Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида
I. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари типик, ноёб, қимматли табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолишдан, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсир кўрсатиши олдини олишдан, табиий жараёнларни ўрганишдан, атроф табиий муҳит мониторингини олиб боришдан, экологик маърифат ва тарбияни такомиллаштиришдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчилик
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
Ернинг ва (ёки) сув кенгликларининг (акваторияларнинг) устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.
Табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режими (бундан буён матнда режим деб юритилади) ўрнатилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафт ранг-баранглигини таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлаб туриш учун мўлжалланган яхлит экологик тизимни ташкил этади.
5-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг тоифалари
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар белгиланган мақсади ва режимига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
давлат қўриқхоналари;
мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари;
табиат боғлари;
давлат табиат ёдгорликлари;
айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар;
муҳофаза этиладиган ландшафтлар;
айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, ботаника боғлари, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш назарда тутилиши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
6-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга бўлган мулк ҳуқуқи
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат мулкидир ва унинг муҳофазасидадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар хусусий буюртма қўриқхоналар ҳамда табиий питомниклар ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилиши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
7-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва акватория участкалари
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига киради.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва акватория участкаларида мазкур ҳудудлардан фойдаланишнинг белгиланган мақсадига зид ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятни чеклаш ёки тақиқлаш учун ер участкаларини сақлаш вазифаси белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этишда юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини чеклаш ёки тугатиш туфайли уларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликка мувофиқ қопланади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 86-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 14, 985-моддалари.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фондидаги ерлар ажратиб берилганда қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши кўрадиган зарар ва талафотларнинг ўрни қопланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, буюртма қўриқхоналарнинг (овчилик хўжаликларида ташкил этилган буюртма қўриқхоналар бундан мустасно), табиий питомникларнинг, давлат биосфера резерватларининг, миллий боғларнинг ер участкаларига ер солиғи солинмайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда хўжалик фаолияти юритилаётган ҳолларда ер солиғи ундирилади.
(7-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVI бўлими («Ер солиғи»)га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкаларини (миллий боғларнинг ер участкаларидан ташқари) жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига алоҳида ҳолларда йўл қўйилади. Миллий боғлар ер участкаларининг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига йўл қўйилмайди.
(7-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37, 38-моддаларига қаранг.
Юридик ва жисмоний шахслар давлат табиат ёдгорликларини, буюртма қўриқхоналарни, табиий питомникларни муҳофаза қилиш бўйича зиммаларига юклатилган мажбуриятлар бажарилишини таъминламаган тақдирда улар эгаллаб турган ер участкаси олиб қўйилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ҳамда акватория участкаларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни олиб қўйиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(7-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37, 38, 71 — 75-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 7-боби.
8-модда. Фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириш эркинлиги
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар фуқаролар кириб чиқиши учун очиқдир, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ноёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган турларини, бундай ўсимликлар ўсадиган ва бундай ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг айрим қисмларига фуқароларнинг кириши мазкур ҳудудлар қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар томонидан чекланиши ёки ман этилиши мумкин.
Фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши шу ҳудудларда бўлишнинг махсус ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланадиган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Фуқароларнинг айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пуллик асосда амалга оширилиши мумкин.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон Қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг Намунавий қоидалари ва Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисидаги низом.
Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда аҳолининг тарихан қарор топган тарзда яшаши мазкур ҳудудларнинг режимига риоя этиш шарти билан сақлаб қолиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
10-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг иштироки
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тадбирларини амалга оширишда давлат органларига кўмаклашадилар. Давлат органлари ана шу тадбирларни амалга ошираётганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг таклифларини инобатга оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқаришга аҳолини жалб этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқаролар вакилларидан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарори билан маслаҳатлашув комиссиялари тузилиши мумкин. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ва уларнинг қўриқланма зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги, ана шу ҳудудларда яшовчи аҳолининг манфаатларига дахлдор қарорлар маслаҳатлашув комиссияларининг хулосалари инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар тегишли давлат органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида ахборотлар талаб қилиш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарори билан тасдиқланган Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилаётган, муҳофаза қилинаётган ҳамда улардан фойдаланилаётганда қонунчиликда белгиланган тартибда жамоат экология экспертизасини ўтказишлари ва жамоат экология назоратини амалга оширишлари мумкин.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
II. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш
11-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат бошқаруви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
12-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун ер участкаларини захира қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифига биноан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарори билан ер участкалари захира қилинади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг захира қилинган ер учаскаларидаги фаолияти, агар бундай фаолият мазкур участкаларда муҳофаза қилиш мўлжалланаётган табиий объектлар ва мажмуалар сақланишига хавф соладиган бўлса, чекланиши ёки тақиқланиши лозим. Ана шу ер участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга ижарага беришга фақат давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режалар ва дастурларни, ер тузиш схемаларини ҳамда ҳудудий режалаштиришни, шунингдек табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга доир бошқа режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.
