Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.1994 28.02.1992 йилдаги ПФ-357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.02.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА САВДО ДАВЛАТ АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сонли «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси «Ўзулгиржибиржасавдо»ни таъсис этиш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларини моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш, ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги бозор муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, давлатлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтириш, давлат эҳтиёжлари ҳамда ўзаро маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномавий мажбуриятларни адо этиш учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни етказиб бериш топшириқларини бажариш, шунингдек бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида моддий захиралар билан таъминлашни ташкил қилишнинг асосий шакли сифатида ўзаро манфаатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитети, унга қарашли бирлашмалар ва ҳудудий бошқармалар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт комитетининг Моддий захиралар мажмуи ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хом ашё ва енгил саноат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда сотиш бош бошқармасининг айрим бўлинмалари ва улар ходимларининг сони ҳисобига Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасига қарашли республика ва вилоят моддий-техника таъминоти бўлинмаларини шартномалар ҳамда тижорат-воситачилик хизматлари республика ихтисослаштирилган ва ҳудудий акционерлик фирмаларига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, мазкур уюшма республика тижорат-воситачилик хўжалик уюшмаси бўлиб, давлат, жамоа, акционерлик, ижара, кооператив, хусусий ва бошқа корхоналарни, якка тартибда маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни моддий-техника таъминоти соҳасида пайчилик асосларида ихтиёрий равишда бирлаштиради ва ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби қоидаларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида ўзаро манфаатли бевосита хўжалик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантириш юзасидан тижорат-воситачилик ва ишлаб чиқариш хизматларини амалга ошириш, хом ашё ва материаллар етказиб бериш бўйича Ватанимиздаги ва чет эллардаги товар ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш, моддий захиралар ва товарларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча истеъмолчиларнинг эркин харид қилиши ва сотишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника таъминоти соҳасида бозор тармоқлари мажмуини ривожлантиришга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, савдо-воситачилик фирмалари, тижорат марказлари, улгуржи ва воситачи дўконлар тармоғини, товар хом ашё биржалари ва брокерлик идораларини, лизинг компанияларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика истеъмолчиларини моддий-техника захиралари билан таъминлашни ва биржа битимлари бўйича маҳсулот етказиб беришни ташкил қилиш масалаларида республика биржалари, шунингдек бошқа давлатларнинг биржалари билан қалин ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника захираларига бўлган эҳтиёжларни ўрганиш, энг муҳим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш нисбатларини Ўзбекистон тараққиёт истиқболларини белгилаш комитети билан биргаликда ишлаб чиқиш, давлат эҳтиёжлари учун уларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш топшириқларини аниқлаш ҳамда жойлаштириш, Ҳамдўстлик давлатлари билан ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг лойиҳаларини тузишга доир ишларни ташкил қилиш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғоят тақчил маҳсулот турлари ва товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт маҳсулотлари етказиб беришни янада ривожлантириш, давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш учун чет эллардан моддий-техника захиралари ҳамда товарларни қўшимча равишда харид қилиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккиламчи захираларни тайёрлаш ва қайта ишлашни ташкил қилиш саноат чиқитларидан фойдаланиш, маҳсулотлар жойланиб, ўраладиган идишлар тайёрлаш ва сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси ўзининг ҳуқуқ доирасида қабул қиладиган қарорлар қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча хўжалик субъектлари учун мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ моддий-техника захиралари етказиб бериш тўғрисидаги буюртмаларнинг ижроси учун, шунингдек ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларга мувофиқ келаётган маҳсулотлар ўз вақтида аниқ, белгиланган миқдорда тақсимланиши учун Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмаси жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасига ҳукуматлараро битимларнинг бажарилиши даражасига қараб ана шу битимлар бўйича республика корхоналарининг ғоят муҳим маҳсулот турлари ва товарлар етказиб беришини тартибга солиб туриш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон шартномалар ва савдо давлат акционерлик уюшмасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиб, унинг Низомини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат комитетини Ўзбекистон ССР Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив комитетига айлантириш тўғрисида» Ўзбекистон ССР Президентининг 1991 йил 1 мартдаги 148-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-357-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 207-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 81-модда)