Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Банк устав капиталининг энг кам миқдори:
2023 йил 1 сентябрга қадар юз миллиард сўмни;
2023 йил 1 сентябрдан эътиборан икки юз миллиард сўмни;
2024 йил 1 апрелдан эътиборан уч юз эллик миллиард сўмни;
2025 йил 1 январдан эътиборан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши керак.».
2.
181-банддаги «1 — 3-иловаларида» деган сўзлар «1 — 4-иловаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
1-илованинг 17-позициясидаги «2 ва 3-иловаларида» деган сўзлар «2 — 4-иловаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг
иловасига мувофиқ таҳрирда 4-илова билан тўлдирилсин.