13-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг қарори билан ташкил этилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Қаранг: мазкур Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми, 21-моддасининг иккинчи қисми, 23-моддасининг иккинчи қисми, 27-моддасининг биринчи қисми, 31-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари, 33-моддасининг иккинчи қисми, 34-моддасининг иккинчи қисми, 36-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари, 38-моддасининг иккинчи қисми, 40-моддасининг бешинчи қисми, 44-моддасининг иккинчи қисми, 45-моддасининг иккинчи қисми.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қайта ташкил этиш уларнинг тоифаларини ўзгартириш зарур бўлганда амалга оширилади. Бунда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қаттиқроқ режимли тоифадан енгилроқ режимли тоифага ўтказилишига алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг фаолият юритишини тугатиш бундай ҳудудлар қайси муддатга тузилган бўлса, шу муддат тугаганидан кейин, шунингдек табиий офатлар ҳамда техноген хусусиятдаги таъсирлар натижасида улардаги табиий объектлар ва мажмуаларнинг қимматлилиги ҳамда ноёблилиги йўқолган тақдирда амалга оширилади.
14-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бу ҳудудларнинг тоифалари ва турлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, миқдор ва сифат хусусиятлари, экологик, иқтисодий, илмий, маърифий ва бошқа жиҳатдан аҳамияти тўғрисидаги, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ҳақидаги, шунингдек ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри уларнинг режимини таъминлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни режалаштираётганда мазкур ҳудудларни ҳисобга олиш мақсадида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда юритилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг.
Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига доир ахборот белгиланган тартибда берилади.
15-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспорти
Тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳар бир ҳудуд бўйича паспорт тузадилар, унда мазкур ҳудудни, унинг режими ва бошқарувини тавсифловчи маълумотлар кўрсатилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд паспортини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июндаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
16-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича барча ташкилий, табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги, техникавий ва бошқа тадбирлардан иборат.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари тасарруфида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўлган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тасдиқланади. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари давлат экология экспертизасидан ўтказилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартиби экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йил 5 январдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом (Рўйхат рақами 2325 06.02.2012 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
17-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватларини қўриқлаш қўриқлов ходимлари томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги низомлар билан тартибга солинади. Қўриқлов ходимлари давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат биосфера резерватлари штатида туради ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзларидан фойдаланади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Миллий боғларни қўриқлаш бундай боғлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларда белгиланган тартибда таъминланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низомнинг 15-банди.
Давлат буюртма қўриқхоналари ва табиий питомникларни қўриқлаш бундай қўриқхона ва питомниклар қайси юридик шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бўлса, шу юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Давлат табиат ёдгорликларини қўриқлаш бундай ёдгорликлар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар давлат буюртма қўриқхоналари ва давлат табиат ёдгорликлари юридик ҳамда жисмоний шахсларга берилмаган ер участкаларида жойлашган бўлса, уларнинг қўриқланишини таъминлаш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва махсус ваколатли давлат органлари зиммасига юклатилади.
(17-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарини қўриқлаш улар қайси сув хўжалиги органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ташкил этилган бўлса, шу сув хўжалиги органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
(17-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ички ишлар органлари томонидан қўриқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Курорт табиий ҳудудларни ва рекреация зоналарини қўриқлаш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан таъминланади.
(17-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар ўрмон қўриқчилари ва овчилик хўжаликларининг егерлик хизмати томонидан қўриқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Балиқ хўжалиги зоналарини қўриқлаш балиқчилик билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан таъминланади.
(17-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Хусусий буюртма қўриқхоналар ва табиий питомникларни қўриқлаш улар қайси юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар томонидан таъминланади.
Қўриқланма зоналар давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қайси давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар зиммасига юклатилган бўлса, шу давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўриқланади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
III. Давлат қўриқхоналари
18-модда. Давлат қўриқхоналарини ташкил этиш
Табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишнинг қаттиқ режимига эга бўлган, типик экологик тизимлар, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш ҳамда ўрганиш учун мўлжалланган, умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат қўриқхоналари ҳисобланади.
Давлат қўриқхоналари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот муассасаси шаклида ташкил этилади.
Давлат қўриқхоналари бундай қўриқхоналар тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият кўрсатади.
19-модда. Давлат қўриқхоналарининг режими
Давлат қўриқхоналарининг ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади, илмий-тадқиқот фаолияти ва атроф табиий муҳит мониторингини юритиш бундан мустасно. Давлат қўриқхоналарида ёнғинга қарши тадбирлар ўтказилишига йўл қўйилади.
Давлат қўриқхоналари ҳудудида ҳамда уларнинг қўриқланма зоналарида тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш тақиқланади.
Давлат қўриқхоналарининг ёки улар қайси давлат органларининг тасарруфида бўлса, шу давлат органларининг ходими ҳисобланмайдиган фуқароларнинг давлат қўриқхоналари ҳудудида бўлишига уларда ана шу органлар ёки давлат қўриқхонаси маъмурияти берган рухсатнома бўлган тақдирда йўл қўйилади.
20-модда. Давлат қўриқхоналарида илмий-тадқиқот фаолияти
Давлат қўриқхоналарида илмий тадқиқотлар бундай қўриқхоналар штатидаги илмий ходимлар томонидан ўтказилади. Шартнома асосида бошқа илмий ташкилотлар ва мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Давлат қўриқхоналарида олимлар кенгашлари (илмий кенгашлар) тузилади.
Давлат қўриқхоналарида атроф табиий муҳит мониторинги юритилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат қўриқхоналаридаги илмий-тадқиқот фаолияти натижалари, агар улар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига олинган бўлса, давлат мулки ҳисобланади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобига олинган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларига бўлган мулк ҳуқуқи давлат қўриқхоналари билан мазкур шахслар ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади. Давлат қўриқхоналари илмий-тадқиқот фаолияти натижаларидан текин фойдаланадилар.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Давлат қўриқхоналарининг табиий объектлари ва мажмуалари ҳолати тўғрисидаги илмий ахборот эълон қилиниши керак. Давлат қўриқхоналари ўз матбуот нашрларига эга бўлиши мумкин.
Давлат қўриқхоналарининг илмий фондлари муддатсиз сақланиши керак.
Давлат қўриқхоналарининг илмий тадқиқотларини мувофиқлаштириб боришни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси амалга оширади.
IV. Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари
21-модда. Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини ташкил этиш
Алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни асл ҳолатида сақлаш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ҳисобланади.
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сонли қарори билан тасдиқланган «Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисида»ги низом.
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари бундай қўриқхоналар тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият кўрсатади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисидаги низом.
22-модда. Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг режими
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади, илмий-тадқиқот, рекреация фаолияти, атроф табиий муҳит мониторингини юритиш, шунингдек пичан ўриш ва чорва моллар ўтлатиш, ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари ходимларининг ва мазкур қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналарида яшовчи фуқароларнинг ўз эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини тайёрлаш (йиғиш) бундан мустасно.
V. Табиат боғлари
23-модда. Табиат боғларини ташкил этиш
Алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги, рекреация, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиат боғлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиат боғлари махсус ваколатли давлат органининг тақдимномасига биноан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида ташкил этиладиган миллий табиат боғлари ва маҳаллий аҳамиятга молик табиат боғларига бўлинади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Табиат боғлари бундай боғлар тўғрисидаги, улар қайси давлат органларининг тасарруфида бўлса, шу давлат органлари томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатади.
24-модда. Табиат боғларининг ҳудудлари
Табиат боғларининг ҳудуди табиат боғларига фойдаланишга бериб қўйиладиган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг табиат боғлари чегаралари доирасидаги ер участкаларида жойлашади.
Табиат боғлари ташкил этилаётганда уларнинг ҳудуди зоналарга бўлинади.
Табиат боғларининг ҳудудида қўриқхонага айлантирилган зоналар, рекреация, хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналари ажратиб қўйилади.
Аҳолини соғломлаштириш учун шароит бўлган тақдирда табиат боғларида курорт табиий ҳудудлар учун назарда тутилган режимли курорт зоналар ажратиб қўйилади.
Табиат боғлари зоналарининг ўлчамлари ва чегараларини ўзгартириш, улар қайси давлат органларининг тасарруфида бўлса, шу органлар томонидан, давлат экология экспертизаси хулосасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
25-модда. Табиат боғларининг режими
Табиат боғлари ҳудудида зоналарга бўлинишга мувофиқ табақалаштирилган режим ўрнатилади.
