toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2026
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-12]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 январь,
42/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 31 январдаги 42/14-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 181-банддаги «1 — 4-иловаларида» деган сўзлар «1 — 6-иловаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
қуйидаги мазмундаги 102 ва 103-позициялар билан тўлдирилсин:

«

102.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида кўрсатилган хизматлар, бундан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлар мустасно

75%

103.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб доимий даромадга эга бўлган, шунингдек камида олти ой давомида банк ҳисобварағида, шу жумладан банк картасида маблағлар айланмасига эга бўлган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш фаолияти доирасида хизматлар кўрсатиш мақсадида банклар томонидан микромолия ташкилотларига ажратилган кредитлар

75%

»;

қуйидаги мазмундаги 131 ва 132-позициялар билан тўлдирилсин:

«

131.

2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиз (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) ва ундан паст ҳолда жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно

100%

132.

2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 60 фоиздан (ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиз) юқори бўлган ҳолда ёки ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаган жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (микроқарзлар), бундан жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган ва ипотека кредитлари ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва таълим дастурлари асосида ажратилган кредитлар мустасно

150%

»;

17-позициядаги «2 — 4-иловаларида» деган сўзлар «2 — 6-иловаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2024 йил 1 июлга қадар аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг таваккалчилик даражалари*».
4. 4-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2023 йил 20 августдан 2024 йил 1 июлга қадар жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*».
5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 5 ва 6-иловалар билан тўлдирилсин.
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитларининг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи (ҚЮК)**

ҚЮК ≤ 60%***

60%***< ҚЮК ёки ҚЮКни аниқлаш имкони бўлмаса

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати**** (КГН)

КГН<50%

35%

50%

50%≤КГН<75%

50%

100%

75%≤КГН<100%

100%

150%

100%≤КГН

150%

150%

* Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди.
** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3205, 2020 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
*** Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.
**** Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3269, 2020 йил 30 июнь) 6-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
«Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
2024 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари*

Тавсифи

Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи (ҚЮК)**

ҚЮК ≤ 60%***

60%*** < ҚЮК ёки ҚЮКни аниқлаш имкони бўлмаса

Кредит суммасини гаров суммасига нисбати (КГН)****

КГН ≤ 75%

100%

150%

75% < КГН

150%

200%

* Агар Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқ бўлса, мазкур талаблар қўлланилмайди, бундан 1-илова 102 ва 103-позицияларида кўрсатилган мезонлар мустасно.
** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3205, 2020 йил 20 март) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
*** Ушбу кўрсаткич 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоизни ташкил этади.
**** Жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг гаров қийматига нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:
кредит суммаси — жисмоний шахсларга автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг сўндирилмаган қолдиғини ўз ичига олади;
автомобиль гаров қиймати — гаров шартномасида келишилган нарх.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 10/24/2693-12/0162-сон)