Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011-2015 ЙИЛЛАРДА РЕСПУБЛИКА МОЛИЯ-БАНК ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШ ҲАМДА ЮҚОРИ ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ЭРИШИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика молия-банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, банклар ва бутун молия-банк тизими фаолиятига ёндашувларни ҳамда баҳолаш тизимини тубдан ўзгартириш, ҳамма томонидан қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ банк фаолиятини ташкил этишнинг янада юқорироқ даражасига чиқишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар республиканинг молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлар талабларига мувофиқ, тижорат банкларини янада капиталлаштириш, ушбу соҳага хусусий капитални жалб этиш, ресурс базасини кўпайтириш, активлар сифатини яхшилаш, банк ишини такомиллаштириш ҳисобига банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатчилар учун кафолатларни кучайтириш ва банк тизимига аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш, янги жозибали омонатлар ва депозитларни татбиқ этиш, кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва кўламини кенгайтириш йўли билан аҳоли ҳамда хўжалик субъектларининг бўш маблағларини банк айланмасига кенг жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи халқаро рейтинг компаниялари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган ҳамда алоҳида банклар ва умуман банк тизимининг бутун дунёда қабул қилинган янада юксакроқ баҳолаш кўрсаткичлари даражасига чиқиш йўлидан олға силжиб боришини холисона баҳолаш имконини берадиган тижорат банклари ва бутун молия-банк тизими фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия-банк фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халқаро нормалар ҳамда стандартларга мувофиқ ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кучайтириш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда тижорат банклари иштирокини янада кенгайтириш, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва хатарни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, кредитлар бўйича муаммоли қарзларнинг ҳосил бўлишига йўл қўймаслик борасида олдини олиш чораларини кўриш йўли билан тижорат банкларининг кредит портфели муттасил ўсиши ҳамда сифати яхшиланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк молия ташкилотлари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада ошириш ҳамда тармоғини ривожлантириш, халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ уларнинг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тури ва кўламини кенгайтириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 майдаги ПҚ-1965-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 20-сон, 250-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни молиялаштиришнинг, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишнинг ғоят муҳим воситаси сифатида микромолиялаш соҳаси ривожланишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг янгича ёндашувларини шакллантириш ҳамда замонавий технологиялари ва услубларини жорий қилиш, молия-банк ахбороти савияси ҳамда сифатини ошириш, етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари талабларига мувофиқ ундан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тижорат банклари ва молия институтларини дунёда қабул қилинган стандартлар, услубиятлар ва баҳолаш кўрсаткичлари тизимида ишлай оладиган, профессионал тайёрланган юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, молия-банк фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 августдаги Ф-3476-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Банклари уюшмаси ва тижорат банклари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари Дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 йилларда республика микромолиялаш соҳасини ва нобанк молия секторини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар 2-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг мақсадли кўрсаткичлари ва чора-тадбирларининг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик, мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, нобанк молия институтлари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ижрочи масъул ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклари уюшмаси, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотларининг 2011-2012 йилларда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсияларини, шунингдек нобанк кредит ташкилотлари фаолияти устидан назоратни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич татбиқ этиб бориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг капитали етарлилигига нисбатан талабларни ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари капитали таркибида уларнинг инқироз ҳолатлари таъсирига барқарорлигини таъминлайдиган барқарорлаштириш захираларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотлари учун қўшимча мажбурий иқтисодий нормативларни киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида ташкил этилган хўжалик субъектлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва кенгайтириш учун олиб келинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб 2 йил муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1438-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда; 2013 й., 20-сон, 250-модда, 36-сон, 477-модда)