27.05.2008 йилдаги 112-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДВОКАТЛАР ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси негизида Ўзбекистон Республикаси барча адвокатларининг мажбурий аъзолигига асосланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ташкил этилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг илова қилинаётган ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция Палатанинг юқори органи, Бошқарув — ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси эса молиявий назорат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига кўра Конференция сайлаган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Конференцияси томонидан сайланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари (тегишли ҳудудда фаолият кўрсатаётган адвокатлар орасидан) Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг таъсис Конференциясини ўтказсин, унда устав тасдиқланишини, Бошқарув ва Тафтиш комиссияси шакллантирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси ва унинг ўринбосарлари сайланишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Конференцияси томонидан белгиланадиган миқдордаги кириш ва аъзолик бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган маблағлардан фақат Палатанинг уставдаги фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси аъзолари ўртасида тақсимланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаларининг жойлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасини зарур алоқа воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 27 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 27 майдаги 112-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 201-модда)