22.04.2021 йилдаги ЎРҚ-684-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 22.04.2021 йилдаги ЎРҚ-684-сон
Date of entry into force
24.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 12 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиш соҳаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурида ва бошқа давлат дастурларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар донор мамлакатларнинг, халқаро ташкилотларнинг, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларининг тартиб-таомилларида ёки Ўзбекистон Республикасига тақдим этиладиган чет эл кредитларини ва чет эл грантларини, техник кўмакни ва бошқа ташқи беғараз кўмакни тақдим этиш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан тузилган шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасига бериладиган чет эл кредитлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига. Бунда донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар томонидан, белгиланган тартиб-таомилларда ёки Ўзбекистон Республикасига тақдим этиладиган чет эл кредитларини ва чет эл грантларини, техник кўмакни ва бошқа ташқи беғараз кўмакни тақдим этиш шартларида белгиланган тартиб-таомиллардан қатъи назар, давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар молиявий, гуманитар ёки хайрия ёрдамини тақдим этиш ҳамда бошқа беғараз, қайтарилмайдиган тарзда молиялаштириш шартларида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, молиявий, гуманитар ёки хайрия ёрдами ҳисобидан ҳамда бошқа беғараз, қайтарилмайдиган тарзда молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади. Бунда молиявий, гуманитар ёки хайрия кўмакни ҳамда бошқа беғараз қайтарилмайдиган молиялаштиришни тақдим этиш шартларида белгиланган тартиб-таомиллардан қатъи назар, давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат томонидан қўриқланиши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида мудофаа қобилиятини, хавфсизликни таъминлаш ва ички тартибни сақлаш учун давлат харидлари, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган давлат харидлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш учун давлат харидларини амалга ошириш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши банкларни санация қилиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июндаги ЎРҚ-1070-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 25 сентябрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг талаблари устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган кредит ташкилотлари томонидан исломий молия фаолияти доирасида мижозга топшириш ва ликвидлик жалб қилиш мақсадида амалга ошириладиган харидларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 29 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда давлат харидлари соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Қонунига асосан бешинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бенефициар мулкдор — пировардида мулк ҳуқуқларига эгалик қиладиган ёки товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион — давлат харидлари электрон тизимининг махсус платформасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули бўлиб, уни ташкил этиш чоғида нарх ғолибни аниқлашнинг ягона мезони бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиси — давлат харидларини амалга оширувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги шартнома — давлат буюртмачиси ва давлат харидларининг ижрочиси ўртасидаги давлат харидлари бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг субъектлари — давлат буюртмачиси, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси, давлат харидларининг ижрочиси, харид комиссияси, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилот ва эксперт, эксперт ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки малака танлови — харид қилиш ҳужжатларида белгиланган техник, иқтисодий, ташкилий ва бошқа ўзига хос хусусиятларга мувофиқ бўлган харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишга қўйиладиган малакали харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларини танлаб олишнинг харид комиссияси томонидан ўтказиладиган тартиб-таомили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захирадаги ғолиб — харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича харид комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки босқичли давлат харидлари — техник жиҳатдан мураккаб бўлган муайян қийматли товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бир шартнома бўйича икки ўзаро боғлиқ босқичда ўтказиладиган давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили — давлат харидларини харид қилиш тартиб-таомилларининг очиқ ахборот манбаларидан олинган нархларни солиштириш йўли билан ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) камида учта потенциал етказиб берувчисидан нархларни сўраш орқали амалга оширишнинг рақобатли усули;
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер — давлат харидини амалга оширишнинг рақобатли тартиб-таомили воситасида давлат харидларининг ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилини назарда тутувчи танлов бўлиб, унинг натижаларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф этган харид қилиш тартиб-таомилларининг иштирокчиси ғолиб деб топилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомили — давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисининг аффилланган шахси — қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва (ёки) харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан қарорлар қабул қилишга таъсир кўрсатадиган, шу жумладан ёзма келишув асосида таъсир кўрсатадиган жисмоний ёки юридик шахс, шунингдек харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчисига нисбатан шундай ҳуқуққа эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларнинг ягона реестри — давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан махсус ахборот порталида юритиладиган, давлат буюртмачилари томонидан тузилган давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларнинг реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат харидлари — ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда давлат харидларини амалга ошириш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон дўкон — давлат харидларининг электрон тизимидаги махсус майдонда савдоларни электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи, махсус талаблар қўйилмайдиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши таклифларни танлаш — харид қилиш тартиб-таомилларининг бир нечта иштирокчисидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эълон — давлат харидларини амалга ошириш усули, талаблари ва шартлари, таклифларни тақдим этиш муддатлари ҳамда тартиби кўрсатилган, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштириладиган бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолиб — харид қилиш тартиб-таомиллари якунларига кўра таклифи энг мақбул деб топилган харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Давлат харидларининг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касбий маҳорат ва масъулиятлилик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосланганлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқлик ва шаффофлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобат ва холислик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутаносиблик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарорлик;
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коррупцияга йўл қўймаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг асосий принциплари давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Касбий маҳорат ва масъулиятлилик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилот масъул шахсларининг касбий маҳорати тегишли бўлинмалар ходимларига нисбатан соҳа бўйича маълумоти бўлиши, малакасини мунтазам равишда ошириши, босқичма-босқич амалий тажрибага эга бўлиб бориши ва касбий фаолияти тўғрисидаги талабларни белгилаш йўли билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган шахсни белгилаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касбий маҳоратга эга бўлиш мақсадида харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган шахснинг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан ўқитишни ташкил этиш орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, харид қилиш тартиб-таомилини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган шахс бажариладиган вазифалардан четлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Асосланганлик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари давлат буюртмачисининг ўз олдида турган вазифаларни ҳал этишни таъминлайдиган ҳақиқий талаблари ва эҳтиёжларини самарали қаноатлантириш учун давлат харидларини ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги, товарни (ишни, хизматни) танлашнинг, унинг истеъмол хусусиятлари (тавсифи), сифат кўрсаткичларининг ва қийматининг асосланганлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг давлат харидларини ўтказиш харажатларини ва товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, товарларни (ишларни, хизматларни) олишдан кўрилган наф, уларнинг сифати ва қиймати ўртасидаги мақбул нисбатни (фойдаланиш даври харажатларини ҳисобга олган ҳолда) таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини мақбул муддатларда ўтказиш имконини берадиган оқилона ва тежамкор усулда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Очиқлик ва шаффофлик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат органларига, давлат харидларининг субъектларига ва жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва ҳисоботларни тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Рақобат ва холислик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларидаги рақобат харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари ўртасидаги, давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари ўртасидаги ва ихтисослашган ташкилотлар ўртасидаги тортишув, харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқишда ҳамда холис ва асосли мезонлар асосида энг мақбул таклиф фойдасига якуний қарор қабул қилишда беғаразлик ва шаффофлик механизмларидан фойдаланиш ҳисобидан қўллаб-қувватланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг холислиги харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқишдаги, шунингдек энг мақбул вариант фойдасига якуний қарор қабул қилишдаги беғаразликни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг холислиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларига тенг имкониятларни таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектлари ўртасида рақобатни ва уларга нисбатан беғаразликни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари жараёнида шикоятлар, низолар ва келишмовчиликларни кўриб чиқишнинг ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўришнинг очиқ, ошкора ва тортишув механизмларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Мутаносиблик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларида мутаносиблик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга ошириш усулининг товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавф-хатарига, қийматига, хусусиятига ва мураккаблигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабларнинг харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари малакасига оид маълумотларга, таклифларни баҳолаш мезонлари ва усулларининг товарларга (ишларга, хизматларга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги уларнинг ўз вазифаларига мослиги билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111-модда. Барқарорлик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларидаги барқарорлик давлат буюртмачисининг эҳтиёжларни аниқлаш, харидларни амалга оширишга тайёргарлик кўриш, харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш, ғолибни аниқлаш, шартномалар тузиш, шунингдек товарлар ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан фуқароларнинг соғлиғини ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш мақсадида мазкур товарларни йўқ қилиш (утилизация қилиш), шунингдек пировард натижаларни баҳолаш каби жараёнларнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли иқтисодий, экологик ҳамда ижтимоий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда давлат харидларини амалга оширишга асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарорлик принципини қўллашда давлат буюртмачилари қуйидагиларни эътиборга олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозордаги қулай инновацион ечимларни, шунингдек барқарорлик талабларига тўлиқроқ жавоб берадиган янги, замонавий ёндашувларни рағбатлантиришга бўлган эҳтиёжларни ва имкониятларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинаётган товарларнинг бутун ҳаётий даври давомидаги функциявий ва эксплуатациявий хусусиятларига доир афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, уларни харид қилиш, улардан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни утилизация қилиш харажатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилинаётган товарларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган энергия, сув, хомашё, сарфлаш материаллари, эҳтиёт қисмлари сарф-харажатлари, шунингдек ишлар ёки хизматлар бўйича шартномаларни бажариш, объектни фойдаланишдан чиқариш, объектни тиклаш ёки шартномани бекор қилиш ҳамда харид қилинаётган товарнинг ҳаётий даври давомида талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа чора-тадбирлар натижасида атроф-муҳитга нисбатан таъсирни, шу жумладан иқлим ўзгаришини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий оқибатларни, шу жумладан амалдаги ижтимоий ривожланиш сиёсатига мувофиқ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини ёки тоифаларини қўллаб-қувватлашни, шунингдек таълим сифатини, касбий тайёргарлик даражасини, фуқароларнинг фаровонлигини ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини оширишга нисбатан таъсирини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмаларни шакллантиришда ва товарларни етказиб берувчиларни аниқлашда экологик талабларни белгилашни, атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинишини ҳамда экологик тоза маҳсулотлар харид қилинишини рағбатлантиришни ёки миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига иккиламчи хомашёдан ва чиқиндилардан тайёрланган товарларни етказиб берувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали кўмаклашишни.
(111-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари мақсадлар, принциплар ва ёндашувларнинг ягоналигига, давлат харидлари жараёни барча босқичларининг яхлитлиги ва ўзаро алоқадорлигига ҳамда давлат харидлари барча субъектларининг ҳамкорлигига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг ягоналиги ва яхлитлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини тартибга солувчи ягона ва яхлит норматив-ҳуқуқий база ҳамда уни бир хилда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг давлат харидлари тўғрисидаги барча ахборотни тўплаш, унга ишлов бериш ва уни таҳлил қилишни ҳамда барча манфаатдор шахсларга ундан фойдаланишни таъминлайдиган ягона, яхлит ва комплекс ахборот тизими мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларига оид ҳужжатларни бирхиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро стандартларга уйғун тарзда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) стандартлаштирилган ягона миллий классификаторини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини режалаштириш ва амалга оширишни, давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузиш ва ижро этишни, мониторингни ва назоратни амалга оширишни, низолар ҳамда келишмовчиликлар устидан шикоят қилиш ва уларни кўриб чиқишни, давлат харидлари субъектларининг касбий маҳорати даражаси ва масъулияти оширилишининг ташкил этилишини таъминловчи ягона инфратузилманинг мавжудлиги билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Коррупцияга йўл қўймаслик принципи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги керак. Бунда коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар устувор бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсофли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона мезонлардан фойдаланилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг ва назорат ўтказишнинг, шу жумладан ички мониторинг ва назорат ўтказишнинг самарали тизими яратилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари тўғрисидаги маълумотлар ахборотнинг очиқ манбаларида эълон қилиб борилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тартиб-таомиллари ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Манфаатлар тўқнашуви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Манфаатлар тўқнашуви бевосита ёки билвосита шахсий манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатадиган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда унинг шахсий манфаатдорлиги билан давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келадиган ёхуд юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятдир, шунингдек аффилланганликнинг мавжуд бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачисининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг, ихтисослашган ташкилотнинг, эксперт ташкилотининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари, шунингдек харид комиссиясининг аъзолари ҳамда экспертлар харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда ўз иштирокидаги давлат харидларига доир битимнинг натижаси бўлган ҳар қандай шахсий фойдани бевосита ёки билвосита олиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларни амалга оширишда бошқа харид қилиш тартиб-таомиллари субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказадиган ҳамда ушбу ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни чеклайдиган ҳар қандай манфаатлар тўқнашуви кўринишларининг олдини олиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар қандай эҳтимол тутилган, тахмин қилинаётган ёки мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотнинг ошкор қилинишини кафолатлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд бўлган ёки тахмин қилинаётган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар топган, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бу ҳақда бевосита раҳбарини ҳамда давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органни хабардор этиши шарт. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни олган раҳбар унинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши ва давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органни кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиши шарт. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни олгач, ушбу Қонунга мувофиқ давлат назоратини амалга оширувчи давлат органларига тегишли ахборотни киритиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Махфийлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачисининг ёки давлат харидлари электрон тизими операторининг ходими ўзининг давлат харидлари ижрочилари ёки ҳар қандай бошқа шахс билан муносабатларида, агар бундай ахборотни ошкор этмаслик давлат хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса ёки агар бундай ахборотнинг ошкор этилиши қонунчиликка зид бўлса, уларга риоя этилишини таъминлашга монелик қилса, давлат харидлари субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказса ёхуд инсофли рақобатга тўсқинлик қилса, агар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган бундай ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, ҳеч бир ахборотни ошкор этишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган бундай ахборотни ошкор этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу қарорнинг шартларига риоя этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиб, унинг харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиши билан боғлиқ таклифда ўзи кўрсатган барча маълумотларнинг эълон қилинишига розилик билдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий мақсадлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг стратегик мақсадлари ва вазифаларига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини ва бошқа давлат дастурларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатнинг ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш бўйича функцияларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат харидлари субъектларига қулай муҳитни шакллантиришдан, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда коррупцияга ва қонунчиликнинг бошқача тарзда бузилишларига қарши курашишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий-иқтисодий сиёсат устуворликлари, шу жумладан юқори технологик ва инновацион ишлаб чиқаришларнинг яратилиши, қулай экологик вазиятнинг сақланиши ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда камида учта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этса, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига кўра ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга таклифларни баҳолашда фойдаланиладиган имтиёзлар ва преференциялар берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди чет давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин. Бундай давлат харидини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат харидлари соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

давлат харидлари соҳасида давлат сиёсати шаклланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида бюджет тизими бюджетлари маблағларидан оқилона фойдаланиш, харид қилиш тартиб-таомиллари турларини такомиллаштириш ва уларнинг қўлланилишини кенгайтириш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш юзасидан чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиларининг давлат харидлари соҳасидаги фаолияти устидан назорат бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш ва таққослаш усулларини ҳамда мезонларини, шунингдек улар ўтказилишини ташкил этиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш тендерда ва икки босқичли давлат харидларида иштирок этиш учун электрон шаклда таклифлар бериш тартибини белгилайди;
(17-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали иштирокчилар ўртасида дастлабки малака танловини ва харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлашган давлат харидларини амалга ошириш тартибини ва марказлашган харид органини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳадли келишув тузиш тартибини белгилайди;
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия таркибини тасдиқлайди, шунингдек келиб тушган шикоятларни у томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилайди;
(17-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлайди.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат харидлари соҳасидаги ваколатлари
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органдир (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади).
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида давлат томонидан тартибга солишни ва давлат сиёсатини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тизимини, шу жумладан, электрон тизимни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришнинг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари электрон тизими операторларини ҳамда уларнинг давлат харидларини ташкил этиш ва амалга оширишга тааллуқли фаолияти тартибини, шунингдек махсус ахборот портали фаолияти тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари электрон тизимининг оператори фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахсларга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қонунчиликда белгиланган тартибда беради;
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизимига нисбатан талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жиҳатдан энг фойдали таклифни баҳолаш усулини қўллаш тартибини (баҳолашнинг нархга асосланмаган мезонларини) ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича ахборотни жойлаштириш, ошкор қилиш ва ундан фойдаланиш тартибини ҳамда ҳажмларини, шунингдек товарга (ишга, хизматга) ҳамда давлат харидларини амалга ошириш усулига қараб эълон қилишга доир қўшимча талабларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонларнинг, харид қилиш ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектларидан ахборотларни сўраб олади, жамлайди, уларни таҳлил қилади ва ҳисоботларни шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш тизимини жорий этишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат харидларининг субъектлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Давлат буюртмачилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) бюджет буюртмачилари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва муассасалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мақсадли жамғармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) корпоратив буюртмачилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 19-модданинг биринчи қисми 2-банди иккинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 8 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачилар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан юритилади ва ахборот алмашинуви орқали махсус ахборот порталида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси:

мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини белгилаш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда ўз расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органи расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига эълон жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларидан энг яхши таклифларни танлашни ва тендерни ўтказишда давлат харидлари тўғрисидаги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш ва (ёки) шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдиган закалат ёки банк кафолатини киритишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларининг барча иштирокчиларига татбиқ этиладиган таклифларни тақдим этиш муддатларини узайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари таклифларининг амал қилиш муддатини муайян даврга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан уларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини режалаштириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунга мувофиқ харид қилиш тартиб-таомили турини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда давлат харидларини амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда махсус ахборот порталига жойлаштириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) ва давлат харидларининг тартиб-таомиллари билан боғлиқ сўровлари бўйича уларга қонунчиликка мувофиқ тушунтиришлар бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларининг ғолиб деб топилган иштирокчилари билан шартномалар тузиши, шунингдек уларнинг ижро этилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишда аффилланганлик тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корпоратив буюртмачилар ўзи амалга оширган давлат харидлари тўғрисида ваколатли органга ҳар чоракда ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачисининг зиммасида қонунчиликка ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачисининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбуриятлари ва вазифалари давлат буюртмачисининг раҳбарияти, харид комиссиялари ва харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлган давлат буюртмачисининг таркибий бўлинмалари ёки алоҳида ходимлари томонидан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Харид комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида давлат буюртмачиси томонидан шакллантириладиган, ушбу тартиб-таомилларни ўтказиш тартибида шакллантирилиши талаб этиладиган коллегиал органдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси ишининг асосий мақсади харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини буюртмага мувофиқлик даражаси бўйича холис баҳолашдан ва тартибга солишдан ҳамда давлат харидлари рақобатлашув усуллари орқали амалга оширилганда ғолибни (ғолибларни) танлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси давлат буюртмачиси ҳузурида фаолият кўрсатадиган, давлат буюртмачисининг тегишли қарорлари билан шакллантириладиган ва тарқатиб юбориладиган органдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси тоқ сонли аъзолардан иборат бўлади, унинг аъзолари таркиби ва сони харид қилиш тартиб-таомилининг турига боғлиқ бўлади ҳамда қонунчиликка мувофиқ ва олинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси аъзолари холис бўлиши ва харид қилиш тартиб-таомили ғолибини танлашдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссиясининг ишига раис раҳбарлик қилади, у харид комиссияси мажлисларини чақиради ва олиб боради, овозга қўйишни ва харид комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни эълон қилади, шунингдек харид комиссияси мажлисларининг баённомаларини имзолайди. Харид комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссиясининг тезкор фаолиятини унинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган масъул котиби ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссиясининг ҳар бир аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки унда иштирок этишдан бош тортиши мумкин. Харид комиссиясининг раиси овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссиясининг мажлислари харид комиссияси аъзолари ҳозирлигида юзма-юз ўтказилади. Юзма-юз мажлислар видеоконференциялар (телеконференциялар ва ҳоказо) шаклида ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси энг яхши таклифларни танлашни тендерни ва икки босқичли давлат харидларини электрон шаклда ўтказиш чоғида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб овоз бериш ҳуқуқига эга.
(20-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси давлат харидларининг предметидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятини амалга ошириш учун экспертларни, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва давлат буюртмачисининг юқори турувчи ташкилоти мутахассисларини жалб этиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган вакилини бошқа давлат буюртмачисининг харид комиссияси таркибига киритишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси тўғри шакллантирилиши учун давлат буюртмачиси масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси қарори харид комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда харид комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси аъзоларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари билан аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлган тақдирда, харид комиссиясининг бундай аъзоси бу масала кўриб чиқилган мажлисда ўзини ўзи рад этиши ва мазкур масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда харид комиссияси мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар харид комиссиясига мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги тегишли масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар маълум бўлиб қолган бўлса, унинг ўзи эса ўзини ўзи рад этмаган бўлса, бундай аъзонинг мазкур масала бўйича овоз беришига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар харид комиссиясига тегишли масала бўйича овоз берган мазкур комиссия аъзосининг аффилланганлиги мавжудлиги қарор қабул қилинганидан кейин маълум бўлиб қолган бўлса, бундай аъзонинг овози мазкур масала бўйича овоз бериш натижаларидан чиқариб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш ҳужжатларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлар қабул қилиш муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларни очиш тартиб-таомилларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларни баҳолаш мезонларини ва усулларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда таклиф киритиш тартибини, ҳажмини ва уни таъминлаш шаклини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиларининг таклифларини очишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки малака танловини ўтказади, агар харид қилиш ҳужжатлари шартларида бу назарда тутилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда дастлабки малака танлови натижаларини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда баҳолаш гуруҳини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларининг рақобатлашув турлари ғолибини ва зарур бўлганда захирадаги ғолибни белгилайди ёки савдони амалга ошмаган деб топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси давлат харидлари ижрочисини аниқлаш тартиб-таомилларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги, ўзи қабул қилаётган қарорларнинг асослилиги ва беғаразлиги учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси давлат харидларининг бошқа субъектлари томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар учун жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинадиган қарорлар давлат буюртмачиси ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Ихтисослашган ташкилот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилот давлат буюртмачисининг топшириғига кўра товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларини амалга оширишни ташкил этиш бўйича шартномага асосан пулли асосда хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этиш мақсадида ихтисослашган ташкилотни жалб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартноманинг муҳим шартларини белгилаш ва шартномани имзолаш фақат давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилотни жалб қилиш ушбу Қонунда белгиланган талаблар ва мезонлар асосида давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилотлар давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослашган ташкилотнинг муассислари орасида давлат харидининг бошқа субъектлари бўлмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини ўтказишни ташкил этиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш бўйича амалий тажрибага эга бўлган бир нафардан кам бўлмаган ходимга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ахборот порталига уланиш имконини таъминловчи дастурий-техник воситаларга эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилот давлат буюртмачисидан харид тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун зарур ахборотни олиш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг талабига биноан харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этишнинг исталган босқичида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг асосий принципларига риоя этган ҳолда хизматлар кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги ваколатли органнинг, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг сўровига кўра ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларининг инсофсиз иштирокчиларнинг давлат харидларида иштирок этишига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир давлат хариди учун харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишни ташкил этиш учун масъул бўлган шахсни белгилаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилот қуйидаги хизматларни кўрсатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) бошланғич нархини аниқлайди, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг тадқиқотларини ва бошқа тадқиқотларни ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реклама ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги хабарномалар, эълонлар матнларини, харид қилиш ҳужжатларини расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари талаблари, шартлари ва улар бўйича тушунтиришлар матнларини қонунчиликка мувофиқ тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисига харид қилиш тартиб-таомилининг турини таклиф қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг ёзма мурожаатига кўра давлат харидларининг тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ахборотни давлат харидларининг электрон тизимига ва махсус ахборот порталига қонунчиликка мувофиқ жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолиблар билан имзоланадиган шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг ёзма топшириғига кўра бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг ёзма топшириғига кўра харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларига ўз таклифларининг амал қилиш муддатини муайян муддатга узайтириш тўғрисидаги таклиф билан мурожаат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид комиссияси мажлисларининг баённомаларини расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш якунлари бўйича ҳисоботлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш учун таклифномалар юборилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослашган ташкилот ёки унинг аффилланган шахси ўзи ташкилотчи бўлган харид қилиш тартиб-таомилида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида қатнашиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ихтисослашган ташкилотни ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ жалб этиш учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг амалга оширилиши чоғида ихтисослашган ташкилот томонидан ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолларда жавобгарлик давлат буюртмачиси ва ихтисослашган ташкилот зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Эксперт, эксперт ташкилоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида маслаҳат ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш, баҳолаш ҳамда таққослаш бўйича хулоса олиш учун экспертлар ёки эксперт ташкилотлари тегишли шартнома асосида жалб этилиши, шу жумладан текин асосда жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт маслаҳат хизматларини кўрсатиш ва (ёки) хулоса бериш учун давлат харидлари предмети билан боғлиқ соҳада махсус билимларга эга бўлган жисмоний шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт ташкилоти ходимлари маслаҳат хизматларини кўрсатиш ва (ёки) хулоса бериш учун давлат харидлари предмети билан боғлиқ соҳада махсус билимларга эга бўлган юридик шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт, эксперт ташкилоти хизматларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этган ҳолда кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси (бундан буён матнда иштирокчи деб юритилади) харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини бажариш учун талабгор сифатида иштирок этаётган, Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти бўлган жисмоний ёки юридик шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи:

давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан қонунчиликда назарда тутилган ҳажмда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисига ёки ушбу буюртмачи томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилотга муайян давлат харидларининг тартиб-таомиллари, уларни ўтказиш талаблари ва шартлари бўйича сўровлар бериш ҳамда улардан тушунтиришлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид комиссияси томонидан таклифлар очилаётганда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари юзасидан шикоят қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ таклифларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган таклифлар ва ҳужжатларни тақдим этиши ҳамда тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши;

ғолиб деб топилган тақдирда, давлат буюртмачиси билан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва муддатларда шартнома тузиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи ва унинг аффилланган шахси электрон дўкон, кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили, аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва икки босқичли давлат харидлари бўйича айни битта лотда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Давлат харидларининг ижрочиси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг ижрочиси (бундан буён матнда ижрочи деб юритилади) харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва ўзи билан давлат харидлари тўғрисида шартнома тузилган иштирокчидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижрочи:

давлат буюртмачиси билан тузилган шартномани бажариш жараёнида тушунтиришлар олиш учун унга мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб берилган товар (иш, хизмат) учун ҳақ олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома шартларига мувофиқ ва (ёки) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижрочи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик талабларига риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани унинг шартларига мувофиқ бажариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий бенефициар мулкдор тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани бажариш жараёнида давлат буюртмачисига ёки ваколатли давлат органига унинг сўрови бўйича тушунтиришлар ва ахборот бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Давлат харидлари электрон тизимининг оператори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли орган томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга асосан давлат харидларининг субъектларига давлат харидларининг электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатадиган юридик шахсдир.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори:

давлат харидлари электрон тизимининг узлуксиз ишлашини, унга жойлаштирилган ахборотнинг бут сақланишини ва бир бутунлигини, ўз электрон ресурсининг тегишли давлат бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари ва ахборот тизимлари ҳамда махсус ахборот портали билан белгиланган тартибда уйғун ишлашини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ ахборотнинг электрон шаклда сақланишини, шу жумладан электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг сақланишини таъминлаш, шунингдек харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказишда давлат харидларининг электрон тизимини тўғри ишлаши учун жавобгар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз электрон ресурсини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аппарат-техника воситаларига жойлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган, давлат харидлари жараёнида иштирок этаётган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи, ижрочи сифатида, шунингдек ўзининг электрон тизимида давлат буюртмачиси сифатида давлат харидларида иштирок этишга, уларнинг аффилланган шахси бўлишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга ошириш ва нарх белгилаш жараёнига аралашишга, контрагентларни танлашда ва шартномалар тузишда давлат харидлари субъектларининг эркинлигини чеклашга, шунингдек давлат харидлари субъектларининг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узатиладиган, олинадиган ва сақланадиган электрон ҳужжатлар ҳамда электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилишга ёки текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектлари томонидан жойлаштириладиган электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларнинг мазмунини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари электрон тизимининг оператори давлат харидлари субъектларининг ушбу операторга бериладиган электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг, шу жумладан бўлажак давлат харидлари тўғрисида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат харидлари жараёнига доир умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Давлат харидлари жараёни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини режалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани тузиш ва бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари мониторинги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига ва бошқа давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни «фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида «fast-track» усулида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга оширишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Махсус ахборот портали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ахборот портали ваколатли орган томонидан юритиладиган, давлат харидлари амалга оширилиши тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг якунлари, иштирокчиларнинг таклифлари ҳақидаги ахборотни ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда кўздан кечиришни, шунингдек амалга оширилган электрон давлат харидлари тўғрисида давлат харидлари электрон тизимларининг операторлари томонидан киритиладиган (юбориладиган) ахборотни тўплашни таъминловчи веб-сайтдир (махсус электрон платформа).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ахборот порталида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги ахборотнинг жамоатчилик учун очиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари соҳасидаги ахборотни жамлаш, унга ишлов бериш ва таҳлилий ҳисоботни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг электрон тизимлари ва бошқа ахборот тизимлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари томонидан давлат харидлари субъектларининг ўз вазифаларини ушбу Қонун ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари доирасида амалга ошираётганлиги устидан мониторинг ва назорат ўтказиш таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш, давлат харидлари мониторинги ва назоратини ўтказиш жараёнлари тизимлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш, шартномани тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказиш жараёнлари тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 24 июль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Давлат харидларининг электрон тизими
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари субъектларининг ҳамкорлигини, электрон давлат харидлари жараёнидаги харид қилиш тартиб-таомиллари ўтказилишини таъминлайдиган ташкилий, ахборотга оид ва техник ечимларнинг дастурий мажмуи давлат харидларининг электрон тизимидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг электрон тизими ваколатли орган томонидан белгиланган талабларга, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник параметрларга оид талабларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник ва технологик имкониятларга оид талабларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотни ва тегишли маълумотларни сақловчи асбоб-ускуналарнинг жойлашиш ерига оид талабларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлиги усуллари ва шартларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ахборот портали ва бошқа ташқи ахборот тизимлари билан ҳамкорлик имкониятларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга оид талабларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари субъектларининг, ваколатли органнинг ва харид қилиш тартиб-таомиллари устидан давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органларининг тизимдан фойдаланиш имкониятларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа талабларга мос бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Давлат харидларини режалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини режалаштириш давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади ва харидларни тизимлаштиришдан, давлат харидларини режалаштириш ҳамда бюджет ва инвестиция жараёнларидаги режалаштириш, шунингдек хўжалик фаолиятини режалаштириш ўртасида ўзаро алоқани таъминлашдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг йиллик режа-жадвали бюджет буюртмачилари томонидан жорий йилнинг 25 мартига қадар махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келгуси йил учун давлат харидларининг йиллик режа-жадваллари корпоратив буюртмачилар томонидан жорий йилнинг 25 декабрига қадар махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келгуси чорак учун давлат харидларининг чораклик режа-жадваллари давлат буюртмачилари томонидан жорий чорак охирги ойининг 25 санасига қадар махсус ахборот порталида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон дўкон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши таклифларни танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер;

