25.04.1996 йилдаги 216-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг ««Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк — тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омонат (депозит) — талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл банки — чет эл банкининг ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган шуъба банки бўлиб, унинг устав капиталининг ҳаммаси чет эл банки томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Банк фаолиятининг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ҳамма банклар банк фаолиятининг субъектларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Банклар фаолиятининг ҳуқуқий асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар фаолияти ушбу Қонун, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Банк операциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз фаолиятларида қуйидаги банк операцияларини амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар бошқа турдаги операцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ эгаси ёки маблағни тасарруф этувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва ахборот хизмати кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни сақлаш учун махсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий лизинг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроқарз бериш;
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда махсус кўрсатилган бошқа операциялар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмаслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 7 апрелдаги ЎРҚ-206-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Банклар фаолиятини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк, шу жумладан чет эл банки, Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширади. Лицензияда банк бажарадиган операциялар рўйхати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиясиз амалга ошириладиган банк фаолияти ғайриқонуний деб ҳисобланади ва бундай фаолият натижасида олинган даромад давлат бюджетига олиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Фирма номи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банк» атамаси ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларини ушбу Қонунга мувофиқ банк операцияларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотлар ўз фирма номида ёки реклама мақсадларида ишлатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабни бузиш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. БАНКЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Банк муассислари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар, қоида тариқасида, мулкчиликнинг ҳар қандай шакли асосида акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахслар банк муассислари бўлиши мумкин, башарти, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир акциядорнинг устав капиталидаги иштирокининг энг кўп улуши қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг акцияларини олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк муассислари банк акциядорлари таркибидан у рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил мобайнида чиқиб кетиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирокига йўл қўйилмайди, чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шуъба банклар ташкил этиш ҳоллари, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар бундан мустасно.
(7-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-49-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 368-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Банк устави
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз уставлари асосида фаолият кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк уставида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг (тўла ва қисқартирилган) номи ва қаерда жойлашганлиги (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк операцияларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капиталининг миқдори, муассислар рўйхати ва устав капиталидаги улушларнинг тақсимоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг бошқарув органлари, уларни ташкил этиш тартиби, уларнинг ваколатлари ҳамда вазифалари ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк аудити тартиби, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига мувофиқ белгиланган ҳисоботлар ва аудиторлик дастурларининг мақсадлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк уставида, ушбу моддада белгиланган талаблардан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган маълумотлар ҳам бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк уставига киритиладиган ўзгартишлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Банкнинг устав капитали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг устав капитали банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағларидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан банкнинг устав капиталини шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ банкнинг устав капиталини шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар устав капиталининг энг кам миқдори Марказий банк томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар Марказий банкда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олиш билан бир вақтда банкларга банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг филиаллари Марказий банкда рўйхатга олинади ва ўз фаолиятларини уларни ташкил этган банкка берилган лицензия асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Банк очиш учун олдиндан Марказий банкнинг рухсатномасини олиш асослари ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия беришдан олдин Марказий банк аризачиларга банк ташкил этиш соҳасидаги фаолиятларини давом эттириш имконини берадиган дастлабки рухсатномани беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги қарор ариза ва у билан бирга барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб кўпи билан уч ой ичида қабул қилинади ва муассисларнинг молиявий имкониятларини ҳамда обрўсини, банк раҳбарлигига таклиф этилаётганларнинг касб малакаларини, бизнес-режани, молиявий режани, капиталнинг тузилишини, тегишли банк бинолари ва ускуналар билан таъминлаш имкониятларини баҳолашга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш учун муассислар дастлабки рухсатнома олинган кундан бошлаб узоғи билан олти ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бажаришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш ҳақидаги қарор Марказий банк талаблари бажарилган кундан кўпи билан бир ойлик муддатда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Банкларни рўйхатга олишни ва уларга лицензия беришни рад этиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк қуйидагиларга асосланиб банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкни рўйхатга олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар топширилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёки бир неча муассиснинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар молиявий маблағларининг манбалари эълон қилинмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкни рўйхатга олиш пайтигача энг кам устав капиталининг тўланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк раҳбари ва бош бухгалтери лавозимларига номзодларнинг бу касбга номувофиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади. Бунда банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда банкни рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан иккинчи — бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензияни чақириб олиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк қуйидаги ҳолларда банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензияни чақириб олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганида, пассивлар активлардан кўпайиб кетганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия беришга асос бўлган маълумотларнинг нотўғрилиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ўз омонатчилари ва бошқа кредиторлари олдидаги мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот маълумотлари мунтазам равишда бузиб кўрсатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ва лицензия шартларига зид келадиган банк операциялари амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия берилган пайтдан эътиборан банк операцияларини амалга ошириш бир йилдан ортиқ муддатга кечикканда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши қоидалар бузилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат қоидалари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартиби бузилганда;
(14-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўз шуъба банкини ташкил этган чет эл банкидан лицензия чақириб олинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Чет эл капитали иштирокида банклар таъсис этиш ва уларнинг фаолиятига нисбатан қўйиладиган қўшимча талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк чет эл капитали иштирокидаги банклар олдига қўшимча талаблар қўйиш, шу жумладан чет давлатлар банкларидан улар ўзлари жойлашган ва рўйхатга олинган ердаги текширув органи назорати остида эканликларининг тасдиқномасини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл банкларига лицензиялар, башарти, чет давлат банки ўз мамлакатида қайтариб бериш шарти билан пул депозитлари ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлсагина берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Банкларнинг филиал ҳамда ваколатхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар Ўзбекистон Республикасида ўз филиалларини, чет эл банклари эса ўз ваколатхоналарини Марказий банкнинг рухсати билан очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк филиали — уни ташкил этган банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи алоҳида бўлинмадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл банки ваколатхонаси — банк фаолиятини амалга оширмаган ҳолда банкнинг манфаатларини кўзлаб иш юритувчи алоҳида бўлинмадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалларнинг раҳбарларини уларни ташкил этган банкнинг раҳбари Марказий банк билан келишиб тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Банкларнинг чет эллардаги филиаллари ва ваколатхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар Марказий банкнинг рухсати билан чет элларда ўз шуъба банкларини, филиаллари ва ваколатхоналарини очишлари, банклар ташкил этишда қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Банкларнинг иттифоқлари ва уюшмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар, башарти, қонун ҳужжатларининг талабларига зид келмаса, ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ва биргаликдаги дастурларни амалга ошириш учун иттифоқлар, уюшмалар ва бошқа бирлашмалар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай бирлашмалар мустақил равишда тижорат фаолияти, шу жумладан банк фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас, улар тижоратчи бўлмаган ташкилотлар учун белгилаб қўйилган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Банклар фаолиятини тўхтатиш ва уларни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк қуйидаги ҳолларда ўз фаолиятини тўхтатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлар йиғилишининг қарорига кўра;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк лицензияни чақириб олганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкрот деб эълон қилинганида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолиятини тўхтатган банк Марказий банк томонидан банкларни давлат рўйхатига олиш дафтаридан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг фаолияти тўхтатилганлиги ҳақидаги хабар матбуотда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк фаолиятини тўхтатиш ва уни тугатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ. БАНКЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Банкларнинг мустақиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида банклар банк операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматчиси банк бошқарувининг розилиги билан ўриндошлик асосида бошқа жойда ишлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари банк муассасаларида ўриндошлик асосида ишлашга ҳақли эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Давлат ва банкларнинг масъулияти чегаралаб қўйилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар давлатнинг мажбуриятлари бўйича, давлат эса банкларнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Банкнинг бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорларнинг умумий йиғилиши, банк кенгаши ва бошқаруви банкнинг бошқарув органлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгашининг бурчлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатчилар ва акциядорларни ҳимоя қилиш мақсадида банк фаолиятини, шу жумладан кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк раҳбарларини ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк капиталининг бир текис ўсиб боришини таъминлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк сиёсатини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кенгаши аъзолари камида беш кишидан иборат бўлиши лозим. Акциядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутахассислари ҳам банк кенгаши аъзоси бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкка оператив раҳбарлик қилувчи ва унинг фаолияти учун жавоб берувчи банк бошқаруви банкнинг ижроия органи ҳисобланади. Бошқарув банк кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Банкларнинг фондлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз фойдаларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда турли фондлар ташкил этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Банкларнинг пул маблағларини захиралаш соҳасидаги бурчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар Марказий банкда мажбурий захираларини сақлашлари шарт. Мажбурий захиралар нормативи Марказий банк томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Банкларнинг умумий иқтисодий нормативларга риоя қилиш соҳасидаги бурчлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар Марказий банк томонидан белгиланадиган иқтисодий нормативларга риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз капитали ва ликвид ресурсларини етарли даражада сақлаб туришлари, активларни таснифлаш асосида шубҳали ва ҳаракатсиз активларга қарши захираларни ташкил этишлари, шунингдек зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида ўз активлари диверсификацияланишини таъминлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар:

амалга оширилган инвестицияларнинг турлари ёки шаклларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк сотиб олиш ҳамда унга эгалик қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа юридик шахсларнинг устав фондларида қатнашишга доир шартларга риоя этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитални тақсимлаш натижасида ўз капитали талаб қилинадиган энг кам миқдордан ҳам камайиб кетадиган бўлса, капитални тақсимлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциялар шаклидаги ўз қимматли қоғозлари билан кафолатланган кредит беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан Марказий банкнинг розилигини олмай туриб, ўз акцияларини сотиб олишга ҳақли эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нормативлар ва уларни ҳисоб-китоб қилиш услубига бўлажак ўзгартишлар амалга киритилишидан камида бир ой олдин Марказий банк томонидан расман эълон қилинади. Устав капиталининг энг кам миқдори ўзгартирилиши тўғрисида Марказий банк бундай ўзгартиш амалга киритилишидан камида уч ой олдин расман хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг ўзига алоқадор бўлган шахслар билан ёки улар номидан тузадиган шартномалари ўзига алоқадор бўлмаган шахслар билан тузадиган шартномаларга қараганда анча қулай шартларга асосланса, уларнинг бундай шартномаларни тузиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш, жумладан уларга кредитлар ажратиш юзасидан чекловлар белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг мансабдор шахси, жумладан банк кенгашининг аъзоси, шу банкнинг бошқа ходимлари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан ортиқ қисмига эгалик қилиб турган банк акциядорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капиталининг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан ортиқ қисмига эгалик қилиб турган акциядор юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, шунингдек уларнинг яқин қариндошлари;
(26-модданинг учинчи қисми учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк юридик шахсларнинг қатнашчиси бўлиб, уларнинг устав капиталидаги улуши ўн фоиздан ортиқ бўлса, мазкур юридик шахслар, уларнинг мансабдор шахслари ва бу шахсларнинг яқин қариндошлари банк билан алоқадор шахслар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган шахсларнинг бири билан алоқадор бўлган шахс уларнинг ҳар бири билан алоқадор деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк билан алоқадор шахсга кредит, шунингдек банк билан алоқадор шахс учун кафолатлар ушбу модда талабларини ҳисобга олган ҳолда банк кенгашининг қарорига кўра берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Банкларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижросига доир операцияларни бажариши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг топшириғига кўра банклар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижросига доир операцияларни бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Банкларнинг кредит ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдорини белгилаш ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банклар томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурларини молиялаш учун Марказий банк томонидан банкларга бериладиган кредитлар бўйича Марказий банк ушбу банклар қарздордан ундириб оладиган фоиз ставкаларининг энг кўп миқдорини белгилаши мумкин, бунда марказлаштирилган ресурслар учун тўлов ва банкларнинг харажатлари ўрнини қоплаш ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Банкларнинг ҳисобот ва бошқа ахборотни тақдим этиш мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз фаолиятларига доир ҳисобот ва бошқа ахборотни Марказий банкка ўз вақтида тақдим этишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291-модда. Банкларнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар банк ҳисобварақлари бўйича ахборот тақдим этиш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхоналари эса уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳолларда, деҳқон ва фермер хўжаликлари бундан мустасно, банклар бундай корхоналар тўғрисидаги ахборотни улар ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлган тақдирда, корхоналарнинг ёпилаётган ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади, корхонанинг тўланиши учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса, кўзда тутилмаган ҳолатларнинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилади.
(291-моддасининг номи, биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарнинг банк ҳисобварақлари ёпилгандан кейин уларнинг номига келиб тушаётган маблағлар фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларда жамланган маблағлар банклар томонидан биринчи навбатда корхоналарнинг бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар олдидаги қарзларини қоплаш учун, қолган сумма эса уларнинг кредиторлик қарзини тўловларнинг календарь навбати бўйича қоплаш учун йўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссия корхона фаолиятини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган ёки белгиланган тартибда тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан эътиборан бу корхонанинг ҳисобварақлари тасарруфи тегишинча корхонанинг ўзига ёки тугатиш комиссиясига ўтади.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Банк операцияларига доир ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ҳужжатларни Марказий банк белгилаган тартибда ва муддатда ўз идоравий архивларида сақлашлари шарт.
(30-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзлари танлаган битта ёки бир неча банкда миллий валютада ва чет эл валютасида талаб қилиб олгунча сақланадиган депозит ҳисобварақлар очишга ҳақли.
(31-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772–I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар мижозларга ҳисобварақлар очишнинг Марказий банк белгилаган тартибига риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг барча хизматлари банк акциядорлари ва бошқа мижозларга тенг шартлар асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Банклараро операциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар шартнома асосида маблағларни депозитлар, кредитлар шаклида бир-бирларидан жалб этиши ва бир-бирига жойлаштириши, ташкил этиладиган ҳисоб-китоб марказлари ва вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириши ҳамда лицензияда назарда тутилган бошқа ўзаро операцияларни бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Банкларнинг ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ва уларнинг мижозлари ҳисоб-китобларни Марказий банк белгилайдиган тартибда амалга оширадилар. Кўрсатилган тартибни бузганлик учун улар қонун ҳужжатларида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Кредитлар қайтарилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосида кредит берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар таъминланмаган кредит (эътимодли кредит) бериш ҳақида қарор қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Қарздорларни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкдан олган кредитларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятларини бажармаётган қарздорларни банк тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиши ва бу ҳақда матбуотда хабар бериши мумкин. Банк бундай қарздорларни банкрот деб топишни сўраб, иқтисодий судда даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга.
(35-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. БАНКЛАРГА ВАСИЙЛИК ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Васийликни тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг муваққат маъмуриятини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Марказий банк васий тайинлайди ва васийлик қилиш ҳақида фармойиш чиқаради. Фармойиш матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг олдиндан васийдан розилик олмай қилган ҳаракатлари ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Васийнинг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васий банкнинг мансабдор шахслари ва унинг акциядорлари ваколатларига, шунингдек банк аҳволини нормаллаштириш учун зарур чоралар кўриш, жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ филиалларни ёпиш, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васий исталган пайтда фуқароларнинг депозитлари ва инвестициялари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга қисман ёки тўла тўхтатиб қўйилганлигини эълон қилиши мумкин, бунда депозитлар ва инвестицияларнинг тахминий қийматини сақлаб қоладиган чоралар кўрилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, васийлик вақтида ёки васийлик даврининг охирида банкни соғломлаштиришнинг иложи йўқлиги Марказий банк томонидан аниқланса, у лицензияни чақириб олади ва белгиланган тартибда банкни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. БАНК МИЖОЗЛАРИНИНГ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Банк сири
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз мижозлари ва вакилларининг операциялари, ҳисобварақлари ҳамда жамғармаларига доир маълумотлар сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва вакилларининг банк операциялари, ҳисобварақлари ва жамғармаларига доир маълумотларни сир сақлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ҳамда ҳисобварақларига доир маълумотномалар ана шу ташкилотларнинг ўзига, прокурор, судларга, жиноий иш қўзғатилган бўлса суриштирув ва тергов органларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотномалар мижозларнинг ўзига ва уларнинг қонуний вакилларига; мижозларнинг ҳисобварақлари ва омонатларида турган пул маблағлари ҳамда бошқа қимматбаҳо нарсалар хатланиши, уларга ундирув қаратилиши ёки мол-мулк мусодара этилиши мумкин бўлган ҳолларда юритилаётган ишлар бўйича судлар, суриштирув ва тергов органларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобварақлар ва омонатнинг эгалари вафот этганда ушбу ҳисобварақлар ҳамда омонатга доир маълумотномалар мазкур ҳисобварақ ёки омонат эгаси банкка топширган васиятномасида кўрсатган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг жамғармаларига доир мерос ишларини юритаётган давлат нотариал идораларига, чет эл фуқароларининг ҳисобварақларига доир маълумотномалар эса — чет эл консуллик муассасаларига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
(38-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат бурчи юзасидан банк ахборотидан хабардор бўлган шахслар хизмат сирини ошкор қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз мижозлари бўлган корхоналарнинг операциялари тўғрисидаги зарур маълумотларни улар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ ва тўғри тўлаётганликларини назорат қилиш учун солиқ органларининг сўровига биноан тақдим этади.
(38-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида тақдим этади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-321-сонли Қонунига асосан саккизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 163-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ўрганиш учун банк ҳисобварақлари бўйича давлат пул маблағларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги зарур маълумотларни ва ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сўровига биноан тақдим этади.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Банкларнинг ўз мижозлари олдидаги жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар маблағларнинг сақланиши ҳамда омонатчилар олдидаги мажбуриятларининг бажарилиши учун, шу жумладан тўловлар бир банкдан бошқа банкка ўз вақтида ўтиши ҳамда маблағларнинг корхоналар ва ташкилотлар ҳисоб-китоб варақларига киритилиши учун ўз мижозлари ва омонатчилари олдида жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк тугатилганда унинг жисмоний шахс бўлган омонатчилари банкни тугатишдан келадиган тушумлар ҳисобидан ўз омонатларини олишда имтиёзга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар депозит ва кредит операцияларига доир муддатлар ва шартлар, шу жумладан Марказий банк чиқарган қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган йиллик фоиз ставкалари, мукофотлар ва йиғимлар тўғрисида ўз мижозларига мунтазам равишда ахборот бериб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Монополияга қарши қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг банк операциялари бозорини монополиялаш ва банк ишида рақобатни чеклашга қаратилган битимларга эришиш мақсадида ўз иттифоқлари, уюшмалари ва бошқа бирлашмаларидан фойдаланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши қоидаларга риоя этилиши Марказий банк томонидан, шунингдек ушбу мақсадларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган бошқа органлар томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. БАНКЛАРДА ҲИСОБ ЮРИТИШ ВА ҲИСОБОТ. БАНКЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Банкларда ҳисоб юритиш ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларда бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро стандартларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисобот қоидалари бузилганлиги учун банк раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Банкларнинг молиявий ҳисоботларни эълон қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар ўз молиявий ҳисоботларини Марказий банк белгилайдиган шакл ва муддатларда, унда кўрсатилган маълумотнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, матбуотда эълон қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Банклар аудити
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик текширишларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлар томонидан ҳар йили текшириб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ ички аудиторлик дастурларини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари ҳам шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Банкларни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк қонун ҳужжатларига мувофиқ банклар фаолиятини назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк тижорат банкларидан ахборот беришни талаб қилишга ва ушбу Қонунни бажариш мақсадида бошқа ишларни амалга оширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклар фаолиятини текшириш Марказий банк томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1999 й., 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 368-модда, 41-сон, 405-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 15-сон, 176-модда, 39-сон, 423-модда; 2012 й., 15-сон, 163-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон; 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)