toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида зарар кўрган ва кўраётган ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини ҳамда замонавий уй-жой қурилиши билан банд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2022 йил 31 декабрга қадар қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2021 й., 07/21/5225/0807-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2021 й., 07/21/5225/0807-сон)
ҳайдовчи билан бирга ўн ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 октябрь,
665-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги 665-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-банднинг «б» кичик бандида:
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспорт воситаларига;»;
б) тўртинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Илованинг VI қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

VI. Тиркамалар ва ярим тиркамалар

Тиркамалар ва ярим тиркамалар; бошқа ўзиюрар бўлмаган транспорт воситалари

8716

(8716 80, 8716 90 дан ташқари)

60

660

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2020 й., 09/20/665/1426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2021 й., 07/21/5225/0807-сон)