Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020 06.05.2015 йилдаги ПҚ-2344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тизимининг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини янада ошириш, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг инвестициявий фаоллигини рағбатлантириш, шунингдек умум қабул қилинган халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишни янада юқори даражага чиқишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва мамлакатнинг тижорат банклари билан биргаликда Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва ликвидлилигини янада ошириш, уларнинг ресурс базасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ, шу жумладан депозит ва кредит сиёсати соҳасида республика банкларига нисбатан қўйилаётган меъёрий талабларни янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, омонат ва депозитларнинг янги жозибадор турларини жорий қилиш йўли билан аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини банк айланмасига кенг кўламда жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий банклар ва молия институтларида бошқарувни ташкил этиш тизимини чуқур ўрганиш асосида тижорат банкларида корпоратив бошқарув усуллари, шу жумладан хатарларни бошқариш ва ички назоратни яхшилаш усулларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этган ҳолда кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш, шунингдек банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ижрочилар — Марказий банк, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар Чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Банк назорати бўйича Базель қўмитаси томонидан тижорат банкларига нисбатан қўйиладиган меъёрий талабаларни янада такомиллаштиришни, жумладан, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлилик кўрсаткичи бўйича янги талабларни назарда тутган янги стандартлар ва тавсиялар (Базель-III стандартлари) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатилган банк назорати бўйича Базель қўмитасининг стандарт ва тавсияларини (Базель-III стандартлари) 2015 — 2019 йилларда босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларини, кейинги йилларда инфляция даражаси изчил пасайишини, шунингдек бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлигини ҳисобга олган ҳолда тижорат банклари жалб қилаётган депозитлар фоиз ставкаларини белгилаш механизмини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сонли қарори билан тижорат банкларига кредит портфели таркибидаги узоқ муддатли инвестициявий молиялаштириш улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғини тўлаш юзасидан берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича дастурий таъминот, банкомат ва пластик карточкалар орқали тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа ускуналар импорт бўйича олиб кирилганида тижорат банклари ва чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари бож тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2020 йилнинг 1 январига қадар озод этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2344-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 217-модда; 2017 й., 6-сон, 72-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)