07.08.2015 йилдаги СҚ-51-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Ф. Муллажоновнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни қайд этадики, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2014 йилга мўлжалланган аниқ мақсадга қаратилган макроиқтисодий кўрсаткичларини бажаришга йўналтирилган тарзда амалга оширилган мувозанатли пул-кредит сиёсати иқтисодиётда инфляцион жараёнларни жиловлаш йўли орқали миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга, шунингдек юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришишга кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенати конституциявий ваколатларига мувофиқ Марказий банкнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиб боришни ўзининг муҳим вазифаларидан бири эканлигини англаган ҳолда ҳисоботни эшитиш чоғида Марказий банкнинг иш якунлари ҳар томонлама ва комплекс таҳлил қилинишини, шунингдек замонавий талаблар асосида унинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ҳамда таклифлар ишлаб чиқилишини маълумот учун қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида мамлакатимиз банк тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 январдаги мажлисидаги маърузасида, Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги Қарорида белгиланган, мамлакатимиз банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда унинг юқори иқтисодий ўсиш суръатларини, макроиқтисодий мутаносибликни, иқтисодиётни модернизация қилиш ва диверсификациялашни молиявий қўллаб-қувватлашдаги иштирокини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар рўёбга чиқарилишини назарда тутувчи вазифаларни бажаришга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2014 йил мобайнида тижорат банкларининг умумий капитали 24,8 фоизга ортди ва 6,9 трлн сўмни ташкил этди. Банк тизими капиталининг етарлилик даражаси 23,81 фоизни ташкил этди, бу эса халқаро стандартлар талабларидан қарийб уч баравар ортиқдир, банк тизимининг ликвидлиги эса 64,62 фоизни ташкил этди, бу эса белгиланган халқаро норматив талаблардан икки баравардан ҳам кўпроқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йиллар давомида Марказий банкнинг фаолиятига баҳо бераётган Халқаро валюта фонди томонидан ҳам алоҳида қайд этилдики, банк сектори ҳамон барқарорликни, яхши капиталлашув ва юқори ликвидлик даражасини сақлаб қолмоқда ҳамда 2014 йилдан бошлаб гаров таъминотини рўйхатга олишнинг марказлаштирилган тизими жорий этилгани молиявий ресурслардан эркин фойдаланишни кенгайтиришга кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ўз навбатида, мамлакатимиз тижорат банкларига етакчи халқаро рейтинг агентликларининг ижобий рейтинг баҳоларини олиш имкониятини бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мудис» халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш прогнози «барқарор» даражада эканлиги кетма-кет бешинчи йил тасдиқланди. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча тижорат банклари «Мудис», «Фитч Рейтингс» ва «Стандарт энд Пурс» етакчи халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларини олди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз банк тизимини ривожлантиришнинг 2014 йилги натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сонли Қарори билан белгиланган индикаторларга биноан баҳолаганда 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра банк тизими фаолиятининг барча асосий кўрсаткичлари «юқори» баҳога лойиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар фаолияти ривожланган ва самарали бўлишини таъминлашнинг муҳим шарти фуқаролар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг банкларга бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборатдир. Чунончи, ҳисобот йилида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар депозитларининг тижорат банкларидаги умумий ҳажми 30,5 фоизга ўсди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга доир инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун банк инвестицияларининг кенгайтирилганлиги алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жумладан, тижорат банклари томонидан 8,5 трлн сўмлик бундай лойиҳаларга кредит ажратилди, бу эса 2013 йил билан таққослаганда 20 фоизга кўпдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 2013 йилга нисбатан 1,3 баравар кўпни, шу жумладан микрокредитлар ҳажми 1,4 баравар кўпни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар томонидан ёшларни, жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ҳамда уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, мазкур йўналишга 201 млрд сўм кредитлар ажратилди, бу эса 2013 йилга нисбатан 1,4 марта кўпдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига 355 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида иқтисодиётдаги молиявий хизматлар таркибида банк хизматларининг улуши 89 фоизни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2013 йилга нисбатан 1,3 баравар ошди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Соғлом бола йили» Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни рўёбга чиқариш доирасида 2014 йил мобайнида тижорат банклари томонидан 3,2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенати мамлакатимиз банк тизими барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш борасида Марказий банк иштирокининг муҳимлигини қайд этиб, иқтисодиётнинг барқарор юқори суръатлар билан ўсишини таъминлайдиган пул-кредит сиёсатини давом эттиришни, банк назорати тизимини такомиллаштириш, тижорат банклари ва умуман банк тизимининг фаолиятини баҳолашда етакчи халқаро рейтинг агентликлари томонидан қўлланилаётган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартлардан фойдаланиш амалиётини кенгайтириш борасидаги ишларни давом эттиришни, банкларнинг инвестициявий фаолиятини янада кучайтиришни тавсия қилади ва бунда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштиришга, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга, имтиёзли кредитлар ажратиш йўли билан аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф. Муллажонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармонида, шунингдек уни рўёбга чиқариш бўйича тасдиқланган чора-тадбирларда Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани ҳамда глобаллашув жараёнида юз бераётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда банкка оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг банк фаолиятини тартибга солишга доир қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг молия-банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир фармонлари ва қарорлари билан белгиланган талабларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инфляция даражасини тасдиқланган прогноз параметрлари доирасида сақлаб туришга ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг устувор йўналишлари доирасида иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати юритилишини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички валюта бозорининг барқарорлигини таъминлашга, замонавий рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва экспортни рағбатлантиришга қаратилган валюта сиёсатини юритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни изчил ҳамда аниқ мақсадга қаратилган ҳолда рўёбга чиқаришни давом эттирсин, банк соҳасида рақобатни янада кучайтириш ҳамда банкларнинг қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари фаолиятини халқаро стандартлар ва принципларга мувофиқ баҳолаш, тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат банк тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш бўйича қабул қилинган банк соҳасига доир қонун ҳужжатларининг моҳиятини, аҳамиятини ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини тушунтириш бўйича жойларда мунтазам равишда семинарлар ўтказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли Қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, банк фаолияти субъектларига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш ҳамда жойлаштириш бўйича бозор воситалари ва механизмларидан самарали фойдаланиш ҳисобига, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этишни кенгайтириш ҳисобига банкларнинг ресурс базаси янада оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активларни диверсификациялаш, шу жумладан кредит портфелини яхшилаш, таваккалчиликларни самарали бошқариш юзасидан зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи халқаро рейтинг агентликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасидаги ишни давом эттириш ва халқаро рейтинг баҳоларини мунтазам янгилаб бориш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда ишлаб чиқаришни диверсификациялашга доир инвестициявий лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш тадбирлари олиб борилишини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳаларнинг белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида ҳамда мамлакат минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида тижорат банклари зиммасига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг турларини янада кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, хусусан банк инфратузилмасини, айниқса, қишлоқ жойларда ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда масофадан туриб хизматлар кўрсатишни кенгайтириш бўйича чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг, жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ишларини кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли Қарори талабларидан келиб чиқиб, тижорат банкларининг капиталлашув даражасини ошириш, банкларда барқарор ресурс базасини яратиш ҳамда аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини жалб этиш ҳисобига тижорат банкларининг иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк тизими капиталлашувини оширишга доир амалдаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси билан биргаликда тижорат банкларининг депозит сиёсатига қўйиладиган талабни такомиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк назорати бўйича Базель қўмитасининг («Базел III») стандартлари ва тавсияларини мамлакатимиз банк тизимига босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ банк тизимига тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишларни қатъий назорат остига олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Ф. Муллажонов) ушбу қарорнинг бажарилиши ҳақида 2016 йил 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси (Ф. Умаров) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-51-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 8-сон, 324-модда)