Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 30 АПРЕЛДАГИ 220-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг товар-моддий бойликларни келтириш ва олиб кетиш масалалари бўйича қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 1994 йил 11 мартдаги 129-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига маҳсулотлар келтириш ва уни республикадан четга чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси илгари қабул қилган қарорларнинг қандай бажарилаётганлиги ҳамда бу ишда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарори 2-иловасининг 16-бандига ўзгартиришлар киритилсин, четга чиқариш Вазирлар Маҳкамасининг Комиссияси томонидан берилган рухсат билан амалга ошириладиган маҳсулотлар рўйхатига рангли металлар, уларнинг чиқиндилари, рангли металлардан тайёрланган буюмлар ва уларнинг синиқлари киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 декабрь,
591-сон