1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
«капитал захиралар — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг соф фойда ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган ҳар қандай зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин;»;
тўртинчи хатбоши «фойда» деган сўздан кейин «ёки аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 13-банддаги «10 ва 11-бандлардаги» деган сўзлар «11 ва 12-бандлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Бунда I даражали капиталдан чегирмалар таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ танлов савдоларида банкларга реализация қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил қилинган корхоналарга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида банкларга реализация қилиш тартибига мувофиқ иқтисодий судларнинг қарорларига биноан кредитор банклар балансига тугатиш қиймати бўйича қабул қилинган ишлаб чиқарувчи банкрот корхоналар мол-мулки негизида ташкил этилган корхоналарга банкларнинг инвестициялари киритилмайди.».