Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
БИРИНЧИ БЎЛИМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик
(1-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорларидан иборатдир.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс қоидалари мазкур Кодексга киритилмаган қонунчилик ҳужжатларида содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бу вазифаларни амалга ошириш учун ушбу Кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг принциплари
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг ваколатлари
(4-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ихтиёрига берилади:
(4-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг принципларини аниқлаш ва умумий қоидаларини белгилаб бериш;
(4-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар тизимини (мансабдор шахсларни), мазкур ишларни юритиш ва чиқарилган қарорларнинг ижроси тартибини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатларини белгилаш;
(4-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари ҳамда ҳокимлари маъмурий жавобгарлик назарда тутиладиган қарор қабул қилишлари мумкин бўлган масалалар доирасини белгилаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатлари
(5-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси ихтиёрига берилади:
(5-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
жамоат тартибини сақлаш масалалари бўйича, башарти бу масалалар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, шунингдек табиий офатлар ва эпидемияларга қарши кураш масалалари бўйича маъмурий жавобгарлик белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан бузилиши маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган қоидаларни белгилаш.
(5-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-638-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон)
7-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга, фуқароларни онгли, интизомли бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида эса Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига ҳам мувофиқ қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъмин эта бориб, ўз ҳудудларида барча давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб турадилар, ички ишлар органлари, болалар масалалари бўйича комиссиялар ҳамда уларга ҳисобдор маъмурий ҳуқуқбузарлик билан кураш олиб борувчи бошқа органлар фаолиятига раҳбарлик қиладилар.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
8-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш вақтида қонунийликни таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш қонунийликка риоя қилиш асосида олиб борилади.
Тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини ўз ваколатлари доирасида қўллайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонунчилик талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон — 2023 йил 16 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг байроғи остидаги ёки Ўзбекистон Республикасининг портида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида очиқ ҳаво ёки сув бўшлиғида бўлган кемада маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 апрелдаги ЎРҚ-145-сонли Қонуни асосида иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 88-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар чет давлат ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган ва ушбу Кодекснинг 476-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ўша давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон — 2023 йил 16 июндан кучга киради)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгадир, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолларига ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилаётган вақт ва жойда амал қилиб турган қонунчилик асосида юритилади.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда валюта қимматликлари, божхона, солиқ, қимматли қоғозлар бозори, рақобат ҳамда крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнига Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига мувофиқ бошқа турдаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
ИККИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
УМУМИЙ ҚИСМ
II боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
10-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Жиноят кодексининг 14-моддаси.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади.
11-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликни қасддан содир этиш
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги ғайриҳуқуқий эканлигини билган бўлса, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган бўлса ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.
Қаранг: Жиноят кодексининг 21-моддаси.
12-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликни эҳтиётсизлик орқасида содир этиш
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган бўлса, ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб ҳисобланади.
Қаранг: Жиноят кодексининг 22-моддаси.
13-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилиш ёши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган шахслар, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
14-модда. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 1161, 1162, 1163, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 185, 1851, 1852, 1853, 194, 1941, 1961, 2061, 2091, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (бундан ушбу Кодекснинг 194, 1941 ва 1961-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар мустасно) ишлар болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61, 2061-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-996-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 15 май)
15-модда. Мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Мансабдор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс мансабдор шахс деб эътироф этилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлатнинг бирон-бир ҳокимият органи номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳокимият вакили деб эътироф этилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
16-модда. Ҳарбий хизматчилар ва интизом уставлари татбиқ этиладиган бошқа шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик учун интизом уставларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Мазкур шахслар ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ захираларини сақлаш, божхона қоидаларини бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгар бўлади. Юқорида кўрсатилган шахсларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларига жарима солиниши мумкин эмас.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар жумласига кирмайдиган, интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган бошқа шахслар, ана шу устав ёки қоидаларда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун интизомий жавобгар бўладилар, бошқа ҳолларда эса умумий асосларда маъмурий жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
(17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 17-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи (хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмасликка оид қисмида), бешинчи ва олтинчи қисмларида, 128 (бундан ушбу модданинг йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгиланган талабларга риоя этмасликка, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга, йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратишга оид қисмлари мустасно), 1281, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1289, 12810, 129 ва 130-моддаларида, 135-моддасининг иккинчи (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тааллуқли қисмида) ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилади.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
(171-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Қаранг: ушбу Кодекснинг 3091-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсга қонунчиликка мувофиқ тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
(171-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди, ушбу Кодекс 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланилган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда улар кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади. Бунда тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди.
(171-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 29 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
(171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
172-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ушбу Кодекс 22710-моддасининг иккинчи қисмида ва 22713-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекс 22716-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, божхона органи олдидаги мажбуриятни ўз зиммасига олган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекс 22722-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, декларацияловчи шахс маъмурий жавобгарликка тортилади, бунда, агар мазкур ҳуқуқбузарлик божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ахборот кўрсатилганлиги оқибатида содир этилган бўлса, тегишли ҳужжатларни ва ахборотни тақдим этган декларант ёхуд унинг ишончли вакили маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлигига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик такрорий содир этилганлиги эътиборга олинмайди, бундан ушбу Кодекс 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.
(172-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
173-модда. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилади.
(173-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
174-модда. Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги
Ушбу Кодекс 70-моддасининг биринчи қисмида, 701, 72, 77-моддаларида, 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 81, 82, 83-моддаларида, 84-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 88-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 92-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ёки транспорт воситасининг мулкдори ёхуд мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг қонунчиликка мувофиқ юридик шахсга тегишли бўлган транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси ёки мазкур транспорт воситасидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар асосида белгиланган тартибда фойдаланган шахс тортилади.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли томонидан юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосуратлар ва видеоёзувларга тенглаштирилади.
(174-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
18-модда. Зарурий мудофаа
Ушбу Кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин зарурий мудофаа ҳолатида, яъни шахсни ёки мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини ғайриҳуқуқий тажовузлардан шундай тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли билан ҳимоя қилиш вақтида, башарти бунда зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетилишига йўл қўйилмаган бўлса, содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди.
Қаранг: Жиноят кодексининг 37-моддаси.
19-модда. Охирги зарурат
Ушбу Кодексда ёки бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, ҳуқуқларга ҳамда қонун билан ҳимоя этиладиган манфаатларга зарар етказган, охирги зарурат ҳолатида, яъни шахсга ёки мазкур шахснинг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид этаётган хавфни, башарти бу хавфни ўша ҳолатда бошқача чоралар билан бартараф этиб бўлмаса ҳамда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди.
Қаранг: Жиноят кодексининг 38-моддаси.
20-модда. Ақли норасолик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс, яъни руҳий ҳолатининг сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш
Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ҳақида хулосага келса, иш ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун ушбу Кодекснинг 3081-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Қаранг: Жиноят кодексининг 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 16-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш
Жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган шахс, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш натижасида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқара олмаган бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд шундай мажбурлашни қўллаш билан қўрқитиш натижасида зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги масала, агар бундай мажбурлаш ёки қўрқитиш оқибатида шахс ўз ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) бошқариш имкониятини сақлаб қолган бўлса, ушбу Кодекс 19-моддасининг қоидалари инобатга олинган ҳолда ҳал этилади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Қаранг: Жиноят кодексининг 411-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
212-модда. Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 40-моддасида (туҳмат), 41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш), 61-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (оз миқдорда талон-тарож қилиш), 612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 62-моддасида (топиб олинган мол-мулкни яшириш), 104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 121-моддасида (транспорт воситаларининг ички жиҳозларига шикаст етказиш), 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши), 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши), 183-моддасида (майда безорилик), 200-моддасида (ўзбошимчалик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
(212-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-972-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 03/24/972/0785-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини ушбу Кодекснинг 3131-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.
(212-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
III БОБ. МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА МАЖБУРЛОВ ЧОРАСИ
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 мартдаги ЎРҚ-613-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон)
22-модда. Маъмурий жазонинг мақсади
Маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
23-модда. Маъмурий жазонинг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун куйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:
1) маъмурий огоҳлантириш;
2) жарима;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
4) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;
5) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;
6) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш;
7) маъмурий қамоққа олиш;
8) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 21-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 — 8-бандларида санаб ўтилган маъмурий жазо чоралари фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланиши мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
24-модда. Асосий ва қўшимча маъмурий жазо чоралари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёларни уларнинг ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, мусодара қилиш ва махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) маҳрум этиш ҳам асосий, ҳам қўшимча маъмурий жазо тариқасида, ушбу Кодекснинг 23-моддасида назарда тутилган бошқа маъмурий жазо чоралари эса фақат асосий жазо тариқасида қўлланилиши мумкин.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Битта маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ё асосий ёки ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо чораси қўлланилиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 23-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Маъмурий огоҳлантириш
Маъмурий огоҳлантириш маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдан иборатдир.
Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1281, 1282, 1286, 1351-моддаларида хамда 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, маъмурий жазо чорасини кўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш жазо чораси айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
(241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
25-модда. Жарима
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса — ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
26-модда. Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш шу ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юбориш ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортиб олинган ашёни сотиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда топширишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чорасини қўлланиш тартиби ва тортиб олинадиган ашёларнинг турлари ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
27-модда. Мусодара қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мусодара қилиш чорасини қўлланиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан уч йилгача муддатга қўлланилади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак, бундан ушбу Кодекснинг 341-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги сабабли транспорт воситаларидан фойдаланадиган шахсларга нисбатан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас, ушбу Кодекс 131-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган ҳоллар бундан мустасно.
(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш чораси қўлланилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.
Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.
Ҳуқуқбузар жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ўталмаган муддатини ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг тўрт соати учун маъмурий қамоқнинг бир кунига тенг жазо билан ёхуд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг саккиз соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг жарима билан алмаштиради. Бунда маъмурий қамоқнинг муддати ўн беш суткадан, жариманинг миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги керак.
Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
(281-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
29-модда. Маъмурий қамоққа олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олиш уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — ўттиз суткагача муддатга қўлланилади. Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420-сонли «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бўлган аёлларга, ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 24-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
291-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи кейинчалик бир йилдан уч йилгача муддатга чекланган ҳолда, мажбурий ёки назорат остида мустақил равишда чиқиб кетишидан иборат. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021-моддаларида, 2241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 225-моддаси еттинчи ва саккизинчи қисмларида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда қўлланилиши мумкин.
(291-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси фуқаросига алимент тўлаш бўйича мажбуриятларга эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
292-модда. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси ўттиз суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилади ҳамда давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган жойларда ижро этилади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ижроси давлат санитария назорати, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан таъминланади.
(292-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 мартдаги ЎРҚ-613-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон)
IV боб. МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
30-модда. Маъмурий жазо қўлланилишининг умумий қоидалари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо ушбу Кодекс ва бошқа норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилган доирада ва тартибда қўлланилади.
Жазони қўлланиш чоғида содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 22-банди.
31-модда. Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар
Маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) айбдорнинг ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши;
2) айбдорнинг ҳуқуқбузарликнинг зарарли оқибатлари олдини олиши, етказилган зиённи ихтиёрий равишда тўлаши ёки келтирилган зарарни бартараф қилиши;
3) ҳуқуқбузарликнинг кучли руҳий ҳаяжон таъсири остида ёки оғир шахсий, оилавий ёхуд бошқа шароитлар юзага келганлиги оқибатида содир этилиши;
4) ҳуқуқбузарликнинг таҳдид ёки мажбурлов таъсирида ёхуд хизмат юзасидан, моддий ёки бошқа жиҳатдан қарамлиги таъсири остида содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг вояга етмаган шахс томонидан содир этилиши;
6) ҳуқуқбузарликнинг ҳомиладор аёл ёки ўн тўрт ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахс томонидан содир этилиши.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) бошқа ҳолатларни ҳам жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат деб топиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-банди.
32-модда. Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар
Маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:
1) ғайриҳуқуқий ҳаракатларни тўхтатиш ваколати бор шахслар томонидан қўйилган талабга қарамай, бундай ҳаракатларни давом эттириш;
2) маъмурий жазо чорасига тортилган шахснинг бир йил мобайнида яна ўша хилдаги ҳуқуқбузарликни содир этиши, худди шунингдек ҳуқуқбузарликнинг илгари судланган шахс томонидан содир этилиши;
3) вояга етмаган шахсни ҳуқуқбузарликка тортиш;
4) ҳуқуқбузарликнинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши;
5) ҳуқуқбузарликнинг табиий офат шароитида ёки бошқа фавқулодда ҳолатларда содир этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ҳуқуқбузарликнинг мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида содир этилиши. Маъмурий жазо чорасини қўлланувчи орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг хусусиятига қараб мазкур ҳолатни айбни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаслиги мумкин.
(32-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 19-банди.
33-модда. Енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда, енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун ишни ушбу Кодекснинг 3081-моддасида белгиланган тартибда судга юборади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 20-банди.
34-модда. Бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш
Битта шахс икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда, маъмурий жазо ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида қўлланилади.
Башарти шахс бир неча маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлиб, шу ҳақдаги ишлар бир вақтнинг ўзида айни бир орган (мансабдор шахс) томонидан кўриб чиқилаётган бўлса, бу шахсга нисбатан қўлланиладиган узил-кесил жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Башарти шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги бир неча модда билан маъмурий жавобгарлик белгиланган ва улар тўғрисидаги ишларни ҳар хил орган (мансабдор шахс) кўрадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этган бўлса, унга нисбатан жазо оғирроқ маъмурий жазони назарда тутувчи санкция доирасида қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги тегишли модда билан маъмурий жавобгарлик назарда тутилган ҳаракатни (ҳаракатсизликни) вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилган ҳолда (ушбу Кодекснинг 1881-моддаси) содир этган бўлса, иш материаллари кўриб чиқиш учун судга топширилади.
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни асосида тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
341-модда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши
Ушбу Кодекснинг 125-моддаси учинчи ва бешинчи қисмларида, 126-моддасида, 127-моддаси биринчи қисмида, 1283-моддаларида, 1284-моддаси иккинчи қисмида, 1285, 1286, 1288, 1289, 129, 130-моддаларида, 137-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур моддаларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори икки баллдан ошмаслиги керак.
Жарима баллари ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.
Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодекснинг 24 ва 28-моддаларига мувофиқ қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати олти ойдан кам бўлмаслиги керак.
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади.
Транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(341-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
35-модда. Маъмурий қамоқ ва махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатларини ҳисоблаш
Маъмурий қамоқ муддати суткалар билан, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати эса — кунлар, ойлар, йиллар билан ҳисобланади.
36-модда. Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда эса ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ашёларни божхона муносабатларини тартибга соладиган қонунчилик асосида мусодара қилиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 18-банди.
37-модда. Тугаганидан сўнг шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.
38-модда. Етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш оқибатида жисмоний шахсга, корхона, муассаса, ташкилотга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки давлатга етказилган мулкий зарар белгилаб қўйилган базавий ҳисоблаш миқдоридан кўп бўлмаса, орган (мансабдор шахс) жазо қўлланиш пайтида айбдор бу зарарни қоплаши тўғрисидаги масалани ҳам ҳал этишга ҳақлидир, жиноят ишлари бўйича суд эса — бу масалани етказилган зарар миқдоридан қатъи назар ҳал қилаверади.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш фуқаролик-ҳуқуқий тартибида ҳал қилинади.
39-модда. Бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани ижро этиш
Маъмурий жазони қўлланиш маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни бажарилмаганлиги учун маъмурий жазо қўлланилган вазифани бажаришдан озод этмайди.
МАХСУС ҚИСМ
V боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛАДИГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
40-модда. Туҳмат
Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(40-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
41-модда. Ҳақорат қилиш
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(41-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Жиноят кодексининг 40-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
411-модда. Шаҳвоний шилқимлик қилиш
Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(441-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42-модда. Давлат тили тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(42-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(42-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 167-I-сонли «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 24-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(43-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик —
(43-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(43-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Жиноят кодексининг 144-моддаси, 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
44-модда. Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш
Фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(44-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
45-модда. Фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш
Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(45-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Жиноят кодексининг 142-моддаси.
46-модда. Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий ёки тижорат сирларини, ёзишма ва бошқа хабарлар, нотариал ҳаракатлар, банк операциялари ва жамғармалар сирларини, худди шунингдек фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш, башарти ушбу Кодекснинг 461-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, —
(46-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(46-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: «Банк сири тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 5 — 7-моддалари, «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонун 3-моддасининг иккинчи, олтинчи хатбошилари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 21 июндаги 01/26-26/40-сон қарори билан тасдиқланган «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом», Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари»нинг 180-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
461-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш
Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(461-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Жиноят кодексининг 1411-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
462-модда. Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(462-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, худди шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(462-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон — 2022 йил 31 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган холда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, —
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(462-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 январдаги ЎРҚ-1115-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)
47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(47-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддаси учинчи, тўртинчи қисмлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(47-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1035-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(47-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
(47-модда олтинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1035-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(47-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
471-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаслик
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни шундай болалар турган муассаса раҳбари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан васийлик ва ҳомийлик органига хабар қилмаслик, худди шунингдек улар томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақида атайин нотўғри маълумотлар бериш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(471-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: мазкур Кодексининг 472, 48-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги ЎРҚ-364-сонли «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 48-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом»нинг 56-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
472-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш
(472-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат), фарзандликка беришда, уларга васийлик (ҳомийлик) белгилашда ёхуд уларни етим болалар ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун тайинланган тегишли давлат муассасасига жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш —
(472-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(472-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: мазкур Кодексининг 472, 48-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январдаги ЎРҚ-364-сонли «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг 48-моддаси.
(471 ва 472-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-153-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 16-сон, 117-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
473-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш
(473-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(473-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(473-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(473-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддаси, Жиноят кодексининг 1251-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
474-модда. Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(474-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 122-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди иккинчи хатбошиси.
475-модда. Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(475-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
(474-475-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 123-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли «Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 15-банди иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
476-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирилганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан ўттиз кунлик муддат белгилаган ҳолда суд мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг зиммасига болани чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклатади. Отанинг, онанинг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг илтимосномасига кўра мазкур муддат яна ўттиз кунга узайтирилиши мумкин.
(476-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 мартдаги ЎРҚ-823-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон — 2023 йил 16 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
477-модда. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги
Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда ёхуд улар ўз ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(477-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
478-модда. Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(478-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
48-модда. Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш
Васийликка олинганнинг зарарига ғаразли мақсадларни кўзлаб васийликдан ёки ҳомийликдан фойдаланиш ёки уни назоратсиз ва зарур моддий ёрдамсиз қолдириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(48-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низом»нинг 5-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49-модда. Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(49-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
(49-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(49-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(49-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(49-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
491-модда. Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш
Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(491-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(491-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон — 2020 йил 24 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
492-модда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик
(492-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик, —
(492-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(492-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(492-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
493-модда. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, —
(493-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(493-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(493-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
494-модда. Хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш
Хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(494-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(494-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(50-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини яратишга доир қарорларини бажармаслик, —
(50-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(50-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этиш, шунингдек иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобидан иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этиш, худди шунингдек аввал талабнома берилган, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(50-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(50-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
501-модда. Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(501-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахс томонидан хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
(501-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бандлик агентликларининг мансабдор шахслари томонидан ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига тақдим этмаслик, худди шунингдек маълумотларни бузиб кўрсатиш ёки маълумотларни тақдим этиш муддатларини бузиш, —
(501-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(501-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон — 2020 йил 24 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51-модда. Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
511-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(511-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги бўлган шахсларга бинолардан, иншоотлардан, транспортдан, ахборотдан ва алоқа воситаларидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимларидан монеликсиз фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек меҳмонхоналарнинг мулкдорлари томонидан умумий хоналар фондининг камида битта хонасини ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозлаш бўйича талабларни бажармаганлик, —
(511-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(511-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(511-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
V1 боб. САЙЛОВ ВА РЕФЕРЕНДУМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ЎТКАЗИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
512-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг фаолиятига аралашиш, худди шунингдек уларнинг ишига тўсиқларни юзага келтириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(512-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
513-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг, сайлов комиссияларининг, референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорларини ижро этмаслик, худди шунингдек уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ғайриҳуқуқий равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(513-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
514-модда. Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш
Номзоднинг, ишончли вакилнинг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(514-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
515-модда. Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш
Сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини номзод, ишончли вакил, сиёсий партия вакили, мансабдор шахс томонидан бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(515-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
516-модда. Номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатиш
Сайлов натижаларига таъсир кўрсатиш мақсадида номзод, сиёсий партия тўғрисида атайлаб ёлғон маълумотларни эълон қилиш ёки бошқа усуллар орқали тарқатиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(516-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
517-модда. Сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш
Биноларга, иншоотларга ёки бошқа жойларга жойлаштирилган ахборот, ташвиқот материалларини сайловга ёки референдумга тайёргарлик кўриш ва сайлов ёки референдум ўтказиш жараёнида қасддан йўқ қилиб юбориш ёки уларга қасддан шикаст етказиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(517-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
518-модда. Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш
Сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(518-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
519-модда. Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш
Жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов ёки референдум натижалари тахминларини, шунингдек сайлов ёки референдум билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни чоп этиш (эълон қилиш) тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(519-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146, 147-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 103-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5110-модда. Сайлов (овоз бериш) бюллетенларини бериш тартибини бузиш
Сайлов комиссияси ёки референдум ўтказувчи комиссия аъзоси томонидан фуқароларга бир неча марта ёки бошқа шахслар номидан овоз бериш учун сайлов (овоз бериш) бюллетенларини бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
5111-модда. Сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари тўғрисидаги молиявий ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш
Сайловда иштирок этиш учун ажратилган давлат маблағлари тўғрисидаги оралиқ ёки якуний ҳисоботни сиёсий партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ҳисоботда била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(5110 ва 5111-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-953-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 03/24/953/0683-сон)
VI боб. АҲОЛИ СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
52-модда. Енгил тан жароҳати етказиш
Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(52-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, башарти ушбу Кодекснинг 592-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, —
(52-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(52-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(52-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-972-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 03/24/972/0785-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
53-модда. Санитария қонунчилигини бузиш
(53-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санитария қонунчилигини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш —
(53-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(53-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2571-моддаси, 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сон «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонун.
54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(54-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон)
55-модда. Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа талабларни бузиш
Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа талабларни бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(55-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56-модда. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзламай оз миқдорда ғайриқонуний равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, —
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазосига сабаб бўлади.
(56-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
561-модда. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, шу жумладан жамоат транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(561-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
562-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
(562-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
(562-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(562-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-971-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
563-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, —
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Агар ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни топширса, жавобгарликдан озод қилинади.
(563-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
564-модда. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
(564-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, худди шунингдек уларни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш, —
(564-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(564-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-971-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57-модда. Таносил касаллиги ёки ОИВ касаллиги/ОИТС юқадиган манбани яшириш
(57-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таносил касаллигига ёки ОИВ касаллиги/ОИТСга учраган беморнинг касаллик юқтирилган манбани, шунингдек ўзи билан алоқа қилиб таносил касаллиги ва ОИВ касаллиги/ОИТС юқиши хавфини туғдирган шахсларни яшириши —
(57-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(57-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 113-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58-модда. Таносил касаллигига ёки ОИВ касаллиги/ОИТСга учраган шахсларнинг текширишдан бўйин товлаши
(58-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таносил касаллигига ёки ОИВ касаллиги/ОИТСга учраганлиги ҳақида етарли маълумотлар бўлган шахсларнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан огоҳлантирилганидан кейин ҳам текширишдан бўйин товлаши —
(58-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(58-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 113-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59-модда. ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек тиббий ва косметик муолажаларни ўтказишда хавфсизликни етарли даражада таъминламаганлик
(59-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ОИВ касаллиги/ОИТС юққан-юқмаганлигини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказишда, шунингдек ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтиришга олиб келадиган тиббий ва косметик муолажа ўтказишда хавфсизликни етарли даражада таъминламаганлик —
(59-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(59-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
591-модда. Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш
Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(591-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(591-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
592-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик
Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки болани, шунингдек умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, —
(592-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-978-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон)
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(592-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
593-модда. Психологик ёрдам кўрсатиш тартибини бузиш
Психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(593-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-989-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/989/0890-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
594-модда. Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш
Маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан амалга ошириш ёхуд маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(594-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-990-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
595-модда. Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Халқ табобати соҳасида фаолият олиб бориш учун тегишли ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатиш ҳамда мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатиш, шунингдек мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилиш, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(595-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-991-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/991/0891-сон)
VII боб. МУЛККА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
60-модда. Табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ердан, сувдан, ўсимлик ёки ҳайвонот дунёсидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ёхуд ерга ва бошқа табиий ресурсларга (бундан ер ости бойликлари ва ер ости сувлари мустасно) эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, табиатдан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш, —
(60-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»
(60-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 197, 202 — 204, 2291-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 29-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуни, «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуни.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги 621-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари, мансабдор шахсларга эса — етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(60-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари, мансабдор шахсларга эса — тўрт юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(60-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон)
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
(60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
601-модда. Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(601-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
61-модда. Оз миқдорда талон-торож қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(61-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 167-моддаси.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(61-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ўғирлаш тарзида содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг кўмир ёқилғисини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш, —
(61-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(61-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади.
(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат мақсади деганда жисмоний ёки юридик шахслар томонидан муайян фаолиятда фойда ёки даромад олишга қаратилган мақсад тушунилади.
(61-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон — 2023 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
611-модда. Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(611-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(611-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
(611-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 19210-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
612-модда. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(612-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(612-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оз миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
(612-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(612-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 173-моддаси.
62-модда. Топиб олинган мол-мулкни яшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш —
(62-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(62-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63-модда. Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини қабул қилиб олиш
Ғайриқонуний ов, балиқ овлаш маҳсулотини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш маҳсулотини тайёрлаш ёки қайта ишлаш ташкилотининг, савдо ёхуд умумий овқатланиш ташкилотининг мансабдор шахси томонидан қабул қилиб олиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(63-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(63-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
64-модда. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(64-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан ўзининг тарихий-маданий қимматига кўра Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида моддий маданий мерос объектлари ҳисобланмаган бинолар, иншоотлар ҳамда бошқа объектларни белгиланган тартибда рухсатнома олмасдан қуриш ёки бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(64-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
641-модда. Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш
Моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлиш, яъни ёзувлар ёзиш, расмлар чизиш йўли билан уларни таҳқирлаш ёки уларга шикаст етказиш, моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан уларнинг тарихий, илмий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматига доғ туширувчи ёки уларни масхара қилувчи ҳаракатларни содир этиш, худди шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан жамоат тартибини бузувчи ҳаракатларни содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган оз миқдорда зарар етказган ҳуқуқбузарликни содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, кўп бўлмаган миқдорда зарар етказган ҳуқуқбузарликни содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Оз миқдордаги зарар деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган доирадаги, кўп бўлмаган миқдордаги зарар деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
(641-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 октябрдаги ЎРҚ-794-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 03/22/794/0939-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
VIII БОБ. ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ТАБИАТДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
(VIII бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
65-модда. Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш —
(65-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иккиламчи ижарага олган ижарачилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларидаги каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги қонунчиликка мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш белгиланган майдонларида ва муддатларда мақбул экин экилмаганлиги, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-1128-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 03/26/1128/0349-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир гектаргача майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, —
(65-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан бир гектардан ортиқ майдонга эга ер участкасида суғориладиган ерларни яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилишини, тупроқнинг қайта тикланишини ва ҳосилдорлиги оширилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, —
(65-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(65-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
66-модда. Ер бериш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, —
(66-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(66-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
67-модда. Вақтинча эгаллаб турилган ер участкаларини ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирмаслик
Вақтинча эгаллаб турилган ер участкаларини ўз вақтида қайтариб бермаслик ёки уларни рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш юзасидан мажбуриятларни бажармаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(67-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
68-модда. Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш
(68-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб объектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш, —
(68-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(68-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(68-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 15, 51, 80-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
681-модда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно, —
(681-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(681-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга турар жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(681-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
682-модда. Давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш
Давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан тегишли давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этишдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборотни тақдим этиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(682-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
69-модда. Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш
Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(69-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
70-модда. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш (бундан фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш мустасно), ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талабларини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан бузиш, —
(70-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш талабларини бошқача тарзда бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни ва бурғиланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш талабларини, шунингдек консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва бурғиланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(70-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
701-модда. Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш
Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(701-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(701-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган «Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
702-модда. Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш
Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш, бундан ер ости сувлари ва дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар мустасно, —
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(702-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-984-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон)
71-модда. Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузиш
Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини топилган фойдали қазилмалар захираларига ёки фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналари, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шароитларига нотўғри баҳо берилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган тарзда бузиш, ер ости бойликларини кейинги геологик жиҳатдан ўрганишда ва конларни ишга солишда зарур бўлган геологик ҳужжатларни, фойдали қазилма намуналари дубликатларини ва кернларини йўқотиб қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(71-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(71-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: «Геология-қидирув ишларида хавфсизлик қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 29 январда 304-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Олдинги таҳрирга қаранг.
72-модда. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
(72-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш —
(72-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш (бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун ер ости сувларини якка тартибда олишга мўлжалланган қудуқларни қазиш ҳоллари мустасно), ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлашга, шунингдек ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялашга ёки йўқ қилишга доир чораларни кўрмаслик, сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувлари ифлосланишининг ёки сифати ёмонлашишининг манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги иншоотларини ва бошқа объектларни жойлаштириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан ўттиз беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 29-боби.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(72-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(73-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
74-модда. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий сув оқимлари (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар), сув ҳавзалари (кўллар, денгизлар) ва бошқа табиий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, сув олиш лимитларини бузиш, сувларнинг ҳамда сув объектларининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, шунингдек аҳоли пунктларидаги ва туман (шаҳар) марказларидаги ариқларни, ирригация тизимларини кўмиб ташлаш лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган ҳолда улардан сув олишни амалга ошириш —
(74-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитлари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер ости сувли қатламларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини, ер ости сувли қатламларидан сув олиш лимитларини бузиш, ер ости сувларидан ўзбошимчалик билан сув олиш, ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаш, бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун сувдан умумий фойдаланиши мустасно, —
(74-модда тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг олти бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 август)
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бир бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(74-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 август)
75-модда. Сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш
Сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш ва оқиб келиб қўшилаётган сувлар сифатини аниқлаш қоидаларини бузиш, шунингдек давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(75-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(75-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
76-модда. Сув хўжалиги объектлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(76-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон — 2023 йил 1 декабрдан кучга киради)
Сув хўжалиги иншооотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(76-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув хўжалиги объектлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
(76-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 августдаги ЎРҚ-865-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон — 2023 йил 1 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(76-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
77-модда. Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон фонди ерларида пичанзорлар ва яйловларни шикастлантириш, ўзбошимчалик билан пичан ўриш, дренаж тизимларини ва йўлларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш —
(77-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ-916-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(77-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуни.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(77-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрмон фонди ерларида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(77-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида пичан ўриш ва мол боқиш Қоидалари.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(77-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
771-модда. Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш ва уларда бино-иншоотлар қуриш
Қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш ёки уларда бино-иншоотларни қуриш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(771-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
78-модда. Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш тартибини бузиш
Кесиладиган ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартибини, шунингдек ўрмон кесиш чиптаси (ордери)да ёки ўрмон чиптасида белгиланган бошқа талабларни бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(78-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш Қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
79-модда. Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш
Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(79-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ-916-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш ёки йўқ қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — олтмиш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(79-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(79-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(79-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(79-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ-916-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
791-модда. Ўсимлик дунёси объектларини йиғиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларини бузиш
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ҳамда тайёрлашнинг, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, ўқув-тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишнинг белгиланган тартибини ҳамда шартларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(791-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
80-модда. Ўрмонларни тиклаш қоидаларини бузиш
Ўрмонларни тиклаш, уларнинг ҳолатини ва тури таркибини яхшилашга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга, шунингдек етилган ёғоч захираларидан фойдаланишга оид қоидалар ва йўриқномаларни бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(80-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
81-модда. Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёки уларнинг яшаш фаолияти натижасида ҳосил бўлган илдизлари, пиёзбошлари, таналари, поялари, новдалари, пўстлоғи, барглари, ғунчалари, гуллари, уруғлари, мевалари, шарбатини (елимини) ва бошқа маҳсулотларини ўзбошимчалик билан йиғиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(81-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(81-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон «Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 937-XII-сонли «Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сонли қарори билан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш
(82-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхонаси режимини бузиш —
(82-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январдаги ЎРҚ-278 сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(82-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар шу жумладан сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш —
(82-модданинг иккинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-495-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2018 й., 03/18/495/2029-сон — 2019 йил 12 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(82-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(82-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
83-модда. Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш
Ўрмон учун фойдали фаунани йўқ қилиб юбориш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(83-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
84-модда. Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш
Ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(84-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(84-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ўрмонларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(84-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-919-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/919/0208-сон — 2024 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
85-модда. Ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш, унга зарарли физикавий таъсир кўрсатиш ёки атмосфера ҳавосидан белгиланган талабларни бузган ҳолда фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ифлослантирувчи моддаларни ва биологик организмларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш; атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатиш; махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосферага ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлаш; қонунчиликка мувофиқ махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатини олиш талаб этиладиган ҳолларда бундай рухсатни олмай туриб атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, худди шунингдек ноқулай метеорологик шароит даврида атмосферанинг ифлосланганлик даражаси ортиб кетишига сабаб бўлувчи ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмларни чиқариб ташлашни камайтириш чора-тадбирларини тўлиқ ҳажмда бажармаганлик; бундай моддаларни ёппасига чиқариб ташлашларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширмаслик —
(85-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(85-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан белгиланган нормативлардан ортиқча фойдаланиш, худди шунингдек атмосфера ҳавосидан тасдиқланган нормативларсиз ёки махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз фойдаланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(85-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 7 августдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган Аҳоли яшаш пунктларининг атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар, продуцент микроорганизмлар, бактериал препаратлар, уларнинг таркибий қисмлари ва аэроионларнинг рухсат этилган гигиеник меъёрлари (0053-23-сон СанҚваН), Ўзбекистон Республикаси экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2024 йил 18 ноябрдаги 19-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги Йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган «Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида Низом», Ўзбекистон Республикаси Давлат санитар бош врачи Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари томонидан 2005 йил 11 ноябрь, 0191-05-сон билан тасдиқланган «Тупроқдаги экзоген зарарли моддаларнинг охирги йўл қўйиладиган ва тахминий йўл қўйиладиган санитар концентрациялари».
(85-модда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
851-модда. Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик
Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(851-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 3 мартдаги ЎРҚ-1042-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 03/25/1042/0212-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
86-модда. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик
Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(86-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(86-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
861-модда. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш
Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(861-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(861-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
862-модда. Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасидан фойдаланиш талабларини бузиш
Автоматик мониторинг станцияларини, шунингдек чанг-газ тозалаш қурилмаларини ўрнатиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаслик, Атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига автоматик мониторинг станцияларини интеграция қилмаслик, ушбу базага маълумотларни киритмаслик, ўз вақтида ёки тўлиқ киритмаслик, нотўғри маълумотларни киритиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(862-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
87-модда. Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар нормативдан ортиқ бўлган транспорт ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтда шовқин ва бошқа физик таъсир даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни тайёрлаш ҳамда фойдаланишга чиқариш ёхуд ҳаракатланувчи воситалар ва қурилмаларни таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш чоғида ишлатиб чиқарилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг таркиби ҳамда улар физикавий омилларининг зарарли таъсири тегишли нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминламаслик —
(87-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(87-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Чиқиндиларда ифлослантирувчи моддалар, шунингдек ишлаб турган вақтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиқ бўлган ҳаракатланувчи қурилмалардан фойдаланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(87-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(87-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
88-модда. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддаларни ва қурилиш материалларини бир жойга тўплашда, ушбу моддалар ва материалларни, шунингдек ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ёқишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик, махсус техник қурилмаларни қўлламасдан битумни эритиш —
(88-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(88-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(88-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(88-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(88-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ва (ёки) қурилмаларда ёқилғини, ёқилғи сифатида фойдаланиладиган моддаларни ёки моддалар аралашмасини, ёқилғи ҳисобланмайдиган материалларни ва чиқиндиларни очиқ аланга олдириб ёқиш, шунингдек иссиқхоналарда, ишлаб чиқариш биноларида, ёндириш ускуналарида ёки бошқа объектларда ёқилғи сифатида шиналарни, битумни, мазутни, плёнкани, синтетик картонни, резинани, жун толасини ёқиш ва шунга ўхшаш компонентларни ўз ичига олган чиқиндиларни ёқиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(88-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
89-модда. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа дориларни шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ҳамда буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш ва қўлланиш қоидаларини бузиш
(89-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситаларни, минерал ўғитларни ҳамда бошқа дориларни, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни ва буғланувчан бирикмаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қўллаш ҳамда улардан бўшаган идишларни зарарсизлантириш қоидаларини тупроқнинг, сувнинг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёки ўсимликлар, ҳайвонот дунёси йўқ қилиб юборилишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда бузиш —
(89-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(89-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд тупроқ, сув, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етишига олиб келса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(89-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонунининг 28 — 30-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
891-модда. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш қоидаларини бузиш
Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган шартларни бузган ҳолда зарарсизлантириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(891-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(891-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
90-модда. Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш
Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса — қирқ бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси икки марта қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, –
шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллардан ёки усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлаш (бундан электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаш ҳоллари мустасно), —
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, уч йилгача муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўлади.
(90-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
901-модда. Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш
Ов қилиш ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуролларини ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки юбориш, олиш ёхуд сотиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(901-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(901-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш
Саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(91-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(91-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
911-модда. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш
Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(911-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(911-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(911-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(911-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
912-модда. Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш
Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(912-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
913-модда. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш
(913-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(913-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(913-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
914-модда. Чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотларидан қайта ишланадиган тоифага мансуб чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
Чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган (модулли) иншоотларидан қайта ишланадиган тоифага мансуб чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(914-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
92-модда. Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш
Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни ва уларнинг кўчиш йўлларини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш, тўлдириш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш қоидаларни, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, зоологик ва ботаник коллекцияларини бошқа жойга жўнатиш ва чет элга олиб кетиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа ерга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(92-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган «Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
921-модда. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш
Ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, —
ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(921-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 январдаги ЎРҚ-1019-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 03/25/1019/0041-сон)
93-модда. Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда олиб келиш
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини сақлашга зарар келтиради деб топилган ҳайвонлар ёки ўсимликларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(93-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2016 йил 14 июлдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби» тўғрисидаги низом»нинг 2-банди.
94-модда. Ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, соғи камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳаракатлар содир этиш
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш ёхуд уларнинг тухум, увилдир қўядиган инларини, бошпаналарини йўқ қилиш, инларини, уяларини ва бошқа яшаш жойларини бузиш ёхуд шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш ёхуд бундай ҳайвонларни овлаш рухсатномасида кўрсатилган шартларни бузган ҳолда ўлжа қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(94-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
шу ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(94-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
95-модда. Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик
Табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(95-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
96-модда. Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз рўёбга чиқариш
Лойиҳаларни давлат экологик (санитария-экологик) экспертизасининг ижобий хулосасисиз ёхуд унга риоя қилмаган ҳолда рўёбга чиқариш, шунингдек бундай хулосаси бўлмай туриб объектларни маблағ билан таъминлаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(96-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(96-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
IХ боб. САНОАТДАГИ, ҚУРИЛИШДАГИ ВА ИССИҚЛИК ҲАМДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
97-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш
(97-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги объектларда саноат хавфсизлиги талабларини бузиш, —
(97-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-536-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(97-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(97-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
971-модда. Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш
(971-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузиш, —
(971-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(971-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(971-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
98-модда. Портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноатда ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари назорати остидаги бошқа объектларда портловчи ҳамда радиоактив материалларни (манбаларни) ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, нормаларини ҳамда йўриқномаларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(98-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(98-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2005 йил 25 майдаги 3, 78-сон қарори билан тасдиқлаган «Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тўғрисидаги йўриқнома», Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат», Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 27 август 01-1028-сон ва 1012-1/2504-сон қарори билан тасдиқланган «Радиация манбалари, ядровий қурилмалар, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва улар сақланадиган жойларни физик ҳимоя қилиш қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом» ва «Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 19 апрелдаги 61-сон «Ўзбекистон Республикасида радиоактив чиқиндилар билан ишлаш ва уларни узоқ муддатли сақлаш бўйича низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
99-модда. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда талабларни бузиш, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг кўрсатмаларини бажаришдан қасддан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик (бундан 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ҳамда икки қаватдан юқори бўлмаган (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектлари мустасно), —
(99-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари, мансабдор шахсларга эса — етмиш баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Лойиҳа ташкилоти томонидан буюртмачига қурилиш-монтаж ишлари давомида лойиҳага мувофиқ бериладиган мажбурий кўрсатмаларни тўлиқ бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари, мансабдор шахсларга эса — етмиш баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор шахсларга эса — юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда (бош режаларда назарда тутилмаган) бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — икки юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясини ёки Транспорт назорати инспекциясини хабардор қилмасдан ёхуд рўйхатдан ўтказмасдан қуриш, —
(99-модда тўққизинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — икки юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Объектларни эксперт ташкилотларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига доир ижобий хулосасисиз қуриш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор шахсларга эса — юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг ўнинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1050-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 27 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(99-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш —
(100-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(100-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги ЎРҚ-940-сонли «Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101-модда. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, —
(101-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(101-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр ёки газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон — 2023 йил 15 июндан кучга киради)
102-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
1000 вольтгача кучланишли электр тармоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости электр узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(102-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
1000 вольтдан ортиқ кучланишли электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(102-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари.
103-модда. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан газдан фойдаланиш қурилмасига газни рухсатсиз очиб бериш ёки газ истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаларида газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма нормаларисиз газ сарфлаш ёки бундай нормалардан ортиқча сарфлаш —
(103-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(103-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан газдан фойдаланиш қурилмаларини газ сарфини ҳисобга олмай туриб ёки газ қўлланиб ҳосил қилинадиган иссиқлик энергияси ва маҳсулотларни ҳисобга олмай туриб ишлатиш ёхуд газдан фойдаланиш қурилмаси лойиҳасида назарда тутилган газ ёниш жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи воситаларнинг, иссиқлик техникаси назорати асбобларининг ёки газдан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминловчи иссиқликдан фойдаланиш ускуналарининг бўлмаслиги (бузуқлиги) —
(103-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(103-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Газ истеъмол қилувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар учун назарда тутилган резерв ёқилғи хўжалигининг ишга тайёр эмаслиги ёки газдан фойдаланиш қурилмаларининг белгиланган резерв ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(103-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Х боб. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК, ВЕТЕРИНАРИЯ, ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ ВА НОРМАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
(Х бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
104-модда. Экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш
Чорва моллар ёки паррандаларнинг хўжалик экинзорларини пайҳон қилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиши ёки уни йўқ қилиб юбориши, кўчатларга шикаст етказиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(104-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 20-сон «Экинларнинг пайҳон қилиниши ва нобуд бўлишига қарши курашни янада кучайтириш тўғрисида»ги қарори.
Экинзорларни ёки кўчатзорларни ҳамма турдаги ҳаракатланувчи техника воситаларида босиб ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(104-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(104-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1041-модда. Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш
Қишлоқ хўжалик экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1041-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1042-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек агросаноат мажмуи соҳасида технологик жараёнлар талабларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1042-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига доир ҳужжатларни юритиш қоидаларини бузиш ёхуд ушбу ҳужжатларга уруғликларнинг навлари ва экилиш сифатлари тўғрисидаги нотўғри маълумотларни киритиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1042-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1042-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
105-модда. Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган экинларни қўриқлашни таъминлаш чораларини кўрмаганлик
Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган наша ва мойли кўкнор экинларини, мазкур экинлар ҳосилини сақлаш ва қайта ишлаш жойларини қўриқлаш юзасидан белгиланган тартибни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, шунингдек таркибида гиёҳванд моддалар бўлган шундай экинларнинг анғизлари ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йўқ қилиб ташлаш чораларини кўрмаганлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(105-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
106-модда. Ёввойи нашани йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик
Тасарруфида ер майдонлари бўлган шахслар томонидан ёввойи нашани йўқ қилиб юбориш чораларини кўрмаганлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(106-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
107-модда. Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини (чораларини) ҳамда бошқа қоидаларни бузиш
Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фитосанитария чораларига риоя қилмаслик, шу жумладан ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаган, фитосанитария дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ихтиёрий равишда мурожаат қилган ҳамда уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
(107-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
108-модда. Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш
(108-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш қоидаларини бузиш —
(108-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-743-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон — 2022 йил 12 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(108-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(108-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109-модда. Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузганлик, эпизоотияларга қарши курашиш чораларини кўрмаганлик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланганда чекловчи тадбирлар (карантин) қоидаларини бузиш, шунингдек ҳайвонларнинг бир вақтнинг ўзида оммавий касалланиши ёки тўсатдан нобуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат ветеринария назорати органларидан яшириш, уларга хабар бермаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг хавфсизлиги нормаларини ҳамда уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш қоидаларини бузиш, —
ҳуқуқбузарлик қуроли ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(109-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 200-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 905-сон қарори билан тасдиқланган Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 октябрдаги 361-сонли «Давлат ветеринария хизмати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Тарқалиши оқибатида карантин ёки чеклашлар белгиланадиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати (рўйхат рақами 2543, 26.12.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
110-модда. Ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(110-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 январдаги ЎРҚ-1019-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 03/25/1019/0041-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111-модда. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(111-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(111-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
112-модда. Тракторчи-машинистлар томонидан қишлоқ хўжалик машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш
(112-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тракторчи-машинистлар томонидан тракторлар, комбайнлар, бошқа ўзиюрар қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини ва техника хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш —
(112-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга ёки механизаторларни ушбу машиналарни бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилишга сабаб бўлади.
(112-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
ХI боб. ТРАНСПОРТДАГИ, ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ ВА АЛОҚА СОҲАЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
113-модда. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл изларига поездлар қатновининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўйиш, шунингдек темир йўлни ва қор тўсиш ғовларини ҳамда бошқа йўл объектларини, сигнал бериш ва алоқа иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш —
(113-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 февралдаги ЎРҚ-916-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(113-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Темир йўлдан от-арава ҳайдаб ўтиш ва чорва молларни ҳайдаб ўтиш, чорва молларни темир йўл яқинида боқиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(113-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Темир йўл транспортига юк ортиш вақтида белгиланган габаритларга риоя қилмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(113-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Темир йўлларни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(113-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(113-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг 2022 йил 27 июлдаги 3376-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
1131-модда. Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини ҳамда йўловчиларни, багажни ва юк багажини ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузиш, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортида ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортида ва метрополитенда йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидаларини бузиш, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
114-модда. Темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Зарурат бўлмай туриб, ўзбошимчалик билан поездни тўхтатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(114-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Юк поездларида ўзбошимчалик билан юриш, поезд юриб кетаётганда поездга чиқиш ва поезддан тушиш, вагонларнинг зинапояларида ва томларида кетиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(114-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
115-модда. Метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Метрополитендан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(115-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
116-модда. Учиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аэродром ҳудудида аэродромларни таниб олиш учун қабул қилинган маркировка белгиларига ва қурилмаларга ўхшаш бирор-бир белги ва қурилма ўрнатиш ёки аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда амалга ошириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги маркировка белгиларини ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш, худди шунингдек бундай ҳолатда бўлган экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш ёхуд ҳаво кемасини бошқарувчи шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибга мувофиқ текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Бахтсиз авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда бахтсиз авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юбориш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(116-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1161-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1161-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2631-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1162-модда. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, (бундан самовий ҳудудда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳоллари мустасно), —
(1162-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон — 2019 йил 4 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1162-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2601-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1163-модда. Авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузиш
Авиация хавфсизлиги бўйича текширувдан ўтмаган шахсларни, қўл юкини ёки багажни, юкни, почтани, борт захираларини ёхуд ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддаларни ёки предметларни ҳаво кемаси бортига етказиб бериш ёки етказиб беришга кўмаклашиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1163-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 481-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига доир текширув ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
117-модда. Ҳаво кемасида юриш-туриш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемасида бўлган шахсларнинг ҳаво кемаси командирининг ёки ҳаво кемаси командири номидан экипаж аъзосининг фармойишларини бажармаслиги —
(117-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(117-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ҳаво кемаси бортида туриб фотосуратга, кинога, видеога олиш, шунингдек радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фото-киноплёнка ёки видеокассеталар мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(117-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: 2012 йил 27 декабрдаги 14н-сон буйруқ билан тасдиқланган «Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари».
118-модда. Сув транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Сув транспорти соҳасида кемаларнинг портга кириши ва портдан чиқиши, порт сувларида кемаларнинг ҳаракати ва туриши ҳамда шатакка олиниши қоидаларини ёхуд сигнал чироқлари бериш, товуш сигналлар, шунингдек кўрилма ва кундузги сигналлар алмашинишнинг белгиланган тартибини бузиш ёки кема йўлига балиқ тутиш қурилмаларини ўрнатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(118-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Порт сувларида тегишли рухсати бўлмай туриб ғаввослик ишларини бажариш, шундай ишларни олиб борган чоғда сигналлар бериш қоидаларига риоя қилмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(118-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Сув транспортида хавфсизликни таъминловчи сигнал ва алоқа иншоотлари ҳамда қурилмаларини шикастлантириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(118-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 204-сон «Чет эл ноҳарбий кемалари ва ҳарбий кемаларнинг Ўзбекистон Республикаси ички сувларига, портларига (рейдларига) кириши ҳамда у ерда бўлиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
119-модда. Кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш
Кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ёнғинга қарши ва авария қутқарув воситалари билан таъминланмаган ёки қонунчилик талабларига зид равишда қайта жиҳозланган кемалардан ёхуд кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кемани ёки моторли кичик ҳажмли кемани кемаларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томондан бошқариш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кемалардан ёки кичик ҳажмли кемалардан, шунингдек кемалар ёки кичик ҳажмли кемалар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузиш, техник носозлиги бўлган, фойдаланилиши тақиқланган кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса — уч баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(119-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
120-модда. Портларда юкларни ортиш, тушириш ва тахлаш қоидаларини бузиш
Портларда юкларни ортиш, тушириш ва тахлаш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(120-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
121-модда. Транспорт воситаларининг ички жиҳозларига шикаст етказиш
Локомотивлар, вагонлар, дарё ва ҳаво кемалари, худди шунингдек ҳамма турдаги махсус транспортларнинг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(121-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(121-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(122-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
123-модда. Транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Поездларнинг вагонлари, автотранспорт воситалари, шаҳар йўловчилар транспортидан ва сув транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш —
(123-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(123-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
124-модда. Транспортда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Транспортда белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(124-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, —
(125-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки қонунчиликда белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши, —
(125-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро автомобиль ташувларини ҳамда М3 ва N3 тоифали автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро (400 км ва ундан ортиқ масофада) ташишни рақамли назорат ускуналарисиз (тахографсиз, носоз тахографдан фойдаланган ҳолда ёки тахографни ўчириб қўйган ҳолда, ҳайдовчининг тахографда фойдаланиладиган картага эга бўлмаган ҳолатида) амалга ошириш, шунингдек халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш —
(125-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-125-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 504-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш —
(125-модда олтинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда еттинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юк автотранспортида товар-транспорт юк хатларини, халқаро юк ташишда йўл варақаларини, шунингдек йўловчилар автотранспортида чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини юритиш бўйича белгиланган талабларни бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(125-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.
(125-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1251-модда. Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоиздан йигирма фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш, юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан йигирма фоиздан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.
(1251-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги йўриқноманинг 39-банди тўртинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1252-модда. Бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж), агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1252-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон — 2021 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни халқаро йўналишларда ташиш билан автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтиши ва тегишли ташиш турини амалга ошириши ҳуқуқини берувчи рухсатномасиз шуғулланиш, рухсатнома тўлдириш бўйича талабларни бузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўналишларга риоя этмаслик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1252-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1253-модда. Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш
Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1253-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1254-модда. Автомобиль транспортида мунтазам йўналишларда йўловчиларни ташиш қоидаларини бузиш
Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, белгиланган йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1254-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
126-модда. Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш
Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(126-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(126-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 3091).
Олдинги таҳрирга қаранг.
127-модда. Транспорт воситаларининг товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш қоидаларини бузиш
(127-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(127-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш —
(127-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(127-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 23-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
128-модда. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги
(128-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1055-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (бундан ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286, 1287 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратиши
(128-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1055-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(128-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(128-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(128-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(128-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1281-модда. Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1281-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1282-модда. Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланиш
Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1282-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1283-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўққиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.
(1283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1284-модда.Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши
Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1284-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1284-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1284-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1284-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1285-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш, —
(1285-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1285-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1285-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1285-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1286-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1286-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1286-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1286-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1286-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1287-модда. Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши
Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1287-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1055-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1288-модда. Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш
Одам ташиш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Автобус ва микроавтобусларда ички ишлар органларининг ҳамроҳлигисиз одам ташиш, агар уларнинг ҳамроҳлигида одам ташиш шарт бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
1289-модда. Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш
Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
12810-модда. Йўл безорилиги
Йўл безорилиги, яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши, ҳаракатланиш бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириши (дрифт), ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно) ёки йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиши, —
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1288, 1289 ва 12810-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
129-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши
(129-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(129-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
130-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(130-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(130-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131-модда. Транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши, —
(131-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
132-модда. Кема ҳайдовчиларининг кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кема ҳайдовчилари томонидан кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариш, шунингдек кемаларни ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқаришни алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик воситаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолдаги шахсларга топшириш, —
(132-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(132-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
133-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, бундан жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно —
(133-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(133-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Анча миқдордаги моддий зарар деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади.
(133-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1331-модда. Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши
Кемалар, шунингдек кичик ҳажмли кемалар ҳайдовчиларининг кемалар ёки кичик ҳажмли кемаларнинг ҳаракат (сузиш) хавфсизлиги қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга ёхуд кема ҳайдовчиларини кемани ёки кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(1331-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
134-модда. Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, бундан йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно —
(134-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон — 2021 йил 27 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
(134-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
135-модда. Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши
(135-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет элдан олиб кирилган транспорт воситаси учун божхона органлари томонидан берилган ҳужжатлари, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчилар учун, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчилар учун малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (бундан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан икки йиллик давр мустасно) ёнида бўлмаган ҳолда, худди шунингдек транспорт воситаларини олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона органлари томонидан берилган тегишли белгилар қўйилган ҳужжатларининг муддати ўтган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(135-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(135-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномасини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.
(135-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1351-модда. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини бузиш
(1351-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1351-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1351-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
136-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, —
(136-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(136-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(136-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг скутерни, мопедни, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахс томонидан содир этилиши, —
(136-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 29 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(136-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди ва Бош прокуратурасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 52, 74, 11-192-18, 68-ққ-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 12-банди.
137-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(137-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
138-модда. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши
(138-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек скутерлар, мопедлар ва велосипедларни, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, уловли аравани бошқариб бораётган шахсларнинг ҳамда йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги, —
(138-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 29 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 февралдаги ЎРҚ-1116-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмаган индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 29 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Скутер, мопед, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, —
(138-модда олтинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон. Кучга кириш санаси — 2024 йил 29 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(138-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 4-боби (Пиёдаларнинг мажбуриятлари), 5-боби (Йўловчиларнинг мажбуриятлари), 28-боби (Велосипед, мопед ва аравалар ҳаракатланишига, шунингдек ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимча талаблар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
139-модда. Носоз транспорт воситаларини йўлга чиқариш ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(139-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
140-модда. Мастлик ҳолатидаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш ёки бошқаришни унга топшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари, шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш, —
(140-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасининг эгаси ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари, шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остидаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, —
(140-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(140-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(141-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
142-модда. Хавфли моддалар ва ашёларни транспортда ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл, ҳаво ва сув транспортида қўл юки сифатида ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(142-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари» (ЎзР АҚ-198)», Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари».
Юк сақлаш камерасига портловчи, тез алангаланувчи, заҳарли ва бадбўй моддалар ва ашёларни топшириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ана шу моддалар ва ашёларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиб ёки олиб қўймай ёхуд мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(142-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Троллейбусда, трамвайда, метрополитенда, автобусда, маршрут таксисида портловчи, тез алангаланувчи, заҳарловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(142-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
143-модда. Кира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш
Троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда, маршрут таксисида кира ҳақи тўламасдан юк олиб юриш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир юк жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(143-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
144-модда. Транспортда чиптасиз юриш
Йўловчининг транспортда чиптасиз юриши, ўн ёшдан ўн олти ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш:
а) шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади,
(144-модда биринчи қисми «а» кичик бандининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
б) маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(144-модда биринчи қисми «б» кичик бандининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Шаҳар атрофига қатнайдиган поездларда, маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда беш ёшдан ўн ёшгача бўлган болаларни чиптасиз олиб юриш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(144-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Йўловчиларнинг самолётда чиптасиз юриши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(144-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Шаҳарлараро қатнайдиган автобусда чиптасиз юриш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(144-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(144-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
145-модда. Йўловчиларни чиптасиз ташиш
Ҳаво, темир йўл транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(145-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Сув, автомобиль транспортида ва шаҳар электр транспортида йўловчиларни чиптасиз ташиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(145-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
146-модда. Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш
Темир йўлнинг юк ташиш учун мўлжалланган қатнов таркибига, контейнерларга, сузувчи ва бошқа транспорт воситаларига, шунингдек юк ташувчи мосламаларга шикаст етказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(146-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ҳаво кемалари, юк вагонлари, автомобиллар, автомобиль тиркамалари, контейнерларнинг, сузувчи воситалар трюмлари ва бошқа юкхоналарининг пломбаларига ва бекиткич қурилмаларига шикаст етказиш, уларнинг пломбаларини бузиш, айрим юк ўринларига ва юк ўрамаларига, пакетларига, юк қўраларининг, темир йўл станцияларининг, юк автомобиллари станцияларининг, контейнер пунктларининг (майдончаларининг), портларнинг (пристанларнинг) ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган операцияларни бажариш учун фойдаланиладиган омборларнинг тўсиқларига шикаст етказиш, шунингдек тегишли рухсати бўлмай туриб юк қўраларига, контейнер пунктларига (майдончаларига), портлар (пристанлар), шлюзларнинг юк турган ҳудудларига (жойларига) ва юқорида зикр этилган омборларга кириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(146-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво, темир йўл, сув ва автомобиль транспортида юкларнинг бут сақланишини таъминлаш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(146-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1461-модда. Ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги
Ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаслиги, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1461-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
147-модда. Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик
(147-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги ЎРҚ-900-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2024 й., 03/24/900/0053-сон — 2024 йил 21 июлдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, шу жумладан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш —
(147-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1055-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(147-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан кесиб ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки таъмирлаш ишлари олиб бориладиган йўл қисмига вақтинча йўл белгилари, сигналлар ва светофорлар, тўсувчи ва йўналтирувчи мосламалар ўрнатмаслик, шунингдек қатнов қисмига вақтинча ётиқ чизиқлар чизмаслик ёхуд йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида тақиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(147-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
148-модда. Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Темир йўллар ва автомобиль йўллари учун ажратилган минтақаларда темир йўл органлари ва йўл органлари билан келишмай туриб ерни ҳайдаш, ўт ўриш, чимларни олиб ташлаш ва тупроқ олиш, саноат, мелиорация сувларини ва оқова сувларни сув қочириш иншоотларига ва резервларига оқизиш, шунингдек ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёқиш, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекиш —
(148-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(148-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 269-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар), Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1006-сонли «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси.
149-модда. Ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиши
Автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ жойлардаги ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг умум фойдаланишдаги йўллардаги аҳоли пунктлари доирасида, ўзларига бириктириб қўйилган ер майдони чегарасида пиёдалар юрадиган йўлкалар ва улар ўтадиган кўприкчалар қуриш, уларни таъмирлаш ва мунтазам орасталаб туриш мажбуриятларини, шунингдек ўзларига бириктирилган ер майдонидан чиқиш йўлларини ёки умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб туташадиган йўлларни, шу жумладан кесиб ўтиладиган кўприкларни техник жиҳатдан соз ҳолда ва озода сақлаш мажбуриятларини бажармаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(149-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
150-модда. Магистрал қувурларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Магистрал қувурларни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(150-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151-модда. Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш
Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш, —
абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(151-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
152-модда. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш) ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини, радиоайирбошлаш ва радиочастоталардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, радионурланишнинг техник регламентлари ёки давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрларига риоя этмаслик, —
(152-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваргача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(152-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Радиоэлектрон воситалари ёки юқори частотали қурилмаларни тайёрлаш, олиш, сотиш ёки ўзгага доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш учун бериш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(152-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(152-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
153-модда. Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат стандартларини бузиш
(153-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа хизматининг сифатига доир нормалар ва давлат стандартларини, давлат алоқа тармоғи билан боғланадиган симли электр алоқа воситаларининг, радионурланишларининг параметрларини бузиш —
(153-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(153-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган «Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
154-модда. Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш
Алоқа йўллари ва иншоотларини, шунингдек алоқа йўли ва кабель иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(154-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(154-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
155-модда. Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириб олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(155-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ахборот тизимларининг ишини бузишга олиб келган худди шундай ҳуқуқбузарлик, худди шунингдек кириш чекланган ахборот тизимларини ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш чоғида тегишли ҳимоя чораларини кўрмаганлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(155-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, бу тармоқларга тегишли ҳимоя чораларини кўрмасдан уланиш, худди шунингдек улардан маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(155-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўзганинг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури ёки маълумотлар базасини ўз номидан чиқариш ёхуд қонунга хилоф равишда ундан нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(155-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1551-модда. Компьютер тизимидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Компьютер тизимидан фойдаланишга рухсати бўлган шахснинг ушбу тизимдан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини бузиши компьютер ахборотининг йўқ қилиб юборилишига, тўсиб қўйилишига, модификациялаштирилишига, компьютер ускунаси ишлашининг бузилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1551-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик конфиденциал ахборот мавжуд бўлган компьютер тизимидан фойдаланиш вақтида содир этилса, —
(1551-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон — 2024 йил 22 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1551-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XX1 боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1552-модда. Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1552-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1553-модда. Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартириш
Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш, —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш, —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
1554-модда. Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш
Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш, —
крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
1555-модда. Майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш
Майнинг фаолиятини белгиланган тартибни бузган ҳолда амалга ошириш, —
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш, —
крипто-активларни ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни анча миқдорда содир этиш, —
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этиш, —
мазкур ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1553, 1554 ва 1555-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги ЎРҚ-899-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон — 2024 йил 20 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(156-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
ХII боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ ТУРАР ЖОЙ ҲУҚУҚЛАРИГА ТААЛЛУҚЛИ, КОММУНАЛ ХИЗМАТ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
157-модда. Ҳисобга олиш тартибини ҳамда уйларга ва турар жой биноларига кўчиб кириш муддатларини бузиш
Турар жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва фуқароларга турар жой бериш тартибини бузиш, уйларга ва турар жойларга кўчиб киришнинг белгиланган муддатларига риоя қилмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(157-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
158-модда. Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қоидаларини бузиш
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(158-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
159-модда. Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини, кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, умум фойдаланадиган жойларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш (бундан ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), кўп квартирали уйлардаги турар жойларда чорва молларни, худди шунингдек одамларнинг саломатлигига хавф солувчи ҳайвонларни боқиш —
(159-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Кўп квартирали уйлардаги таянч ва (ёки) тўсиқ конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморатлар (иншоотлар) қуриш ишларини амалга ошириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(159-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1050-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 27 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштириш, шунингдек ушбу ер участкасига қурилма ёки конструкциялар ўрнатиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(159-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида (тўсиқ конструкцияларга оид қисмида) ва тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахс, агар у кўп квартирали уйдаги тўсиқ конструкцияларнинг амалга оширилган ўзгартирилишини ёки уларни реконструкция қилиш туфайли йўл қўйилган бузилишларни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни (иншоотларни), бетонлаштирилган жойларни, ўрнатилган қурилма ёки конструкцияларни, шунингдек уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади.
(159-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1591-модда. Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик
Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1591-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Фуқаролик кодексининг 539, 6261-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
160-модда. Уйларни қуриш қоидаларини бузиш
Уйларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(160-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1601-модда. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш
Фуқаролар томонидан турар жойларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида вақтинча бўш турган жой сифатида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1601-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1601-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
161-модда. Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ҳудудларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш, шунингдек тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(161-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(162-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
163-модда. Водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Водопровод тармоқларига (сув таъминоти тармоқларига) ўзбошимчалик билан уланиш ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда водопровод тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(163-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган биноларни водопровод (сув таъминоти) ташкилотлари томонидан водопровод тармоқларига (сув таъминоти тармоқларига) улаш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда умумий фойдаланишдаги иссиқлик ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.
(163-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон — 2023 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1631-модда. Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
(1631-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни, шунингдек ер участкаларини оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш, оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига таркибидаги ифлослантирувчи моддалар йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган оқова сувларни оқизиш ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ер ишлари ва бошқа ишларни бажараётганда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол уларнинг шикастланишига сабаб бўлса, —
(1631-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1631-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларни ичимлик суви таъминоти ташкилотлари томонидан оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига улаш, —
(1631-модданинг иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1631-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1632-модда. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш
(1632-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузиш —
(1632-модданинг биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1632-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1632-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
ХIII боб. САВДО, ТАДБИРКОРЛИК ВА МОЛИЯ СОҲАЛАРИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
164-модда. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор шахсларга эса — саксон баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнилғи-мойлаш материаллари билан, қўлда савдо қилиш ёхуд шаҳарларда белгиланмаган жойларда қўлда савдо қилиш —
(164-модда тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш қоидаларини бузиш —
(164-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган «Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(164-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонунига асосан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
(164-модда еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
165-модда. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Фаолиятни (ҳаракатларни) хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган шахс томонидан ваколатли органга қонунчиликда мазкур фаолият учун белгиланган талаблар ва шартлар бажарилганлиги тўғрисида ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши лозим бўлган фаолият (ҳаракатлар) билан хабарнома юбормасдан шуғулланиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(165-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сон «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1651-модда. Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш
Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, —
мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, —
(1651-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1651-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 июнь)
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1651-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисми таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширишда қўлланилмайди.
(1651-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғи билан тасдиқланган «Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
166-модда. Товарларни (маҳсулотларни) уларнинг сифатини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш ёки мажбурий равишда рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ва саноат товарларини (маҳсулотларини) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиш —
товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Товар белгисида ишлаб чиқарувчининг номи ва жойлашган ери тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган товарларни реализация қилиш, худди шунингдек реализация қилиш мақсадида олиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қонунчиликда мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу моддасининг тўртинчи қисми 2022 йил 13 сентябрдан кучга киради.
(166-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
167-модда. Видеоёзувли кассеталарни сотиш ва видео муассасаларнинг ишлаш қоидаларини бузиш
Эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталарни сотиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
видео кассеталарни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(167-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Тегишли рухсат олмай туриб видео муассасаларни (видеоёзувли кассеталарни ижарага бериш пунктлари, видеозаллар, кабель телевидениеси студияларини) очиш ёки бундай муассасаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин ҳам уларнинг фаолиятни давом эттириши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(167-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Видео муассасаларда эксперт комиссияси баҳоламаган видеоёзувли кассеталардан фойдаланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
видеоёзувли кассеталарни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(167-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
видеоёзувли кассеталарни ва видео аппаратурани мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(167-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
168-модда. Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш
Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(168-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
169-модда. Таркибида кимёвий моддаларнинг қолдиғи йўл қўйиладиган даражадан ортиқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш
Таркибида одамлар ва ҳайвонлар саломатлиги учун зарарли бўлган пестицидлар, минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддаларнинг қолдиқ миқдори йўл қўйилиши мумкин деб белгиланган даражадан ортиқ эканлигини била туриб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, худди шунингдек заҳарли ёввойи ўсимликларни, уларнинг ҳосилини, меваларини, уруғларини, барглари ва илдизларини бозорларда сотиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(169-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(169-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
170-модда. Валюта қимматликларини, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш
Валюта қимматликларини, қимматбаҳо металлар ва (ёки) қимматбаҳо тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, —
валюта қимматликлари, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар мусодара қилиниб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(170-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1138-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171-модда. Валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш тартибини бузиш
Валюта операцияларини амалга оширувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва банклар ходимларининг чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклардаги валюта счётларига яшириб қолиш мақсадини кўзламай туриб вақтида ёхуд тўлиқ ўтказилмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(171-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(171-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1138-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон)
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(171-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(171-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1138-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(171-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сон Фармони билан тасдиқланган «Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
1711-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш
Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига анча миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1711-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1711-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси.
172-модда. Ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш
Ёнилғи-мойлаш материалларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, олиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(172-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
173-модда. Техник регламентларга жавоб бермайдиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш
(173-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техник регламентларга жавоб бермайдиган ва кўплаб заҳарли моддалар чиқишига олиб келадиган ёнилғи-мойлаш материалларини реализация қилиш —
(173-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(173-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 931-сон «Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
174-модда. Солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш
Фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу моддада назарда тутилган солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлашнинг анча миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан олти юз бараваригача бўлган миқдор ҳисобланади.
(174-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1741-модда. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(1741-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эмитентлар ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни, ҳисоботларни эълон қилмаслик ёки ўз вақтида эълон қилмаслик, шунингдек давлат назорати органларига ҳисоботлар ёхуд ахборотни топширмаслик ёки ўз вақтида топширмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Эмитентлар томонидан қимматли қоғозлар чиқариш тартибини бузиш инвесторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозларни чиқаришнинг белгиланган тартибини эмитентлар томонидан бузиш инвесторларга зарар етказилишига олиб келган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишнинг белгиланган тартибини қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Инвесторлар, қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисоботнинг белгиланган тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Тегишли даромадларни инвесторларга тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда олтинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ваколатли давлат органининг ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда еттинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан инвесторлар ва давлат назорати органларини атайин нотўғри маълумотлар тарқатиш (тақдим этиш) орқали чалғитиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда саккизинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1741-модда тўққизинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сон «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
175-модда. Солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш
Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик (бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно), —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан қарздор корхоналардан тўловларни ундириш юзасидан солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш, —
(175-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотномасиз корхоналар ва ташкилотларга ҳисоб-китоб ҳисобварақларини ёки бошқа ҳисобварақларни очиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш ва солиқ органларига тегишли ахборот бериш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар бир календарь ойда бир нечта солиқ турлари бўйича содир этилган тақдирда, ўз вақтида тақдим этилмаган барча солиқ ҳисоботлари бўйича фақат битта жарима қўлланилади.
(175-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1751-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(1751-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби субъектининг ва (ёки) бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари томонидан бажармаганлик, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботлар маълумотларининг тўғрилиги ҳамда ишончлилигини таъминламаганлик, шунингдек активлар ва мажбуриятларнинг инвентаризациясини ўтказмаганлик, —
(1751-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1751-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1751-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сон «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 9-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1752-модда. Бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1752-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1752-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Унча кўп бўлмаган миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор тушунилади.
(1752-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1753-модда. Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш
Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1753-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1754-модда. Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш
Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1754-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1755-модда. Ходимлар сонини яшириш
Ходимлар сонини яшириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1755-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1755-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1756-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш
(1756-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва жамланма харажатлар сметаларини, штат жадвалларини ва жамланма штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва жамланма молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш —
(1756-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1756-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1757-модда. Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1757-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон — 2021 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1758-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ товарларни етказиб берувчини, иш бажарувчини ва хизмат кўрсатувчини рақобатли харид усули воситасида аниқлаш белгиланган ҳолларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган давлат харидларини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри шартномаларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминламаганлик, —
(1758-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 7 майдаги ЎРҚ-1144-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда, давлат харидлари бўйича таклифларни қабул қилмаслик ёки таклифларни тақдим этиш муддатларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда қисқартириш, шунингдек таклифлар солинган конвертларни очиш ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талабларини бузиш, —
(1758-модданинг тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги ЎРҚ-931-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон — 2024 йил 6 декабрдан кучга киради)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1758-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон — 2021 йил 16 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хариди предметининг бошланғич нархи ва унинг ўртача бозор нархи ўртасида йўл қўйиладиган тафовутнинг энг кўп миқдорига нисбатан белгиланган талабни бузиш, бундан талон-торож қилиш ҳоллари мустасно, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1758-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1759-модда. Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Ҳакамлик судларини қонунга хилоф равишда ташкил этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органларининг, ташкилотларининг ва муассасаларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳакамлик битими тарафлари бўлиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонунга хилоф равишда ҳакамлик суди қарорларининг ихтиёрий ижро этилиши, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1759-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
176-модда. Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(176-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(176-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(176-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва йиғимлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади.
(176-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом», Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги қарорининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 4 ва 5-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 11 декабрдаги 20-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 8, 11 — 13-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1761-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1762-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг манзили, банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш—
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1762-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га 7-илова Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) шарт бўлган ўзгартиришлари ва қўшимчаларининг рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1763-модда. Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1763-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари»нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1763-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1764-модда. Таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузиш
Ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқариш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1764-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган таксиларнинг ҳайдовчилари томонидан мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаслик ёки улар шикастланганлигига қарамай йўловчиларни ташиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1764-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорининг 6-банди иккинчи хатбошиси.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
177-модда. Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, географик кўрсаткичидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгисига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номига нисбатан огоҳлантирувчи тамғадан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, —
(177-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(177-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-878-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон — 2024 йил 17 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1771-модда. Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш
Асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш ёхуд асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг нусхаларида уларнинг тайёрловчилари ҳақида, уларни ишлаб чиқариш жойлари тўғрисида, шунингдек муаллифлик ҳуқуқининг ва турдош ҳуқуқларнинг эгалари ҳақида ёлғон ахборотни кўрсатиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1771-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини, шунингдек уларни такрорлаш ҳамда тарқатиш учун фойдаланиладиган материаллар ва ускуналарни ҳамда бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1771-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1772-модда. Ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига, интеграл микросхема топологиясига ва селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бузиш
Тегишли патентланган ихтирони, фойдали моделни, саноат намунасини ўз ичига олган маҳсулотни ёки буюмни рухсатсиз тайёрлаш, қўллаш, импорт қилиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўллаш ёхуд бевосита ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул билан тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаб туриш, муҳофаза қилинадиган интеграл микросхема топологиясини, шу топологияли интеграл микросхемани ёки шундай интеграл микросхемани ўз ичига олган буюмни рухсатсиз қўллаш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сотувга қўйиш, сотиш, такрорлаш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш, патентланган селекция ютуғини рухсатсиз етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш), нав ёки насллилик кондицияларига етказиш, селекция ютуғидан рухсатсиз фойдаланган ҳолда яратилган маҳсулотни сотишга таклиф этиш, сотиш, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки сақлаш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1772-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
178-модда. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органининг қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тайёрловчининг товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаши, уларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслиги, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ҳамда акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимлар тузиш чоғида рақобатни чеклашга қарши талабларни бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Рақобатга қарши келишувлар тузиш ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни содир этиш, шунингдек товар ёки молия бозоридаги устун мавқени суиистеъмол қилиш, худди шунингдек савдоларга доир рақобатни чеклашга қарши талабларни бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш бошқа маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш, худди шунингдек қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва реализация қилиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни уларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Рақобат соҳасидаги ваколатли давлат органига ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд унга била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этганлик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахси томонидан хомашё, товарлар эркин ҳаракатланишини ва реализация қилинишини ҳамда хизматлар кўрсатилишини қонунга хилоф равишда чеклаш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни амалга ошириш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки махсус электрон тизим воситасида хабарномаларни қабул қилиш ваколатлари ёки рўйхатга олиш ёхуд аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат муассасалари ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш, —
(178-модда ўнинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи — еттинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(178-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон — 2023 йил 4 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1781-модда. Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(1781-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шунингдек ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмасини ўз муддатида бажармаганлик —
(1781-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1781-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик —
(1781-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1781-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1781-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
179-модда. Аудиторнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолларини яшириши, била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши
(179-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиторнинг аудиторлик текширувини ўтказиш чоғида ўзи аниқлаган бухгалтерия ҳисобини юритишга, шунингдек молиявий ҳисобот тузишга доир қонунчиликда белгиланган талаблар бузилганлиги ҳолларини яшириши, худди шунингдек аудиторнинг била туриб сохта аудиторлик ҳисоботини ёки аудиторлик хулосасини тузиши —
(179-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(179-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуннинг 35-моддаси саккизинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1791-модда. Мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш
Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1791-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуннинг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1792-модда. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(1792-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Иш берувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан Халқ банки филиалига фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур маълумотларни, Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қасддан тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик, худди шунингдек ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни ходимларга тақдим этмаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1792-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритишдан бош тортиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1792-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ушбу ҳисобварақларнинг ҳолати тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тайинлаш ва бериш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1792-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1792-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сонли Қонуннинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1793-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(1793-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни, таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш, операцияни амалга оширишни рад этиш, худди шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик, қонунчилик талабларининг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишга ёки операцияларни тўхтатиб туришга оид қисмини ижро этмаслик, —
(1793-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1793-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширишнинг белгиланган тартибини тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан бузиш, худди шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан тижорат, банк сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ғайриқонуний равишда талаб қилиш, олиш ёхуд ошкор этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1793-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1793-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1553, 243-моддаси, Ўзбекистон Республикаси 2004 йил 26 августдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660-II-сонли Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10, 39-сонли қарори билан тасдиқланган Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104 ва 41-сонли қарори билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2009 йил 13 октябрдаги 36-сонли буйруғи билан тасдиқланган Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари, Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1794-модда. Биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(1794-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органларнинг қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1794-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1794-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-375-сонли «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 22-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1795-модда. Қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
Юридик шахснинг мансабдор шахси, муассиси (иштирокчиси) ёки мол-мулкининг мулкдори ёки жисмоний шахс ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан шахсий манфаатларини ёки бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, яъни тўловга қобилиятсизликни қасддан юзага келтириш ёки кўпайтириш, ушбу якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки юридик ёхуд жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлигига олиб келса, кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1795-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1811-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш» қоидалари.
ХIV боб. ОДИЛ СУДЛОВГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
180-модда. Судга ҳурматсизлик қилиш
Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(180-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
181-модда. Суднинг хусусий ажрими (қарори) бўйича чоралар кўрмаслик
Мансабдор шахс томонидан суд чиқарган хусусий ажримни (қарорни) кўриб чиқмаслик ёхуд ажримда (қарорда) кўрсатилган қонунни бузиш ҳолларини бартараф этиш чораларини кўрмаслик, худди шунингдек хусусий ажримга (қарорга) ўз вақтида жавоб бермаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(181-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Жиноят-процессуал кодекси 271-моддасининг саккизинчи хатбошиси, 298, 299-моддалари.
182-модда. Халқ маслаҳатчисининг судга боришига тўсқинлик қилиш
Мансабдор шахснинг халқ маслаҳатчиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун судга боришига тўсқинлик қилиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(182-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
ХV боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
183-модда. Майда безорилик
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(183-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(184-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1841-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1842-модда. Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш
Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — эллик бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1842-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2443-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 180-сонли «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1843 -модда. Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
материалларни ва уларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш учун тегишли воситаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1843-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1844-модда. Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш
Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш, бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1844-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
185-модда. Қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш
Пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш, шунингдек тиғли совуқ қуролдан (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлардан, рапиралар, шпагалар ва қиличлардан) белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш —
қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўқотар қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш —
қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(185-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1851-модда. Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи
Пиротехника буюмларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1851-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 январдаги ЎРҚ-1111-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2026 й., 03/26/1111/0037-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 апрель)
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1851-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 августдаги ЎРҚ-949-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 03/24/949/0662-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1852-модда. Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш
Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1852-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
Совуқ қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан ов қилишда, касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда, жамоат жойларида олиб юриш, худди шунингдек ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида олиб юриш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1852-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1133-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон)
1853-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши
Тиғининг ёки кескичининг (дамининг) узунлиги тўқсон миллиметрдан ортиқ бўлган, тугмаси ёки пишанги босилганда сопидан автоматик равишда чиқадиган ва маҳкамланадиган ёхуд оғирлик кучи ёки тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган ҳамда автоматик равишда ўрнашадиган тиғли совуқ қурол ва пичоқларнинг, шунингдек қурол сифатида қўллаш учун махсус мослаштирилган зарб бериб-парчаловчи ва улоқтирувчи таъсирга эга ашёларни (гурзилар, кастетлар, сурикенлар, бумерангларни ва бошқа ашёларни) қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш, —
мазкур ашёларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1852 ва 1853-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-645-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1854-модда. Учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, —
учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
(1854-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 мартдаги ЎРҚ-921-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 03/24/921/0219-сон — 2024 йил 17 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1855-модда. Портатив лазерли нур тарқатгичларнинг қонунга хилоф муомаласи
Портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, башарти ушбу Кодекснинг 1161-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Портатив лазерли нур тарқатгичларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1855-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
186-модда. Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши
Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотишга мўлжалланган ашёларни ва тайёрлаш воситаларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(186-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1861-модда. Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш
Этил спиртини, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни олиш ёки сақлаш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида такроран содир этиш, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
(1861-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1098-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
187-модда. Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш
Иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари мустасно, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(187-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(187-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1871-модда. Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш
Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш, бундан рецепт асосида тиббий мақсадларда истеъмол қилиш мустасно, —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача, мансабдор шахсларга эса — қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1871-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
188-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига, иродасига таъсир қиладиган моддаларни ёки воситаларни истеъмол этишга жалб қилиш, —
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(188-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 127-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1881-модда. Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш
Вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1881-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 127-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1882-модда. Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш
Ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1882-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1883-модда. Тиланчилик қилиш
Аэропортларда, вокзалларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда ва савдо мажмуалари ҳудудларида, шунингдек уларга туташ ҳудудларда, автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида, кўчаларда, стадионларда, бекатларда, йўлларнинг қатнов қисмида, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларда, жамоат транспортининг барча турларида ва бошқа жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1883-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий ҳолати бузилган, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек шахсларга алкоголли ичимликларни ёхуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш, —
(1883-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1883-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1884-модда. Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш мақсадида сақлаш
Вояга етмаган шахс тавсифланганлиги ёки тасвирланганлиги айбдорга аён бўлган порнографик маҳсулотни тарқатиш мақсадида сақлаш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1884-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1130-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
189-модда. Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, —
порнографик маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(189-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1891-модда. Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш
(1891-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, —
(1891-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан тўрт юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1891-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1892-модда. Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш
Жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1892-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
190-модда. Фоҳишалик билан шуғулланиш
Фоҳишалик билан шуғулланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(190-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(190-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 131-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
191-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(191-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш ёхуд вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ана шу ўйинлар буюмларини, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(191-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш ёки хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
компьютер ва бошқа ёрдамчи воситаларни, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(191-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(192-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(192-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй - жой қурилиши худудларида рухсат этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари (Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов 2009 йил 19 июнь 0267-09-сон).
Олдинги таҳрирга қаранг.
1921-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1921-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон — 2020 йил 19 июндан кучга киради)
ХVI боб. БОШҚАРУВНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги таҳрирга қаранг.
193-модда. Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш
(193-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш, —
(193-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(193-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1931-модда. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1931-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 213-моддаси.
1932-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1932-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:
устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.
Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади.
(1931 ва 1932-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 214-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1933-модда. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1933-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Нотариат тўғрисидаги Қонунининг 38-39-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1934-модда. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1934-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги ЎРҚ-931-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон — 2024 йил 6 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
194-модда. Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
(194-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик, —
(194-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(194-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(194-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ички ишлар органи ходимининг ёки ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақида берилган қонуний талабларини кетма-кет бир неча марта узрли сабабларсиз бажармаслик, —
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(194-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1941-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда) ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1941-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1941-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
195-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш
(195-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари ходимининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, —
(195-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(195-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-719-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1951-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг (ходимларининг) ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1951-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-719-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1952-модда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1952-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
196-модда. Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик
(196-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва ички ишлар органларининг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик —
(196-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(196-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1961-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ушбу бўлинмаларда ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ўн икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1961-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1962-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1962-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
197-модда. Прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик
Далолатнома ва бошқа зарур ҳужжатлар, материаллар ва маълумотлар тақдим этишнинг текширишлар ва тафтишлар ўтказишни, мутахассислар ажратишни рад этишда, прокуратурага келишдан, қонунни бузганлик тўғрисида тушунтириш беришдан бўйин товлашда ифодаланган прокурорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва унинг талабларини бажармаслик, худди шунингдек прокурор фикри билдирилган ҳужжатларни кўриб чиқмаслик ёки уларни тўлиқ ҳажмда бажармаслик, шунингдек прокурорнинг ғайриқонуний қарор қабул қилишига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин бирон бир таъсир кўрсатганлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(197-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 257-II-сонли «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1971-модда. Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокат сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот (ҳужжатлар) тақдим этишда ифодаланган тарзда адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек адвокатнинг ишда иштирок этишига тўсқинлик қилиш ёки унинг ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) манфаатларига зид бўлган вазиятни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида адвокатга қандай шаклда бўлмасин таъсир ўтказиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1971-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1972-модда. Нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш
Нотариуснинг касбий мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш, шу жумладан нотариусга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1972-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1973-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳамда унинг девони ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш
Мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1973-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1974-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш
Мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, унинг ишига тўсқинлик қилиш, унга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1974-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1975-модда. Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш
(1975-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
(1975-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1975-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1976-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шу жумладан унинг текшириш ўтказишига тўсқинликларни юзага келтирганлик, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудлари ва иншоотларини кўздан кечириш учун уларга киритишни рад этганлик, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаслик, —
(1976-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1976-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1976-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1977-модда. Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш
Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1977-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-827-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/827/0173-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1978-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш
Давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1978-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
198-модда. Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш
Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан ўн икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(198-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-719-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин такрор содир этганлик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(198-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-719-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1981-модда. Қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —
(1981-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1981-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 4 июлдаги ЎРҚ-851-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ушбу ҳужжатнинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги ёки қарздорнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш ёхуд бу ҳаракатларни бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатининг давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги —
(1981-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1981-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддага асосан солинадиган маъмурий жариманинг суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмас.
(1981-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 4 июлдаги ЎРҚ-851-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1982-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик
(1982-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги, —
(1982-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1982-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматларини, халқаро йўловчи ташиш хизматларини ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширувини амалга оширмаганлик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминламаганлик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(1982-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1983-модда. Вазирликлар ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини амалга киритиш
(1983-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вазирликлар ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритиш, —
(1983-модда биринчи қисмнинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1983-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1983-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1984-модда. Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик, бундан ушбу Кодекснинг 2155-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
(1984-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1984-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1985-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг кўрсатмаларини бажармаганлик
(1985-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг кўрсатмаларини бажармаганлик, —
(1985-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1985-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-754-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1986-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик
(1986-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик, —
(1986-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1986-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон — 2023 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1987-модда. Жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаслик
Жамоатчилик назорати натижаларига кўра, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда жамоатчилик назорати субъектлари томонидан тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаслик ёки уни кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1987-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1988-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги идоралар ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(1988-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1989-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(1989-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
199-модда. Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органи, ёнғинга қарши хизмат, тез тиббий ёрдам ва бошқа махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик —
(199-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(199-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
200-модда. Ўзбошимчалик
Ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(200-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2001-модда. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш
Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2001-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2002-модда. Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик олиб қўйилаётган ер участкасидаги биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати, шунингдек унинг мулкдорига бундай олиб қўйиш муносабати билан етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бузиб ташлашга, уларга кўп бўлмаган миқдорда зарар етказилишига олиб келса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кўп бўлмаган миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.
(2002-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-667-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон)
201-модда. Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш
Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(201-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 217-моддасининг биринчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(201-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 217-моддасининг иккинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2011-модда. Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2011-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
202-модда. Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар қатнашчиларига бинолар ёки бошқа мулк (алоқа воситалари, кўпайтирадиган ва бошқа хил техник ускуналар, транспорт)ни бериш ёки шундай тадбирларни ўтказиш учун бошқа шароитларни яратиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса базавий ҳисоблаш миқдорининг — етмиш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(202-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021-модда. Ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш
Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2021-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2161-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2022-модда. Ёлғон ахборот тарқатиш
Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2022-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон)
203-модда. Байроқлар ва вимпеллардан ғайриқонуний фойдаланиш, плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан жамоат жойларида фойдаланиш, худди шунингдек мазмуни давлат ва жамоат тартибига, фуқароларнинг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига зарар етказишга қаратилган плакатлар, эмблемалар ва рамзларни тайёрлаш, тарқатиш ёки тақиб юриш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур ашёларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(203-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой эмблемалари ва фарқловчи белгиларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(203-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелдаги 615-II-сон «Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2031-модда. Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(2031-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, —
(2031-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2031-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2031-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунининг 13-модданинг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси иккинчи қисми.
204-модда. Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш
Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(204-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2041-модда. Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик
(2041-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисидаги, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек хавфли геологик жараёнларнинг олдини олиш юзасидан ваколатли давлат органининг кўрсатмалари талабларини бажармаслик, —
(2041-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2041-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамлар соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, шунингдек атроф табиий муҳитга ва одамлар ҳаётига таҳдид солса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2041-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки улар ҳақида атайин сохта ахборот тақдим этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2041-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 августдаги ЎРҚ-790-сонли «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
205-модда. Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш
Фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда миш-мишлар тарқатиш ва ҳуқуқ-тартиботни бузишга ундовчи ёки миллий адоватни авж олдирувчи бошқа ҳаракатлар, фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўз қонуний ҳуқуқлари ва бурчларини амалга оширишларига фаол тўсқинлик қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимининг, ҳарбий хизматчи ёки жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган бошқа шахсларнинг қонуний фармойиши ёки талабига қасддан бўйсунмаслик ёхуд жамоат тартибини ва фуқаролар осойишталигини бузадиган бошқа шунга ўхшаш ҳаракатлар ёки маъмурий назорат қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўттиз суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(205-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
206-модда. Маъмурий назорат қоидаларини бузиш
Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат қоидаларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(206-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-999-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/999/0925-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси, «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонун.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2061-модда. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик
Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2061-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-640-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон)
207-модда. Вояга етмаганни қаровга олиш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни бажармаслик
Ота-оналарнинг, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг, болалар муассасалари раҳбарларининг ўз қаровига олган вояга етмаганга нисбатан ўзлари қабул қилган ёзма мажбуриятларни бажармаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(207-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
208-модда. Кафилнинг ёзма мажбуриятни бажармаслиги
Кафилнинг ёзма мажбуриятни бажармаслиги, олдини олиш учун шахсий кафолат қўлланилган ҳаракатлар айбланувчи томонидан содир этилишига олиб келган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(208-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 251-моддаси.
209-модда. Давлат мукофотларига нисбатан қонунга хилоф ҳаракатлар қилиш
Орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишонини қонунга хилоф равишда тақиб юриш, сотиб олиш, сотиш, айирбошлаш ёки бировга бошқача тарзда ҳақ эвазига бериш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(209-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2091-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш
Формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
формали кийим-бошни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2091-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
210-модда. Қамоқда сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларида сақланаётган шахсларга тақиқланган нарсаларни бериш
(210-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқда сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида, махсус даволаш-олдини олиш ёки махсус ўқув-тарбия муассасаларида сақланаётган шахсларга берилиши тақиқланган нарсаларни кўздан кечиришдан яшириб бериш ёки бошқа ҳар қандай усул билан беришга уриниш —
(210-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-299-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 410-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бериш тақиқланган ашёларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(210-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига 4-илова (Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг рўйхати)..
Олдинги таҳрирга қаранг.
2101-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш, яъни тегишли рухсатномасиз ўта муҳим ва тоифаланган объектларга шахснинг ўзбошимчалик билан кириши, ушбу объектларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ёки мол-мулкнинг жойини ўзгартириш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2101-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2101-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 2591-моддаси.
211-модда. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(211-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 259-моддаси биринчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 3 августдаги 147-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Энергетика объектларида оловли ишларни ўтказишда ёнғин хавфсизлиги чоралари ҳақида йўриқнома», Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг «Электростанцияларда ёқилғи узатилишининг портлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи, Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори, «Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2014 йил 23 июнда 2596 сон билан рўйхатдан ўтказилган), «Нефть саноатида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ (2014 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2605), «Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор (2015 йил 24 августда 2710-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(211-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(211-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахснинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-919-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/919/0208-сон — 2024 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
212-модда. Техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслик
(212-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик фаолияти субъектларининг техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этмаслиги;
(212-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(212-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(212-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилувчи давлат инспекторларининг текширилган маҳсулот техник регламентларга ёки стандартларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаслик —
(212-модданинг учинчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 20 июлдаги ЎРҚ-485-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(212-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(212-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Металлургия маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентини тасдиқлаш ҳақида», «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Чарм-пойабзал маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Телекоммуникация ускуналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Газ ҳолатидаги ёқилғида ишловчи аппаратларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Автомобиль ва авиация бензинига, дизель ва кема ёнилғисига, реактив двигателлар учун ёнилғига ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида», «Портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишлатиладиган асбоб-ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари.
213-модда. Метрология қоидаларини бузиш
Метрология қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(213-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(213-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Метрология тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 32-моддаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 31 июлдаги К-2, 102-сон қарори билан тасдиқланган Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш воситаларининг рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
214-модда. Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш
Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан бузиш, агар бу техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига, шу жумладан мувофиқлик сертификатини беришни асоссиз равишда рад этганлик, мувофиқлик сертификатининг ёхуд мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини асоссиз равишда тўхтатиб турганлик ёки тугатганлик натижасида фойданинг бой берилишига олиб келса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(214-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 7 июлдаги ЎРҚ-852-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2023 й., 03/23/852/0461-сон — 2023 йил 9 октябрдан кучга киради)
215-модда. Давлат статистик ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш
Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(215-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(215-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2151-модда. Корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни мансабдор шахслар томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органларига тақдим этмаслик ёки вақтида тақдим этмаслик —
(2151-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2151-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2151-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2152-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари ва тақдимномаларини бажаришдан бўйин товлаганликда ёки ўз вақтида бажармаганликда, маълумотлар базасига киришга рухсат бермаганликда ва ахборот тақдим этмаганликда, била туриб нотўғри маълумот тақдим этганликда ифодаланган тарзда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятига аралашганлик ҳамда унинг мансабдор шахсларига уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни қонуний равишда бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатганлик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2152-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2153-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида қонунчиликка мувофиқ ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибининг кўрсатилган ахборотни тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёки бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этишда ифодаланган бузилиши —
(2153-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2153-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2153-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2154-модда. Архив иши тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(2154-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2154-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2154-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2155-модда. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш
(2155-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши, бундан ушбу Кодекснинг 2159-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
(2155-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2155-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2155-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2156-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2156-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2157-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик (бундан ушбу Кодекснинг 1757 ва 229-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), жумладан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2157-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2158-модда. Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузиш
Давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномасини тузмасдан ижарага бериш, ижарага олинган давлат мулкини қабул қилиб олишда, ижара муносабатларининг объекти ҳудудига киришда ва ундан фойдаланишда ижарага олувчига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижарага берилаётган давлат мулкининг параметрлари ва сонини ижара шартномасида нотўғри кўрсатган ҳолда давлат мулкини ижарага бериш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2158-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 июндаги ЎРҚ-933-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 03/24/933/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2159-модда. Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик
Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликнинг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда, арз қилувчидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни ва ижтимоий кафолатларни таъминламасликда ифодаланган тарзда бузилиши, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатиш миллий стандартларига риоя этмаслик, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2159-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
216-модда. Кимошди савдоси ёки танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активлари хусусийлаштирилиши муносабати билан ёпиқ тендер тарзидаги кимошди савдосида ёки танловда қатнашиш учун берилган талабномаларни яшириш, кимошди савдоси, танлов натижаларини якунлашда талабномаларни ҳисобга олмаслик —
(216-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(216-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
217-модда. Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналарини очиш ҳамда уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш
Матбаа ва штемпель-гравёрлик корхоналари ва устахоналарини очиш ва уларнинг фаолият олиб бориши қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(217-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Матбаа ускуналари, ҳарфлар, матрицалар, муҳрлар ва штампларни қўлга киритиш, сотиш, фойдаланиш, ҳисобга олиш ва сақлаш қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг бу қоидаларни бузиши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(217-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
218-модда. Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш
Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
босма ёки бошқа маҳсулотларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(218-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
219-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(219-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги ЎРҚ-710-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон — 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ёки таркибида шундай металл ҳамда тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўплаш ҳамда Давлат фондига топшириш қоидаларини, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузиш —
(219-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги ЎРҚ-710-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон — 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(219-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-1059-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2191-модда. Рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
рангли металларни, уларнинг парчалари ва резги-чиқитларини, шунингдек қора металл парчалари ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2191-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1851-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан тасдиқланган Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
220-модда. Қуролнинг ва унинг ўқ-дориларининг муомалада бўлиши қоидаларини бузиш
Ички ишлар органларининг тегишли рухсатномасига эга бўлган жисмоний шахсларнинг фуқаровий, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қоидаларини бузиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуролни ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
қуролни ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хизмат қуролини ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларини хизмат қуролидан ва унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларининг мансабдор шахслари ҳамда махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимлари томонидан бузиш, худди шунингдек қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини олиш, бериш, ҳисобга олиш, реализация қилиш, ташиш, сақлаш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қоидаларини ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларига эга бўлган юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари бут сақланишини, уларнинг белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлашга доир мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган масъул ходимлари томонидан бузиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини қабул қилиш, ҳисобга олиш ҳамда сотиш қоидаларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан бузиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ички ишлар органларининг тегишли рухсатномалари расмийлаштирилган фуқаровий ва хизмат қуролига товушсиз ўқ узиш мосламаларини ҳамда тунда кўриш мўлжаллагичларини (бундан ов қилиш учун мўлжаллагичлар мустасно) ўрнатиш —
товушсиз ўқ узиш мосламаларини ва тунда кўриш мўлжаллагичларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(220-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2201-модда. Қуролнинг қонунга хилоф муомаласи
Пневматик, сигнал берувчи, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз реализация қилиш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш —
қуролни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ички ишлар органларининг тегишли лицензияларисиз ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш —
қуролни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган шахс, агар у пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
(2201-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 августдаги ЎРҚ-946-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 03/24/946/0656-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
221-модда. Қуролни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) қоидаларини ёки унинг муомаласи соҳасидаги рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларини бузиш
(221-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий, хизмат қуролини, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) қоидаларини, шунингдек ички ишлар органларининг қуролни сақлашга ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларининг амал қилиш муддатларини узайтириш қоидаларини бузиш, —
(221-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(221-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(222-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонунига асосан 2022 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
223-модда. Паспорт тизими қоидаларини бузиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификацияловчи ID-картасиз, амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасиз (яшаш гувоҳномасисиз), амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган идентификацияловчи ID-картаси (яшаш гувоҳномаси) билан яшаши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини ёхуд хорижга чиқиш учун биометрик паспортини яроқсизлантириши ёки йўқотиб қўйиши, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) ёки ҳаракатланиш ҳужжатини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини (яшаш гувоҳномасини) яроқсизлантириши ёхуд йўқотиб қўйиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшашига йўл қўйилиши, худди шунингдек шахслар томонидан ўз турар жойларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш жойи ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшашига йўл қўйилиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган айни бир ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шахс ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортилмайди, агар у:
1) ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса;
2) олтмиш ёшдан ошган бўлса;
3) тўлиқ давлат таъминотида бўлса;
4) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлат ҳудудида табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойларнинг ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг ёнғинлари, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) рўй берганлиги натижасида жабрланган бўлса (ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун);
5) қонунга хилоф равишда ҳукм қилинган ёки ишда айбланувчи, судланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг амал қилиши суд ажримига кўра тўхтатиб турилган бўлса (ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун);
6) жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган бўлса ёки жазони ўтаб чиқиб, бир ой ичида идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш учун мурожаат қилса (ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун);
7) учинчи шахсларнинг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари ёки жиноят содир этилганлиги оқибатида паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг (яшаш гувоҳномасининг) яроқсиз ҳолга келганлиги ёки улар йўқолганлиги тўғрисида ариза берса (ушбу фактлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган ҳолларда);
8) хизмат вазифаларини ёки фуқаролик бурчини бажариш чоғида, шунингдек енгиб бўлмас куч, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа оқибатида паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг (яшаш гувоҳномасининг) яроқсиз ҳолга келганлиги ёки уларнинг йўқолганлиги тўғрисида ариза берса (ушбу ҳоллар қонунчиликда назарда тутилган тартибда аниқланган тақдирда).
Шахс ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда ҳам жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
(223-модданинг матии Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2231-модда. Паспортдан ёки идентификацияловчи ID-картадан ғайриқонуний равишда фойдаланиш
(2231-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахслар томонидан йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ўз паспортларидан ёки идентификацияловчи ID-карталаридан, шунингдек бошқа шахсларга тегишли бўлган паспортлардан ёки идентификацияловчи ID-карталардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, —
(2231-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(2231-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2232-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январдаги ЎРҚ-514-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2233-модда. Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани гаровга олиш ёхуд паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани қонунга хилоф равишда олиб қўйиш
Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани гаровга олиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Паспортни ёки идентификацияловчи ID-картани шахслардан қонунга хилоф равишда олиб қўйиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2233-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
224-модда. Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш
Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш ҳамда уларда яшаш қоидаларини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга киришга ҳамда уларда яшашга оид қоидаларни бузган фуқароларнинг бундай жойларда яшашига йўл қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(224-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2241-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2241-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2241-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 мартдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузганлик учун ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиб, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
(2241-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2242-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш
(2242-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш
(2242-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2242-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2242-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
225-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган ҳаракатланиш ҳужжатлари билан яшаши, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишнинг, кўчишнинг ёки яшаш жойини танлашнинг белгиланган тартибига риоя этмаганлиги, туриш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш қоидаларига ўн суткагача риоя этмаганлиги.
(225-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиши, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибини мансабдор шахс томонидан бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий ишлар билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахс томонидан чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишини, шунингдек уларнинг бу ерда бўлишнинг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишини таъминлаш юзасидан чоралар кўрилмаганлиги, худди шунингдек шахс томонидан хусусий ишлар билан келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жой майдони, транспорт воситаларини бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса, —
(225-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(225-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 октябрь)
Ўн саккиз ёшгача бўлган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, улар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.
Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган тақдирда, улар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.
(225-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-579-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2251-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисида қабул қилинган суд қарорларини бажармаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(2251-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 291 ва 3462-моддалари.
226-модда. Чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни сўраб мурожаат этишнинг белгиланган тартибини бузиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунга хилоф равишда расмийлаштирилган ҳужжатларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(226-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Белгиланган тартибни бузган ҳолда чет элга чиқиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(226-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
227-модда. Божхона назорати зонаси режимининг бузилиши
Божхона органининг рухсатисиз божхона назорати зонаси чегараси орқали ва унинг доирасида товарлар, транспорт воситалари ва шахсларни олиб ўтиш ёки божхона назорати зонаси режимини бузувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
(227-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 181-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2271-модда. Божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бериш тартибини бузиш
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш чоғида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлик тўғрисида ёки товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига хабар бермаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2271-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш мақсади тўғрисида божхона органига нотўғри хабар бериш, агар бундай хабар божхона органи томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган бўлса, худди шунингдек товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойга ҳамда белгиланган вақтда етказиб бермаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2271-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
2272-модда. Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган ҳолда чора кўрмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 224-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрмаслик, —
(2272-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2272-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2272-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2273-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
2274-модда. Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки божхона органи белгилаган жойга етказиб бермаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2274-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар ва транспорт воситалари мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2274-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона органига топшириш учун қабул қилинган божхона ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатларни йўқотиш ёхуд етказиб бермаслик —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2274-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2274-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2274-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
2275-модда. Транспорт воситасини тўхтатмаслик ёки божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтаётган транспорт воситасини божхона органи томонидан белгиланадиган жойда тўхтатмаслик, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситасини тўхтаб туриш жойидан божхона органининг рухсатисиз жўнатиб юбориш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2275-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
2276-модда. Божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига келиб тўхташ
Кемалар ва бошқа сузувчи воситаларнинг божхона назорати остида турган кема ва бошқа сузувчи воситалар ёнига божхона органининг рухсатисиз келиб тўхташи, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2276-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
2277-модда. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш, яъни божхона расмийлаштирувини бошлаш ва тугаллаш, уни ўтказиш жойи, вақти ва таомили тўғрисидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2277-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
2278-модда. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операциялар, шунингдек божхона органининг рухсатисиз юк операциялари ва бошқа операциялар ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш, —
(2278-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2278-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2278-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, мазкур товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2278-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2278-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2278-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2279-модда. Божхона идентификациялаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш
(2279-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона идентификациялаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш, шунингдек божхона назорати остида турган транспорт воситаларининг юкхонасини, юкланган товарларни қонунга хилоф равишда очиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2279-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2279-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22710-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш
Товарлар ва транспорт воситаларини декларациялаш тартибини бузиш, яъни декларациялаш шакли, жойи ва уни амалга ошириш таомили ҳақидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22710-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Божхона органига товарлар ва транспорт воситалари учун божхона декларациясини, худди шунингдек ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(22710-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22710-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22711-модда. Божхона органи мансабдор шахсининг божхона назоратини ўтказиш учун ҳудуд ва бинога киришига тўсқинлик қилиш
Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари, бундай назоратни ўтказиш учун керакли ҳужжатлар мавжуд бўлган ёки назорат этиш божхона органлари зиммасига юкланган фаолият амалга оширилаётган ҳудуд ёхуд бинога божхона органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22711-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22712-модда. Божхона органига ҳисоботларни тақдим этмаслик ва ҳисоб-китоб юритиш тартибига риоя қилмаслик
Божхона назорати остида ёхуд эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудида бўлиб, олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган, келиб тушаётган, сақланаётган, қайта ишланаётган, тайёрланаётган, сотиб олинаётган ва сотилаётган товарлар ҳақида белгиланган тартибда божхона органига зарур ҳисоботларни тақдим этмаслик, худди шунингдек бундай товарлар ҳисоб-китобини юритиш тартибига риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22712-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22713-модда. Товарларни сақлаш учун жойлаштириш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар ўтказиш тартибини бузиш
(22713-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни сақлаш учун жойлаштиришнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш тартибига, худди шунингдек божхона омборларида ҳамда эркин омборларда товарларга доир операциялар ўтказиш тартибига риоя этмаслик, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида, ушбу Кодекснинг 2274, 2278, 2279 ва 22711-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
(22713-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22713-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22713-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни божхона режимида сақлаш муддатларига риоя этмаслик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(22713-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
22714-модда. Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш
Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш, яъни товарларни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чеклашлар ва шартларга, шу жумладан қайта ишлаш муддатлари, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш миқдори, товарларни қайта ишлаш бўйича операциялар ўтказиш тартиби тўғрисидаги талаблар, чеклашлар ва шартларга риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22714-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22714-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қайта ишлаш маҳсулотларини бошқа товарларга алмаштириб қўйиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22714-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22714-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22715-модда. Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш
Эркин божхона зоналари ва эркин омборларда ишлаб чиқариш, тижорат ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22715-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22715-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22716-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатларда олиб чиқмаслик, агар уларни қайтариб олиб чиқиш шарт бўлса, —
(22716-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(22716-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22716-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илгари олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқмаганлик учун маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин ўттиз кун ичида уларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик, агар бундай олиб чиқиш шарт бўлса, —
товарларни ва транспорт воситаларини мусодара қилишга сабаб бўлади.
(22716-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илгари олиб чиқиб кетилган товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига белгиланган муддатларда қайтариб олиб кирмаслик, агар бундай қайтариб олиб кириш шарт бўлса, —
(22716-модда тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22716-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш —
(22716-модда бешинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22716-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатда олиб чиқмаган шахс қонунчиликда белгиланган йиғимни ўз ихтиёри билан бир иш куни ичида тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилади.
(22716-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
22717-модда. Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш
Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш, яъни товарларни йўқ қилишнинг, уларни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни тегишли божхона режимига жойлаштиришнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22717-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22717-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 19-боби.
22718-модда. Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга оширганлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операцияларни амалга ошириш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан божхона режимига номувофиқ тарзда фойдаланиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, божхона режимининг бошқа талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя қилмаслик, —
(22718-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22718-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22718-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22718-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22719-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишда иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловларни қўлланиш тартибига риоя қилмаслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий сиёсат чоралари ва бошқа чекловлар қўлланиладиган товарларни ана шу чоралар ва чекловларни қўлланишнинг белгиланган тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, —
(22719-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22719-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 15-моддаси ўнинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар мусодара қилиниб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22719-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22720-модда. Тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали аслида ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланмаган товарлар ниқоби остида олиб ўтиш, —
(22720-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22720-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22720-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22721-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган тартибни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, —
(22721-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22721-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, —
(22721-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22721-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлардан ёки божхона идентификациялаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, бундан ушбу Кодекснинг 22722-моддасида ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно, —
(22721-модда учинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22721-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси.
22722-модда. Товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, ушбу Кодекснинг 2277, 22710, 22719, 22720, 22721-моддаларида ва 22725-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, —
(22722-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22722-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(22722-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
22723-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона қоидаларини бузган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб ёхуд божхона назоратидан яшириб ёхуд ҳужжатлар ёки божхона идентификациялаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ёхуд декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, шунингдек ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш, худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, бундай имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ёхуд тасарруфдан чиқарилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, —
(22723-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22723-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22724-модда. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларни тасарруф этиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, —
(22724-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22724-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22725-модда. Божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга, уларни камайтиришга, тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловлар ва бошқа ҳақни олишга ёхуд етарли асосларсиз уларни қайтармасликка қаратилган хатти-ҳаракатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 22720-моддаси ва 22721-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, —
(22725-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22725-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақни олиш ҳуқуқини берадиган нотўғри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона органига тақдим этиш ёки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ёхуд бу тўловларни ва бошқа ҳақни тўлиқ бўлмаган ҳажмда қайтарганлик, —
(22725-модда иккинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22725-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
22726-модда. Божхона тўловларини тўлаш муддатларини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик, —
(22726-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22726-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 46-боби.
22727-модда. Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш
Божхона брокери ёки божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22727-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(22727-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 39 — 41-боблари.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни асосида 2271—22727-моддалар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
228-модда. Муҳрлар (пломбалар)ни қасддан бузиш ёки юлиб олиш
Ушбу Кодекс 146-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда ваколатли мансабдор шахс қўйган муҳрлар (пломбалар)ни қасддан бузиш ёки юлиб олиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(228-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
229-модда. Бўш иш ўринларини яшириш
Бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(229-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(229-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
230-модда. Фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(230-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ҳолати актларини ёзиш органларига атайин ёлғон маълумотлар бериш ёки тегишли органларга қонунчиликда назарда тутилган фуқаролик ҳолати актлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик —
(230-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(230-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этишни таъминлашга доир чораларни васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари, топиб олинган (ташлаб кетилган) бола турган муассаса маъмурияти томонидан кўрмаганлик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Тиббиёт муассасасининг мансабдор шахслари томонидан туғилишни ва ўлимни ўз вақтида қайд этишни таъминлаш чораларини кўрмаганлик, худди шунингдек туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани ёхуд ўлим ҳақидаги, шу жумладан перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномани нотўғри ва (ёки) ноаниқ тўлдирганлик, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(230-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 22 январдаги ЎРҚ-603-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон)
231-модда. Чақирув участкаларида қайд ҳисобидан ўтиши лозим бўлган ёшларнинг рўйхатларини мудофаа ишлари органларига тақдим этмаслик
Ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган шахсларнинг чақирув участкаларида қайд ҳисобидан ўтиши лозим бўлган ёшларнинг рўйхатларини туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига белгиланган муддатда тақдим этмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(231-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(231-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
232-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни таъминламаганлик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари талаби бўйича чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни ташкил этмаганликлари ёхуд фуқароларнинг чақирув участкаларига ёки йиғин жойларига ўз вақтида боришларига тўсқинлик қилиш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(232-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(232-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
233-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг дастлабки ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг, шунингдек уй эгаларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига ва ҳокимликларга уй дафтарларини, чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбур ҳисобланган шахсларнинг қайд қилиш карточкаларини ва ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини ҳарбий ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун ўз вақтида тақдим этмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(233-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(233-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
234-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг мансабдор шахслари ногиронлиги бўлган шахс деб топилган барча чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар тўғрисидаги маълумотларни, ногиронлик гуруҳидан қатъи назар, мудофаа ишлари органларига хабар қилмаганлиги, —
(234-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(234-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш идоралари мансабдор шахсларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг фамилияси, исми, отасининг исмидаги ўзгаришларга оид, уларнинг туғилган санаси ва жойи тўғрисида фуқаролик ҳолати актларини ёзиш дафтарига киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги, шунингдек чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг вафотини қайд этиш ҳоллари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаганлиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(234-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(234-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
235-модда. Ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузиш
Фуқароларнинг мудофаа ишлари органларига чақирув участкаси қайд ҳисобидан ўтиш учун чақирув бўйича узрли сабабларсиз келмаганлиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(235-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузиши, шунингдек чақирув бўйича мудофаа ишлари органларига узрсиз сабабларга кўра келмаслиги ёки турар жойи, ўқиш жойи, иш жойи ва лавозимидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қаерда ҳарбий ҳисобда турган бўлса, шу органга ўз вақтида маълум қилмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(235-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(235-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
236-модда. Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини қасддан яроқсизлантириш ёки уларни бепарволик туфайли йўқотиш
Ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини (ҳарбий билетни, муқобил хизмат хизматчисининг гувоҳномасини ҳамда чақирув участкасида қайд этилганлик тўғрисидаги гувоҳномани) қасддан яроқсизлантириш ёки бепарволик билан сақлаш уларнинг йўқолишига олиб келса —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(236-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
237-модда. Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш
Муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан бўйин товлаш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(237-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 225-моддаси.
238-модда. Муқобил хизмат хизматчисининг ўз вазифаларини бажармаслиги
Муқобил хизматни ўтаётган шахснинг ўз вазифаларини бажармаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(238-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг 40-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(239-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
239-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан диний ташкилотлар мустасно), шунингдек уларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошириши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда уларнинг чет эл фуқаролиги бўлган ва фуқаролиги бўлмаган ходимларининг, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролиги бўлган ва фуқаролиги бўлмаган ходимларининг бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставларида белгиланган мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлмаган бошқа фаолиятда иштирок этиши, худди шунингдек уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштириши, бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқиши ва бундай ташкилотларни тузишни қўллаб-қувватлаши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган рамзий белгиларни ишлатиши, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан сиёсий партиялар мустасно), уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар ўтказиш ҳақида хабардор қилиш тартибига риоя этмаслик ёки қонунчиликда тақиқланган тадбирлар ўтказиш, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари ўтказаётган тадбирларга рўйхатдан ўтказувчи орган вакилининг эркин киришини рад этиш, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши ёхуд ушбу манбалардан олинган пул маблағларидан ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ушбу манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган лойиҳанинг натижаси тўғрисидаги маълумотни белгиланган тартибда эълон қилмаслиги, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(239-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2391-модда. Жамоат фондининг харажатларни белгиланган энг юқори миқдордан ошириб юбориши ва йиллик ҳисоботни эълон қилмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириб юбориши —
(2391-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга харажатларнинг энг юқори суммасидан ошиб кетган миқдордаги пул маблағларини мусодара қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2391-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни эълон қилмаслиги —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2391-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2392-модда. Ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Хайрия қутисини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартибини бузиш, —
фуқароларга ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳомийлик ташкилоти томонидан ўз таъминоти (шу жумладан фаолияти билан боғлиқ барча харажатлари) учун молия йилида сарфлайдиган молиявий маблағларнинг қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириб юборилиши, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2392-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 23 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
240-модда. Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(240-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш худди шунингдек диний ташкилотнинг ўз уставида назарда тутилмаган бошқа фаолият тури билан шуғулланиши ёки тадбир ўтказиши —
(240-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-874-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(240-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2162-моддасининг биринчи қисми.
Бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(240-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2162-моддасининг иккинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
241-модда. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш
Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
(241-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2292-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2411-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2412-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XVI1 боб. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛГАНЛИК, ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА АРАЛАШГАНЛИК ҲАМДА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛАДИГАН БОШҚА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
2411-модда. Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, шунингдек товарлар ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишига ва (ёки) реализация қилинишига қонунга хилоф равишда аралашиш ёхуд тўсқинлик қилиш (бундан ушбу Кодекс 178-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно), оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —
(2411-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2411-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
2412-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2412-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 101-моддаси.
2413-модда. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2413-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1923-моддасининг биринчи қисми.
2414-модда. Тадбиркорлик субъектларини ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш
Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2414-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2415-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонунчиликни ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
(2415-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2415-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1925-моддасининг биринчи қисми.
2416-модда. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш
Тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2416-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1926-моддасининг биринчи қисми.
2417-модда. Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектларга ва бошқа ташкилотларга иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган ўзга тўловларни тўлаш учун пул маблағлари беришни банкнинг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан асоссиз равишда кечиктириш, —
(2417-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2417-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 1927-моддаси.
2418-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф равишда талаб қилиб олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, —
(2418-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2418-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2419-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2419-модда. Пул маблағларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик
Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик, оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2419-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 10 майдаги ЎРҚ-841-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон — 2023 йил 12 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24110-модда. Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш
(24110-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олиш, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, —
(24110-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-979-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2024 й., 03/24/979/0836-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(24110-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(24110-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-667-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон)
УЧИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА ВАКОЛАТИ БЎЛГАН ОРГАНЛАР (МАНСАБДОР ШАХСЛАР)
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШГА ВАКОЛАТИ БЎЛГАН ОРГАНЛАР (МАНСАБДОР ШАХСЛАР)
ХVII боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
242-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар;
(242-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 200-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 150-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(242-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари;
(242-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ички ишлар органлари (мансабдор шахслари), давлат инспекцияси органлари (мансабдор шахслари) ва ушбу Кодекс билан ваколат берилган бошқа органлар (мансабдор шахслар) кўриб чиқадилар.
(242-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
243-модда. Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг ваколатлари
(243-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссиялар ўзларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилишга ҳақлидир.
(243-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
244-модда. Мансабдор шахсларнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ушбу Кодекснинг 242-моддаси 4-бандида кўрсатилган органлар номидан кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг рўйхати қонунчилик билан белгилаб қўйилади.
(244-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган мансабдор шахслар ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазо чораларини ўз ваколатлари доирасида ва фақат хизмат бурчини бажариб турган чоғдагина қўлланишлари мумкин.
ХVIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИНГ ТААЛЛУҚЛИЛИГИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
245-модда. Жиноят ишлари бўйича судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари бўйича судлар ушбу Кодекснинг 40, 41, 411, 42, 43 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно), 44, 45, 46, 461, 462-моддаларида, 47-моддасининг иккинчи — олтинчи қисмларида, 471, 474, 475, 476, 477, 478, 491, 494, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 5110, 5111, 52, 56, 562, 563, 564, 57, 58, 59, 591, 592, 593, 594, 595-моддаларида, 60-моддасининг биринчи қисмида, 61, 611, 612, 62, 64, 641, 66, 67, 682-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида, 702-моддасида, 76-моддасида (сув хўжалиги объектларини шикастлантириш ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 79-моддасининг учинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901-моддасида, 911-моддасининг тўртинчи қисмида, 921, 94, 100-моддаларида, 101 (бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно), 102, 103, 104, 105, 106-моддаларида, 107-моддасининг иккинчи қисмида, 108-моддасининг иккинчи қисмида, 110-моддасининг биринчи (мансабдор шахсларга нисбатан) ва иккинчи қисмларида, 111-моддасининг иккинчи қисмида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161, 1162-моддаларида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 119, 1253-моддаларида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 12810, 131, 132, 133, 1331, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 140-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 149, 150, 151-моддаларида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 1552, 1553, 1554, 1555, 157, 158-моддаларида, 159-моддасининг биринчи қисмида (бундан кўп квартирали уйлардаги турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, кўп квартирали уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузиш ҳоллари мустасно), 160, 1601, 161 -моддаларида, 164, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 171, 1711, 172, 173-моддаларида, 174-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741-моддасида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 1751, 1752, 1753, 1754, 1755, 1756, 1757, 1758, 1759, 176, 1762, 177, 1771, 1772, 178, 1781, 179, 1791, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 1844, 185, 1851, 1852, 1853, 1854, 1855, 186, 1861-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 1871, 188, 1881, 1883, 1884, 189, 1891, 1892, 190, 191, 1921, 193, 1931, 1932, 1933, 1934, 194, 1941, 195, 1951, 1952, 196, 1961, 1962, 197, 1971, 1972, 1973, 1974, 1975, 1976, 1977, 1978, 198-моддаларида, 1982-моддасининг бешинчи қисмида, 1983, 1984, 1985, 1986, 1987, 1989, 199, 200, 2001, 2002 (бундан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилиши ҳоллари мустасно), 201, 2011, 202, 2021, 2022, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 2061, 207, 208, 209, 2091, 210, 2101, 2152, 2154, 2157, 2158, 216, 217, 218, 2191, 220, 2201-моддаларида, 2241-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида, 2251, 226, 2274, 2278, 2279-моддаларида, 22713-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 22714, 22715-моддаларида, 22716-моддасининг иккинчи — бешинчи қисмларида, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721-моддаларида, 22722-моддасининг биринчи қисмида, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 2392, 240, 241, 2415 (бундан лицензия беришда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қисми мустасно), 2417 ва 2419-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.
(245-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли ва 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли қонунлари таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон. ЎРҚ-1141-сон кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса, жиноят ишлари бўйича судлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги бошқа ишларни ҳам, худди шунингдек содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун ўзларига топширилган ишларни ҳам бевосита кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят ишлари бўйича судлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) уларнинг ходимлари, юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекс 501, 511-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 601, 65, 68, 681, 851-моддаларида, 99-моддасининг биринчи — еттинчи, тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), 99-моддасининг саккизинчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига оид қисмида), 99-моддасининг ўн иккинчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциясига оид қисмида), 159-моддасининг биринчи қисмида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига оид қисмида), иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 163, 1631-моддаларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 211 ва 283-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно
(245-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан кўриб чиқилади.
(245-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2451-модда. Иқтисодий судлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар иқтисодий низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекс 175-моддасининг тўртинчи қисмида, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(2451-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2452-модда. Адлия органлари
Адлия органларига ушбу Кодекснинг 2155-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Адлия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти бошлиғи;
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва унинг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 1759, 1978, 1983, 1984, 239, 2391-моддаларида, 2392-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, адлия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2452-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(2452-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2453-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 1981-моддасида ва 1982-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2453-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақлидир.
(2453-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 4 июлдаги ЎРҚ-851-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2454-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судлар
Фуқаролик ишлари бўйича судлар фуқаролик ишларининг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(2454-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2455-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
2456-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 61-моддасида (бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағларини олувчиларнинг, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг мол-мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилишга оид қисмида), 1752, 1757, 1758 ва 2152-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2456-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ-856-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2457-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 68-моддаларида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг чегара белгиларига оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 891-моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 1041, 1042, 112-моддаларида, 125-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 135, 139, 140-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 200, 212, 213, 214, 22714-моддаларида (қишлоқ хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг ҳамда Инспекция туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимларининг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари ҳақлидир.
(2457-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2458-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлидир.
(2458-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги ЎРҚ-744-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2022 й., 03/22/744/0011-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2459-модда. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ўринбосарлари ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2459-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24510-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 1934 ва 2157-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(24510-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июндаги ЎРҚ-931-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон — 2024 йил 6 декабрдан кучга киради)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
(24510-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 августдаги ЎРҚ-786-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24511-модда. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекс 74-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 75, 76-моддаларида (сунъий сув объектларидан ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишга оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллашга Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Инспекциянинг бўлим бошлиқлари, Инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг бўлим бошлиқлари ҳақлидир.
(24511-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 июлдаги ЎРҚ-936-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24512-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органларига ушбу Кодекснинг 472, 48, 511-моддаларида, 99-моддасининг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида, 1988, 2159-моддаларида, 2415-моддасида (лицензия беришда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шарт-шароитлар яратишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ижтимоий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ҳақлидир.
(24512-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24513-модда. Маъмурий судлар
Маъмурий судлар маъмурий ишларнинг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда ушбу Кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
(24513-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 августдаги ЎРҚ-1165-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(246-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
247-модда. Болалар масалалари бўйича комиссиялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари вояга етмаган шахслар содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади, бундан ушбу Кодекснинг 194, 1941, ва 1961-моддаларида назарда тутилган ишлар мустасно. Ушбу Кодекснинг 61, 1161, 1162, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 183, 185, 1851, 220, 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат ўзига мазкур ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш келиб тушган орган (мансабдор шахс) уни болалар масалалари бўйича комиссияларга кўриб чиқиш учун топширган ҳоллардагина ушбу комиссиялар томонидан кўриб чиқилади. Болалар масалалари бўйича комиссиялар вояга етмаганларнинг ота-оналарига ёки улар ўрнини босувчи шахсларга тааллуқли бўлган, ушбу Кодекс 47-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.
(247-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1035-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
248-модда. Ички ишлар органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларига ушбу Кодекснинг 47-моддасининг биринчи қисмида, 473, 54, 561, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 912-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 115-моддаларида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1288, 1289, 129, 130, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139-моддаларида, 140-моддасининг биринчи қисмида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 147-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 1553, 1554, 1555, 161, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 1882, 192, 204, 205, 221, 223, 2231, 2233, 224 -моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(248-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 561, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 912-моддасида, 114-моддасида, 116-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 121, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 183, 192, 204, 205, 221, 223, 2231, 2233, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманлар ички ишлар бўлимларининг (бошқармаларининг) бошлиқлари ёки бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари;
(248-модда иккинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ушбу Кодекснинг 54, 561-моддаларида, 113-моддаси биринчи қисмида, 114-моддаси биринчи қисмида, 115-моддасида, 121-моддасининг иккинчи қисмида, 123, 183-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — метрополитенни муҳофаза қилиш бўйича ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки бошлиғи ўринбосарлари;
(248-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21) ушбу Кодекснинг 561, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларда сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 912, 161-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 1882, 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳузуридаги қўриқлаш хизматлари (бўлинмалари) бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
(248-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонунига асосан 21-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарлари, 223-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 2231, 2233, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — темир йўл вокзаллари ва аэропортлардаги бўлинмаларнинг, ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (бўлимларининг, бошқармаларининг) бошлиқлари ҳамда бошлиқ ўринбосарлари, шунингдек ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳларининг катта мутахассислари;
(248-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) ушбу Кодекснинг 47-моддаси биринчи қисмида, 473, 54, 561-моддаларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 114, 123-моддаларида, 127-моддасида (товуш сигналини сабабсиз беришга доир қисмида), 1286-моддасида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларида сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратганлик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун), 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 161-моддасида (фуқароларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 1882, 192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 2231, 2233-моддаларида, 224-моддасининг биринчи қисмида, 225-моддасининг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари, шунингдек ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари;
(248-модда иккинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(248-модда иккинчи қисмининг 41-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 6 февралдаги ЎРҚ-1024-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1024/0115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу Кодекснинг 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1288, 1289, 129, 130, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139-моддаларида, 140-моддасининг биринчи қисмида, 147-моддасида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шу жумладан йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини бузишга тааллуқли қоидабузарликлардан ташқари) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (бошқармасининг) бошлиғи, унинг ўринбосарлари, йўл-патруль хизматини ҳамда маъмурий амалиётни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлимининг бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича бош инспектор, инспектор (маъмурий амалиёт бўйича), маъмурий амалиёт бўлинмасининг (бўлимининг) бошлиғи, маъмурий ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш бўйича бош инспектор, катта инспектор (инспектор), йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг (бўлинмасининг) бошлиғи, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг катта инспектори ва йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлимининг бошлиғи ёки унинг ўринбосари;
(248-модда иккинчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекснинг 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 1251, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 1287, 1288, 1289, 129, 130-моддаларида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, сафарбар гуруҳи) командири ёки командирининг ўринбосари;
(248-модда иккинчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) ушбу Кодекснинг 54, 123-моддаларида, 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасида, 1282-моддасининг биринчи қисмида, 1283, 1284, 1287, 1288, 1289-моддаларида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизматининг катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар.
(248-модда иккинчи қисмининг 7-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-1055-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) ушбу Кодекснинг 54, 561-моддаларида, 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг тўртинчи қисмида, 114, 115, 1286-моддаларида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи, унинг ўринбосарлари, патруль-пост хизматини ташкил этиш бўлимининг бошлиғи, муҳим топшириқлар бўйича инспектори, катта инспектори, жамоат тартибини сақлаш бошқармаси (бўлим, бўлинма) бошлиқлари, унинг ўринбосарлари, патруль-пост хизмати саф бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командири ёки командирининг ўринбосари.
(248-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли Қонунига асосан 8-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 2 — 8-бандларида кўрсатилган ички ишлар органлари ходимлари ушбу Кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони фақат карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган тақдирда, қўллашга ҳақлидир.
(248-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мансабдор шахслардан ташқари қуйидагилар ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 54, 561-моддаларида, 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 110-моддасининг биринчи қисмида (фуқароларга нисбатан), 111-моддасининг биринчи қисмида, 113-моддасининг тўртинчи қисмида, 114, 115, 1286-моддаларида, 138-моддасида (пиёдаларга нисбатан), 187-моддасининг биринчи қисмида, 1871-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг мансабдор шахслари;
(248-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли, 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли ва 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли қонунлари таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон). ЎРҚ-1121 кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 1852 ва 187-моддаларида (пробация назоратидаги шахсларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари пробация хизматининг катта инспекторлари ва инспекторлари;
(248-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 15 ноябрдаги ЎРҚ-999-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 03/24/999/0925-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 47-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 476, 562, 563, 564, 593, 594-моддасида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 601, 63, 66-моддаларида, 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 79-моддасида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90, 901-моддаларида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 911, 912-моддаларида, 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 101-моддасида (бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно) ва 1851-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 188-моддасида, 2392-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг профилактика бош инспекторлари, катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари, шунингдек ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика катта инспекторлари, инспекторлари ва кичик инспекторлари;
(248-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли, 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1132-сонли ва 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли қонунлари таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон. ЎРҚ-1121 кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 79-моддасининг учинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901-моддасида, 911-моддасининг тўртинчи қисмида, 183, 1842,1843, 185-моддаларида, 1851-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 1852, 1853, 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 1881, 1883, 189, 1891, 191, 194, 195, 2101-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш хизматларининг (бўлинмаларининг) мансабдор шахслари;
(248-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 2061-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва инспекторлари.
(248-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-902-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2024 й., 03/24/902/0086-сон)
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилган баённома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда юборилади.
(248-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 июлдаги ЎРҚ-854-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон — 2023 йил 13 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2481-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ушбу Кодекснинг 47-моддасининг биринчи қисмида, 561, 63-моддаларида, 72-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида (сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида, бундан ер ости сувларига доир ҳуқуқбузарликлар мустасно), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 88-моддасида (бундан битум эритиш чоғида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик мустасно), 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида (саноат чиқиндиларини, маиший чиқиндиларни ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузишга оид қисмида), 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 912, 161-моддаларида, 187-моддасининг биринчи қисмида, 1882 ва 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2481-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1151-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосари ва бўлим бошлиқлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, бўлим бошлиқлари ва катта офицерлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, суриштирув бўлимлари бошлиқлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси батальонлари командирлари ва уларнинг ўринбосарлари.
(2481-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 61-моддасида, 79-моддасининг учинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 901-моддасида, 911-моддасининг тўртинчи қисмида, 183, 1842, 1843, 185-моддаларида, 1851-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар мустасно), 1852, 1853, 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 1881, 1883, 189, 1891, 191, 1941, 1951-моддаларида, 196-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тааллуқли қисмида) ва 2101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборади.
(2481-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1004-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2482-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига ушбу Кодекснинг 224-моддасида ва 2241-моддасининг биринчи қисмида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2482-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тарзида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақли.
(2482-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
249-модда. Давлат ёнғин назорати органлари
Давлат ёнғин назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга;
(249-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга.
(249-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2491-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида), 119, 132, 1331 (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан) ва 2041-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2491-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 100-моддасида (ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органларининг профилактика инспекторлари томонидан тузилади.
(2491-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 1331-моддаларида (кичик ҳажмли кемаларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.
(2491-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг бошлиғи, катта офицери ва бош мутахассиси, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудий бошқармаларининг бош инспекторлари Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахсларидир.
(2491-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
250-модда. Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекс 561-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(250-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Метрополитен органларига ушбу Кодекснинг 115-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
станция бошлиғи ва унинг ўринбосари, вокзал бошлиғи ва унинг ўринбосари, локомотив (вагон) депосининг бошлиғи, йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири);
йўловчилар поездининг назоратчи-тафтишчиси, йўловчилар поездининг тафтишчи-йўриқчиси, даромадларни назорат қилиш бўйича тафтишчи, йўл устаси, йўл дистанцияси бошлиғи, сигнализация ва алоқа дистанцияси бошлиғи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, ёнғиннинг олдини олиш бўйича отряд (команда, ўт ўчириш поезди) бошлиғи ва унинг ўринбосари, катта йўриқчи ва йўриқчи, команданинг, ўт ўчириш поезди командасининг, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш командасининг (қоровул) бошлиғи;
(250-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)
бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўловчилар поездининг бошлиғи (йўловчилар поездининг механик-бригадири), йўл устаси, бўлинма (қоровул), команданинг, ўт ўчириш поездининг, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг (қоровул) бошлиғи, бош санитария врачи (тиббий-санитария хизмати бошлиғининг ўринбосари), Марказий санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи, санитария-эпидемиология станциясининг бош санитария врачи соладиган жариманинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдоридан ошмаслиги керак.
(250-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)
251-модда. Ҳаво транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ушбу Кодекснинг 116, 1163, 117-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.
(251-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
252-модда. Сув транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув транспорти органларига ушбу Кодекснинг 53-моддасида, 561-моддасининг биринчи қисмида (сув транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 124, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (сув транспортидаги ҳуқуқбузарлик учун), 118, 120-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(252-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Порт бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, пристань ва вокзалларнинг бошлиқлари, порт, пристань ва вокзалларнинг навбатчи маъмурлари, порт ҳудудлари бошлиқлари ва шлюз бошлиқлари, кемаларнинг капитанлари, уларнинг ёрдамчилари ва штурманлари, кема қатнови инспекцияларининг катта инспекторлари ва инспекторлари, кема тафтишчилари, порт, пристань жойлашган ердаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг юқори мансабдор шахси (бирлашган отряд бошлиғи, отряд бошлиғи, командир, ёнғиндан сақлаш йўриқчиси) сув транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
(252-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(253-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан 2020 йил 26 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
254-модда. Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчи ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти органларига ушбу Кодекснинг 561-моддасининг биринчи қисмида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг учинчи қисмида, 143, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида содир этилган ҳуқуқбузарликлар қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(254-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Шаҳар ва шаҳарлараро йўловчилар ташийдиган автомобиль транспорти ва электр транспорти назоратчи-тафтишчилари, чипта текширувчилари ва тегишли ваколати бўлган бошқа ходимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2541-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл-қурилиш соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 1131-моддасида, 123-моддасида (сув транспорти соҳасидаги қонунчиликни бузишга оид қисмида), 125-моддасининг тўртинчи ва саккизинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1252, 1254-моддаларида, 144-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 145-моддасининг иккинчи қисмида, 1461-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида (автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, йўлларда қурилиш-қазиш ишларини олиб борган шахслар томонидан белгиланган муддатларда йўл инфратузилмасини олдинги ҳолатига келтирмасликка оид қисмида), 1763, 1764-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва инспекторлари.
Ушбу Кодекснинг 119, 132 ва 1331-моддаларида (кемаларга оид қисмида), 1989-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан тузилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2541-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
255-модда. Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(255-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат ҳуқуқий инспекторлари;
(255-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун — меҳнат бўйича давлат инспекторлари, меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари, меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари.
(255-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2551-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ушбу Кодекснинг 501-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари ҳақлидир.
(2551-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги ЎРҚ-1095-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон)
256-модда. Мудофаа вазирлиги органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 125, 1251, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281, 1282-моддаларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган) ҳамда 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(256-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар:
ушбу Кодекснинг 235, 236-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари бошлиқлари ва туман (шаҳар) муқобил хизмат бўлимлари бошлиқлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 125, 1251, 126-моддаларида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281, 1282-моддаларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140 -моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — ҳарбий автомобиль инспекциясининг бошлиғи, катта инспектори.
(256-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда белгилаб қўядиган тартибда ҳарбий автомобиль инспекциясига юборилади.
257-модда. Давлат санитария назорати органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назорати органларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида, 85-моддасида (атмосфера ҳавосига йўл қўйиладиган энг юқори нормативдан ортиқ даражада зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик, шунингдек махсус ваколат берилган давлат органларининг рухсатисиз атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатганлик ва атмосфера ҳавосига биологик организмлар чиқариб ташлаганлик учун, агар бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 86, 88, 89, 95-моддаларида (агар атмосфера ҳавосига физикавий таъсир кўрсатилган бўлса ва бу ҳуқуқбузарликлар санитария-гигиена қоидаларини бузиш бўлса), 87-моддасида (автомобиллар, самолётлар, кемалар ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар ҳамда қурилмаларни ишлатиш пайтида шовқин даражаси белгиланган нормативдан ортиб кетганлиги учун), 96-моддасида (санитария-экологик экспертизаси қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(257-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат санитария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари;
туманлар (шаҳарлар) бош давлат санитария врачлари.
(257-модда иккинчи қисмининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-685-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
258-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг ва Миллий гвардиясининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматларига ушбу Кодекснинг 53, 54, 55-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар (шу жумладан, санитария-гигиена қоидаларини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш нормаларини бузганлик) тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бош санитария врачи — марказий санитария-эпидемиология лабораториясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (санитария-эпидемиология назорати бош марказининг бошлиғи), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бўлимининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосари (санитария-эпидемиология назорати марказининг бошлиғи), Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари тиббиёт бўлимларининг бош санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология назорати марказларининг бошлиқлари);
(258-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-797-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2022 й., 03/22/797/0967-сон)
Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий-тиббий хизмат санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бош санитария врачи.
(258-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
259-модда. Давлат ветеринария хизмати
Давлат ветеринария хизматига ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар давлат ветеринария хизмати номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари, давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори ва унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда;
(259-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга.
(259-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
260-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органлари
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 55-моддасида, 70-моддасида (ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисмида), 97, 971, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда;
инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда;
кон-техник инспекцияларининг ва ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда;
давлат инспекторлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда.
(260-модда иккинчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2601-модда. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисми мустасно), 71-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш қоидалари мустасно), 72-моддасида (ер ости сувларига доир қисмида), 74-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2601-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 август)
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосари — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда;
минтақавий инспекциялар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача миқдорда;
инспекторлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда.
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 702-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ҳамда ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборади.
(2601-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-984-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2602-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
(2602-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига ушбу Кодекснинг 101-моддасида (электр энергияси ва газдан фойдаланиш қисмида мансабдор шахсларга нисбатан) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2602-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
(2602-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ҳамда унинг ўринбосарлари;
(2602-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари.
(2602-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 100, 101, 102, 103, 172, 173, 1986-моддаларида, 228-моддасида (ёқилғи-энергетика соҳасида қўйилган муҳрларга (пломбаларга) тааллуқли ҳолларда) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2602-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2602-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон — 2023 йил 15 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари
(261-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг бешинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасининг биринчи қисмида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 701-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 74-моддасининг биринчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 771-моддасида, 78-моддасида, 79-моддасининг биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 791, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 851, 86, 861, 862, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 912, 913, 914, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 159-моддасининг тўртинчи қисмида (кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасини ўзбошимчалик билан бетонлаштиришга оид қисмида), 161-моддасида, 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(261-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-1128-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 03/26/1128/0349-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 14 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат бош экология инспектори ҳамда унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг давлат бош экология инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч юз бараваригача миқдорда;
(261-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг давлат катта экология инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки юз бараваригача миқдорда;
(261-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг, туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимларининг давлат экология инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, юридик шахс шаклидаги давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиий питомникларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга.
(261-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан 2611-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 28 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)
262-модда. Божхона органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларига ушбу Кодекснинг 227, 2271, 2272, 2275, 2276, 2277, 22710, 22711, 22712-моддаларида, 22713-моддасининг учинчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи қисмида, 22722-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(262-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир.
(262-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга божхона органларининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширадиган бош инспекторлари, катта инспекторлари (инспекторлари) ҳақлидир.
(262-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
263-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, шунингдек мазкур давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.
(263-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
264-модда. Давлат солиқ органлари
Давлат солиқ органларига ушбу Кодекс 1591, 168-моддаларида, 174-моддасининг учинчи қисмида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 2153-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат солиқ органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари давлат солиқ органлари номидан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.
(264-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2641-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси
(2641-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 61-моддасида (бюджет ташкилотларининг, бюджет маблағларини олувчиларнинг, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг мол-мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан оз миқдорда талон-торож қилишга оид қисмида), 1752 ва 1758-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2641-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги ЎРҚ-1038-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2641-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2642-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари
Ушбу Кодекснинг 1756-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2642-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2643-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари
Ушбу Кодекс 61, 611, 164, 1651, 170, 1711-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1752, 176, 1793, 1795, 1861, 1931 ва 1932-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2643-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1131-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 19 июль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
265-модда. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари
Техник регламентларнинг ёки стандартларнинг мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларга ушбу Кодекснинг 212, 213-моддаларида, 214-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли қисми мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Техник регламентларнинг ёки стандартларнинг мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима солиш тарзидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон бараваригача миқдорда;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича давлат инспекторлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда жарима солишга.
(265-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 7 июлдаги ЎРҚ-852-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2023 й., 03/23/852/0461-сон — 2023 йил 9 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(266-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2661-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органларига ушбу Кодекснинг 60-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 601-моддасида, 65-моддасида (ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланишга оид қисмида, бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мустасно), 68-моддасида (бундан табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари мустасно), 681-моддасида ва 69-моддасида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларининг чегара белгиларига оид қисми мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари бошлиқлари.
(2661-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2662-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 июлдаги ЎРҚ-936-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2662-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2663-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2664-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари
(2664-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекс 72-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида (ичимлик эҳтиёжлари учун сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузишга оид қисмида), 74-моддасида (ичимлик суви олишнинг белгиланган лимитларини бузишга доир қисмида), 75-моддасида (ичимлик суви иншоотлари орқали чиқарилаётган ичимлик суви миқдорининг дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузишга оид қисмида), 76-моддасида (ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузишга доир қисмида), 99-моддасида (бундан йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш ёки аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларини, уларни режалаштириш ва қуриш лойиҳаларига зид равишда (бош режаларда назарда тутилмаган) бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуриш, шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш, шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома бериш мустасно), 101-моддасида (кўп квартирали уйларнинг иссиқлик таъминотига оид қисмида), 159-моддасининг биринчи қисмида (кўп квартирали уйлардаги турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини, кўп квартирали уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини бузишга оид қисмида), иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида (кўп квартирали уйга туташ тупроқли ва (ёки) яшил қопламали ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилма ва конструкцияларни ўрнатишга оид қисмида), 163, 1631 ва 1632-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2664-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
(2664-модданинг иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари.
(2664-модданинг иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳудудий инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари.
(2664-модданинг иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ва унинг ҳудудий инспекцияларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборади.
(2664-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 18 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1050-сонли Қонунига асосан 2665-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 27 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
267-модда. Давлат статистика органлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар статистика бўлимларининг бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир.
(267-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2671-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 19 декабрдаги ЎРҚ-14-сонли Қонуни билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 374-модда)
268-модда. Давлат пробир назорати органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси органларига ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бошлиғи асиллик даражасининг давлат назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир.
(268-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги ЎРҚ-710-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон — 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2681-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 2151 ва 2156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишлар тааллуқлидир.
(2681-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги ЎРҚ-666-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ҳамда унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда жарима солишга.
(2681-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2682-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига ушбу Кодекс 99-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари ва бош режа амалга оширилишининг давлат архитектура назорати бўлинмаси бошлиғи ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборади.
(2682-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1050-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 27 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2683-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
(2683-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 64 ва 1985-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
(2683-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1160-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2683-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 августдаги ЎРҚ-560-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан 2684-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 10 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2685-модда. Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ушбу Кодекс 107-моддасининг биринчи қисмида ҳамда 108-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
(2685-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
(2685-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бош директори ҳамда унинг ўринбосарлари;
(2685-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари;
туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимларининг бошлиқлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Кодекс 107-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда 108-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади.
(2685-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ
ХIХ боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
269-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш вазифалари: ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонунчиликка мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир.
(269-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2691-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриб чиқиш жараёнида орган (мансабдор шахс) томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида шакллантирилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилганда ишда иштирок этувчи шахслар органга (мансабдор шахсга) ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли.
Ишлар электрон шаклда шакллантирилганда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан судга тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг ёзма ҳужжатлар уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, орган (мансабдор шахс) томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тегишинча органнинг мажлисида раислик қилувчининг ва котибнинг ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни электрон шаклда бошқа органга топшириш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги электрон шаклда шакллантирилган ишларнинг қоғоздаги кўчирма нусхалари бўлиши мумкин.
(2691-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2692-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда белгиланган тартибда ва муддатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан мурожаат қилишга ҳақли.
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат шаклида юборилиши мумкин.
Иш ҳолатлари ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлганда, шунингдек бошқа зарур ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) талаби билан ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим этилади.
(2692-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2693-модда. Жабрланувчининг аризасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш
Ушбу Кодекснинг 40, 41, 44, 45, 46, 461, 52-моддаларида, 612-моддасида (бундан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мустасно), 1933-моддасида ҳамда 2022-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаши шарт.
Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу Кодекснинг 612-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
(2693-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
270-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби ушбу Кодекс ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(270-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
271-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар
Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим:
1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса;
3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса;
4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
41) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан 41-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса;
6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса;
7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса;
8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
81) иш юритиш жабрланувчининг аризасига кўра юритиладиган ҳолларда унинг аризаси мавжуд бўлмаса, бундан ушбу Кодекс 2693-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан 81-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан 10-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101) ҳуқуқбузар ушбу Кодекснинг 212-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчи билан ярашган бўлса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан 101-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1741-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва олтинчи қисмларида, 1751-моддасининг биринчи қисмида, 1753, 1754-моддаларида, 1755-моддасининг биринчи қисмида, 1762 — 1764-моддаларида, 177-моддасининг биринчи қисмида, 1771-моддасининг биринчи қисмида, 1772-моддасининг биринчи қисмида, 178-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 1781-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1792-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1794-моддасининг биринчи қисмида, 1795-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 2151-моддасининг биринчи қисмида, 2278-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида, 22714-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22715-моддасининг биринчи қисмида, 22716-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 22718-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22719-моддасининг биринчи қисмида, 22721-моддасида, 22722-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасининг биринчи қисмида, 22724, 22725 ва 22726-моддаларида, 22727-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.
(271-модданинг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1138-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111) ушбу Кодекс 701-моддасининг биринчи қисмида, 72-моддасининг биринчи қисмида (сувларни ифлослантириш, шунингдек сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузишга оид қисмида), 79-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 85-моддасининг биринчи қисмида (ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлашга оид қисмида), 851-моддасининг биринчи қисмида, 88-моддасининг бешинчи қисмида, 91-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар юридик шахснинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳамда бу атроф-муҳитга зарар етказилишига ёки атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисобланишига олиб келган ҳолларда, юридик шахсга нисбатан жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилган бўлса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 4 майдаги ЎРҚ-1143-сонли Қонунига асосан 111-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 5 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12) йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда, транспорт воситасининг мулкдори тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса;
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонунига асосан 12-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) агар махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга қирқ саккиз соат ичида юборилмаган бўлса.
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонунига асосан 13-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 29 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14) агар солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан охирги уч ой ичида солиқ ҳисоботлари ўз вақтида тақдим этилган ва кейинги ҳисобот даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатининг кечиктирилиши беш иш кунидан ошмаган бўлса.
(271-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1108-сонли Қонунига асосан 14-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
272-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни фуқароларнинг тенглиги асосида кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида ва шу ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) олдида тенглиги асосида кўриб чиқилади.
(272-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
273-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритиладиган тил
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади. Иш юритилаётган тилни билмайдиган иш иштирокчиларига таржимон орқали иш материаллари билан тўлиқ танишиш ва ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш чоғида қатнашиш ҳуқуқи, шунингдек ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
274-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг очиқ кўрилиши
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш очиқ кўрилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг тарбиявий ва огоҳлантирувчи ролини ошириш мақсадида бундай ишлар ҳуқуқбузарнинг иш, ўқиш жойидаги жамоаларида ёки яшаш жойида кўриб чиқилиши мумкин.
275-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш чоғида қонунларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширар экан:
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатишга;
иш материаллари билан танишиб чиқишга;
иш юритиш вақтида органлар (мансабдор шахслар)нинг ҳаракатлари қонунийлигини текширишга;
ишни кўриб чиқишда қатнашишга;
ишни кўриб чиқиш вақтида вужудга келган масалалар хусусида илтимосини баён этишга, хулосалар беришга;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тегишли органлар (мансабдор шахслар) таъсир кўрсатиш чораларини тўғри қўлланганлигини текширишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарорга ёки шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест келтиришга;
(275-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
қонунда назарда тутилган бошқа ҳаракатлар қилишга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Кокституциясининг 143-моддаси.
276-модда. Далиллар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга оид далиллар ҳар қандай фактик маълумотлардан иборат бўлиб, органлар (мансабдор шахслар) шу маълумотларга асосланиб маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берган ёки бермаганлигини, муайян шахснинг уни содир этишда айбдорлигини ва ишни тўғри кўриб чиқиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни қонунда белгиланган тартибда аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, мутахассис маслаҳати (тушунтиришлари), ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро юк ҳамда йўловчи ташишни амалга оширадиган транспорт воситаларидаги назорат асбоблари (тахографлар), аудио-, видеоёзувлардан ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади.
(276-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
277-модда. Далилларга баҳо бериш
Орган (мансабдор шахс) далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва объектив жамлаб текширишга асосланган ўзининг ички ишончи билан қонунга амал қилган ҳолда баҳо беради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларни юритиш тўғрисидаги кодексининг 73-моддаси.
278-модда. Материалларни прокурорга топшириш
Башарти ишни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, материалларни прокурорга топширади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 17-банди.
ХХ боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМА
279-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги баённома ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади.
Ушбу Кодекснинг 283-моддасида назарда тутилган ҳолларда баённома тузилмайди.
280-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколати бўлган шахслар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва (ёки) назорат қилиш қонунчилик билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузади.
(280-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
281-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённоманинг мазмуни
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомада: шу баённома тузилган сана ва жой, баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари; ҳуқуқбузарнинг тушунтириши; ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилади. Башарти ҳуқуқбузарлик туфайли моддий зарар етказилган бўлса, бу ҳам баённомада кўрсатилади.
Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади; гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса — баённома мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага бу ҳақда ёзиб қўйилади. Ҳуқуқбузарлик содир этган шахс баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага илова қилинадиган тушунтириш ва мулоҳазаларини беришга, шунингдек мазкур баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.
Баённомани тузиш вақтида ҳуқуқбузарга ушбу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган унинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилади ва бу хусусда баённомага ёзиб қўйилади.
282-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани жўнатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб уч суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
(282-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш бўйича экспертиза тайинланган, етказилган зарарни баҳолаш чоралари кўрилган, ҳайдовчилик гувоҳномасини олганлик тўғрисида сўровлар жўнатилган ҳолларда баённома ушбу ҳужжатлар келиб тушган пайтдан эътиборан уч кун ичида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборилади.
(282-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) мавжуд бўлган тақдирда — жабрланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;
(282-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонунига асосан 11-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
2) ички ишлар органларининг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
3) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;
4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ушбу Кодекс 2693-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жабрланувчининг аризаси.
(282-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонунига асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Ушбу Кодекснинг 133 ва 134-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомага ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
1) ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва ишончноманинг кўчирма нусхаси;
2) суғурта полисининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
3) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганлиги белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган далолатнома;
4) кўздан кечириш далолатномаси ва ҳодиса жойининг чизмаси, транспорт воситасининг шикастланишлари тўғрисидаги маълумотнома ва техника воситалари шикастланишларининг фотосуратлари;
5) автомототранспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш далолатномаси;
6) судга қадар автотехника экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
7) суриштирув якунларига кўра, манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари билан танишганлиги тўғрисидаги баённома.
Ушбу Кодекснинг 52-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
1) жабрланувчининг аризаси;
2) судга қадар тиббий экспертиза тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
3) жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор.
(282-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
283-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳоллар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмаса ҳамда унга жойнинг ўзида солинадиган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан ошмаса, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома, жарима миқдоридан қатъи назар, тузилади, бундан ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(283-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-985-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон)
Жарима тўлаганлиги тўғрисида айбдорга белгиланган шаклдаги квитанция берилади.
Башарти фуқаро ўзига солинадиган жаримага эътироз билдирса, у ҳолда ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ баённома тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган, шунингдек солиқ ёки божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ёки Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди.
(283-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 193-моддасида назарда тутилган депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатлари бузилган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўзининг аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-566-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 1971-моддасида назарда тутилган адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинган тақдирда, адвокат маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси тўғрисидаги маълумотларни, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойни, вақтни ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳиятини, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 1975-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда (таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш), таълим ташкилотининг педагог ходими маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
(283-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 мартдаги ЎРҚ-826-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон)
284-модда. Ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш мақсадида, агар баённома тузиш шарт бўлиб, уни жойнинг ўзида тузишнинг имкони бўлмаса, ички ишлар органи ходими ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколатли бошқа шахс ҳуқуқбузарни ички ишлар органига ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига келтириши мумкин.
(284-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларидан фойдаланиш, ҳаракат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш, транспортда юкларни бут сақлашни таъминлаш борасидаги қоидалар, транспортда ёнғиндан сақлаш қоидалари, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши кураш-санитария қоидалари бузилган тақдирда ҳуқуқбузар, агар унда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва у ҳақда зарур маълумотлар бериши мумкин бўлган гувоҳлар бўлмаса, ваколатли шахс томонидан ички ишлар органларига ушлаб келтирилиши мумкин.
(284-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганда баённома тузиш мақсадида, башарти ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида аниқлаш мумкин бўлмаса, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш ва ундан фойдаланиш устидан назорат олиб борувчи органларнинг ходимлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мансабдор шахслари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари) шундай ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни ички ишлар органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига ушлаб келтиришлари мумкин. Ҳуқуқбузар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари, овчилик жамоатчи инспекторлари, балиқларни муҳофаза қилиш жамоатчи инспекторлари ва ўрмонларнинг жамоатчи инспекторлари томонидан ҳам ушлаб келтирилиши мумкин.
(284-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 июлдаги ЎРҚ-854-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон — 2023 йил 13 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчилари (ходимлари), ички ишлар органлари ходимлари ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ишчилари ва хизматчилари томонидан ҳуқуқбузарликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига, ички ишлар органларига ёки ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг хизмат биносига ушлаб келтирилиши мумкин.
(284-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)
Ҳуқуқбузарни олиб келиш иложи борича қисқа муддатда амалга оширилиши лозим.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи биносига олиб келинган шахс бу ерда бир соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.
ХХI боб. МАЪМУРИЙ ЙЎЛ БИЛАН УШЛАБ ТУРИШ, АШЁЛАР ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ, АШЁЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ
285-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари
Бошқа таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиб бўлинганидан кейин маъмурий ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш, башарти баённома тузиш зарур бўлиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тузиш имкони бўлмаган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, ишларнинг ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқилишини таъминлаш ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорларни ижро этиш мақсадида мазкур шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туришга, шахсан кўрикдан ўтказишга, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечиришга ва ашё ҳамда ҳужжатларни олиб қўйишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада назарда тутилган мақсадларда шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсан кўрикдан ўтказиш, унинг ашёлари, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва ашё ҳамда ҳужжатларини олиб қўйиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилиги билан белгиланади.
(285-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
286-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисида баённома тузилиб, унда: баённома тузилган сана ва жой, баённома тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ушлаб турилган шахс ҳақидаги маълумотлар; уни ушлаб туриш вақти, жойи ва унинг асослари кўрсатилади.
Баённома уни тузган мансабдор шахс ва ушлаб турилган шахс томонидан имзоланади. Ушлаб турилган шахс баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, баённомага шу ҳақда ёзиб қўйилади.
Ушлаб турилган шахснинг илтимосига кўра, у ушлаб турилган жой ҳақида унинг қариндош-уруғлари, адвокат, иш ёки ўқиш жойидаги маъмурият хабардор қилиб қўйилади. Вояга етмаган шахс ушлаб турилгани ҳақида унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар албатта хабардор қилинади.
287-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар (мансабдор шахслар)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш бу ишга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ваколат бериб қўйилган органлар (мансабдор шахслар) томонидангина амалга оширилиши мумкин, чунончи:
(287-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) ушбу Кодекснинг 474, 475, 512, 518, 519, 54, 56-моддаларида, 561-моддасида (жамоат транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 601, 61-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 701, 72, 79, 88, 90, 901, 91, 911, 912, 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 1161, 1162, 1163, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 123, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154-моддасида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 1842, 1843, 1844, 185, 1851, 1852, 1853,186, 187, 188, 1883, 1884, 189, 1891, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 2021, 203, 204, 205, 209, 2091, 210-моддаларида, 2101-моддасининг биринчи қисмида, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 2251, 228, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;
(287-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ушбу Кодекснинг 1842, 1843, 1961, 1962, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 22721-моддаси биринчи қисмида, 22723-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан;
(287-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) ушбу Кодекснинг 61, 198-моддаларида, 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — шу қўриқланадиган объект жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг катта мансабдор шахси томонидан;
(287-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) Қуролли Кучлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқарувчи ҳайдовчилар ёки бошқа шахслар ушбу Кодекснинг 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
(287-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1075-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 70-моддасининг биринчи қисмида, 701, 77, 79, 81, 82, 83, 84, 90, 901, 91, 911, 92, 93, 94, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг мансабдор шахслари томонидан;
(287-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан 287-модданинг 51-банди чиқарилиш санаси 2026 йил 28 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(287-модда 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
7) ушбу Кодекснинг 194, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ҳарбий патруль томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 1651-моддасида, 166-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 1861, 198-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
(287-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) ушбу Кодекснинг 54, 61, 63, 72, 79, 88, 90, 901, 91, 911, 912, 1842, 1843, 185, 1851, 1852, 1853,186, 187, 188, 1883, 189, 1891, 191, 192, 1941, 1951, 198-моддаларида, 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари томонидан.
(287-модданинг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 июлдаги ЎРҚ-854-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон — 2023 йил 13 октябрдан кучга киради)
288-модда. Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддатлари
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш уч соатдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Айрим ҳолларда алоҳида зарурат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида маъмурий йўл билан ушлаб туришнинг бошқача муддатлари белгиланиши мумкин.
Чегара тартибини ёки Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар баённома тузиш учун уч соатгача муддатга ушлаб турилиши мумкин, ҳуқуқбузарнинг шахсини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда эса — ушлаш пайтидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида прокурорга ёзма тарзда маълум қилиб, уч суткагача ёки ҳуқуқбузарда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн суткагача муддатга ушлаб турилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 54, 56, 57, 58, 61, 90-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170, 183, 1842, 1843, 191, 194, 1941, 195, 1951, 201, 204, 205, 206, 210-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд ўзининг шахси тўғрисидаги маълумотларни яширган шахслар ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши жиноят ишлари бўйича суд ёки ички ишлар органи бошлиғи (бошлиқ ўринбосари) томонидан кўриб чиқилгунга қадар, лекин 24 соатдан кўп бўлмаган муддатга ушлаб турилиши мумкин.
(288-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузарни баённома тузиш учун олиб келиш пайтидан бошланади, маст ҳолдаги шахслар учун эса — улар ҳушёр тортган вақтдан бошланади.
289-модда. Шахсни кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни кўрикдан ўтказиш ички ишлар органларининг, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг, ҳаво транспортининг, божхона органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ваколатли шахслари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунга ваколати бўлган бошқа органлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(289-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Шахсни кўрикдан ўтказиш кўрикдан ўтказилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахслар томонидан ва шу жинсдаги иккита холис гувоҳ иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёларни кўздан кечириб чиқиш ички ишлар органларининг, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг, ҳаво транспортининг, божхона органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг, солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг, адлия органларининг (интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда), Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолларда эса, шунингдек тегишли ваколати бўлган органларнинг бошқа ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади.
(289-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Ашёларни, ов қилиш ва балиқ тутиш қуролларини, қўлга киритилган маҳсулотлар ва бошқа буюмларни кўздан кечириш, одатда, шу ашё ва буюмлар кимнинг мулки ёки эгалигида бўлса, ўша шахс иштирокида амалга оширилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, мазкур ашёлар, буюмларни мулкдорсиз (эгасисиз) иккита холис гувоҳ иштирокида ҳам кўздан кечириб чиқилиши мумкин.
Шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш тўғрисида баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд маъмурий йўл билан ушлаб туриш тўғрисидаги баённомага тегишинча ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона муассасаларида шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш божхонага доир қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(289-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
290-модда. Ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳамда хатлаш
(290-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарларни ушлаш, шахсий кўрикдан ўтказиш ёки ашёларини кўздан кечириш вақтида аниқланган ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ашё ва ҳужжатлар ушбу Кодекснинг 287 ва 289-моддаларида назарда тутилган органларнинг мансабдор шахслари томонидан олиб қўйилади. Олиб қўйилган ашё ва ҳужжатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилгунга қадар шундай ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш ҳуқуқи берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан белгилаб бериладиган жойларда сақланади, иш кўриб бўлинганидан кейин эса, уни кўриб чиқиш натижаларига қараб, бу ашё ва ҳужжатлар белгиланган тартибда мусодара қилинади ёки эгасига қайтариб берилади ёхуд йўқ қилиб юборилади, ашёлар ҳақ тўлаб олиб қўйилган тақдирда эса — сотиб юборилади.
(290-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия органлари томонидан ашёларни кўздан кечириш вақтида (интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда) аниқланган ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ашё ва ҳужжатлар хатланади.
(290-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 10 ноябрь)
Олиб қўйилган орден, медаль, фахрий унвоннинг кўкракка тақиладиган нишони қонуний эгасига қайтариб берилади, башарти, эгаси номаълум бўлса, унда тегишли органга жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона қоидалари ёки солиқ ва валюта тўғрисидаги қонунчилик бузилган тақдирда, башарти ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат жойига эга бўлмаса, жарима ундирилишини таъминлаш мақсадида унинг ашёлари (қимматли буюмлари) олиб қўйилиши мумкин.
(290-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ашё ва ҳужжатлар олиб қўйилган тақдирда бу хусусда баённома тузилади ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага ёхуд буюмларни кўздан кечириб чиқиш ёки маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳақидаги баённомаларга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексга мувофиқ транспорт воситасини, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, ҳуқуқбузардан унинг иши юзасидан қарор чиқарилгунга қадар транспорт воситаси, кичик ҳажмли кемани бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома, овчилик билети олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига, кема бошқарувчиси гувоҳномасининг талонига тегишлича ёзиб қўйилиб, талонлар транспорт воситаси ҳайдовчисига, кема бошқарувчисига қайтариб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ов қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани олиб қўйиш эса — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(290-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 185, 220, 2201 ва 221-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, ички ишлар органлари ходимлари иш кўриб чиқилгунига қадар қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда олиб қўйилаётган қуролнинг маркаси ёки модели, калибри, туркуми ва рақами, ўқ-дориларнинг миқдори ва тури кўрсатилган ҳолда баённомага ёзиб қўйилади.
(290-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан унинг ашёларини олиб қўйиш, шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириб чиқиш жуда зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
291-модда. Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш қонунчилик билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин, чунончи:
(291-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 901-моддасида, 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида (бундан 1251-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар автоматлаштирилган ўлчов воситалари орқали аниқланган ҳоллар мустасно), 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 12810, 131, 133-моддаларида, 134-моддасида (бундан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно), 135-моддасида (бундан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137, 1763-моддаларида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганда, шунингдек қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда — ички ишлар органлари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Қуролли Кучларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ушбу Кодекснинг 60-моддасида, 70-моддасининг биринчи қисмида, 701, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 901, 91, 911, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 25 мартдаги ЎРҚ-1124-сонли Қонунига асосан 291-модда биринчи қисмининг «в1» бандининг чиқарилиш санаси 2026 йил 28 июнь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу Кодекснинг 901, 198, 227 — 22727-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-577-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон — 2020 йил 2 февралдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(291-модда биринчи қисмининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) ушбу Кодекснинг 1961, 1962, 224-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 2242-моддасида, 225-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 22721-моддасининг биринчи қисмида, 22723-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) ушбу Кодекс 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан;
(291-модда биринчи қисмининг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ушбу Кодекснинг 119 ва 132-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан.
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши муносабати билан тегишли ҳудудларда ёки объектларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этилган шароитларда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ушбу Кодекс 54-моддасининг иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, транспорт воситаларини ушлаб туриш ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунига қадар амалга оширилади.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-643-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 03/20/643/1410-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади, бундан жарима учун тўлов электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали амалга ошириладиган ҳоллар мустасно.
(291-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1033-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(291-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
292-модда. Транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтказиш
Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.
Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қаранг: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 3099).
293-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишни таъминлаш чоралари устидан шикоят бериш
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсни кўрикдан ўтказиш, ашёларни кўздан кечириш, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўздан кечириш, ашё ва ҳужжатларни олиб қўйиш, транспорт воситасини бошқаришдан четлаштириш устидан манфаатдор шахс юқори органга (мансабдор шахсга), прокурорга ёки судга шикоят бериши мумкин.
ХХII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШНИ ЮРИТИШДА ҚАТНАШУВЧИ ШАХСЛАР
294-модда. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш материаллари билан танишиб чиқишга, изоҳлар беришга, далиллар келтиришга, ўз илтимосини баён этишга, ишни кўриб чиқиш вақтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимоннинг хизматларидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 3091-моддасининг биринчи қисмида ва 3092-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
(294-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт. Мазкур шахс бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда иштирок этишдан бўйин товлаган тақдирда, у жиноят ишлари бўйича суднинг ажримига биноан ички ишлар органи томонидан мажбуран олиб келиниши мумкин. Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни ёки бошқа қимматликларни олиб ўтиш билан боғлиқ бўлиб, мусодара қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг турган жойини аниқлаш имкони бўлмаса, бундай шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
(294-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
295-модда. Жабрланувчи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс жабрланувчи деб топилади.
Жабрланувчи ишга оид ҳамма материаллар билан танишиб чиқишга, кўрсатувлар беришга, далиллар келтиришга, илтимослар қилишга, ишни кўриб чиқиш пайтида адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланишга, ўз она тилида сўзлашга ва таржимон хизматидан фойдаланишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
296-модда. Қонуний вакиллар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган ёки ўзининг жисмоний нуқсонлари ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини ўзи амалга оширолмайдиган — маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёки жабрланувчининг манфаатларини улар учун мазкур шахсларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, эр ёки хотинлари, вояга етган болалари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ифодалашга ҳақлидирлар.
(296-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
Қонуний вакиллар иш материаллари билан танишишга ва манфаатларини ўзлари ифода этаётган шахс номидан илтимослар қилишга, иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидирлар.
297-модда. Адвокат
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкин.
Адвокат ишга оид материаллар билан танишиб чиқишга, уни таклиф қилган шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан илтимослар қилишга ва иш юзасидан чиқарилган қарор устидан шикоят беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли мансабдор шахс ёки суд маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг илтимосига кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг ишда иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида тўрт соат вақт берилиши керак.
(297-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
298-модда. Гувоҳ
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича аниқланиши керак бўлган бирон-бир ҳолатдан воқиф бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс шу иш юзасидан гувоҳ сифатида чақирилиши мумкин.
Ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан гувоҳ кўрсатилган вақтда келиши, ҳаққоний кўрсатувлар бериши, шу иш хусусида ўзига маълум бўлган ҳамма нарсаларни айтиб бериши ва қўйилган саволларга жавоб бериши шарт.
299-модда. Эксперт
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулоса бериш учун зарур фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахс эксперт сифатида тайинланиши мумкин.
Эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Эксперт маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан махсус билимларга зарурат туғилган ҳолларда тайинланади.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар эксперт сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эксперт: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг экспертиза предметига оид материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва текшириш объектлари тақдим этилиши ҳақида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) рухсати билан ишни кўриб чиқишда ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга экспертиза предметига оид саволлар бериш; ашёвий, ёзма, рақамли далилларни ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосасида нафақат ўзининг олдига қўйилган саволлар бўйича, балки экспертиза предметига оид ва иш учун аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича ҳам фикрларини баён этиш; унинг хулосаси ёки кўрсатувлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилиши лозим бўлган баёнотлар бериш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса тақдим этиш ва кўрсатувлар бериш ҳамда бундай ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) экспертнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган бўлса, бу қарорлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
(299-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Эксперт: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан ҳозир бўлиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя қилиши шарт.
(299-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2991-модда. Экспертнинг ёки экспертлар комиссиясининг хулосаси
Эксперт ёки экспертлар комиссияси эксперт текширувларини ўтказиб бўлганидан кейин тегишинча эксперт ёхуд экспертлар комиссияси таркибига кирувчи ҳар бир эксперт имзоси билан тасдиқланадиган хулоса тузади.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган орган (мансабдор шахс) тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда эксперт текширувларининг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу эксперт текширувлари, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; эксперт текшируви натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим.
Хулосада ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хулосани ва унинг натижаларини тасвирловчи материаллар ушбу хулосага илова қилинади ҳамда унинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. Эксперт текширувининг олиб борилиши, шарт-шароитлари ва натижаларини ҳужжатлаштирадиган материаллар давлат суд-экспертиза муассасасида ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилотда қонунчиликда белгиланган муддатларда сақланади. Улар экспертизани тайинлаган органнинг (мансабдор шахснинг) талабига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишга қўшиб қўйиш учун тақдим этилади.
(2991-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар тақдим этилган текшириш объектларининг, материалларнинг ёки экспертнинг махсус билимлари етарли эмаслиги эксперт текшируви давомида маълум бўлиб қолса, хулоса айрим қўйилган саволларга жавоб беришни рад этиш асосини ўз ичига олган бўлиши лозим.
Эксперт текшируви тугаганидан сўнг хулоса, текшириш объектлари ва иш материаллари экспертизани тайинлаган органга (мансабдор шахсга) юборилади.
Хулоса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) учун мажбурий эмас, бироқ унинг хулосага қўшилмаслиги асослантирилган бўлиши керак.
Агар эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган органга (мансабдор шахсга) юборади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 13-банди.
(2991-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июндаги ЎРҚ-250-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 22-сон, 174-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2992-модда. Мутахассис
Далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш йўли билан кўмаклашиш ҳамда илмий-техника воситаларини қўллашда ёрдам бериш мақсадида фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билим ва кўникмага эга бўлган, ишнинг якунидан манфаатдор бўлмаган вояга етган шахс мутахассис сифатида жалб этилиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар мутахассис сифатида жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мутахассис: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг текшириш мавзусига доир материаллари билан танишиш, улардан зарур маълумотларни ёзиб олиш ёки кўчирма нусхалар олиш; маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва ўрганиш объектларини тақдим этиш тўғрисида илтимосномалар бериш; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) рухсати билан ишни кўриб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш, жавобгарликка тортилаётган шахсга, жабрланувчига, гувоҳларга текшириш мавзусига тааллуқли саволлар бериш; ашёвий, ёзма, рақамли далилларни ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз маслаҳатлари (тушунтиришлари) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишда иштирок этувчи шахслар томонидан нотўғри талқин қилинганлиги хусусида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш баённомасига киритилиши лозим бўлган фикр-мулоҳазалар билдириш; агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритилаётган тилни билмаса ёки етарлича билмаса, она тилида маслаҳат бериш ва тушунтиришларини баён қилиш ҳамда бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ушбу мутахассиснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузса, мазкур органнинг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(2992-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Мутахассис: ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан асосли ва холисона маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ўз иш юритувида бўлган органнинг (мансабдор шахснинг) чақирувига биноан келиши; ўтказилган текшириш хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган маслаҳатларни (тушунтиришларни) тушунтириб бериш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; текшириш ўтказилиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектларининг ва иш материалларининг бут сақланишини таъминлаши; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда тартибга риоя этиши шарт.
Мутахассиснинг барча юзага келган масалалар бўйича маслаҳатлари судга ёзма шаклда тақдим этилиши керак, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда мутахассис томонидан берилган тушунтиришлар эса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомасига киритилади.
(2992-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
300-модда. Таржимон
Таржимон маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) томонидан тайинланади.
Таржимон мазкур органнинг (мансабдор шахснинг) чақириғига биноан келиши, ўзига топширилган таржимани тўла-тўкис ҳамда аниқ бажариши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301-модда. Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонларнинг қопланиши лозим бўлган харажатлари
Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) ҳузурига келишлари муносабати билан уларнинг қилган харажатлари белгиланган тартибда қопланади.
Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар ва таржимонлар сифатида чақирилган шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) ҳузурига келишлари муносабати билан улар ишда бўлмаган вақтда ўз иш жойидаги маоши белгиланган тартибда сақланади.
Эксперт, мутахассис ва таржимон хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллардан ташқари, ўзининг вазифаларини бажарганлиги учун мукофотланиш ҳуқуқига эгадир.
(301-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
302-модда. Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги сабабли фуқарога етказилган зарарни қоплаш
Маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлик натижасида фуқарога етказилган зарар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан органнинг (мансабдор шахснинг) айбидан қатъи назар давлат томонидан тўлиқ ҳажмда тўланади.
Зарарни қоплаш ҳуқуқи маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирдагина вужудга келади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритаётган орган (мансабдор шахс) фуқарога бузилган ҳуқуқларини тиклаш тартибини тушунтириб бериши ва маъмурий жавобгарликка қонунга хилоф равишда тортилганлиги натижасида фуқарога етказилган зарарни қоплаш учун қонунда назарда тутилган чораларни кўриши шарт.
ХХIII боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
303-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрланиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс):
1) мазкур ишни кўриб чиқиш ўзининг ваколат доирасига кириш кирмаслиги;
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар тўғри тузилган-тузилмаганлиги;
3) ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлиги;
4) зарур қўшимча материаллар сўраб олинган-олинмаганлиги;
5) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс, жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат қилган илтимослар тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3031-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини қайтариш
Маъмурий иш мазкур органга (мансабдор шахсга) тааллуқли бўлмаган (судловига тегишли бўлмаган) ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари ушбу Кодекснинг 281 ва 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда юборилган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузган органга (мансабдор шахсга) қайтарилади.
(3031-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 4, 7-бандлари.
304-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жойи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш шу ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 119, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин.
(304-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Ушбу Кодекснинг 187-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар шундай ҳуқуқбузарликлар содир этилган жойда ёки ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссиялар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳуқуқбузарнинг истиқомат жойида кўриб чиқадилар.
(304-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бошқа жойда кўриб чиқилиши ҳам назарда тутилиши мумкин.
(304-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 5-банди.
305-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 170, 180, 181, 183, 187, 194, 1941, 1961-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бир сутка мобайнида кўриб чиқилади, ушбу Кодекснинг 47-моддасида, 164-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 1975, 1977, 201, 202, 203, 204, 205-моддаларида назарда тутилган ишлар — уч сутка ичида, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ишлар эса — беш сутка ичида кўриб чиқилади.
(305-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-832-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021-моддаларида, 2241-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, улар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилганда, бир сутка мобайнида кўриб чиқилади.
(305-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекс 271-моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади.
(305-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 6-банди.
306-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тартиби
Ишни кўриб чиқиш шу ишни кўрувчи органнинг таркибини эълон қилиш ёки мансабдор шахсни таништиришдан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни судда кўриб чиқиш чоғида суднинг ташаббусига ёки ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилиши мумкин.
(306-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Ишни кўриб чиқувчи органнинг мажлисида раислик қилувчи ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс қандай иш кўриб чиқилиши лозимлигини, маъмурий жавобгарликка ким тортилаётганлигини эълон қилади, ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва вазифаларини тушунтиради, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани ўқиб эшиттиради. Мажлисда ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларнинг сўзлари эшитилади, келтирилган далиллар ўрганилади ва тушган илтимослар ҳал этилади. Ишни кўриб чиқишда прокурор қатнашган тақдирда унинг хулосаси ўқиб эшиттирилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 8-банди.
307-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида тегишли орган (мансабдор шахс): маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 10, 11-бандлари.
308-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида тегишли орган баённома юритади. Унда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) суд ишининг рақами, мажлиснинг санаси ва жойи;
(308-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)
2) ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби;
3) кўрилаётган ишнинг мазмуни;
4) ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотлар;
5) ишни кўришда қатнашувчи шахсларнинг тушунтиришлари, уларнинг илтимослари ва бу илтимосларни кўриб чиқиш натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ишни кўриб чиқиш чоғида ўрганилган ашёвий, ёзма, рақамли далиллар ва ҳужжатлар;
(308-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
7) қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш тўғрисидаги маълумотлар ва қарор устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилганлиги кўрсатилган бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасига фақат ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 4, 6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг, гувоҳлар кўрсатувларининг, экспертлар ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришларининг, музокараларнинг ҳамда прокурор фикрларининг бошланган ва тугаган вақти кўрсатилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади.
Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари:
суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг номи ҳақидаги;
ишда иштирок этувчи шахслар ва суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган судга келган суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;
суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг ва ишни кўриб чиқаётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак.
(308-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг, жабрланувчининг ва ўзга манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиши қандай бораётганлиги ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мувофиқ равишда юритилувчи баённомада акс эттирилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси тегишинча орган мажлисидаги раислик қилувчи ва котиб томонидан ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган ўз ҳисобидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли.
(308-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3081-модда. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби
Агар орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома билан судга юборилади.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллаш кераклигининг сабаблари ва асослари баён этилади.
Суд ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани кўриб чиқиб, ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини чиқаради.
Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан эътиборан уч сутка ичида ушбу Кодекснинг 303, 304, 306—309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади.
(3081-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
309-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор
Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан қарор чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи; суд ишининг рақами; иш кўриб чиқилган сана; иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ҳуқуқбузар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами; ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатларнинг баёни; мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; иш юзасидан қабул қилинган қарор; мавжуд бўлган тақдирда — жабрланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами, шунингдек қарор устидан шикоят бериш муддати ва тартиби.
(309-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 16 июндаги ЎРҚ-1069-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Кодекснинг 3081-моддасида назарда тутилган ҳолларда қарорда ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги тўхтам ҳам кўрсатилиши керак
(309-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодекс 242-моддасининг 1 ва 3-бандларида кўрсатиб ўтилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан маъмурий жазони қўлланиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш пайтида айбдордан етказилган мулкий зарарни ундириб олиш масаласи ҳам ҳал этиладиган бўлса, иш юзасидан чиқарилган қарорда ундириб олиниши лозим бўлган шу зарарнинг миқдори, уни ундириб олиш муддати ва тартиби кўрсатилади.
(309-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 20 январдаги ЎРҚ-365-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 45-модда)
Иш юзасидан чиқарилган қарорда олиб қўйилган ашёлар ва ҳужжатлар, шунингдек ушлаб турилган транспорт воситалари тўғрисидаги масала ҳам ҳал этилган бўлиши лозим.
Қарор мажлисда иштирок этаётган коллегиал орган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор мансабдор шахс томонидан, органнинг қарори — мажлисда раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш бўйича қарор ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида чиқарилиши ва ижро этиш учун юборилиши мумкин.
(309-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда жазо қўлланилганлиги тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомага тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
(309-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 27-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3091-модда. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда; махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби.
(3091-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 14-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3092-модда. Божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳолларда жарима солиш тўғрисидаги қарор
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишлари бўйича жарима солиш ҳақидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ҳуқуқбузарга электрон шаклда юборилади ёки қоғоз шаклида топширилади ёхуд почта орқали топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) вақт, жой ва ҳолатлар, ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси ушбу модданинг қисми кўрсатилган ҳолда; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят беришнинг процессуал тартиби.
(3092-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3093-модда. Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарор электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш орқали олинган материаллар илова қилинган ҳолда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ тўловчининг (ҳуқуқбузарнинг) шахсий кабинетига юборилади.
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак: қарорнинг рақами; қарор чиқарилган сана ва жой; қарорни чиқарган органнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими ҳамда фамилияси, исми, отасининг исми; солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳуқуқбузарликнинг тавсифи; ушбу Кодекс Махсус қисмининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси; тайинланган жарима ва уни тўлаш тартиби; жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби.
(3093-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон — 2022 йил 13 июндан кучга киради)
310-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг турлари
Орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида;
2) ишни юритишни тугатиш тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 271-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади.
(310-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд томонидан ишни юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор огоҳлантириш эълон қилинганда ҳам чиқарилади.
(310-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-289-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 17-сон, 168-модда)
311-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни эълон қилиш ва унинг нусхасини бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ишни кўриб чиқиш тугаши биланоқ дарҳол эълон қилинади ва у чиқарилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
(311-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Қарорнинг нусхаси уч кун ичида устидан шу қарор чиқарилган шахсга, шунингдек ўзининг илтимосига кўра жабрланувчига топширилади ёки жўнатилади.
Қарорнинг нусхаси тилхат билан берилади, башарти қарорнинг нусхаси жўнатилса, бу ҳақда ишга тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат қуролидан ва унинг ўқ-дориларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига ҳамда махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан ушбу Кодекснинг 185-моддасида, 220-моддаси учинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида, 221-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси тегишли давлат органига ёки юридик шахсга маълумот учун, ички ишлар органига эса ушбу шахснинг қуролдан фойдаланишини тақиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун юборилади.
(311-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
312-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхона, муассаса, ташкилот ва мансабдор шахслар эътиборига етказиш
Ушбу Кодекснинг 61, 131, 140, 183, 187, 233, 237-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) қабул қилинган қарор тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган мансабдор шахснинг эътиборига етказади.
313-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома
Ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда бу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисидаги тақдимномани тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига киритади. Раҳбар тақдим келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида уни киритган органга (мансабдор шахсга) кўрилган чоралар ҳақида маълум қилиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сон «Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорининг 13-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХIII1 боб. ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
3131-модда. Ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар
Ярашилганлиги муносабати билан ушбу Кодекснинг 212-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин.
3132-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза
Жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили ярашув тўғрисидаги аризани иш ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан кўриб чиқилиши вақтида, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд қарор чиқаргунига қадар бериши мумкин.
Аризада етказилган зарар бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши керак.
Агар ярашув ҳақидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади.
Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин.
Аризани қабул қилиш чоғида ваколатли орган (мансабдор шахс) ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
3133-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни судга юбориш тартиби
Ваколатли орган (мансабдор шахс) жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг ярашув тўғрисидаги аризасини олгач, уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳуқуқбузарнинг розилигига кўра ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақида қарор чиқаради ҳамда ишни тегишлилиги бўйича судга юборади.
Қарорнинг тавсиф қисмида:
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш учун асос;
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва улар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар;
ярашув тўғрисидаги аризанинг мазмуни ҳамда ҳуқуқбузарнинг аризага нисбатан муносабати кўрсатилади.
Қарорнинг қарор қисмида:
ишни судга юбориш ҳақидаги қарор;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
(3133-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
Агар иш бўйича ҳуқуқбузар сифатида иштирок этиш учун бир неча шахс жалб қилинган бўлиб, уларнинг барчаси билан ярашувга эришилмаган бўлса, ярашувга эришилмаган ҳуқуқбузарларга тааллуқли материаллар ажратилади ва улар бўйича иш юритиш умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан судга юбориш ҳақидаги қарорида кўрсатилиши керак.
3134-модда. Суд муҳокамаси
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси иш судга келган пайтдан эътиборан уч кундан кечиктирмай ўтказилиши керак.
Суд мажлисида: ҳуқуқбузар, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва, агар ишда қатнашаётган бўлса, адвокат иштирок этади.
Ярашув ҳақидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жабрланувчининг ярашув ҳақидаги аризасини ўқиб эшиттириш билан бошланади.
Суд ҳуқуқбузарнинг ва жабрланувчининг содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги сўзларини эшитади.
Суд:
ярашувнинг ихтиёрийлиги ва унинг сабабларини;
ҳуқуқбузар ўз айбига ихтиёрий равишда иқрор бўлганлигини;
ҳуқуқбузар ўзи содир этган қилмишнинг оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини;
жабрланувчига ёки ҳуқуқбузарга бирон-бир тазйиқ бўлган-бўлмаганлигини;
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни;
ҳуқуқбузарнинг, жабрланувчининг ва уларнинг қонуний вакилларининг ярашувга розиликларини аниқлайди.
Шундан кейин, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, адвокатнинг фикрини эшитади.
Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарнинг ўрнини қоплашни рад этиш ҳоллари аниқлангудек бўлса, суд тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисидаги қарорни бекор қилади ва ишни умумий асосларда кўриб чиқади.
Бироқ, содир этилган қилмишда бошқа турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят таркиби белгилари мавжуд бўлса, суд тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш ҳақидаги қарорни бекор қилади ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштирган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни қўзғатган органга умумий асосларда кўриб чиқиш учун ёки терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш учун юборади.
Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белгиланган тартибда қарор чиқаради.
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 308-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан баённома юритилади.
3135-модда. Суд қарори
Суд қарорининг кириш қисмида:
қарор чиқарилган вақт ва жой;
қарор чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, агар ишда иштирок этаётган бўлса, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
ҳуқуқбузарнинг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, иш жойи, машғулотининг тури, маълумоти ва иш учун аҳамиятга молик бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Суд қарорининг тавсиф-асослаш қисмида ярашув учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади, ушбу Кодекснинг 3134-моддасида санаб ўтилган масалаларга жавоблар ифодаланади.
Қарорнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишни тарафларнинг ярашуви муносабати билан ёки ушбу Кодекснинг 310-моддасида кўрсатилган бошқа асослар бўйича тугатиш ҳақидаги, маъмурий жазонинг қўлланилиши тўғрисида ёхуд уни маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённомани расмийлаштирган ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни қўзғатган органга юбориш ҳақидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар тўғрисидаги;
(3135-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)
зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги.
Суднинг қарорига ҳуқуқбузар, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат томонидан шикоят берилиши ҳамда прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.
(ХХIII1-боб Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХIII2 боб. МУАЙЯН ЯШАШ ЖОЙИГА ЭГА БЎЛМАГАН ШАХСНИ РЕАБИЛИТАЦИЯ МАРКАЗИГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА ИШ ЮРИТИШ
3136-модда. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида илтимоснома бериш
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланган тақдирда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилган пайтдан эътиборан 48 соат ичида уни реабилитация марказига ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома ва уни реабилитация марказига жойлаштириш зарурлигини тасдиқловчи материаллар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.
3137-модда. Илтимосноманинг шакли ва мазмуни
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома судга ёзма шаклда берилади ва ички ишлар органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) илтимоснома берилаётган суднинг номи;
2) ички ишлар органининг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
3) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
4) илтимосномага асос бўлган ҳолатлар;
5) берилган илтимосноманинг асосларини тасдиқловчи далиллар;
6) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимос, жойлаштириш муддатини кўрсатган ҳолда;
7) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Илтимосномада ички ишлар органининг телефон, факс рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида ушбу моддада назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган илтимоснома ички ишлар органига қайтарилади.
3138-модда. Илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
1) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни аниқлаган мансабдор шахснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи томонидан тасдиқланган қарори;
2) яшаш манзиллари (манзиллар бўйича бюро) ҳақида маълумотлар берувчи органнинг маълумотномаси, шунингдек муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги маълум бўлган охирги яшаш жойини текшириш натижалари тўғрисидаги маълумот;
3) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг тушунтириши ёки бундай шахс томонидан тушунтириш бериш рад этилганлиги тўғрисида тегишли тарзда тузилган далолатнома;
4) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
5) муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг ҳуқуқлари, шу жумладан адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи ва ўз яқинларига телефон орқали қўнғироқ қилиш ҳуқуқи тушунтирилганлиги ҳақидаги баённома.
Илтимосномага билдирилган илтимосномани асословчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
3139-модда. Илтимосноманинг суд томонидан кўриб чиқилиши
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.
Ўзига нисбатан реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимоснома кўриб чиқилаётган шахс ва ички ишлар органининг вакили суд мажлисида иштирок этиши шарт. Суд мажлисида адвокат иштирок этиши мумкин.
Илтимосномани кўриб чиқиш ички ишлар органи вакилининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш зарурлиги ва жойлаштириш муддати асослаб бериладиган маърузаси билан бошланади. Сўнгра ўзига нисбатан илтимоснома кўриб чиқилаётган шахс, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, адвокат, судга келган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади.
Қарор судья томонидан алоҳида хонада чиқарилади.
Илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
илтимосномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида;
илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида.
Илтимосномани қаноатлантириш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарор ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради ва дарҳол ижро этилиши лозим.
Қарор ижро этиш учун дарҳол ички ишлар органи вакилига, агар суд мажлисида иштирок этган бўлса, адвокатга ва ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга топширилади.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган қарор устидан ушбу қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, унинг қонуний вакили ва адвокат апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор эса апелляция протести келтириши мумкин.
Апелляция инстанцияси судининг судьяси қарор устидан берилган шикоятни (протестни) у келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида якка тартибда кўриб чиқиб, унинг натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини чиқаради:
қарорни ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ва шахсни реабилитация марказидан озод қилиш ҳақида;
илтимосномани қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида.
(ХХIII2 боб Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-810-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2022 й., 03/22/810/1095-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХIV БОБ. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ ЮЗАСИДАН ҚАРОР (АЖРИМ) УСТИДАН ШИКОЯТ БЕРИШ ВА ПРОТЕСТ БИЛДИРИШ
(ХХIV бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
314-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ва адвокат томонидан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган томонидан шикоят берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан жиноят ишлари бўйича суднинг қарори устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят бериш ушбу Кодекснинг XXIV1 бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(314-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-884-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
315-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят берилиши мумкин. Иқтисодий суднинг қарори устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда, фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарори устидан эса Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда шикоят берилиши мумкин.
(315-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-884-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Шикоят маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) орқали ёки бевосита шикоят йўлланган судга юборилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) шикоятни олгач, уни уч сутка ичида иш билан бирга ушбу моддага мувофиқ шикоятни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган органга (мансабдор шахсга) юборади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилади.
316-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят бериш муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шу қарорнинг нусхаси олинган кундан эътиборан ўн кун ичида шикоят берилиши мумкин, бундан суд қарори мустасно. Мазкур муддат узрли сабаблар билан ўтказилиб юборилган тақдирда, бу муддат шикоятни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қайта тикланиши мумкин.
(316-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
317-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) жиноят ишлари бўйича суд тергов судьясининг қарори устидан — ушбу Кодекснинг XXIV1 бобида белгиланган тартибда апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судига;
(317-модда биринчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
2) бошқа орган (мансабдор шахс) қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.
(317-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.
(317-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сонли Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 162-модда)
318-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш
Белгиланган муддатда шикоят бериш маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини шикоят кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради, маъмурий қамоқ жазоси қўлланиш тўғрисидаги қарор ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда ундириб олинадиган жарима солиш ҳоллари бундан мустаснодир.
Прокурорнинг протест билдириши маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қабул қилинган қарор ижросини протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туради.
319-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусидаги берилган шикоят ёки билдирилган протестни ваколатли органлар (мансабдор шахслар), шикоят ва протест тушган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида кўриб чиқадилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) чиқарилган қарорнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят ёки протест жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва унинг натижаларига кўра, ушбу Кодекснинг 321-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қарор қабул қилинади.
(319-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январдаги ЎРҚ-1022-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(320-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон — 2018 йил 1 апрелдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
321-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) қарори
(321-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестни кўриб чиқиш пайтида орган (мансабдор шахс) қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
(321-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
1) чиқарилган қарорни ўзгаришсиз, шикоят ёки протестни эса қаноатлантиришсиз қолдиради;
2) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни қайта кўриб чиқиш учун юборади;
3) чиқарилган қарорни бекор қилади ва ишни юритишни тўхтатади;
4) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги норматив ҳужжатда назарда тутилган доирада ўзгартиради.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун: орган (мансабдор шахс) томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши; орган (мансабдор шахс) ҳал қилув қарорининг ва ушбу Кодекс Махсус қисмининг қўлланилган нормалари ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа норматив ҳужжатлар ишнинг фактик ҳолатларига мос келмаслиги; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши; қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсизлиги асос бўлиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишларига доир иш ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига доир иш янгитдан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлиги инобатга олинган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.
(321-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон — 2022 йил 6 январдан кучга киради)
Мазкур ишни кўриб чиқишга ваколати бўлмаган орган (мансабдор шахс) томонидан чиқарилган қарор бекор қилинади, иш эса ваколатли органга (мансабдор шахсга) кўриб чиқиш учун юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор юзасидан берилган шикоят ёки билдирилган протест бўйича қабул қилинган қарорда: у чиқарилган вақт ва жой; шикоят ёки протестни кўриб чиқаётган мансабдор шахс; прокурор ва бошқа иштирок этаётган шахслар; шикоят берган шахс ёки протест билдирган прокурор; маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилгач шикоят берилган ёки протест билдирилган қарорнинг ҳамда шикоят, протестнинг моҳияти; чиқарилаётган қарорни асосланиши; шикоят ёки протест юзасидан қарор кўрсатилиши лозим.
(321-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят ёки билдирилган протестга доир қарорнинг нусхаси ўзи ҳақида ана шу қарор чиқарилган шахсга уч кун муддат ичида юборилади, жабрланувчига эса — унинг илтимосига биноан юборилади. Протестни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида прокурорга маълум қилинади.
(321-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
322-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорни қайта кўриб чиқувчи органнинг (мансабдор шахснинг) ваколатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор юқори турувчи орган раҳбари, прокурорнинг протести бўйича эса уни чиқарган орган томонидан ҳам ушбу Кодекснинг 321-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган асослар бўйича бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
323-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида берилган шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест билдириш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан берилган шикоят юзасидан чиқарилган қарорга прокурор протест билдириши мумкин.
Шикоят юзасидан чиқарилган қарорга протест мазкур қарорни чиқарган органдан (мансабдор шахсдан) юқори турувчи органга киритилади.
(323-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
324-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш оқибатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш билан қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга сабаб бўлади. Нарсани қайтариб бериш мумкин бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқарони маъмурий қамоққа олиш ғайриқонуний равишда қўлланилганлиги натижасида етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
(324-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXIV1 БОБ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДНИНГ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ ЮЗАСИДАН ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
1-§. Апелляция инстанцияси судида иш юритиш
3241-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Апелляция шикояти (протести) берган шахслар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
Апелляция шикоятининг (протестининг) нусхаси бир сутка ичида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахсга, жабрланувчига, уларнинг қонуний вакилларига, адвокатга, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга юборилади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча материаллар билан танишишга, шунингдек судга ўз эътирозларини тақдим этишга ҳақли.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят (протест) иш билан бирга уч сутка ичида апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан шикоят (протест) апелляция инстанцияси судига шикоят (протест) олинган куни юборилиши лозим.
Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорни чиқарган судга берилади.
3242-модда. Апелляция тартибида ишларни қайта кўрувчи судлар
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш натижалари юзасидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини апелляция тартибида текширади.
3243-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, апелляция шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра, қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
3244-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг) мазмунига қўйиладиган талаблар
Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят (протест) юборилаётган суднинг номи;
2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;
3) қарор чиқарган суднинг номи, қарор чиқарилган сана, суд ишининг рақами, устидан шикоят (протест) берилаётган қарор қайси шахсга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар;
4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят (протест) берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;
6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;
7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;
8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.
Агар апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисми талабларига жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция шикоятини (протестини) янгидан тузиш учун муддат белгилайди.
Судьянинг апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.
3245-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти берган шахс ушбу шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Апелляция протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг апелляция шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
3246-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519-моддаларида назарда тутилган биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари устидан берилган апелляция шикоятлари (протестлари) ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Биринчи инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
3247-модда. Суд хабарномалари ва чақирувлари
Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида суд чақирув қоғозлари, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
3248-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш тартиби
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.
Апелляция инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш апелляция инстанциясида кўрилаётганда суд мажлиси иш бўйича раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг апелляция шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, прокурорнинг, адвокатнинг ва таржимоннинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини маълум қилади.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, берилган илтимосномаларни ҳал қилади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни апелляция тартибида кўриш учун монелик қилмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни апелляция инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция суди қарорининг мазмуни, апелляция шикояти (протести) важлари баён этилади.
Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Апелляция шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд агар прокурор апелляция протести берган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Апелляция инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.
Суд апелляция шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтиришлар берган кетма-кетликда музокараларда чиқиш имкониятини яратади.
Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.
Ишни апелляция тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.
3249-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари
Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;
2) биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;
3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;
4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
6) апелляция шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.
Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.
Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
32410-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори
Апелляция инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби;
2) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой;
3) қарор чиқарилган иш;
4) апелляция шикояти (протести) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатларининг мазмуни;
6) суднинг апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ҳамда суд амал қилган қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар.
Апелляция инстанцияси судининг қарори судья томонидан имзоланади.
Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Апелляция инстанцияси судининг қарори уни чиқарган судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.
32411-модда. Апелляция инстанцияси суди қарорининг нусхасини юбориш (топшириш)
Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин унинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга уч суткагача бўлган муддатда топширилади ёки юборилади, шунингдек жабрланувчига ўз сўровига биноан ушбу муддатда топширилади ёки юборилади.
Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор у қабул қилинган куни қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.
2-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш
32412-модда. Кассация тартибида суд ҳужжатларини кўриш
Кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кўрилиши мумкин.
32413-модда. Кассация шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган суд ҳужжатлари устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, апелляция тартибида шикоят бериш муддати ўтгач, кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари суд ҳужжатлари устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, апелляция тартибида протест келтириш муддати ўтгач, кассация тартибида протест келтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган шахслар кассация шикоятида (протестида) баён этилган важларни тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
32414-модда. Кассация шикояти (протести) бериш тартиби ва муддати
Кассация шикояти (протести):
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қарорлари устидан — Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига;
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг қарорлари устидан — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига берилиши мумкин.
Кассация шикоятлари (протестлари) қарор чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни қарор чиқарган судга ушбу Кодекснинг 3241-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.
Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
32415-модда. Кассация шикоятининг (протестининг) мазмунига қўйиладиган талаблар
Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу Кодекснинг 3244-моддаси талабларига жавоб бериши керак.
Агар мазкур талаблар бажарилмаса, суд ушбу Кодекс 3244-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қарорлардан бирини қабул қилади.
32416-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатлари
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят (протест) ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим.
32417-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш
Ишни биринчи инстанцияда кўриб чиққан суд томонидан кассация шикояти (протести) келиб тушганлиги тўғрисида ишда иштирок этувчи шахслар, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч кунлик муддатда хабардор қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга кассация шикоятининг (протестининг) нусхаси ёки унинг электрон нусхаси билан қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали танишиш имконияти тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда тарафларга кассация шикоятига (протестига) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Кассация шикояти (протести) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида биринчи инстанция суди томонидан хабардор қилинади.
32418-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикоятини берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Кассация протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг кассация шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз кассация шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишга кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишда кассация инстанцияси суди қарор чиқаради ва бу қарор билан, агар суд қарори устидан бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлса, кассация тартибида иш юритишни тугатади.
Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
32419-модда. Кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш тартиби
Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация инстанциясида кўрилаётганда суд мажлиси иш бўйича раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг кассация шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, прокурорнинг, адвокатнинг ва таржимоннинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини маълум қилади.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини аниқлаштиради, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, билдирилган илтимосномаларни ҳал қилади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кассация тартибида кўриш учун монелик қилмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция суди қарорининг мазмуни, кассация шикояти (протести) важлари баён этилади.
Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, улар вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Кассация шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар прокурор кассация протести берган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.
Суд кассация шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.
Кассация инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтиришлар берган кетма-кетликда музокараларда чиқиш имкониятини яратади.
Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.
Ишни кассация тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.
Қарорнинг кўчирма нусхалари кассация шикояти (протести) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу Кодекснинг 32411-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
32420-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Биринчи инстанция судининг қарори устидан кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, кассация инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;
2) биринчи инстанция судининг қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;
3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;
4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
6) кассация шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан кассация иш юритишини тугатиш тўғрисида.
Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.
Кассация инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
32421-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ва адолатсизлиги суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.
32422-модда. Кассация инстанцияси судининг қарори
Кассация инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби;
2) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой;
3) қарор чиқарилган иш;
4) кассация шикояти (протести) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми);
5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатларининг мазмуни;
6) суднинг кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ҳамда суд амал қилган қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар.
Кассация инстанцияси судининг қарори судья томонидан имзоланади.
Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Кассация инстанцияси судининг қарори уни чиқарган судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.
3-§. Тафтиш инстанцияси судида иш юритиш
32423-модда. Тафтиш тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд қарорлари
Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилади.
32424-модда. Суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.
32425-модда. Суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибида протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест келтиришга ҳақли.
32426-модда. Суд ҳужжатларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат
Шикоят (протест) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, тафтиш инстанцияси суди шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.
32427-модда. Тафтиш тартибида бериладиган шикоятнинг (протестнинг) мазмунига қуйиладиган талаблар
Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) шикоят (протест) юборилаётган, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суднинг номи;
2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;
3) суд ишининг рақами, устидан шикоят (протест) берилаётган қарор чиқарилган сана, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг номи;
4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;
5) шикоят (протест) берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар;
6) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;
7) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.
32428-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олиш ва шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриб чиқиш муддати
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни текшириш учун суддан тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бўйича талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни талаб қилиб олиш учун ушбу Кодекснинг 32424-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари сабаб бўлади.
Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.
32429-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Тафтиш тартибида берилган протестни қайтариб олиш ҳуқуқи протест келтирган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг тафтиш тартибида берилган шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўзининг тафтиш тартибида берилган шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.
Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олишга тафтиш инстанцияси суди алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.
Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.
32430-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқмасдан қайтариш
Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан қайтарилади, агар:
1) шикоят (протест) ушбу Кодекснинг 32427-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;
2) шикоят (протест) ушбу Кодекснинг 32424 ва 32425-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан берилмаган бўлса;
3) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтказилиб берилган бўлса;
4) тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлмаса.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) берган шахс такроран умумий асосларда мурожаат қилишга ҳақлидир.
32431-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига келиб тушган, тафтиш тартибида берилган шикоятлар бўйича қабул қилинадиган қарорлар
Тафтиш тартибида берилган шикоят унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса ишни талаб қилиб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади.
Шикоятни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ўз ажрими билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида;
2) шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида.
Тафтиш тартибида шикоят берган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида уч сутка ичида хабар қилинади.
32432-модда. Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрим
Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган жой ва сана;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
3) тафтиш тартибида шикоят берган шахс ҳақидаги маълумотлар;
4) қарор чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган сана;
5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг мазмуни;
6) тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш сабаблари ва асослари.
Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят берган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосари тафтиш тартибида шикоят берган шахснинг шикоятига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаришга ва шикоятни иш билан бирга тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақлидир.
32433-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажрим
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибида берилган шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ажрим чиқарилган жой ва сана;
2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;
3) тафтиш тартибида шикоят берган шахс ҳақидаги маълумотлар;
4) қарор чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган сана;
5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг мазмуни;
6) тафтиш тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш сабаблари ва асослари;
7) ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш жойи ва санаси.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоятни ўзи чиқарган ажрим билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига иш билан бирга ўтказади.
32434-модда. Шикоят (протест) тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига киритилганлиги тўғрисида уч сутка ичида хабардор қилинади.
Тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси ёхуд қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали унинг электрон нусхаси билан танишиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга юборилади. Бунда тарафларга уларнинг тафтиш тартибида берилган шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
32435-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун тайёрлаш
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими, тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) билан бирга келиб тушганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахсни, жабрланувчини, уларнинг қонуний вакилларини, адвокатни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органни тафтиш тартибида шикоят (протест) берилганлиги ҳақида, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилади. Тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) нусхаси ёхуд қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали унинг электрон нусхаси билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома ушбу шахсларга юборилади. Бунда тарафларга уларнинг тафтиш тартибида берилган шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилганидан кейин маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш тафтиш тартибида кўриладиган вақт ҳақида ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилинади.
32436-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлисида тафтиш тартибида кўришда тарафларнинг иштирок этиши
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлисида тафтиш тартибида кўришда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган иштирок этишга ҳақли. Ушбу шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши мумкин.
Прокурор томонидан тафтиш тартибида протест киритилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши шарт.
32437-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўриш тартиби
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Олий суд судьяси томонидан тафтиш тартибида якка тартибда кўриб чиқилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилаётганда суд мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг тафтиш тартибида берилган шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, прокурорнинг, адвокатнинг ва таржимоннинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини маълум қилади.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини аниқлаштиради, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, билдирилган илтимосномаларни ҳал қилади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриш учун монелик қилмайди.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди қарорининг мазмуни, тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) важлари баён этилади.
Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар прокурор тафтиш тартибида протест келтирган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.
Тафтиш инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.
Суд тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.
Тафтиш инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтиришлар берган кетма-кетликда музокараларда чиқиш имкониятини яратади.
Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.
Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.
Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида ушбу Кодекснинг 308-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ суд мажлисининг баённомаси тузилади.
32438-модда. Ишни тафтиш тартибида кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;
2) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида;
3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
4) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш ҳақида;
5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
6) тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида.
32439-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой;
2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;
3) тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми);
4) тафтиш тартибида шикоят (протест) берилган қарорнинг қарор қисми мазмуни;
5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг), ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг мазмуни, шунингдек прокурорнинг фикри;
6) тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бўйича ишни кўрувчи суднинг қарори.
Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарорида биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори қонуний, асосли ва адолатли деб топилганлигининг, шикоят (протест) қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.
Қарор бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарорида қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги ва адолатсизлиги нимадан иборат эканлиги важлари кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори судья томонидан имзоланади.
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир.
Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарори уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.
4-§. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш
32440-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи
Жиноят ишлари бўйича суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.
32441-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар
Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, қонуний кучга кирган қарор янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни чиқарган жиноят ишлари бўйича суд томонидан қайта кўрилади.
Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг қайси қарорлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорларни қайта кўриш суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги қарор қабул қилинган инстанцияда амалга оширилади.
32442-модда. Суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асослантирилмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб ёлғон таржима қилинганлиги;
3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган ҳолатлар, яъни ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган жиноий қилмишлари;
4) жиноят ишлари бўйича суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёхуд иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжати ёки бошқа органнинг қарори ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинганлиги.
32443-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани бериш тартиби ва муддати
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилади.
Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.
Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктириб берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб тан олса, суд томонидан тикланиши мумкин.
Суд ҳужжати чиқарилган пайтдан эътиборан бир йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
32444-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади. Ариза уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ишда иштирок этаётган шахслар (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи;
3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини чиқарган суднинг номи; ишнинг рақами, суд ҳужжати чиқарилган сана;
4) аризачининг фикрига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўладиган янги очилган ҳолат, ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда;
5) ариза бераётган шахснинг талаби;
6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
2) аризачи қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси;
3) ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.
32445-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.
Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.
Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд қарор чиқаради.
Қарорнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 32411-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
32446-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш
Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради:
1) ариза ушбу Кодекснинг 32443 ва 32444-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини;
2) ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини;
3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини.
Аризани қайтариш тўғрисида қарор чиқарилади.
Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ариза берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
32447-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби ва муддати
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда кўриб чиқилади.
Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
32448-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд томонидан қабул қилинадиган қарор
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда такроран кўради.
(XXIV1 боб Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-884-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ
ХХV боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
325-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг мажбурийлиги
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этиши мажбурийдир.
326-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этишга қаратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор, башарти ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим.
(326-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор устидан апелляция тартибида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда бу қарор берилган шикоят ёки билдирилган протест қаноатлантиришсиз қолдирилгандан кейин ижро этилиши керак. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарор бундан мустаснодир.
(326-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима солиш тўғрисидаги қарор уни ихтиёрий равишда бажаришнинг ушбу Кодекснинг 332-моддасида белгиланган муддати ўтиб кетганидан кейин мажбурий равишда ижро этилади.
(326-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор уни чиқарган орган (мансабдор шахс) томонидан ижро этишга қаратилади.
327-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодексда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигида белгиланган тартибда ваколатли органлар (мансабдор шахслар) томонидан ижро этилади.
(327-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бир шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида бир неча қарор чиқарилган ҳолларда уларнинг ҳар бири мустақил равишда ижро этилади.
328-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини кечиктириш
Маъмурий қамоққа олиш ёки жарима солиш (жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш бундан мустасно) тарзида маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорни дарҳол ижро этишга имкон бермайдиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) унинг ижросини бир ойгача муддатга кечиктириши мумкин.
329-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини тугатиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) қуйидаги ҳолларда унинг ижросини тугатади:
1) амнистия акти эълон қилиниб, у маъмурий жазо чорасини қўлланишни йўқ қилса;
2) маъмурий жавобгарликни белгиловчи норматив ҳужжат бекор қилинган бўлса;
3) устидан қарор чиқарилган шахс вафот этган бўлса.
330-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор ижросининг муҳлати
Башарти маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу Кодекснинг 318-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси тўхтатиб турилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши шикоят ёки протест кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўйилади. Ушбу Кодекснинг 328-моддасига мувофиқ қарорнинг ижроси кечиктирилган тақдирда, кучини йўқотиш муддатининг кечиши муддатини кечиктириш даври ўтгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
331-модда. Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси билан боғлиқ бўлган масалаларни шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) ҳал этади.
Маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг тўғри ва ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш шу қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) зиммасига юклатилади.
Органларнинг (мансабдор шахсларнинг) маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорнинг ижросига оид ҳаракати хусусида берилган шикоятлар ушбу Кодекснинг 315-моддасида айтиб ўтилган органлар томонидан 319 ва 320-моддаларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ҳал этилади.
ХХVI боб. ЖАРИМА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
332-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш муддатлари ва тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, ушбу модданинг иккинчи қисми бундан мустасно.
(332-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳолларда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмай қолдирилганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши керак.
(332-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банк муассасасига тўланади, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима бундан мустасно.
(332-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3321-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизини ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 131, 132, 136, 140-моддаларида ва 211-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
(3321-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1136-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 22 июль)
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
(3321-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-830-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2023 й., 03/23/830/0216-сон — 2023 йил 1 майдан кучга киради)
333-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни мажбурий ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузар жаримани ушбу Кодекснинг 332-моддасида белгиланган муддат ичида тўламаган тақдирда, жарима солиш тўғрисидаги қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликда белгилаб қўйилган қоидаларга мувофиқ жаримани унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун юборилади.
(333-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёхуд жаримани ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи ёки бошқа даромадидан, пенсияси ёки стипендиясидан бошқа сабабларга кўра ундириб олишнинг иложи бўлмаса, уни ундириб олиш давлат ижрочиси томонидан жарима солиш тўғрисида тегишли орган (мансабдор шахс) чиқарган қарор асосида ҳуқуқбузарнинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олиш йўли билан амалга оширилади.
(333-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жарима Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундириб олиниши мумкин бўлмаган мол-мулкдан ундириб олиниши мумкин эмас.
(333-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
334-модда. Жойнинг ўзида ундириб олинадиган жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Ушбу Кодекснинг 283-моддасига мувофиқ жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилинган жойнинг ўзида ундириб олинган тақдирда ҳуқуқбузарга қатъий молиявий ҳисобот ҳужжати ҳисобланган белгиланган нусхадаги квитанция берилади.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида тўланмаса, ишни кўриб чиқиш ва қарорни ижро этиш ушбу Кодекснинг 332 ва 333-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
335-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ишларини тугаллаш
Жарима солиш тўғрисидаги қарорга мувофиқ жарима тўла-тўкис ундириб олингач, унинг ижро этилганлиги ҳақида белги қўйилиб, шу қарорни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади.
(335-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
ХХVII боб. НАРСАНИ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ОЛИБ ҚЎЙИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
336-модда. Нарсани ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш тўғрисидаги қарор асосида олиб қўйилган нарсалар белгиланган тартибда шартнома-воситачилик асосида ёхуд аукцион шаклидаги кимошди савдосида реализация қилинади.
(336-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуролни ва унинг ўқ-дориларини ҳақини тўлаб олиб қўйиш тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари томонидан ижро этилади.
(336-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон — 2022 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган нарсани сотишдан тушган пуллар ушбу Кодекснинг 26-моддасига мувофиқ олиб қўйилган нарсаларни сотиш харажатларини чегириб қолиб, шу нарсаларнинг собиқ эгасига топширилади.
ХХVIII боб. НАРСАНИ МУСОДАРА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
337-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай ашё бўлган нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари томонидан ижро этилади.
(337-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
338-модда. Мусодара қилинган нарсани сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган мусодара қилинган нарсани сотиш ва йўқ қилиб ташлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
339-модда. Нарсани мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритишнинг тугалланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган жиноят ишлари бўйича судга юборади.
(339-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
ХХIХ боб. МАХСУС ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
340-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлар
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 248-моддасида кўрсатиб ўтилган ички ишлар органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кема ҳайдовчиларини кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 2491-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
(340-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 мартдаги ЎРҚ-1121-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 13 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кема ҳайдовчиларини кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 2541-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(340-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1118-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 10 май)
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 261-моддаси иккинчи қисмида айтиб ўтилган ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати олиб борувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
341-модда. Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби
Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек унинг талонини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Башарти ҳайдовчи ёки кема ҳайдовчиси транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг айрим турларини бошқариш ҳуқуқидангина маҳрум этилган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасига ва унинг талонига транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг қайси турларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби эса — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси томонидан белгиланади.
(341-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон — 2020 йил 26 мартдан кучга киради)
342-модда. Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор овчилик билетини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс овчилик билетини топширишдан бўйин товлаган тақдирда ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар овчилик билетини белгиланган тартибда олиб қўядилар.
343-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.
(343-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-665-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон)
344-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини ҳисоблаш
Транспорт воситаларини ҳайдовчилар ва ов қилиш қоидаларини бузган шахслар махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган деб ҳисобланадилар.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўтгач, шунингдек бу муддат ушбу Кодекснинг 343-моддасига мувофиқ қисқартирилган тақдирда, шундай маъмурий жазо чорасига тортилган шахсга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган орган белгилаган маҳрум этиш муддати тугашидан кечиктирмасдан ҳисобланади.
ХХХ боб. МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
345-модда. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин дарҳол ижро этилади.
346-модда. Маъмурий қамоқни ўташ тартиби
Маъмурий қамоққа олинган шахслар ички ишлар органлари белгилаб қўйган жойларда қамоқда сақланадилар. Маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш чоғида қамоққа олинганлар шахсий кўрикдан ўтказиладилар.
Маъмурий йўл билан ушлаб туриш муддати маъмурий қамоқ муддатига қўшиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий қамоқни ўташ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.
(346-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Маъмурий қамоққа олинган шахслар жисмоний ишларда фойдаланилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларига юклатилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларга қамоқда бўлган вақтлари учун доимий иш жойларидан иш ҳақи тўланмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 15 майдаги 135-сонли буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низом, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
XXX1 боб. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН МАЪМУРИЙ ТАРЗДА ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
3461-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорнинг ижросини амалга оширувчи органлар
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қуйидаги органлар томонидан ижро этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021-моддаларида, 225-моддасининг биринчи — учинчи қисмларида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;
(3461-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-579-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодекснинг 2241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан.
(3461-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
3462-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади.
(3462-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 февралдаги ЎРҚ-753-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади.
(3462-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-974-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон)
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади.
(XXX1 боб Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
ХХХI боб. ҚАРОРНИНГ МУЛКИЙ ЗАРАРНИ УНДИРИБ ОЛИШ ХУСУСИДАГИ ҚИСМИНИ ИЖРО ЭТИШ БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ
347-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини ижро этиш тартиби ва муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилиги билан белгиланган тартибда ижро этилади.
(347-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ижро ҳужжати ҳисобланади.
Мулкий зарар ҳуқуқбузар томонидан унга қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим (ушбу Кодекснинг 311-моддаси), бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги маълум қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай қопланиши лозим.
348-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини бажармаслик оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олишга оид қисми ушбу Кодекс 347-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муддатда ижро этилмаса, у қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро учун давлат ижрочисига юборилади.
(348-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда, 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 4-5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда, 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 1-сон, 20-модда, 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда, 37-сон, 408-модда, 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда, 51-сон, 374-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 39-сон, 385-модда, 41-сон, 405-модда, 51-52-сон, 498, 501-моддалар; 2007 й., 14-сон, 134, 134-моддалар, 15-сон, 154-модда, 17-18-сон, 170-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 400-модда, 50-51-сон, 504, 512-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда, 16-сон, 117-модда, 17-сон, 129-модда, 37-38-сон, 367-модда, 39-сон, 391-модда, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555, 557-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда, 21-сон, 161-модда, 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313, 317-моддалар, 38-сон, 329-модда, 40-41-сон, 343-модда, 51-сон, 479, 484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 16-сон, 162-модда, 17-сон, 168-модда, 36-сон, 365-модда, 40-сон, 410-модда, 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда, 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда, 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 25.07.2018 й., 03/18/487/1569-сон, 10.2018 й., 03/18/495/2029-сон, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон; 15.03.2019 й., 03/19/530/2769-сон, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 30.10.2019 й., 03/19/575/3972-сон, 01.11.2019 й., 03/19/577/3975-сон, 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон; 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон, 27.10.2020 й., 03/20/643/1410-сон, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон, 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон; 13.01.2021 й., 03/21/665/0015-сон, 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон, 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон, 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 27.04.2021 й., 03/21/685/0373-сон; 29.04.2021 й., 03/21/688/0394-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 24.08.2021 й., 03/21/710/0815-сон; 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон; 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон; 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон; 05.10.2021 й., 03/21/720/0930-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 01.12.2021 й., 03/21/734/1113-сон; 11.01.2022 й., 03/22/743/0010-сон; 12.01.2022 й., 03/22/744/0011-сон; 16.02.2022 й., 03/22/753/0133-сон; 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон; 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 25.05.2022 й., 03/22/771/0448-сон; 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон; 01.06.2022 й., 03/22/773/0461-сон; 04.08.2022 й., 03/22/786/0705-сон; 19.10.2022 й., 03/22/794/0939-сон; 28.10.2022 й., 03/22/797/0967-сон; 17.12.2022 й., 03/22/810/1095-сон; 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон, 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон; 28.03.2023 й., 03/23/827/0173-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 19.04.2023 й., 03/23/830/0216-сон; 26.04.2023 й., 03/23/832/0228-сон; 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон; 13.05.2023 й., 03/23/842/0276-сон; 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон; 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон; 08.07.2023 й., 03/23/852/0461-сон; 12.07.2023 й., 03/23/854/0463-сон; 18.07.2023 й., 03/23/856/0489-сон; 30.08.2023 й., 03/23/865/0664-сон; 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон; 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон; 25.12.2023 й., 03/23/884/0967-сон; 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон; 20.01.2024 й., 03/24/900/0053-сон; 02.02.2024 й., 03/24/902/0086-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон; 01.03.2024 й., 03/24/916/0167-сон; 14.03.2024 й., 03/24/919/0208-сон; 16.03.2024 й., 03/24/921/0219-сон; 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон; 20.06.2024 й., 03/24/933/0428-сон; 18.07.2024 й., 03/24/936/0522-сон; 28.08.2024 й., 03/24/946/0656-сон; 29.08.2024 й., 03/24/949/0662-сон; 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон; 05.09.2024 й., 03/24/953/0683-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 21.09.2024 й., 03/24/964/0736-сон; 05.10.2024 й., 03/24/971/0777-сон, 08.10.2024 й., 03/24/972/0785-сон; 10.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон; 22.10.2024 й., 03/24/978/0835-сон; 22.10.2024 й., 03/24/979/0836-сон; 28.10.2024 й., 03/24/984/0860-сон; 28.10.2024 й., 03/24/985/0861-сон; 05.11.2024 й., 03/24/989/0890-сон; 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон; 05.11.2024 й., 03/24/991/0891-сон; 14.11.2024 й., 03/24/996/0921-сон; 15.11.2024 й., 03/24/997/0923-сон; 15.11.2024 й., 03/24/999/0925-сон; 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон; 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон; 17.01.2025 й., 03/25/1019/0041-сон; 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1024/0115-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1033/0164-сон; 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон; 26.02.2025 й., 03/25/1038/0188-сон; 04.03.2025 й., 03/25/1042/0212-сон; 26.03.2025 й., 03/25/1050/0276-сон; 11.04.2025 й., 03/25/1055/0330-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1059/0357-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1062/0410-сон; 17.06.2025 й., 03/25/1069/0510-сон; 11.07.2025 й., 03/25/1074/0596-сон; 11.07.2025 й., 03/25/1075/0597-сон; 01.08.2025 й., 03/25/1078/0682-сон; 09.08.2025 й., 03/25/1080/0710-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон; 12.11.2025 й., 03/25/1095/1036-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1098/1103-сон; 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон; 25.12.2025 й., 03/25/1108/1217-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 13.01.2026 й., 03/26/1111/0037-сон; 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон; 05.02.2026 й., 03/26/1116/0110-сон; 09.02.2026 й., 03/26/1118/0120-сон; 07.03.2026 й., 03/26/1120/0215-сон; 12.03.2026 й., 03/26/1121/0222-сон; 27.03.2026 й., 03/26/1124/0277-сон; 13.04.2026 й., 03/26/1128/0349-сон; 17.04.2026 й., 03/26/1130/0376-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1131/0377-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1132/0378-сон; 18.04.2026 й., 03/26/1133/0379-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1136/0393-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1138/0397-сон; 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон; 04.05.2026 й., 03/26/1143/0450-сон; 07.05.2026 й., 03/26/1144/0467-сон; 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон; 11.06.2026 й., 03/26/1150/0587-сон; 12.06.2026 й., 03/26/1151/0589-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон; 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1165/0841-сон)