toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3697]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 октябрь,
21/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сон қарорига
1-ИЛОВА
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3902, 18.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3902/0758-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
капитал захиралар — солиқлар ва йиғимлар тўлангандан сўнг соф фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;
стандарт активларга яратиладиган захиралар — банк фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;
махсус захиралар — «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» сифатида таснифланган активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар;
номоддий активлар — моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаган, бир йилдан ортиқ фойдали хизмат муддатига эга бўлган ва банк хизматларини кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган номонетар, идентификацияланадиган активлар (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техник маълумотлари, гудвилл ва бошқалар);
гудвилл — харидор томонидан банк сотиб олинишида унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан ортиқ тўланадиган сумма;
левераж — банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич;
регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали;
кредитни қайта ҳисоблаш омили — балансдан ташқари ҳисобварақларнинг таваккалчилик даражасини ҳисоблаш мақсадида уларга нисбатан қўлланиладиган кредит конверсия коэффициенти (фоиз) бўлиб, ушбу коэффициент балансдан ташқари мажбуриятларни таваккалчиликка тортилган активларга айлантириш учун қўлланилади;
банкка алоқадор шахслар — Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябрь) 17-бандида келтирилган шахслар;
молиявий ташкилот — кредит ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, лизинг ташкилотлари, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, клиринг ташкилотлари ва молиявий хизматлар кўрсатувчи бошқа ташкилотлар;
субординар қарз — банкнинг кредитори талабига кўра муддатидан олдин қайтарилмайдиган ҳамда банк тугатилаётганда омонатчиларнинг ва бошқа кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин бажариладиган, таъминланмаган қарз мажбурияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат сектори ташкилотлари — давлат органлари, шу жумладан республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилувчи ва (ёки) улар томонидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган, шунингдек солиқ, йиғим, жарима ва бошқа мажбурий тўловлар шаклида даромад олиш ваколатига эга бўлган ташкилотлар;
(1-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3916, 04.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)
савдо портфели — банк томонидан молиявий инструментлар нархларидаги қисқа муддатли тебранишлардан фойда олиш мақсадида кейинчалик сотиш ва (ёки) таваккалчиликларни хеджирлаш мақсадида харид қилинган молиявий инструментлар йиғиндиси;
таъминланган облигация — эмитентнинг махсус ажратилган активлари билан таъминланган облигация.
2. Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган банклар мустасно.
Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
2-боб. Банк регулятив капиталининг таркибий элементлари
3. Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.
II даражали капиталнинг жами миқдори I даражали капиталнинг 100 фоизидан ошмаган миқдорда ҳисобга олинади.
4. I даражали капитал I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитални ўз ичига олади.
5. Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар ва (ёки) захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.
6. I даражали асосий капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
банкнинг мазкур Низомнинг 7-бандида келтирилган шартларга мувофиқ бўлган тўлиқ тўланган оддий акциялари;
қўшилган капитал — оддий акциялар жойлаштирилишида уларнинг номинал қийматидан юқори тўланган сумма;
тақсимланмаган фойда;
банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа очиқланган захиралар (банкнинг асосий воситалари, шунингдек текинга олинган мулклар ва номоддий активлар қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори бундан мустасно);
ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари;
банкнинг назоратга оид консолидациялашган ҳисоботларида акс эттириладиган, банкнинг шуъба ташкилотлари томонидан чиқарилган, учинчи шахслар, шу жумладан миноритар акциядорлар ихтиёрида бўлган мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган капитал элементлари.
7. Мазкур Низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисида келтирилган оддий акциялар қуйидаги шартларга мувофиқ бўлиши лозим:
банк фаолияти тугатилаётганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва субординар қарзлар ҳамда капиталнинг бошқа воситалари бўйича талаблар бажарилгандан кейин сўнгги навбатда қондирилиши ва уларга доир талабларни қондириш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаслиги;
эгалари банк фаолияти тугатилганда ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган барча талаблар бажарилгандан сўнг ўзларининг банк капиталидаги улушига мутаносиб миқдорда банк ихтиёрида қолган активларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши;
муддатсиз бўлиши ва банк томонидан қайтариб сотиб олинмаслиги, бундан банкларни санация қилиш ва тугатишга оид қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;
шартлари банк томонидан қайтариб сотиб олиниши ёки бекор қилиниши мумкинлигини кўзда тутмаслиги ҳамда бунга оид кутилмаларни шакллантирмаслиги, бундан банкларни санация қилиш ва тугатишга оид қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;
дивидендлар банк тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланиши, шунингдек уларнинг миқдори эгалари томонидан оддий акцияларни сотиб олиш учун тўланган суммадан келиб чиқиб белгиланмаслиги ва бунга оид шартларнинг мавжуд эмаслиги;
шартлари дивидендлар тўланишига оид мажбуриятларни келтириб чиқармаслиги;
дивидендлар тўланмаганлиги мажбуриятларнинг бажарилмаслиги (тўловга қобилиятсизлик) ҳолати деб баҳоланмаслиги;
дивидендлар шартнома ва қонун асосида вужудга келган мажбуриятлар бажарилганидан ҳамда банк фаолияти тугатилаётганда талабларни қондириш навбати (субординацияси) оддий акцияларга нисбатан аввалроқ бўлган капитал воситалар бўйича дивидендлар ва уларга тенглаштирилган тўловлар тўлангандан кейин тўланиши;
эгаларига дивидендларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни тақдим этмаслиги;
юзага келган зарарларни қоплаш учун биринчи навбатда ва пропорционал равишда энг кўп миқдорда ҳисобдан чиқарилиши;
банкда тўловга қобилиятсизлик юзага келганлигини баҳолаш мақсадларида улар бўйича тўланган сумма капитал сифатида таснифланган бўлиши;
бухгалтерия ҳисоби мақсадларида улар бўйича тўланган сумма капитал сифатида таснифланган бўлиши;
банк томонидан тўғридан-тўғри чиқарилган ва тўлиқ тўланган бўлиши;
банк томонидан бевосита ва билвосита молиялаштирилмаган бўлиши;
банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган бўлиши;
шартлари банк фаолияти тугатилаётганда улар бўйича талабларни қондириш навбатини (субординацияси) ўзгартирмаслиги;
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар банк уставига ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ банкнинг кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, банкнинг кузатув кенгаши томонидан чиқарилиши;
банк балансида аниқ тарзда ва алоҳида акс этиши.
8. Оддий акцияларнинг шартлари мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган талабларнинг камида биттасига мувофиқ бўлмаса, мазкур акциялар ҳамда улар бўйича қўшилган капитал капитал монандлиги ҳисоб-китобида I даражали асосий капитал таркибидан чиқарилади.
9. I даражали қўшимча капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
банкнинг мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган шартларга мувофиқ бўлган имтиёзли акциялари ва (ёки) бошқа капитал элементлари;
қўшилган капитал — I даражали қўшимча капиталга киритилган имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа капитал элементлари биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
банкнинг назоратга оид консолидациялашган ҳисоботларида акс эттириладиган, банкнинг шуъба ташкилотлари томонидан чиқарилган, учинчи шахслар, шу жумладан миноритар акциядорлар ихтиёрида бўлган мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган капитал элементлари.
10. Мазкур Низомнинг 9-банди иккинчи хатбошисида келтирилган имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа капитал элементлари қуйидаги шартларга мувофиқ бўлиши лозим:
чиқарилган ва тўлиқ тўланган бўлиши;
банк тугатилаётганда уларга доир талаблар банк депозиторлари, кредиторлари ва II даражали капиталга кирувчи субординар қарзлар бўйича талаблар бажарилгандан сўнг ёхуд бундай капитал элементлари банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компаниялари томонидан чиқарилганда барча кредиторлар талабларидан сўнг қондирилиши;
банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган бўлиши ҳамда шартлари улар бўйича талабларни қондириш навбатини (субординацияси) ўзгартирмаслиги;
муддатсиз бўлиши, шу жумладан муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга бўлмаслиги;
улар чиқарилган санадан камида беш йилдан сўнг (бундан мазкур банднинг еттинчи хатбошисида белгиланган ҳолат мустасно) банк ташаббуси билан номинал қийматда қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) мумкинлиги, бунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) эътирози мавжуд бўлмаслиги, шартлари Марказий банк томонидан рухсат берилишига ва банк томонидан қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) мумкинлигини кўзда тутмаслиги ҳамда бунга оид кутилмаларни шакллантирмаслиги, шунингдек ўхшаш турдаги муддатсиз имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа нокумулятив муддатсиз капитал элементларига ёхуд капитал элементларининг бошқа улардан юқорироқ турига алмаштирилиши ёки қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) натижасида банк I даражали капиталининг монандлик коэффициенти мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилган минимал талабдан камида икки фоиз бандга юқори бўлиши;
улар чиқарилган санадан беш йил ичида солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши натижасида мазкур турдаги имтиёзли акциялар ва (ёки) капитал элементларига доир солиқ юкининг ошиши ва (ёки) банк қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши натижасида уларнинг банк I даражали қўшимча капитали таркибига тўлиқ ёки қисман киритилмаслиги сабабли банк томонидан номинал қийматда қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) мумкинлиги, бунда Марказий банкнинг эътирози мавжуд бўлмаслиги;
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари тўланмаслиги мумкинлиги;
улар бўйича дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари тўланмаганлиги банк томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги (тўловга қобилиятсизлик) ҳолати деб баҳоланмаслиги ва банк учун ҳеч қандай чекловларни келтириб чиқармаслиги;
улар бўйича тўланмаган дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари ҳисобидан шаклланган маблағлардан банк ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;
улар бўйича тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари жамғариб борилмаслиги ва кейинчалик тўланмаслиги;
улар бўйича дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари банк тасарруфида қоладиган соф фойда ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланиши;
улар бўйича дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари миқдорлари (ставкалари) банкнинг молиявий ҳолати ва (ёки) кредит рейтинги ўзгариши натижасида ўзгармаслиги;
улар бўйича дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари тўланиши банк мажбуриятларини унинг активларидан ортиб кетишига олиб келмаслиги;
банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан сотиб олинмаслиги ҳамда банк томонидан бевосита ва билвосита молиялаштирилмаган бўлиши;
банкни капиталлаштиришга тўсқинлик қилувчи шартлар, шу жумладан келгусида бундай капитал элементлари аввалгиларига нисбатан пастроқ номинал қийматда чиқарилганда, аввал жойлаштирилган капитал элементларига эгалик қилувчи шахсларга компенсация тўланишини назарда тутувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги;
бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал элементлари банк зарарларини қоплаш шартига эга бўлиши, бунда банк I даражали асосий капиталининг монандлик коэффициенти 5,125 фоиздан пасайганда (бундан буён матнда триггер ҳолати деб юритилади) банкнинг оддий акцияларига тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилиниши ёхуд тўлиқ миқдорда ёки қисман ҳисобдан чиқарилиши;
бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал элементлари триггер ҳолатида банк I даражали асосий капиталининг монандлик коэффициентини 5,125 фоизга етказиш учун зарур бўлган миқдорда ёхуд уларнинг миқдори I даражали асосий капиталининг монандлик коэффициентини 5,125 фоизга етказиш учун етарли бўлмаса, тўлиқ миқдорда банкнинг оддий акцияларига конвертация қилиниши ёки ҳисобдан чиқарилиши.
Бунда, триггер ҳолатида бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал элементлари ҳисобдан чиқарилганда:
эгаларининг банк тўловга қобилиятсизлигида мазкур капитал элементлари бўйича даъво суммалари;
эгаларига мазкур капитал элементлари банк томонидан қайтариб сотиб олинганда (сўндирилганда) тўлаб берилувчи сумма;
капитал элементлари бўйича дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари суммалари қисман ёки тўлиқ миқдорда камайтирилади.
11. I даражали қўшимча капиталга киритилган имтиёзли акциялар ва (ёки) бошқа капитал элементларининг шартлари мазкур Низомнинг 10-бандида белгиланган шартларнинг камида биттасига мувофиқ бўлмаса, мазкур капитал элементлари ҳамда улар бўйича қўшилган капитал капитал монандлиги ҳисоб-китобида I даражали қўшимча капитал таркибидан чиқарилади.
Бунда, I даражали қўшимча капитал таркибига киритилмаган капитал элементлари мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлса, улар II даражали капитал таркибига киритилиши мумкин.
12. Триггер ҳолати юзага келганда банк қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Марказий банкка триггер ҳолати юзага келган кундан бошлаб 1 кундан ошмаган муддат ичида маълумот бериш;
I даражали қўшимча капиталга киритилган бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал элементларини бир ой ичида банкнинг оддий акцияларига тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилиш ва (ёки) ҳисобдан чиқариш ҳамда мазкур капитал элементлари эгаларини 3 кундан ошмаган муддат ичида хабардор қилиш.
13. Банк I даражали қўшимча капиталга киритилган бухгалтерия ҳисоби мақсадларида мажбурият сифатида таснифланган капитал элементларини банкнинг оддий акцияларига тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилиш мақсадида қўшимча акцияларни банк уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жойлаштиради. Бунда, мазкур капитал элементларини тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилишга ҳеч қандай тартиб, шу жумладан банкнинг таъсис ҳужжатлари, устави ҳамда шартномавий мажбуриятлар тўсқинлик қилмаслиги лозим.
14. II даражали капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган капитал элементлари, шу жумладан субординар қарз;
қўшилган капитал — II даражали капиталга киритилган капитал элементлари биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал қийматидан юқори тўланган сумма, шу жумладан эмиссиявий даромад;
кредит таваккалчилигини ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт активларга (шу жумладан балансдан ташқари ҳисобварақлар) яратиладиган захиралар;
жорий йилдаги соф фойда;
банкнинг назоратга оид консолидациялашган ҳисоботларида акс эттириладиган, банкнинг шуъба ташкилотлари томонидан чиқарилган, учинчи шахслар, шу жумладан миноритар акциядорлар ихтиёрида бўлган мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган шартларга мувофиқ бўлган капитал элементлари.
15. Мазкур Низомнинг 14-банди иккинчи хатбошисида келтирилган капитал элементлари, шу жумладан субординар қарз қуйидаги шартларга мувофиқ бўлиши лозим:
тўлиқ тўланган бўлиши;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондирилиши;
банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан кафолатланмаган ва таъминланмаган бўлиши;
беш йилдан кам бўлмаган муддатга чиқарилиши;
улар бўйича дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари ошиб борилиши ҳамда асосий қисмининг қайтариб сотиб олинишига (сўндирилиши) оид кутилмалар шакллантирилмаслиги, шу жумладан шартнома шартларига бундай шартлар киритилмаслиги;
улар чиқарилган санадан камида беш йилдан сўнг (бундан мазкур банднинг саккизинчи хатбошисида белгиланган ҳолат мустасно) банк ташаббуси билан номинал қийматда қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) мумкинлиги, бунда Марказий банкнинг эътирози мавжуд бўлмаслиги, шартлари Марказий банк томонидан рухсат берилишига ва банк томонидан қайтариб сотиб олинишига (сўндирилишига) оид кутилмаларни шакллантирмаслиги, шунингдек ўхшаш турдаги капитал элементларига ёхуд капитал элементларининг бошқа улардан юқорироқ турига алмаштирилиши ёки қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) натижасида банк регулятив капиталининг монандлик коэффициенти мазкур Низом талабларига мувофиқ ўрнатилган минимал талабдан камида икки фоиз бандга юқори бўлиши;
улар чиқарилган санадан беш йил ичида солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши натижасида мазкур турдаги капитал элементларига доир солиқ юкининг ошиши ва (ёки) банк қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши натижасида уларнинг банк II даражали капитали таркибига киритилмаслиги сабабли банк томонидан номинал қийматда қайтариб сотиб олиниши (сўндирилиши) мумкинлиги, бунда Марказий банкнинг эътирози мавжуд бўлмаслиги;
эгаларига мазкур капитал элементлар бўйича асосий қисм, дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлари тўланишини тезлатишга ваколат бермаслиги, бундан банкнинг тўловга қобилиятсизлиги ёки фаолияти тугатилиши ҳолатлари мустасно;
улар бўйича асосий қисм, дивиденд ва (ёки) фоиз (купон) тўловлар миқдорлари (ставкалари) банкнинг молиявий ҳолати ва (ёки) кредит рейтинги ўзгариши натижасида ўзгармаслиги;
банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан сотиб олинмаслиги ҳамда банк томонидан бевосита ва билвосита молиялаштирилмаган бўлиши;
банк санация қилинаётганда Марказий банкнинг қарорига мувофиқ банкнинг оддий акцияларига тўлиқ миқдорда ёки қисман конвертация қилиниши ва (ёки) ҳисобдан чиқарилиши;
банк томонидан чиқарилмаган бўлса, улар орқали жалб қилинган маблағлар ҳеч қандай чекловларсиз банкнинг ихтиёрида бўлиши.
16. Мазкур Низомнинг 14-банди иккинчи хатбошисида келтирилган капитал элементлари, шу жумладан субординар қарз бўйича тўловлар сўндириш муддати етиб келгунига қадар сўнгги беш йил давомида капитал монандлиги ҳисоб-китоби мақсадларида II даражали капитал таркибида бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амортизацияланган қийматда ҳисобга олинади.
17. Банк субординар қарзни юридик шахслардан, шунингдек банклар учун белгиланган минимал устав капитали миқдорининг камида беш фоизи ва ундан юқори миқдорида инвестиция киритувчи жисмоний шахслардан жалб қилиши мумкин.
18. II даражали капитал таркибига киритилувчи капитал элементлари, шу жумладан субординар қарз шартлари мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган шартларнинг камида биттасига мувофиқ бўлмаса, мазкур капитал элементлари ҳамда улар бўйича қўшилган капитал капитал монандлиги ҳисоб-китобида II даражали капитал таркибидан чиқарилади.
19. I даражали асосий капиталдан қуйидаги элементлар чегирилади:
а) гудвилл ҳамда банкнинг бошқа номоддий активлари, шу жумладан банк дастурий таъминотларининг банк I даражали асосий капиталининг 10 фоизидан ошган қисми. Бунда, мазкур Низом кучга кирган санада дастурий таъминотлар чегирилиши натижасида капитал монандлик коэффициентлари мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар 2030 йилнинг 1 январига қадар Марказий банк билан келишилган муддатларда ушбу талабларга мувофиқлаштириши лозим;
б) муддати узайтирилган солиқ талаблари (ўтган йиллардаги муддати узайтирилган солиқ талаблари суммасидан (19931) ўтган йиллардаги муддати узайтирилган даромад солиғи (22508) суммаси чегирилади);
д) пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар;
э) активларни секюритизация қилиш натижасида олинадиган фойда, агар мазкур активлар баланс қиймати ҳамда улар бўйича келажакдаги тушумларнинг жорий қиймати ўртасидаги фарқ бухгалтерия ҳисоби мақсадларида муддатидан аввал банк фойдаси сифатида тан олинган бўлса;
ф) банкнинг ўз оддий акцияларига тўғридан-тўғри ёки билвосита инвестициялари;
г) банк ва бошқа банк ўзаро бир-бирининг оддий акцияларига тўғридан-тўғри ёки билвосита инвестиция киритган бўлса, банкнинг бошқа банкнинг оддий акцияларига киритган инвестициялари суммаси;
ҳ) консолидациялашмаган молиявий бўлмаган битта ташкилот устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга инвестицияларнинг банк I даражали асосий капиталининг (мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 15 фоизидан ошган қисми;
и) консолидациялашмаган молиявий бўлмаган барча ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга инвестициялар йиғиндисининг (бунда инвестициянинг мазкур банднинг «ҳ» кичик бандига мувофиқ чегирилган қисми ҳисобга олинмайди) банк I даражали асосий капиталининг (мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 50 фоизидан ошган қисми;
ж) консолидациялашмаган молиявий ташкилот устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга инвестициялар натижасида банкнинг ушбу ташкилотдаги улуши 10 фоиздан ошмаган бўлса, бундай ташкилотларга жами инвестициялар йиғиндисининг банк I даражали асосий капиталининг (мазкур банднинг «а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 10 фоизидан ошган қисми (инвестициялар мазкур банднинг «г» кичик бандига мувофиқ чегирилган бўлса, қайта чегирилмайди);
к) консолидациялашмаган молиявий ташкилот устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга инвестициялар натижасида банкнинг ушбу ташкилотдаги улуши 10 фоиздан ошган бўлса, бундай ташкилотларга жами инвестициялар йиғиндисининг банк I даражали асосий капиталининг (мазкур банднинг«а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 10 фоизидан ошган қисми (инвестициялар мазкур банднинг «г» кичик бандига мувофиқ чегирилган бўлса, қайта чегирилмайди).
20. I даражали қўшимча капиталдан қуйидагилар чегирилади:
банк томонидан ўзининг I даражали қўшимча капитал элементларига киритилган тўғридан-тўғри ёки билвосита инвестициялар;
банкнинг бошқа банкнинг I даражали қўшимча капиталига киритилган капитал элементларига инвестициялари.
Бунда, I даражали қўшимча капиталдан чегирилувчи элементларнинг жами суммаси банк I даражали қўшимча капитали суммасидан кўп бўлса, етишмаган сумма I даражали асосий капиталдан чегирилади.
21. II даражали капиталдан қуйидагилар чегирилади:
банк томонидан ўзининг II даражали капитал элементларига киритилган тўғридан-тўғри ёки билвосита инвестициялар;
банкнинг бошқа банкнинг II даражали капиталига киритилган капитал элементларига инвестициялари.
Бунда, II даражали капиталдан чегирилувчи элементлар жами суммаси банк II даражали капитали суммасидан кўп бўлса, етишмаган сумма I даражали қўшимча капитал ва (ёки) I даражали асосий капиталдан чегирилади.
22. Капиталнинг монандлик коэффициентлари ва левераж коэффициентини аниқлаш мақсадларида банк регулятив капиталидан мазкур Низомнинг 19 — 21-бандларида белгиланган элементлар ва активлар бўйича яратилган захиралар мос равишда чегирилганидан кейинги сумма олинади.
3-боб. Кредит таваккалчилиги ҳисоб-китоби
1-§. Ҳисоб-китобнинг умумий қоидалари
23. Кредит таваккалчилиги банкнинг активлари ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлари, шу жумладан ҳосилавий инструментлар бўйича ҳисобланади.
24. Банкнинг активлари бўйича кредит таваккалчилиги суммаси ҳар бир активнинг жами қийматини тегишлилиги бўйича мазкур Низомнинг 2 — 7-иловаларида белгиланган таваккалчилик даражалари ёки юридик шахсларга бериладиган кредитларнинг йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб Марказий банк томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражаларига кўпайтириш орқали топилади.
Бунда, активнинг жами қиймати деганда мазкур актив бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар, пеня, комиссион ва бошқа фоизсиз тўловлари қолдиғининг у бўйича яратилган захиралар чегирилган миқдори тушунилади.
25. Активларнинг мазкур Низомнинг 19 — 21-бандларига мувофиқ банк регулятив капиталидан чегириладиган қисми кредит таваккалчилиги ҳисоб-китобига киритилмайди.
2-§. Кредит таваккалчилигини камайтириш
26. Капитал монандлиги ҳисоб-китоби мақсадларида кредит таваккалчилиги мақбул таъминот, шу жумладан гаров ва кафолат ёки кафиллик ҳисобига камайтирилиши мумкин.
27. Мақбул таъминотга қуйидагилар киради:
давлат қимматли қоғозлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан таъминланган ёки кафолатланган активлар;
кредитор банкдаги олтин қуймалар;
кредитор банкдаги депозитлар ёки депозит сертификатлари;
капитал монандлиги ҳисоб-китобида мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ кредит таваккалчилиги даражаси 100 фоиздан катта бўлмаган хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, марказий банклари ва давлат сектори ташкилотлари, шунингдек халқаро молия ташкилотлари кафолати, кафиллиги ёки улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар.
28. Гаров кредит таваккалчилигини камайтириш мақсадларида мақбул таъминот ҳисобланиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиши ва барча томонлар учун мажбурий ҳисобланиши;
қимматли қоғозлар, банкдаги депозитлар, депозит сертификатлари гаров сифатида қабул қилинган бўлса, уларнинг муддати тегишли активни сўндириш муддатидан кам бўлмаслиги;
кредитор банкдаги депозит гаров предмети бўлса, гаров шартномаси шартларига биноан қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолатда банкнинг ушбу маблағларни сўзсиз назорат қилиш ва уларни тасарруф эта олиш ҳуқуқи бўлиши;
банк активи банкдаги депозитлар билан таъминланган бўлса, депозит активни таъминлаш учун тегишли ҳисобварақда юритилиши ҳамда кредит шартномаси ёки бошқа шартномада қарз олувчи томонидан актив қайтарилмаган ёки мажбуриятлари бажарилмаган ҳолда банк акцептсиз тартибда депозитни тасарруф этиши, шунингдек қарз олувчи ихтиёрий равишда ушбу депозитни у билан таъминланган активни сўндириш учун йўналтириши мумкин эканлиги шарт қилиб қўйилиши.
Бунда, банк активни қайтариш муддати етиб келгунга қадар депозитдан маблағларни олишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўриши ва назорат ўрнатиши керак.
29. Кафолат ёки кафиллик кредит таваккалчилигини камайтириш мақсадларида мақбул таъминот ҳисобланиши учун қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим:
кафолат муддати ва асосий мажбурият муддатлари мос бўлиши;
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда кафолат шартларини бажариш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги;
кафил томонидан тақдим этилган кафолат ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши;
банкнинг мажбуриятни кафилдан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;
қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат миқдори аниқ белгиланган бўлиши;
кафолат чақириб олинмайдиган ва сўзсиз бўлиши, яъни бир томонлама тартибда кафил кафолатни бекор қилиши, кафолат қийматини ошириши, кафолат муддатини қисқартириши, шунингдек кафолат бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратувчи шартларнинг мавжуд эмаслиги;
қарз олувчи кафолат билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банкда кафилдан кафолат бўйича тўловни амалга оширишини талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши.
30. Капитал монандлиги ҳисоб-китоби мақсадларида кредит таваккалчилигини аниқлаш учун активнинг:
мақбул таъминот билан таъминланган (қопланган) қисмига — таъминотнинг таваккалчилик даражаси;
мақбул таъминот билан таъминланмаган (қопланмаган) қисмига — мазкур активнинг таваккалчилик даражаси кўпайтирилади.
31. Актив ва у бўйича қабул қилинган мақбул таъминот валютаси ўзаро мос тушмаса, мазкур таъминотнинг қиймати 10 фоизга камайтирилади.
3-§. Кредит рейтинглари асосида кредит таваккалчилигини белгилаш
32. Контрагент ёки муайян актив «Standard & Poorʻs», «Fitch Ratings», «Moodyʻs Investors Service» ҳамда Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан берилган:
иккита рейтинг баҳосига эга бўлганда — мазкур рейтинг баҳоларининг пастроғи;
учта ёки ундан ортиқ рейтинг баҳосига эга бўлганда — иккита энг юқори рейтинг баҳосидан пастроғи ушбу Низом ҳисоб-китобларида ҳисобга олинади.
33. Муайян гуруҳ таркибига кирувчи бир контрагентнинг рейтинг баҳоси ушбу гуруҳга кирувчи бошқа ташкилотларга умумлаштирилиши ёки татбиқ этилиши мумкин эмас.
4-§. Балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича кредит таваккалчилиги
34. Капитал монандлиги ҳисоб-китоби мақсадларида кредит таваккалчилиги суммасини аниқлашда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлар, шу жумладан фойдаланилмаган кредит линиялари, чақириб олинмайдиган мажбуриятлар, кредитлаш бўйича бошқа мажбуриятлар, савдога оид молиялаштиришлар (аккредитив, кафолат ва кафилликлар) ҳисобга олинади. Ҳосилавий инструментлар бўйича кредит таваккалчилиги мазкур бобнинг 5-параграфига мувофиқ аниқланади.
35. Балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кредит таваккалчилигини аниқлаш мақсадида балансдан ташқари модданинг у бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захираларни чегирган ҳолда аниқланган қолдиғи кредитни қайта ҳисоблаш омилига кўпайтирилади ва мазкур қиймат балансдан ташқари модданинг баланс эквиваленти ҳисобланади. Ушбу суммага нисбатан мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ тегишли кредит таваккалчилиги даражаси кўпайтирилади.
36. 100 фоиз даражасидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари ҳисобварақларга қуйидагилар киради:
номидан кафолатлар ёки захира аккредитиви берилган банк мижози битим ва бошқа мажбуриятларга мувофиқ ҳолда учинчи томон мажбуриятларни қоплашга лаёқатсиз бўлса, банкнинг учинчи томонга тўловлар тўғрисидаги юридик жиҳатдан чақириб олинмайдиган мажбуриятларини ўзида акс этган бевосита кредит ўрнини босувчилар, жумладан, умумий кафолатлар, захира аккредитивлари ва бошқа шунга ўхшаш битимлар;
қайта сотиб олиш ҳақидаги келишув ёки белгиланган шартларда активларни банкка қайтариш ҳақидаги келишувга мувофиқ сотилган активлар;
қарзга берилган ёки гаровга қўйилган қимматли қоғозлар;
келажакда активларни сотиб олиш ёки депозит жойлаштириш мажбурияти;
тўланмаган қолдиқ суммасини тўлаш мажбурияти мавжуд бўлган қисман тўланган акциялар ва қимматли қоғозлар;
бошқа кредит ўрнини босувчилар.
37. 50 фоиз даражасидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари ҳисобварақлар қуйидагилардан иборат:
битим кафолатлари ёки муайян битимга нисбатан аккредитивлар сингари битимлар билан боғлиқ мажбуриятлар. Бу мажбуриятлар, агар унинг номидан мажбуриятлар чиқарилган банк мижози номолиявий тижорат мажбуриятларини амалга ошира олмаган бўлса, банкнинг учинчи шахсга компенсация тўлаш бўйича чақириб олинмайдиган мажбуриятлари ҳисобланади;
бошланғич тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
38. 20 фоиз даражасидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари ҳисобварақлар қуйидагилардан иборат:
товарларни етказиб бериш билан таъминланган ҳужжатли аккредитив сингари савдо билан боғлиқ қисқа муддатли ёки ўзини-ўзи тугатувчи мажбуриятлар;
бошланғич тўлов муддати бир йил ва ундан кам бўлган кредит линияси ёки шунга ўхшаш келишув сингари кредит беришга доир мажбуриятларнинг ишлатилмаган қисми.
39. 10 фоиз даражасидаги кредитни қайта ҳисоблаш омили қўлланадиган балансдан ташқари ҳисобварақларга банк томонидан шартномага мувофиқ қарз олувчини олдиндан хабардор қилмасдан, исталган вақт ва сўзсиз бекор қилиши мумкин бўлган чақириб олинувчи мажбуриятлар киради.
5-§. Ҳосилавий инструментлар
40. Капитал монандлиги ҳисоб-китоби мақсадларида ҳосилавий инструментлар, шу жумладан фьючерс, форвард, своп, опцион ва шунга ўхшаш шартномалар бўйича кредит таваккалчилиги миқдори мазкур инструментларнинг номинал қийматини қуйидаги жадвалга мувофиқ кредитни қайта ҳисоблаш омилига кўпайтириш орқали аниқланади:

Тўлов муддатлари

Ҳосилавий инструментлар базавий активларидан келиб чиқиб кредитни қайта ҳисоблаш омиллари (фоизда)

Фоиз ставкаси

Валюта алмашув курслари
ва олтин қиймати

Акция

Қимматбаҳо металлар (олтиндан ташқари)

Бошқа қимматликлар

Бир йилгача

0,5

2,0

6,0

7,0

10,0

Бир йилдан беш йилгача

1,0

5,0

8,0

7,0

12,0

Беш йилдан кўп

1,5

8,0

10,0

8,0

15,0

41. Кредитни қайта ҳисоблаш омили миқдори ҳосилавий инструмент тавсифи ва барча инструментлар бўйича қолган қоплаш муддатига боғлиқ, бошланғич қоплаш муддати қўлланиладиган валютавий шартномалар ва олтин бундан мустасно. Юқоридаги усул бўйича ҳисобланган эквивалентларга қарздор тури, кафолат табиати ва таъминотига қараб баланс воситалари сингари таваккалчилик қўлланилади.
6-§. Таъминланган облигациялар
42. Капитал монандлиги ҳисоб-китоби мақсадларида мазкур параграфда белгиланган талабларга жавоб берувчи таъминланган облигациялар бўйича кредит таваккалчилиги ушбу облигацияларнинг номинал қиймати ва улар бўйича ҳисобланган фоиз (купон) тўловларини мазкур Низомнинг 6 ва 7-иловаларида белгиланган кредит таваккалчилиги даражаларига тегишлилиги бўйича кўпайтириш орқали аниқланади.
43. Мазкур Низом мақсадларида таъминланган облигацияларни таъминлайдиган махсус ажратилган активлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк, хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банклари, шунингдек давлат сектори ташкилотлари ҳамда халқаро молия ташкилотларига нисбатан талаблар ва (ёки) кафолатланган банк активлари;
кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 80 фоиз ва ундан паст таваккалчилик даражасига эга бўлган турар-жой кўчмас мулкини харид қилиш учун берилган ипотека кредитлари;
капитал монандлиги ҳисоб-китобларида 30 фоиз ёки ундан паст таваккалчилик даражасига эга банкларга нисбатан талаблар ва (ёки) улар томонидан кафолатланган активлар. Бунда, мазкур банкларга нисбатан талаблар ва (ёки) улар томонидан кафолатланган активлар суммаси эмитент томонидан чиқарилган таъминланган облигациялар бўйича махсус ажратилган активлар жами миқдорининг 15 фоизидан ошмаслиги зарур.
44. Махсус ажратилган активларнинг таъминланган облигациялар номинал қийматига нисбати камида 110 фоизни ташкил этиши лозим.
45. Мазкур Низомнинг 43-банди учинчи хатбошисида белгиланган ипотека кредитлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
ипотека нарсаси қурилиши тугалланган ва қонунчиликка мувофиқ фойдаланишга топширилган бўлиши;
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, шартнома ва (ёки) ўзаро келишувда кредитор томонидан ипотека нарсасини амалда реализация қилиш муддатларига доир ҳеч қандай чекловлар бўлмаслиги;
қарз олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда кредитор талаби дастлабки навбатда қондирилиши;
ипотека нарсаси Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланган бўлиши;
ипотека нарсасининг қиймати қарз олувчининг молиявий ҳолатига боғлиқ бўлмаслиги;
тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиши ва барча томонлар учун мажбурий ҳисобланиши.
46. Банк таъминланган облигацияларга инвестиция киритган тақдирда, эмитентдан қуйидаги маълумотларни ҳар олти ойда камида бир маротаба олиши лозим:
таъминланган облигациялар ҳамда уларни таъминлайдиган махсус ажратилган активлар қиймати;
махсус ажратилган активларнинг ҳудуд жиҳатидан тақсимоти, турлари ва фоиз ставкалари;
таъминланган облигациялар ҳамда уларни таъминлайдиган махсус ажратилган активларнинг сўндириш муддатлари кесимида тақсимоти;
муаммоли кредитлар улуши.
4-боб. Бозор таваккалчилиги ҳисоб-китоби
1-§. Ҳисоб-китобнинг умумий қоидалари
47. Банкда (бундан микромолия банки мустасно) бозор таваккалчилиги валюта, фоиз ва қимматли қоғозлар таваккалчиликларини ўз ичига олади ва қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
BT = 12,5×(FT×wft + VT×wvt + FBT×wfbt)
бунда:
BT — бозор таваккалчилиги миқдори;
FT — қимматли қоғозлар, шу жумладан қатъий белгиланган даромад келтирувчи молиявий инструментлар ҳамда ҳосилавий инструментлар қийматига таъсир кўрсатувчи бозор фоиз ставкаларидаги кутилмаган ўзгаришлар туфайли банкнинг савдо портфелида юзага келувчи фоиз таваккалчилиги (бундан буён матнда фоиз таваккалчилиги деб юритилади) суммаси;
VT — банк активлари, мажбуриятлари ва балансдан ташқари моддалари қийматига таъсир ўтказувчи хорижий валюта курслари тебраниши оқибатида юзага келувчи валюта таваккалчилиги (бундан буён матнда валюта таваккалчилиги деб юритилади) суммаси;
FBT — акцияларнинг ва базавий активи акция бўлган ҳосилавий инструментларнинг жорий (ҳаққоний) баҳоси эмитентнинг фаолияти ёки қимматли қоғозлар бозоридаги тебранишлар натижасида ўзгариши туфайли юзага келувчи фонд бозори таваккалчилиги (бундан буён матнда фонд бозори таваккалчилиги деб юритилади) суммаси;
wft — фоиз таваккалчилигини ҳисобга олиш омили. Мазкур омил банк савдо портфелидаги қимматли қоғозлар, шу жумладан қатъий белгиланган даромад келтирувчи бошқа молиявий инструментлар ҳамда ҳосилавий инструментлар суммаси банк регулятив капиталининг 20 фоизига тенг ёки кўпроқ бўлса 1,3 га, акс ҳолда 0 га тенг бўлади;
wvt — валюта таваккалчилигини ҳисобга олиш омили. Мазкур омил 1,2 га тенг бўлади;
wfbt — фонд бозори таваккалчилигини ҳисобга олиш омили. Мазкур омил акциялар ва базавий активи акция бўлган ҳосилавий инструментлар суммаси банк регулятив капиталининг 20 фоизига тенг ёки кўпроқ бўлса 3,5 га, акс ҳолда 0 га тенг бўлади.
48. Банкнинг савдо портфелига киритилган молиявий инструментлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
олди-сотдига ёки хеджирланишига ҳеч қандай тўсиқларнинг мавжуд эмаслиги;
хеджирлаш ва (ёки) қисқа муддатда сотиш орқали нархларидаги тебранишлардан фойда олиш мақсадида олиниши, мазкур мақсад тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган бўлиши;
ҳаққоний қиймати ишончли баҳолаш усулларини қўллаган ҳолда мунтазам равишда қайта баҳоланиши;
ҳаққоний қийматини шакллантирувчи ликвид бозорга эга бўлиши.
49. Фоиз ва фонд бозори таваккалчилигини аниқлаш мақсадида:
банкка тегишли бўлган ва (ёки банк томонидан сотиб олинган, шунингдек бозор баҳоси, даромадлилиги ва (ёки) ҳаққоний қиймати ўсиши натижасида банк учун фойда келтирадиган молиявий инструментлар суммаси узун позиция;
банк томонидан сотилган, бироқ банкка тегишли бўлмаган, шу жумладан қарзга олинган (қопланмаган қисқа сотув операцияси), шунингдек бозор баҳоси, даромадлилиги ва (ёки) ҳаққоний қиймати пасайиши натижасида банк учун фойда келтирадиган молиявий инструментлар суммаси қисқа позиция ҳисобланади.
50. Бозор таваккалчилигини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида қуйидаги талабларга жавоб берувчи молиявий инструментлар бир турдаги ҳисобланади:
битта эмитент томонидан чиқарилган;
тенг даражадаги даромадлиликка эга ёки даромадлилигидаги фарқ 10 базис пунктдан катта бўлмаган;
битта валютада ифодаланган;
сўндириш муддати бир хил бўлган.
51. Молиявий инструмент бўйича соф позиция (неттинг) қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
SPi = UPi — QPi
бунда:
SPi — бир турдаги «i» молиявий инструментлар бўйича соф позиция миқдори;
UPi — бир турдаги «i» молиявий инструментлар бўйича жами узун позициялар (балансдаги активлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар) миқдори;
QPi — бир турдаги «i» молиявий инструментлар бўйича жами қисқа позициялар (балансдаги активлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар) миқдори.
Бир турдаги молиявий инструментлар бўйича жами узун позициялар миқдори жами қисқа позициялар миқдоридан:
катта бўлса — соф узун позиция;
кичик бўлса — соф қисқа позиция ҳисобланади.
2-§. Фоиз таваккалчилиги ҳисоб-китоби
52. Мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган молиявий инструментлар суммаси банк регулятив капиталининг 20 фоизига тенг ёки ундан кўпроқ бўлса, банк томонидан фоиз таваккалчилиги ҳисобланиши лозим.
53. Фоиз таваккалчилигини ҳисоблашда савдо портфелига киритилган қуйидаги молиявий инструментлар инобатга олинади:
давлат қимматли қоғозлари;
хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банклари, давлат сектори ташкилотлари, халқаро молия ташкилотлари ҳамда бошқа эмитентлар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар;
оддий акцияларга конвертация қилинмайдиган облигациялар;
депозит сертификатлари;
дивиденд миқдори қатъий белгиланган ва оддий акцияларга конвертация қилинмайдиган имтиёзли акциялар;
REPO битимлари бўйича сотилган ёки сотиб олинган қимматли қоғозлар;
қарз муносабатларини тасдиқловчи бошқа қимматли қоғозлар;
базавий активи қарз қимматли қоғозлари бўлган ҳосилавий инструментлар.
54. Мазкур Низомнинг 53-бандида келтирилган молиявий инструментлар банк портфелига киритилган бўлса, шу жумладан муддати тугагунига қадар банк баланси ёки балансдан ташқари ҳисобварақларида сақланса, мазкур молиявий инструментлар бўйича фоиз таваккалчилиги ҳисобланмайди.
55. Фоиз таваккалчилигининг жами миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
FT = MFT + UFT
бунда:
FT — фоиз таваккалчилигининг жами миқдори;
MFT — молиявий инструментлар эмитенти, муддатлари ва валютаси билан боғлиқ омиллар натижасида уларнинг ҳаққоний қийматидаги кутилмаган ўзгаришлар туфайли юзага келувчи махсус фоиз таваккалчилиги (бундан буён матнда махсус фоиз таваккалчилиги деб юритилади) миқдори;
UFT — молиявий инструментларнинг бозор фоиз ставкалари ўзгариши натижасида уларнинг ҳаққоний қийматидаги кутилмаган ўзгаришлар туфайли юзага келувчи умумий фоиз таваккалчилиги (бундан буён матнда умумий фоиз таваккалчилиги деб юритилади) миқдори.
56. Махсус фоиз таваккалчилиги қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
MFT — махсус фоиз таваккалчилигининг жами миқдори;
SPi«i» молиявий инструмент бўйича соф позиция миқдори;
ki«i» молиявий инструмент бўйича мазкур Низомнинг 8-иловасида белгиланган таваккалчилик даражалари миқдори.
Ҳосилавий инструментлар махсус фоиз таваккалчилиги ҳисоб-китобига киритилмайди.
57. Умумий фоиз таваккалчилиги миқдорини аниқлаш мақсадида молиявий инструментлар бўйича соф позициялар қуйидаги талабларни инобатга олган ҳолда мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ катта ва кичик гуруҳларга ажратилади:
фоиз (купон) ставкаси қатъий белгиланган молиявий инструментлар — сўндириш санасигача қолган муддат асосида;
фоиз (купон) ставкаси ўзгарувчан молиявий инструментлар — фоиз (купон) ставкасини навбатдаги қайта кўриб чиқиш санасигача қолган муддат асосида;
РЕПО битимлари асосида сотилган молиявий инструментлар — сўндириш санасигача қолган муддат асосида;
ҳосилавий инструментлар — сўндириш санасигача қолган муддат асосида.
58. Умумий фоиз таваккалчилиги молиявий инструментлар валютасидан келиб чиқиб алоҳида ҳисобланиши лозим.
59. Умумий фоиз таваккалчилигини ҳисоблаш мақсадларида тегишли гуруҳ ичида:
ҳам узун, ҳам қисқа позициялар бўлса, мазкур гуруҳ бўйича ёпиқ позиция узун позициялар жами миқдори ва қисқа позициялар жами миқдори мутлақ қийматларининг кичигига;
узун ёки қисқа позициялардан биттаси бўлса ёки позициялар бўлмаса, мазкур гуруҳ бўйича ёпиқ позиция 0 га тенг бўлади.
60. Умумий фоиз таваккалчилиги қуйидагиларнинг йиғиндисидан иборат:
барча кичик гуруҳлар бўйича ёпиқ позицияларнинг жами миқдори;
барча кичик гуруҳлар бўйича очиқ позицияларнинг жами миқдори;
1-катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
2-катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
3-катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
1 ва 2-катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
2 ва 3-катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
1 ва 3-катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори.
61. Кичик гуруҳ бўйича ёпиқ позиция қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
KichGYPm — «m» кичик гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
— «m» кичик гуруҳдаги узун позициялар жами миқдори (мутлақ қиймат);
— «m» кичик гуруҳдаги қисқа позициялар жами миқдори (мутлақ қиймат);
wm — ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ «m» кичик гуруҳ омили.
62. Кичик гуруҳ бўйича очиқ (соф узун ёки соф қисқа) позиция миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
KichGSPm«m» кичик гуруҳ бўйича соф позиция миқдори;
«m» кичик гуруҳдаги узун позициялар жами миқдори;
«m» кичик гуруҳдаги қисқа позициялар жами миқдори;
wm — ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ «m» кичик гуруҳ омили.
63. Битта катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
KatGYPk«k» катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
— «k» катта гуруҳдаги кичик гуруҳлар бўйича соф узун позицияларнинг жами миқдори (мутлақ қиймат);
— «k» катта гуруҳдаги кичик гуруҳлар бўйича соф қисқа позицияларнинг жами миқдори (мутлақ қиймат);
wk«k» катта гуруҳ омили. Мазкур омил ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ:
1-катта гуруҳ бўйича — 0,4 га;
2-катта гуруҳ бўйича — 0,3 га;
3-катта гуруҳ бўйича — 0,3 га тенг бўлади.
64. Битта катта гуруҳ бўйича соф узун ёки қисқа позиция миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
KatGSPk«k» катта гуруҳ бўйича соф позиция миқдори;
— «k» катта гуруҳдаги кичик гуруҳлар бўйича соф узун позицияларнинг жами миқдори;
«k» катта гуруҳдаги кичик гуруҳлар бўйича соф қисқа позицияларнинг жами миқдори.
65. Иккита катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
KatGYPh,j — «h» ва «j» катта гуруҳ бўйича ёпиқ позиция миқдори;
|KatGSUPh| — «h» катта гуруҳ бўйича соф узун позиция миқдори (мутлақ миқдор);
|KatGSQPj| — «j» катта гуруҳ бўйича соф қисқа позиция миқдори (мутлақ миқдор);
Wh,j — «h» ва «j» катта гуруҳ омили. Мазкур омил ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ:
1 ва 2 катта гуруҳлар бўйича w1,2 — 0,4 га;
2 ва 3 катта гуруҳлар бўйича w2,3 — 0,4 га;
1 ва 3 катта гуруҳлар бўйича w1,3 — 1 га тенг бўлади.
3-§. Валюта таваккалчилиги ҳисоб-китоби
66. Валюта таваккалчилиги миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
VT = OVP × 0,08
бунда:
VT — валюта таваккалчилиги миқдори;
OVP — очиқ валюта позицияларининг жами миқдори.
67. Банк очиқ валюта позицияларининг жами миқдорини ҳисоблашда хорижий валюталарнинг узун ёки қисқа позициялар йиғиндиси мутлақ қийматларининг энг каттаси олинади.
68. Очиқ валюта позицияларининг жами миқдори Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 3301, 2021 йил 7 май) мувофиқ ҳисобланади.
4-§. Фонд бозори таваккалчилиги ҳисоб-китоби
69. Мазкур Низомнинг 70-бандида белгиланган молиявий инструментлар суммаси банк регулятив капиталининг 20 фоизига тенг ёки ундан кўпроқ бўлса, банк томонидан фонд бозори таваккалчилиги ҳисобланиши лозим.
70. Фонд бозори таваккалчилигини ҳисоблашда савдо портфелига киритилган қуйидаги молиявий инструментлар инобатга олинади:
акциялар (дивиденд миқдори қатъий белгиланган ва оддий акцияларга конвертация қилинмайдиган имтиёзли акциялар бундан мустасно);
юридик шахснинг устав капиталига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозлар;
оддий акцияларга конвертация бўлиш шарти мавжуд бўлган қимматли қоғозлар;
базавий активи акция бўлган ҳосилавий инструментлар;
REPO битимлари бўйича сотиб олинган акциялар.
71. Мазкур Низомнинг 70-бандида келтирилган молиявий инструментлар бўйича қуйидаги ҳолатларда фонд бозори таваккалчилиги ҳисобланмайди:
улар банк портфелига киритилган бўлса;
улар мазкур Низомнинг 19 — 21-бандларига мувофиқ банк регулятив капиталидан чегирилса.
72. Фонд бозори таваккалчилигини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида мазкур Низомнинг 70-бандида келтирилган молиявий инструментлар Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий ваколатли давлат органлари томонидан тартибга солинадиган капитал бозори воситалари савдосининг ташкилотчиларида савдо қилинса, мазкур молиявий инструментларнинг ҳар бири бўйича очиқ (узун ёки қисқа) позиция аниқланиши лозим.
73. Фонд бозори таваккалчилигини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида бир турдаги, шу жумладан битта эмиссия доирасида чиқарилган молиявий инструментлар бўйича соф позиция олинади.
74. Фонд бозори таваккалчилиги қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
FBT = MT + UT
бунда:
FBT — фонд бозори таваккалчилиги миқдори;
MT — эмитенти билан боғлиқ омиллар туфайли мазкур молиявий инструмент ҳаққоний қийматидаги кутилмаган ўзгаришлар натижасида юзага келувчи фонд бозори махсус таваккалчилиги (бундан буён матнда фонд бозори махсус таваккалчилиги деб юритилади) миқдори;
UT — бозордаги фоиз ставкалари ўзгариши туфайли молиявий инструмент ҳаққоний қийматидаги кутилмаган ўзгаришлар натижасида юзага келувчи фонд бозори умумий таваккалчилиги (бундан буён матнда фонд бозори умумий таваккалчилиги деб юритилади) миқдори.
75. Фонд бозори таваккалчилигини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида:
базавий активи акция бўлган фьючерс ва форвард битимлари — мазкур битимларнинг бозор нархи асосида;
базавий активи акция бўйича индекслар бўлган фьючерс битимлари — мазкур индекс таркибига киритилган акцияларнинг жорий бозор нархи асосида;
базавий активи акциялар ёки акция бўйича индекслар бўлган своп битимлари — узун ва қисқа позициялар ўртасидаги фарқ асосида;
базавий активи акциялар ёки акция бўйича индекслар бўлган опцион битимлари — мазкур битимларнинг бозор нархи асосида ҳисобга олинади.
76. Фонд бозори махсус таваккалчилиги қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
MT — фонд бозори махсус таваккалчилиги миқдори;
— соф узун позициялар жами миқдори (мутлақ қиймат);
— соф қисқа позициялар жами миқдори (мутлақ қиймат).
77. Фонд бозори умумий таваккалчилиги қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
UT — фонд бозори умумий таваккалчилиги миқдори;
— соф узун позициялар жами миқдори (мутлақ қиймат);
— соф қисқа позициялар жами миқдори (мутлақ қиймат).
5-§. Микромолия банкида бозор таваккалчилиги ҳисоб-китоби
78. Микромолия банкида бозор таваккалчилиги қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
Бунда:
BT — бозор таваккалчилиги миқдори;
OVP — очиқ валюта позициялари жами миқдорининг 10 фоизи.
79. Микромолия банки очиқ валюта позицияларининг жами миқдорини ҳисоблашда хорижий валюталарнинг узун ёки қисқа позициялар йиғиндиси мутлақ қийматларининг энг каттаси олинади.
80. Очиқ валюта позицияларининг жами миқдори Очиқ валюта позициясини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 3301, 2021 йил 7 май) мувофиқ ҳисобланади.
5-боб. Операцион таваккалчилик ҳисоб-китоби
1-§. Банкда операцион таваккалчилик ҳисоб-китоби
81. Банкда (бундан микромолия банки мустасно) операцион таваккалчилик қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
OT = 12,5 × BIK × IYM
бунда:
OT — операцион таваккалчилик миқдори;
BIK — бизнес индикатор компоненти миқдори;
IYM — ички йўқотишлар мультипликатори миқдори.
82. Бизнес индикатор компоненти миқдорини аниқлаш мақсадида банк бизнес индикатор миқдорини ҳисоблаши лозим. Бунда, бизнес индикатор миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
BI = SFDK + XK + MK
бунда:
BI — бизнес индикатор миқдори;
SFDK — соф фоизли даромадлар ва харажатлар компоненти миқдори;
XK — хизматлар компоненти миқдори;
MK — молиявий компонент миқдори.
Соф фоизли даромадлар ва харажатлар компоненти, хизматлар компоненти ва молиявий компонент ҳисоб-китобида банкнинг мазкур Низомнинг 10-иловасида белгиланган даромадлари ва харажатлари, фоизли даромад келтирувчи активлари, шунингдек савдо ҳамда банк портфели бўйича соф фойда (зарар) қиймати инобатга олинади.
83. Операцион таваккалчилик миқдорини аниқлаш мақсадида охирги уч ҳисобот йили учун маълумотлар ҳисобга олинади.
Агар банк банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган бўлса, охирги бир ва (ёки) икки ҳисобот йили учун маълумотлар ҳисобга олинади.
Банк фаолиятини амалга оширганига бир йилдан ошмаган банклар операцион таваккалчиликни ҳисобламаслиги мумкин.
84. Соф фоизли даромадлар ва харажатлар компоненти миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
SFDK — соф фоизли даромадлар ва харажатлар компоненти миқдори;
«t» ҳисобот йили учун банкнинг фоизли даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ миқдори (мутлақ қиймати);
AFDt«t» ҳисобот йили охирги санасига банкнинг фоизли даромад келтирувчи активлари жами қиймати;
«t» ҳисобот йили учун дивиденд кўринишидаги даромадлар;
n — ҳисоб-китобда олинувчи йиллар сони.
85. Фоизли даромад келтирувчи активларга қуйидагилар киради:
банк томонидан берилган кредитлар ва лизинг шартномалари;
банкнинг Марказий банк ва бошқа банклардаги фоизли даромад келтирувчи вакиллик ҳисобварақлари ва депозитлар;
фоизли даромад келтирувчи қимматли қоғозлар ва ҳосилавий инструментлар.
86. Хизматлар компоненти қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
KDt «t» ҳисобот йили учун фоизсиз даромадлар;
«t» ҳисобот йили учун фоизсиз харажатлар;
«t» ҳисобот йили учун бошқа операцион даромадлар;
«t» ҳисобот йили учун бошқа операцион харажатлар;
n — ҳисоб-китобда олинувчи йиллар сони.
87. Молиявий компонент қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
«t» ҳисобот йили учун савдо портфели бўйича соф фойда (зарар) миқдори (мутлақ қиймат);
— «t» ҳисобот йили учун банк портфели бўйича соф фойда (зарар) миқдори (мутлақ қиймат);
n — ҳисоб-китобда олинувчи йиллар сони.
88. Банкнинг бизнес индикатор миқдори 10 трлн. сўмдан ошмаган бўлса, бизнес индикатор компоненти (BIK) қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
BIK = BI × 0,12
89. Банк бизнес индикатор миқдори 10 трлн. сўм ва ундан кўп, бироқ 300 трлн. сўмдан ошмаган бўлса, бизнес индикатор компоненти (БИК) қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
BIK = 1,2 trln. soʻm + (BI — 10 trln. sum) × 0,15
90. Банк бизнес индикатор миқдори 300 трлн. сўм ва ундан кўп бўлса, бизнес индикатор компоненти (BIK) қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
BIK = 44,7 trln. soʻm + (BI — 300 trln. soʻm) × 0,18
91. Қуйидаги харажатлар бизнес индикатор ҳисоб-китобига киритилмайди:
бошқа фоизсиз харажатлар, шу жумладан банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар;
банк хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар;
ижара ва таъминот;
хизмат сафари ва транспорт харажатлари;
маъмурий харажатлар;
репрезентация ва хайрия;
эскириш харажатлари, бундан операцион ижарага берилган асосий воситалар эскириши мустасно;
суғурта харажатлари, шу жумладан банк томонидан тўланган суғурта мукофотлари (бадаллари);
солиқ, шу жумладан фойда солиғи харажатлари;
жарима ва пенялар;
гудвилл қийматидаги ўзгаришлар.
92. Банк ички йўқотишлар мультипликатори миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
IYM — ички йўқотишлар компоненти миқдори;
BIK — бизнес индикатор компоненти миқдори;
YK — йўқотишлар компоненти миқдори.
93. Йўқотишлар компоненти миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
YK = OY × 15
бунда:
OY — банкнинг операцион таваккалчилик ҳолатлари натижасида юзага келган ўртача йиллик зарарлари (йўқотишлар) миқдори.
94. Ички йўқотишлар мультипликатори миқдори 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳисоб-китоб қилиниши лозим, бундан мазкур Низомнинг 95-бандида белгиланган ҳолатлар мустасно.
2031 йил 1 январга қадар операцион таваккалчилик ҳисоб-китоби мақсадларида ички йўқотишлар мультипликатори миқдори 1 деб олинади.
95. Қуйидаги ҳолатларда ички йўқотишлар мультипликатори миқдори ҳисобланмайди ва у операцион таваккалчилик ҳисоб-китоби мақсадларида 1 деб олинади:
банкнинг бизнес индикатори миқдори 10 трлн. сўмдан ошмаган бўлса;
банк банк фаолиятини амалга оширганига беш йилдан ошмаган бўлса.
96. Ички йўқотишлар компоненти миқдорини аниқлаш мақсадида банк Банклар ва банклар гуруҳларининг таваккалчиликларни бошқариш тизимига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3427, 2023 йил 18 апрель) 10-боби талабларига мувофиқ ички операцион таваккалчилик ҳолатлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириши лозим.
2-§. Микромолия банкида операцион таваккалчилик ҳисоб-китоби
97. Микромолия банкида операцион таваккалчилик қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
OT=12,5×OʻD
бунда:
OT — операцион таваккалчилик миқдори;
OʻD — охирги уч йилдаги ялпи даромад ўртача суммасининг 15 фоизи.
98. Микромолия банки ялпи даромади қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
Yalpi daromad = (FD — FX) + (KD — KX)
Бунда:
FD — фоизли даромадлар миқдори;
FX — фоизли харажатлар миқдори;
KD — фоизсиз даромадлар миқдори;
KX — фоизсиз харажатлар миқдори.
Агар ялпи даромад қайсидир йилда нолга тенг ёки салбий кўринишда бўлганда, ўртача кўрсаткични ҳисоблашда у махраждан ва суратдан чиқариб ташланиши лозим.
6-боб. Капиталнинг монандлик коэффициентлари
1-§. Капиталнинг монандлик коэффициентлари ҳамда уларнинг ҳисобланиши
99. Банклар (бундан микромолия банклари мустасно) учун капиталнинг монандлик коэффициентларига қуйидагилар киради:
I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти;
I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти;
регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти;
консервацион капитал буфери коэффициенти;
контрсиклик капитал буфери коэффициенти;
Марказий банк томонидан аниқланган тизимли аҳамиятга молик банклар учун тизимли капитал буфери коэффициенти.
100. Микромолия банклари учун капиталнинг монандлик коэффициентларига қуйидагилар киради:
I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти;
I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти;
регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти.
101. Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг жами миқдори қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
TAUS = KT + OT + BT
бунда:
TAUS — таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси;
KT — кредит таваккалчиликлари миқдори;
OT — операцион таваккалчиликлар миқдори;
BT — бозор таваккалчиликлари миқдори.
102. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
K1 — I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти;
TAUS — таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси;
1DAK — I даражали асосий капитал миқдори.
103. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
K2 — I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти;
TAUS — таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси;
1DK — I даражали капитал миқдори.
104. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
K3 — регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти;
TAUS — таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммаси;
RegK — регулятив капитал миқдори.
105. Банклар (бундан микромолия банклари мустасно) учун капитал монандлиги коэффициентлари бўйича минимал талаблар қуйидагича белгиланади:
I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти (K1) — 4,5 фоиздан;
I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти (K2) — 6 фоиздан;
регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти (K3) — 8 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
106. Микромолия банклари учун капитал монандлиги коэффициенти бўйича минимал талаблар қуйидагича белгиланади:
I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти (K1) — 8 фоиздан;
I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти (K2) — 10 фоиздан;
регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти (K3) — 13 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
107. Консервацион капитал буфери коэффициенти банкнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларининг 2,5 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
108. Контрсиклик капитал буфери коэффициенти ҳисоб-китоби ва унинг минимал миқдори Марказий банк томонидан белгиланади.
109. Марказий банк томонидан аниқланган тизимли аҳамиятга молик банклар учун капитал буфери коэффициенти банкнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларининг 1 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
110. Консервацион, контрсиклик ҳамда тизимли аҳамиятга молик банклар учун капитал буферлари И даражали асосий капитал шартларига мувофиқ бўлган капитал элементлари ҳисобига шакллантирилиши лозим.
(110-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 27 мартдаги 6/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3697-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., № 10/26/3697-1/0356)
111. Капитал монандлиги коэффициентларига доир минимал талабларни бажариш мақсадида I даражали асосий капитал элементлари регулятив капитал ва капитал буферларини қуйидаги устуворликда шакллантириши лозим:
биринчи навбатда — I даражали асосий капитал;
иккинчи навбатда — I даражали капитал;
учинчи навбатда — регулятив капитал;
тўртинчи навбатда мазкур Низомнинг 99-банди бешинчи — еттинчи хатбошиларида белгиланган капитал буферлари.
112. Марказий банк банклар, банклар гуруҳи ва тизимли аҳамиятга молик банклар учун мазкур банкка, тизимли аҳамиятга молик банкка ва банклар гуруҳига хос таваккалчилик омилларининг энг кўп ўзгаришлари чоғида юзага келадиган эҳтимолдаги зарарларнинг ўрнини қоплаш учун капиталнинг монандлик коэффициентларига қўшимча устамалар белгилашга ҳақли.
113. Банк капиталининг монандлик коэффициентлари мазкур Низом билан белгиланган талаблардан пасайган тақдирда, ушбу банкка нисбатан қонунчиликка мувофиқ чора ва санкциялар қўлланилади.
2-§. Контрсиклик капитал буфери коэффициенти ҳамда унинг ҳисоб-китоби
114. Контрсиклик капитал буфери даражасини белгилашда Марказий банк кредит тафовути қийматини, шунингдек мазкур Низомнинг 117-бандида белгиланган қўшимча омилларни инобатга олади.
Бунда, кредит тафовутини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг номинал миқдори ҳамда банклар томонидан хусусий секторга берилган кредитлар миқдори инобатга олинади.
115. Кредит тафовути қиймати қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
kredit tafovutit= nisbatt trendt
бунда:
kredit tafovutit «t» чорак учун ҳисобланган кредит тафовути миқдори;
nisbatt банклар томонидан хусусий секторга берилган кредитларнинг номинал ялпи ички маҳсулотга нисбатининг мазкур Низомнинг 116-бандига мувофиқ «t» чорак учун ҳисобланган қиймати;
trendt банклар томонидан хусусий секторга берилган кредитларнинг номинал ялпи ички маҳсулотга нисбатининг «Xodrik-Preskott» омилини (HP filter) қўллаш орқали (бунда, силлиқлаш параметри (λ) 400 000 га тенг) «t» чорак учун ҳисобланган қиймати.
116. Хусусий секторга берилган кредитларнинг номинал ялпи ички маҳсулотга нисбати қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
kreditt — банклар томонидан хусусий секторга берилган кредитларнинг «t» чоракдаги жами миқдори;
YaIMt — Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг номинал «t» чоракдаги миқдори.
117. Контрсиклик капитал буфери даражасини белгилашда инобатга олинувчи қўшимча омилларга Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, банк тизими кўрсаткичлари ҳамда бошқа кўрсаткичлар киради.
Макроиқтисодий кўрсаткичлар камида қуйидагиларни ўз ичига олади:
кредитларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатининг ўсиш суръатлари;
уй-жой бозори нархларининг ўсиш суръатлари ҳамда уларнинг фундаментал нархлардан тафовути;
реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари ва ишлаб чиқиш тафовути;
жорий ҳисоб баланси сальдоси (ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоизда).
Банк тизими кўрсаткичлари камида қуйидагиларни ўз ичига олади:
ликвидлилик ва капиталнинг монандлик коэффициентлари;
муаммоли активларнинг жами активлардаги улуши;
банкларнинг даромадлилик кўрсаткичлари;
қарз юки кўрсаткичи даражаси.
118. Контрсиклик капитал буфери коэффициенти Марказий банк томонидан банкнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларининг 2,5 фоизигача белгиланади.
119. Контрсиклик капитал буфери коэффициенти Марказий банк бошқаруви томонидан ҳар олти ойда кўриб чиқилади. Контрсиклик капитал буфери даражасини ўзгартириш юзасидан қарор қабул қилинган тақдирда, унинг даражаси 0,25 фоиз банддан ошмаган миқдорда ўзгартирилиши (оширилиши ёки камайтирилиши) мумкин. Бунда, контрсиклик капитал буфери коэффициентини:
ошириш юзасидан қарор у расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ойдан кейин;
пасайтириш юзасидан қарор у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Контрсиклик капитал буфери коэффициентини ўзгартириш юзасидан қарор Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
3-§. Левераж коэффициенти ва унинг ҳисоб-китоби
120. Банклар капиталнинг монандлик коэффициентлари билан бир қаторда левераж коэффициентига риоя этишлари керак.
121. Левераж коэффициенти қуйидаги формулага мувофиқ аниқланади:
бунда:
1DK — I даражали капитал миқдори;
BA — банк активлари ва балансдан ташқари ҳисобварақлари йиғиндисининг миқдори.
122. Левераж коэффициентини аниқлаш мақсадида банк активлари ва балансдан ташқари ҳисобварақларига қуйидагилар киритилади:
баланс активлари, бундан стандарт активларга яратиладиган захиралар, махсус захиралар, шунингдек мазкур Низомнинг 19 — 21-бандларида белгиланган активлар мустасно;
балансдан ташқари ҳисобварақлар;
ҳосилавий инструментлар.
123. Левераж коэффициентини аниқлаш мақсадида:
банк активлари ва балансдан ташқари ҳисобварақлари таваккалчиликка тортилмаган ҳамда улар бўйича таъминот ҳисобга олинмаган қийматда;
балансдан ташқари ҳисобварақлар мазкур Низомнинг 3-боби 4-параграфига мувофиқ кредитни қайта ҳисоблаш омилига кўпайтирилган қийматда ҳисобга олинади. Бунда, келгусида баланс активларида акс этиши эҳтимоли бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлар ҳам ҳисобга олиниши лозим.
124. Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 3 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
7-боб. Якуний қоидалар
125. Марказий банк банклардан уларнинг фаолиятига хос таваккалчилик, иқтисодий шарт-шароит ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, капитал монандлигининг янада юқори коэффициенти таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар муаммоли кредитларнинг катта ҳажми, соф зарарлар, активларнинг юқори даражада ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ёки таваккалчиликка асосланган фаолиятга жалб қилиниш кабиларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланиб қолмайди.
126. 2028 йил 1 январдан бошлаб банклар гуруҳининг бош банки консолидациялашган тартибда ҳисобланган капиталнинг монандлик коэффициентлари ҳамда левераж коэффициенти тўғрисидаги маълумотларни Марказий банкка ҳар олти ойда камида бир маротаба тақдим этиши лозим.
127. Банк томонидан молиявий йил натижалари бўйича ва оралиқ дивиденд тўланаётган давр учун молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ҳамда капитални оширишга ажратмалар амалга оширилгандан сўнг акциядорларига дивидендлар тўланади.
128. Банк кузатув кенгаши ҳар йили банкнинг кредит ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида фойдадан капитални оширишга йўналтириладиган ажратмалар миқдорини эътиборга олиши лозим.
129. Капитали мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар қуйидагиларни ўз ичига олувчи капиталга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари керак:
банк капиталини монандлик даражасигача кўтариш учун зарур бўлган стратегия ва хатти-ҳаракатлар;
режанинг амал қилиш даври мобайнида белгиланувчи капитал чекланган миқдорлари;
банкнинг фаолиятига белгиланган чекловлар таъсири остида режа билан қамраб олинадиган давр учун тадбирлар режаси;
Марказий банк талабларига мувофиқ бошқа ахборот.
130. Чора-тадбирлар режаси ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда, капиталнинг монандлигига қўйиладиган талабларда номувофиқлик юзага келган ва у банкнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида Марказий банкка кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак.
130. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
II даражали капитал таркибига киритилувчи капитал элементлари амортизацияси

Қолдиқ йил

Қолдиқ ой

Қолдиқ, фоизда

Ойлик амортизация миқдори

5

60

100,00

1,67

59

98,33

1,67

58

96,67

1,67

57

95,00

1,67

56

93,33

1,67

55

91,67

1,67

54

90,00

1,67

53

88,33

1,67

52

86,67

1,67

51

85,00

1,67

50

83,33

1,67

49

81,67

1,67

4

48

80,00

1,67

47

78,33

1,67

46

76,67

1,67

45

75,00

1,67

44

73,33

1,67

43

71,67

1,67

42

70,00

1,67

41

68,33

1,67

40

66,67

1,67

39

65,00

1,67

38

63,33

1,67

37

61,67

1,67

3

36

60,00

1,67

35

58,33

1,67

34

56,67

1,67

33

55,00

1,67

32

53,33

1,67

31

51,67

1,67

30

50,00

1,67

29

48,33

1,67

28

46,67

1,67

27

45,00

1,67

26

43,33

1,67

25

41,67

1,67

2

24

40,00

1,67

23

38,33

1,67

22

36,67

1,67

21

35,00

1,67

20

33,33

1,67

19

31,67

1,67

18

30,00

1,67

17

28,33

1,67

16

26,67

1,67

15

25,00

1,67

14

23,33

1,67

13

21,67

1,67

1

12

20,00

1,67

11

18,33

1,67

10

16,67

1,67

9

15,00

1,67

8

13,33

1,67

7

11,67

1,67

6

10,00

1,67

5

8,33

1,67

4

6,67

1,67

3

5,00

1,67

2

3,33

1,67

1

1,67

1,67

Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Банк активларининг бир қисми бўйича таваккалчилик даражалари
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тавсифи

Таваккалчилик даражаси

1.

Банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)

0%

2.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги миллий валютадаги маблағлар

0%

3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банкига тўғридан-тўғри талаблар ва улар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ҳамда ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари ёки уларнинг махсус компаниялари томонидан чиқарилган таъминланган қарз муносабатларини тасдиқловчи қимматли қоғозлар

0%

4.

Жорий бозор қийматида баҳоланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Марказий банки томонидан чиқарилган ёки кафолатланган қимматли қоғозлар кўринишидаги гаров билан таъминланган ёки кафолатланган активлар, уларнинг қисмлари ва балансдан ташқари мажбуриятлар.

0%

5.

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ва Европа Кенгашининг тараққиёт банкига нисбатан талаблар, шу жумладан мазкур ташкилотлар:

қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

қимматли қоғозлари билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари;

маблағлари ҳисобидан таваккалчиликларни тўлиқ қоплаш мажбурияти билан амалга оширилган банк операциялари қисми.

0%

6.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми

0%

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакиллик ва захира ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлар

20%

8.

Ўтказиш жараёнидаги пул ҳужжатлари, шу жумладан йўлдаги нақд пуллар

20%

9.

Таъминотига депозит қабул қилинган ҳамда таъминот валютаси ўзаро мос бўлмаган активларнинг ёки балансдан ташқари моддаларнинг қисми

20%

10.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар

20%

11.

Тадбиркорлик субъектларига 15 млрд. сўмгача берилган кредитлар бўйича кафолатлар бериш ташкилоти томонидан тақдим этилган кафолат (кафиллик) қисми. Бунда:

кафолатлар бериш ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган пруденциал талабларга мувофиқ эканлиги;

кафолатлар бериш ташкилоти томонидан тақдим этилган кафолат (кафиллик) ҳужжатлаштирилган мажбурият ҳисобланиши;

банкнинг кафолатлар бериш ташкилотидан тўғридан-тўғри талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;

қарз олувчи кафолат (кафиллик) билан таъминланган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, банк кафолатлар бериш ташкилотидан кафолат (кафиллик) бўйича тўловни амалга оширишини 90 кундан ошганда талаб қилиш ҳуқуқи бўлиши;

қарз олувчининг банк олдидаги мажбурияти бўйича тақдим этилган кафолат (кафиллик) миқдори аниқ белгиланган бўлиши;

қарз олувчининг тўловга лаёқатлилиги ёмонлашиши оқибатида кафолатлар бериш ташкилоти кафолатни (кафилликни) бир томонлама тартибда бекор қилишига, кафолатнинг (кафилликнинг) воситачилик ҳақини оширишига, берилган кафолат (кафиллик) муддатини қисқартиришига, кафолат (кафиллик) бўйича маблағларни тўлиқ ёки қисман тўламаслигига имкон яратмаслиги.

50%

12.

Доимий даромадга эга бўлган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ҳамда қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга даромад олишга йўналтирилган фаолияти учун берилган 300 миллион сўм ва ундан кам миқдордаги кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида берилган кредитлар ва автомобиль сотиб олиш учун берилган кредитлар мустасно.

Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар доимий даромадга эга бўлмаган ёки камида охирги узлуксиз олти ой давомида ҳар ой банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлмаган ёки қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан ошган бўлса ёхуд мазкур кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган бўлса, мазкур қарз олувчиларга берилган кредитлар ушбу илованинг 17-позициясига мувофиқ таваккалчиликка тортилади.

75%

13.

Битта кичик тадбиркорлик субъектига берилган жами кредит қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ошмаган, бироқ энг кўпи билан 15 млрд. сўмгача кредитлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида берилган кредитлар мустасно. Бунда, битта кичик тадбиркорлик субъектига берилган жами кредит қолдиқ суммаси банк регулятив капиталининг 0,2 фоизидан ёки 15 млрд. сўмдан ошган кредитлар йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари асосида таваккалчиликка тортилади.

75%

14.

Банкнинг асосий воситалари ва бошқа хусусий мулклари

100%

15.

Дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар

100%

16.

Қарз юки кўрсаткичи 50 фоиз ва ундан паст ҳолда жисмоний шахсларга (бундан мазкур илованинг 12-позициясида белгиланган қарз олувчилар мустасно) берилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун берилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида берилган кредитлар мустасно

100%

17.

Қарз юки кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлган ҳолда ёки ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган жисмоний шахсларга берилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун берилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида берилган кредитлар мустасно

150%

18.

Қарзини тўлиқ ёки қисман ундириш ҳисобидан банк балансига олинган мулклар

100%

19.

Икки йилдан кўп бўлган муддатда фойдаланилмаётган банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк

150%

20.

Йирик корхоналар билан боғлиқ хатарларни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия томонидан молиявий ҳолатига кўра қуйидагича тоифаланган йирик қарздорларга нисбатан талаблар, шу жумладан кредит, унинг фойдаланилмаган қисми, лизинг, банк кафолати, факторинг ва аккредитивлар:

«паст хатарли»;

«ўрта хатарли»;

«юқори хатарли».

100%

125%

150%

21.

Сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ёки «умидсиз» деб таснифланган активлар ва ушбу активлар бўйича махсус захиралар қуйидагича шаклланганда (мазкур илованинг бошқа позицияларидаги шартларни бажаришидан қатъий назар):

50 фоиздан ошган миқдорда;

25 фоиздан кўп, бироқ 50 фоиздан ошмаган миқдорда;

25 фоиздан ошмаган миқдорда.

50%

100%

150%

22.

Консолидациялашмаган молиявий ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ёки акцияларга инвестициялар натижасида банкнинг ушбу ташкилотлардаги улуши 10 фоиздан ошган бўлса, бундай ташкилотларга жами инвестициялар йиғиндиси банк I даражали асосий капитали (мазкур Низомнинг 19-банди «а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 10 фоизидан ошмаган қисми

200%

23.

Консолидациялашмаган молиявий ташкилотлар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ёки акцияларга инвестициялар натижасида банкнинг ушбу ташкилотлардаги улуши 10 фоиздан ошмаган бўлса, бундай ташкилотларга жами инвестициялар йиғиндиси банк I даражали асосий капитали (Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 19-банди «а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 10 фоизидан ошмаган қисми

150%

24.

Консолидациялашмаган молиявий бўлмаган битта ташкилот устав фондидаги (устав капиталидаги) улушлар ва (ёки) акцияларга инвестицияларнинг банк I даражали асосий капитали (Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 19-банди «а» — «г» кичик бандларидаги элементлар чегирилганидан кейин) 15 фоизидан ошмаган қисми

150%

25.

Бошқа барча активлар, бундан мазкур Низомнинг 3 — 7-иловаларида кўрсатилган активлар ҳамда йиллик фоиз ставкасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатиладиган таваккалчилик даражалари белгиланадиган активлар мустасно

100%

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 27 мартдаги 6/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3697-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., № 10/26/3697-1/0356)
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Контрагентларнинг рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражалари*

Т/р

Тавсифи

Рейтинг баҳолари асосида таваккалчилик даражаси бўйича ажратилган гуруҳлар

«Standard & Poorʻs» ва «Fitch Ratings» рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари**

ААА дан АА-гача

А+ дан А-гача

ВВВ+ дан ВВВ- гача

ВВ+ дан В- гача

В- дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

«Moodyʼs Investors Service» рейтинг компаниясининг рейтинг баҳолари**

Ааа дан Аа3 гача

А1 дан А3 гача

Baa1 дан Baa3 гача

Ba1 дан B3 гача

B3 дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

1.

Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банкларига нисбатан талаблар, шу жумладан мазкур ташкилотлар:

қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

қимматли қоғозлари билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари.

0%

20%

50%

100%

150%

150%

2.

Давлат сектори ташкилотларига нисбатан талаблар, шу жумладан мазкур ташкилотлар:

қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

қимматли қоғозлари билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари.

20%

50%

50%

100%

150%

100%

3.

Мазкур Низомнинг 2-иловаси 5-позициясида белгиланмаган халқаро молия ташкилотларига нисбатан талаблар, шу жумладан мазкур ташкилотлар:

қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

қимматли қоғозлари билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари.

20%

30%

50%

100%

150%

150%

4.

Банкларга нисбатан талаблар, шу жумладан:

қарзлар ва пул бозори воситалари;

ушбу банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ва банк кафолати билан таъминланган бошқа барча активлар:

90 кун ёки ундан кам

20%

20%

20%

50%

150%

150%

90 кундан юқори

20%

30%

50%

100%

150%

150%

5.

Хорижий мамлакатлардаги банклардан бошқа молиявий ташкилотлар ҳамда молиявий бўлмаган ташкилотларга нисбатан талаблар, шу жумладан мазкур ташкилотлар:

қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;

қимматли қоғозлари билан таъминланган ёки кафолатланган банк активлари ва балансдан ташқари моддалари.

20%

50%

75%

100%

150%

100%

* Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлганда, ушбу талаблар қўлланилмайди.
** Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳолари.
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларининг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Қарз юки кўрсаткичи (QYK)**

QYK≤ 50%

50%< QYK ёки QYKни аниқлаш имкони бўлмаса

Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи***

(KGN)

KGN<50%

35%

50%

50%≤ KGN<80%

50%

100%

80%≤ KGN<100%

100%

150%

100%≤ KGN

150%

150%

* Мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.
** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 2-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
*** Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 3-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун берилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Қарз юки кўрсаткичи (QYK)**

QYK ≤ 50%

50% < QYK yoki QYKни аниқлаш имкони бўлмаса

Кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи***

(KGN)

KGN ≤ 75%

100%

150%

75% < KGN

150%

200%

* Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлганда, ушбу талаблар қўлланилмайди.
** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 2-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
*** Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 3-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рейтинг баҳосига эга бўлган таъминланган облигациялар бўйича таваккалчилик даражалари
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 27 мартдаги 6/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3697-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., № 10/26/3697-1/0356)

Таъминланган облигацияларнинг рейтинги

ААА дан АА- гача

А+ дан А- гача

ВВВ+ дан ВВВ- гача

ВВ+ дан В- гача

В- дан паст

Таъминланган облигациянинг таваккалчилик даражаси

10%

20%

20%

50%

100%

Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Рейтинг баҳосига эга бўлмаган таъминланган облигациялар бўйича таваккалчилик даражалари

Эмиссия қилувчи банкнинг таваккалчилик даражаси*

20%

30%

50%

75%

100%

150%

Таъминланган облигациянинг таваккалчилик даражаси

10%

15%

25%

35%

50%

100%

* Мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ эмиссия қилувчи банкнинг таваккалчилик даражаси аниқланади.
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Махсус фоиз таваккалчилиги коэффициентлари

Т/р

Тавсифи

«Standard & Poorʼs» ва «Fitch Ratings» рейтинг компанияларининг рейтинг баҳолари*

ААА дан АА-гача

А+ дан ВВВ-гача

ВВ+ дан В- гача

В- дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

«Moodyʼs Investors Service» рейтинг компаниясининг рейтинг баҳолари*

Ааа дан Аа3 гача

А1 дан Baa3 гача

Ba1 дан B3 гача

B3 дан паст

Рейтинг баҳоларига эга эмас

Коэффициент ва сўндириш санасигача қолган муддат

1.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0%

(муддатидан қатъий назар)

6%

(муддатидан қатъий назар)

2.

Хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ва марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0%

(муддатидан қатъий назар)

0,25%

(6 ойгача)

1%

(6 ойдан 24 ойгача)

1,6%

(24 ойдан юқори)

8% (муддати дан қатъий назар)

12% (муддатидан қатъий назар)

3.

Халқаро молия ташкилотлари, банклар, компаниялар, банкка алоқадор ҳисобланмаган бошқа ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг давлат сектори ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0,25%

(6 ойгача)

1%

(6 ойдан 24 ойгача)

1,6%

(24 ойдан юқори)

8%

(муддатидан қатъий назар)

12%

(муддатидан қатъий назар)

4.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

0,25%

(6 ойгача)

1%

(6 ойдан 24 ойгача)

1,6%

(24 ойдан юқори)

8%

(муддатидан қатъий назар)

12%

(муддатидан қатъий назар)

* Марказий банк томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳо даражасига тенг бўлган рейтинг баҳолари.
Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Умумий фоиз таваккалчилиги коэффициентлари

Катта гуруҳлар

Кичик гуруҳлар

Сўндириш санасигача қолган ёки фоиз (купон) ставкасини қайта кўриб чиқиш санасигача қолган муддат

Кичик гуруҳ омили

1

1

1 ойгача

0%

2

1 ойдан 3 ойгача

0,2%

3

3 ойдан 6 ойгача

0,4%

4

6 ойдан 12 ойгача

0,7%

2

5

1 йилдан 2 йилгача

1,25%

6

2 йилдан 3 йилгача

1,75%

7

3 йилдан 4 йилгача

2,25%

8

4 йилдан 5 йилгача

2,75%

3

9

5 йилдан 7 йилгача

3,25%

10

7 йилдан 10 йилгача

3,75%

11

10 йилдан 15 йилгача

4,5%

12

15 йилдан 20 йилгача

5,25%

13

20 йил ва ундан юқори

6%

Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Бизнес индикатор элементлари

Т/р

Бизнес индикатор компонентлари

Ҳисоб-китобга киритилувчи элементлар

Соф фоизли даромадлар ва харажатлар компоненти

1.

Фоизли даромадлар

Марказий банкдаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар;

Бошқа банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар;

Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар;

Қимматли қоғозлар ва уларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар;

Мижозларнинг мажбуриятлари бўйича ҳисобланган фоизлар;

Банкнинг тўланмаган акцептлари юзасидан мижозлар мажбуриятлари бўйича фоизли даромадлар;

Кредит ва лизинг операциялари бўйича фоизлар, дисконтлар (чегирмалар) ва бадаллар;

Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган REPO битимлари бўйича фоизли даромадлар;

Бошқа фоизли даромадлар.

2.

Фоизли харажатлар

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли харажатлар;

Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар;

Марказий банкнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар;

Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар;

Кредитлар бўйича фоизли харажатлар;

Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган REPO битимлари бўйича фоизли харажатлар;

Бошқа фоизли харажатлар.

3.

Фоизли даромад келтирувчи активлар

Банкнинг Марказий банкдаги фоизли даромад келтирувчи маблағлари;

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотлардан олиниши лозим бўлган фоизли даромад келтирувчи маблағлар;

Фоизли даромад келтирувчи қимматли қоғозлар ва уларга қилинган инвестициялар;

Фоизли даромад келтирувчи инвестициялар;

REPO битимлари бўйича сотиб олинган фоизли даромад келтирувчи қимматли қоғозлар;

Фоизли даромад келтирувчи кредит ва лизинг операциялари;

Фоизли даромад келтирувчи молиявий инструментлар бўйича мижозларнинг мажбуриятлари.

4.

Дивиденд кўринишидаги даромадлар

Инвестиция қилинган хусусий капитал бўйича олинган дивидендлар.

Хизматлар компоненти

5.

Фоизсиз даромадлар

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар;

Хорижий валюталардаги фойда;

Тижорат операцияларидан олинган фойда.

6.

Фоизсиз харажатлар

Комиссион тўловлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича харажатлар;

Хорижий валютада кўрилган зарарлар;

Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар;

Инвестициядан кўрилган зарарлар;

Бошқа фоизсиз харажатлар.

7.

Бошқа операцион даромадлар

Инвестиция мақсадида сотиб олинган кўчмас мулклар бўйича олинган ижара даромадлари;

Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда;

Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан фойда.

8.

Бошқа операцион харажатлар

Кейинчалик сотиш мақсадида сотиб олинган асосий воситалар ва хусусий мулкларни сотиш натижасида зарарлар;

Ички операцион таваккалчилик ҳолатлари натижасида кўрилган зарарлар (ички ва ташқи фирибгарлик, банк фаолиятидаги нобарқарорлик ва ички тизимлардаги муаммолар, жарима ва бошқалар).

Молиявий компонент

9.

Савдо портфели бўйича соф фойда (зарар) қиймати

Савдо портфелига киритилган активлар бўйича соф фойда (зарар)

10.

Банк портфели бўйича соф фойда (зарар) қиймати

Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган ва банк портфелига киритилган активлар бўйича соф фойда (зарар)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 24 июндаги 14/17-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-1, 2017 йил 7 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 632-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-2, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-3, 2018 йил 25 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 27 октябрдаги 34/5-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-4, 2018 йил 28 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 26 январдаги 2/3-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-5, 2019 йил 6 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 10/19/2693-5/2722-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-6, 2019 йил 25 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 11 январдаги 28/22-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-7, 2021 йил 13 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 10/21/2693-7/0116-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/5-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-8, 2021 йил 10 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 10/21/2693-8/1151-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 2 мартдаги 4/12-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-9, 2023 йил 17 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2023 й., 10/23/2693-9/0155-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 28 мартдаги 8/11-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-10, 2023 йил 5 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 10/23/2693-10/0196-сон).
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 6 июндаги 14/7-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-11, 2023 йил 17 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/2693-11/0493-сон).
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 31 январдаги 42/14-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-12, 2024 йил 27 февраль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 10/24/2693-12/0162-сон).
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 1 апрелдаги 7/6-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-13, 2025 йил 21 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 10/25/2693-13/0369-сон).
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сон «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2693-14, 2025 йил 21 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., № 10/25/3697/0992; 16.04.2026 й., № 10/26/3697-1/0356; 20.07.2026 й., 10/26/3902/0758-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)