икки босқичли давлат харидлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот жумласига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг режа-жадваллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳужжатларнинг намунавий шакллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун зарур бўлган намунавий шартномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари босқичларининг натижалари тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларнинг ягона реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона етказиб берувчилар реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бўйича статистик ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ, холис ва ишончли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Баҳолаш мезонларига ва тартиб-таомилларига тааллуқли қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларига тааллуқли бўлган таклифларини баҳолаш мезонларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нарх;

етказиб бериш базиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказиб бериш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсифномалар ва сифат кўрсаткичлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатация қилиш (фойдаланиш) муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ва кафолатлар шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян даврдаги эксплуатация қилишга, шу жумладан фойдаланиш ва таъмирлашга доир харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик талабларига зид бўлмаган бошқа мезонлар назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси томонидан белгиланадиган давлат хариди шартларида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш мезонлари, уларнинг нисбий қиймати, баҳолаш тартиб-таомиллари доирасида баҳолаш мезонларини қўллаш тартиби бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва ғолибни аниқлашда давлат буюртмачиси фақат харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонлари ва тартиб-таомилларидан фойдаланади ҳамда бу мезонлар ва тартиб-таомилларни ушбу ҳужжатларда баён этилган тартибда қўллайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга оширишда экологик муҳитни яхшилашга кўмаклашиш ёки атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтириш мақсадида иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш ва ижрочини аниқлаш жараёнида энергия самарадорлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик жиҳатдан мақбул материаллардан ҳамда иккиламчи хом ашёдан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш каби мезонлардан ва харид қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) экологик мақбуллигини баҳолашга оид бошқа омиллардан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Давлат харидлари қийматини баҳолашга тааллуқли қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари қийматининг бозор нархларига мувофиқлигини баҳолаш учун давлат буюртмачиси очиқ ахборот манбаларидаги ахборотлардан ёки бошқа ишончли манбалардан фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ҳар бир давлат харидини амалга оширишда харид предметининг нархини ўрганиши шарт.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси давлат харидларида сотиб олинадиган товарлар ва хизматларнинг нархи ҳамда уларнинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган аниқ чегарасига нисбатан белгиланган талабларга амал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларида сотиб олинадиган товарлар ва хизматларнинг нархи ҳамда уларнинг ўртача бозор нархи ўртасидаги тафовутнинг энг кўп йўл қўйиладиган аниқ чегарасини белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидлари тавсифига ва шартнома шартларига тааллуқли қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифи холис, функционал ва умумий хусусиятга эга. Тавсифда товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидининг тегишли техник, сифат, зарур ҳолларда эксплуатация қилиниш хусусиятлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг тавсифи товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) техник хоссаларидан келиб чиққан ҳолда, таснифларни, режаларни, чизмаларни, эскизларни, талабларни ҳамда синовлар ва синов усуллари, қадоқлаш, тамғалаш ҳақидаги ёки мувофиқлик сертификати, шунингдек шартли белгилар ва атамалар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифига аниқ товар белгисига ёки номига, патентга, конструкцияга ёки моделга, у мансуб бўлган муайян манбага ёки ишлаб чиқарувчига, эксклюзив ваколатли ҳуқуққа доир талаблар ёки ҳаволалар киритилмаслиги керак, бундан электрон дўкон воситасида амалга ошириладиган харидлар ҳамда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди хусусиятларини таърифлашнинг бошқа етарлича аниқ усули мавжуд бўлмаган ҳоллар мустасно ва бунда давлат харидининг тавсифига «ёки аналоги» деган сўзлар киритилиши керак, бундан товарларнинг бир-бирига мос келмаслиги ҳоллари мустасно.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди тавсифида қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилиши (кўрсатилиши) керак бўлган ишлар (хизматлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар етказиб берилиши лозим бўлган ёки ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши керак бўлган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишнинг мақбул ёки талаб этиладиган муддатлари, агар улар мавжуд бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш ҳужжатларида харид қилинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат буюртмачиси томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш имконини берадиган кўрсаткичлар бўлиши керак. Бунда шундай кўрсаткичларнинг энг кўп ва (ёки) энг кам қийматлари, шунингдек ўзгартирилиши мумкин бўлмаган кўрсаткичларнинг қийматлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлганда давлат буюртмачиси томонидан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) кафолат муддатига ва (ёки) уларнинг сифатига бериладиган кафолатлар ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товардан фойдаланиш харажатларига, товарни монтаж қилиш ва созлашнинг мажбурийлигига, товардан фойдаланувчи ва унга хизмат кўрсатувчи шахсларни ўқитишга доир талаблар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси харид қилиш ҳужжатларида товарнинг кафолат муддатига ва (ёки) унинг сифатига бериладиган кафолатлар ҳажмига, товарга кафолат хизмати кўрсатишга, товарга кафолат муддати мобайнида хизмат кўрсатиш харажатларига, шунингдек товарни монтаж қилиш ва созлашга доир, агар бу товарнинг техник ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, талабларни белгилайди. Янги машиналар ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчи ижрочи аниқланган тақдирда давлат буюртмачиси харид қилиш ҳужжатларида ушбу товарни ишлаб чиқарувчининг ва (ёки) етказиб берувчининг кафолатини тақдим этишга ҳамда бундай кафолатнинг амал қилиш муддатига нисбатан қўшимча равишда талаблар белгилайди. Бундай кафолатни бериш ушбу товар билан бирга амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар товарларнинг давлат хариди тавсифида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, етказиб берилаётган товар янги бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш ҳужжатларига товарни ишлаб чиқарувчига, иштирокчига нисбатан давлат харидларининг асосий принципларига зид бўлган, ошириб юборилган талабларни, шу жумладан иштирокчининг малакасига нисбатан ошириб юборилган талабни (шу жумладан товарнинг, ишнинг ёки хизматнинг сифатига, техник хусусиятларига доир талаблар, товарнинг функционал хусусиятларига (истеъмол қилиш хусусиятларига) доир талаблар шаклида) киритишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомили натижаси бўйича тузилган шартномага қўшимча келишув унинг муҳим шартларини, хусусан товар (иш, хизмат), унинг сифати ва ассортиментини ўзгартириш, миқдорини ва баҳосини ошириш ҳамда етказиб бериш муддатини узайтириш тарзида ўзгартирмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиши мумкин, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(34-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерлар томонидан қимматли қоғозлар шартномада назарда тутилганлигидан юқорироқ нархда ва (ёки) кўпроқ миқдорда жойлаштирилган тақдирда андеррайтерларнинг хизматлари учун шартнома бошланғич суммасининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда ҳақ тўланишига рухсат этилади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Давлат харидларининг тили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот давлат тилида эълон қилинади ва тарқатилади. Давлат харидлари тўғрисидаги ахборот давлат тили билан бир вақтда бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши ва тарқатилиши мумкин. Бошқа тилларда эълон қилинаётган давлат харидлари тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни давлат тилида эълон қилинган ахборотга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани бажариш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базаларида иштирокчининг суд қарорлари бўйича бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд эмаслиги;
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига нисбатан жорий этилган тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
(36-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат хариди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси зарур бўлганда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ўзига хос хоссаларидан ёки хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларга қўшимча талаблар белгилашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар давлат харидларининг асосий принципларга зид бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хариди тўғрисидаги ахборотда иштирокчиларга қўйиладиган қўшимча талаблар ушбу ахборот эълон қилинган пайтда кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларга қўшимча талаблар қўйиладиган давлат харидида иштирок этиш учун иштирокчилар дастлабки малака танловидан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) айрим тоифаларини етказиб беришга доир дастлабки малака танловидан ўтган малакали иштирокчиларнинг рўйхатини юритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг яхши таклифларни танлаш, тендер ва икки босқичли давлат харидлари жараёнида харид қилиш ҳужжатларида назарда тутилган дастлабки малака танловидан ўтиш тўғрисидаги талаб мазкур рўйхатга киритилган иштирокчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари томонидан ушбу рўйхат юритилиши тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталида эълон қилинади ва ҳар олти ойда камида бир марта янгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур рўйхатга киритиш талабларига ёки шартларига киритилган ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборот бундай ўзгартиришлар киритилган кундан эътиборан бир иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши ҳамда ушбу рўйхатга киритилган барча иштирокчиларга етказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малакали иштирокчилар ўртасида дастлабки малака танловини ва харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан бешинчи — тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Биргаликдаги давлат харидлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) биргаликдаги давлат харидларини шакллантириш икки ва ундан ортиқ давлат буюртмачисининг давлат харидлари режа-жадвалларига кўра амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биргаликдаги давлат харидлари натижалари бўйича тузилган шартномалар тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталига шартномалар тузилган санадан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
381-модда. Марказлашган давлат харидлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида бир нечта давлат буюртмачиси айни бир турдаги товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) марказлашган харидини марказлашган харид органи орқали амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлашган харид органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шу жумладан давлат буюртмачисининг таркибидаги ташкилотлардан белгиланадиган юридик шахсдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари марказлашган харид органи томонидан харид қилинган товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олган тақдирда, давлат буюртмачилари ушбу Қонунда назарда тутилган харид қилиш тартиб-таомилларига риоя этган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлашган харид органи томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати махсус ахборот порталида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга оширишда ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари марказлашган харид органи томонидан бузилган тақдирда жавобгарлик марказлашган харид органининг зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлашган давлат харидларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
382-модда. Ҳадли келишув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси энг яхши таклифларни танлаш ёки тендер натижалари бўйича аниқланадиган бир нечта ғолиб билан бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга ҳадли келишув тузиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид қилиш ҳужжатларида ҳадли келишувни тузиш шартларини, шунингдек ҳадли келишувнинг амал қилиш муддати давомида давлат буюртмачисининг кутилаётган эҳтиёжларидан келиб чиқиб, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) умумий ҳажмини кўрсатади. Бунда давлат буюртмачиси ҳадли келишувда кўрсатилган тўлиқ сумма учун шартнома тузишга мажбур эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳадли келишувни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(381 ва 382-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Таклифларни таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг гаров, кафолат, закалат тарзида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа усулда таъминланиши зарурлиги тўғрисидаги талабни белгилашга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзидаги талаб барча иштирокчиларга тааллуқли бўлади ва давлат харидларининг шартларида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси иштирокчиларга нисбатан таклифларнинг таъминланиши зарурлиги тарзида талаб белгилаган тақдирда, таклифлар юборилгунига қадар иштирокчи давлат буюртмачисига таъминотнинг мақбуллигини тасдиқлаш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўровга икки иш куни давомида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси таклифни таъминлаш суммаси тўланишини талаб қилмайди ва таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатни бир иш куни давомида қайтаради ёки қуйидаги воқеалардан бири юз берганидан кейин унинг қайтарилишини таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифни таъминлашнинг амал қилиш муддати тугаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг кучга кириши ва ушбу шартноманинг бажарилиши таъминланиши, агар бундай таъминлаш давлат хариди шартларида талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларининг бекор қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифларни юборишнинг охирги муддати тугагунига қадар таклифнинг чақириб олиниши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Музокаралар олиб боришни тақиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда давлат буюртмачисининг давлат харидлари электрон тизимининг оператори билан ва давлат харидлари электрон тизими операторининг иштирокчи билан, шунингдек давлат буюртмачисининг ғолиб аниқлангунига қадар иштирокчилар билан музокаралар олиб боришига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Харид қилиш ҳужжатлари ва харид қилиш тартиб-таомиллари юзасидан тушунтиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар харид қилиш ҳужжатлари ва қўлланилаётган харид қилиш тартиб-таомили юзасидан тушунтиришлар олиш учун давлат буюртмачисига ёки у томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилотга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ёки у томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилот харид қилиш ҳужжатлари ва қўлланилаётган харид қилиш тартиб-таомили юзасидан тушунтириш бериш тўғрисида сўров олганидан кейин сўралган тушунтиришларни икки иш куни ичида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш ҳужжатлари ва харид қилиш тартиб-таомили хусусида тушунтиришлар харид қилиш ҳужжатлари ва қўлланилаётган харид қилиш тартиб-таомили юзасидан тушунтириш бериш тўғрисидаги сўрови билан бир хил шаклда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси ёки давлат харидлари электрон тизимининг оператори иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у тўғрисида Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унда солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган бўлса;
(42-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи харид қилиш ҳужжатларининг малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи давлат харидлари жараёнида давлат буюртмачиси томонидан бирор-бир хатти-ҳаракатнинг содир этилишига, қарор қабул қилинишига ёки бирор-бир харид қилиш тартиб-таомилининг қўлланилишига таъсир ўтказиш мақсадида давлат буюртмачисининг ёки бошқа давлат органининг исталган ҳозирги ёки собиқ мансабдор шахсига ёки ходимига ҳар қандай шаклдаги ҳақни, ишга ёллаш тўғрисидаги таклифни ёхуд исталган бошқа қимматбаҳо ашёни ёки хизматни бевосита ёхуд билвосита таклиф қилса, берса ёки беришга розилик билдирса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи рақобатга қарши ҳаракатларни содир этса ёки қонунчиликни бузган ҳолда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарса, шунингдек аффилланганлик ҳоллари аниқланса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссиясининг ёки давлат харидлари электрон тизими операторининг иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарори ва бунинг сабаблари харид қилиш тартиб-таомиллари ҳақидаги ҳисоботга киритилади ҳамда улар ҳақида тегишли иштирокчига дарҳол хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти ҳамда акцепт учун асослар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ўтказилган харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича ғолиб бўлган таклифнинг акцепти тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғолиб бўлган таклифнинг акцепти қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари бекор қилинмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолиб бўлган таклифни юборган иштирокчи четлатилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари бузилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Давлат харидини бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ғолиб бўлган таклиф акцептига қадар исталган вақтда давлат харидини бекор қилиш ҳуқуқига эга. Давлат хариди бекор қилинган тақдирда давлат буюртмачиси бундай қарор қабул қилингандан кейин уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизими орқали махсус ахборот порталида мазкур қарорнинг асослантирилган сабабларини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси давлат хариди бекор қилинганлиги учун жавобгар бўлмайди, бундан бекор қилиш давлат буюртмачисининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибати бўлган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Одоб-ахлоқ қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилотлар, эксперт ташкилотлари давлат харидларини амалга ошириш учун қуйидагиларни назарда тутувчи Одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чора-тадбирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ходимларнинг касбий тайёргарлигини амалга ошириш тартиб-таомиллари ва унга доир талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одоб-ахлоқ қоидаларида давлат буюртмачилари, давлат харидлари электрон тизимининг оператори, ихтисослашган ташкилотлар, эксперт ташкилотлари ходимларининг, харид комиссияси аъзоларининг касбга доир ва хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқнинг ягона принциплари ва қоидалари, касбий тайёргарлигига доир талаблар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачисининг ва давлат харидлари электрон тизими операторининг масъул шахслари, ихтисослашган ва эксперт ташкилотларининг ходимлари, харид комиссияси аъзолари, шунингдек экспертлар томонидан иштирокчилар ҳамда ижрочилардан моддий ва номоддий бойликларни олиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одоб-ахлоқ қоидалари давлат буюртмачиларининг ёки уларнинг юқори турувчи органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Давлат харидлари жараёнидаги чекловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар иштирокчининг ва (ёки) ушбу иштирокчи ваколатли вакилининг яқин қариндошлари ижрочини танлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлса, шунингдек давлат буюртмачисининг ёки у томонидан жалб этилган ихтисослашган ташкилотнинг вакили бўлса, иштирокчининг давлат харидларида иштирок этишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларни камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этишга, бундан ушбу Қонун 16-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатлар тўқнашувига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидлари субъектларига таъсир ўтказишга, давлат харидларида иштирокчиларнинг иштирок этиши тўғрисидаги ахборотни ошкор этишга, уларнинг сонини асоссиз равишда чеклашга ёки уларнинг малакасига қўйилган талабларни оширишга, рақобатга йўл қўймасликнинг, уни чеклашнинг ёки бартараф этишнинг бошқа шаклларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг матнига иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган қонунга хилоф талабларни киритишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархларни ёки иштирокчиларни саралаш натижаларини бузиб кўрсатиш мақсадида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктиришига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган ахборотни тақдим этишга ёки тарқатишга, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишни асоссиз равишда чеклашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларнинг сунъий тарзда пасайтирилган нархлар бўйича таклифлар беришига, кейинчалик шартномани имзолашни ёки уни тегишли тарзда бажаришни рад этишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хариди таркибига технологик ва функционал жиҳатдан ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарларни (ишларни, хизматларни) киритишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупциянинг намоён бўлишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Шартномаларнинг ягона реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали Шартномаларнинг ягона реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларнинг ягона реестрига қуйидаги ҳужжатлар ва ахборот киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштириш манбаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочини аниқлаш усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилининг натижалари сарҳисоб қилинадиган сана ва шартнома тузиш асосларини тасдиқловчи ҳужжатнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тузилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номи, шартнома баҳоси ва уни бажариш муддати, товар (иш, хизмат) бирлигининг нархи, у келиб чиққан мамлакатнинг ва ишлаб чиқарувчининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочи солиқ тўловчининг номи, фирма номи (агар мавжуд бўлса), жойлашган ери (юридик шахс учун — почта манзили), фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса), яшаш жойи (жисмоний шахс учун), ижрочининг солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки чет эллик шахс учун тегишли чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ижрочининг солиқ тўловчининг идентификация рақами аналоги, бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборот, бундан тарихий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ва давлат музей, ахборот-кутубхона, архив фондларини, кино фондларини, фотосуратлар фондларини ва шунга ўхшаш фондларни тўлдириш учун мўлжалланган маданий қимматликларни, шу жумладан музей ашёларини ва музей коллекцияларини, шунингдек ноёб ва қимматбаҳо нашрларни, қўлёзмаларни, архив ҳужжатларини (шу жумладан уларнинг кўчирма нусхаларини) етказиб берувчи бўлган жисмоний шахс тўғрисидаги ахборот мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг ўзгартирилган шартлари кўрсатилган ҳолда шартномани ўзгартириш тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани ижро этиш тўғрисидаги ахборот, шу жумладан шартнома учун ҳақ тўлаш, шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тегишли тарзда бажармаганлик муносабати билан молиявий санкциялар (жарималар, пенялар) ҳисобланиши тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бекор қилиш сабаблари ва асослари кўрсатилган ҳолда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларнинг ягона реестридаги ахборот тўлов ундирилмаган ҳолда танишиб чиқиш учун очиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри ваколатли орган томонидан шакллантириладиган рўйхатдан иборат бўлиб, унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари якунлари бўйича белгиланган шартлар асосида давлат буюртмачиси билан шартнома тузишни ва давлат харидларини амалга оширишни рад этган ёки бошқача усулда бўйин товлаган харид қилиш тартиб-таомиллари ғолиблари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбуриятларни бажармаганликда ёхуд тегишли тарзда бажармаганликда белгиланган тартибда айбдор деб топилган ижрочилар ҳақидаги, бундан мажбуриятлар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳоллар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари жараёнида ёлғон ёки сохта ҳужжатларни тақдим этган, айни битта лотда иштирок этган аффилланган шахслар ёки манфаатлар тўқнашуви тўғрисида маълумотларни очиб бермаган иштирокчилар тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қарорига кўра фирибгарлик, сохталаштириш ва коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ижрочилар тўғрисидаги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган ижрочининг икки йил давомида давлат харидларида иштирок этиши мумкин эмас, бу муддат тугаганидан кейин ижрочи Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижрочилар Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Электрон дўкон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга ошириш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўконда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваригача) қийматдаги товарларнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон орқали бюджет буюртмачиси томонидан айни бир турдаги товарларнинг давлат хариди бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваригача амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон орқали бюджет буюртмачиси томонидан айни бир турдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат хариди бир молия йили давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваригача (корпоратив буюртмачилар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваригача) амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Электрон дўконда таклифларнинг жойлаштирилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон дўкон иштирокчиларнинг таклифларидан шакллантирилади. Иштирокчининг электрон дўконда қўйилган таклифи давлат буюртмачиларига юборилган оммавий офертадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи томонидан электрон дўконда жойлаштирилган таклифда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклиф этилаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг энг кўп ва энг кам тўпи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг русуми ва техник параметрлари (стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжат, техник паспорт);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг фотосурати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар етказиб бериладиган (иш бажариладиган, хизмат кўрсатиладиган) ҳудуд;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни ишлаб чиқарувчи ва у келиб чиққан мамлакат тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолат шартлари ва муддати тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар ишлаб чиқарилган йил (озиқ-овқатлар ва тез бузиладиган товарларнинг ишлаб чиқарилган куни, ойи, йили);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг яроқлилик муддати (кун, ой, йил);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишни бажариш, хизматни кўрсатиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарни (ишни, хизматни) мажбурий сертификатлаштириш талаб этиладиган ҳолларда мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборот, шунингдек санитария-эпидемиологик, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертиза ҳақидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка биноан лицензиялашнинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат олишнинг ёхуд фаолиятни бошлагани ҳақидаги хабарномани юборишнинг мажбурий талаби мавжуд бўлган ҳолларда лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёхуд фаолиятни бошлагани ҳақидаги хабарнома мавжудлиги тўғрисидаги ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчининг офертаси у электрон дўконда жойлаштирилган пайтдан эътиборан ўн беш иш куни мобайнида амал қилади. Ушбу муддат тугаганидан кейин иштирокчи уни яна ўн беш иш кунига активлаштиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оферта давлат буюртмачиси томонидан акцептлангунга қадар иштирокчи офертани ҳар қандай муддатда чақириб олишга ёки унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Электрон дўконда харид қилиш тартиб-таомилини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси электрон дўконда иштирокчиларнинг оферталарини ўрганиш йўли билан ўзи учун зарур бўлган товарни (ишни, хизматни) танлайди ва товар (иш, хизмат) танланганидан кейин нархлар сўрови механизмидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг электрон тизими автоматик режимда, нархлар сўрови механизмини амалга оширган ҳолда танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига, шунингдек электрон дўконда ўхшаш товарларни (ишларни, хизматларни) таклиф этаётган барча иштирокчиларга харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш тўғрисида таклифлар юборилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф давлат харидларининг электрон тизими томонидан юборилган пайтдан эътиборан икки иш куни ичида ўз таклифларини беришга ҳақли.
(51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларга юборилаётган нархлар сўровида иштирок этиш тўғрисидаги таклиф давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасига доир ҳаволани ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилида иштирок этиш таклифини олган иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган оферта нархидан пастроқ нарх бўйича таклиф киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар томонидан берилган нарх бўйича таклифларни таққослаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачиси ва энг паст нархни таклиф қилган ижрочи ўртасида тузилган битимни рўйхатдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчилар тўғрисидаги маълумотлардан давлат буюртмачиси ёки иштирокчилар якунлар сарҳисоб қилинадиган пайтга қадар фойдалана олмайди. Ижрочининг номи ғолиб аниқланган пайтда давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг электрон тизими шартномани давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг офертасида баён этилган шартларга мувофиқ ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нархда шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилларининг якунига кўра фақат танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчигина иштирок этган ҳолларда давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачисига электрон шаклда савдолашиш имконини берувчи сўровни юборади. Бунда давлат буюртмачисида танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчига у таклиф қилган нархдан пастроқ асосланган нарх сўровини юбориш имконияти пайдо бўлади. Танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи бундай сўровни бир иш куни ичида қабул қилиши ёки рад этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи нарх сўровини қабул қилганда давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачиси ва ижрочи ўртасидаги битимни давлат буюртмачиси томонидан юборилган сўров нархи асосида рўйхатдан ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи нарх сўровини қабул қилмаса ёки рад этса, давлат буюртмачиси ўз хоҳишига кўра мазкур иштирокчи билан шартномани расмийлаштириши ёки ушбу Қонун талабларига мувофиқ кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили ёки бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ёхуд энг яхши таклифларни танлаш орқали харидни амалга ошириши мумкин. Бунда жавобгарлик давлат буюртмачисининг зиммасига юклатилади.
(51-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар харид қилиш тартиб-таомиллари тугаганидан кейин бир иш куни ичида давлат буюртмачиси томонидан нарх сўрови юборилмаса, давлат харидларининг электрон тизими давлат буюртмачиси ва ижрочи ўртасидаги битимни рўйхатдан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси томонидан нархларни ўрганиш давлат харидларининг электрон тизими ёки бошқа очиқ манбаларнинг маълумотларидан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдолар якунларига кўра шартнома мажбуриятларини бажариш харид қилиш тартиб-таомили иштирокчиси томонидан рад этилган тақдирда давлат харидларининг электрон тизими ғолибдан кейинги энг паст нархни таклиф этган бошқа иштирокчини ғолиб деб белгилайди, бунда мазкур иштирокчига ғолиб томонидан таклиф этилган нарх асосида шартнома тузиш таклиф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ғолибдан кейинги энг паст нархни таклиф қилган иштирокчи шартнома тузишни рад этса, давлат буюртмачиси харидни ушбу Қонун талабларига мувофиқ кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили (ушбу Қонуннинг 511-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ёхуд энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга ошириши мумкин.
(51-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи ва ўн олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-боб. Кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
511-модда. Кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомилини амалга ошириш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суммаси бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан ошмайдиган (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридан ошмайдиган) давлат харидлари харид комиссиясининг иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бироқ бир молия йилида бир корпоратив буюртмачи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдоридан ошмаслиги ва бир молия йилида бир бюджет буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ғолиб давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълон жойлаштирилмаган ҳолда, очиқ ахборот манбаларидан олинган нархларни солиштириш йўли билан ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) камида учта потенциал етказиб берувчиларидан нархларни сўраш йўли билан давлат буюртмачиси томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
512-модда. Кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича шартнома тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомилини амалга ошириш асосларини, шунингдек тузилган шартномалар ва уларга доир қўшимча келишувлар тўғрисидаги ахборотни улар тузилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай махсус ахборот порталига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича шартнома давлат буюртмачиси томонидан танланган иштирокчининг таклифида кўрсатилган шартлар асосида ҳамда иштирокчилар томонидан таклиф этилган энг паст нарх бўйича тузилади.
(51-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукционни ўтказиш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион (бундан буён матнда аукцион деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг стандарт хусусиятларга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг техник, эксплуатация қилиниш хусусиятларини ва бошқа хусусиятларини баҳолаш ҳамда таққослаш зарурати мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорини ташкил этиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизматлар ва ишларнинг давлат хариди аукцион объекти бўла олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарни эълонда баён этилган шартлар асосида энг паст нарх бўйича етказиб беришни таклиф қилган иштирокчи аукцион ғолиби бўлади. Бунда мазкур норма белгиланган сифат стандартларига мувофиқ бўлган товарларни етказиб бериш талабини бекор қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион фақат электрон шаклда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционда иштирок этиш учун давлат буюртмачиси махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига эълон жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон у амалга оширилишидан камида беш иш куни аввал жойлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг номи ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционнинг биринчи ва охирги куни (аукцион ўтказиладиган давр);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион предметининг бошланғич нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион предмети ва унинг хусусияти (аукцион предметининг таснифи);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни етказиб бериш муддатлари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар етказиб бериладиган жой (манзил);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг амалдаги стандарт талабига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги ҳақидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар мажбурий сертификатлаштирилиши талаб этиладиган ҳолларда, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулоса мавжудлиги тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжат ёхуд фаолиятни бошлагани ҳақидаги хабарнома мавжудлиги тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг ўзига хос хусусий параметрларини ифодаловчи шартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълоннинг ва давлат буюртмачиси буюртманомасининг матнига аукцион предметига тааллуқли бўлмаган ва иштирокчилар ўртасида рақобатни чеклайдиган талабларни киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилган аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон автоматик равишда давлат буюртмачисининг буюртманомаси этиб ўзгартирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Аукционни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион давлат харидларининг электрон тизимида бошланғич нархни қадам-бақадам пасайтириш йўли билан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни ўтказиш, киритилган таъминот суммасига мувофиқ ҳар бир лот бўйича аукциондан фойдаланиш, аукцион ғолибларини аниқлаш, битимни рўйхатдан ўтказиш ва шартномани шакллантириш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик режимда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион бошланган пайтдан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг номи ва улар билан боғланишга доир маълумотлар аукцион ғолиби аниқланадиган пайтга қадар давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион тугайдиган вақт келганда давлат харидларининг электрон тизими аукцион ўтказилган вақт давомида берилган таклифлар орасида энг паст нархни таклиф қилган таклифни автоматик равишда аниқлаб олади. Энг паст нарх кўрсатилган таклифни берган иштирокчи аукцион ғолиби сифатида давлат харидларининг электрон тизими томонидан саралаб олинади. Ижрочининг номи давлат харидларининг электрон тизимида акс эттирилиб, ушбу тизим тузилган битимни автоматик равишда қайд этади ва давлат буюртмачисининг буюртманомасида баён этилган шартларга мувофиқ шартномани шакллантиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион якунларига кўра, шартнома мажбуриятларини бажариш харид қилиш тартиб-таомилининг иштирокчиси томонидан рад этилган тақдирда, давлат харидларининг электрон тизими ғолибдан кейинги энг паст нархни таклиф қилган иштирокчини ғолиб деб белгилайди, бунда мазкур иштирокчига ғолиб томонидан таклиф этилган нарх асосида шартнома тузиш таклиф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ғолибдан кейинги энг паст нархни таклиф қилган иштирокчи шартнома тузишни рад этса, давлат буюртмачиси харидни ушбу Қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон воситасида (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили (ушбу Қонуннинг 511-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёхуд энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга ошириши мумкин.
(54-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Аукционни ўтказилмаган деб эълон қилишнинг умумий тартиби ва оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар аукционда бир нафар иштирокчи иштирок этган бўлса ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолиб аниқланмайди. Давлат буюртмачиси аукционни уч иш кунига узайтириши ёки харидни ушбу Қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон воситасида (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили (ушбу Қонуннинг 511-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёхуд энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга ошириши мумкин.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни узайтириш аввалги аукцион тамом бўлган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Энг яхши таклифларни танлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда. Энг яхши таклифларни танлашни ўтказиш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг яхши таклифларни танлаш (бундан буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига (бундан буён матнда Комплекс экспертиза қилиш маркази деб юритилади) киритилади.
(56-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда. Танлашни ўтказишда харид комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидини танлаш орқали амалга ошириш учун давлат буюртмачисининг ходимлари орасидан камида беш нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлашни ўтказишда харид комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши лозим, ҳар бир мажлис ва қабул қилинган қарор баённомалар билан расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58-модда. Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш воситасидаги давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан чекланмаган миқдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра — унинг расмий веб-сайтига ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи бериладиган бўлса, танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълон фақат давлат харидига доир техник топшириқ бўйича Комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосаси олинганидан кейин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари давлат буюртмачиси томонидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида беш иш куни олдин махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) ўзига хос хоссаларидан ёки хусусиятларидан келиб чиқиб, давлат буюртмачиси танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланганига нисбатан узоқроқ муддатга жойлаштиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлашни ўтказиш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва бошланғич нархи;

танлаш ўтказиладиган жойнинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларга қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан боғланиш учун алоқа боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва манзили;

иштирокчилар томонидан таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифни расмийлаштиришга доир талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълон ва (ёки) танлашда иштирок этиш учун таклиф қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59-модда. Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш билан бир вақтда давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта, тўлов тартиби ва етказиб бериш шартлари ҳақидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлашда иштирок этиш учун таклифни давлат тилида ва, заруриятга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларга танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник топшириқ;

ушбу Қонунга мувофиқ таклифларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлаш иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаб.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси турли товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун танлашнинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир товар (иш, хизмат) учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Ҳар бир товар (иш, хизмат) учун ғолиб харид қилиш тартиб-таомилининг шартларига кўра алоҳида-алоҳида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларига уларнинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган ҳолда танлашда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан бир иш кунидан кечиктирмай танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда ушбу танлашда таклифларни тақдим этишнинг тугаш муддати камида уч иш кунига узайтирилади. Шу билан бирга, эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартиришлар киритилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60-модда. Танлаш иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш иштирокчиларининг таклифлари эълонда ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг давлат харидлари электрон тизимидаги шахсий кабинетлари орқали, эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай электрон шаклда тақдим этилади.
(60-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда танлаш ўтказиш чоғида танлаш иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифда давлат хариди объекти бўлган товар эскизининг, расмининг, чизмасининг, фотосуратининг ва бошқа материалларнинг электрон шакли бўлиши мумкин.
(60-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш учун таклифларни қабул қилиш махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-модда. Танлашни ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар танлашда иштирок этиш учун таклифларни тақдим этиш муддати тугаган пайтда фақат битта таклиф тақдим этилган ёки бирорта ҳам таклиф тақдим этилмаган бўлса, танлаш ўтказилмаган деб ҳисобланади. Бунда давлат буюртмачиси ушбу Қонун талабларига мувофиқ янги танлаш ўтказиши ёхуд электрон дўкон (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили (ушбу Қонуннинг 511-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёхуд аукцион орқали харидни амалга ошириши мумкин.
(61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълонда танлаш ўтказиладиган вақт сифатида кўрсатилган вақтда давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг танлаш таклифларини ташкил этадиган электрон ҳужжатларни кўриш имкониятини беради. Давлат харидларининг электрон тизими иштирокчи таклиф этган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини текширади. Агар иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек бириктирилиши зарур бўлган ҳужжатларни тўлдириш ва жойлаштириш учун мажбурий бўлган бўш майдонлар мавжуд бўлса, давлат харидларининг электрон тизими аниқ сабабни кўрсатган ҳолда, иштирокчининг таклифини рад этади. Бириктирилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг танлаш иштирокчисининг таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириш харид комиссиясининг масъул котиби томонидан амалга оширилади.
(61-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар харид комиссияси томонидан иштирокчилардан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган камида иккита таклиф олинган бўлса, танлаш ўтказилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг барча таклифлари танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланади ва танлаш ўтказиш баённомасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан ўн иш кунидан ошиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг таклифларини баҳолаш икки босқичда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан чиқарилиш санаси 2025 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-модда. Танлаш ғолибини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларни таққослаш натижаларига кўра харид комиссияси танлаш ғолибини аниқлайди ва танлаш ўтказиш натижаларини баённомада акс эттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссиясининг қарори билан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонларга мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган иштирокчи сифатида эътироф этилган захирадаги ғолиб аниқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома давлат буюртмачиси томонидан у расмийлаштирилган кунда давлат харидларининг электрон тизимига муҳокама қилиш учун икки иш кунига жойлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушмаган бўлса, давлат буюртмачиси ва харид комиссияси томонидан ғолиб деб топилган иштирокчи ўртасида шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳокама учун белгиланган муддат тугаганидан кейин келиб тушган эътирозлар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушганда, харид комиссияси эътирозларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси томонидан харид комиссиясига тақдим этилган муҳокама натижалари тўғрисидаги ахборот асосида харид комиссиясининг тегишли мажлиси баённомаси расмийлаштирилади ва имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига у тузилган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
(62-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
621-модда. Малакали иштирокчилар ўртасида танлаш ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малакали иштирокчилар ўртасидаги танлаш ушбу Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ дастлабки малака танловидан ўтган иштирокчилар ўртасида ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси дастлабки малака танловидан ўтган барча иштирокчиларни танлашда иштирок этишга таклиф қилади ёхуд харид қилинаётган товар (иш, хизмат) хусусиятларининг мураккаблигидан, иштирокчиларнинг ўз вақтида сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш борасидаги салоҳияти ҳамда иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг орасидан иштирокчиларнинг чекланган сонини ҳамда малакали иштирокчилар рўйхатини белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг чекланган сонини ва малакали иштирокчилар рўйхатини белгилашда давлат буюртмачиси иштирокчиларнинг савиясини холисона ва давлат харидларининг асосий принципларига мувофиқ аниқлайди ҳамда уларга танлашда иштирок этиш тўғрисидаги таклифларни юборади.
(621-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63-модда. Танлаш натижаларини расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлаш натижаларига доир шартнома танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган танлаш иштирокчиси томонидан тақдим этилган таклифда назарда тутилган шартлар асосида давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
(63-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси томонидан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ғолиб шартноманинг шартлари бажарилиши таъминотини тақдим этганидан кейин шартнома тузилишини назарда тутувчи шарт қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғолиб шартнома тузишни рад этган тақдирда унга закалат суммаси қайтариб берилмайди. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нарх бўйича (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишни рад этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишни рад этган бўлса, давлат буюртмачиси ушбу Қонун талабларига мувофиқ янги танлаш ўтказиши ёхуд электрон дўкон (ушбу Қонуннинг 49-моддасида белгиланган мезонлар доирасида) ёки кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомили ёхуд аукцион орқали харидни амалга ошириши мумкин.
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Тендер
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-модда. Тендер ўтказиш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолибни аниқлаш мезонлари товарнинг (ишнинг, хизматнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ) миқдорни ташкил этади.

Тендер мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65-модда. Тендер ўтказиш бўйича харид комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидини тендер ўтказиш орқали амалга ошириш учун камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мажлисда харид комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, харид комиссияси ваколатли ҳисобланади. Барча қабул қилинган қарорлар баённомалар билан расмийлаштирилиши керак.

66-модда. Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер воситасидаги давлат хариди тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан чекланмаган миқдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра унинг веб-сайтига ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари юзасидан Комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосаси олинганидан кейин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон тендер иштирокчиларидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида ўн икки иш куни ва кўпи билан ўттиз иш куни олдин махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон қуйидаги ахборотни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендерни ўтказиш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва бошланғич нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ўтказиладиган жойнинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан боғланиш учун алоқа боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифини расмийлаштиришга доир талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67-модда. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштириш билан бир вақтда давлат буюртмачиси томонидан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома баҳосини ва ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта ҳамда тўлов тартиби ҳақидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендерда иштирок этиш учун таклифни давлат тилида ва, заруриятга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер иштирокчиси таклифининг техник ва нархга оид қисми, уларни баҳолаш тартиби ҳақидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер иштирокчиларига тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник топшириқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонунга мувофиқ тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича аризани тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаб.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида давлат буюртмачиси ҳар бир товар (иш, хизмат) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилишини эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси турли товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун тендернинг бир нечта иштирокчиси билан шартномалар тузиши мумкин, бунда ҳар бир товар (иш, хизмат) учун фақат битта ғолиб аниқланиши мумкин. Ҳар бир товар (иш, хизмат) учун ғолиб харид қилиш тартиб-таомили шартларига кўра алоҳида-алоҳида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларига унинг ажралмас қисми бўлган шартнома лойиҳаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган ҳолда тендерда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида бир иш куни олдин тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда ушбу тендерда таклифлар бериш тугайдиган муддат камида ўн иш кунига узайтирилади. Шу билан бир вақтда, агар эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартишлар киритилади. Товарнинг (ишнинг, хизматнинг) номини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер иштирокчиси давлат буюртмачисига тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришлар бериш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Мазкур сўров келиб тушган санадан эътиборан икки иш куни ичида давлат буюртмачиси, агар ушбу сўров давлат буюртмачисига таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан камида икки иш куни олдин келиб тушган бўлса, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришларни юборади. Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг қоидаларига доир тушунтиришлар уларнинг мазмун-моҳиятини ўзгартирмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Комплекс экспертиза қилиш марказига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси тузилган шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувларнинг харид қилиш ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳақиқийлиги учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68-модда. Тендер иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер иштирокчиларининг таклифлари эълонда ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг давлат харидлари электрон тизимидаги шахсий кабинетлари орқали, эълонда кўрсатилган муддатдан кечиктирмай электрон шаклда тақдим этилади.
(68-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тендер ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифда давлат хариди объекти бўлган товар эскизининг, расмининг, чизмасининг, фотосуратининг ва бошқа материалларининг электрон шакли бўлиши мумкин.
(68-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер иштирокчиси тақдим этилаётган ахборот ва ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендерда иштирок этиш учун таклифларни қабул қилиш махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида чоп этилган эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар таклифлар бериш муддати тугаган вақтда тендер иштирокчиларидан камида иккита таклиф олинган бўлса, тендер иштирокчиларининг таклифлари харид комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендерда битта иштирокчи иштирок этган ёки ҳеч ким иштирок этмаган бўлса, тендер ўтказилмаган деб топилади. Бундай ҳолда давлат буюртмачиси харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда товарга (ишга, хизматга) доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга ошириши шарт. Товарга (ишга, хизматга) доир баҳолаш шартлари, мезонлари ва талабларни ўзгартириш зарур бўлганда, харид комиссияси асосларни кўрсатган ҳолда тегишли қарорни қабул қилади. Тендер иштирокчиси бундай таклифларни бериш муддати тугагунига қадар берилган таклифни қайтариб олишга ёки унга ўзгартишлар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69-модда. Тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан қирқ беш иш кунидан ошиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар таклиф ушбу Қонуннинг ва тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келса, у тегишли тарзда расмийлаштирилган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар таклифни киритган тендер иштирокчиси ушбу Қонунда белгиланган талабларга мос келмаса ёки тендер иштирокчисининг таклифи тегишли тарзда расмийлаштирилмаган бўлса, шунингдек тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаса, харид комиссияси таклифни рад этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълонда тендер ўтказиладиган вақт сифатида кўрсатилган вақтда давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг тендер таклифларини ташкил этадиган электрон ҳужжатларни кўриш имкониятини беради. Давлат харидларининг электрон тизими иштирокчи таклиф этган нархнинг бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини текширади. Агар иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек бириктирилиши зарур бўлган ҳужжатларни тўлдириш ва жойлаштириш учун мажбурий бўлган бўш майдонлар мавжуд бўлса, давлат харидларининг электрон тизими аниқ сабабни кўрсатган ҳолда иштирокчининг тендер таклифини рад этади. Бириктирилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг иштирокчининг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириш харид комиссиясининг масъул котиби томонидан амалга оширилади.
(69-модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида тендер ғолибини аниқлаш учун харид комиссияси рад этилмаган таклифларни баҳолашни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи босқичда тендер иштирокчиси таклифининг техник қисмини баҳолаш амалга оширилади. Харид комиссиясининг тендер таклифининг техник қисмини баҳолаш бўйича қарори баённома билан расмийлаштирилади, баённомада тендернинг биринчи босқичини баҳолаш якунлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендернинг иккинчи босқичи тендернинг биринчи босқичидан ўтган камида икки нафар иштирокчининг таклифлари мавжуд бўлганда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер таклифининг миқдорий кўрсаткичларини, шу жумладан нарх қисмини баҳолаш давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда амалга оширилади.
(69-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(69-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан чиқарилиш санаси 2025 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқичда — агар харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқичда — агар харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса, тендер ўтказилмаган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) техник хусусиятларидан келиб чиқиб, тендер бир босқичда ўтказилиши мумкин. Бунда давлат буюртмачиси бу ҳақда тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатиши керак. Мазкур ҳолатда тендер таклифининг техник ва нархга оид қисмларини очиш ҳамда баҳолаш бир вақтнинг ўзида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бир босқичда ўтказилганда, агар харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса ёки фақат битта таклиф тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ келса, тендер ўтказилмаган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонлар асосида шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонларга мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган деб топилган иштирокчи харид комиссиясининг қарори билан захирадаги ғолиб деб белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида тендернинг ҳар бир товари (иши, хизмати) харид қилиш тартиб-таомилининг алоҳида бирлиги сифатида кўриб чиқилиши назарда тутилган бўлса, харид комиссияси ғолибни тендернинг ҳар бир предмети бўйича аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш баённомасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида қуйидаги ахборот бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер таклифлари кўриб чиқиладиган ҳамда баҳоланадиган сана ва вақт тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳозир бўлган харид комиссияси аъзоларининг ва тендер иштирокчилари ваколатли вакилларининг таркиби ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлари кўриб чиқилган тендер иштирокчилари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таклифлари уларни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилган тендер иштирокчилари ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолиби тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер ғолибининг номи (юридик шахс учун), фамилияси, исми, отасининг исми (жисмоний шахс учун), турган жойи (почта манзили).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид комиссияси аъзолари мажлиснинг давлат харидларининг электрон тизимида автоматик равишда шакллантириладиган электрон баённомасини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тасдиқлайди. Электрон баённома давлат харидларининг электрон тизимида автоматик равишда эълон қилинади.
(69-модданинг ўн еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендернинг исталган иштирокчиси таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилинганидан кейин давлат буюртмачисига тендер натижалари бўйича тушунтиришларни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли. Давлат буюртмачиси бундай сўров келиб тушган санадан эътиборан уч иш куни ичида тендер иштирокчисига тегишли тушунтиришларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ва харид комиссияси таклифларни қабул қилиш тугайдиган пайтга қадар уларни муҳокама қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70-модда. Тендер натижалари бўйича шартнома тузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер натижалари бўйича шартнома тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва шартнома тузилаётган тендер иштирокчиси томонидан берилган таклифда кўрсатилган шартлар асосида давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик тарзда шакллантирилади.
(70-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғолиб шартнома тузишдан бош тортган тақдирда унга закалат суммаси қайтариб берилмайди. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нархда (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишдан бош тортиши мумкин. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишдан бош тортса, давлат буюртмачиси янги тендер ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тендер натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига у тузилган санадан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
(70-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
701-модда. Малакали иштирокчилар ўртасида тендер ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малакали иштирокчилар ўртасидаги тендер ушбу Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ дастлабки малака танловидан ўтган иштирокчилар ўртасида ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси дастлабки малака танловидан ўтган барча иштирокчиларни тендерда иштирок этишга таклиф қилади ёхуд харид қилинаётган товар (иш, хизмат) хусусиятларининг мураккаблигидан, иштирокчиларнинг ўз вақтида сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш борасидаги салоҳияти ҳамда иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг орасидан иштирокчиларнинг чекланган сонини ҳамда малакали иштирокчилар рўйхатини белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг чекланган сонини ва малакали иштирокчилар рўйхатини белгилашда давлат буюртмачиси иштирокчиларнинг савиясини холисона ва давлат харидларининг асосий принципларига мувофиқ аниқлайди ҳамда уларга тендерда иштирок этиш тўғрисидаги таклифларни юборади.
(701-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81-боб. Икки босқичли давлат харидлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
702-модда. Икки босқичли давлат харидларини ўтказиш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидлари қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолибни аниқлаш мезонлари товарнинг (ишнинг, хизматнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки техник, эксплуатация қилиниш хусусиятларини ва бошқа хусусиятларини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ) миқдорни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
703-модда. Икки босқичли давлат харидларини ўтказиш бўйича харид комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидини икки босқичли давлат харидлари ўтказиш орқали амалга ошириш учун камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар мажлисда харид комиссияси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, харид комиссияси ваколатли ҳисобланади. Барча қабул қилинган қарорлар баённомалар билан расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
704-модда. Икки босқичли давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидлари тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан чекланмаган миқдордаги шахсларга махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра унинг расмий веб-сайтига ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига харидларни ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва харид бўйича харид қилиш ҳужжатларини жойлаштириш йўли билан маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълон фақат харид қилиш ҳужжатлари юзасидан Комплекс экспертиза қилиш марказининг ижобий хулосаси олинганидан кейин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва харид қилиш ҳужжатлари давлат буюртмачиси томонидан ҳар бир босқич бўйича таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида йигирма иш куни олдин махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра, унинг расмий веб-сайтига ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
705-модда. Икки босқичли давлат харидлари иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи босқичда икки босқичли давлат харидлари иштирокчилари харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) энг кам техник хусусиятларини акс эттирувчи дастлабки ўз техник таклифларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник талаблар давлат буюртмачисининг эҳтиёжларидан, харид қилинаётган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) мўлжалланилган мақсади ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидлари иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган таклифлар икки босқичли давлат харидларининг харид қилиш ҳужжатларига ва ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидларини электрон шаклда ўтказиш чоғида икки босқичли давлат харидлари иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
706-модда. Икки босқичли давлат харидлари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи босқичда таклифларни тақдим этиш муддати тугагач, давлат буюртмачиси таклифларни кўриб чиқади ва баҳолайди. Бунда харид қилиш ҳужжатларида назарда тутилган техник параметрларга асосан техник ва эксплуатация қилиниш хусусиятлари бўйича энг мақбул таклифларни тақдим этган иштирокчилар биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг иккинчи босқичи биринчи босқичдан ўтган камида икки нафар иштирокчининг таклифлари мавжуд бўлганда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккинчи босқични ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнида давлат буюртмачиси келиб тушган дастлабки таклифларга мувофиқ ўзининг дастлабки талабларини қайта кўриб чиқади ва такомиллаштиради, бунда давлат хариди предметини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидларининг иккинчи босқичида давлат буюртмачиси томонидан ўзгартириш киритилган харид қилиш ҳужжатлари биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган иштирокчиларга йигирма иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда юборилади ва уларга ўз узил-кесил таклифларини тақдим этиш орқали харидда иштирок этиш таклиф қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифлар турли даражадаги техник афзалликлардан, иқтисодий барқарорлик жиҳатларидан, шу жумладан ҳаётий даврнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади. Якуний баҳолаш харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган тартибда давлат буюртмачиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидлари иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати ҳар бир босқич бўйича таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиборан йигирма иш кунидан ошиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифларни кўриб чиқиш натижалари бўйича икки босқичли давлат харидлари, агар иккинчи босқичда харид комиссияси барча таклифларни рад этган бўлса, ўтказилмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
707-модда. Икки босқичли давлат харидларининг натижалари бўйича шартнома тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидларининг натижалари бўйича шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки босқичли давлат харидларининг натижалари бўйича тузилган шартномалар тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига улар тузилган санадан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай жойлаштирилади.
(81-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71-модда. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) фавқулодда вазиятларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) бошқа етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда, лицензия битимига (шартномасига, контрактига) асосан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) интеллектуал фаолият натижалари муаллифидан ёки интеллектуал фаолият натижаларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб берувчидан, шунингдек фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг ушбу интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган хизмат сафарлари ва бошқа ҳоллар учун чипталарнинг давлат хариди (авиа, темир йўл ва йўналишли транспортига), шунингдек яшаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) бошқа етказиб берувчи томонидан хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган тақдирда, етказиб берувчи томонидан аввал олиб келинган товарларга (ишларга, хизматларга) кафолат муддати тугаганидан кейин ва жорий хизмат кўрсатиш (эҳтиёт қисмларни харид қилиш), шунингдек аввал харид қилинган дастурий маҳсулотни кузатиш ва (ёки) уни функциявий жиҳатдан кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) гиёҳвандлик воситаларини ва психотроп моддаларни сақлаш ҳамда олиб кириш (олиб чиқиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) фавқулодда ҳолларда табиат ҳодисалари, эпидемиялар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун зарур товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ваколатли идоралар томонидан тасдиқланадиган давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) табиий офатларнинг ва техноген ҳалокатларнинг оқибатларини тезкор бартараф этиш, шунингдек давлат буюртмачисининг тўлақонли фаолият олиб боришига таъсир кўрсатадиган тарзда коммуникациялар, механизмлар, жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналар ишдан чиққан ҳолларда аварияларни бартараф этиш учун товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари ва муассасаларининг санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмаларнинг, шунингдек маданий-оммавий тадбирларга чипталарнинг давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) Ўзбекистон Республикасининг ишлаб чиқарувчиларидан ёки уларнинг расмий дилерларидан ва дистрибьюторларидан харид қилинадиган янги автотранспорт воситаларининг, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникасининг давлат хариди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) қўшимча ишларни ва хизматларни амалга ошириш учун шартнома умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги харажатлар, бундан ушбу Қонун 34-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно;
(71-модда биринчи қисмининг 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) авиация корхоналари томонидан ишлаб чиқарувчилардан ёки сертификатлаштирилган етказиб берувчилардан импорт шартномалари бўйича харид қилинадиган авиация техника жиҳозлари, шу жумладан ҳаво кемалари, авиадвигателлар ва уларнинг бутловчи қисмлари, авиация учун ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларнинг давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, чет давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларининг, шунингдек парламент аъзоларининг ва халқаро ташкилотлар расмий делегацияларининг ташрифлари муносабати билан яшаш, овқатланиш, маданий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, транспорт харажатлари, сувенирлар, совғалар хариди ва бошқа ташкилий масалалар учун назарда тутилган харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг чет эл делегацияларини қабул қилиш ва хорижий мамлакатларга делегацияларни юбориш бўйича режалаштирилган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) қуйидагилар учун озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даволаш-профилактика ва таълим муассасалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурувват ва ногиронлиги бўлган шахслар уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳрибонлик уйлари ва интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариялар уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш, шу жумладан жарроҳлик амалиёти ва реабилитация ёрдами билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш юзасидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан таълим дастурларини ташкил этиш, республикага хорижий олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларни жалб этиш хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) аввал тузилган шартномалардаги етказиб берувчилар билан алоқа, Интернет ва телерадиоузатиш хизматлари бўйича давлат хариди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) маданият ва санъат бўйича халқаро ҳамда давлатлараро даражадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ давлат хариди. Бунда бундай тадбирларнинг даражалари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
(71-моддасининг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 7 июлдаги ЎРҚ-1157-сонли Қонунига асосан 22-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 03/26/1157/0703-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фавқулодда ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ваколатли орган томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ўрнига ҳадли келишувдан ёки кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиб-таомилидан фойдаланишга рухсат берилади.
(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72-модда. Ягона етказиб берувчидан давлат хариди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда белгиланган тартибда ягона етказиб берувчи деб топилган ва Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси ягона етказиб берувчидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган тақдирда, етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилиши лозим.
(72-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди қуйидаги алоҳида ҳолларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан олиш мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий қимматликларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ягона етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлардан давлат харидлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий монополия субъекти товарларининг (ишларининг, хизматларининг) давлат хариди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73-модда. Ягона етказиб берувчилар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона етказиб берувчилар реестри ваколатли орган томонидан махсус ахборот порталида юритиладиган ахборот ресурсидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона етказиб берувчилар реестри ягона етказиб берувчидан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ва ягона етказиб берувчилар рўйхатидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Харид қилиш тартиб-таомилларини мониторинг ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74-модда. Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, давлат харидларининг ушбу Қонунда белгиланган мақсадлари, принциплари ва чекловлари амалга оширилишини давлат харидларининг ўтказилиши ҳақидаги ахборотни тўплаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва баҳолаш орқали доимий асосда кузатиш тизимидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги назорат мазкур соҳадаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар тизимидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда белгиланган тартибда статистик ва бошқа ахборотни таққослаш ҳамда таҳлил қилиш орқали амалга ошириладиган текширишлар давлат органларининг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши устидан назорат қилишнинг асосий шаклидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги мониторинг ва назорат тегишли ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларини амалга оширувчи давлат органлари ўз тасарруфидаги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари бўйича мониторинг ва назорат ўтказишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш чоғида қонунчиликда назарда тутилмаган текширишлар ўтказилишига ва ҳисобот бериш шаклларини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75-модда. Харид қилиш тартиб-таомилларининг давлат назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қуйидагилар ўз ваколатлари доирасида амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
(75-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
(75-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларини аудитдан ўтказади ва аудит натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳар йилнинг якуни бўйича киритадиган ҳисоботида кўрсатади, шунингдек очиқ ахборот манбаларига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратини қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатли давлат органлари ҳам ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76-модда. Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати давлат харидларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишларининг олдини олиш ва уларни аниқлаш ҳамда давлат буюртмачиларини, ваколатли давлат органларини аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилиш тартиб-таомиллари устидан жамоатчилик назорати очиқлик ва шаффофлик принципларини рўёбга чиқариш воситасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик назоратини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ва шартномаларни бажаришнинг бориши тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақидаги сўровларни давлат буюртмачиларига юборишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомиллари юзасидан мустақил мониторингни ва давлат харидлари самарадорлигини баҳолашни, шу жумладан уларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини баҳолашни амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув тадбирларини ўтказиш ташаббуси билан давлат органларига мурожаат қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачиси, давлат харидлари электрон тизими оператори, ваколатли орган, харид комиссиялари ва уларнинг аъзолари ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) қоидабузарликлар аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77-модда. Лойиҳага доир фаолият бўйича давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳага доир фаолият бўйича амалга оширилган давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги таҳлили тегишли ваколатли орган томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилган таҳлил натижалари билан давлат буюртмачисининг раҳбари ёки лойиҳани бошқариш бўйича давлат буюртмачиси томонидан тайинланган вакил имзо қўйган ҳолда танишиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидларининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан лойиҳадан кейинги мониторинг лойиҳа бўйича давлат хариди тугалланганидан кейин уч йил ичида тегишли ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78-модда. Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан шикоятларни адолатли, тезкор ва самарали кўриб чиқиш мақсадида доимий равишда фаолият кўрсатадиган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилади, унинг таркиби тегишли давлат органлари, давлат харидлари электрон тизимининг операторлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(78-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг ишчи органи бўлиб, унинг фаолиятини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир иштирокчи, шунингдек назоратни амалга ошираётган шахслар давлат буюртмачисининг, харид комиссиясининг, унинг аъзоларининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки ушбу бобда белгиланган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия аъзоларига доир малака талаблари қонунчиликда белгиланади.
(78-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79-модда. Шикоятларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоятни қабул қилиб олганда шикоят келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида шикоят ҳақида давлат буюртмачисини хабардор қилади ҳамда харид қилиш тартиб-таомилини ўн иш кунигача бўлган умумий муддатга тўхтатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоятни давлат буюртмачиси ва иштирокчининг иштирокида кўриб чиқади, бундан иштирокчи шикоятни унинг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик билдирган ёки узрли сабабларсиз иштирок этмаган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия шикоят олинганидан кейин етти иш куни ичида у бўйича қарор чиқариши ва бу ҳақдаги ахборотни махсус ахборот порталида жойлаштириши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган қарорда ошкор этилиши иштирокчининг (ижрочининг) тижоратга оид манфаати бузилишига олиб келадиган ёки инсофли рақобатга хавф соладиган ахборот бўлмаслиги керак, бундан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ушбу ахборотни эълон қилиш тўғрисида қарор чиқарган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчининг шикояти асосли деб топилган тақдирда, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қуйидаги чораларни кўриши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб-таомиллар бажарилишига доир тақиқ белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмачисининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан давлат харидлари соҳасидаги ҳужжатларнинг шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки тўлиқ бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарорлари давлат харидларининг барча субъектлари томонидан ижро этилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ўз фаолиятини ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижрочи Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
791-модда. Шикоятларни кўриб чиқишда манфаатлар тўқнашуви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия аъзоларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари билан манфаатлар тўқнашуви, шунингдек аффилланганлик мавжуд бўлган тақдирда, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг бундай аъзоси бу масала кўриб чиқилган мажлисда ўзини ўзи рад этиши ва мазкур масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия мажлисининг баённомасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга мазкур комиссия аъзосининг манфаатлар тўқнашуви, шунингдек аффилланганлиги мавжудлиги тегишли масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар маълум бўлиб қолган бўлса, унинг ўзи эса ўзини ўзи рад этмаган бўлса, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия бундай аъзосининг мазкур масала бўйича овоз беришига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қарор қабул қилинганидан кейин Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга тегишли масала бўйича овоз берган мазкур комиссия аъзосининг манфаатлар тўқнашуви, шунингдек аффилланганлиги мавжудлиги тўғрисида маълум бўлиб қолса, Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг бундай аъзоси овози мазкур масала бўйича овоз бериш натижаларидан чиқариб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия раиси ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборотни киритади.
(791-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари субъектлари ва уларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-472-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 220-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-586-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 880-модда) 53-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(83-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 март)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаб 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-684-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2021 й., 03/21/684/0367-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 28.11.2024 й., 03/24/1005/0977-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон; 24.06.2025 й., 03/25/1070/0536-сон; 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон; 23.04.2026 й., 03/26/1141/0403-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон; 08.07.2026 й., 03/26/1157/0703-сон; 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)