Табиат боғларининг қўриқхонага айлантирилган зоналарида давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган режим ўрнатилади.
Табиат боғларининг рекреация зоналари табиий объектлар ва мажмуаларнинг ҳолатига қараб турли режимли участкаларга бўлиниши мумкин.
Табиат боғларининг хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зоналарида аҳолининг истиқомат қилишига, юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган фаолиятига йўл қўйилади.
Ҳар бир зонанинг режими табиат боғлари тўғрисидаги низомларда белгиланади.
Табиат боғларининг ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);
гидрологик ва гидрогеологик режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар;
тупроқ эрозиясини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар;
табиат боғларининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва муҳандислик-коммуникация ишларини амалга ошириш;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш, оқова сувларни оқизиш;
тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш.
Табиат боғларида табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятнинг бошқа турлари ҳам чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
Табиат боғларининг фаолият кўрсатиши учун йўллар, бошқа коммуникациялар ва иншоотлар қурилиши зарур бўлган ҳолларда бузилган ерларни рекультивация қилиш, барча табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги тадбирларни амалга ошириш албатта назарда тутилади.
VI. Давлат табиат ёдгорликлари
26-модда. Давлат табиат ёдгорликларининг турлари
Ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматли табиий объектлари бор муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат табиат ёдгорликлари ҳисобланади. Давлат табиат ёдгорликлари қуйидаги турларга бўлинади:
табиий сув объектларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган гидрологик (ботқоқ, кўл, дарё ва бошқа) ёдгорликлар;
айрим ўсимликларни сақлаб қолиш учун мўлжалланган ботаник ёдгорликлар;
табиат яратган рельеф шаклларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган геоморфологик ёдгорликлар;
қазилма объектларни сақлаб қолиш учун мўлжалланган палеонтологик ёдгорликлар;
геологик ва минералогик ҳосилаларни сақлаб қолиш учун мўлжалланган геологик ва минералогик ёдгорликлар.
27-модда. Табиий объектларни давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий объектлар махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси, шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилинади.
(27-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Табиий объектларни улар жойлашган ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда давлат табиат ёдгорликлари деб эълон қилишга йўл қўйилади.
28-модда. Давлат табиат ёдгорликларининг режими
Давлат табиат ёдгорликлари ҳудудида уларнинг асралишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Давлат табиат ёдгорликлари қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида жойлашган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар зиммасига бундай ёдгорликларнинг режимини таъминлаш мажбуриятлари юклатилади.
Диний мақсадларда фойдаланиладиган давлат табиат ёдгорликлари диний ташкилотларга ёки жисмоний шахсларга бундай ёдгорликларни ободонлаштириш ва асраш ишларини амалга ошириш шарти билан фойдаланишга ёки ижарага берилиши мумкин.
VII. Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар
29-модда. Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг турлари
Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар буюртма қўриқхоналар, табиий питомниклар ва балиқ хўжалиги зоналари тариқасида ташкил этилади.
30-модда. Буюртма қўриқхоналар
Айрим табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар буюртма қўриқхоналар ҳисобланади.
Буюртма қўриқхоналар қуйидаги турларга бўлинади:
ўсимликлар ва ҳайвонларнинг қимматли, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларини, тирик организмларнинг кўчиб ўтиш йўлларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган биологик (ботаник, зоологик) буюртма қўриқхоналар;
айрим қазилма объектлар ва уларнинг мажмуаларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган палеонтологик буюртма қўриқхоналар;
қимматли сув объектларини сақлаб қолиш учун мўлжалланган гидрологик (ботқоқ, кўл, дарё) буюртма қўриқхоналар;
нодир геологик ва минералогик ҳосилаларни сақлаб қолиш учун мўлжалланган геологик ва минералогик буюртма қўриқхоналар.
Буюртма қўриқхоналар умумдавлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик бўлиши мумкин.
31-модда. Буюртма қўриқхоналарни ташкил этиш
Умумдавлат аҳамиятига молик буюртма қўриқхоналар махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси, шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий аҳамиятга молик буюртма қўриқхоналар махсус ваколатли давлат органининг тақдимномаси, шунингдек юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Буюртма қўриқхоналар фаолият муддатлари кўрсатилмаган ҳолда (муддатсиз) ёки камида ўн йил муддатга ташкил этилади.
Буюртма қўриқхоналар давлатга қарашли ёки хусусий бўлиши, юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бўлиши мумкин.
Хусусий буюртма қўриқхоналарни ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги давлат буюртма қўриқхоналарини ташкил этиш учун ер участкалари ва айрим табиий объектлар белгиланган тартибда берилади.
32-модда. Буюртма қўриқхоналарнинг режими
Буюртма қўриқхоналарнинг ҳудудида, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарини истисно этганда, айрим табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият доимий равишда ёки вақтинча чекланади ёки тугатилади.
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги давлат буюртма қўриқхоналари жойлашган ҳудудлар ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, шунингдек ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг хўжалик мақсадидаги фойдаланишидан олиб қўйилмайди. Мазкур буюртма қўриқхоналар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларида ва (ёки) акватория участкаларида ташкил этилган бўлса, шу юридик ва жисмоний шахслар буюртма қўриқхоналарнинг белгиланган режимига риоя этишлари шарт.
Ҳар бир буюртма қўриқхона режимининг хусусиятлари, мазкур буюртма қўриқхона қайси давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлса, шу давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-банди.
33-модда. Табиий питомниклар
Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг айрим турларига зарур шароит яратиш йўли билан уларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий питомниклар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий питомниклар юридик ёки жисмоний шахсларнинг илтимосномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Табиий питомниклар давлатга қарашли ёки хусусий, юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бўлиши мумкин.
Хусусий табиий питомникларни ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги давлат табиий питомникларини ташкил қилиш учун ер участкалари ва айрим табиий объектлар белгиланган тартибда берилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасининг учинчи, тўртинчи қисмлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 майдаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомниклар ва плантацияларни барпо этиш ва уларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2- ва 3-боблари.
Табиий питомник қайси ўсимликлар ва ҳайвонлар учун мўлжалланган бўлса, шу питомникнинг ҳудудида шу ўсимликлар ва ҳайвонларнинг сақлаб қолиниши, такрор кўпайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
34-модда. Балиқ хўжалиги зоналари
Сув объектларини ёки уларнинг қисмларини ўз ичига оладиган, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган балиқлар ва бошқа сув организмлари турларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун, шунингдек балиқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар балиқ хўжалиги зоналари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Балиқ хўжалиги зоналари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги органларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Балиқ хўжалиги зоналарида балиқлар ва бошқа сув организмларининг сақлаб қолиниши, такрор кўпайтирилиши ва тикланишига хавф соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
VIII. Муҳофаза этиладиган ландшафтлар
35-модда. Муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг турлари
Курорт табиий ҳудудлар, рекреация зоналари, сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари муҳофаза этиладиган ландшафтлар жумласига киради.
36-модда. Курорт табиий ҳудудлар
Даволаш ва соғломлаштириш хоссаларига, минерал манбаларга, шифобахш балчиқ қатламларига, қулай иқлим ва бошқа шароитларга эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар курорт табиий ҳудудлар ҳисобланади.
Курорт табиий ҳудудлар умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик бўлиши мумкин.
Умумдавлат аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий аҳамиятга молик курорт табиий ҳудудлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
(36-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
37-модда. Курорт табиий ҳудудларнинг режими
Курорт табиий ҳудудлар учта зонага бўлинади.
Биринчи зонага даволаш хоссаларига эга манбалар, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳудудлар киради. Бундай зонада ҳар қандай фаолият тақиқланади, даволаш хоссаларига эга манбалар ва балчиқ билан даволаш шифохоналарини ободонлаштириш учун зарур иншоотлар қуриш бундан мустасно.
Иккинчи зонага санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларининг ҳудудлари киради. Бу зонада даволаш ва дам олишни ташкил этиш учун зарур бўлган фаолиятни истисно этганда ҳар қандай фаолият, шунингдек бу ҳудудда вақтинча истиқомат қиладиган тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари бошқа аҳолининг яшаши тақиқланади.
Учинчи зонага санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларига туташ ҳудудлар киради. Бу зонада даволаш манбаларига, шифобахш балчиқ қатламларига зарар етказмайдиган ва дам олиш ҳамда даволаниш шароитларини ёмонлаштирмайдиган чекланган хўжалик фаолияти юритишга рухсат этилади.
Курорт табиий ҳудудлар доирасида қуйидагилар тақиқланади:
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал сувлар ва шифобахш балчиқ қазиб олиш бундан мустасно;
кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналарининг фаолияти;
дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);
заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш;
ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;
заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш;
жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш.
38-модда. Рекреация зоналари
Туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун қулай жўғрофий ва иқлим шароитларига эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рекреация зоналари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рекреация зоналари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ўрмон фонди участкаларидаги рекреация зоналари Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
(38-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
39-модда. Рекреация зоналарининг режими
Рекреация зоналари табиий объектлар ва мажмуаларнинг ҳолатига қараб турли режимга эга участкаларга бўлиниши мумкин.
Рекреация зоналарида қуйидагилар тақиқланади:
кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналарининг фаолияти;
дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);
заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш;
ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш;
жойнинг гидрологик режимини ўзгартириш.
40-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари
Дарёларнинг, кўлларнинг, сув омборларининг, каналларнинг, коллекторлар ҳамда бошқа сув объектларининг ўзанларига туташ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳисобланади. Бу зоналар ифлосланиш, булғаниш, саёзланишнинг ҳамда сув объектлари тупроқ эрозияси маҳсуллари бўлмиш лойқа билан тўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек энг мақбул сув режимини сақлаб туриш учун ташкил этилади.
Қаттиқ режимга асосланган сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳил бўйи минтақалари ҳисобланади.
Ичимлик, маиший ва даволаш-соғломлаштириш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган сув объектларига туташ, қаттиқ режим асосидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳисобланади.
Дарёларнинг уваларида, ёйилма конусларда, тоғ ёнбағирларининг этакларида ташкил қилинадиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари тегишинча экология ва иқлим ўзгариши, сув хўжалиги, санитария назорати органларининг, геология ташкилотларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари билан ташкил этилади.
(40-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
41-модда. Сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳил бўйи минтақаларининг, сув объектлари санитария муҳофазаси зоналарининг ҳамда ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўлиш зоналарининг режими
Сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида чекланган хўжалик фаолияти юритишга йўл қўйилади. Бундай зоналарда қуйидагилар тақиқланади:
дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш йўсинидаги ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);
заҳарли кимёвий моддаларни қўлланиш;
заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш;
ҳаром ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;
чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оқова сувларни тозалаш иншоотлари ва оқова сувлар тўпланадиган иншоотлар қуриш;
(41-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 августдаги ЎРҚ-951-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон)
чорвачилик ва паррандачилик мажмуаларини жойлаштириш, шунингдек суғориш учун «шарбат» (суюқ гўнг) ишлатиш;
автомобиль транспортини қўйиб туриш, уларга ёнилғи қуйиш, уларни ювиш ва таъмирлаш жойларини ташкил этиш;
нефть маҳсулотлари омборларини ташкил этиш;
зиғир, каноп ва тери ювиш.
Соҳил бўйи минтақаларида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чеклашлар ва тақиқлардан ташқари қуйидагилар тақиқланади:
минерал ва органик ўғитларни қўлланиш;
чорва молларни ўтлатиш;
ҳар қандай турдаги қурилиш, сув хўжалиги объектларини қуриш бундан мустасно;
белгиланмаган жойларда қайиқлар боғлаб қўйиладиган жойлар ташкил этиш.
Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари турли режимли муҳофаза минтақаларига бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дарё ўзанларини ўзгартириш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва сув объектлари ҳолатига таъсир қиладиган бошқа ишларни бажаришга фақат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги органларининг, шунингдек геология ташкилотларининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
(41-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳоли пунктлари ҳудудида хўжаликлараро ер тузиш ва режалаштириш ўтказилаётганда сувни муҳофаза қилиш зоналарининг, соҳил бўйи минтақаларининг ва сув объектлари санитария муҳофазаси зоналарининг чегараларини ўзгартириш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги органлари ҳамда санитария назорати органлари билан келишиб олиниши лозим.
(41-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақалари режими ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарига ҳам татбиқ этилади.
Сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари ҳамда ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
411-модда. Экологик тоза ҳудудлар
Курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида жойлашган, атроф табиий муҳитга бўладиган таъсири йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрлардан ошмайдиган, энергия самарадорлиги юқори инфратузилмалар билан жиҳозланган, чиқиндиларни самарали бошқариш тизими йўлга қўйилган, юқори рекреация ва экотуризм салоҳиятига ҳамда бой биологик хилма-хилликка эга бўлган ҳудудлар экологик тоза ҳудудлар ҳисобланади.
Курорт табиий ҳудудлардаги экологик тоза ҳудудлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
Рекреация зоналаридаги экологик тоза ҳудудлар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан ташкил этилади.
Курорт табиий ҳудудларда ва рекреация зоналарида экологик тоза ҳудудлар ташкил этилиши уларнинг амалдаги ҳуқуқий мақомини ўзгартирмайди.
412-модда. Экологик тоза ҳудудлар режими
Экологик тоза ҳудудларда курорт табиий ҳудудлар ва рекреация зоналари режимида белгиланган чекловлар ҳамда тақиқлар билан бир қаторда куйидагилар тақиқланади:
экологик тизимларнинг барқарорлиги бузилишига ва табиий ландшафтларнинг кўриниши ҳамда ер ости сувларининг гидрогеологик ҳолати ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга ошириш;
табиий объектларга ва мажмуаларга салбий таъсир қилувчи саноат объектларининг қурилиши ва фаолият кўрсатиши;
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган пластик маҳсулотларнинг (бундан табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши (етказиб берилиши ва сотилиши).
Экологик тоза ҳудудлардаги фаолияти натижасида оқова сув ҳосил қилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш объектлари ҳамда автомобиль ювиш шохобчалари оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан жиҳозланиши, тегишли равишда тозаланган оқова сувларни оқизиб юбориш учун оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига уланиши ёки уларда оқова сувларни тўплаш учун муқобил иншоотлар қурилиши, айланма сув таъминоти жорий этилиши ва улардан самарали фойдаланилиши шарт.
Экологик тоза ҳудудларда давлат экологик экспертизасининг хулосаси асосида аниқланган муҳофаза этиладиган табиий объектлар ва мажмуаларга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа фаолият турлари тақиқланади.
(411 ва 412-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 майдаги ЎРҚ-1145-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2026 й., 03/26/1145/0484-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 15 август)
IX. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар
42-модда. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг турлари
Ўрмон фондининг эрозияга қарши барпо этилган ўрмонлар, шаҳар ўрмонлари, шаҳарларнинг, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг яшил минтақалари атрофидаги ўрмонлар, алоҳида қимматли ўрмонлар, ёнғоқзорлар, мевали дарахтзорлар, илмий ёки тарихий аҳамиятга молик ўрмонлар эгаллаган ерлари, шунингдек овчилик хўжаликларининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган ер участкалари айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар жумласига киради.
43-модда. Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг режими
Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларда тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказиши мумкин бўлган бошқа фаолият тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишга йўл қўйилади.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
X. Давлат биосфера резерватлари, миллий боғлар, ботаника боғлари ва давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
(X бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
44-модда. Давлат биосфера резерватлари
Ҳудудларни барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш мақсадида давлат биосфера резерватлари — биологик ранг-барангликни сақлаш, табиий объектлар ва мажмуалардан оқилона фойдаланиш учун мўлжалланган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилиши мумкин. Давлат биосфера резерватлари халқаро биосфера резерватлари тармоғига қўшилиши ва атроф табиий муҳитнинг глобал мониторингида иштирок этиши мумкин.
Давлат биосфера резерватлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
Давлат биосфера резерватларининг ҳудудлари давлат биосфера резерватларига фойдаланишга бериладиган ер участкаларида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат биосфера резерватлари чегаралари доирасидаги ер участкаларида жойлашади.
Давлат биосфера резерватлари ҳудудида қуйидагилар ажратиб қўйилади:
табиий объектлар ва мажмуаларни асл ҳолатида сақлаб қолиш учун мўлжалланган, давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган режимли қўриқхонага айлантирилган зона;
табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган, қўриқхонага айлантирилган зонага салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланадиган оралиқ зона;
давлат биосфера резерватларининг табиий объектлари ва мажмуаларига зарар етказмайдиган хўжалик мақсадидаги ва бошқа тарздаги фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган зона.
Давлат биосфера резерватларининг режими бундай резерватлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 72-моддасининг биринчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Қуйи Амударё давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг VI боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1062-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 6-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 майдаги 367-сон «Угом-Чотқол давлат биосфера резерватини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
45-модда. Миллий боғлар
Алоҳида экологик, илмий, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган, ўсимликларнинг ноёб ва қимматли, шу жумладан манзарали турларини сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш, рекреация, илмий ва маданий мақсадларда оқилона фойдаланишга мўлжалланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар миллий боғлардир. Миллий боғлар ер участкаларида ўсимлик дунёсини қайта тиклаш ва такрор кўпайтириш, шу жумладан комплекс агротехник тадбирлар ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Миллий боғ ҳудудида яшайдиган ҳайвонот дунёси мазкур ҳудуд экологик тизимининг таркибий қисмидир.
Миллий боғлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкил этилади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 июндаги 144-сон «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»гиқарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги 93-сон «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
Миллий боғни бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган дирекция томонидан амалга оширилади.
Миллий боғлар бундай боғлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкалари қонунчиликда белгиланадиган тартибда барча табиий ресурслари билан бирга хўжалик фойдаланувидан олиб қўйилади ва миллий боғларга доимий фойдаланиш учун берилади.
(45-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низомнинг 5-банди.
Миллий боғнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси сақлаб қолинишини таъминлаш учун унга туташ ҳудудларда миллий боғ тўғрисидаги низомга мувофиқ қўриқланма зоналар ташкил этилиши мумкин.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низомнинг 10-банди.
Миллий боғ тўғрисидаги низомга мувофиқ миллий боғ ҳудудида ундан мақсадли фойдаланишга зид бўладиган ва ўсимлик объектларининг сақланиши, кўпайтирилиши ва тикланишига таҳдид соладиган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низомнинг 12-банди.
Миллий боғлар ҳудудлари функционал зоналарга ажратилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
451-модда. Ботаника боғлари
Ботаника боғлари ўсимлик дунёсини ва унинг генетик фондини сақлаб қолиш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг турларини ўрганиш, иқлимга мослаш ва такрор кўпайтириш, илмий, ўқув ҳамда таълим ишларини олиб бориш, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича билимларни тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиладиган, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ботаника боғлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарори билан ташкил этиладиган умумдавлат аҳамиятига молик ботаника боғларига ва маҳаллий аҳамиятга молик ботаника боғларига бўлинади.
(451-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ботаника боғлари ҳудудида ушбу боғларни ташкил этиш мақсадларига мувофиқ бўлмаган ва ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.
(451-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
46-модда. Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
Икки ва ундан ортиқ давлат ҳудудида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.
Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ташкил этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режими Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
(46-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори.
XI. Якунловчи қоидалар
47-модда. Қўриқланма зоналар
Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари ва миллий боғлар билан чегарадош ҳудудлар қўриқланма зоналардир. Қўриқланма зоналарда ушбу муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланади ёки тақиқланади.
Қўриқланма зоналарнинг ўлчамлари ва режими, шунингдек ер участкаларини сақлаш вазифаси муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади.
Давлат қўриқхонаси қўриқланма зонасининг бир қисми экологик туризмни ташкил этиш, мазкур ҳудуд учун хос бўлган камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини кўпайтириш мақсадида табиий питомниклар барпо этиш учун ҳамда қўриқхонанинг бошқа эҳтиёжлари учун шу қўриқхонанинг ўзига топширилиши мумкин.
48-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни молиялаштириш
Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ҳамда давлат биосфера резерватлари қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;
(48-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
илмий-тадқиқот, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган даромадлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пуллари;
мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқчилик асбобларини реализация қилишдан, қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўлжа маҳсулотни сотишдан тушган пуллар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
(48-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари ва давлат биосфера резерватлари ихтиёрига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маблағлардан ташқари, фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши ва табиий ресурслардан фойдаланиши учун рухсатномалар беришдан, рекреация, туристик-экскурсия йўналишидаги ва қонунчиликда йўл қўйиладиган бошқа фаолиятдан келган даромадлар ҳам берилади.
Миллий боғлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан молиялаштирилади.
(48-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат буюртма қўриқхоналарини, давлат табиат ёдгорликларини ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш учун маблағлар мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар қайси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат органлари тасарруфида бўлса, шу маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат органлари томонидан ажратилади.
(48-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Хусусий буюртма қўриқхоналари ва табиий питомниклар қайси юридик ва жисмоний шахсларнинг тасарруфида бўлса, шу юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга қаратилган тушумлардан, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузганлик учун ундирилган жарима пулларидан, фуқароларнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кириб чиқиши ва табиий ресурслардан фойдаланиши учун рухсатномалар беришдан тушган маблағлардан, рекреация, туристик-экскурсия йўналишидаги ва бошқа фаолиятдан тушган даромадлардан, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия ёрдамларидан табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун фойдаланилади.
49-модда. Низоларни ҳал қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(49-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 82-моддаси , Жиноят кодексининг 204-моддаси,
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 3 декабрь,
710-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-cон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон; 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 30.08.2024 й., 03/24/951/0673-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 14.05.2026 й., 03/26/1145/0484-сон)