Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) биринчи марта содир этган, жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмайди ва у жавобгарликдан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармонига асосан 2018 йилнинг 1 сентябридан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 06/18/5490/1584-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2020 й., 06/20/5930/0105-сон)
 LexUZ шарҳи

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА НОҚОНУНИЙ АРАЛАШИШ ВА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИШ, ХУСУСИЙ МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ДАВЛАТ, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРНИНГ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ ДАРАЖАСИГАЧА ОШИРИШ

1.

Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи бошқа ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш, шу жумладан қуйидагиларга алоҳида маъмурий жарималарни назарда тутиш:

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш;

давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузиш;

тадбиркорлик фаолияти субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш;

хўжалик субъектлари фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ноқонуний тўхтатиб қўйиш;

хўжалик субъектларининг ҳисобварақларидаги пул маблағлари тўғрисидаги маълумотни асоссиз талаб қилиш;

хўжалик субъектларини пул ажратиш билан боғлиқ хайрия ёки бошқа тадбирларга мажбурий жалб қилиш;

рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига «Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш,

қонунга хилоф равишда аралашиш,

ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларига тажовуз қиладиган бошқа қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик» мазмунидаги XVI-1 алоҳида боб киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,

Олий суд,
Олий хўжалик суди, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Савдо-саноат палатаси

2.

Назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларининг мансабдор шахслари масъулиятини қуйидагилар орқали ошириш:

қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлиги ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни бир неча марта бузган шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган жазо чораларини қўллаш;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,
Олий хўжалик суди,

ИИВ,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Савдо-саноат палатаси,

хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш, шу жумладан хусусий мулкка тажовуз қилиш, мулкдорга номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мажбуран қабул қилдириш, шу билан бирга мулк ва мулк ҳуқуқларини топширишни асоссиз талаб қилиш, шунингдек, мулкни босқинчилик йўли билан эгаллаш ёки хусусий мулкдан воз кечишга мажбур қилиш.

Бунда ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс етказилган моддий зарарни тўлаб берган тақдирда жиноий жавобгарликдан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги, ИИВ,
Давлат рақобат қўмитаси,
Олий суд,
Олий хўжалик суди,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

3.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан тадбиркордан ҳақ тамагирлик қилишни жазони кучайтирувчи ҳолат сифатида квалификациялаш орқали давлат органи хизматчисининг жиноий жавобгарлигини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

ИИВ

4.

Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш бўйича процессуал нормаларни қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш:

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка тегишли бўлмаган ҳужжатни қабул қилиш натижасида тадбиркорлик субъектига бой берилган фойда билан бирга етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаб бериш механизмини жорий этиш;

тадбиркорлик субъектига тегишли бинолар, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки олиб қўйилаётган ер майдонларидаги дарахтзорлар учун етказилган зарарларни ушбу мулкка бозор қийматида олдиндан ва тўлиқ қоплаб берилмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилаш.

Фуқаролик кодекси, Хўжалик процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Адлия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,
Бош прокуратура,

Олий суд,
Олий хўжалик суди,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

5.

Тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар уларнинг ёзма мурожаатларисиз қўлланилади.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,

Давлат рақобат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
ДСҚ, ДБҚ,
Давлат статистика қўмитаси,
Савдо-саноат палатаси

6.

Тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш тизимини қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш:

тадбиркорлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ҳатловдан ўтказиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва кейинчалик уларни такомиллаштириш ва унификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш (такрорланишни, ҳаволаки ва эскирган нормаларни, қонун ҳужжатларидаги қарама-қаршиликлар ва бошқаларни чиқариб ташлаш);

Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризация қилиш

Амалга ошириш муддати — 2015 йил май — август

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ,

Бош прокуратура,

Олий суд,

Олий хўжалик суди, ИИВ, Давлат рақобат қўмитаси, ДСҚ, ДБҚ

тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчиликни кодификация қилиш, тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти соҳасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишни изчиллик билан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тайёрлаш ва амалга ошириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати — 2015-2016 йиллар

Марказий банк,

Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар

7.

