Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.1994 09.03.1992 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.03.1992 йилдаги 115-сон
Кучга кириш санаси
09.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 14.03.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА САВДО БЎЙИЧА ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ («ЎЗШАРТНОМАСАВДО») ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 мартдаги 136-сонли «Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси — «Ўзулгуржибиржасавдо»ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик («Ўзшартномасавдо») уюшмаси тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги Фармонига мувофиқ ва республикани моддий-техника жиҳатидан таъминлашни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларини амалга оширишда шартнома муносабатларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартномалар ва шерикларни эркин танлаш асосида маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро фойдали хўжалик алоқаларини ривожлантириш бозор муносабатларига ўтиш даврида республика халқ хўжалигини моддий-техника жиҳатидан таъминлашнинг етакчи шакли деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Моддий-техника таъминоти бўйича давлат-кооператив қўмитасининг, унинг тасарруфидаги республика бирлашмалари ва ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқий ворисидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у ўз фаолиятини Уюшма Устави ва Таъсис шартномасига мувофиқ, давлат, жамоа, акционерлик, ижара, кооператив, хусусий ва бошқа корхоналар, якка тартибда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг якка тартибдаги ва пайчи жамоа аъзолиги принциплари асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал этади, уюшма Кенгашининг қарорига мувофиқ марказлашган суғурта, захира ва бошқа жамғармаларни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, ўз тасарруфидаги давлат корхоналари ва ташкилотларини белгиланган тартибда барпо этади, қайта ташкил қилади ва тугатади, меҳнат жамоаларининг қарорларини ҳисобга олган ҳолда уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун ихтиёрий равишда давлат, кооператив ва аралаш уюшмалар, концернлар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик субъектлари билан бирлашиши, ўзининг тўла иқтисодий мустақиллиги ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаган, чет эл инвестицияларини жалб этган ҳолда қўшма корхоналар барпо этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбошенгилтаъминотсотиш» «Ўзшартномасавдо» ихтиёрига қуйидаги бошқармаларни ўтказсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик маҳсулоти билан таъминлаш ва уларни сотиш бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил саноат хом ашёси ва маҳсулоти бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплектловчи буюмлар, ёрдамчи материаллар ва фурнитуралар бошқармаси, шунингдек, Тошкент шаҳар, Қўшбеги кўчасидаги ва Тошкент вилоятининг Ўртаовул посёлкасидаги ўзига қарашли хўжалик ҳисобидаги улгуржи савдо корхоналарини ўз зиммасига юклатилган функциялар, ходимлар сони, асосий ва айланма жамғармалари, транспорт воситалари билан бирга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзшартномасавдо»ни бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмасини, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва тизимини, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма бошқарувининг Раиси ва унинг ўринбосарлари уюшма Кенгаши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. «Ўзшартномасавдо»га 224 нафардан иборат (хизмат кўрсатувчилардан ташқари) аппаратга, Раиснинг 7 ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уюшма бошқарувининг Раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига, Раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлар эса вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзшартномасавдо»га зиммасига юклатилган функцияларга кўра қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналарида давлат эҳтиёжлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун энг муҳим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича буюртмаларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ҳукумати томонидан чеклашлар жорий қилинган маҳсулотларни республикадан ташқарига чиқаришга лицензиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, эркин алмаштириладиган валютада битишувлар тузиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатларда филиаллар ва ваколатхоналар очиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси савдо вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» концерни, Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш давлат қўмитаси, «Ўзбошенгилсаноатсотиш», «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш», «Ўзбекбирлашув», «Ўзкооптайёрловсавдо», «Ўзкоопиккиламчиметалл» кооператив-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқа ихтисослашган таъминот ташкилотлари «Ўзшартномасавдо» томонидан ҳукуматлараро битимлар (шартномалар), шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш учун республика ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ берилган квоталар асосида биркитилган номенклатура бўйича маҳсулотларни харид қилиш ва етказиб беришга бош шартномалар тузишни мустақил равишда таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида уюшма Уставини, ўзаро товарлар етказиб беришни кафолатлайдиган, шунингдек, ҳукуматлараро битимларда белгиланадиган номенклатура бўйича маҳсулотни республикадан ташқарига чиқариш ва олиб келишни тартибга солувчи меъёрий актлар лойиҳаларини тайёрлаб Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда қонунчиликда белгиланган тартибда ўзига қарашли моддий-техника таъминоти бўйича республика ва вилоят бўлинмаларини шартномалар ва тижорат-воситачилик хизматлари бўйича республика ихтисослаштирилган ва ҳудудий-акционерлик фирмаларига айлантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг энг муҳим маҳсулот турлари билан таъминланишини кўриб чиқсин ҳамда экспорт имкониятларини ҳисобга олиб, хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналарни чет эллардан харид қилиш ҳисобига етишмаётган ресурслар билан янада тўлароқ қондириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздаврезерв», Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазирлиги, Савдо вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили давлат ва сафарбарлик захираларининг моддий бойликларини тўплаш, брондан чиқариш, янгилаш, қайтариш ва алмаштириш топшириқлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Ҳукуматининг тасдиғига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда шартномалар ва контрактлар тузишнинг аҳволи, ишлаб чиқариш-техникавий йўналишдаги маҳсулот ва ҳукуматлараро битимлар бўйича товарлар етказиб беришнинг бажарилиши ҳақида дастлабки статистик ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсин, вақти-вақти билан ҳисобот бериб туришни белгиласин ва уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, концернлари, уюшмалари, бирлашмалари ва корхоналари қуйидагиларни таъминласинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзшартномасавдо» квоталари бўйича ажратилган моддий захираларни давлат эҳтиёжлари ва республика аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш учун, маҳсулотлар етказиб бериш бўйича белгиланган топшириқларни бажариш учун мақсадли йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ўз вақтида шартномалар тузиш, ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ва ажратилган квоталар бўйича республика истеъмолчиларига мажбуриятлар бўйича маҳсулот етказиб беришни албатта бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда ва тасдиқланган форма бўйича статистика органларига маҳсулот етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ва уларнинг бажарилиши ҳақида ахборот берсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси олинган маълумотларни вазирликлар, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича умумлаштириб, йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамаси ва «Ўзшартномасавдо»ни хабардор қилиб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖнинг моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитасини тузиш тўғрисида» 1991 йил 18 апрелдаги 104-сон қарори ҳамда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзенгилсаноаттаъминотсотиш»ни тузиш тўғрисида» 1990 йил 11 июндаги 227-сон қарорининг тегишли қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ресурслар, моддий-техника таъминоти ва шартномалар Комплексига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон