toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон ҳамда «Ургут», Ғиждувон», Қўқон» ва Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон фармонларини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари таркибига кирувчи ҳудудлар чегарасини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
3. Бошқарув ходимлари сони 4 нафардан ва 5-иловага мувофиқ намунавий тузилмага эга бўлган «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» (кейинги ўринларда Дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналари ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларига (кейиги ўринларда маъмурий кенгаш) Дирекцияларнинг тасдиқланган тузилмасига ва ходимлари сонига инвестициялар ҳажми ва эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари сонига боғлиқлик асосида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
4. «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставлари ушбу қарорга 6 — 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари дирекциялари Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2017 — 2018 йиллар даврида Дирекцияларни таъминлаш учун, кейинги йилларда уларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши шарти билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин.
7. Қуйидагилар:
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 104-уй манзилига;
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй манзилига;
«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 1-уй манзилига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй манзилига жойлаштирилсин;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Дирекцияларни кўрсатиб ўтилган манзилларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан хизмат хоналари билан таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ушбу қарор талабларига мувофиқ «Ургут», «Ғиждувон», Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналари фаолияти ташкил этилишининг самарадорлиги юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 11-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ғ.И. Ибрагимов, Бош вазирнинг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раиси У.У. Розукулов, Бош вазирнинг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 апрель,
196-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарига кирувчи
ҳудудлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
I. «Ургут» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Мерганча» ва «Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 144,0 гектар ер майдонлари:
а) «Мерганча» массивидаги («Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктларидан ташқари) ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 500 кВ юқори кучланишли Жануби-ғарбий магистрал электр таъминоти тармоғи;
шарқий томондан — 4Р-246 «Самарқанд — Ургут» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
жанубий томондан — 4Р-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли;
б) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 220 кВ юқори кучланишли электр тармоғи;
шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Акрамов Зувай Фаттоевич» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Мерганча» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари;
в) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — 4Р-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли;
жануби-шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобил йўлининг Камангарон кўчаси билан туташган жойидан 4Р-47 «Қоратепа — Ургут» автомобиль йўли билан туташган жойигача;
шарқий томондан — «Камангарон — Ургут» автомобиль йўли;
г) «Мерганча» массивидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Акрамобод замини баҳори» фермер хўжалиги ер майдонлари;
шарқий томондан — Ургут шаҳри бош режаси асосида лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Камангаронча узумзорлари» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — «Бегзод Қуруқсой» фермер хўжалиги ер майдонлари.
2. Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Сариқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 228,42 гектар ер майдонлар қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Сариқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва «Абдумалик Самиев Лазизхон», «Насим Нодир Насриддин Замини Нур», «Азиза Марҳабо Миришкор замини» ва «Боғи эрам Сариқтепа даласи» фермер хўжаликлари ер майдонлари;
шарқий томондан — «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пунктлари ва «Абдусами Ғофур Шомуродзода» фермер хўжалиги ер майдонлари;
ғарбий томондан — «Юқори Санчиқул» маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудуди, «Муртозов Юсуфбой» ва «Боймурод олтин даласи» фермер хўжаликлари ер майдонлари;
жанубий томондан — «Сариқтепа» ва «Бешбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳоли пунктлари ва «Абдуқодир Маҳмуд даласи», «Офтоб Ҳасанова узумзори», «Абдураҳмон Фозила нур боғи», «Аброр Асрор чаман боғлари», «Ҳамидова Матлуба даласи» ва «Улуғбек Лазизбек нурли даласи» фермер хўжаликлари ер майдонлари.
3. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани «Дўстлик» массивидаги 59,88 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Дарғом» канали ер майдони ҳимоя ҳудуди;
шарқий томондан — «Самарқандкимё» АЖ суперфосфат заводи чегараси;
жанубий томондан — «АФСОНА БЕСТ» фермер хўжалиги ер майдони;
ғарбий томондан — саноат зонасини қуриш учун ажратилган ер майдони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Сазағон» массиви 137,26 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
а) шимолий томондан — «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ер майдонлари ҳудуди;
шарқий томондан — Тепакўл сойи ҳудуди;
жанубий томондан — «А-378» Самарқанд-Қарши автомобиль йўли;
ғарбий томондан — «Худаятов Ботир» фермер хўжалиги ва Нуробод тумани ҳокимлиги захира ер майдонлари;
б) шимолий томондан — «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ер майдонлари ҳудуди;
шарқий томондан — «Плант ОФФ Самарқанд» МЧЖ ҳудуди;
жанубий томондан — «А-378» Самарқанд-Қарши автомобиль йўли;
ғарбий томондан — Тепакўл сойи ҳудуди;
в) шимолий томондан — «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ер майдонлари ҳудуди;
шарқий томондан — «Плант ОФФ Самарқанд» МЧЖ ҳудуди;
жанубий томондан — «Шўртан-Сирдарё» магистрал газ тармоқлари муҳофаза ҳудуди;
ғарбий томондан — Тепакўл сойи ҳудуди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПҚ-243-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2025 й., 07/25/243/0693-сон)
5. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри «Хишрав-2» массиви ҳудудидаги 102,0 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Дарғом» канали ҳудуди;
шарқий томондан — Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;
жанубий томондан — давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;
ғарбий томондан — Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди.
6. «Ургут» ЭИЗнинг Самарқанд шаҳри «Хишрав-2» массиви ер майдонларига Самарқанд шаҳри ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидаги 275,2 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Эски анҳор канали ҳудуди;
шарқий томондан — Самарқанд вилояти «Мароқанд Обод» ДУКнинг чиқиндиларни қайта ишлаш ҳудуди;
жанубий томондан — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ва Пастдарғом тумани ҳудуди;
ғарбий томондан — Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ҳудуди.
7. Ургут тумани «Ўрамас» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 50,0 гектар ер майдони қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Самад оқил», «Мамадаминов Фазли» фермер хўжаликлари ҳудуди;
шарқий томондан — «Агро пилла» МЧЖ ва аҳоли пункти ҳудуди;
жанубий томондан — «Ғози бобо» фермер хўжалиги ҳудуди;
ғарбий томондан — «Изма зиё изза» фермер хўжалиги ҳудуди.
(1-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 07/23/378/0902-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. «Ғиждувон» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Ғиждувон шаҳри.
2. Когон тумани «Беклар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Когон шаҳридаги аҳоли пункти, Когон туманидаги Зиработ тўлиқ ширкати ерлари, «Эдгар Реал Плюс» фермер хўжалигига қарашли ерлар;
шарқий томондан — Когон шаҳри темир йўллари билан Бухоро-Қарши темир йўл тармоғи;
жанубий томондан — Когон туманидаги «Юсуф ота» фермер хўжалигига қарашли, 39004-сон ҳарбий қисм ва «Қосимбобо» фермер хўжалигига қарашли ерлар;
ғарбий томондан — Когон туманидаги захира ерлари ва ва коллектор (захкаш).
3. Когон шаҳри ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Когон шаҳридаги аҳоли пунклари ;
шарқий томондан — Когон шаҳардаги ички йўл орқали аҳоли пункти;
жанубий томондан — Когон тумани захирасидаги ерлар;
ғарбий томондан — Когон шаҳридаги аҳоли пунклари.
Жами: 267,5 гектар.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 671-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 09/19/671/3553-сон)
III. «Қўқон» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. Учкўприк тумани «Қақир» массиви ер майдонларини ичига олувчи А саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Тошкент–Андижон» темир йўли;
жанубий томондан — 4р-44б «А-373 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл» хамда «Қўқонспирт»АЖ тиндиргичи;
шарқий томондан — 4р-44б «А-373 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл»;
ғарбий томондан — «Зухриддин Сар замини» фермер хўжалиги ер майдони.
2. Қўқон шаҳри массивини ичига олувчи Б саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Қўқон ҳалқа автомобиль йўли Шоҳрухобод кўчаси бўйлаб;
жанубий томондан — аҳоли пунктлари;
шарқий томондан — аҳоли пунктлари;
ғарбий томондан — «Қўқон-Яйпан» автомобиль йўли (Давронбек кўчаси).
3. Учкўприк тумани «Қақир» массиви ер майдонларини ўз ичига олувчи В саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан::
шарқий томондан — 4К-887 «Учкўприк-Қақир станцияси-Тожик» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — 4К-925б «Қўқон-асфальт-бетон заводига кириш» автомобиль йўли;
шимолий томондан — 4Р-446 «А-373 Қўқон-Жиззах автомобиль йўлини 4р-112 Фарғона ҳалқа автомобиль йўли билан боғловчи йўл»;
жанубий томондан — «Тожик» газ бўлув станцияси ҳудуди ва ички хўжалик йўли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Бешариқ тумани «Собиртепа» массиви ер майдонларини ичига олувчи саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Андархон» божхона пости биноси ва иншоотлари;
жанубий томондан — «Асомиддинов Розиқ хожи» боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони;
шарқий томондан — «Собиртепа» массиви қишлоқ хўжалиги дала йўли;
ғарбий томондан — «Асомиддинов Розиқ хожи» боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги ер майдони.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
IV. «Ҳазорасп» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар рўйхати:
1. 1-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, «Мирзо Улуғбек» массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Питнак-Урганч» темир йўлининг 1 км узунликдаги қисми;
шарқий томондан — «Тошсоққа» ирригация тизими бошқармаси ички хўжалик дренажи;
жануби-ғарбий томондан — Хоразм мелиорация экспедицияси «Питнак арна» канали;
ғарбий томондан — «Ҳазорасп лочин сервис» ДУК ер майдони;
2. 2-блок. Ҳазорасп тумани, Питнак қишлоғи, «Ю.Шержон» массиви ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ Хоразм филиали ер майдонлари;
жанубий томондан — «Ҳазорасп-Питнак» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — Питнак шаҳри «Обод» маҳалласи;
шимолий томондан — Питнак шаҳри «Обод» маҳалласида қурилган намунавий уй-жойлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳазорасп тумани Питнак шаҳри ҳудудидаги ер участкалари:
а) Питнак шаҳри «Муҳаббат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги саноат зонаси қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Муҳаббат» маҳалла фуқаролар йиғини ер майдони;
жанубий томондан — «Питнак — Урганч» темир йўл участкаси;
ғарбий томондан — «Муҳаббат» маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;
шимолий томондан — «Чап магистрал канал» канали;
б) «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳоли яшаш пункти;
шарқий томондан — «Хоразм» кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;
жанубий томондан — «Ҳазорасп-Питнак» автомобиль йўли;
ғарбий томондан — қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи «Садулла Искандаров» фермер хўжалиги;
в) «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер майдони қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — Питнак хизматлар ва ахборот технологиялари коллежи ҳудуди;
шарқий томондан — «Мустақиллик» кўчасидаги хўжаликлараро автомобиль йўли;
жанубий томондан — «Файз барака» МЧЖнинг қандолатчилик цехи ҳудуди;
ғарбий томондан — «Руза Нафис» хусусий корхонаси супермаркети ҳудуди;
4. Ҳазорасп тумани «Боғдор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — Хоразм вилояти мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳудуди;
жанубий томондан — автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш «Султонова Зулфия» ХК ҳудуди;
ғарбий томондан — «Боғдор» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти;
шимолий томондан — «Боғдор» маҳалла фуқаролари йиғини аҳоли пункти.
5. Ҳазорасп туманидаги «Амударё» маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — 1200 мм диаметрли «Бухоро-Урал» газ қувурининг ҳимоя зонаси;
жанубий томондан — «Амударё» маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси;
ғарбий томондан — «Дониербек Элёрбек Шахриёр» фермер хўжалиги ер участкаси;
шимолий томондан — «Амударё» маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси.
6. Урганч туманидаги Гайбу қишлоғи «Тандирчи» маҳалла фуқаролар йиғини ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий-ғарбий томондан — автомобильной дорогой 4К 931 «Урганч шаҳри Чаткупир к.-Шовот шаҳри» автомобиль йўли;
шарқий томондан — 4Р 162 «Урганч шаҳри халқа йўли»нинг 5-километридаги йўл ўтказгич билан;
жанубий томондан — «Урганч-Шовот» темир йўли участкаси билан;
ғарбий томондан — «Urganch oil» МЧЖ автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияси ҳудуди билан.
7. Урганч тумани Чаткупир қишлоғи ҳудудидаги саноат зонасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Хидоят» маҳалла фуқаролари йиғини ер участкаси;
шарқий томондан — «Дилмурод мебель сервис» ХК мебель ишлаб чиқариш цехи ҳудуди;
жанубий томондан — «Зафар кристалл» МЧЖ нефть захираси омбори ҳудуди;
ғарбий томондан — «Хоразм дон маҳсулотлари» АЖ ҳудуди.
8. Боғот тумани Бешариқ қишлоғидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Мадамин Машарип» фермер хўжалиги ер участкаси;
шарқий томондан — Боғот тумани «Гулшан» маҳалла йиғинидаги намунавий лойиҳалар бўйича қурилган турар жой иморатлари билан;
жанубий томондан — «Мадамин Машарип» фермер хўжалиги ер участкаси;
ғарбий томондан — коллектор.
9. Хива тумани Заунгур посёлкасидаги ер участкаси қуйидаги чегаралар билан:
шимолий томондан — «Урганчтрансгаз» шуъба корхонаси ўқув комбинати;
шарқий томондан — Хива «Хоразм кўмир етказувчи» унитар корхонаси ҳудуди;
жанубий томондан — «Хиванефтгазқурилиш» унитар корхонаси ҳудуди;
ғарбий томондан — Хоразм вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ер участкаси.
(3 — 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 августдаги 623-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 856-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 ноябрдаги ПҚ-379-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 07/23/379/0903-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
3-ИЛОВА
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Эркин иқтисодий зоналарида (кейинчалик ЭИЗ деб аталади) солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ равишда 3 йилдан 10 йил муддатгача берилади, шу жумладан эквивалентда:
300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 3 йил муддатга;
3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 5 йил муддатга;
5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 7 йил муддатга;
10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда — 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш» тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг 6-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 5-банди қоидалари «Ургут» ЭИЗ, «Ғиждувон» ЭИЗ, «Қўқон» ЭИЗ ва «Ҳазорасп» ЭИЗ иштирокчиларига татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорининг 7-банди билан солиқлар ҳақидаги қонунлар ўзгарганда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга ҳақли эканлиги, акциз солиғи олинадиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатларнинг нормалари ва қоидалари бундан мустасно эканлиги белгиланган.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги ПФ-5273-сон Фармонининг 3-банди билан «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонасига ва туристик-рекреацион зона иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчилик қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
5. Ушбу Низомнинг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган имтиёзлар фақат ЭИЗ иштирокчисининг инвестор (инвесторлар) ва эркин иқтисодий зона Дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ўртасида тузилган Эркин иқтисодий зона ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги шартномада (кейинги ўринларда Инвестициялаш учун битим деб аталади) назарда тутилган фаолият турига татбиқ қилинади.
6. Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъекти ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум бўлганда, у ЭИЗ иштирокчиси мақомидан маҳрум қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан ЭИЗ иштирокчиларига берилган имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
7. ЭИЗ иштирокчиси томонидан олдин берилган имтиёзлар муддатидан узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи қўлланиладиган ҳажмга етувчи инвестициялар миқдори оширилган тақдирда, имтиёзларни қўллаш муддати узоқроқ муддатга узайтирилади.
Бунда, агар инвестициялар ҳажми олдин берилган имтиёзлар муддати тугаганидан кейин кўпайтирилса, божхона имтиёзлари узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқини берувчи миқдордаги инвестиция киритилган кундан, солиқ имтиёзлари эса — узоқроқ муддатли имтиёзлар ҳуқуқи юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан эътиборан қўлланилади.
Имтиёзларни қўллаш муддати имтиёзлар қўллаш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади.
8. Дирекция тегишли давлат солиқ ва божхона органларининг сўровига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган инвестициялар миқдори ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади.
9. Давлат статистика органлари давлат солиқ ва божхона органларига ЭИЗ иштирокчилари томонидан электрон шаклда тақдим қилинган инвестиция миқдори кўрсаткичлари билан биргаликда тегишли давлат статистик ҳисоботларидан фойдаланиш имконини беради.
10. ЭИЗ иштирокчиларининг солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисоботида акс эттириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тартибга солинади.
2-боб. Солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Дирекция хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига хабардор қилиш тартибида:
а) хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб бир кун мобайнида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) баённомасининг нусхасини;
ЭИЗ иштирокчисининг гувоҳномаси нусхасини;
б) ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб бир кун мобайнида қабул қилиш комиссияси далолатномаси нусхасини юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
12. Давлат солиқ хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ташкилотлар томонидан даврий ҳисоботлар топширилганда улар томонидан олинган солиқ имтиёзларини ҳисобга олади ҳамда ҳар чоракда Маъмурий кенгашнинг ишчи органига йиғма маълумотларни тақдим этади.
13. ЭИЗ ҳудудларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
ЭИЗ иштирокчиси томонидан Инвестиция қўйиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилмаган молия-хўжалик фаолияти амалга оширилган тақдирда, Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ишлаб чиқариш фаолияти учун алоҳида бухгалтерия ҳисоботи татбиқ этилади.
14. Солиқ мажбуриятларига эга бўлган солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинади.
3-боб. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар учун божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
15. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан бир кун мобайнида хабар тариқасида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой бўйича давлат божхона органларига:
Маъмурий кенгаш протокол қарорининг нусхасини;
ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг нусхасини юборади.
16. Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларга божхона имтиёзларини қўллашда ЭИЗ иштирокчиси давлат божхона хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ва ЭИЗ Дирекцияси билан келишилган ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати;
ЭИЗ иштирокчиси раҳбари томонидан тасдиқланган ҳамда бош бухгалтер ва технолог билан келишилган ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар сарфи нормаси.
17. Давлат божхона хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар давлат солиқ хизмати органларига четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳамда ЭИЗ иштирокчиларига берилган божхона имтиёзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади.
18. ЭИЗ иштирокчилари ҳар йили 25 январга қадар давлат солиқ ва божхона хизмати органларига ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисидаги декларацияни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим қиладилар.
19. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, улар олиб келинган кундан бошлаб уч йил ичида сотиб юборилган ёки бепул берилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тўлиқ миқдорда ундирилади.
4-боб. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган қурилиш материалларига божхона имтиёзларини қўллаш тартиби
20. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида четдан олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари рўйхати ЭИЗ иштирокчиси томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилиш материалларини етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида шакллантирилади.
21. Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ЭИЗ иштирокчиси фаолият олиб бораётган тегишли тармоққа мутасаддилик қилувчи ташкилот, тегишли вилоят ҳокимлиги ёки ЭИЗ Дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Четдан олиб келинаётган қурилиш материаллари республикада ишлаб чиқарилган, бироқ белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Ҳукумат қарори лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш материалларининг техник ва физик хусусиятларини ҳисобга олувчи хулосаси илова қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
26. ЭИЗ иштирокчиси:
тақдим қилинган маълумотлар ва материалларнинг тўғрилиги;
четдан олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё ва бутловчи буюмлардан мақсадли фойдаланиши;
Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона қонунчилиги бузилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
27. ЭИЗ иштирокчиси томонидан имтиёзлар бериладиган муддатга мос келувчи ҳажмдаги инвестиция киритилмаган тақдирда, имтиёзлар берилганлиги сабабли озод этилган сумма қонунда белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.
28. Солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланишининг тўғрилиги устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун (ЭИЗ иштирокчиси номи) четдан олиб
‎келинадиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг
‎РЎЙХАТИ

Т/р

‎‎Маҳсулотнинг номи

‎‎Маҳсулотнинг ТИФ ТН коди (2012 йил версияси)

‎‎Ўлчов бирлиги

‎‎Товарнинг миқдори

‎‎экспорт учун

‎‎ички бозор учун

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎ЭИЗ иштирокчиси раҳбарининг
‎Ф.И.О.

‎_____________________________________
‎(имзо)
‎20___ йил «___» ____________



‎ЭИЗ Дирекцияси директори
‎Ф.И.О.
‎_______________________________
‎(имзо, муҳр)
‎20___ йил «___» _____________‎

‎‎ЭИЗ иштирокчисининг ишлаб чиқариш
‎учун масъул ходими
‎Ф.И.О.
‎_____________________________________
‎(имзо)
‎20___ йил «___» _______________

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб келинган асбоб-ускуналар,
‎хом ашё ва бутловчи буюмларнинг ишлатилганлиги тўғрисида
‎ДЕКЛАРАЦИЯ

‎20__ йил «____» ___________________

1. ЭИЗ иштирокчисининг номи: __________________________________________________________________
‎2. ЭИЗ иштирокчиси жойлашган жой (почта манзили):
‎__________________________________________________________
‎3. ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномасининг рақами ва олинган санаси: ______________________
‎4. Четдан олиб келинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг номи ва миқдори:
‎____________________________________________________________________________________________

‎Эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни бажариш юзасидан
‎20__ йил «___» __________даги ___-сон контракт бўйича олинган рухсатнома асосида _____________________
‎_______________________________________________________________________________ олинганлигини
‎‎20___ йил «___» ___________даги ҳолатига кўра ____________________________________________________
‎фойдаланилганлигини баён қиламан.
‎Олиб келинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг қолдиғи: _________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎Олиб келинган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қуйидаги тарзда фойдаланилди:___________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________‎‎
‎‎Раҳбар ________________

‎‎__________________________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Бош бухгалтер _______________

‎‎__________________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Технолог _____________

‎‎__________________________________________

(имзо)‎

‎‎(Ф.И.О.)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
5-ИЛОВА
Эркин иқтисодий зона Дирекциясининг намунавий
тузилмаси*
Олдинги таҳрирга қаранг.
* Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятлари махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига ва инвестициялар ҳажмининг ошишига қараб Дирекция томонидан тасдиқланган тузилмага ва ходимлар сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
(5-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
6-ИЛОВА
«Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Urgut» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Urgut» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Ургут»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Ургут»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Urgut»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Urgut»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ургут шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 104-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ургут» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ургут» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Ургут» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ургут» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ургут» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ургут» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Ургут» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида «Ургут» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ургут» Самарқанд вилояти махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Ургут» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ургут» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Ургут» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ургут» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Ургут» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Ургут» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Ургут» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
«Ургут» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Ургут» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш «Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ваколатларига қуйидагилар киради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекциянинг «Ургут» ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ургут» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби.
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Директор Муассис олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ургут» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ургут» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Ургут» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонунининг 11 –– 15-моддалари.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Ургут» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
7-ИЛОВА
«Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Gʻijduvon» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Gʻijduvon» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Гиждуван»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Гиждуван»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Gijduvan»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Gijduvan»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Мустақиллик майдони, 2-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ғиждувон» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ғиждувон» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида «Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ғиждувон» Бухоро вилоятининг махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган турган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Ғиждувон» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Ғиждувон» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Ғиждувон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
«Ғиждувон» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ваколатларига қуйидагилар киради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекциянинг «Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ғиждувон» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Директор Муассис олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ғиждувон» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ғиждувон» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Ғиждувон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Ғиждувон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
8-ИЛОВА
«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Қўқон» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Qo'qon» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Qo'qon» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Коканд»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Коканд»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Kokand»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Kokand»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 1-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Қўқон» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Қўқон» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Қўқон» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Қўқон» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Қўқон» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Қўқон» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Қўқон» ЭИЗ ҳудудида «Қўқон» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Қўқон» Фарғона вилоятининг махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Қўқон» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Қўқон» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Қўқон» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Қўқон» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Қўқон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Қўқон» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Қўқон» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Қўқон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
«Қўқон» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ваколатларига қуйидагилар киради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекциянинг «Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Қўқон» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан, хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Директор Муассис олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Қўқон» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Қўқон» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Қўқон» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Қўқон» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
9-ИЛОВА
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) тезкор бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади, у ўзига бириктирилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан — у томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига, ушбу Уставга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан, валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Нazorasp» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Нazorasp» EIZ Direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция специальной экономической зоны «Хазарасп»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Хазарасп»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Нazarasp»» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Нazarasp»» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Э.Гаязов кўчаси, 32-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда қатнашчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
10. «Ҳазорасп» махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда «Ҳазорасп» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига (кейинги ўринларда «Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишлар (хизматлар)ни бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
«Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида «Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан «Ҳазорасп» Хоразм вилоятининг махсус иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, «Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нулга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;
ишлаб чиқилган «Ҳазорасп» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;
Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;
«Ҳазорасп» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
12. Дирекция Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки билан амалга оширилган битимларни ҳаққоний эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим этиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш.
Муассис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Маъмурий кенгаш Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
«Ҳазорасп» ЭИЗ мустақил бюджети ва «Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ваколатларига қуйидагилар киради:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекциянинг «Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;
Дирекциянинг молия-хўжалик фаолиятини ҳар чоракда ўрганишни ташкил қилиш;
ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекция директорини ёллаш ҳақида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш ва бекор қилиш;
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Дирекция бошқаруви аппаратининг тузилмасини маъқуллаш;
Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Олинган ҳужжатлардан Маъмурий кенгаш томонидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Маъмурий кенгашининг ваколатли давлат органи билан келишилган тақдимномасига Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя этилишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
«Ҳазорасп» ЭИЗни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишини ташкил қилади;
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг янги усулларини жорий этишга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан, хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Директор Муассис олдида Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, шу жумладан Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқотилган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
23. Директор «Ҳазорасп» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджет маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига «Ҳазорасп» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни келишиш учун белгиланган тартибда тақдим этади.
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
25. Дирекциянинг устав фонди «Ҳазорасп» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1,0 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, Муассис қарорига биноан амалга оширилади.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга тезкор бошқарув ҳуқуқи билан биркитилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда Дирекция мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Даромадларни шакллантириш тартиби
32. Дирекция даромади:
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
давлат мулки бўлган ва «Ҳазорасп» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумларнинг бир қисми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий кенгаш томонидан белгиланган миқдорда ЭИЗ қатнашчилари ажратмалари;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ўзбекистон Республикасининг тегишли йилга Инвестиция дастурида белгиланган мақсадли бюджет маблағлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Дирекцияда қоладиган соф фойда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва муассисга ажратмалар тўлангандан кейин корхона тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига кўра фойдаланилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
35. Муассис ўз қарори билан бегона юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган пул маблағларининг чекланган суммасини, уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарларини қоплаш ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолиятини назорат қилиш Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади, Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган «Ангрен» эркин иқтисодий зона дирекцияси» давлат унитар корхонаси Уставининг 11-бандига қуйидаги мазмундаги 41 ва 42 бандлар қўшилсин:
«41) «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
42) Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Ангрен» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 майдаги 130-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й.. 5-сон, 30-модда):
а) 1-банддаги иккинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг 11-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«Жиззах» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш;
Маъмурий кенгаш қарорлари ва «Жиззах» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси бўйича маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш».
олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 1 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ангрен» ёки «Жиззах» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарорига
11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й.. 1-сон, 5-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 9 апрелдаги 104-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 27-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий» эркин-индустриал иқтисодий зонаси фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 апрелдаги 105-сон қарорининг 1-банди, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 28-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 90-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда), шунингдек қарорга 1-илова.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармони)» 2012 йил 31 июлдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 59-модда) илованинг 8-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ва «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 3 октябрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 72-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 252-модда, 33-сон, 856-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон, 21.05.2018 й., 09/18/365/1235-сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон, 08.08.2018 й., 09/18/628/1634-сон; 25.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 14.08.2019 й., 09/19/671/3553-сон; 14.03.2021 й., 09/21/133/0204-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 29.11.2023 й., 07/23/378/0902-сон; 29.11.2023 й., 07/23/379/0903-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон; 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон; 05.08.2025 й., 07/25/243/0693-сон)