08.09.2025 йилдаги ПФ-161-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.09.2025 йилдаги ПФ-161-сон
Date of entry into force
09.09.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий муносабатларни ўз вақтида ҳамда самарали ҳуқуқий тартибга солиш, ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, давлат органлари масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-111-сон Фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар норма ижодкорлиги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини тезкор таъминлаш ва ижтимоий муносабатларни ўз вақтида ва самарали ҳуқуқий тартибга солиш, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда норма ижодкорлиги фаолиятининг янада самарали тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳуқуқий механизмларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (кейинги ўринларда — идоравий ҳужжатлар) билан белгилаш амалиётини кенгайтириш орқали вазирлик ва идораларнинг институционал мустақиллигини ошириш ва уларнинг проактив сиёсат юритишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва келишиш тартиб-таомилларини соддалаштириш орқали маъмурий бюрократияни ва мураккаблашган тартиботларни бартараф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Норма ижодкорлиги фаолиятининг самарадорликка йўналтирилган янги тартибини жорий этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) вазирликлар ва идоралар, агар уларга қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилган бўлса, идоравий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) идоравий ҳужжатларни қабул қилиш учун юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли ҳужжатни қабул қилиш ваколати аниқ ёзиб қўйилган бўлиши талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) вазирлик ва идоралар давлат сиёсатини амалга ошириш ваколати доирасида ҳуқуқий тартибга солиш функциясини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) янги ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари қабул қилинганда, вазирлик ва идоралар уларни ҳаётга татбиқ этиш учун ўзлари тезкор идоравий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларидаги топшириқлар ижроси юзасидан қабул қилинган идоравий ҳужжатларнинг Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши ушбу топшириқларни «Ijro.gov.uz» тизимида назоратдан ечишга асос ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) вазирлик ва идоралар бўйсунувидаги қўмита, агентлик ва инспекциялар, агар уларга тегишли соҳада давлат сиёсатини юритиш ваколати юклатилган бўлса, идоравий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин, бунда зарур ҳолларда ушбу ҳужжат юқори турувчи орган билан ҳам келишилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) идоравий ҳужжатларга, қонунчиликда белгиланган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) жисмоний ва юридик шахсларга янги имтиёз ҳамда жавобгарлик чораларини белгилайдиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) амалдаги тартиб-таомилларни асоссиз мураккаблаштирадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) асосланмаган қўшимча харажат ва тўловларни, янги турдаги солиқ ва йиғимларни, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этадиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) ижтимоий муносабатларни ҳаддан зиёд ҳуқуқий тартибга солишга йўл қўймаслик мақсадида идоравий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилишидан олдин, ҳужжатни қабул қилишнинг яққол зарурати ва уни қабул қилмасдан бошқа муқобил ечимлар орқали муаммони ҳал қилишнинг имкониятлари ўрганилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) барча идоравий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади, бундан янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ҳамда давлат сирларига оид маълумотларни ўз ичига олган идоравий ҳужжатлар лойиҳалари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда, уларни амалга ошириш учун зарур бўлган идоравий ҳужжатлар ҳам бир вақтнинг ўзида тайёрланади ва лойиҳа билан бирга юқори инстанцияларга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, идоравий ҳужжатларни қабул қилиш, уларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари бўйича қуйидаги қатъий талаблар ўрнатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддати, агар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларида бундан кўп муддат белгиланмаган бўлса, икки ой этиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) идоравий ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш муддати 10 кунни ташкил этади, агар лойиҳа юзасидан 5 кун ичида таклиф келиб тушмаса, уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш мумкин бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 30 кундан 20 кунга, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича эса кўриб чиқиш муддатини узайтириш 15 кундан 10 кунга қисқартирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) белгиланган талабларга риоя қилмасдан киритилган идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш муддати 30 кундан 15 кунга қисқартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоравий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Адлия вазирлиги идоравий ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайта ишлаш (таҳрирлаш) орқали давлат рўйхатидан ўтказади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлаштириш зарурати туғилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ҳавола қилувчи нормалар қўлланишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги таъминланмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) қайта ишланган (таҳрирланган) ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишга ушбу ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбари томонидан ёзма ёки электрон тизим орқали розилик берилган тақдирда йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси имзоланган вақтдан идоравий ҳужжат бекор қилингани ҳақидаги белги автоматик тарзда электрон тизимда қайд этилади, бунда уларни бекор қилиш учун алоҳида ҳужжат қабул қилиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Адлия вазирлигига жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлган идоравий ҳужжат лойиҳаларини қайта ишлаш учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда идоравий ҳужжатларни юқорироқ юридик кучга эга бўлган қонунчилик ҳужжатларига тезкор ва тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Айрим қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш механизмлари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг 2025-2026 йилларга мўлжалланган дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари Дастур ижросини самарали ва ўз вақтида ташкил этиш учун шахсан жавобгар ҳисобланиши қайд этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан белгиланган муддатда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган ёки ўз кучини йўқотган деб топилмаган идоравий ҳужжатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан (кейинги ўринларда — Реестр) чиқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Реестрдан чиқарилиши натижасида юзага келадиган оқибатлар учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросини таъминлашда профессионал бошқарув ва натижадорликка асосланган тизимни йўлга қўйиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига идоравий ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича шахсий масъулият ва жавобгарлик юклатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) янги тизим доирасида идоравий ҳужжатларнинг ўз вақтида келишилиши, қабул қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминламаган вазирлик ва идоралар раҳбарларига интизомий жавобгарлик чоралари жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) идоравий ҳужжатлар ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши, шунингдек, улар лойиҳаларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва келишилиши устидан назорат Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Адлия вазирлиги вазирлик ва идоралар томонидан идоравий ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини доимий мониторинг қилиб боради. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мониторинг натижалари асосида ўз муддатида амалиётга жорий этилмаган идоравий ҳужжатлар юзасидан ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Ҳукуматга ахборот киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Президент Администрацияси ва Ҳукумат томонидан белгиланган муддатларда идоравий ҳужжатларни амалиётга жорий этмаслик сабаблари ўрганилади ҳамда масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг интизомий жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Адлия вазирлиги идоравий ҳужжатларни ўз вақтида амалиётга жорий этмаслик сабабларини бартараф қилиш ва масъул ходимларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси вазирлик ва идоралар томонидан идоравий ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши юзасидан доимий назорат олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Адлия вазирлигининг идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнларидаги ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этишга қаратилган қуйидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) идоравий ҳужжатни у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилгандан сўнг ўттиз кун ичида қабул қилиш талаби бекор қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи идоравий ҳужжатларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишмасдан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Адлия вазирининг биринчи ўринбосари вазирлик ва идоралар, шу жумладан, Адлия вазирлигининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришга, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) идоравий ҳужжатлар ўз вақтида ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини кенг жорий қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш масалаларига масъул этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармон асосида вазир ўринбосарлари ўртасида вазифалар тақсимоти ҳамда вазирлик марказий аппаратининг янгиланган тузилмасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Фармон ижросини ташкил қилиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Адлия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бир ой муддатда идоравий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини қайта кўриб чиққан ҳолда идоравий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 мартга қадар Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини қуйидагилар асосида қайта кўриб чиқсин ва таклифларни Президент Администрациясига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) «ақлли тартибга солиш» модели доирасида замонавий тартибга солиш усулларини кенг қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан мақсадли кўрсаткичлар асосида тизимли мониторингни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) идоравий ҳужжатлар билан ҳуқуқий тартибга солиш амалиётини кенгайтириш орқали соҳа регуляторларининг мустақиллигини ва жавобгарлигини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик иштирокини манзилли кенгайтиришга қаратилган муқобил механизмларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) норма ижодкорлиги жараёнига замонавий IT технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, сунъий интеллектни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Дастурни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши, келишилиши ва қабул қилиниши устидан мониторинг юритсин ҳамда ижроси бўйича Президент Администрациясига ҳар чоракда ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс-таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 8 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-161-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш механизмлари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг 2025-2026 йилларга мўлжалланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тартибга солиш предмети

Амалга ошириш шакли

Ҳаволаки норма

Масъул ижрочилар

Ижро муддати

I. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари

1. «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (353-I, 27.12.1996 йил)

1.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

26-модданинг иккинчи қисми:

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ягона тизим бўйича амалга оширилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2025 йил декабрь

2. «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (77-II, 26.05.2000 йил)

2.

Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек, уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

22-модда:

Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек, уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2025 йил декабрь

3. «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (362-II, 05.04.2002 йил)

3.

Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жойни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгилаш тартибини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

22-модданинг учинчи қисми:

Чиқиндилар кўмиб ташланадиган жой (хавфли чиқиндилар бундан мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил январь

4. «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (402-II, 30.08.2002 йил)

4.

Донор қонининг таркибий қисмларини кейинчалик, зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

8-модданинг иккинчи қисми:

Донор қонининг таркибий қисмларини кейинчалик, зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2026 йил январь

5. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги  Қонуни (ЎРҚ-328, 02.05.2012 йил)

5.

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

5-модданинг олтинчи қисми:

Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги Тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестрини шакллантириш ҳамда доимий равишда янгилаб бориш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2026 йил январь

6. «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-371, 14.05.2014 йил)

6.

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

45-модданинг иккинчи қисми:

Ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасаларни тузиш ва уларнинг ишини ташкил этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ички ишлар вазирлиги

2026 йил февраль

 

7. «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-392, 25.08.2015 йил)

7.

Пай фондларининг ягона реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

16-модданинг саккизинчи қисми:

Пай фондларининг ягона реестрини юритиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2026 йил февраль

8. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-399, 04.01.2016 йил)

8.

Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

8-модданинг тўртинчи қисми:

Умумий фармакопея мақолаларини, фармакопея мақолаларини ишлаб чиқиш ва уларни Давлат фармакопеясига киритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2026 йил март

9. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-409, 21.09.2016 йил)

9.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби, бундай фойдаланиш учун тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

36-модданинг  учинчи қисми:

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг техник ва доривор хомашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби, бундай фойдаланиш учун тақиқланган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил март

10. «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-644, 27.10.2020 йил)

10.

Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

31-модданинг биринчи қисми:

Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2025 йил ноябрь

11. «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-684, 22.04.2021 йил)

11.

Қурилиш соҳасида давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш ҳамда давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2-модданинг иккинчи қисми:

Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун давлат харидларини амалга ошириш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2025 йил декабръ

12. «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-901, 01.02.2024 йил)

12.

Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

3-модданинг тўртинчи қисми:

Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати тегишинча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2026 йил май

13.

Таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

14-модданинг ўн олтинчи қисми:

Таълим ташкилотларининг педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2026 йил март

14.

Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

15-модданинг учинчи қисми:

Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2026 йил март

13. «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-996, 14.11.2024 йил)

15.

Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш тартиби ва мезонларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

29-модданинг олтинчи қисми:

Зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2026 йил март

16.

Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

31-модданинг тўртинчи қисми:

Зўравонликдан жабрланган болаларни ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2026 йил апрель

17.

Зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тартиби, зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш мезонлари ва ҳимоя ордерининг шаклини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

32-модданинг ўн тўртинчи қисми:

Зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тартиби, зўравонликдан жабрланувчига нисбатан зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш мезонлари ва ҳимоя ордерининг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2026 йил апрель

18.

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

40-модданинг тўртинчи қисми:

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2026 йил апрель

14. «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-1006, 27.11.2024 йил)

19.

Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларни қуриш ва умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташтириш, уларни фойдаланиш учун очиш, шунингдек, умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркибини умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқариш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

40-модданинг биринчи қисми:

Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларни қуриш ва умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташтириш, уларни фойдаланиш учун очиш, шунингдек, умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркибини умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги

2026 йил апрель

20.

Темир йўл транспорти ҳаракатдаги таркибини бошқариш ҳуқуқини бериш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

42-модданинг еттинчи қисми:

Ҳаракатдаги таркибни бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Транспорт вазирлиги

2026 йил апрель

II. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ов қилиш ва овчилик хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (ПФ-105, 23.07.2024 йил)

21.

Овчилик гувоҳномасини бериш тартиби ва овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Фармоннинг 6-банди саккизинчи хатбошиси:

Овчилик гувоҳномасини бериш тартиби ва овчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларни ўқув курсларида ўқитиш тартиби Экология вазирлиги томонидан белгиланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил июнь

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (ПҚ-694, 14.09.2007 йил)

22.

Хизмат квартирасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат хонадонларидан чиқариш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга илованинг 21-банди иккинчи хатбошиси:

Хизмат квартирасини ижарага олиш шартномасини бекор қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат хонадонларидан чиқариш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шартнома бекор қилинган тақдирда ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари уларга берилган хизмат квартирасини қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда бўшатишлари шарт.

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия

2026 йил январь

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ПҚ-128, 20.04.2023 йил)

23.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талабларни белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорнинг 4-банди «а» кичик банди:

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

2026 йил январь

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ-296, 08.09.2023 йил)

24.

Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 1-илованинг 4-позицияси:

Аҳолига, жумладан, ҳомиладор аёллар ва болаларга давлат тиббиёт муассасаларида малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида ташкил этиш мақсадида стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда мазкур ҳужжатда фуқароларнинг тиббий муассасани танлаш ҳуқуқларини инобатга олиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2025 йил ноябрь

III. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (243, 26.08.2011 йил)

25.

Биосфера резервати ҳудуди ёки зоналари кўламини ва чегараларини ўзгартириш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 3-илованинг 31-банди:

Биосфера резервати ҳудуди ёки зоналари кўламини ва чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил январь

20. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (256, 31.03.2018 йил)

26.

Табиий газни етказиб бериш учун олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар рўйхатини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 2-илованинг 37-банди иккинчи хатбошиси:

Табиий газни етказиб бериш ҲГТТ томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни.

Энергетика вазирлиги

2026 йил январь

21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларни бошқаришни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори (383, 22.05.2018 йил)

27.

Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартибини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга илованинг 3-банди тўртинчи хатбошиси:

Тижорат банки томонидан депозитга жалб этилиши мумкин бўлган вақтинча бўш маблағларнинг энг юқори чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк

2026 йил январь

22. Вазирлар Маҳкамасининг «Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (1062, 31.12.2018 йил)

28.

Биосфера резерватининг паспортига киритиладиган маълумотлар рўйхати ва уларни юритиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 1-илованинг 22-банди:

Биосфера резервати тўғрисидаги асосий маълумотлар биосфера резерватининг паспортида мавжуд бўлади. Паспортга киритилган маълумотлар рўйхати ва уларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил январь

29.

Биосфера резерватини молиялаштириш бошқарув режаларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 1-илованинг 23-банди:

Биосфера резерватини молиялаштириш бошқарув режалари асосида таъминланади. Бошқарув режаларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби белгиланган тартибда белгиланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил январь

23. Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (265, 30.03.2019 йил)

30.

Қўриқланадиган тегра лойиҳасининг нусхасини бошқа шахсларга тақдим этиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 9-илованинг 22-банди олтинчи хатбошиси:

Махсус ваколатли орган зарур ҳолларда, қўриқланадиган тегра лойиҳасининг нусхасини бошқа шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши (юбориши) мумкин.

Маданий мерос агентлиги

2026 йил январь

24. Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (349, 24.04.2019 йил)

31.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бланкаларини рўйхатга олиш ва сақлаш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 1-илованинг 30-банди:

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот юритиладиган бланкалар ҳисобланади, уларни рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

2026 йил январь

25. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (391, 13.05.2019 йил)

33.

Ихтисослаштирилган ташкилотлар хостелларидан фойдаланиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 5-илованинг 59-банди:

Хостеллардан фойдаланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2027 йил январь

26. Вазирлар Маҳкамасининг «Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (443, 16.07.2020 йил)

34.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сўраладиган маълумотлар ва ахборотлар рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Қарорга 1-илованинг 15-банди:

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сўраладиган маълумотлар ва ахборотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2026 йил январь

27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (206, 21.04.2022 йил)

35.

Буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни буюртмачиларга қайта тақсимлаш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 2-илованинг 34-банди тўртинчи хатбошиси:

Бунда буюртмачиси аниқланмаган ва тақсимланмаган маблағларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар сифатида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2026 йил февраль

28. Вазирлар Маҳкамасининг «Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (333, 13.06.2024 йил)

36.

Реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси зарурлиги, тирик донорга тиббий хулосасини тақдим этиш тўғрисидаги хулосаларни бериш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорнинг 2-банди «в» кичик банди учинчи хатбошиси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги реципиент ва тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш, реципиентга аъзосининг ва (ёки) тўқимасининг трансплантацияси зарурлиги, тирик донорга тиббий хулосасини тақдим этиш тўғрисидаги хулосаларни бериш тартибини тасдиқласин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2025 йил ноябрь

37.

Давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантацияга тайёрлаш ва амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорнинг 2-банди «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида реципиент ҳамда тирик донорни трансплантацияга тайёрлаш ва амалиётдан кейинги реабилитацияси ва кузатувда бўлиш тартибини тасдиқласин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2025 йил ноябрь

38.

Кератопластика амалиётининг бажарилишини янада кўпайтириш ва бунда беморлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлардан олиб келинадиган «донор кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт ташкилотларида қўллаш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорнинг 2-банди «в» кичик банди бешинчи хатбошиси:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кератопластика амалиётининг бажарилишини янада кўпайтириш ва бунда беморлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлардан олиб келинадиган «донор кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт ташкилотларида қўллаш тартибини тасдиқласин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2025 йил ноябрь

29. Вазирлар Маҳкамасининг «Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (619, 02.10.2024 йил)

39.

Реимбурсация дастурига киритиладиган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга илованинг 5-банди:

Реимбурсация дастурига киритиладиган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, уларнинг чекланган қоплаш қийматини белгилаш ва тўловларни амалга ошириш тартиби Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2026 йил апрель

30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (736, 05.11.2024 йил)

40.

Нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини кремация қилиниши тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 2-илованинг 13-банди ўн учинчи хатбошиси:

Ёввойи ҳайвонларни сақлашда юридик шахслар нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан кремация қилинишини таъминлаши шарт.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2026 йил май

31. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (126, 27.02.2025 йил)

41.

Кундузги парвариш хизматини вақтинча тўхтатиб туриш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Қарорга илованинг 33-банди:

Кундузги парвариш хизматини вақтинча тўхтатиб туриш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

2026 йил май

32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (48, 29.01.2025 йил)

42.

Профилактик эмлашдан ўтиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Қарорга 1-илованинг 11-банди тўққизинчи хатбошиси:

11. Санэпидқўм ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиш хавфи мавжуд бўлганда ва Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтиш рад этилган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда), Санэпидқўм хулосасига кўра иш берувчи томонидан ишга қўймаслик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2026 йил июнь

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/161/0813-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)