Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИНГ 58-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 28 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 26 августда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
2-модда. Белгилаб қўйилсинки, ушбу Қонун амалга киритилгунга қадар берилган фуқароларнинг иш ҳақи ва солиқ солинадиган бошқа даромадларининг «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг шахси кўрсатилган уй-жой облигацияларини харид қилишга ва шу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга йўналтириладиган суммасини солиқ солишдан озод қилишга доир имтиёзлар фуқаролар олган кредитлари бўйича қарзларини тўлиқ узишларига қадар сақланиб қолади.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 сентябрь,
ЎРҚ-9-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон,293-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда)