Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) тузилмаси, Қўмита ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг вазифа ва функциялари;
Қўмитанинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби;
Қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш, ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби;
б) Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини (кейинги ўринларда — Жамғарма) шакллантириш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби;
Жамғарма маблағларини ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириш тартиби тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бошқарув ходимларининг лавозим маошини белгилашда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узлуксиз иш стажи учун уларнинг умумий меҳнат фаолиятини қамраб олган ҳолда, фақат асосий иш жойи бўйича ходимнинг ойлик маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 1 йилдан 3 йилгача — 30 фоиз, 3 йилдан 5 йилгача — 60 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 75 фоиз, 10 йилдан 15 йилгача — 100 фоиз, 15 йил ва ундан ортиқ — 150 фоиз миқдорида устамалар ҳар ойда тўланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
3. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳудудлардаги агентлик тасарруфидаги бўш турган маъмурий биноларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бир ой муддатда:
ўзларининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 октябрь,
633-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, Қўмита раиси ҳамда унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарликларини белгилайди.
2. Қўмита алоҳида мустақил мақомга эга республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги ҳамда атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритади.
3. Қўмита бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади ва ўз фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
4. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Қўмита ўзининг фаолияти соҳасига тегишли бўлган масалаларни, шу жумладан, назорат остидаги корхоналарда содир бўлган авариялар, гуруҳий, оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни ва бошқа масалаларни тегишли корхона раҳбарлари иштирокида Қўмитанинг Илмий-техник кенгашида кўриб чиқади.
7. Қўмита ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига эга.
8. Қўмитанинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
қисқартма номи — Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартма номи — Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Industrial, radiation and nuclear safety committee under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan»;
қисқартма номи — Industrial, radiation and nuclear safety committee.
9. Қўмита жойлашган жой ва почта манзили: 100011, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М-14, 27-уй.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қўмита белгиланган штатлар бирлиги доирасида марказий аппарат, ҳудудий бошқармалар (бўлимлар), саноат хавфсизлиги инспекциялари ва тизимидаги ташкилотлар ташкилий тузилмасини ва низомларини тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
2-боб. Қўмитанинг тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қўмита тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари (бўлимлари);
«Саноат хавфсизлиги» ДМ;
«Контехназоратўқув» ДМ;
«Саноат назорати лабораторияси» ДМ;
«Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» ДМ;
Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Қўмитанинг Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси, Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси, Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш тегишли равишда «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қўмитанинг саноат хавфсизлиги инспекциялари ходимлари таркиби тегишли равишда «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг штатдаги ходимлари сонига киритилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ҳудудий бошқармалар (бўлимлар), саноат хавфсизлиги инспекциялари ҳамда бошқа тузилмалар саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ягона давлат назорати тизимини ташкил этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳудудий бошқармалар (бўлимлар), саноат хавфсизлиги инспекциялари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил фаолият олиб боради ва бевосита Қўмитага бўйсунади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
14. Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга Қўмита ходимларига уларнинг ваколатига кирмайдиган ишларни бажаришни юклаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Қўмита, унинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлари) ва саноат хавфсизлиги инспекцияларининг вазифалари ва функциялари
(3-боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
15. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари, хавфли ишлаб чиқариш объектларида, атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида республикада иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш;
саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизадан ўтказишни ташкил этиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлигини декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш, техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри ҳамда кадастр паспортларини ишлаб чиқилиши ва юритилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;
саноат хавфсизлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни (лицензияларни, рухсатномаларни) белгиланган тартибда бериш фаолиятини амалга ошириш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида фаолият юритувчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 26-сонли қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлиги йўналишларида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлиги соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
16. Қўмита унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлари, хавфли ишлаб чиқариш объектларида, атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш соҳасида:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги солиш соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан ўз ваколати доирасида давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди;
б) атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
хавфли ишлаб чиқариш объектларида, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда қўлланиладиган ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар ва техник қурилмалар рўйхатини такомиллаштириб боради;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ривожлантиришни, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказишни, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш (рухсатнома бериш) тизимини ташкил этади;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳамда лифтлар ва аттракционларни сертификатлашни ташкил этади;
ўз ваколатлари доирасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг давлат ҳисоби ва назоратини, уларнинг миллий реестри юритилишини таъминлайди;
радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимида иштирок этади;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ягона ҳисобини юритади;
аттракционларни рўйхатга олади ва уларнинг ягона давлат реестрини юритади;
техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастрини яратилиши, юритилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
авария ҳолатининг ва ишлаб чиқариш жароҳатининг олдини олиш мақсадида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя қилиш зарурлиги тўғрисида кенг жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини амалга оширади;
саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
Қўмитанинг назорати остидаги объектларда авариялар, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ҳолларининг сабабларини белгиланган тартибда текширади ва ҳисобга олади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бирлашмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига атом энергиясидан фойдаланишдаги хавфсизлик масалалари юзасидан ахборот беради;
в) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида республикада иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:
вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан саноатнинг базавий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режалар ва дастурлар бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан саноатнинг базавий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилишини назорат қилади;
радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат мақсадли дастурлари ишлаб чиқилиши, кўриб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
халқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;
г) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш соҳасида:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Қўмита ваколатига кирадиган бошқа масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади, уларни амалга киритиш ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш талаблари мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишишда иштирок этади;
д) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахслар томонидан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида фойдаланиладиган буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини, кўтариш иншоотларини, йилига битта ускуна учун 100 000 ва ундан ортиқ кубометр табиий ва суюлтирилган углеводород газидан ёқилғи сифатида фойдаланувчи техник қурилмаларни рўйхатга олади ва реестрини юритади;
газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматлари корхоналари, бўлинмаларининг содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга тайёрлигини назорат қилади;
назорат остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат ва ишчи комиссия таркибида иштирок этиш учун ўз вакилларини тайинлайди, ушбу объектларда фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ташкилотларнинг тайёрлигини, шунингдек, назорат остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш жароҳатининг олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва ўтказилишини назорат қилади;
саноат хавфсизлиги декларациялари ишлаб чиқилиши ва тақдим этилишининг мониторингини юритади;
ишлаб турган ва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини декларациялашни назорат қилади;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текширувини ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширади;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритадиган бошқа юридик шахсларнинг авария ҳолатларига тайёрлиги устидан давлат назоратини таъминлайди;
назорат остидаги объектларда саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, путур етказмайдиган назорат бўйича, шунингдек, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар бажарилишини таъминлаш бўйича профилактика ишларини амалга оширади;
корхоналарда газ-қутқарув ва авария-диспетчерлик хизматларининг бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёрлигини назорат қилади;
е) саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизадан ўтказишни ташкил этиш соҳасида:
саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт ташкилотларини белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сонли буйруғи билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидалари (рўйхат рақами 2022, 20.10.2009 й.).
саноат хавфсизлиги соҳасида берилган экспертиза хулосаларининг ягона ҳисобини юритади;
саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказади ва уларнинг фаолиятини назорат қилади;
саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказиш тартибини белгилайди ва мазкур соҳада фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларни аккредитациядан ўтказади;
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият турлари хавфсизлиги экспертизасини (хавфсизликни асослаш экспертизасини) ташкил этади;
ж) хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлигини декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш, техноген хавфи юқори бўлган зоналарнинг давлат кадастри ҳамда кадастр паспортларини ишлаб чиқилиши ва юритилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш соҳасида:
ишлаб турган ва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини декларациялашни назорат қилади;
техноген хавф юқори бўлган зоналар бош кадастр маркази томонидан техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастр паспорти яратилиши ва юритилишини мувофиқлаштиради;
з) саноат хавфсизлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни (лицензияларни, рухсатномаларни) белгиланган тартибда бериш фаолиятини амалга ошириш соҳасида:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
саноат хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларида тегишли фаолият турларини лицензиялайди;
ўз ваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва келишиш ишларида иштирок этади;
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларидаги нохуш ҳодисалар ва аварияларнинг сабабларини техник жиҳатдан текшириш тартибини тасдиқлайди;
Қўмитанинг ваколатига кирадиган ишларнинг айрим турларига белгиланган тартибда рухсатномалар беради ва уларни бекор қилади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хавфли юклар транзитида хулосалар беради ва назорат қилади;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги эксплуатация қилувчи ташкилот, шунингдек, бошқа юридик шахс томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талабларга, лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилади;
и) саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
саноат хавфсизлиги, жумладан, хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлган авариялар, гуруҳий, оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш ва ҳисобини юритиш, атом энергиясидан фойдаланиш ва техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш соҳаларида давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳисоботларини қабул қилади ва эшитади, саноат хавфсизлиги соҳаси бўйича тегишли кўрсатмалар беради;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлган авариялар, оқибати оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни техник жиҳатдан текшириш натижаларини тегишли корхона раҳбарлари иштирокида Қўмитанинг Илмий-техник кенгашида кўриб чиқади ва тегишли кўрсатмалар беради;
к) техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида фаолият юритувчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш соҳасида:
саноат хавфсизлиги соҳасида ходимларнинг малакасини оширади, шунингдек, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида мутахассислар тайёрлашни ташкил этади;
хавфли ишлаб чиқариш объектлари, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги бўйича ходимларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва аттестациядан ўтказиш (билимларни текшириш) тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саноат корхоналари, лифтлар ва аттракционларга масъул ходимлар малакаси оширилишини ташкил этади ва уларнинг билимларини текширишда иштирок этади;
(16-банд «к» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
назорат остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш курсларини ташкил этади ва уларга тегишли гувоҳномалар беради;
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимлари белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилишни ташкил этади ва аттестациядан ўтказишда иштирок этади;
л) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш соҳасида:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорлик қилади;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича тезкор чоралар кўради;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги талабларини бузган айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборади;
м) саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлиги соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
саноат хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
лифтлар ва аттракционлар фаолиятини масофавий назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш имкониятини берувчи электрон платформани юритади;
Қўмита мансабдор шахсларига текширув ўтказиш вақтида ўз хизмат бурчларини бажаришига тўсқинлик қилган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортади;
н) Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш соҳасида:
саноатда, атом энергетикаси ва илмий тадқиқот ишлари хавфсиз амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилади, Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;
атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қурол-яроғни тақиқлаш, шунингдек, кимёвий, биологик, радиологик ва ядро материалларининг таъсири хавфини пасайтириш ҳамда давлатга қарашли бўлмаган субъектларнинг оммавий қирғин қуроллари ва уларни етказиб берилишини олдини олиш, шунингдек, уларнинг ноқонуний айланишига барҳам беришга доир халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
17. Қўмита унга юкланган вазифа ва функцияларни бевосита ҳамда ўзининг таркибий бўлинмалари орқали амалга оширади.
4-боб. Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари
18. Қўмита марказий аппаратининг асосий вазифалари унинг тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш ҳамда таъминлаш ҳисобланади.
19. Қўмитанинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Қўмита ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабларнинг бажарилишида тизимли назоратни таъминлайди;
Қўмита томонидан Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Қўмитанинг фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Қўмитанинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этади.
5-боб. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. Қўмита унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан сўраб олиш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан ва Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан стандартлар ва регламентларни электрон шаклда бепул олиш;
Қўмита ходимларини Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Қўмита таркибига кирадиган масалалар бўйича идоралараро халқаро шартномаларни тузиш;
Қўмита таркибига кирадиган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш;
Қўмита назорати остидаги объектларга тўсиқсиз кириш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги, радиация ва ядро хавфсизлиги, шунингдек, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш (текшириш);
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, аттракционлардан фойдаланиш талаблари бузилган ҳолда олиб борилаётган ёки аварияларни юзага келтириши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб қўйиш, шунингдек, одамларнинг ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолатлари юзага келганда уларни иш жойларидан олиб чиқишда иштирок этиш;
ўз ваколатлари доирасида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги учун назорат остидаги объектларнинг, жумладан, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларини ҳамда жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тақдимномалар киритиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жарималар қўллаш;
назорат остидаги корхоналарнинг, шунингдек, Қўмитанинг назорати остидаги объектларга эга бўлган вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларига саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида ижро этишга мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
назорат остидаги объектларда ходимларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни, ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни билишини текшириш, назорат остидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва ходимларининг, шу жумладан, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрларни тайёрловчи ва қайта тайёрловчи ходимларнинг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қоидалари ва нормалари бўйича имтиҳонларида қатнашиш ва билимини текшириш;
Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш;
саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш ҳуқуқига эга эксперт ташкилотларининг аккредитация аттестати белгиланган тартибда амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки бекор қилиш;
фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш, амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ва тўхтатиш, бекор қилиш чораларини кўриш;
саноат хавфсизлиги экспертизасининг қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда тайёрланган хулосаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида эксперт гувоҳномаларини белгиланган тартибда ваколатларини қисқартириш, эксперт тоифасини пасайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ёки бекор қилиш;
саноат хавфсизлиги соҳасида аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш;
назорат остидаги объектлар, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва аттракционлар хавфсизлиги соҳасидаги қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларини бузаётган мансабдор шахсларнинг меҳнат шартномасини тўхтатиш, интизомий жазо бериш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача бўлган муддатда маҳрум қилиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ривожлантириш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш орқали самарадорлик ва натижадорликка эришиш, шаффоф ва коррупциядан ҳоли самарали тизимни жорий этиш;
Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича аварияларнинг, ишлаб чиқариш жароҳати ҳолатларининг, сабабларини белгиланган тартибда текшириш ва текшириш натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
зарурат бўлганда, ташкилотлар томонидан ускуналар ва материалларни назорат тартибида синашни, ишчи ва атроф табиий муҳит таҳлилини, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизасини тайинлаш;
эҳтиёт қисмлар тайёрловчи заводларда ва таъмирлаш корхоналарида саноатнинг назорат остидаги тармоқлари учун ускуналарнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини текшириш, уларнинг саноат, радиация хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормалари талабларига ва тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда ишлаб чиқарилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, қўмиталар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлардан зарур ахборотни олиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакилига, сотувчиларга, импорт қилувчиларга ёки ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги таъминлаш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;
мансабдор ва жисмоний шахсларда ишларга техник раҳбарлик қилиш ва уларни бажариш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатлар мавжудлигини, хавфлилиги юқорилиги билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишув бўйича уларнинг мутахассисларини ишлаб чиқаришларнинг, объектлар ва ишларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ мустақил экспертизалар ўтказишни татбиқ этиш ва ишланмалар учун шартнома асосида жалб этиш;
Қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Қўмитанинг давлат инспекторлари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишида назорат остидаги объектлар уларни хизмат хоналари, интернет ва алоқа воситалари, навбатчи махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, транспорт билан таъминлайдилар ва ҳудудий бошқармаларнинг уларга доимий бириктирилган инспекторларига эса коммунал хизматлар кўрсатиладиган ва интернет, телефон алоқаси бор бўлган идоравий турар жой берилишида кўмаклашадилар, шунингдек, идоравий болалар мактабгача ва санаторий-курорт муассасаларидан жой берадилар, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминлаш масалаларини ҳал этадилар.
21. Қўмита:
Қўмитага юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
Қўмитанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантириш, шунингдек, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
ўз ваколати доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.
6-боб. Қўмита раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
22. Қуйидагилар Қўмита раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик ва назорат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида бўлиши мумкин бўлган авариялар, нохуш ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари, Олий Мажлиси палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Қўмита раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Қўмита фаолиятининг алоҳида тузилмаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;
Қўмита фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш ҳамда йиллик ва ярим йиллик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ Қўмита тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Қўмита ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Қўмитанинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти), Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Қўмита фаолиятига алоқадор қонун лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этиш;
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қабул қилиш, зарурат бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар қабул қилиш;
Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш;
Қўмита раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш;
Қўмита ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Қўмита ҳамда унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланиш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Қўмита ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) тузилмасига зарурат бўлганда бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Қўмитанинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни (уставларни) белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Қўмита таркибий бўлинмаларнинг ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
ушбу Низомда белгиланган, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳаларида барча жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Қўмитани моддий-техник жиҳозлашни яхшилаш ишларини амалга ошириш;
меҳнат ва ижро интизомини ошириш, кадрларни жой-жойига қўйишни таъминлаш, шунингдек, ходимларга юкланган вазифаларни бажариш бўйича уларнинг шахсий масъулияти бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларни бажариш учун хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компанияларни, шунингдек, хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб этиш.
Қўмита раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
23. Қуйидагилар Қўмита раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Қўмита фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг йиллик ва ярим йиллик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Илмий-техник кенгаш қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитанинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши учун келишиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Қўмита раисининг топшириғига биноан иштирок этиш;
Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Қўмита фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Қўмита раисига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Қўмита раисига киритиш;
Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Қўмита раисига киритиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ушбу Низомда белгиланган, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя қилиши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича Қўмита фаолиятининг асосий йўналишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
ижро интизомининг ҳолатини, Қўмита фаолиятини таҳлил қилиш бўйича аппарат йиғилишларини ўтказиш;
Қўмита раисининг тезкор топшириқларини бажариш.
Қўмита раисининг ўринбосарлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширилиши мумкин.
24. Қуйидагилар марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Қўмитанинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида назорат-профилактик ишлар ва бошқа тадбирлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва таркибий бўлинмалар томонидан кўрсатиб ўтилган соҳаларда бахтсиз ҳодисалар ва аварияларнинг олдини олишга ва уларни қисқартиришга йўналтирилган қўшимча чоралар кўрилиши бўйича таклифларни Қўмита раҳбариятига киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмита таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Илмий-техник кенгаш қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ярим йиллик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бошқармалар (бўлимлар), саноат хавфсизлиги инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
(24-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Қўмита раисининг тегишли ўринбосарларига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қўмита раисининг ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентлари талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Қўмита раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
7-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
25. Қўмита раиси:
Қўмитага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган Қўмитанинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
26. Қўмита раиси ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган Қўмитанинг жавобгарлик соҳаларида мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
8-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
1-§. Қўмита раҳбарияти
27. Қўмитага раис раҳбарлик қилади.
Раиснинг икки нафар ўринбосари бўлади.
Қўмита раиси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Қўмита раиси ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Қўмитанинг бошқа тизим ташкилотлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
28. Қўмита раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, Қўмита раиси ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
29. Қўмита раиси:
Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда назарда тутилган Қўмитанинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
30. Қўмита раисининг ўринбосарлари:
Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомда назарда тутилган Қўмитанинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатларини бажаради.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалар (бўлимлар) ва идоравий мансуб ташкилотларига Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раҳбарлар бошчилик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари (бўлимлар), саноат хавфсизлиги инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари:
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва жавобгарлиги соҳалари бўйича;
ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Қўмитанинг таркибий тузилмалари ўз фаолиятини Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширади.
2-§. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик
32. Қўмита ўз фаолиятини республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ҳудудий бошқармалар (бўлимлар), саноат хавфсизлиги инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
9-боб. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
34. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
35. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тегишли мезонлар ва иш индикаторларга асосланади.
36. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари, саноат хавфсизлиги инспекциялари раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
37. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
38. Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари фаолияти бўйича самарадорлик кўрсаткичлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
39. Қўмитанинг текшириш ҳуқуқига эга инспекторлари уларнинг соҳага оид билимларини текшириш мақсадида уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказилади.
10-боб. Илмий-техник кенгаш
40. Қўмита ваколатига кирадиган муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва тавсиялар бериш учун Илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Илмий-техник кенгаш Қўмита ҳузурида фаолият юритадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
41. Илмий-техник кенгаш тўғрисидаги Низом ва унинг таркиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
42. Илмий-техник кенгаш қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш мақсадида илмий тадқиқотлар ва илмий-техник ишларнинг йўналишлари, мавзулари ва натижалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Қўмита ваколати доирасида тартибга солиш, назорат қилиш ва лицензиялаш фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб, илғор тажрибалар ва инновацион ишланмаларни амалга оширишга кўмаклашиш.
43. Илмий-техник кенгаш Қўмита ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
44. Илмий-техник кенгаш йиғилишларига Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, назорат остидаги объектларга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
11-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
45. Қўмита бюджет ташкилоти ҳисобланади ҳамда унинг моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича харажатлар Давлат бюджети маблағлари, Жамғарма маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
46. Қўмитани бошқарув ходимларининг лавозим маошини белгилашда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
47. Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлари, мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Қўмитанинг барча ходимларига узлуксиз иш стажи учун устамаларни уларнинг умумий меҳнат фаолиятини қамраб олган ҳолда, устамалар фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг ойлик маошига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)

Иш стажи бўйича гуруҳ

Узлуксиз стаж учун устама миқдори

1 йилдан 3 йилгача

30%

3 йилдан 5 йилгача

60%

5 йилдан 10 йилгача

75%

10 йилдан 15 йилгача

100%

15 йил ва ундан ортиқ

150%

49. Қўмитанинг инспекторлар таркибига ва ходимларига фарқлаш белгилари бўлган формали кийим-бош ва ягона намунадаги гувоҳнома белгиланган тартибда берилади.
12-боб. Якунловчи қоида
50. Қўмита қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон қарорига
2-ИЛОВА
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) юкланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш ва унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
3. Жамғарма маблағлари Қўмитанинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида белгиланган тартибда очиладиган миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Жамғарманинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатиладиган, «Навоийуран» давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивиденднинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
«Саноат хавфсизлиги» ДМ, «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» ДМ, «Контехназоратўқув» ДМ ва «Саноат назорати лабораторияси» ДМ соф фойдасининг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишдан қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда Қўмитага тушадиган маблағлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахслардан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммасининг 80 фоизи миқдоридаги маблағлар (бунда ушбу тушумнинг 75 фоизи қисми Қўмитанинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга йўналтирилади);
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 194-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 5-банди.
Қўмита тизимидаги ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;
халқаро молия институтлари маблағлари, донор ташкилотлар грантлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
5. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Қўмита томонидан тасдиқланадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ равишда фойдаланилади.
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Қўмита ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Қўмитани жорий сақлаш харажатлари;
Қўмитага белгиланган тартибда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларни амалга ошириш учун хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компанияларни, шунингдек, хорижий мутахассис ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш;
Қўмита фаолиятида ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш;
Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
Қўмита ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан, хорижий давлатларга ва республика ҳудудида хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;
радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида эксперт ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
Қўмита фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш.
7. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси жорий йилда келиб тушиши кутилаётган маблағлар доирасида ва бажарилиши лозим бўлган тадбирлардан келиб чиқиб тузилади.
8. Қўмита раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
4-боб. Жамғарма маблағларини ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириш
9. Жамғарма маблағлари ҳисобидан Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
қонунчиликда белгиланган байрам кунларда ва бошқа муҳим саналарда бир марталик пул мукофоти билан мукофотлаш;
лавозим маошларига ҳар ой белгиланадиган шахсий устама тўлаш;
ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун алоҳида ходимларни мукофотлаш;
овқат пули учун тўлов;
йўлкира харажатлари учун тўлов;
моддий ёрдам кўрсатиш.
10. Қўмита ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ходимлари қуйидаги байрамлар ва муҳим саналар муносабати билан Қўмита молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, бир лавозим маошигача бўлган миқдорда (рағбатлантириш коэффициенти билан бирга) мукофотланиши мумкин.
1 январь — Янги йил;
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр);
Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа);
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни.
Бунда ходимларга бериладиган мукофот миқдори Қўмита раиси томонидан белгиланади.
11. Қўмита ходимларига Жамғарма ҳисобидан қуйидаги устама ва рағбатлантириш чоралари белгиланади:
ташаббускорлик ва меҳнат натижалари бўйича ҳар ойда шахсий устама тўловлари ойлик маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) — бир юз фоизигача бўлган миқдорда;
хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаргани, ижро интизомига риоя этилгани, ўз хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш мотивацияси ва хизмат вазифаларини самарали бажариш тизимини жорий этган марказий аппарат ходимларига ҳар ойда ёки чоракда лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) — эллик фоизигача бўлган миқдорда, ҳудудий бўлинма ходимларига лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) — йигирма фоизигача бўлган миқдорда.
12. Қўмита ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ходимлари алоҳида муваффақиятларга эришгани ва муҳим топшириқларни бажаргани учун чорак якунлари бўйича лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) эллик фоизигача миқдорда мукофотланади.
Устама ва рағбатлантириш чоралари жорий қилинадиган ходимлар тоифаси, тартиби ва уларга бериладиган устама ва рағбатлантириш миқдори Қўмита раиси томонидан белгиланади.
13. Қўмита ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда овқат пули ҳамда йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача миқдорда йўлкира пули берилиши мумкин.
14. Қўмита ходимларига Қўмита касаба уюшмасининг илтимосномасига биноан Қўмита молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, Қўмита раисининг қарори билан қуйидаги шароитлар ва миқдорларда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
ходимнинг юбилей саналари (50 ёш, 60 ёш) муносабати билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
ходимнинг ўзи оила қурганда ёки фарзандининг тўйи муносабати билан (никоҳ гувоҳномасига асосан, фақат биринчи никоҳ учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;
ходим вафот этганда, унинг турмуш ўртоғи ёки қонуний вакилига базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;
Оила кодексига мувофиқ ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) вафот этганда (ўлим тўғрисидаги гувоҳномага асосан) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклашга, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол ва бошқа ҳолатлар), базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта (қоида тариқасида куз ойларида) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
15. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботи Қўмита томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юритилади.
16. Бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва унинг сарфланиши ҳақидаги ҳар чорак ва йил якуни бўйича тузиладиган ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўз вақтида тақдим қилишга Қўмитанинг Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими жавобгар ҳисобланади.
17. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
18. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.
6-боб. Якунловчи қоида
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 55-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 194-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги 75-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 15 апрелдаги 226-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни)» 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 17-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 09/24/633/0799-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)