1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 июлдаги ПҚ-3861-сон қарори ижросини таъминлаш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи тарзда ўсувчи ўсимликларнинг турлари (кичик турлари)ни сақлаб қолиш ва қайта кўпайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича идоралараро комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 декабрь,
1034-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини (кейинги ўринларда Қизил китоб деб аталади) тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Қизил китоб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ёввойи ҳайвонлар, ёввойи ўсимликлар ва қўзиқоринлар (кейинги ўринларда ҳайвонлар ва ўсимликлар деб аталади) турларининг (кенжа турларининг) ҳолати, тарқалиши, камёблик мақоми ва йўқолиб кетиш хавфининг мақоми ва муҳофаза чоралари (кейинги ўринларда камёблик мақоми деб аталади) тўғрисидаги маълумотлар мажмуи ҳисобланиб, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларнинг (кенжа турларнинг) муҳофазаси ва уларни қайта тиклаш мақсадида ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
3. Қуйидагилар Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш бўйича ваколатли давлат ташкилотлари ҳисобланади:
уни нашр этишни ташкил қилиш ва юритиш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
уни нашр этишга тайёрлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси.
4. Қизил китобга ҳайвонот ва ўсимлик олами турларини (кенжа турларини) киритиш (ундан чиқариш) бўйича таклифлар ва тавсияларни тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ва Ботаника институти ишлаб чиқади.
Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан амалга оширилади.
5. Комиссия ҳайвонот ва ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш борасида фаолият олиб борадиган маҳаллий давлат органлари, илмий муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни амалга оширади.
2-боб. Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш бўйича асосий тадбирлар
6. Қуйидагилар Қизил китобни тайёрлаш ва нашр этиш бўйича асосий тадбирлар ҳисобланади:
Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этиш;
Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисобини юритиш (замонавий ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши борасидаги тенденциялар тўғрисидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш билан биргаликда);
Қизил китобнинг расмий нашрларига турлар бўйича суратли илмий мавзулар, мақолалар тайёрлаш;
Қизил китобни нашр этишни ташкил этиш ва унинг расмий нашрларини тарқатишни таъминлаш.
7. Қуйидагилар Қизил китобни нашр қилиш бўйича асосий тадбирлар ҳисобланади:
Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш ва ундан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқишни ташкиллаштириш;
Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасидаги давлат экологик назоратини амалга ошириш;
Қизил китобга киритилган турлардан (кенжа турлардан) фойдаланиш соҳаси бўйича рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни тақдим этиш;
Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш ва таъминлаш;
Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат кадастрини юритиш;
Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) популяциялари ва уларнинг ҳолати бўйича давлат мониторингини амалга ошириш;
Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш, қайта тиклаш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишда иштирок этиш.
3-боб. Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
8. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш борасидаги чора-тадбирлар мазкур Низом иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
9. Қизил китобга Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг табиий шароитларида доимий ёки вақтинча яшайдиган ёки ўсадиган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича муҳофазага олинган турлар (кенжа турлар) киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун.
10. Қизил китобга махсус муҳофаза чораларига муҳтож бўлган, хусусан:
йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликлар;
республика флора ва фаунасини сақлаб қолиш учун аҳамиятга эга бўлган муҳофазага муҳтож, тор ареалли ва камёб турлар.
11. Экология вазирлиги Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш борасида жисмоний ва юридик шахслардан (ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқади.
Экология вазирлиги таклифлар келиб тушгандан сўнг уч кун мобайнида уларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институтига ва (ёки) Ботаника институтига, шунингдек, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтига турларни (кенжа турларни) ҳозирги ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши тенденциялари бўйича илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш учун юборади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ва (ёки) Ботаника институти, шунингдек, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ўн уч кун мобайнида таклифларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тарзида тавсиялар тайёрлайди.
Эксперт хулосаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти ёки вице-президенти томонидан тасдиқлангандан сўнг беш кун мобайнида Экология вазирлигига юборилади.
Экология вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ва (ёки) Ботаника институтидан, шунингдек, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтидан эксперт хулосаси олингандан сўнг ўн кун мобайнида Комиссия йиғилишини ташкил этади ва унда Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш бўйича таклифларни муҳокама этилишини таъминлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
12. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш ёки камёблик мақомини ўзгартириш учун миқдори ва (ёки) ареали хавфли равишда қисқариб бораётганлиги, ареалининг парчаланиш даражаси ортаётганлиги, яшаш шароитларининг ноқулай тарзда ўзгариши ва бошқа маълумотларга таянади ҳамда уларнинг турларини (кенжа турларини) муҳофаза этиш ва қайта тиклаш борасида махсус чоралар қабул қилиниши зарурлигидан далолат беради.
13. Қизил китобдан турларни (кенжа турларни) чиқариш ёки камёблик мақомини ўзгартириш миқдори ва (ёки) ареали тикланаётганлиги, яшаш шароитлари ижобий тарзда ўзгараётганлиги борасидаги маълумотларга таянади ва уларнинг турларини (кенжа турларини) муҳофаза этиш ва қайта тиклаш борасида махсус чоралар қабул қилинишига асос йўқ эканлигидан далолат беради, шунингдек, турлар (кенжа турлар) тиклаб бўлмас даражасида йўқ бўлиб кетган ҳолатларда рўй беради.
14. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш Комиссия қарори асосида амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
15. Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли Комплексининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
16. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турлар) мақоми уларнинг табиий яшаш (ўсиш) муҳитидаги ҳолатини, мамлакат ҳудудида тўлиқ йўқ бўлиб кетиш хавфи даражасини, шунингдек, уни муҳофаза қилиш бўйича махсус чоралар кўрилишнинг долзарблигини акс эттиради.
Турларнинг табиатда йўқ бўлиб кетиш хавфи тоифаларининг миллий тизими Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (кейинги ўринларда — ТМХИ деб юритилади) тавсияларига мувофиқ илмий асосланган миқдорий ва сифат мезонлари асосида баҳоланади.
Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар), уларнинг табиий яшаш муҳитидаги ҳолатини тавсифловчи, камёблик мақоми ва йўқ бўлиб кетиш хавфига кўра қуйидаги тоифаларидан бирига мансуб бўлади:
«3 (YY) Йўқ бўлиб кетиш эҳтимолига яқин, таҳдидга яқин».
д) Тоифа 4 — «Маълумотлар танқис».
«4 (MN) Мақоми жиҳатдан ноаниқ».
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
4-боб. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат ҳисоби, мониторинги ва кадастри
17. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) замонавий ҳолати ва ҳолатининг ўзгариши тенденциялари борасидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг давлат ҳисоби, давлат кадастри ва давлат мониторингини юритиш давомида амалга оширилади.
18. Ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг давлат ҳисоби, шунингдек, Қизил китобга киритилган турлар (кенжа турлар) тўғрисидаги илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш уларнинг рўйхатларини тузиш, республика худудлари бўйлаб тарқалиш ареалларини кўрсатиш, шунингдек, яшаш (ўсиш) шароитларидаги ҳолатини аниқлаш орқали амалга оширилади ва белгиланган тартибда Экология вазирлигига тақдим этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
19. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат мониторинги атроф-муҳит бўйича давлат мониторингининг таркибий қисми ҳисобланади ва ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг тарқалиши, миқдори, ҳолати, шунингдек, яшаш (ўсиш) шароитларининг тузилиши, сифати ва майдонлари тўғрисидаги маълумотларни қамраб оладиган даврий кузатувлар тизимидан иборат.
20. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат мониторингини ташкил этиш ва юритиш қонунчиликда белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом.
21. Қизил китобга киритилган турларнинг (кенжа турларнинг) давлат кадастри ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг географик тарқалиши, миқдори, популяцияларининг тузилиши, шунингдек яшаш (ўсиш) муҳитининг тавсифи, чекловчи омиллар тўғрисидаги маълумотлар, муҳофаза чоралари ва бошқа зарур маълумотлар мажмуасидан иборат бўлади.
22. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларининг давлат кадастрини қонунчиликда белгиланган тартиб асосида юритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
5-боб. Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
23. Экология вазирлиги манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахслардан Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектларини табиатга реинтродукция (интродукция) қилиш учун махсус питомниклар, генетик банклар ташкил этиш борасидаги таклифларни кўриб чиқади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
24. Экология вазирлиги манфаатдор республика ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахслар билан биргаликда қонунчиликка мувофиқ Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
25. Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар қонунчиликка мувофиқ ҳайвонот ва ўсимликлар олами объектлари ва уларни яшаш (ўсиш) муҳитларини муҳофаза қилишга доир давлат дастурлари доирасида фаолияти Қизил китобга киритилган турларни (кенжа турларни) ўрганиш, муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва фойдаланишга қаратилган манфатдор давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслар билан биргаликда олиб борилади.
6-боб. Қизил китобни нашр этишга тайёрлаш ва тарқатиш
26. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қизил китобни нашр этишга тайёрлашни амалга оширади.
27. Қизил китобни нашр этишга тайёрлаш қуйидагиларни қамраб олади:
мазкур Низом асосида Қизил китобга киритилган (ундан чиқарилган) турлар (кенжа турлар) рўйхатларини шакллантириш;
Комиссиянинг таклифлари асосида суратли ва харита маълумотларини қамраб оладиган Қизил китобнинг қўлёзмасини ва электрон макетини тайёрлаш.
28. Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш), шунингдек Қизил китобнинг таркибий қисми ҳисобланган ўзгартиришлар ва унга қўшимчалар тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Экология вазирлигининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
29. Қизил китобни нашр этиш Экология вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
30. Қизил китоб ҳар ўн йилда камида бир марта электрон ва қоғоз шаклида нашр этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
31. Қизил китобни тайёрлаш, нашр этиш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
32. Қизил китоб қонунчиликка мувофиқ равишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Экология вазирлигининг жаҳон интернет тармоғи расмий веб-сайтларига жойлаштириш орқали тарқатилади.
Қизил китобнинг чоп этилган барча нашрлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади ва электрон геоахборот тизимида юритилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш, нашр этиш ва юритиш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қизил китобга турларни (кенжа турларни) киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш тадбирлари
СХЕМАСИ
Босқичлар
Масъуллар
Амалга ошириш механизми
Муддатлар
1-босқич
Экология вазирлиги
Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини (кенжа турларини) Қизил китобга киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.
Таклифлар келиб тушишига кўра
2-босқич
Экология вазирлиги
Келиб тушган таклифларни Зоология институти ва (ёки) Ботаника институтига,шунингдек, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтига ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини (кенжа турларини) ҳозирги ҳолати ва ўзгариш тенденциялари бўйича илмий маълумотларни йиғиш ва таҳлил этиш учун юборади.
Таклиф келиб тушгандан сўнг уч кун мобайнида
3-босқич
Зоология институти ва (ёки) Ботаника институти,
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти
1. Таклифларни кўриб чиқади ва эксперт хулосаси тарзида тавсиялар тайёрлайди.
2. Фанлар академиясига эксперт хулосасини тасдиқлаш учун юборади.
Ўн уч кун мобайнида
4-босқич
Фанлар академияси
Эксперт хулосасини тасдиқлайди ва Экология вазирлигига юборади.
Беш кун мобайнида
5-босқич
Экология вазирлиги
Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турларини (кенжа турларини) Қизил китобга киритиш (ундан чиқариш) ёки уларнинг камёблик мақомини ўзгартириш бўйича таклифларни Камёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида кўриб чиқилиши ҳамда комиссия қарори қабул қилинишини таъминлайди.
Ўн кун мобайнида
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон қарорига 2-ИЛОВА
Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларни сақлаб қолиш бўйича идоралараро комиссия
ТАРКИБИ
А.А. Абдухакимов
—
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, комиссия раиси
Ш.А. Аюпов
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, комиссия раисининг ўринбосари
Б.Р. Холматов
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти директори
К.Ш. Тожибаев
—
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори
С.С. Аюпов
—
«Ўзбековчибалиқчи» спорт бирлашмаси раиси
О.М. Мусаев
—
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси
Ё.С. Эргашев
—
Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори
Изоҳ. Зарур ҳолатларда Комиссия таркибига давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг раҳбарлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 декабрдаги 1034-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 109-сон қарори.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) 8-илованинг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1034/2351-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон)