Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ҚУРИЛИШ СОҲАСИДАГИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 8-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги 173–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 21-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«архитектура ва қурилиш ҳудудий бош бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари эгадирлар».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 декабрь,
ЎРҚ–12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 366-модда)