24.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2732
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 24.11.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2732
Kuchga kirish sanasi
01.03.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси Бошлиғининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 ноябрда 2732-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инспекция бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 9 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 9 ноябрдаги 126-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимларнинг иш фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Намунавий йўриқнома юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимларга (бундан буён матнда назорат қилувчи ходим деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юк кўтариш машиналарига эга бўлган ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ушбу Намунавий йўриқнома асосида назорат қилувчи ходимларнинг сони, таркиби, шунингдек юк кўтариш машиналарини ишлатишга оид маҳаллий шароитларни инобатга олган ҳолда назорат қилувчи ходимлар учун лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Намунавий йўриқномада юк кўтариш машиналари деганда минора кранлар, портал кранлар, кўприксимон кранлар, харрак кранлар, стрелали кранлар (автомобиль, темир йўл, занжирли, пневмо-ғилдиракли, кран-манипуляторлар, қувурётқизгичлар), портал кранлар, кабелли кранлар ва ишлаш жараёнида кўчмас асосга ўрнатиладиган бошқа кранлар, электр таллар, эскалаторлар, фуникулёрлар тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Назорат қилувчи ходимларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг иш фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Назорат қилувчи ходимларнинг билимларини синаш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Назорат қилувчи ходимлар Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ синовдан ўтган шахслар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Назорат қилувчи ходимларнинг сони ва таркиби ташкилотда мавжуд бўлган юк кўтариш машиналарининг сони ва уларни ишлатиш шароитини ҳисобга олган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Назорат қилувчи ходим ташкилотнинг бош муҳандисига, агар ташкилотда бундай лавозим мавжуд бўлмаса, тўғридан-тўғри ташкилот раҳбарига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Назорат қилувчи ходим бош муҳандис (ташкилот раҳбари) томонидан тасдиқланадиган иш режа асосида иш юритади ва иш режада белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ойда камида бир марта бош муҳандисга (ташкилот раҳбари) ҳисобот бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Назорат қилувчи ходимлар қуйидагиларни билишлари зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) талабларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилувчи ходимнинг лавозим йўриқномасида белгиланган вазифа ва мажбуриятларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк кўтариш машинасидан фойдаланишга оид техник йўриқнома (техник паспорт) талабларини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Назорат қилувчи ходим меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган вақтда ёки бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда, унинг вазифаларини вақтинча бажариш ташкилот раҳбарининг буйруғи билан зарур малакага эга бўлган бошқа муҳандис-техник ходимга юклатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Назорат қилувчи ходимларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Назорат қилувчи ходимларнинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар назорат қилувчи ходимларнинг вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк кўтариш машиналари, уларнинг юк илгаклари, юкнинг жойини ўзгартиришга мўлжалланган махсус идишлар ва юк кўтариш машинаси юриши учун мўлжалланган йўлларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк кўтариш машиналари, уларнинг юк илгаклари, юкнинг жойини ўзгартиришга мўлжалланган махсус идишлар ва юк кўтариш машинаси юриши учун мўлжалланган йўлларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини ва даврий кўрикдан ўтказишни назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк кўтариш машинаси машинисти (бундан буён матнда машинист деб юритилади) томонидан юк кўтариш машиналарининг тўғри ўрнатилганлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинист томонидан иш вақтида лавозим йўриқномасида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажариш вақтида машинист ва юк илувчилар томонидан техник талабларга риоя этилаётганлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр тармоқларига яқин бўлган жойларда ишлаш вақтида машинист томонидан хавфсизлик чоралари кўрилганлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк кўтариш машиналаридан фойдаланиш ҳамда ишларни бажариш вақтида хато, камчиликлар ва авария ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш мақсадида барча машинист ва юк илувчиларга тегишли услубий кўрсатмалар бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидаги ҳолларда юк кўтариш машиналаридан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи лойиҳа, технологик карта ва наряд-рухсатнома мавжуд бўлмаган ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган машинист ва (ёки) юк илувчилар белгиланган синовдан ўтмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган юк кўтариш машинасини ишлаб чиқарувчи корхона томонидан берилган юк кўтариш машинасидан фойдаланишга оид техник паспортда фойдаланиш муддати ўтган, техник шаҳодатлашдан ўтмаган ёки техник шаҳодатлаш муддати тугаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган юк кўтариш машинасининг конструкцияларида ёриқлар (дарз) пайдо бўлган бўлса, юк кўтариш машинасининг конструкцияси шакли ўзгарган бўлса, қисмларнинг уланган жойларидаги маҳкамлагичлар бўшалиб қолган бўлса, шунингдек бошқарув ва тормоз тизимларида, юк кўтариш машинаси юриши учун мўлжалланган йўлларда ва ерга туташтириш мосламаларида носозликлар аниқланганда, юк илгаклари, пўлат арқонлар ва занжирларда емирилишлар сезилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўтарилиши лозим бўлган юкнинг оғирлиги юк кўтариш машинаси, юк илгаги ва пўлат арқоннинг юк кўтариш қобилиятига мувофиқ бўлмаган холларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Назорат қилувчи ходимнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Назорат қилувчи ходим муҳандис-техник ходимлар ва юк кўтариш машиналарининг ҳолатига жавобгар шахслардан юк кўтариш машинасига тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Назорат қилувчи ходим ўзига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан жавобгар ҳисобланади. Бунда назорат қилувчи ходим юк кўтариш машиналарининг ишга яроқлилигини аниқлаши ва аниқланган ҳолатлар бўйича ташкилот раҳбарини дарҳол хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Намунавий йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 2 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 3 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК бошқаруви раиси А. ШОДИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 4 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 5 ноябрь

«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 5 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 601-модда)