Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 30 АПРЕЛДАГИ 220-СОН ҚАРОРИГА 2-ИЛОВАНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 11 мартдаги 129-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг товар-моддий бойликларни келтириш ва олиб кетиш масалалари бўйича қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига маҳсулот келтириш ва уни республикадан ташқарига чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси илгари қабул қилган қарорларнинг қандай бажарилаётганлиги ҳамда бу ишда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида»1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарорига 2-илованинг 16-бандини қисман ўзгартириб белгилансинки, мустақил равишда сотиш учун корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган вино материалларини республика ташқарисига чиқариш учун рухсатнома (лицензия)лар «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни томонидан берилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 август,
383-сон