20.04.2023 йилдаги ПҚ-128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.04.2023 йилдаги ПҚ-128-сон
Date of entry into force
24.04.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш, замонавий талаблар ва жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган янги ўқув режалари, дастурлари ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш ҳамда ўз ҳаётий қизиқишлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари йўлида ҳам ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қодир бўлган ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (кейинги ўринларда — Республика маркази)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Республика маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 34 та штат бирлигини ҳамда фаолияти тугатилаётган Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий марказининг 18 та штат бирлигини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 10 та штат бирлигини қисқартириш ҳисобига ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини, таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий тизимларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, қисқа муддатли, шу жумладан хусусий ўқув курслар (кейинги ўринларда — ўқув курслари)нинг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий талаблар ва илғор хорижий тажриба асосида янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагогик кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор шаклларини жорий қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш учун шарт-шароит яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёнлари ва кадрларни тайёрлаш сифатини мониторинг қилишда, таълим олувчиларнинг билими таълим стандартлари ва талабларига мувофиқлигини таҳлил қилишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикасида таълим сифати соҳасида халқаро дастурлар ва тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, таълим жараёнида жаҳон илм-фани ва технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича илмий ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим соҳасидаги илғор амалиётни ўрганиш ва тизимли таҳлил қилиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маркази томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талаблар мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органлари мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларини лицензиялаш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишни Республика маркази билан келишган ҳолда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Республика маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун янги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишни ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари ҳамда ўқув курсларини моддий-техник жиҳозлаш бўйича талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органлари билан биргаликда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари фаолияти сифатини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурлари, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг самарадорлигини даврий таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил якунларига кўра ҳамда вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчиликдан келиб тушган таклифлар асосида таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйилган талабларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ваколатли давлат органлари Республика маркази талаблари асосида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курслари учун таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини Республика маркази талабларига мувофиқ жиҳозлаш бўйича зарур чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, шунингдек, ўқув курсларида таълим сифатини ҳамда ўқув-тарбия жараёнининг таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқлигини белгиланган тартибда мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органларига таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларини бажармаган таълим ташкилотларига нисбатан қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни қўллаш бўйича тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишлар натижаларини таълим ташкилоти, туман (шаҳар) ёки ҳудуд мисолида тажриба-синовдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, етакчи илмий, таълим ва таҳлилий, шу жумладан хорижий муассасалар экспертларини шартнома асосида тадқиқотларга жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр қилиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилиш, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш учун, зарур ҳолларда, республика ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларидан иборат лойиҳа (ишчи) гуруҳларни, шу жумладан шартнома асосида тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадқиқотлар олиб бориш ва кадрлар тайёрлаш, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга нисбатан лицензия ҳуқуқларини кейинчалик уларни таржима қилиш, мослаштириш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имкониятлари билан бирга сотиб олиш бўйича халқаро ташкилотлар, жамғармалар, маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари ва ўқув муассасалари билан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотлар жараёнига нодавлат таълим ташкилотларини жалб қилиш, улар билан ишларни бажариш тўғрисида битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун ижро этувчи ҳокимият органларидан статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва бошқа нашрлар чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолият йўналишлари бўйича консалтинг ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш, ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий тузилмаларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика марказига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари ва грантларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органлари билан биргаликда таълим ташкилотларида таълим сифатини ошириш ва ўқув жараёнини ташкил этишга тааллуқли масалалар юзасидан қонунчиликда белгиланган чораларни қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маркази фаолиятига умумий раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика марказига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маркази директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маркази ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари раҳбарлари Республика марказига ҳар томонлама кўмаклашади, жумладан, марказ ўз вазифаларини бажариши учун унга зарур шарт-шароит яратади, шунингдек, сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этади, таҳлиллар якунига кўра киритилган материаллар ва тавсияларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика маркази 2023 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига қуйидагилар бўйича таклифларни киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим олувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда умумтаълим ташкилотларининг ўқув режалари ва дастурларини табақалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш, тажриба-синовдан ўтказиш ва экспертиза қилиш тартибини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига ушбу йўналишдаги илғор амалиётларни (MELQO, TIMSS, PISA, EQVET ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий методларини жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика марказининг ходимлари умумий сони 42 нафардан иборат тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика маркази директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда, зарур ҳолларда, марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказ фаолиятини молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан Республика маркази ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Республика маркази фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва муассасалар томонидан уларнинг буюртмалари асосида тадқиқотлар ва баҳолаш ишларини олиб боришга ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида консалтинг, эксперт-таҳлил ва бошқа хизматларини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ва мақсадли маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ташқи ишлар вазирлиги Республика марказига хорижий тадқиқот муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишда, шунингдек, уларнинг малакали мутахассисларини жалб этишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Республика марказига янги тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда марказнинг интеллектуал-таҳлилий салоҳиятини ривожлантириш учун халқаро донорларни жалб қилишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки, Республика маркази фаолиятини жорий таъминлаш ва унга юклатилган вазифаларни бажариш, шунингдек, зарур инвентарлар, мебель ва оргтехника билан жиҳозлаш учун бюджет маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги учун назарда тутилган ва штат бирликларининг қисқариши муносабати билан иқтисод қилинадиган бюджет маблағлари доирасида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (С. Умурзаков):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Республика марказининг фаолиятини ташкил этиш бўйича устав, биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури ва штат жадвалини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика марказини таълим соҳасида чуқур назарий ва амалий билимга эга бўлган, хорижий тилларни эгаллаган, белгиланган вазифалар ижросини юқори профессионал даражада бажара оладиган тажрибали ва малакали илмий-педагогик кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Республика маркази Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй манзилдаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти 2023 йил 1 июлга қадар Республика марказини зарур мебель жиҳозлари, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 20 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-128-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-128-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Директор

Маслаҳатчилар

Директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Ахборот хизмати

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2

Таълимни ўқув-меъёрий ва методик мувофиқлаштириш бошқармаси

Таълимни педагогик-психологик қўллаб-қувватлаш бошқармаси

Таълим сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш бошқармаси

Рақамли саводхонлик ва инновацион технологияларни жорий этиш бошқармаси

Илмий-методик фаолият ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўлими

2

Таълим дастурлари ва ўқув-методик комплексларни жорий этиш бўлими

4

Педагогик маҳорат ва инклюзив таълимни ривожлантириш бўлими

3

Баҳолаш ва ижтимоий-амалий тадқиқотлар бўлими

4

Рақамли педагогика ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими

3

Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати

Эксперт-таҳлил хизматларини амалга ошириш бўлими

3

Психологик хизматни ривожлантириш ва касбга йўналтириш бўлими

3

Халқаро дастурлар ва рейтинглардаги кўрсаткичлар таҳлили бўлими

3

Рақамли технологиялар ва инновацияларни жорий этиш бўлими

3

Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш хизмати

Юрисконсульт

АКТ бўйича бош мутахассис

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг умумий сони — 42 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 15 нафар, илмий ходимлар — 27 нафар.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.04.2023 й., 07/23/128/0224-сон)