1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 сентябрь,
26/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«34. Регулятив капиталнинг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг умумий суммасига нисбати 12,5 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти К1 қуйидаги тарзда ҳисобланади:
К1 = РК / ТАУС.
2019 йил 1 январдан бошлаб банклар таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги капитални консервация қилиш буферини ҳисобга олган ҳолда К1 нинг энг кичик даражасини 0,13 (13,0 фоиз) миқдорида таъминлашлари шарт.
Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади.».