14.07.2025 йилдаги ПФ-111-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.07.2025 йилдаги ПФ-111-сон
Date of entry into force
16.07.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФАРМОНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ислоҳотлар ижросини эксперт жиҳатидан таъминлаш самарадорлигини ошириш, ҳудудлар ва тармоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бизнес муҳитини янада яхшилаш, давлат органларининг масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, бошқарувнинг барча бўғинлари ўртасида ҳамоҳангликни мустаҳкамлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг янгиланган тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ҳузуридаги ташкилотлар ходимларининг чекланган сони 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ва масъул ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (кейинги ўринларда — Администрация) янгиланган тузилмасига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилсин ҳамда унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг проактив сиёсат юритишини таъминлаш учун 2025 йил 1 августдан қуйидагилар амалга киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли соҳани тартибга солиш ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имкониятини яратиш, давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган идоравий ҳужжатларни автоматик равишда ўз кучини йўқотган деб топиш амалиётини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) идоравий ҳужжатларни, шу жумладан, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини (техник ҳужжатлар) халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025 йил 1 августга қадар Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхатини белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2025 йил 1 сентябрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари пакетини Администрацияга киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2025 йил 1 августга қадар мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда Ҳукумат ижро аппарати ва ижро этувчи органларнинг штат тузилмаларини қайта кўриб чиқсин ва мақбуллаштириш юзасидан таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Олий суд Конституциявий суд, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив хусусиятга эга маъмурий ҳужжатлар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда уларни бекор қилиш, ўзгартириш ва ҳақиқий эмас деб топиш бўйича суд амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Администрацияга киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Президент маслаҳатчилари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бириктирилган йўналишларда ишларнинг аҳволи ва ривожланиш истиқболларини мунтазам (ҳафтада камида бир марта) муҳокама қилиб борсин, бу борада давлат ташкилотлари, ишбилармон доиралар, бизнес ҳамжамияти, ҳудуд фаоллари ва хусусий сектор вакиллари билан таъсирчан мулоқот ва ҳамкорликни кучайтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини доимий мониторинг қилсин, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш ишлари ҳолати ҳамда истиқболлари тўғрисида ахборот тўплаб, ўз ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини аниқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг ўз вақтида шакллантирилишини ва тўлиқ бажарилишини, шу жумладан, тармоқлар ва ҳудудларда инвестициявий, давлат-хусусий шериклик ва бошқа йирик лойиҳаларнинг амалга оширилишини назоратга олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) бизнес муҳитини янада яхшилаш, ўсишнинг янги имкониятларини ишга солиш, аҳоли даромадларини ошириш борасида ижро этувчи органларнинг ташкилий тузилмаларини ва иш услубларини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятини рақамлаштириш, мансабдор шахсларнинг масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш чораларини кўриб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) бўлинма таркибидаги бошқарма ва шўъбалар фаолиятини замонавий талаблар асосида шакллантириш ва вазифалар тақсимотини мустақил белгилаш, ходимларни долзарб масалалар ечимига тезкор мобилизация қилиш орқали уларнинг иш самарадорлигини оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) ходимлар фаолиятида замонавий маълумотларни таҳлил қилиш ва визуаллаштириш, лойиҳаларни бошқариш, вақт ва натижадорлик воситаларини, шу жумладан, сунъий интеллект технологиялари ва бошқа рақамли воситаларни жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Администрация раҳбари ва унинг ўринбосарлари, Президент ёрдамчилари, маслаҳатчилари, вакиллари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Администрация раҳбарига қуйидаги ваколатлар тақдим этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Президент маслаҳатчилари ўринбосарлари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўринбосарлари, Комплаенс хизмати бошлиғи, Канцелярия мудири ҳамда Администрация бошқарув ходимлари, шу жумладан, мазкур лавозимларга илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш. Бунда қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунига қадар ҳам мазкур ходимларга тегишли қонун ва қонуности ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ходимлар учун назарда тутилган барча ҳуқуқлар, имтиёзлар, кафолатлар, ваколатлар ва бошқа қоидалар, шу жумладан, давлат сирларидан фойдаланишга доир рухсатнома беришнинг алоҳида тартиби татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Администрация ходимларининг штатлар жадвалини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) лойиҳавий бошқарув тамойили асосида ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий мутахассис ва экспертларни, шу жумладан, олимлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиш (ишга олиш), уларнинг натижаларини молиялаштириш, шу жумладан, Администрация фаолиятига кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва экспертларга хизматлари учун ҳақни (иш ҳақини) миллий ёки чет эл валютасида тўлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини мустақил белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Президент маслаҳатчилари ва Администрация таркибий бўлинмалари бошлиқлари ўн кун муддатда ўзига тегишли йўналишда ривожлантириш лойиҳалари рўйхатларини шакллантирсин ва Администрация раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Коммуникациялар департаменти бир ой муддатда Давлат коммуникация стратегиясини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Администрация раҳбари икки ҳафта муддатда Администрация бошқарув ходимлари фаолиятига баҳо бериб, уларнинг аттестациядан ўтказилишини ҳамда Администрацияга салоҳияти ва қобилияти юқори бўлган энг муносиб кадрлар танланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Администрация Канцелярияси бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда бир ой муддатда иш жараёнига замонавий рақамли воситаларни (сунъий интеллект, ходимлар фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш, видеоконференциялар, йиғилиш ва тадбирлар календари ва бошқалар) жорий қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида таклифларни Администрацияга киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 14 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-111-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2025 й., 06/25/111/0621-сон)