18.05.2005 йилдаги 58-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 18.05.2005 йилдаги 58-I-сон
Кучга кириш санаси
18.05.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон шаҳридаги воқеаларга доир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу йилнинг 13 май куни Андижон шаҳрида ақидапараст, экстремист гуруҳларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуролли ҳужум йўли билан амалга оширган жиноий хуружини бутун халқимиз каби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ҳам қаҳр-ғазаб билан қоралайдилар. Мазкур фожиали воқеаларда бегуноҳ одамларнинг ҳалок бўлганлиги депутатларнинг қалбида чуқур қайғу ва ҳамдардлик уйғотди. Ўзбекистон халқини ўзи танлаган дунёвий, адолатли демократик жамият қуриш йўлидан қайтариш мақсадида конституциявий тузумни куч ишлатиш билан ўзгартиришга қаратилган мазкур воқеалар замирида илдизлари мамлакатимиз сарҳадларидан ташқарига бориб тақаладиган ёвуз кучлар ётибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юзага келган танг вазиятни бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг хизматлари жуда каттадир. Давлатимиз раҳбарининг мардлиги, донолиги ва шижоати туфайли жиноий гуруҳларнинг режалари барбод этилди ҳамда янада оғирроқ талофатларнинг олди олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон шаҳрида содир бўлган фожиали воқеаларни муҳокама қилиб, сиёсий партиялар фракцияларининг мазкур масалага оид ташаббусларини эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг мамлакат барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги оқилона ҳамда изчил сиёсати тўла қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари билан яқин ҳамкорликда, уруш ва меҳнат фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, олимлар, таълим, маданият ва санъат ходимлари иштирокида аҳоли ўртасида,энг аввало, ёшлар орасида мамлакат раҳбарияти теварагида янада маҳкамроқ жипслашишга, доимо ҳушёр бўлиш ва жамиятдаги барқарорликка таҳдид қилувчи турли экстремист гуруҳларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратган ҳолда, мунтазам равишда кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар. Бу ишда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан самарали фойдаланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида белгилаб берилган мақсад ва вазифалар асосида жамиятни янада демократлаштириш ҳамда янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялашга қаратилган қонунчилик фаолиятини янада кучайтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 5-сон, 155-модда)