Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Қарори
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3091]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
1. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 ноябрь,
72-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 ноябрь,
01-02/12-65-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 ноябрь,
139-сон
Давлат хавфсизлик хизмати раиси И. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 ноябрь,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 6 ноябрдаги 72, 01-02/12-65, 139, 11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари деганда, хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ошмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган, олд ён ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситалари тушунилади.
(1-банд Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 324-сон ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 26 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3091-1, 04.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/3091-1/0194-сон)
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик кирган ёки транзит ҳаракатланишида бўлган чет эл расмий делегацияларининг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
4. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан йиғимларни ундириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
2-боб. Мажбурий йиғимларни ундириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириш ва транзит ҳаракатланиш учун чегара божхона постидан ўтаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий йиғимларни тўлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тўловни амалга оширувчи хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари мажбурий йиғимларни «Э-транзит» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ягона ҳисобварағи асосида шакллантириладиган ҚР-код (матрик штрихли кодли) ёрдамида электрон тўлов тизимлари ёки чегара божхона постидаги банк кассалари орқали амалга оширадилар.
(6-банд Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 324-сон ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 26 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3091-1, 04.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/3091-1/0194-сон)
7. Чегара божхона постларидаги банк кассалари:
хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимларни қабул қилади;
мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақида хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини кўрсатган ҳолда квитанция расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини ҳайдовчига беради.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимлар ундирилганлигини назорат тартибида текшириш учун квитанция нусхасини ёки ягона ҳисобварағини кўради;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 324-сон ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 26 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3091-1, 04.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/3091-1/0194-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан мажбурий йиғимлар тўланмаганлиги аниқланганда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.
9. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ундирилган йиғим маблағлари тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун ундирилган мажбурий йиғим маблағларининг ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга мақсадли йўналтирилишини таъминлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
3-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Чегара божхона постларидаги банк кассалари томонидан берилган мажбурий йиғимлар қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанция ёки ягона ҳисобварағи хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши имконини беради.
(11-банд Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 324-сон ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 26 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 3091-1, 04.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/3091-1/0194-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3091/2241-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 05.03.2026 й., 10/26/3091-1/0194-сон)