Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонунчилиги ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
гид (гид-таржимон) — ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс;
йўриқчи-йўл бошловчи — туристик йўналишларда туристлар ва экскурсантларга ҳамроҳлик қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс;
мустақил туризм — туристлар томонидан туроператорлар ва турагентлар иштирокисиз мустақил равишда ташкил этиладиган саёҳат;
туризм соҳасининг субъектлари — туристик хизматлар мажмуини ёки уларнинг бир қисмини кўрсатиш, қўшимча туристик хизматларни (ишларни) бажариш ҳамда туристлар ва экскурсантларга товарларни реализация қилиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар;
тур — туристик хизматларнинг камида иккита турини ўз ичига олган туристик хизматлар мажмуи билан таъминланган, белгиланган йўналиш бўйича аниқ муддатлардаги саёҳат;
туризм — жисмоний шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши);
турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) йигирма тўрт соатдан кетма-кет ўн икки ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс;
туристик ваучер — туристнинг тур таркибига кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва уларнинг ҳақи тўланганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат;
туристик йўналиш — саёҳат вақтида турист, экскурсант ташриф буюрадиган асосий жойларнинг рўйхати бўйича туристнинг, экскурсантнинг режалаштирилган ҳаракатланиш йўли;
туристик хизматлар — жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, экскурсия ва маслаҳат хизмати кўрсатиш бўйича хизматлар, шунингдек турист ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган хизматлар;
экскурсия етакчиси — туристлар ва экскурсантларни муайян туристик ресурс билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс.
4-модда. Ушбу Қонуннинг асосий принциплари
Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
туристларнинг, экскурсантларнинг ва туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги;
туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги ПФ-6002-сон «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдагиПҚ-5232-сон«Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги665-сон«Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»гиқарори.
кириш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳати;
чиқиш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг бошқа мамлакатга саёҳати.
Ички туризм Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги саёҳатини ўз ичига олади.
Туризм ташкил этилаётган турнинг ўзига хослиги, мавзуси, давомийлиги, ҳаракатланиш усуллари ва турнинг бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маданий-тарихий, зиёрат, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, ишбилармонлик, ижтимоий, спорт, тиббий, ёшлар туризми, агротуризм ҳамда туризмнинг бошқа турларига бўлиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон «Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 978-сон «Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»гиқарори.
2-боб. Туризм соҳасини тартибга солиш
6-модда. Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
мазкур соҳани мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш;
саёҳатларни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг дам олиш, эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларини ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш;
туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш;
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони.
ички туризмни ривожлантириш, шу жумладан ижтимоий туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон«Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон«Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони.
туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва инвестициялар киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
мазкур соҳада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
тадбиркорлик субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тенг имкониятлар яратиш;
туризм соҳасининг субъектларига солиқ ва божхона имтиёзларини белгилаш орқали рағбатлантириш;
туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ва мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги 1010-сон«Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»гиқарори.
илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантириш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги ПҚ-3815-сон««Ипак йўли» туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикасининг туризм учун жозибадор мамлакат сифатидаги нуфузини ошириш;
туризм соҳаси субъектларини улар туристик бозорларда миллий туристик маҳсулотни тарғиб қилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сон «Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармони.
илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш;
туристик зоналар ва туристик кластерларнинг ривожлантирилишини рағбатлантириш.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг);
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
туризм соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси.
туризм соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 499-сон«Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
туристик зоналар, туристик кластерларни ташкил этиш ва уларда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди;
туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш, уларга тиббий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди;
ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди;
туристик ресурслардан, табиий ва маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланилишини ҳамда уларнинг сақланишини, шунингдек атроф табиий муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича чоралар кўради;
туристлар ва экскурсантлар бориши тақиқланган объектлар ҳамда ҳудудларни белгилайди;
туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш ва туризмни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича идоралараро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
меҳмонхона хизматларини (жойлаштириш бўйича хизматларни), шунингдек туроператорлар ва турагентлар хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлайди;
туристлар ва экскурсантларнинг айрим тоифаларига имтиёзлар бериш тартибини белгилайди;
туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги ПҚ-5270-сон «Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади ва ҳукуматлараро шартномалар тузади.
8-модда. Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2022 йилдаги ПҚ-135-сон «Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги 475-сон«Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори.
Ваколатли давлат органи:
туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
туризм соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
туризм соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради ҳамда уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;
туризм соҳасида виза режимини такомиллаштириш ва соддалаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
туризмнинг ривожлантирилишини мувофиқлаштиради, янги туристик йўналишлар ташкил этилишини таъминлайди, уларни паспортлаштиришдан ўтказади;
Туризм соҳасидаги ягона реестрларни юритиш тартибини белгилайди;
туристик фаолиятни лицензиялашни, туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаштиришни, туристик хизматлар белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширади;
жойлаштириш воситалари, тоғ чанғи трассалари ва пляжлар таснифини белгилайди;
туризм соҳаси субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ва уларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
туристик хизматларни ташкил этиш чоғида туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соғлиғини сақлаш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар ишлаб чиқади;
туристлар ва экскурсантларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган туристик ресурслар ҳамда алоқа воситаларидан монеликсиз фойдаланишини таъминлашга, шунингдек тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам олишига кўмаклашади;
табиий ва маданий мерос объектларини оммалаштиришни, туризм салоҳиятини сақлаш ҳамда ривожлантиришни ташкил этади;
туристик хизматлар бозорларида маркетинг тадқиқотларини амалга оширади;
туризм соҳасини ривожлантириш учун чет эл инвестицияларини, шунингдек халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ҳамда грантларини жалб этади;
туристик хизматлар кўрсатиш сифати ва хавфсизлиги стандартларининг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солишни мақбуллаштириш ва туристик хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш, туризм соҳасига илғор инновациялар ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли ўринбосарларининг туризмни ривожлантиришга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
халқаро ҳамкорликни ривожлантиради ва халқаро туристик ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди, шунингдек бошқа мамлакатларнинг туристик ҳамда ўзга ташкилотлари билан ўзаро муносабатлар ўрнатади;
туризм соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишига кўмаклашади;
туризм соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги халқаро шартномалари бажарилишини таъминлайди.
Ваколатли давлат органи аккредитация қилинган ташкилотларни ташкил этишга ҳақли.
Туризм соҳасидаги ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир.
9-модда. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари
Ваколатли давлат органи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
Ваколатли давлат органи ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан ваколатли давлат органининг раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг маблағлари ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмаларини молиялаштириш манбаларидир. Ваколатли давлат органи ҳудудий бўлинмаларининг ходимларини қўшимча равишда моддий рағбатлантириш ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудда қуйидаги вазифаларни бажаради:
тегишли ҳудудда туристик салоҳиятни оширишга қаратилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепцияси амалга оширилишини таъминлаш;
тегишли ҳудудда туризм соҳасидаги, тегишли ҳудуднинг туристик соҳасига инвестицияларни жалб этишга доир ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш;
туристик ресурсларни сақлаш ва ривожлантириш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилиш;
тегишли ҳудудда туристик фаолият ривожлантирилишини таъминлаш, янги туристик йўналишларни ташкил этишга кўмаклашиш;
туризм соҳаси субъектларига уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисида ахборотни тўплашни, таҳлил қилишни амалга ошириш ва уни ваколатли давлат органига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.
10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари туризм соҳасидаги ҳудудий дастурларни, шу жумладан қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор);
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
(10-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
тегишли ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини ҳамда ушбу соҳани мувофиқлаштиришни амалга оширади;
туризм соҳасидаги давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмаси билан келишувга кўра туризм соҳасидаги ҳудудий дастурларни, шу жумладан қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади;
(10-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
тегишли ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;
туристлар ва экскурсантларнинг тегишли ҳудудларда жойлашган туристик ресурслардан ҳамда алоқа воситаларидан монеликсиз фойдаланишини, шунингдек уларнинг тиббий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ёрдам олишини таъминлайди;
мавжуд туристик салоҳиятни таҳлил қилади ва тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади;
тегишли ҳудудда жойлашган туристик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни жорий этади;
тегишли ҳудудда туристик индустрия объектларини режалаштириш ва қуриш ҳамда уларнинг зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
(10-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
инвесторларни қидириш ва жалб этишни, шунингдек тегишли ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида уларга кўмаклашишни амалга оширади;
аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиради ва қўллаб-қувватлайди;
туристик ахборот марказларини ташкил этади.
11-модда. Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади) туризмни барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, туризм соҳаси субъектларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида тузилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон«Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг4-банди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ваколатли давлат органи, манфаатдор давлат органларининг, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киради.
Ваколатли давлат органи Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органидир.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ваколатли давлат органи, вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишининг бориши устидан тизимли назоратни амалга ошириш, шунингдек уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мамлакатда туризм соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал этиш;
(11-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб борган ҳолда туризм соҳасидаги тасдиқланган ҳудудий дастурларнинг бажарилишини, тегишли ҳудуднинг салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда жойларда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ишларнинг ўрганилишини ташкил этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон«Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
туризм соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қўшимча инфратузилмани ривожлантириш юзасидан давлат ёрдамини олиш учун бериладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, шунингдек бошқа ташаббускорларнинг (ариза берувчиларнинг) таклифлари ҳамда талабномаларини ҳар йили кўриб чиқиш;
Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишга ва чет эллик туристларни жалб этишга қаратилган қўшма тадбирларни хорижда ўтказиш бўйича «йўл харитасини» ҳар йили тасдиқлаш;
туризм соҳасидаги стратегиялар, концепциялар, давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг вазирликлар ва идоралар, бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилишининг бориши юзасидан мониторинг ўтказиш, шунингдек улар бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳар чораклик ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
(11-модда тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳудудий органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигидаги ҳудуд даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш вазифаларини бажарувчи туризмни ривожлантириш бўйича ҳудудий кенгашлардан иборатдир.
12-модда. Бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Туризм соҳасининг ривожланишини молиявий жиҳатдан қўшимча таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органи ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши мумкин.
Ваколатли давлат органи ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси:
туристик йиғимлардан тушган тушумлар, халқаро молия институтларининг, хорижий донорларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари, Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар бўйича тушумлар ҳамда қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади;
(12-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
маблағларни туризм соҳасининг ва туристик индустриянинг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлашга, туристик бозорларда Ўзбекистон Республикасининг туристик маҳсулотларини ҳамда туризм соҳасидаги миллий танитиш белгисини тарғиб қилиш учун йўналтиради.
13-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг туризм соҳаси тадбирларидаги иштироки
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида:
туризм соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
маданий мерос объектларини тарғиб қилишда, туризм салоҳиятини сақлаш ва ривожлантиришда иштирок этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуни.
Жойлаштириш воситалари, транспорт, умумий овқатланиш объектлари ва кўнгилочар, маърифий, ишбилармонлик, даволаш-соғломлаштириш, жисмоний тарбия-спорт ҳамда бошқа мақсадга мўлжалланган объектлар, туристик фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, экскурсия хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар мажмуи, шунингдек экскурсия етакчиларининг, гидлар (гид-таржимонлар) ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари мажмуи туристик индустриядир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 сентябрдаги 747-сон«Хорижий оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳаси ташкилотлари вакиллари учун Ўзбекистонда ахборот турларини ташкил этиш тўғрисида»қарори.
яшаш жойларини тақдим этиш бўйича хизматлар;
овқатлантириш бўйича хизматлар;
ахборотга оид, реклама хизматлари;
транспорт хизматлари;
барча турдаги транспорт учун чипталар ҳамда тадбирларга ва кўнгилочар объектларга бориш учун чипталар тақдим этиш (банд қилиб қўйиш, сотиш ва етказиб бериш) бўйича хизматлар.
Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида бошқа туристик хизматлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
15-модда. Туристик индустрия объектларини таснифлаш
Туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Жойлаштириш воситаларини, тоғ чанғиси трассаларини, пляжларни ўз ичига олган туристик индустрия объектларини таснифлаш ва уларга тоифалар бериш, шунингдек берилган Тоифалар реестрини юритиш ваколатли давлат органи ҳузуридаги аккредитация қилинган ташкилот томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июндаги 368-сон«Ўзбекистон республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Жойлаштириш воситалари меҳмонхоналар, туристик базалар ва мажмуаларни, дам олиш уйлари ва зоналарини, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмон уйларини, ўтов ва чодирли оромгоҳлар, санаторийларни ҳамда меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) кўрсатиладиган бошқа объектларни, шунингдек жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган ер усти транспортини ўз ичига олади.
Тоифа берилган туристик индустрия объектининг мулкдори ва (ёки) эгаси унинг мазкур тоифага мувофиқ бўлишини таъминлаши шарт.
16-модда. Туристик ахборот маркази
Жисмоний ва юридик шахсларни туристик ресурслар ҳамда туристик индустрия объектлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек туристик бозорларда туристик маҳсулотларни тарғиб қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи марказ туристик ахборот марказидир.
Туристик ахборот марказларининг лойиҳалари ҳамда уларда реализация қилинадиган товарларнинг (ишлар ва хизматларнинг) рўйхати ваколатли давлат органи билан келишилади.
Туристик ахборот маркази давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этилиши мумкин.
4-боб. Туристик зоналар ва туристик кластерлар
17-модда. Туристик зоналар
Муайян чегараларга эга бўлган, бир ёки бир неча туристик ресурслар (табиий, тарихий, ижтимоий-маданий, даволаш-соғломлаштириш объектлари, шунингдек туристлар ва экскурсантларнинг эҳтиёжларини қаноатлантира оладиган бошқа объектлар) жойлашган, кириш туризмини ва ички туризмни, туристик индустрияни ривожлантириш, туристик ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган ҳудуд туристик зонадир.
Туристик зоналар давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифига кўра ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Туристик зоналар республика ёки маҳаллий даражада ташкил этилади. Республика даражасидаги туристик зоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, маҳаллий даражадаги туристик зоналар эса ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида ташкил этилади.
Туристик зоналарни аниқлашда уларда туристик ресурсларнинг мавжудлиги, шунингдек ушбу ҳудудларнинг туризм турларини ривожлантириш учун потенциал имкониятлари инобатга олинади.
Қурилаётган туристик индустрия объектларининг мулкдорлари ва (ёки) эгалари туристик зоналарнинг ҳудудларида туристик ресурслар барпо этилаётганда, шунингдек улардан фойдаланилаётганда ушбу объектларнинг мавжуд маҳаллий ижтимоий-иқтисодий, тарихий, илмий, бадиий, маданий муҳитга ёки бошқа ташкилий-мақсадли муҳитга ва инфратузилма муҳитига уйғунлашувини назарда тутиши шарт.
Туризм соҳаси субъектлари туристик зоналар ҳудудларида ўз фаолиятини ташкил этишда ва амалга оширишда атроф табиий муҳитга, маданий мерос объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаши шарт.
Туристик зоналарда амалга ошириладиган туристик фаолият ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият туристик зоналарни ташкил этиш мақсадларига монелик қилмаслиги керак.
(17-модданинг еттинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Туристик зоналарнинг турлари
Туризмни комплекс ривожлантириш ва туристик ресурсларни лозим даражадаги ҳолатда сақлаш, тегишли ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш, шунингдек уларни ривожлантиришга инвестициялар жалб қилинишини рағбатлантириш мақсадида туристик зоналарнинг қуйидаги турлари ташкил этилиши мумкин:
Эркин туристик зона эркин иқтисодий зонага тенглаштирилади. Эркин туристик зонага ва эркин туристик зонанинг иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига нисбатан эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган имтиёзлар ҳамда преференциялар татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуннинг 10, 18 ва 39-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Кичик туристик зона кичик саноат зонасига тенглаштирилади. Кичик туристик зоналарга нисбатан кичик саноат зоналари тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидалари татбиқ этилади.
(18-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуннинг 3, 14 ва 39-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПФ-153-сон «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон «Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Махсус туристик зона белгиланган махсус ҳудуд бўлиб, унда туристик ресурслар ва ушбу ҳудудда муайян туристик маҳсулотни шакллантириш ҳисобидан туристларга хизмат кўрсатилишини таъминловчи туристик индустрия объектлари жамланади. Махсус туристик зонани ташкил этишда ушбу зона иштирокчилари учун шартлар, имтиёзлар ва преференциялар белгиланиши мумкин.
19-модда. Туристик кластер
Комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуи туристик кластердир.
Туристик кластерлар комплекс туристик хизматлар кўрсатиш, туристик фаолиятнинг рақобатбардошлилиги ва сифатини ошириш мақсадида туристик маҳсулотни шакллантиради, тарғиб этади ва реализация қилади.
5-боб. Туризм соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш шартлари
20-модда. Туристик фаолиятни лицензиялаш ва туристик фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш
(20-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Туроператорлик ва турагентлик фаолияти, шунингдек саёҳатлар ташкил этишга доир бошқа фаолият туристик фаолиятдир.
Туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти туроператорлик фаолиятидир.
Туристик маҳсулотни тарғиб этиш ва реализация қилиш юзасидан юридик ёки жисмоний шахс томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти турагентлик фаолиятидир.
Туроператорлар туристик фаолиятни ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Турагентлар туристик фаолиятни хабардор қилиш тартибида амалга оширади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан бешинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Туроператорлар туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Бунда экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлган жисмоний шахсларга туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб қилинмайди.
(20-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Экскурсия фаолияти йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ва жойлаштиришга (тунаб қолишга) доир хизматлар кўрсатишни назарда тутмайдиган, маданий мерос объектлари, диққатга сазовор жойлар ва бошқа объектлар билан таништириш мақсадида олдиндан тузилган йўналишлар бўйича экскурсия етакчиси ҳамроҳлигида экскурсиялар ташкил этишга доир туристик фаолиятнинг элементидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 110-сон «2022 йилда туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»қарори.
Туроператорлар фаолиятини амалга оширишда лицензия асосий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
(20-модда саккизинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
туристик маҳсулот буюртмачиси билан туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилганидан кейин туристик хизматлар кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;
туристга ва экскурсантга ўз иши тартиби, жойлашган ери (почта манзили), лицензиянинг мавжудлиги, туризмнинг муайян турларини юритиш учун масъул бўлган мутахассислар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш, шу жумладан мазкур ахборотни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирган ҳолда тақдим этиш.
Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши лозим, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 майдаги ЎРҚ-926-сонли Қонунига асосан биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.05.2024 й., 03/24/926/0344-сон)
Жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжларни сертификатлаштириш ваколатли давлат органи ҳузуридаги аккредитация қилинган сертификатлаштириш бўйича ташкилот томонидан амалга оширилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Туристик хизматларни сертификатлаштириш уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан амалга оширилади ҳамда ушбу хизматларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилади.
Ваколатли давлат органи Сертификатлаштирилган туристик хизматларнинг реестрини юритади.
Туроператор хизматларини сертификатлаштириш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
22-модда. Туризм соҳасида стандартлаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
Туристлар ва экскурсантларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини, шунингдек туристик индустрия объектларини стандартлаштириш амалга оширилади.
Ваколатли давлат органи туристик хизматлар соҳасидаги стандартлаштиришга доир ишларни ташкил этишни, мувофиқлаштиришни, уларнинг бажарилишини таъминлашни амалга оширади.
23-модда. Гидларнинг (гид-таржимонларнинг), экскурсия етакчиларининг ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг малакасини сертификатлаштириш
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар ваколатли давлат органи томонидан бериладиган тегишли сертификат олинганидан кейин юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар сифатида ёхуд юридик шахслар билан тузиладиган меҳнат шартномалари асосида мустақил равишда хизматлар кўрсатиши мумкин.
24-модда. Туризм соҳасидаги ягона реестрлар
Ваколатли давлат органи Туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантиради ва юритади.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар туроператорларга, турагентларга, гидларга (гид-таржимонларга), экскурсия етакчиларига ва йўриқчи-йўл бошловчиларга нисбатан, жойлаштириш воситаларига, тоғ чанғиси трассаларига ва пляжларга, шунингдек туристик йўналишлар ва туристик объектларга нисбатан юритилади.
Туризм соҳасидаги ягона реестрлар ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
6-боб. Туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
25-модда. Туристик маҳсулотни шакллантириш ва тарғиб этиш
Туристик маҳсулот туристик бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ёхуд туристнинг ёки экскурсантнинг буюртмасига кўра туроператор томонидан шакллантириладиган, туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган туристик хизматлар мажмуидир.
Туроператорнинг туристик маҳсулот жумласига кирувчи алоҳида туристик хизматларни кўрсатувчи шахслар билан шартномалар тузишга ва уларни ижро этишга доир фаолияти туристик маҳсулотни шакллантиришдир.
Туристик маҳсулотни реализация қилишга (реклама қилишга, ихтисослаштирилган кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишга, каталоглар, буклетлар нашр этишга ва бошқаларга) қаратилган чора-тадбирлар мажмуи туристик маҳсулотни тарғиб этишдир.
Туроператор туристлар ва экскурсантларга туристик маҳсулот жумласига кирувчи туристик хизматлар мажмуи ёки уларнинг бир қисми мустақил равишда ёки алоҳида туристик хизматлар кўрсатувчи шахсларни жалб этган ҳолда кўрсатилишини таъминлайди.
Туроператор турга кирувчи хизматларга бўлган ҳуқуқни алоҳида туристик хизматлар кўрсатувчи шахслар билан ёки турга кирувчи хизматларнинг барча турлари кўрсатилишини таъминловчи, туристлар ва экскурсантларни қабул қилувчи туроператор билан тузилган шартномалар асосида олади.
Туристнинг, экскурсантнинг ёки туристлар, экскурсантлар гуруҳи вакили бўлган шахснинг туристик маҳсулотни шакллантириш учун туроператорга берадиган буюртмаси дастлабки шартнома хусусиятига эга бўлган битим тарзида расмийлаштирилади.
Кириш туризми ва ички туризм соҳаларидаги туристик маҳсулотни шакллантириш фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорлар томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.01 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш]
Туристик маҳсулотни шакллантириш чоғида туроператор атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш таъминланишини назарда тутиши шарт.
Туристик маҳсулотни тарғиб этиш чоғида туроператор ва турагент туристик маҳсулот тўғрисидаги ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
Турагент туристик маҳсулотни тарғиб этишни туроператор билан тузилган шартнома асосида амалга оширади.
Туристик маҳсулотларни кириш туризми ва ички туризм ҳамда жойлаштириш воситалари тарзида реклама қилиш чоғида туризм соҳасида белгиланган миллий танитиш белгисидан фойдаланиш мажбурийдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.
26-модда. Туристик маҳсулотни реализация қилиш
Туристик маҳсулотни реализация қилиш туроператор ва (ёки) турагент ҳамда туристик маҳсулотнинг буюртмачиси ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Турист, экскурсант ёки турист ёхуд экскурсант номидан туристик маҳсулотга буюртма берувчи бошқа шахс туристик маҳсулотнинг буюртмачисидир.
Турагент ва туроператор ўртасидаги шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
туристик маҳсулотни турагент томонидан реализация қилиш шартлари;
турагентнинг туристик маҳсулотни туроператор номидан ёҳуд ўз номидан реализация қилишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
уларга туристик маҳсулотнинг буюртмачиси томонидан туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини ижро этиш борасида эътирозлар билдирилган тақдирда, туроператор ва турагентнинг ҳамкорлиги тартиби;
туристик маҳсулот тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик учун, туристик хизматлар кўрсатишга доир шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун туристик маҳсулотнинг буюртмачиси олдида туроператорнинг ва турагентнинг жавобгарлиги, шунингдек тарафлардан ҳар бирининг жавобгарлиги.
Туроператор ва (ёки) турагент ва туристик маҳсулотнинг буюртмачиси ўртасидаги шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
туроператорнинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), лицензиясининг йўналиши ва рақами;
(26-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
турагентнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқноманинг йўналиши ва рақами;
(26-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
туристик маҳсулотнинг буюртмачиси тўғрисидаги, унинг туристик маҳсулотни реализация қилиш учун зарур бўлган ҳажм доирасидаги маълумотлар;
туристик маҳсулотнинг қиймати ва уни тўлаш тартиби;
туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг ҳамда туристик маҳсулот буюртмачисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш шартлари;
туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг ва туристик маҳсулот буюртмачисининг жавобгарлиги ҳамда низоларни кўриб чиқиш тартиби.
Туроператор ва (ёки) турагент ва туристик маҳсулот буюртмачиси шартномада туристик маҳсулотдан фойдаланиш шартларини, шу жумладан саёҳатнинг дастурини, саёҳатнинг йўналиши ва шарт-шароитларини, жойлаштириш воситалари, яшаш ва овқатланиш шароитлари, туристни ва экскурсантни вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) ташиш бўйича хизматлар, экскурсия етакчиси, гид (гид-таржимон), йўриқчи-йўл бошловчи мавжудлиги, шунингдек қўшимча хизматлар тўғрисидаги маълумотларни келишиб олиши мумкин.
Туроператор ва (ёки) турагент ҳамда туристик маҳсулотнинг буюртмачиси ўртасидаги шартномада бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Экскурсия етакчилари, гидлар (гид-таржимонлар) ва йўриқчи-йўл бошловчилар шартнома тузмасдан ҳам ўз хизматларини кўрсатиши мумкин.
27-модда. Ўзбекистоннинг Миллий туристик бренди
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги танитиш белгиси ва шиори Ўзбекистоннинг Миллий туристик брендидир.
Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги танитиш белгисининг шакли, рангли тасвири ҳамда шиорнинг мазмуни ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистоннинг Миллий туристик брендидан товарларни (ишларни ва хизматларни) тарғиб этишда фойдаланилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг Миллий туристик брендининг элементларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
28-модда. Туристик хизмат кўрсатиш шартлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.01.00 Чегара режими (шунингдек, 01.04.02.00 ва 16.02.04.00 ларга қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
Туроператорлар ва турагентлар туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини тузиш чоғида туристга ва экскурсантга қуйидаги ахборотни тақдим этиши шарт:
кириш ва чиқиш ҳужжатларини (вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириш ва ундан чиқиш учун визани) расмийлаштиришга нисбатан қўйиладиган асосий талаблар тўғрисидаги;
риоя этилиши турни амалга ошириш учун зарур бўлган тиббий расмиятчиликлар, шу жумладан туристнинг ва экскурсантнинг уларда муайян касалликлар, жисмоний ҳолатининг ва ёшининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлган тақдирда, турда иштирок этишига қарши кўрсатмалар тўғрисидаги;
божхона, чегара қоидалари ва бошқа қоидалар (саёҳатни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмда) тўғрисидаги;
вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) туристнинг (экскурсантнинг) ҳаёти хавфсизлигига ва соғлиғига таҳдид солувчи фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда ёки бошқа ҳолатларда, шунингдек туристнинг (экскурсантнинг) мол-мулкига зарар етиши хавфи юзага келган ҳолларда, турист (экскурсант) мурожаат қилиши мумкин бўлган, вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) мавжуд маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик муассасаларининг жойлашган ери (почта манзиллари) ва алоқа боғлаш учун телефон рақамлари тўғрисидаги.
7-боб. Туроператорлар ва турагентларнинг, туристлар ва экскурсантларнинг, гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
29-модда. Туроператорлар ҳамда турагентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман]
Туроператорлар ва турагентлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
турнинг давомийлиги ва йўналишини, хизмат кўрсатиш шартларини, транспортда хизмат кўрсатиш турини, туристнинг, экскурсантнинг хавфсизлигини ҳамда уларнинг мол-мулки муҳофаза қилинишини таъминлаш чораларини туристнинг ва экскурсантнинг розилиги ҳамда хоҳишига кўра ўзгартириш;
туристнинг ва экскурсантнинг розилиги билан уларни тур бошланишидан камида йигирма кун олдин бу ҳақда хабардор этиш шарти билан турнинг шартлашилган қийматини кўпайтириш;
хизматлар кўрсатишнинг имкони бўлмайдиган форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, шунингдек гуруҳ тузиш учун зарур бўлган туристлар ва экскурсантларнинг талаб қилинадиган сони йиғилмаган тақдирда, туристик хизматлар кўрсатиш шартномасини бекор қилиш, бу ҳақда туристлар ва экскурсантлар тур бошланишидан камида йигирма кун олдин хабардор этилиши керак;
туристлар, экскурсантлар ёки туризм соҳаси субъектлари томонидан етказилган зарарнинг ўрни қопланишини ва маънавий зиён компенсация қилинишини талаб қилиш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
туристик хизматлар кўрсатилмаган ёки улар тўлиқ бўлмаган ҳажмда кўрсатилган ёхуд лозим даражада сифатли кўрсатилмаган тақдирда туристлар ва экскурсантларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиши;
туристлар ва экскурсантларга турни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши;
туристлар ва экскурсантлар вақтинча борилган мамлакатда (жойда) қонунчиликка риоя этиши устидан назоратни амалга ошириши шарт.
(29-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 706, 1021-моддалари.
30-модда. Туристлар ҳамда экскурсантларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи]
Туристлар ва экскурсантлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
саёҳат билан боғлиқ тўлиқ ва ишончли ахборот олиш, шу жумладан вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириш ва унда бўлиш қоидалари, маҳаллий аҳолининг урф-одатлари, диний маросимлар, маданий мерос объектлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва туризм соҳасининг объектлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида ахборот олиш;
шахсий хавфсизлиги ҳамда ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш таъминланиши, шунингдек ўз мол-мулкининг бут сақланиши;
шошилинч тиббий ёрдам олиш;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда моддий зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зиённинг компенсация қилиниши;
агар турнинг умумий қиймати ошиши шартномада шартлашилган қийматидан ортиб кетса, туристик хизматлар кўрсатишга доир шартномани туроператорлар ва турагентларга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопламаган ҳолда бекор қилиш.
Туристлар ва экскурсантлар:
турда иштирок этиш учун ўз соғлиғи ҳолатининг ва (ёки) ёшининг хусусиятларига боғлиқ чекловлар (қарши кўрсатмалар) тўғрисидаги, ўз доимий яшаш жойидан ташқарига чиқиши ҳамда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) кириши учун чекловлар ҳақидаги маълумотларни туроператорнинг ва (ёки) турагентнинг талабига кўра тақдим этиши;
туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси шартларига ва вақтинча бўлиш мамлакатининг (жойининг) қонунчилигига риоя этиши, унинг сиёсий ҳамда ижтимоий тузилишини, маҳаллий аҳолининг анъаналарини, урф-одатларини, диний эътиқодини ҳурмат қилиши;
(30-модда иккинчи қисмидаги учинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) атроф табиий муҳитга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва маданий мерос объектларига зарар етказмаслиги;
вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) божхона ва чегара назорати, шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этиши шарт.
31-модда. Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ҳамда йўриқчи-йўл бошловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тур вақтида ўз мажбуриятларини бажариши учун туроператордан, турагентдан ёки туристик маҳсулот буюртмачисидан зарур ахборот билан таъминланишини талаб қилиш;
ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатлар билан (шартнома мавжуд бўлганда) танишиб чиқиш;
туристлар ва экскурсантлар билан мустақил равишда шартномалар тузиш.
Гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар:
тегишли маълумотга, малака сертификатига эга бўлиши ва ўз вақтида малака оширишдан ўтиши;
мамлакатнинг тарихи, маданияти, этнографияси, иқтисодиётини ва бошқа соҳаларини расмий ёки ишончли манбалардан билиши;
туристик йўналишни режалаштириш ва экскурсияда ҳамроҳлик қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
ўз функционал вазифаларини бажариш чоғида исми ва фамилияси ёзилган кўкрак нишонини (бейжикни) тақиб юриши;
хавфсизликни таъминлаш чораларини билиши ва фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши шарт.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари]
Туризм соҳаси субъектларининг касбий фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилоти туризм соҳаси субъектларининг бирлашмасидир.
Туризм соҳаси субъектларининг бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида фаолиятини амалга оширувчи туризм соҳаси субъектларининг ихтиёрий аъзолиги принципига асосланади.
33-модда. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаси
Туроператорлар ва турагентлар ўз тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида бирлашма тузиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туроператорлик ва турагентлик фаолиятини амалга оширувчи юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ихтиёрий аъзолиги принципига асосланган нодавлат нотижорат ташкилоти туроператорлар ва турагентлар бирлашмасидир.
Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаси янги аъзолар кириши учун очиқдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддаси.
34-модда. Туроператорлар ва турагентлар бирлашмаларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Туроператорлар ва турагентлар бирлашмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
туризм тўғрисидаги қонунчилик ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
(34-модданинг учинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва муҳокама қилишда иштирок этиш;
ваколатли давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари таркибида иштирок этиш;
туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш тизимини шакллантиришда иштирок этиш;
туризм тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлаш ва киритиш, туризм соҳасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш жараёнларига бошқа тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;
(34-модданинг еттинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Ўзбекистоннинг миллий туристик брендини ва маҳсулотларни туристик бозорларда тарғиб этишга, туризм соҳасига инвестицияларни, шу жумладан чет эл инвестицияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб этишга кўмаклашиш.
9-боб. Хавфсиз туризмни таъминлаш
35-модда. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлиги давлат томонидан кафолатланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 19 июндаги ПҚ-4755-сон«Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори.
Ваколатли давлат органи манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигини ва ҳимоя қилинишини, жамият ва давлат манфаатларини, туризмдан шахсларнинг қонунга хилоф миграцияси, уларнинг меҳнатини эксплуатация қилиш ҳамда уларни бошқача тарзда эксплуатация қилиш мақсадида фойдаланишга қарши курашишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи]
Хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари туристлар ва экскурсантларнинг шахсий хавфсизлиги, уларнинг мол-мулки бут сақланиши, атроф табиий муҳитга, жамиятнинг моддий ҳамда маънавий қадриятларига, давлат хавфсизлигига зарар етказилишининг олдини олиш таъминланишини назарда тутади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари барча туристик йўналишлар бўйича туристлар ва экскурсантларнинг ҳимоя қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади.
(35-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Туризм соҳаси субъектлари туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш, табиий офатлар чоғида, улар жароҳатланганда, касалликка чалинганда ҳамда бошқа ҳолларда тиббий ва ўзга тарзда ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.
Ваколатли давлат органи туроператорларни, турагентларни, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигига нисбатан таҳдид тўғрисида хабардор қилади, шунингдек хавфсизликка нисбатан таҳдид мавжуд бўлганлиги сабабли бориб кўриш учун тавсия этилмайдиган мамлакатлар (жойлар) рўйхатини оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Муассислари (ҳаммуассислари) давлат органлари бўлган оммавий ахборот воситалари ваколатли давлат органига туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигига нисбатан таҳдид ҳақидаги ахборотни эълон қилиш имкониятини дарҳол ва бепул тақдим этади.
Туристлар ва экскурсантлар юқумли касалликларнинг юқори даражадаги хавфига учраши мумкин бўлган вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) саёҳатни амалга ошириш бошлангунига қадар халқаро тиббий талабларга мувофиқ профилактикадан ўтиши шарт.
Туристлар ва экскурсантлар гуруҳларини кузатиб борувчи шахслар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дастурий асосда минимал тиббий тайёргарликка, тиббий буюмларга ҳамда дори қутичасига эга бўлиши шарт.
36-модда. Туроператорлар ва турагентлар томонидан туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар
Туроператорлар туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
мустақил туризмни амалга оширувчи туристлар ва экскурсантлар мурожаат қилган тақдирда, туристлар ва экскурсантларни йўналишнинг хусусияти ҳамда уларнинг ўз хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф манбалари ҳақида хабардор қилиши, туристлар ва экскурсантларни жароҳатланиш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва улардан ҳимояланиш усуллари билан таништириши, шунингдек йўналишдаги хавфсизлик техникаси бўйича туристлар ва экскурсантларга йўл-йўриқ бериши;
фалокатга учраган туристлар ва экскурсантларга тезкор ёрдам кўрсатиши;
тоғ, трек, чанғи, велосипед, мотоцикл, ғор туризми (табиий ер ости йўлаклари — ғорларга саёҳатлар) ва туризмнинг бошқа махсус турларини ташкил этиш ҳамда амалга оширишдаги хавфсизликнинг алоҳида талабларини ишлаб чиқиши ва амалга ошириши;
саёҳат вақтида туристлар, экскурсантлар билан содир бўлган фавқулодда ҳодисалар тўғрисида, шунингдек саёҳатдан қайтиб келмаган туристлар ҳамда экскурсантлар ҳақида ваколатли давлат органини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ва манфаатдор шахсларни дарҳол хабардор қилиши;
туристлар ва экскурсантларга саёҳатларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, шунингдек саёҳат қилиш чоғида улар дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этиши ҳамда туристлар ва экскурсантларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган огоҳлантирувчи чора-тадбирларни амалга ошириши;
тоғли ҳудудда тоғ, трек, чанғи, велосипед, мотоцикл ва ғор туризми ҳамда туризмнинг отда сайр қилиш турларини ташкил этиш ва амалга оширишда йўриқчи-йўл бошловчилар хизматларидан фойдаланиши шарт.
Саёҳатларни туристлар ва экскурсантлар ҳаракатланишининг фаол шаклларидан фойдаланган ҳолда ташкил этишга ихтисослашган туроператорлар туристлар ҳамда экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш, экстремал вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида қидирув-қутқарув хизматлари, шошилинч оператив хизматлар ҳамда бошқа қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатилиши учун шартномалар тузади.
37-модда. Туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган, қутқарув ва шошилинч хизматлар
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида фалокатга учраган туристлар ва экскурсантларга зарур ёрдам кўрсатиш ихтисослаштирилган хизматлар томонидан амалга оширилади.
Қидирув-қутқарув хизматлари, шошилинч оператив хизматлар ва бошқа қутқарув хизматлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек соғлиқни сақлаш, алоқа, ички ишлар органлари, давлат ўрмон хўжалиги, гидрометеорология, фуқаро авиацияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 669-сон«Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида»гиқарори.
38-модда. Туризм соҳасида суғурта қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Туристлар ва экскурсантларни суғурта қилиш ихтиёрийдир, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно ҳамда туристлар ва экскурсантлар томонидан бундай фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган тегишли суғурта ташкилотлари билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Туроператорлар ва турагентлар туристик маҳсулотнинг хусусияти ҳамда шаклига қараб туристлар ва экскурсантларда суғурта полиси мавжуд бўлиши тўғрисида талаб белгилаш ҳуқуқига эга.
Туроператорлар ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда қонунчилиги асосида амалга оширилади.
(39-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-338-сонқарори.
41-модда. Туризм тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Туризм тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(41-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
42-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги 830-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 227-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 831-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 228-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-31-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) 7-моддаси;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 36-моддаси.
43-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ваколатли давлат органи ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
44-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(44-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
45-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