Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2006 15.04.1999 йилдаги 761-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 апрелдаги ЎРҚ–32-сонли «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Уй-жой мулкдорларининг ширкати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой мулкдорларининг ширкати — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой мулкдорларининг уйдан фойдаланишни, унинг сақланишини биргаликда бошқариш ва таъминлаш, умумий фойдаланишдаги объектларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартлари, тартибини аниқлаш, умумий мулкдаги мол-мулкнинг лозим даражадаги ҳолатини таъминлаш мақсадидаги бирлашмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан кейин матнда ширкат деб юритилади) нотижорат ташкилот бўлиб, битта ёки яқин, зич жойлашган, умумий ер участкаси ва инфратузилма элементлари бир бўлган бир нечта уйда ёхуд уйнинг бошқа қисмларидан алоҳида кириш жойи бўлган, камида битта блок-секция ҳажмидаги мустақил қисмида турар жой мулкдорларидан камида ярмининг хоҳишига кўра, таъсис мажлисининг қарори билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат юридик шахсдир, у ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради ҳамда ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ширкатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ширкатлар фаолияти Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ширкатларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ширкатларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди, уларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатлар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хизматларига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланишдаги объектлардан фойдаланиш шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича танловлар ўтказиш асосида рақобатни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатлар фаолиятини юритиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бериладиган компенсациялар, имтиёзлар ва кредитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ширкатнинг таъсис мажлиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг таъсис мажлиси турар жой мулкдорларининг ташаббускор гуруҳи томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг таъсис мажлиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатни тузиш ва унинг уставини тасдиқлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг таъсис мажлиси ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат таъсис мажлисининг баённомасини мажлис раиси имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ширкатнинг устави
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат ўз устави асосида фаолият кўрсатади. Ширкат уставида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг тўлиқ номи, фаолиятининг соҳаси ва мақсади, жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйни қараш ва таъмирлашга кетган фойдаланиш харажатлари ҳамда коммунал хизматлар ҳақи, яъни мажбурий тўловларни ширкат аъзолари томонидан тўлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат фаолиятини бошқариш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат бошқарув органларининг таркиби ва ваколатлари ҳамда уларнинг қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан оддий ёки мутлақ кўпчилик овоз билан қарор қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда ширкат фаолияти билан боғлиқ бўлган, қонун ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг Намунавий устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидагилар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис мажлиси раиси имзолаган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис мажлисининг баённомасидан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг устави;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой мулкдорларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйга эгалик қилиш паспорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ширкатга аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой мулкдорлари — юридик ва жисмоний шахслар ширкат аъзоларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб турар жой мулкдорларининг ширкатга аъзолиги вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жойнинг сотувчиси — ширкат аъзоси харидорни ўзининг ширкат аъзоси эканлигидан ҳамда уставда белгиланган ҳуқуқларга эгалиги ва зиммасида мажбуриятлар борлигидан ҳамда бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар харидорга ўтишидан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзоларидан турар жойларни олаётган шахслар ўзларида турар жойга мулк ҳуқуқи юзага келганидан кейингина ширкат аъзоси бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ширкатдаги умумий мол-мулк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйнинг биттадан ортиқ мулкдорга хизмат кўрсатувчи умумий жойлари, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартира ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ квартирага хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника қурилмалари ва бошқа қурилмалар, бино атрофидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш элементларини ҳам қамраб олган ер участкалари, шунингдек ширкат кўчмас мулкининг ягона комплексига хизмат кўрсатишга ва уни сақлашга мўлжалланган бошқа мол-мулк ширкатдаги умумий мол-мулк ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзоси умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича харажатларда уйнинг умумий майдонидаги ўзига тегишли бўлган квартира майдони улушига мутаносиб тарзда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдор ўзига тегишли хоналардан фойдаланмаганлиги ёхуд умумий мол-мулкка эгалик қилишдан, ундан фойдаланишдан воз кечганлиги уни умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлашга доир умумий харажатларда иштирок этишдан бутунлай ёки қисман озод этиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ширкатнинг ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уйлар атрофидаги ер участкалари ширкатга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг янги қурилаётган объектларига мўлжалланган ер участкаларининг ўлчами маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ширкатдаги умумий мол-мулкка эгалик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатдаги умумий мол-мулк ширкат аъзоларининг умумий улушли мулкида бўлади, ер участкалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатдаги умумий мол-мулк квартирага эгалик ҳуқуқидан алоҳида тарзда ўзга шахсга ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш барча мулкдорларнинг келишувига биноан амалга оширилади, бундай келишув бўлмаганда эса истаган мулкдорнинг даъвосига биноан суд томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий мол-мулк объектлари ширкат умумий мажлисининг қарорига биноан фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ширкатнинг яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари билан муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари ҳамда ширкат уйлари атрофидаги ер участкаларида жойлашган, алоҳида турган объектларнинг мулкдорлари билан муносабатлари қонун ҳужжатлари билан ҳамда улар ўртасида тузилган битим билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ширкатнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш-фойдаланиш ишларини мустақил амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун ташкилотни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларнинг кредитларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бинолари ва бошқа иморатлар қуришда фойдаланиш учун белгиланган тартибда ер участкалари олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиш, сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, балансдан чегириб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни бажариш ва ширкат аъзоларига хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ҳамда ширкат уставига мувофиқ хўжалик фаолияти билан шуғулланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат уставида назарда тутилган мақсадларга сарфланадиган махсус фондлар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой мулкдори қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда ширкат мулкдорга нисбатан ширкатга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш талаби билан даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ширкатнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома мажбуриятларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйлар ҳамда улар атрофидаги ҳудудлар лозим даражадаги санитария-техника ҳолатида сақланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя этилган ҳолда уйларга хизмат кўрсатишни ва уларни таъмирлашни ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг барча аъзолари турар жойлардан фойдаланиш, уйни ҳамда унинг атрофидаги ҳудудни сақлаш қоидаларини бажаришларини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тўловлар ўз вақтида келиб тушишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини белгилаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шартлари ва тартиби белгиланаётганда ширкат барча аъзоларининг манфаатларига риоя этилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойга оид муносабатларда, шунингдек ширкат аъзоларининг учинчи шахслар билан бошқа муносабатларида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ширкат аъзолари манфаатларини ифодалаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ширкатнинг бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзоларининг умумий мажлиси, ширкат бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) ширкатнинг бошқарув органларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ширкат аъзоларининг умумий мажлиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзоларининг умумий мажлиси ширкатнинг юқори бошқарув органи бўлиб, ширкат уставида белгиланган тартибда йилига камида бир марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг умумий мажлисида ширкат аъзоларининг ярмидан кўпи ҳозир бўлган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзоларининг йиллик умумий мажлиси молия йили тугаганидан сўнг олтмиш кундан кечиктирмай чақирилади. Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий мажлиси бошқарувнинг, ширкатда ўн фоиздан ортиқ овозга эга бўлган ширкат аъзоларининг ташаббуси билан, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талабига биноан чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат умумий мажлисининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки ширкат уставини янги таҳрирда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик даромадлар ва харажатлар сметасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг махсус жамғармаларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат аъзоларининг ширкат раиси, бошқаруви ва тафтиш комиссияси (тафтишчиси) фаолиятига тааллуқли ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат штатидаги ходимларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисидаги низомни қабул қилиш ва ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиш, сотиш, топшириш, айирбошлаш, ижарага бериш, шунингдек уларни балансдан чегириб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун хўжалик бинолари ва бошқа иморатларни қуриш, кўчмас мулк олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзга маблағ олиш, шу жумладан банк кредитларини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатнинг хўжалик фаолиятидан олинган даромаддан фойдаланиш йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида ва ширкат уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ширкат аъзоларининг умумий мажлисини олиб бориш ва овоз бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзоларининг умумий мажлисини ширкат аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланадиган мажлис раиси олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат аъзолари умумий мажлисининг қарори, агар мажлисда ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади ҳамда ширкатнинг барча аъзолари учун мажбурий бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат уставида турар жой мулкдорларига тегишли бўлган турар жойларга ҳамда ҳал этилаётган масалаларга қараб бундай мулкдорларнинг гуруҳлари бўйича алоҳида-алоҳида овоз бериш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ширкат бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг жорий фаолиятига раҳбарликни унинг бошқаруви амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқаруви ширкат аъзолари орасидан ширкат уставида белгиланган муддатга умумий мажлис томонидан сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ўз таркибидан раисни ва унинг ўринбосарини сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув мажлиси раис томонидан ойига камида бир марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув мажлиси унда бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ширкат бошқарувининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқарувининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мажлисни чақириш ва унинг ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси лойиҳасини ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек умумий фойдаланишдаги бошқа объектларни сақлаш бўйича шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйни асраш, сақлаш, таъмирлаш устидан ҳамда унга хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларига риоя этилиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат маблағларини умумий мажлис тасдиқлаган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат аъзоларининг белгиланган мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашлари устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқаруви хўжалик фаолиятини юритиш учун ижрочи директорни ишга ёллаш ҳуқуқига эга, ижрочи директорликка номзод умумий мажлис томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ширкат бошқарувининг раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқарувининг раиси ширкат уставида белгиланган муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқарувининг раиси ширкат манфаатларини ифодалайди, бошқарув қарорларининг бажарилишини таъминлайди, ўз ваколатлари доирасида кўрсатмалар ва фармойишлар бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқарувининг раиси тўлов ҳужжатларини имзолайди, шунингдек умумий мажлис ёки бошқарув ваколатига кирмайдиган битимларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат бошқарувининг раиси ижрочи директорликка номзодни, ширкат штатидаги ходимларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш тўғрисидаги низомни умумий мажлис тасдиғига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ширкат тафтиш комиссияси (тафтишчиси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тафтиш комиссияси (тафтишчи) ширкатнинг, бошқарувнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий мажлисга ҳисобдордир. Тафтишчи ёхуд таркиби камида уч кишидан иборат бўлган тафтиш комиссияси кўпи билан икки йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат ва бошқарувнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун умумий мажлис белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ширкатнинг маблағлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг маблағлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ширкат аъзоларининг ихтиёрий бадаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш умумий мажлис қарорига ёки суд қарорига биноан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкат тугатилган тақдирда кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулк ширкат аъзолари ўртасида уларнинг умумий мол-мулкдаги улушларига мутаносиб тарзда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ширкатлар уюшмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатлар ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга (иттифоқларга) бирлашишга ҳақлидир. Ширкатларнинг уюшмаларини (иттифоқларини) тузиш ва уларнинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ширкатларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари мажбурий тўловлар ундирилишини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергиясидан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва уйларни намунали сақлаш ишларини ихтиёрийлик асосида ташкил этиш бўйича тадбирларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ширкатларга уй-жой фондидан фойдаланиш ва унинг асралишини таъминлаш борасида ёрдамлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатнинг фаолияти билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ширкатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ширкатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 апрель 1999 й.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
761-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., №5, 113-модда)