Амалдаги «Ўзбектелеком» АК Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази ва Бош прокуратура «ишонч телефони» негизида давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашиши, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг бузилишига доир масалалар бўйича мурожаатларни туну кун қабул қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш тизимини ташкил этиш.

Идоравий ҳужжат

2015 йил

1 июнгача

Бош прокуратура,

Ахборот технологиялари вазирлиги

II. ХУСУСИЙ МУЛКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КАФОЛАТИНИ КУЧАЙТИРИШ, ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛАДИГАН МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ

8.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан текширишни хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар иштирокида (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг ёзма равишда рад этилиш ҳолатлари бундан мустасно) амалга ошириш тартибини ўрнатиш орқалихўжалик субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларнинг судга мурожаат қилиш тартиб-таомилларини енгиллаштириш

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий хўжалик суди, ДСҚ,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

9.

Агар шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган ва жиноят аниқлангандан кейин 30 кун ичида солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш кўринишидаги давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаганбўлса унга нисбатан жиноий иш қўзғатмаслик ва уни жавобгарликдан озод этилиши тартибини ўрнатиш.

Бунда мазкур ҳуқуқбузарлик факти ва уни содир этган шахс Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот марказига мажбурий ҳисобга қўйилади.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил август

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий хўжалик суди, ДСҚ,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

10.

Савдо-сотиқ, савдо ва воситачилик фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни, бунда жуда катта миқдорда содир этилган ҳуқуқбузарликларни истисно қилган ҳолда жиноий юрисдикциядан маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини декриминализация қилиш

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,
Олий хўжалик суди, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

11.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хўжалик

субъектларининг мансабдор шахслари томонидан сохта банкротлик ва банкротликни яширганлиги назарда тутилиб етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилганда озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Адлия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,
Бош прокуратура,

Олий хўжалик суди, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

12.

Назорат қилувчи органларнинг вазифа ва ваколатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва унинг натижалари асосида назорат қилувчи органларнинг асосланмаган ва бизнесни ривожланишига тўсқинлик қилаётган амалиётни янада қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

хўжалик субъектлари фаолиятини текширишнинг ягона тартибини белгилаш;

назорат қилиш ваколатларини кўрсатган ҳолда текширувчи органларнинг тўлиқ рўйхатини белгилаш;

микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермерлик хўжаликлари учун 4 йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун 3 йилда бир мартадан кўп бўлмаган ягона муддатли режали текширувлар белгилаш;

молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддатини 30 дан 10 календарь кунгача қисқартириш;

тадбиркорлик субъектлари билан уларнинг фаолиятини комплекс текширишлар тайинлангунга қадар ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича профилактика ишларини сифатли олиб бориш — назорат қилувчи органлар ишларини баҳолашда асосий мезон сифатида белгилаш;

тадбиркорлик субъектларини текшириш давомида йўл қўйилган хатоларни тўғрилаш имконини бериш;

текширувлар натижаси бўйича тадбиркорлик субъектларини тугатиш ҳолатларини бартараф этиш;

тадбиркорлик субъекти фаолиятига ноқонуний аралашиш, қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, шунингдек, режадан ташқари текширувлар сонини оширишга йўл қўйишда солиқчилар, божхона ва бошқа назорат қилувчи органлар масъулиятини кучайтириш;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва уларнинг фаолиятида қонун бузилишларни бартараф этишга йўналтирилган профилактика ишлари самарадорлигини ошириш бўйича превентив чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

«Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирда)

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Комплекс чора-тадбирлар

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил

II чорак

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши, ДСҚ,
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
назорат қилувчи органлар

13.

Кичик тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятини солиқ текширувлари ўтказишга мораторий қўллашга мезонларни учтадан иккитагача қисқартириш:

улар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш;

ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ўсишини таъминлаш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш

2015 йил

II чорак

ДСҚ,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

14.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши кафолатланишини қуйидагилар орқали кучайтириш:

хўжалик судларига назорат қилувчи органининг шикоят қилинаётган ҳаракати (қарорни) ижросини тўхтатиб туриш ҳуқуқини тақдим этиш;

хўжалик судлари томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қи�иш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқариш муддатини 10 кундан 5 кунга қисқартириш;

шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ солиқ ва божхона қонунчилигини бузган тадбиркорлик субъектлари мулкини тортиб олиш фақат суд қарорлари асосида амалга оширилади;

суд тартибида ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш (фаолиятни тўхтатиш; атрофдаги табиий муҳитга зарарли таъсир келтирувчи объектларни тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблашдан ташқари молиявий санкциялар қўллаш) тўғрисидаги ишлар бўйича даъво қилиш тоифасига кирмаган томонларни (назорат қилувчи органлар ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари) давлат божи тўлашдан озод қилиш.

Хўжалик процессуал кодексига,

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Олий хўжалик суди,

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

15.

Қуйидаги тартибни ўрнатиш орқали экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларини кафолат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, унга мувофиқ:

тўловчи томонидан эътироз қилинадиган қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари суд қарори бўйича ундирилади;

ортиқча тўланган сумма ёки ундирилган божхона тўловлари қайтарилиши ёки тўловчининг талабига кўра бундай тўловлар тўланганидан ёки ундирилганидан бошлаб уч йил давомида қонунчиликда назарда тутилган тартибда келгусидаги тўловлар ҳисобига ҳисобланиши лозим.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

ДБҚ, Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,
Олий хўжалик суди,

Савдо-саноат палатаси

16.

Жиноят кодексига ноқонуний равишда моддий ҳақ олингани (тижоратда пора) ва ваколатлари суиистеъмол қилингани учун жазолашнинг енгилроқ чорасини назарда тутувчи алоҳида моддалар киритиш орқали

тадбиркорлик тузилмалари ва бошқа нодавлат ташкилотларда маъмурий тақсимлаш ва маъмурий хўжалик ваколатларни амалга оширувчи мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликни енгиллаштириш йўли билан жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш.

Бунда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган тақдирда озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо қўлланилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Олий суд,
Олий хўжалик суди,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

III. БАРЧА ТУРДАГИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ, РУХСАТ БЕРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ, ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

17.

Туман (шаҳар) ҳокимиятлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси негизида турли идоралар ҳузуридаги давлат хизматларининг алоҳида турлари бўйича мавжуд бўлган «ягона дарча» ўрнига тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш тартиб-тамойилларини соддалаштириш, давлат хизматларини тақдим этиш жараёнларини унификациялаш ва автоматлаштириш ҳисобига ҳужжатлар сонини ва уларнинг муддатларини камайтириш;

давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари фаолиятининг ахборот таъминоти даражасини ошириш ҳисобига давлат хизматини тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилувчи мансабдор шахслар билан буюртмачиларни тўғридан-тўғри алоқаларига йўл қўймаслик;

мансабдор шахсларнинг давлат хизматлари кўрсатишида шаффофликни ошириш ва фаолиятини назорат қилишни кучайтириш.

«Ягона дарча» марказларини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан замонавий компьютер техникаси ва оргтехника билан жиҳозлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Комплекс

чора-тадбирлар

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь



Механизмни жорий этиш —

2016 йил январь ойидан

2015 йил III чорак

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,
Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги, ДСҚ,
Адлия вазирлиги, «Ўзбекэнерго» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

18.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ортиқча ҳужжат ва тартиб-таомилларни қисқартириш, бунда қуйидаги мажбурий талабларни ишлаб чиқиш:

кичик тадбиркорлик субъектлари учун думалоқ муҳрнинг мавжуд бўлиши;

хўжалик шартномалари тузилганда тадбиркорлик субъектлари учун юридик хизматнинг хулосаси ёки жалб этилган адвокатлар бўлиши;

ваколатли органлар орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали бож тўловлари тўланганлиги ҳақидаги маълумотларни мажбурий киритиш механизмини сақлаб қолган ҳолда давлат божхона хизмати органларига божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш;

тадбиркорлик субъектлари рухсатнома олиш жараёнида, лицензиялаш ва бошқа давлат хизматлари олишларида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхасини тақдим этиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, ТИАИСВ, ДСҚ, Марказий банк, ДБҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
Олий хўжалик суди

19.

Юридик шахслар томонидан ходимларининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратиладиган тўловлар тизимини соддалаштириш, жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона электрон маълумотлар базасини янада такомиллаштириш, бунда:

Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда Халқ банкининг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларининг электрон реестрларини қабул қилиш ва қайта ишлаш тартибини жорий этиш;

тадбиркорлик субъектларига электрон шаклда расмийлаштирилиб бериладиган аризани интерактив тарзда расмийлаштириб фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш, шунингдек, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида шахсий «тадбиркорлик субъекти кабинети» орқали шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағини очиш;

жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар тўғрисидаги маълумотлар реестрига

Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали юридик шахсларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш имконини бериш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил

II чорак

Жорий этиш механизми — 2015 йил 1 июлдан

Халқ банки,

Молия вазирлиги,

Марказий банк, ДСҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги

20.

Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга доир тартиб-тамойилларни соддалаштириш, бунда:

экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини тасдиқлаш;

ушбу ҳужжатлар рўйхатида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилишни тақиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

ТИАИСВ, ДБҚ,

Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Марказий банк,

Савдо-саноат палатаси

21.

Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият кўрсатиши тартибини қуйидагилар орқали соддалаштириш:

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва давлат божхона хизмати органларида ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида уларни рўйхатдан ўтказиш тартибини бекор қилиш;

импорт қилинадиган товарларнинг божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини ортиқча ва замонавий талабга жавоб бермайдиган ҳужжатларни чиқариб ташлаган ҳолда қисқартириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

ДБҚ, ДСҚ, ТИАИСВ, Иқтисодиёт вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

22.

Ер участкаларини тақдим этиш ва қурилишга тегишли рухсатномалар олиш билан боғлиқ жараёнларни янада такомиллаштиришни қуйидагилар ҳисобига амалга ошириш:

қурилиш объектлари бўйича давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан хабардор қилиш тартибини жорий этиш ва тадбиркорлик субъектлари орқали зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга (қурилиш объектини мажбурий давлат текширувидан ўтказишдан олдин қурилиш-монтаж ишлари даврида инспекция томонидан назорат функцияларини амалга оширишга шартнома тузган ҳолда) рухсатнома бериш;

қурилишга тегишли рухсатнома олиш билан боғлиқ тайёргарлик жараёнлари ва муддатларини оптималлаштириш, ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни келишиш ва тайёрлаш, шунингдек, тартиб-тамойилларни соддалаштириш;

муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини олиш, АРТ (I ва II-қисмлари) лойиҳа ташкилотига ишлаб чиқиш ва топшириш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини (фасад) ва объектнинг бош режасини ўзгартиришга келишиш вазифасини архитектура ва қурилиш ҳудудий бошқармалар зиммасига юклаш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Давлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

23.

Тадбиркорлик субъектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш механизмини соддалаштириш, бунда ҳудудий эксплуатация корхоналарига техник шартларни олишдан муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишгача бўлган барча жараёнларни амалга ошириш орқали «тайёр ҳолда топшириш» шартларида уларни улаш механизмини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Иқтисодиёт вазирлиги,
Адлия вазирлиги,

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги,
«Ўзбекэнерго» ДАК,
«Ўздавэнергоназорат» ДИ,
Молия вазирлиги, ДСҚ,
Савдо-саноат палатаси

24.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ягона маркази томонидан амалга оширилади.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

ДСҚ,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Марказий банк,

Савдо-саноат палатаси

25.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат харидини амалга ошириш тартибини соддалаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

Молия вазирлиги,

Давлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги,
ЎзРТХБ,
Савдо-саноат палатаси

26.

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни 2015 йил охиригача тугатган ҳолда электрон шаклга ўтказиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш:

барча рўйхатга олиш ва назорат қилувчи давлат органлари ҳамда кредит ташкилотларининг маълумотлар базасини интеграция қилишни ҳисобга олган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базасини шакллантириш;

ер участкалари ҳамда қурилишга тегишли рухсатнома бериш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга оид тартиб-таомилларни интерактив шаклга ўтказиш;

давлат хизматларини тақдим этишнинг барча тартиб-таомилларидан ўтиш ҳамда хизматлар учун тўловларни «ягона дарча» тамойили бўйича электрон шаклда амалга ошириш имкониятини таъминлаш учун «Солиқ», «Божхона», «Лицензия», «Коммунал» ахборот тизимлар комплексини яратиш ва ягона платформага интеграциялаш;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ахборотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланган ҳолда

тадбиркорлик субъектлари учун статистика, солиқ, молия ва бошқа ҳисоботларни шакллантириш имконини берувчи ягона электрон ҳисобот тизимини жорий этиш.

2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси қарори

Тасдиқлаш — 2015 йил июнь

Амалга оширишни якунлаш — 2015 йил охирига қадар

Ахборот технологиялари вазирлиги,
Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,
ДСҚ, ДБҚ, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги

27.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг интеграциялашган автоматлаштирилган тизими орқали Интернет тармоғида туну-кун амалга ошириш тартибини ўрнатиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2015 йил II чорак

Механизмни жорий этиш — 2016 йил

1 апрелдан

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Ахборот технологиялари вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини тақдим этиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш, шу жумладан рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш бўйича қабул қилинган нормаларни амалиётга жорий этиш ҳақидаги материалларни ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали жамоат назоратини кучайтириш.

Материалларни нашр қилиш

Ҳар ойда

Савдо-саноат палатаси,
вазирлик ва идоралар,
МТРК, ЎзМАА

IV. ХУСУСИЙ МУЛК ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТ ВА ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИШ, УЛАРНИ КРЕДИТЛАШ ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ ВА БИЗНЕС МУҲИТНИ ЯХШИЛАШ

29.

Қуйидагилар орқали товар бозорларида тадбиркорлик субъектларининг иштирок этиш даражасини ошириш:

тадбиркорлар томонидан очиқ биржа савдолари орқали юқори ликвидлик маҳсулотларни реализация қилиш ҳажмларини ошириш;

очиқ электрон савдолар орқали корпоратив ва давлат харидларини амалга ошириш тизимини кенгайтириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2015-2016 йиллар

ЎзРТХБ,
Давлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

30.

2015 — 2019 йилларда тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мақсадларида (ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш, замонавий юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этишга) ажратиладиган кредитлар ҳажмини 2,5 баробарга кенгайтириш.

Банклар кенгашлари ва кредит қўмиталари қарорлари

2015 — 2019 йиллар

Тижорат банклари,

Марказий банк

31.

Хусусий тадбиркорларга фаолият турига қараб юридик шахс ташкил этмасдан биттадан учтагача ишчиларни ёллаши мумкин бўлган ҳуқуқни тақдим этиш.

Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини тасдиқлаш, бунда ёлланадиган ходимларнинг чекланган сонини фаолият турига қараб белгилаш ҳамда хусусий тадбиркорлар учун улар томонидан ёлланган ходимларга қонунчиликда қатъий белгиланган солиқ тўловидан озод қилиш бўйича имтиёзлар жорий этишни назарда тутиш.

Солиқ кодекси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати

— 2015 йил июнь

ДСҚ,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Меҳнат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

32.

Шундай тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:

устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг ҳомийликка ва бошқа беғараз ёрдамга сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги керак ҳамда бу харажатлар ташкилотлар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилади;

ҳомийлик хайриялари ва бошқа ёрдам олган шахслар мазкур ахборотни ОАВ ва ташкилотнинг расмий веб-сайтларида (мавжуд бўлса) ошкор этиши ва уларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.

Қонун ҳужжатлари ва уставларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш

2015 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

33.

Ўзбекистон Республикасида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш учун ҳар бир минтақада тадбиркорлик субъектларини репрезентатив танлаш асосида сўров ўтказиш ва сўров натижаларини Иқтисодиёт вазирлигига киритиш.

Сўровномалар ўтказиш

Ҳар чоракда

Давлат рақобат қўмитаси, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,
Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодиёт вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси