Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга Қарши курашиш департаментининг
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга Қарши курашиш департаментининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 октябрда 2020-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга , терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
10-сон
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 октябрь,
39-сон
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10, 39-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
ҚОИДАЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учиничи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг фаолияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, у топширган ҳужжатлар асосида нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижоз — нотариал идора ёки адвокатлик тузилмасига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида ёзма ёки оғзаки ёхуд электрон шаклда топшириқ (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, шунингдек, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларини амалга оширишда нотариал идорада ёки адвокатлик тузилмасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(1-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий, суд ёки ҳарбий органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари, шу жумладан собиқ юқори мансабдор шахслар;
(1-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар — юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
учинчи томон — Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
2. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижозлар учун ёки улар номидан операциялар ўтказганда қуйидаги соҳаларда ички назоратни амалга оширади:
кўчмас мулкни сотиб олиш ёки сотиш;
мижознинг пул маблағлари, қимматли қоғозлари ёки бошқа мол-мулкини бошқариш;
банк, жамғарма ҳисобварақлари ёки қимматли қоғозлар ҳисобварақларини бошқариш;
юридик шахсларни ташкил этиш, фаолият кўрсатиш ёки бошқариш учун маблағлар йиғиш;
юридик шахсларни ташкил этиш, фаолият кўрсатиш ёки бошқариш ҳамда корхоналарнинг олди-сотдиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро хатларини ёзиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
3. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларини ички назорат қилиш мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда мазкур Қоидаларга оғишмай риоя қилинишини таъминлаш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
4. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари ички назоратининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
мазкур Қоидаларнинг 24-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
(4-банднинг саккизинчии хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал идоралари ва адвокатлик тузилмалари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс тайинланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
6. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, бошқариш, камайтириш ва ҳужжатлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартибини назарда тутувчи ички қоидаларни ишлаб чиқишлари керак.
Ички қоидалар мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳоланишидан келиб чиқиб тузилиши керак.
Ички қоидалар ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
7. Давлат нотариал идорасида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс ҳудудий адлия органининг буйруғи билан тайинланади.
Икки ва ундан ортиқ давлат нотариусидан ташкил топган давлат нотариал идорасида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс этиб ҳудудий адлия органининг буйруғида кўрсатилган мазкур нотариал идоранинг давлат нотариуси тайинланади.
Агар давлат нотариал идораси битта давлат нотариусидан иборат бўлса, ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлик мазкур нотариус зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
8. Адвокатлик тузилмасида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс адвокатлик тузилмасининг адвокати адвокатлик тузилмасининг раҳбарининг буйруғи билан тайинланади. Буйруқнинг нусхаси шахсий маълумотлар билан бирга буйруқ чиқарилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ҳудудий адлия органига юборилади.
Адвокат адвокатлик фаолиятини индивидуал тарзда амалга ошираётган ҳолларда (адвокатлик бюроси) ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлик мазкур адвокат зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштирадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учиничи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайдилар;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидаларни амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайдилар.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат тизимини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда махсус ваколатли давлат органининг ваколатли вакиллари томонидан олиб борилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширадилар.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
10. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қуйидагиларга ҳақли:
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган фармойиш берувчи, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланаётган файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
11. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қуйидагиларга мажбурдирлар:
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига ёзма ёки алоқанинг телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ахборот бериш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
олинган ахборотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш.
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
12. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар бир йилда камида бир марта ҳудудий адлия органига ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлайдилар ва тақдим этадилар.
13. Ҳудудий адлия органида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини юритадиган, уларнинг ўқиши ва малака оширишини ташкил этадиган, шунингдек, улар томонидан тақдим этилган ҳисоботларни умумлаштирадиган ва таҳлил этадиган ходим тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий адлия органи ходими ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг тақдим этган ҳисоботлари бўйича таҳлил натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди ва бир йилда бир марта Адлия вазирлигига тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
14. Ҳудудий адлия органи ярим йилда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай Адлия вазирлигига нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ярим йилда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари:
иш муносабатлари ўрнатилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўради.
(16-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари битим тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга , терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
мижоздан унинг пул маблағлари манбалари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
162. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари операцияларни амалга оширувчи шахслар:
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина раҳбарият рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттирилиши);
(162-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахсларга ҳам мазкур бандда назарда тутилган чораларни кўришлари шарт.
Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши ва бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
163. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мазкур Қоидаларнинг 162-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг текшириш натижаларига таянишлари мумкин.
Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг зиммасида қолади. Бунда нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари:
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхаларини сўров асосида дарҳол олиш имкониятига эга бўлишига;
учинчи томон мазкур Қоидалар асосида ишлашига ишонч ҳосил қилиши керак.
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларидан бирига риоя қилинмаган тақдирда, нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга оширишлари керак.
(163-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
17. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Бенефициар мулкдорни белгилаш учун нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижоз бошқа шахснинг номидан иш кўраётганлигини аниқлашга ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда улар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда бундай текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга бир иш кундан кечиктирмай шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
18. Мижоз нотариал идора ёки адвокатлик тузилмасига операцияларни амалга ошириш тўғрисида топшириқ (ариза, илтимоснома) билан бир ёки бир неча марта мурожаат қилганда, нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси қуйидагиларга мажбурдирлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Қоидалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ операция бўйича мижоз ёки наф олувчини идентификациялаш;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
ушбу мижознинг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
операция турини ҳамда унинг мижоз — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган мақсад ва фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш;
операция турини ҳамда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган мижоз-жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида белгиланган фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш.
19. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
20. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни текширишлари лозим.
Мижоз — юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа керакли маълумотларга алоҳида эътибор берилиши лозим.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
мижознинг аввалги нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш орқали текшириш;
бошқа эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот манбалари орқали текширишга ҳақлидир.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
211. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, йилига камида бир маротаба янгиланиши лозим.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
22. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва мумкин бўлган чора-тадбирларни қўллаши лозим.
23. Нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
III1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларнинг амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда — таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
(231-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлари, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари электрон равишда расмийлаштирилиши ҳамда ҳар йили 15 январгача махсус ваколатли давлат органи ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.
(231-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
232. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратишлари лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги ташкилотлар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
(232-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
(232-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
норезидентлар;
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар;
(232-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
масъул ходимда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
233. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот ҳудудий адлия органларига тақдим этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
234. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак. Бу мақсадларда нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари:
(234-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришлари зарур.
(III1-боб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолларда шубҳали деб топилиши мумкин:
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, топшириқ берувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
мижознинг хизмат кўрсатишнинг (юридик ёрдам) фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;
битимга мижоз фаолиятига мувофиқ келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналиши тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;
мижоз ҳақида маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотни тақдим этилиши;
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва маълумотларнинг тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
амалга ошириш мақсади қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битишувларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;
(24-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
25. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, ишга оид муносабатларнинг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши лозим, агарда:
мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида уч соат ичида хабар юборишлари лозим.
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
261. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
27. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;
(27-банднинг иккинчии хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кундан кечиктирмай берилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақида ахборот нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс томонидан қоғоз ва/ёки электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари ҳам тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки шубҳани олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига дарҳол хабар беришлари зарур.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, топшириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
операциянинг тури ва уни амалга ошириш асоси;
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
операцияни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
топшириғига кўра ёки номидан операцияни бажараётган жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
операцияни амалга ошираётган жисмоний шахс (ишончли вакили) ёки юридик шахснинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича олувчини ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Махсус ваколатли давлат органига ахборот тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шакл бўйича амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификацияланган материаллар ва маълумотларни шу жумладан иш ёзишмаларини, ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган, лекин операциялар амалга оширилган ёки мижозлар билан муносабатлар тўхтатилгандан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар давомида сақлашлари зарур.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот бериш ҳуқуқига эга эмаслар.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари ходимларининг ички назорат бўйича вазифаларини бажариш жараёнида олган ахборотни ошкор этмаслигини (ёки шахсий мақсадларда, ё учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланмасликларини) таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалар, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва бошқалар)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
332. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(331 ва 332-бандлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
VI. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Нотариал идоралари ва адвокатлик тузилмалари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш Адлия вазирлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши устидан мониторинг ва назорат ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳамда мониторинг ва назоратни амалга ошириш жараёнида аниқланган хавф-хатардан келиб чиқиб, мутахассисларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
341. Мазкур Қоидалар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларининг барча ходимларига етказилиши лозим.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
342. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари ички ва ташқи вазиятлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда ички назорат тизими самарадорлигини доимий равишда мониторинг қилади ва баҳолаб боради, шунингдек иш самарадорлигини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.
(342-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 13-сонли ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 10 июндаги 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-4, 14.06.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
36. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Адвокатлар палатаси раиси Т. САЙИДОВ
2009 йил 12 октябрь
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
Шубҳали операция ҳақидаги хабарнинг шакли
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Мижоз — юридик шахсни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда зарур бўлган
МАЪЛУМОТ
1. Тўлиқ, шунингдек агар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи.
2. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи.
3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами.
4. Жойлашган жойи (почта манзили).
5. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар.
6. Мавжуд бўлган лицензиялар ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати) ёхуд хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (берилган санаси ва тартиб рақами, ким томонидан берилганлиги) ҳақидаги маълумотлар.
7. Мижоз номидан иш кўрувчи жисмоний шахснинг идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар.
8. Мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар.
9. Рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар.
10. Мижознинг бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар.
11. Боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта, веб-сайт (агар мавжуд бўлса).
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 12 январдаги 1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2023 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-5, 13.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда; 2010 й., 40-41-сон, 348-модда; 2014 й., 22-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон; 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)