1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
«20. Таваккалчилик даражаси бўйича I гуруҳга қуйидагилар киради:
банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)».
«24. Таваккалчилик даражаси бўйича V гуруҳга қуйидагилар киради:»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробари ва ундан паст бўлган кредитлар.».
7. Қуйидаги мазмундаги 241 ва 242-бандлар билан тўлдирилсин:
«241. Таваккалчилик даражаси бўйича VI гуруҳга қуйидагилар киради:
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан юқори бўлган кредитлар.
242. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга автомобиль сотиб олиш учун:
юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига автомобиль қабул қилинган кредитлар;
аҳолига ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон)