06.03.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик шериклар ҳисобланган ҳолда, шу жумладан иқтисодий соҳада ҳам,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида 2004 йил 19 ноябрдаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида 2007 йил 18 октябрдаги Шартнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2012 йил 2 октябрдаги Битим, шунингдек Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалар қоидаларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат халқлари ўртасида тарихий шаклланган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч муносабатларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, илмий- техникавий, маданий ва гуманитар соҳаларда кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳамда уларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон иқтисодиётидаги замонавий талаб ва тенденцияларни инобатга олган ҳолда, ўзаро савдо ҳажмларининг барқарор ўсишига эришиш, иқтисодий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ҳудудида амалдаги миллий қонунчиликка риоя қилиб ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари ва принципларини ҳисобга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг иқтисодий ҳамкорлиги давлатлар суверен тенглиги, тенг ҳуқуқлилик, стратегик шерикчилик ва ўзаро манфаатдорлик принципларига асосланади ҳамда Томонларнинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар тўғридан-тўғри ҳамжиҳатлик орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома қуйидаги мақсадларда ишлаб чиқилди ва қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва илгари суриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиётнинг юқори суратларда барқарор ўсишига эришиш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар айланмаси ҳажмини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, Томонларнинг корхона ва компаниялари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашиш ва уларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро манфаатдорлик асосида транспорт ва юкларни транзит ташиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги, туризм, маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамжиҳатликни жадаллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома мақсадларига эришиш учун Томонлар қуйидаги вазифаларни ҳал этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий соҳада олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқлилик асосида кенгайтириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама савдо муносабатларини янада ривожлантиришга, шу жумладан ўзаро қизиқиш уйғотадиган юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ва товарларни бир-бирларига етказиб беришни кенгайтириш ҳисобига товар айланмаси номенклатурасини диверсификация қилишга, унинг барқарор ўсишини таъминлаш ва мувозанатлашган ҳолатига эришишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат корхона ва компанияларини, шу жумладан кичик бизнес корхоналарини Томонлар ҳудудларида ўтказиладиган халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларига жалб қилишга ва фаол иштирок этишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг корхона ва компаниялари ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга, шунингдек қўшма корхоналар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ҳамкорликнинг норматив-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик ва тажриба алмашишни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлатнинг илғор туроператорлари ўртасидаги узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатишга, туризм соҳасидаги ҳамкорликка, ўзаро туристлар оқимини, шу жумладан учинчи мамлакатлардан кескин кўпайтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт-коммуникация соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, юк ташиш ҳажмининг янада ошишини таъминлаш, минтақавий транспорт йўлаклари ва инфратузилмаларидан самарали фойдаланиш учун ташқи савдо юкларини ташишга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ўзаро преференциал шарт-шароитлар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисида 1996 йил 16 январдаги Битим қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш кооперациясини, шу жумладан қуйидагилар орқали янада ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, тармоқлар ва тармоқлараро комплекслар ўртасида уларнинг тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш алоқалари асосида кооперацияни амалга ошириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ҳудудларида амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар ва тендер савдоларида Томонлар корхоналарининг иштирок этишини рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар транспорт ва транспорт коммуникацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш хар иккала давлат учун ҳам стратегик хусусиятга эга эканлигини таъкидладилар. Шу муносабат билан Томонлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль, темир йўл, дарё ва ҳаво қатнови соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирадилар, миллий ташувчилар фаолияти, мавжуд транзит салоҳиятидан ҳамда амалдаги инфратузилмадан самарали фойдаланиш учун қулай шароитлар яратадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги ва истиқболдаги халқаро ҳамда минтақавий транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ривожлантириш ва ошириш соҳасида, шу жумладан юкларни ташиш учун қулай тариф шартларини шакллантириш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларга чиқиш учун транспорт йўлаклари ва магистралларини диверсификация қилиш, шунингдек Томонлар ҳудудларидан ўтувчи ташқи савдо юкларини ташиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон» халқаро транспорт ҳамда транзит йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги Битимни ҳаётга янада татбиқ этишга кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала давлат транспорт идоралари, транспорт-экспедиторлик ассоциациялари ва корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилишига, уларнинг Томонлар ҳудудларида ўтказиладиган халқаро транспорт конференциялари, форумлари ва бошқа тадбирларида иштирок этишларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидагиларга кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларида, шу жумладан Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари ҳавзаларининг сув ва энергетика ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича, шунингдек Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозни бартараф этиш ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича ягона позицияни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳудудларидаги сув хўжалиги ва электроэнергетика объектларида фойдаланилаётган автотранспорт, механизмлар ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг объектларга кириш, чиқиш ва улар ҳудудида бўлиб туришини ўрнатилган тартибда таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, илмий-тадқиқот ишлари, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Шартномани амалга ошириш мақсадида ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик Дастурини (бундан кейин — Дастур) қабул қиладилар ва унинг амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссиясига Дастурнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва унинг амалга оширилишини назорат қилишни топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг қоидаларини талқин қилиш ва қўллашга доир баҳс ва келишмовчиликлар маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Шартномага, ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва унинг 12-моддасига мувофиқ кучга кирадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликларини тасдиқловчи сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради ва 2020 йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга ушбу Шартномани тугатиш тўғрисида ёзма хабарнома юбориш йўли билан унинг амал қилишини тугатиши мумкин. Бу ҳолда шундай хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгач Шартноманинг амал қилиши тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлар бошқача келишиб олмасалар, мазкур Шартнома амал қилишининг тугатилиши унинг доирасида бошланган лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилишига улар тўла якунланмагунига қадар таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашхобод шаҳрида 2017 йил 6 мартда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома қоидаларини талқин қилишда рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Шартномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Ижро этиш муддатлари

Бажарувчилар

Ўзбекистон Республикаси томонидан

Туркманистон томонидан

I. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

1.1.

Олий даражадаги ташрифлар доирасида савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни тўла қонли амалга ошириш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.2.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссияси йиғилишларини ўтказиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.3.

Икки томонлама савдо ҳажмини, шу жумладан ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2012 йил 2 октябрдаги Битимга мувофиқ, ошириш ва диверсификация қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, тармоқ идоралари ва компаниялари

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.4.

Ўзбекистон Республикасидан Туркманистонга кенг номенклатурадаги маҳсулотлар, шу жумладан енгил ва юк автомобиллар, махсус техникалар, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар, текстил буюмлар кимёвий ва электротехник маҳсулотлар, маиший техника, қурилиш материаллари, шиша идишлар ва бошқа маҳсулотларни тизимли ва узоқ муддатли етказиб беришни ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзавтосаноат» АК,

«Ўзқурилишматериаллари» АК,

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэксиорт» АЖ, «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ

Саноат вазирлиги, Текстил саноати вазирлиги, «Туркманкимё» давлат концерни

1.5.

Қишлоқ хўжалиги учун замонавий технологиялар, техника ва ускуналар жорий этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2014 йил 24 октябридаги Англашув Меморандуми доирасида Туркманистонга кенг турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва осма ускуналарни етказиб бериш соҳасига ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.6.

Туркманистон ҳудудида «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг Савдо-сервис маркази фаолиятини етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналарга кафолат муддатида ва ундан сўнг техник хизмат кўрсатиш, уларга эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўйича самарали ташкил этиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

1.7.

Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига саноат соҳасидаги корхоналар учун ишлаб чиқариш-техникавий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни, шу жумладан нефти ва нефть маҳсулотлари, газ конденсати, кимёвий маҳсулотлар, пропилен полимериари, олефинлар, бишофит ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни ташкил этиш.

2018 — 2020

йиллар

Тармоқ идоралари ва компаниялари

«Туркменгаз» давлат концерни, Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводи

1.8.

Ўзаролик асосида кенг номенклатурали зарур маҳсулотни сотиш бўйича савдо уйларини ташкил этиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, «Ўзавтосаноат» АК,

«Ўзқурилишматериаллари» АК,

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АК,

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

«Ўзагроэкспорт» АЖ

Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Туркманистон ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар уюшмаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.9.

Икки мамлакат тадбиркорлари, хўжалик юритувчи субъектлари ва ишбилармон доиралари учун ўзаро виза олиш процедураларини соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туркманистон савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туркманистон давлат миграция хизмати, тегишли вазирлик ва идоралар

1.10.

Икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари ва ишбилармон доиралари ўртасида, шу жумладан икки давлат ҳудудида ўтказиладиган халқаро кўргазма, ярмарка ва бизнес-форумларда иштирок этиши учун ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.11.

Қўшма корхоналар, томонларнинг компания ва корхоналари ваколатхоналари ва филиалларини ташкил этишга, ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Туркманистон Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.12.

Икки давлат ҳудудларида ўзаро миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаларини ўтказиш.

2018 — 2020

йиллар

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар

1.13.

Миллий нефть ва газ компанияларининг Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида инфратузилмавий объектларни қуриш ва хизмат кўрсатишда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзбекнефтегаз» МХК

«Туркменгаз» давлат концерни, «Туркменнефть» давлат концерни, «Туркменгеология» давлат концерни,

«Т уркменнефтегазқурилиш» давлат концерни

II. Транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорлик

2.1.

Томонларнинг транзит ва транспорт салоҳиятларидан самарали фойдаланиш, Томонлар ҳудудларидан юклар ташишни

таъминлайдиган халқаро транспорт йўлаклари ва магистралларини ривожлантиришига кўмаклашиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи

ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.2.

Ўзбек томони ташқи савдо юкларини «Туркменбоши» порти ва Каспий денгизи орқали паромда ўтказиш орқали ташишда хизматлар вақти ва нархини камайтириш масалаларини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.3.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида темир йўл транспортида транзит ташишни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2000 йил 21 сентябрда Ашхобод шаҳрида имзоланган Битимга, икки давлат ҳудуди орқали экспорт-импорт юкларини транзит ташишда қўшимча ҳудудлар киритишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги

2.4.

«Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон» халқаро транспорт ҳамда транзит йўлагина ташкил этиш тўғрисидаги Битим қоидаларини ҳаётга татбиқ этишни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган тадбирларни амалга ошириш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.5.

Минтақа давлатларининг транзит салоҳиятини ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон делегацияларининг уч томонлама учрашувини ўтказиш.

2018 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги

2.6.

Икки мамлакат транзит салоҳиятини юксалтириш, Транскавказ транспорт йўлаги орқали транзит юк ташиш ҳажмларини бир неча маротаба кўпайтиришга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида янги «Туркманобод-Фароб» автомобиль ва темир йўл кўприклари имкониятларидан фойдаланиш.

2018 — 2020

йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

Туркманистон темир йўл транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2.7.

«Ўзбекистон Эйрвейз Текникс» авиакорхонаси базасида Туркманистон авиакомпанияси «Боинг» самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш масаласини ишлаб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, тегишли вазирлик ва идоралар

«Туркменховаёллары» давлат миллий хизмат, тегишли вазирлик ва идоралар

2.8.

Иккала мамлакат Иқтисодиётининг юкларни ташиш, шу жумладан юкларни автомобилда халқаро тушувга рухсат берувчи бланклар билан алмашиш масаласидаги эҳтиёжини қондириш мақсадида юкларни автомобили халқаро ташишни ташкил этиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

2018 — 2020

йиллар

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туркманистон автомобиль транспорти вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

III. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида, шу жумладан сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланишда ҳамкорлик

3.1.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида Томонларнинг чегарабўйи ҳудудларида жойлашган хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларда таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2008 йил 10 мартдаги Битимни амалга ошириш.

Мазкур Битимни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш.

2018 — 2020

йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

3.2.

Икки давлат ҳудудида жойлашган, шу жумладан сув хўжалиги ва электроэнергетика объектларидан фойдаланаётганда эксплуатация ходимлари, автотранспорт и ва механизмларининг объектларга кириш, чиқиш ва объектда тузиш шартларини тартибга солувчи ўзаро келишилган ёндашувига амал қилиш.

Чегарани кесиб ўтишда ҳам эксплуатация ходимлари, ҳам автотранспорт ва механизмлар учун бож тўловларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш.

2018 — 2020

йиллар

2018 йил

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзкоммунхизмат»

агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

3.3.

Туркманистон ҳудудида тўлов асосида фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги объектларининг ҳудудини аниқлаштириш бўйича қўшма ишлар олиб бориш ва улардан фойдаланиш масалаларини

муҳокама қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

Туркманистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

IV. Таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик

4.1

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон олий ўқув юртлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш.

Туркман талабаларини Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Ўзбекистоннинг бошқа олий ўқув юртларига нефть ва газ соҳаси, менежмент, муҳандислик мутахассисликлари бўйича ўқишга жалб қилиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Туркманистон таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

4.2.

Профессор-ўқитувчилар, амалиётчилар, тадқиқотчилар, катта илмий ходим-тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар ва бошқалар иштирокида академик алмашиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

Туркманистон таълим вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

4.3.

Соғлиқни сақлашнинг турли йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

4.4.

Фан ва таълим соҳаларидаги долзарб мавзуларга, икки давлат тарихи, маданияти ва санъатининг муҳим аҳамиятга эга бўлган саналарига бағишланган қўшма илмий-амалий конференция, симпозиум, семинар ва давра суҳбатларида қатнашиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Туркманистон фанлар академияси

4.5.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистонда чоп этиладиган илмий тўпламларга илмий мақолалар ва қўшма тадқиқотларнинг натижаларини чоп этиш.

2018 — 2020

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Туркманистон фанлар академияси

4.6.

Қуйидагиларни ташкил этиш соҳасида ҳамкорлик:

аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш;

махсус тиббий ёрдам.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги

4.7.

Санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги

4.8.

Тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича амалиётларни ташкил қилиш, қўшма конференция ва семинарлар ўтказиш.

2018 — 2020

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги

V. Туризм соҳасида ҳамкорлик

5.1.

Ҳамкорликни давом эттириш, ўзаро, шунингдек учинчи мамлакатлардан туристлар оқимини кескин кўпайтириш, икки мамлакат илғор туроператорлари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш, қўшма сайёҳлик маршрутларини ташкил қилиш ва бошқалар.

2018 — 2020

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Туркманистон давлат туризм қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

5.2.

Икки мамлакат ҳудудларида туризм соҳасида ўтказиладиган йирик халқаро кўргазма та ярмаркаларда туристик компанияларнинг ўзаро иштирок этиши.

2018 — 2020

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

Туркманистон давлат туризм қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

VI. Минтақавий ҳамкорлик

6.1.

Икки мамлакат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, шунингдек туризм, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклишиш;

2018 — 2020

йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар