31.01.2006 йилдаги 202-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 31.01.2006 йилдаги 202-I-сон
Кучга кириш санаси
31.12.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда икки палатали парламент иш бошлаши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг фаолияти палата раҳбариятини, унинг қўмиталари раисларини сайлаш, шунингдек сиёсий партияларнинг фракцияларини ва палатанинг Девонини шакллантириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишдан бошланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан баён этилган жамиятни демократлаштириш ҳамда янгилашнинг аниқ ва теран далил-исботли концепцияси, шунингдек мамлакатни 2005 йилда ҳамда узоқ муддатли истиқболда ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг асосий вазифалари 2005 йилда палата фаолиятининг сиёсий дастури бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз бошлиғи томонидан қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, палата мажлисида депутатлар корпуси халқ вакиллари ишининг асосий йўналишлари белгилаб берилган ҳужжатни — «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мамлакатни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг устувор йўналишлари, мақсадли вазифалари ҳисобга олинган ҳолда 2005 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган қонунчилик фаолияти дастури»ни қабул қилди. Шу ҳужжатга мувофиқ палата қўмиталари 2005 йил учун жорий иш режасини ишлаб чиқдилар ва режа асосан бажарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки палатали парламентнинг ташкил этилиши мамлакатда қонун чиқарувчи ҳокимият ривожини янги босқичга кўтариш имкониятини берди, у аҳоли турли қатламларининг манфаатларини кенгроқ ва тўлароқ ифодалай бориб, давлат бошқарувида янада самаралироқ иштирок эта бошлади. Бунда қонун ижодкорлиги жараёни бирмунча мураккаблашганига қарамай, қабул қилинаётган қонунларнинг сифати анча яхшиланди. Қонун ҳужжатларини қабул қилишда сиёсий партияларнинг роли ошди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар ўз ишларини ташкил этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти»ни қабул қилдилар. Унда Қонунчилик палатаси мажлисларини ўтказиш, депутатлар бирлашмаларини тузиш, палата органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш, шунингдек бошқа масалаларни ҳал этиш тартиби белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регламентга мувофиқ қонунлар, қоида тариқасида, палата томонидан уч ўқишда қабул қилинади. Биринчи ўқишда қонун лойиҳасининг концепцияси ва асосий қоидалари тасдиқланади, иккинчи ўқишда ҳар бир модда батафсил кўриб чиқилади ва алоҳида-алоҳида овоз бериш ўтказилади, учинчи ўқишда қонун лойиҳасининг киритилган таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда такомилига етказилган варианти муҳокама қилинади, шундан сўнг у узил-кесил таҳрирда қабул қилиниб, Сенатга юборилади. Қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда депутатлар фаоллик кўрсатмоқдалар, улар барча тафсилотларни ўрганадилар ва лойиҳаларни ишлаб чиқувчилар, мутахассислар ҳамда тегишли қўмиталардан тўлиқ ва асосли жавоблар берилишини талаб қиладилар. Сиёсий партиялар фракцияларининг таклифига биноан мажлислар кун тартибига қўшимчалар киритиш палата иши амалиётидан ўрин олди. Бу қўшимча масалалар, қоида тариқасида, мамлакатимиз ҳамда жамиятимиз ҳаётидаги жараёнлар ва ҳодисаларни акс эттириб, улар у ёки бу фракциянинг фикрига кўра дарҳол муносабат билдирилишини талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатанинг, қўмиталарнинг ва қонун ҳужжатларини тайёрловчи ишчи гуруҳларининг мажлисларига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари, тегишли соҳа мутахассислари таклиф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш вақтида улар билдирган фикрларни диққат билан тинглаб, инобатга оладилар. Бундан ташқари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари ҳузурида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик эксперт гуруҳлари ташкил этилди. Уларнинг таркибига етакчи олимлар ва катта амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент иккала палатасининг яхши йўлга қўйилган ўзаро ҳамкорлиги қонун чиқарувчи ҳокимиятни мустаҳкамлашда ва қабул қилинаётган қонунлар сифатини оширишда катта аҳамиятга эга бўлди. Қисқа вақт ичида Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати баҳсли масалаларни ҳал этишнинг етарлича таъсирчан механизмини яратишга эришдилар. Палаталар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби»ни тасдиқладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ишининг 2005 йилдаги маҳсули 27 та қонундан иборат бўлиб, улар кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар Давлат бюджетининг 2004 йилги ва 2005 йилнинг ҳар бир чорагидаги ижросини кўриб чиқдилар, мамлакатимизнинг 2006 йилги асосий молиявий ҳужжатини унинг ижтимоий йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда батафсил муҳокама қилдилар ва тасдиқладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қонунчилик палатаси мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган бир қанча қонунлар ҳам қабул қилди. Улар орасида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 58-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига ўзгартишлар киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги, «Тадбиркорлик субъектларига солиқ солиш ва уларнинг ҳисобот бериш тизими тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунлар бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари самарали, бозор иқтисодиётига мос уй-жой бозорини шакллантиришга, уй-жой қурилишини рағбатлантиришга доир вазифаларни рўёбга чиқаришга, уй-жой эгаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошира бориб, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга баъзи давлат бошқарув органлари қайта ташкил этилганлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинганлиги муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий соҳаларда ислоҳотларнинг устувор йўналишлари рўёбга чиқарилишини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилди. Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Чехия Республикаси, Эстония Республикаси, Кипр Республикаси, Венгрия Республикаси, Латвия Республикаси, Литва Республикаси, Мальта Республикаси, Польша Республикаси, Словения Республикаси ва Словакия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисида Битимга Баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорликнинг шерикчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунлар ана шу мақсадларга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципининг изчиллик билан рўёбга чиқарилиши энг муҳим давлат масалаларини ҳал этишда сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг роли ва таъсирини кучайтиришга қаратилган қонунлар қабул қилинишини тақозо этди. Чунончи, палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси шундай қонунлар жумласига киради. Унда нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари (субсидиялар, грантлар), жамоат тузилмалари фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш чоралари назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги пайтда Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама этилиши керак бўлган 40 дан зиёд қонун лойиҳаси бор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ҳисобот давридаги қонун ижодкорлиги фаолияти таҳлили илгари қабул қилинган қонунларни мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичини ва ҳуқуқни қўлланиш амалиётини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш йўлидан борилаётганини кўрсатади. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар сони аввалги йиллардагига қараганда анча кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси ўзининг назорат қилишга доир вазифаларини амалга ошира бориб, 2005 йилнинг декабрь ойидаги мажлисида мамлакатимиз Ҳукуматининг аҳолини қиш даврида электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш масаласи бўйича ахборотини эшитди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-таҳлил ишлари режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўтган йили қонунлар, конвенциялар, миллий дастурлар ижросини назорат қилиш тартибида 40 дан зиёд масалани кўриб чиқдилар. Бундай ўрганишда Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри, шунингдек бир қатор вазирликлар ва идоралар қамраб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши жойларда маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари иштирокида ўрганилди. Натижалар қўмиталар мажлисларида давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, мутахассислар, жамоат бирлашмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари, шунингдек палата бошқа қўмиталарининг аъзолари бўлган депутатлар иштирокида таҳлил этилди ҳамда муҳокама қилинди. Муҳокамалар якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар берилган қарорлар қабул қилинди, амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ўтган йилги назорат фаолияти таҳлили қўмиталар жамиятимизни ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларида ҳуқуқни қўлланиш амалиётини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишга интилаётганлигини кўрсатади. Бу йўналишда қилинган ишлар жойларда қонунларни тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек амалдаги норматив ҳужжатларга оғишмай риоя этилиши учун раҳбар ходимларнинг масъулиятини оширишга доир фаолиятнинг яхшиланишига кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда парламентлараро алоқалар янада ривожланди. Йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 36 та делегация, шу жумладан қуйидаги 10 та парламент делегацияси ташриф буюрди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Сенатининг Молия, бюджет назорати ва миллий ҳисоб комиссияси Раиси ўринбосари Э.де Монтескье бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бремен Ландтаги аъзоси, Ишчи-самаритянлар уюшмаси Раисининг ўринбосари Б.Чёпе бошчилигидаги Бремен шаҳар делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чехия Республикаси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси аъзоси Т. Ирса бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг МДҲ ишлари ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмитасининг раиси А. Кокошин бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувайт Миллий Ассамблеясининг Ички ишлар ва мудофаа масалалари бўйича қўмитаси аъзоси А.Х. Ал-Хажирий бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикасининг Миллий Ассамблеяси Спикери Ким Вон Ки бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исроилнинг Кнессет Хотин-қизлар трафикига қарши кураш бўйича қўмитаси Раиси З. Галь-Он бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШнинг Конгресс Вакиллар палатаси аъзоси, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси Раиси Э. Хастингс бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерациясининг Федерал Мажлис Федерация Кенгашининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раиси В. Густов бошчилигидаги делегацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саудия Арабистони подшоҳлигининг Шўро Маслаҳат Кенгаши Раиси доктор Солиҳ Бин Ҳумайд бошчилигидаги делегацияси шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган даврда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, шунингдек:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Словения ташқи ишлар вазири Д. Рупель;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАТО Бош котибининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича махсус вакили Р. Симмонс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТ Бош котиби М.П. Бришамбо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея Республикаси Конституциявий суди Президенти Ён Голь Юн;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ян Кубиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Сиёсий Маслаҳат Кенгаши Бутунхитой қўмитаси (ХХСМК) Раисининг ўринбосари Б. Личен;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГФР Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича вакили Н. Баас каби юқори мартабали шахслар ҳам ташриф буюрдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегациясининг Ҳиндистонга расмий ташрифи бўлиб ўтди. Бу сафар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ва давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг вакиллари, шунингдек «Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш» ЕвропЭйд дастури лойиҳаси амалга оширилиши доирасида Греция ва Испания парламентларининг фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бундай танишув депутатларнинг парламентлараро алоқалари миқёсини анча кенгайтириш, бир палатали ва икки палатали парламентлар иш тажрибасини ўрганиш нуқтаи назаридан фойдали бўлди. Бундан ташқари, ҳисобот даврида Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари Исроил, Чехия Республикаси, Руминия, Қирғизистон, Озарбайжон ва Қозоғистонда бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йили фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга катта эътибор қаратилиб, бу иш «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 3198 та ёзма мурожаат тушди. Хатларда фуқаролар мамлакатимиз ва жаҳонда рўй бераётган воқеаларга ўз муносабатларини баён этганлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий соҳалардаги ўзгаришлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда кўпгина мактубларда фуқаролар турли даражадаги судларнинг қарорларидан норози эканликларини баён қилганлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фуқаролар нуқтаи назарига кўра қонунга хилоф ҳаракатлари, коммунал хизматлар, ижтимоий таъминот хизматлари фаолиятидаги камчиликлар, жойларда шикоятларга эътиборсизлик қилинаётгани устидан арз қилганлар. Хатларнинг аксарияти Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларидан тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатига тааллуқли мурожаатлар палата раҳбарияти томонидан ва қўмиталарда кўриб борилди. Депутатлар фуқароларни Қонунчилик палатасида ҳам, сайлов округларида ҳам қабул қилдилар. Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти кўриб чиқиш учун тегишли ҳокимликлар, судлар, прокуратура органлари, вазирликлар, идоралар, бошқа ваколатли органларга юборилди. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш Қонунчилик палатаси раҳбарияти, депутатлари ва Девонининг мунтазам назорати остида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар мамлакатимиз ва хорижда рўй бераётган энг муҳим воқеаларга тезкорлик билан муносабат билдирдилар. 2005 йилнинг май ойида Андижон шаҳрида рўй берган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан Қонунчилик палатаси икки марта мажлис ўтказди. «Андижон шаҳридаги воқеаларга доир» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Андижон шаҳрида рўй берган воқеаларни текшириш бўйича мустақил комиссиясини тузиш тўғрисида» иккита қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матбуотда эълон қилинган қатор мақолалар ва Тожикистон алюминий заводи салбий таъсир кўрсатаётган минтақада яшовчи Сурхондарё вилояти аҳолисининг мурожаатлари муносабати билан комиссия тузилиб, у ҳозир мазкур муаммони ўрганиш билан шуғулланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар ҳисобот даврида мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг моҳияти, мамлакатимиз раҳбариятининг бозор иқтисодиёти ривожланган демократик фуқаролик жамияти қуришга қаратилган йўли тўғрисида сайлов округларида кенг тушунтириш ишларини олиб бордилар, жойларда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент ишининг шакллари ва усуллари Қонунчилик палатаси вазифалари ҳамда мақсадларига, халқ вакиллигининг демократик хусусиятларига тўла жавоб беради. Мажлислар парламент барча тузилмалари ишининг энг кўп қўлланиладиган шаклидир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ҳисобот даврида 11 та, қўмиталар эса 265 та мажлис ўтказдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш Қонунчилик палатасининг қўмиталар раислари ва сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларидан таркиб топган коллегиал раҳбар органи сифатида аҳоли турли қатламларининг сиёсий ғоялари ва руҳиятини ифодаловчи халқ вакилларининг кенг қамровли манфаатларини акс эттиради. Кенгашнинг пухта ташкил этилган фаолияти қўмиталарнинг ўзаро ҳамкорлигини, қонун лойиҳаларининг ва қуйи палата ваколатига кирадиган бошқа масалаларнинг Қонунчилик палатаси муҳокамасига ўз вақтида киритилишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида сиёсий партиялар фракцияларининг фаолияти Қонунчилик палатаси ишида муҳим аҳамият касб этди. Палатада мамлакатимиздаги барча бешта сиёсий партиянинг фракциялари расмий рўйхатга олинган. Қонунчилик фаолиятида фаол иштирок этиш учун уларга барча ҳуқуқ ва имкониятлар берилган. Қисқа муддат ичида қонун лойиҳаларини партия фракцияларида олдиндан кўриб чиқиш, ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини Қонунчилик палатаси мажлисларида муҳокама этиш пайтида уларнинг фикрларини албатта ҳисобга олишнинг самарали амалиёти таркиб топди. Сиёсий партиялар вакиллари Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳам, унинг қўмиталари мажлисларида ҳам турли масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарларини қатъий ҳимоя қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда Қонунчилик палатаси томонидан ўтказилган 130 дан зиёд конференция, семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларда қонунлар лойиҳаларининг концепциялари муҳокама қилинди, мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва маданий соҳаларидаги ўзгаришларнинг назарий ҳамда амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Бу тадбирлар, қоида тариқасида, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг, турли ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари, мамлакатимиз ва хориждаги етакчи олимлар, тегишли ихтисосликдаги экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси судлар, Адвокатлар уюшмаси вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида «Суд тизими самарадорлиги ва қонун устуворлигини таъминлашнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш» мавзуида конференция, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Сиҳат-саломатлик йили муносабати билан «Аҳолининг тиббий билимларини оширишда маҳалла ва оиланинг ўрни» мавзуида конференция, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси «Халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш — ҳозирги даврнинг долзарб вазифаси» мавзуида илмий-амалий конференция, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси «Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси ҳамда мамлакатда фермерликни ривожлантириш истиқболлари» мавзуида конференция, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг аҳволи» мавзуида конференция, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш мақсадида бюджет сиёсатини ва банк тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари» мавзуида семинар, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси «Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг асосий омиллари» мавзуида семинар, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси «Жамиятни ахборотлаштириш муаммолари ва шартлари» мавзуида семинар, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини қонунчилик жиҳатидан таъминлаш масалалари» мавзуида давра суҳбати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзуида давра суҳбати ўтказди ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга, Қонунчилик палатасида амалга оширилаётган ишларнинг матбуотда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда ўз вақтида ёритиб борилишига катта эътибор қаратилди. Шу даврда қуйи палата депутатлари мамлакатимизнинг фақат марказий оммавий ахборот воситаларида парламент фаолиятининг турли масалалари юзасидан салкам 1420 марта чиқиш қилдилар. Қонунчилик палатаси, унинг қўмиталари ва сиёсий партиялар фракциялари фаолияти оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси фаолиятининг якунлари шуни кўрсатадики, 2005 йилда профессионал парламентни шакллантириш ва ривожлантириш йўлида салмоқли қадам қўйилди. Мамлакатимизни янги аср бошларида ривожлантириш концепциясига, қўмиталар қонунчилик ва назорат фаолиятининг устуворликларига мувофиқ 2006 йилда Қонунчилик палатаси зиммасида ўтказилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, қабул қилинган қонунлар ижросини назорат қилиш ҳамда парламент фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича янада кўпроқ ишларни амалга ошириш вазифаси турибди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 1-сон, 14-модда)