Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.1994 30.04.1992 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.04.1992 йилдаги 220-сон
Кучга кириш санаси
30.04.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА МАҲСУЛОТ КЕЛТИРИШ ВА УНИ РЕСПУБЛИКАДАН ЧЕТГА ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЛГАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН ҚАРОРЛАРНИНГ ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАЁТГАНЛИГИ ҲАМДА БУ ИШДА ЗАРУР ТАРТИБ ЎРНАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг товар-моддий бойликларни келтириш ва олиб кетиш масалалари бўйича қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан четга маҳсулот чиқаришни тартибга солувчи бир қатор қарорлар қабул қилинди. Бироқ квоталаш ва лицензия бериш тўғрисида тасдиқланган низом мавжуд эмаслиги сабабли жойларда маҳсулотларни четга чиқариш бўйича белгиланган тартибнинг бузилишига йўл қўйилмоқда, четга маҳсулот чиқаришни назорат қилувчи инспекциялар томонидан маҳсулотларни зарур тартибда расмийлаштирмасдан олиб чиқиб кетишга уринишга доир кўплаб фактлар аниқланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айирбошлаш операциялари бўйича четга маҳсулот чиқаришда жиддий қоида бузиш ҳоллари мавжуд. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналарнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бартер бўйича маҳсулот етказиб беришлар юзасидан шартномаларнинг бажарилишини назорат қилмаяптилар, натижада маҳсулотларнинг бошқа минтақаларга жўнатилишига йўл қўйилмоқда, республикага айирбошлаш йўли билан шартлашилган маҳсулотларни келтириш эса қониқарсиз амалга ошириляпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан республиканинг 209 корхона ва ташкилотларини танлаб текшириш натижасида 473 та шартнома бўйича республикадан четга 165,8 миллион сўмлик маҳсулот олиб чиқиб кетилганлиги, бунинг эвазига республикага атиги 87,2 миллион сўмлик товар келтирилганлиги аниқланди. Фарғона, Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида айирбошлаш шартномалари бўйича маҳсулотлар тўлиқ олинмаган. Бартер шартномалари ва битимлари тузишда мансабдор шахсларнинг ғаразли хатти-ҳаракатларига доир фактлар аниқланди, улар устидан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига маҳсулот келтириш ва уни республикадан четга чиқариш ишида зарур тартиб ўрнатиш, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб беришни таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, Ҳамдўстлик давлатлари Давлат Бошлиқлари ва Ҳукуматлари Бошлиқларининг 1992 йил 14 февралдаги Битимининг 5-моддасига мувофиқ ҳукуматлараро савдо-иқтисодий шартномаларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини давлат эҳтиёжлари ҳажмлари ва турлари бўйича етказиб бериш ҳамда мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, ҳам ишлаб чиқарувчи, ҳам тайёрловчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, савдо-воситачи ташкилотлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан ҳукуматлараро шартномаларнинг (квоталанган маҳсулот) бажарилиши квоталар ва лицензиялар асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни етказиб беришга квоталар Ўзбекистон Республикаси шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо») томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
квоталанган маҳсулотларни ва четга чиқарилиши Ўзбекистон Ҳукумати томонидан чеклаб қўйилган маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун лицензиялар «Ўзшартномасавдо» ёки унинг топшириғига кўра, унга қарашли ташкилотлар томонидан, шунингдек, бошқарув органлари томонидан, «Ўзшартномасавдо» билан келишилган номенклатура бўйича, 1-иловага мувофиқ берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни экспортга чиқариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензиялари бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа битишувлари ва савдо-воситачилик операциялари бўйича маҳсулотларни олиб чиқиб кетиш сотувчилар томонидан, тегишли органлардан олинган лицензиялар бўйича, амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бевосита шартномалар ва кооперация бўйича етказиб бериладиган қолган барча маҳсулотлар, шунингдек, корхоналарда чет эл инвестицияси билан тайёрланадиган маҳсулотлар республикадан четга тегишли шартномалар мавжуд бўлган тақдирда лицензиясиз чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасига ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотлар ва халқ истеъмоли моллари етказиб беришни квоталаш ва лицензиялаш тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзшартномасавдо», квоталанган маҳсулотларни республикадан четга чиқаришга лицензия беришга вакил қилинган бошқарув органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси», Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси маҳсулотларни четга чиқаришнинг белгиланган тартибига риоя этилишини қаттиқ назорат қилишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси «Ўзшартномасавдо» буюртмаси бўйича зарур миқдорда лицензия иш қоғозларини тайёрлашни таъминласин. «Ўзшартномасавдо» маҳсулот етказиб бериш учун лицензия беришга рухсат этилган республика бошқарув органларини кўрсатиб ўтилган иш қоғозлари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, халқ хўжалиги юкларини ташишни амалга оширувчи республика вазирликлари ва идоралари лицензиялар мавжуд бўлмаган тақдирда квоталанган маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун транспорт воситалари берилишига йўл қўймасинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни четга чиқарилишини назорат қилувчи Давлат инспекциясига квоталанган маҳсулотлар рўйхатини етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Четга чиқариш учун Вазирлар Маҳкамаси комиссияси томонидан лицензиялар бериладиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқлансин (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналар раҳбарлари давлат эҳтиёжлари учун топшириқ бўйича маҳсулот етказиб беришнинг корхоналар томонидан бажарилиши, айирбошлаш операцияларининг самарадорлиги ва бартер шартномалари бўйича маҳсулотлар келтирилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бартер шартномаларига мувофиқ олиб келинадиган маҳсулотлар бўйича материаллар ҳар ойда умумлаштириб борилсин ва улар тегишли комиссияларда кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бартер шартномалари бўйича ўзаро маҳсулот етказиб беришнинг корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини мунтазам текширишни амалга оширсин ҳамда натижаларни Вазирлар Маҳкамасига маълум қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1990 йил 23 майдаги 223-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 мартдаги 59-сон қарорининг 7-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорининг 7, 10, 11, 12-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 ноябрдаги 252-сон фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 майдаги 19/110-84-сон ва 1992 йил 16 январдаги 18-11-5-сон топшириқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулотларни республикадан четга чиқариш учун лицензия беришга ваколатли бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошқарув органларининг номи

Лицензия бериладиган маҳсулотлар тури

Бошқарув органларининг номи Давлат эҳтиёжлари ва ҳукуматлараро битимларни бажариш учун ҳажмлар ва номенклатурадаги маҳсулот (квоталанган маҳсулот)

Булардан ташқари «Ўзшартномасавдо» билан келишув бўйича

Савдо вазирлиги
‎Ўзбекбирлашув
Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат халқ истеъмоли моллари
Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси Нефть маҳсулотлари
«Ўзозиқовқатсаноат» концерни Озиқ-овқат саноати учун хом ашё
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси Қишлоқ хўжалиги машиналари уларга эҳтиёт қисмлар ва қўмита корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Узсортсемовошч», «Уззооветснаб» ишлаб чиқариш бирлашмаларининг маҳсулотлари
«Ўзтиббиёттехника» Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси Тиббиёт техникаси ва аппаратлари
«Фармация» Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси Дори-дармон воситалари
Давлат матбуот қўмитаси Полиграфия асбоб-ускуналари ва улар учун эҳтиёт қисмлар
Ўзбекистон Мева-сабзавот ва узумчилик саноати концерни Қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари
Халқ таълими вазирлиги Мактаб асбоб-анжомлари ва ўқув-кўргазма қўлланмалари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари ҳокимликлари, вазирликлари, идоралари, уюшмалари ва давлат концернлари Етказиб бериш (квоталар) бўйича давлат топшириғидан ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулот, четга чиқариш учун Вазирлар Маҳкамасининг рухсати талаб қилинадиган маҳсулотдан ташқари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Комиссиясининг рухсати билан четга чиқариладиган маҳсулотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қимматбаҳо ва камёб металлар ва улардан тайёрланган буюмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қимматбаҳо тошлар ва улардан ёки улардан фойдаланган ҳолда тайёрланган буюмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стратегик материаллар ва ракета ёнилғисининг махсус турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қурол-яроғлар, улар учун ўқ-дорилар, ҳарбий техника, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва улар учун приборлар (агар улар бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), портловчи моддалар, портлатиш воситалари), ўқ-дорилар ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус материаллар ва асбоб-ускуналар, ҳарбийлаштирилган ташкилотлар шахсий составининг махсус аслаҳа-анжомлари ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишга доир норматив-техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ракета-космик комплекслар, ҳарбий мақсаддаги алоқа ва бошқарув тизимлари, уларни ишлаб чиқариш ва ишлатишга доир норматив-техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жанговар заҳарловчи моддалар, улардан ҳимояланиш воситалари ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда ишлатишга доир норматив-техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уран, бошқа парчаланувчи материаллар ва улардан тайёрланган буюмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Рентген асбоб-ускуналари, приборлар ва реактив моддалар ҳамда изотоплар ишлатилган асбоб-ускуналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш ишлари, шунингдек, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани яратиш бўйича фундаментал қидирув тадқиқотлари натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шифрлаш техникаси, уни ишлаб чиқариш ва ишлатишга доир норматив-техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Заҳарлар ва наркотик моддалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Этил спирти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Радиоактив материалларнинг чиқиндилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Портловчи моддаларнинг чиқиндилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Таркибида қимматбаҳо ва камёб металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган чиқиндилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгиланган топшириқ бўйича хўжаликлар томонидан мустақил равишда сотиш учун қолдирилган ва топшириқлардагидан ортиқча етиштирилган пахта толаси, линт, ўлик пахта, пилла, қора-кўл, жўл, тери хом ашёси, ўсимлик мойи, шулха, шрот, вино материаллари, дон, гуруч, моллар, шунингдек, республикага келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотларни, шунингдек, қишлоқ, хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари* етказиб беришни квоталаш ва лицензиялаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИ3ОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кейинги ўринларда — маҳсулот дейилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо»)ни ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо») фаолиятини ташкил этиш ҳақида» 1992 йил 9 мартдаги 115-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукуматлараро шартномаларга киритилган номенклатура бўйича маҳсулотларни, шунингдек, республиканинг ички ва республикалараро эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун квоталарни «Ўзшартномасавдо» ишлаб чиқади, бунда давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун маҳсулот етказиб беришнинг тасдиқланган ҳажмлари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо» бу квоталарни республика бошқарув органларига, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмаларга ҳамда квоталанган маҳсулотларни республикадан четга чиқаришга лицензиялар бериш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан вакил қилинган бошқа органларга етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқа органлар квоталарни тақсимлайдилар ва уларни ўзларига қарашли ташкилотлар ва корхоналарга, шунингдек, истеъмолчиларни маҳсулот етказиб берувчиларга биркитиб қўйиш учун таъминот-сотиш ташкилотларига етказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Квоталанган ҳамда четга чиқарилиши Ўзбекистон Ҳукумати томонидан чеклаб қўйилган маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон Республикасидан четга чиқариладиган маҳсулотларга лицензиялар «Ўзшартномзсавдо» ёки унинг топшириғига мувофиқ унга қарашли ташкилотлар томонидан, шунингдек, бунинг учун ваколат берилган республика бошқарув органлари томонидан, «Ўзшартномасавдо» билан келишилган номенклатура бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан четга чиқариш учун лицензиялар илова қилинаётган форма бўйича берилади (1-форма), улар қатъий ҳисобда туради ва уч нусхада расмийлаштирилади. Лицензиянинг асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги товар-моддий бойликларни четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекциясига** юборилади, бир нусхаси маҳсулот етказиб берувчи корхонага берилади ва охиргиси лицензия берган органда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Кейинги ўринларда маҳсулотларни четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекцияси деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳсулотларни республика ва четга чиқариш учун таъминот-сотиш ёки савдо ташкилотларининг истеъмолчиларни мол етказиб берувчиларга биркитиб қўйиш тўғрисидаги хабарнома лицензия бўлиб ҳисобланиши мумкин. Бундай ҳолда хабарнома иккита биринчи нусхада «лицензия» штампи билан ёзиб берилади, улардан бири четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекциясига, иккинчиси эса етказиб берувчига юборилади. Лицензиялар ва хабарномаларнинг нусхалари, шу жумладан, фото нусхаси, юридик кучга эга бўлмайди ва маҳсулотларни четга чиқариш учун ҳужжат бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳсулотни четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекцияси берилган лицензияларнинг фойдаланилганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида «Ўзшартномасавдо»ни хабардор қилиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, манфаатдор корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг илтимосномалари маҳсулотларни республика ҳудудидан четга чиқариш учун лицензия беришга асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лицензиялар бериш тўғрисидаги масалалар илтимоснома тушган вақтдан бошлаб 7 кун ичида ҳал этилади. Ҳар бир лицензияни бериш учун 150 сўм миқдорида пул тўлаш белгиланади, ушбу сумма лицензияни берган ташкилотнинг бюджетига ўтказилади. Бу тўловдан ўз маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари ва республикалараро шартномалар бўйича етказиб берадиган корхона ва ташкилотлар озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия учун пул тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 январдаги 9-сон қарори билан белгиланган республикадан четга чиқариладиган маҳсулот учун солиқдан, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 апрелдаги 188-сон қарори билан белгиланган республикадан четга чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бож тўлашдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Асосли сабаб билан лицензия бермаслик тўғрисидаги қарор аризачига ёзма шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи лицензия бермаслик ёки унинг амал қилинишини тўхтатиш ҳақидаги қарор юзасидан Республика ҳакамлик судларига шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериладиган энг қисқа муддат — йилнинг 1 чораги, энг узоқ муддат — 1 йилдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензия (таъминот-сотиш ташкилотининг биркитиб қўйиш тўғрисидаги хабарномаси), агар у асл нусхада бўлса, лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлган органнинг мансабдор шахси, ваколатли раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган бўлса ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом билан белгиланган лицензиялаш тартиби республика ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, уюшмалар, кооперативлар, хусусий корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Маҳсулотларни четга чиқаришга лицензиялар олган аризачилар уларни бошқа шахсларга бериш учун ҳуқуққа эга эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Квоталанган маҳсулотларни республика ҳудудидан ташқарида лицензиясиз ёки лицензия ёхуд таъминот-сотиш ташкилотларининг биркитиб қўйиш тўғрисидаги хабарномаси бўйича ҳажмлардан ошириб сотиш ҳоллари аниқланганда маҳсулотни четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекцияси органлари ва назорат қилиш вазифасини бажарувчи бошқа органлар тартибнинг бузилишига йўл қўйган корхоналардан тегишли солиқ инспекцияларига корхона жойлашган ердаги маҳаллий бюджетга барча тушумларни ўтказиш ва кўрсатилган тушумлар миқдорида жарима ундириш тўғрисида қарор берадилар (2-форма). Агар бу маҳсулотлар лицензиялардагидан ёки таъминот-сотиш ташкилоти хабарномасидагидан ортиқча ҳажмларда четга чиқарилган ва уларга ваколатли бўлмаган бошқарув органи томонидан лицензиялар берилган бўлса, у ҳолда тушумлар миқдоридаги жарима республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Республикадан четга лицензиясиз маҳсулот чиқариш учун транспорт воситалари бериш фактлари аниқланганда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, шу транспортни берган корхоналардан транспорт хизматлари учун тўловлар қиймати республика бюджетига ундирилади. Бунинг учун маҳсулотни четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекцияси органлари тегишли солик; инспекцияларига ушбу маблағларни республика бюджетига ундириб олиш учун илова қилинаётган форма (3-форма) бўйича қарор берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Республикадан четга маҳсулот чиқаришнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолларда фуқаролар ва мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси маъмурий ҳуқуқ бузишлар тўғрисидаги Кодексининг 166-2-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-2-моддасига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси ичида маҳсулотларни ташиш ҳеч қандай тўсиқсиз ва лицензиясиз амалга оширилади ҳамда маҳсулотларни четга чиқаришни назорат қилувчи Давлат инспекцияси органлари томонидан ушлаб қолинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси томонидан берилган лицензиялар билан маҳсулотларни четга чиқаришга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлими томонидан кўриб чиқилади ва хулосалар маҳсулот етказиб берувчи корхонани назорат қилувчи тармоқ бўлимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-форма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

.... шифри бўйича маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан
‎четга чиқариш учун

‎ЛИЦЕНЦИЯ № . . . 199 йил «. . .» ______


‎КОДЛАР

________________________________________________________________________________________________________‎

(лицензия берган органнинг номи)

________________________________________________________________________________________________________‎

(Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган маҳсулот етказиб берувчи корхона, ташкилотнинг номи, унинг жойлашган ўрни, почта ва банк реквизитлари)

________________________________________________________________________________________________________‎

Код‎


‎________________________________________________________________________________________________________‎

(истеъмолчининг номи, манзилгоҳи)‎

Код‎ ‎

Амалда бўлиш муддати . . . . гача‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Маҳсулотнинг номи

Маҳсулот-нинг коди Ўлчов бирлиги Ўлчов бирлиги коди Четга чиқаришга рухсат этилган маҳсулотларнинг миқдори

Асос: (истеъмолчи билан тузилган шартноманинг номери ва санаси

1‎‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎‎
_____________________________________
_____________________________________


‎Лицензия берган орган ‎раҳбарининг имзоси _____________

_____________________________________
_____________________________________
Муҳр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-форма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎__________________________________________________________________________________________

(қарор берган органнинг номи)

__________________________________________________________________________________________‎‎

(тартиб бузилишига йўл қўйган корхона (ташкилот)нинг номи)


‎Тегишли солиқ суммаларини ундириш тўғрисида
‎199 йил « . . » . . . . . . даги

. . . -сон ҚАРОР

_____________________________________________________________________________‎___ асосида‎
(текшириш акти)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга лицензияларсиз (ажратилган квотадан ортиқча),
‎умумий суммаси ________бўлган маҳсулотларни олиб чиқиб кетиш факт(лар)и аниқланди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Солиқ инспекциясига

‎‎__________________________________________________________________________________________

(ноҳия, шаҳарнинг номи)

бюджет даромадига тушум суммаси ва кўрсатилган тушумлар миқдорида жарима
‎ундиришни тавсия қиламан.


‎Қарорни берган шахснинг лавозими,
‎фамилияси, исми ва отасининг исми

Имзо ___________

‎Муҳр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-форма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎_________________________________________________________________________________________

(қарор берган органнинг номи)

_________________________________________________________________________________________‎‎

(тартиб бузилишига йўл қўйган корхона (ташкилот)нинг номи)


‎Тегишли солиқ суммаларини ундириш тўғрисида
‎199 йил « . . » . . . . . . даги

. . . -сон ҚАРОР

_____________________________________________________________________________‎___ асосида‎
(текшириш далолатномаси)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга лицензиядагидан (ажратилган квотадан)
‎ ортиқча маҳсулот чиқариш учун транспорт воситалари ажратиш факт(лар)и аниқланди.
‎ Транспорт хизмати кўрсатишга тўлов қиймати _______________ сўм.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ‎‎_____________________________________ га кўрсатилган
‎суммани

(солиқ инспекциясининг номи)

республика бюджети даромадига ундиришни тавсия қиламан.


‎Қарорни берган шахснинг лавозими,
‎ фамилияси, исми ва отасининг исми

Имзо ___________

‎Муҳр