ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларини ижарага бериш тартибини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 1 гектардан 2 гектаргача ер участкаси овчилик базалари ва 50 гектаргача ер участкаси питомниклар барпо этиш учун битта лот сифатида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. |
2024 йил сентябрь |
- |
Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Ов қилиш ҳудудларида овчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш. Бунда, инвестиция таклифлари асосида ушбу соҳада тажрибага эга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, «Road-Show»лар ўтказиш бўйича чоралар кўриш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. |
2024 йил сентябрь |
- |
Экология вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фанлар академияси |
|
3. |
Овчилик фаолияти ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш: |
Экология жамғармаси маблағлари |
||
|
овчилик йўлланмасини бериш бўйича электрон дастурни ишлаб чиқиш; |
2024 йил сентябрь |
Экология вазирлиги |
||
|
ов қилиш жойлари ва овчилик хўжаликларининг интерактив электрон харитасини ишлаб чиқиш. Бунда ушбу ҳудудларда яшовчи ёввойи ҳайвонлар ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади; |
2024 йил октябрь |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси |
||
|
ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини юритишда илғор методология ва технологияларни жорий қилиш. Бунда: АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Тожикистон каби хорижий мамлакатларнинг ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобини юритиш тажрибасини ўрганиш; GPS, учувчисиз учиш аппаратлари, тепловизор ва бошқа ускуналар ва илғор технологиялардан фойдаланишни жорий қилиш; |
2025 йил февраль-март |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
||
|
ов қилиш мавсуми бошланишида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда, шунингдек, овчилар билан учрашувлар ва семинарлар ташкил қилган ҳолда ов қилиш этикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш; |
Ҳар йили август-сентябрь |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси, овчилар жамоат бирлашмалари |
||
|
овчилик хўжалигини юритишда қонунбузилиши ҳолатларини, шунингдек, амалдаги шартномаларда белгиланган мажбуриятларни бажарилишини ўрганиш; |
2024 йил сентябрь-октябрь |
Экология вазирлиги, Бош прокуратура, Фанлар академияси |
||
|
ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳитини ўрганиш ҳамда натижаларига кўра ёввойи ҳайвонларни янги яшаш жойларига кўчириш, фауна учун янги бўлган ёввойи ҳайвон турларини иқлимга мослаштириш, шунингдек ёввойи ҳайвонларни чатиштириш тадбирларини ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш; |
2024 йил октябрь |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси |
||
|
республикадаги зоопарклар фаолиятини ўрганиш, уларни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Тошкент шаҳридаги зоопарк мисолида ишончли бошқарувга бериш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. |
2024 йил октябрь |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси |
||
|
4. |
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида» ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Амалга ошириш шакли: Қонун лойиҳаси. |
2024 йил октябрь |
- |
Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси |
|
5. |
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 2-мавзе, Ахмад Дониш кўчаси, 28-уйда жойлашган Тошкент туризм ва сервис коллежи (собиқ) бино-иншоотларини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига (Green University) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказиш. |
2024 йил сентябрь |
- |
Экология вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
|
Мазкур собиқ коллежи негизида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг (Green University) замонавий кампусини ташкил этиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар. |
2025 йил декабрь |
|||
|
6. |
Овчилик хўжаликларидаги питомникларда ёввойи ҳайвонларни тўлиқ босқичда етиштириш (кўпайтириш) харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. |
2024 йил ноябрь |
Экология жамғармаси маблағлари |
Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
7. |
Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўловлар миқдорини ошириш юзасидан асосланган таклиф ишлаб чиқиш. Амалга ошириш шакли: Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритиш. |
2024 йил октябрь |
- |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
8. |
Қуйидагиларни белгилаш: ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомникларни ташкил этиш ва уларни сақлашга қўйиладиган талаблар; ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомниклар фаолиятини мониторинг қилиш тартиби; овчилик гувоҳномасини олиш учун махсус онлайн ўқув курсларини ташкил этиш тартиби; бириктирилган ов қилиш жойларидан фойдаланганлик учун ундириладиган йиллик ҳақ миқдори; овчилик хўжаликларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳамда ўрмон фонди ерларини ижара ҳуқуқи асосида ажратишда қўйиладиган минимал инвестиция мажбуриятлари. Амалга ошириш шакли: Экология вазирлиги буйруғи. |
2024 йил сентябрь — ноябрь |
- |
Экология вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
9. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги камида битта давлат олий таълим муассасасида экология соҳасига оид таълим йўналишларида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. Бунда, ҳар йили ҳудудлар кесимида 20 нафаргача салоҳиятли талабалар учун грант маблағларини ажратиш. Амалга ошириш шакли: Экология вазирлиги буйруғи. |
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб |
Экология жамғармаси маблағлари |
Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
10. |
Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш ва «Яшил макон» тадбирлари доирасида Нукус шаҳрида экобоғ ҳамда ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш питомнигини ташкил этиш мақсадида 2 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратиш. Амалга ошириш шакли: амалий чора-тадбирлар |
2024 йил сентябрь |
Экология жамғармаси маблағлари |
Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
|
11. |
Овчилик хўжаликларида қуйидагиларни белгилаш: 1. Экспертлар билан биргаликда қуйидаги инфратузилма объектларини назарда тутган ҳолда овчилик хўжалигининг намунавий лойиҳаси. Бунда: овчиларни қабул қилиш пункти; овчилик қуролларини сақлаш жойлари; ов миноралари, овчилар ва ташриф буюрувчилар учун ҳордиқ чиқариш жойлари; ов маҳсулотини қайта ишлаш ва сақлаш хоналари; ёввойи ҳайвонларни такрор кўпайтириш участкалари (питомниклар ва табиий кўпайтириш ҳудудлари); овчилик хўжалиги фаолияти учун зарур инфратузилма ва моддий-техника базаси назарда тутилади. 2. Ёввойи ҳайвонлар ҳисоби асосида эркин ов қилиш ҳудудларини белгилаш (эркин ов қилиш ҳудудларининг аниқ чегаралари бир овчилик мавсумига белгиланади ва ушбу ҳудудда овчилик йўлланмаси ёввойи ҳайвонлар ҳисоби асосида берилади). Амалга ошириш шакли: Экология вазирлиги буйруғи. |
2024 йил сентябрь-октябрь |
- |
Экология вазирлиги |
|
12. |
Экология вазирлигининг умумий штатлари доирасида вазирлик тузилмасидаги Давлат экологик назорат инспекцияси таркибида Амударё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлимини ташкил қилиш. Амалга ошириш шакли: Экология вазирлиги буйруғи. |
2024 йил сентябрь |
- |
Экология вазирлиги |
|
13. |
Республикада браконьерлик авж олган ҳудудлар харитасини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳудудларни назорат қилиш бўйича Экология вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидан иборат тезкор гуруҳлар ташкил этиш. Бунда: тезкор гуруҳлар фаолияти Экология вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади; тезкор гуруҳлар фаолиятига Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника воситалари жалб қилинади. Амалга ошириш шакли: қўшма идоравий буйруқ. |
2024 йил октябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Экология вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |