24.01.2008 йилдаги 720-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 24.01.2008 йилдаги 720-I-сон
Кучга кириш санаси
24.01.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
720-I-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йил 24 январда қабул қилинган 720-I-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2008 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Давлат қурилиши ва бошқаруви, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг роли ва таъсирини кучайтириш соҳасида

1. Қонунчилик фаолияти

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

Т/р

Қонун лойиҳасининг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

1.

«Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

3.

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

4.

«Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

5.

«Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

1.2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

Янги таҳрирдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

Янги таҳрирдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.

Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

1.3. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари

1.

«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

3.

«Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

2. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

«Мудофаа тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

3.

«Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

4.

«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

5.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

6.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

7.

«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

8.

«Ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

3. Тадбирлар

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

3.1. Конференциялар

1.

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ этиш — мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, унинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг бош омили» мавзусида конференция.

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

«Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки» мавзусида конференция.

I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

3.

«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва уни амалга ошириш механизмлари» мавзусида конференция.

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

4.

«Ватанни ҳимоя қилиш — ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи» мавзусида илмий-амалий конференция.

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

3.2. Семинарлар

1.

«Қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш амалиёти: миллий ва халқаро тажриба» мавзусида семинар.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

«Огоҳлик — давр талаби» мавзусида семинар (Самарқанд вилоятида).

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

3.

«Мустақил тараққиётнинг «ўзбек модели» — янги жамият қуриш кафолати» мавзусида семинар (Бухоро вилоятида).

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

4.

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришда замонавий ахборот технологияларининг ўрни» мавзусида семинар (Фарғона вилоятида).

I чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

5.

«Қонун ижодкорлигида қонунчилик техникасининг аҳа?ияти» мавзусида семинар.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

6.

«Ёшларга бўлган эътибор келажакка бўлган эътибордир» мавзусида семинар (Хоразм вилоятида).

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

7.

«Мамлакат келажаги ёшлар қўлида» мавзусида семинар (Самарқанд вилоятида).

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

8.

«Мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда фуқароларнинг фаоллигини ошириш масалалари» мавзусида семинар (Сирдарё вилоятида).

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

9.

«Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият барқарорлиги ҳамда ривожига таъсири» мавзусида семинар (Хоразм вилоятида).

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

10.

«Фуқаролик жамиятининг ривожланишида ёшлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни» мавзусида семинар (Самарқанд вилоятида).

III чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

11.

«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — миллий давлатчиликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси» мавзусида семинар (Қашқадарё вилоятида).

IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

3.3. Давра суҳбатлари

1.

«Кибертерроризм — терроризмнинг замонавий шаклларидан бири» мавзусида давра суҳбати (Тошкент вилоятида).

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

«Қонунларни ижрочиларга етказиш: амалиёт, муаммолар ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.

«Ўзбекистон Республикаси Диний экстремизм, халқаро терроризм ҳамда наркобизнесга қарши кураш борасида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида илгари сураётган ташаббуслари тўғрисида» мавзусида давра суҳбати.

II чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

4.

«Ижтимоий ҳамкорлик — фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти» мавзусида давра суҳбати.

II чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

5.

«Жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларни оғишмай давом эттириш — мамлакат тараққиётининг асосий шарти» мавзусида давра суҳбати (Сурхондарё вилоятида).

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

6.

«Тинчлик ва барқарорлик — жамият тараққиёти ва фаровонлигининг асосий омили» мавзусида давра суҳбати (Тошкент вилоятида).

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

7.

«Ватанни ҳимоя қилиш, мустақилликни асраш, тинчликни сақлаш — фуқаролик бурчимиз» мавзусида давра суҳбати (Сурхондарё вилоятида).

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

8.

«Мустақиллик — бизнинг асосий қадриятимиз» мавзусида давра суҳбати.

III чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

9.

«Ўзбекистон мустақиллиги — халқ бойлиги ва мамлакат тараққиётининг асоси» мавзусида давра суҳбати (Хоразм вилоятида).

IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

10.

«Ёш авлодни тарбиялаш ва маънавий юксалтириш жамиятимизнинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати (Қашқадарё вилоятида).

IV чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

11.

«Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги: тажриба ва муаммолар» мавзусида давра суҳбати.

IV чорак

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

II. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада эркинлаштириш соҳасида

1. Қонунчилик фаолияти

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

Т/р

Қонун лойиҳасининг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

1.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

«Суд экспертизаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

1.2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

1.3. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари

1.

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тў?рисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.

«Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши билан боғлиқ айрим Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

4.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 58-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

5.

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

6.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишни тартибга солувчи нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

7.

«Жиноят суд ишларини юритиш либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

8.

«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мулк ҳуқуқи соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

9.

«Суд қарорларини мажбурий ижро этиш механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

«Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши самарадорлигини ўрганиш.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

Фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан хизмат кўрсатишга йўналтирилган қонунларнинг Андижон вилоятида ижро этилиши самарадорлигини ўрганиш.

II чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.

Ахлоқ тузатиш ишларининг жиноий жазо тури сифатида қўлланилиши самарадорлигини ўрганиш.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3. Тадбирлар

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

3.1. Конференциялар

1.

«Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги даврдаги босқичи» мавзусида конференция.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

3.2. Давра суҳбатлари

1.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш муаммолари» мавзусида давра суҳбати.

I чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

2.

«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳрири — суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим босқичи» мавзусида давра суҳбати.

III чорак

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

III. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада демократлаштириш соҳасида

1. Қонунчилик фаолияти

Т/р

Қонун лойиҳасининг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

«Почта алоқаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

1.2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

Я?ги таҳрирдаги «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

1.3. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари

1.

«Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

2. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

2.

«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

3.

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг Наманган ва Хоразм вилоятларида ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

4.

«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

3. Тадбирлар

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

3.1. Конференциялар

1.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ишига электрон ҳужжат айланишини жорий этиш муаммолари ҳамда истиқболлари» мавзусида конференция.

III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

3.2. Семинарлар

1.

«Ўзбекистон почта алоқасини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари» мавзусида семинар.

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

2.

«Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш жараёнида сиёсий партиялар нашрларини ривожлантириш масалалари» мавзусида семинар.

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

3.

«Ёшларда тарихий-маданий меросга ҳурмат туйғусини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли» мавзусида семинар (Қорақалпоғистон Республикасида).

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

3.3. Давра суҳбатлари

1.

«Журналистнинг ҳуқуқий маданияти: эркинлик ва масъулият уйғунлиги» мавзусида давра суҳбати (Сирдарё вилоятида).

I чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

2.

«Ўзбекистон банк тизими ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг роли» мавзусида давра суҳбати.

II чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

3.

«Оммавий ахборот воситаларида «Ёшлар йили» мавзусининг ёритилиши» мавзусида давра суҳбати.

III чорак

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси

IV. Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий соҳаларда

1. Қонунчилик фаолияти

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

Т/р

Қонун лойиҳасининг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

1.

«Ўзбекистон Республикасининг Ядровий терроризм актларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Нью-Йорк, 2005 йил 13 апрель) қўшилиши ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

2.

Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома Ташкилоти доирасидаги халқаро шартномалар, битимлар, конвенцияларни ва баённомаларни ратификация қилиш, денонсация қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг уларга қўшилиши ҳақидаги қонунлар лойиҳалари.

йил давомида

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

3.

Халқаро шартномалар, битимлар, конвенциялар ва баённомаларни ратификация қилиш, денонсация қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг уларга қўшилиши тўғрисидаги қонунлар лойиҳалари.

йил давомида

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

1.2. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари

1.

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўз?артиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

2. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

Техникавий ва касб-ҳунар таълими тўғрисидаги Конвенциянинг (Париж, 1989 йил 10 ноябрь) Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

2.

БМТнинг Товарларнинг халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисидаги Конвенциясининг (Вена, 1980 йил 11 апрель) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

3. Тадбирлар

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

3.1. Конференциялар

1.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг (Нью-Йорк, 1989 йил 20 ноябрь) Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига уйғунлаштирилган халқаро нормаларини амалга оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция.

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

2.

«Ёшлар парламентаризми: миллий ва халқаро амалиёт» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция.

IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

3.2. Семинарлар

1.

«Ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар тўғрисидаги 52-Конвенция (Женева, 1936 йил 24 июнь) ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш масалалари» мавзусида семинар (Жиззах вилоятида).

I чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

2.

«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга оид қонун лойиҳаларини тайёрлаш амалиёти ва бу фаолиятни янада такомиллаштириш» мавзусида семинар.

III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

3.

«Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси парламентлараро алоқаларининг роли ва аҳамияти» мавзусида семинар.

IV чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

3.3. Давра суҳбатлари

1.

«ЮНЕСКОнинг Бағрикенглик принциплари декларацияси (Париж, 1995 йил) нормаларининг Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида ва ҳуқуқ амалиётида акс эттирилиши» мавзусида давра суҳбати.

II чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

2.

«Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция (Нью-Йорк, 1952 йил 20 декабрь) халқаро нормаларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга ошириш» мавзусида давра суҳбати (Бухоро вилоятида).

III чорак

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси

V. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасида

1. Қонунчилик фаолияти

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

Т/р

Қонун лойиҳасининг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

1.

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

2.

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

3.

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

4.

«Коллекторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

5.

«Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

6.

«Қишлоқ хўжалигидаги таваккалчиликларни суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

7.

«Ипотека қимматли қоғозлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

8.

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджети лойиҳаси.

IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

9.

«Шаҳар йўловчилар транспортидан имтиёзли фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

10.

«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

1.2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси.

I чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

1.3. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари

1.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

2.

«Хорижий инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкка нисбатан божхона имтиёзларини қўллашнинг тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

3.

«Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

4.

«Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

5.

«Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

6.

«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси.

IV чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

2. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

«Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ва Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

2.

«Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

3.

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

4.

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

5.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2008 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

6.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2007 йилги ҳисоботи.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

7.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг «Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати» уюшмаси ва унинг тизими томонидан ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

8.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари ҳокимликлари томонидан ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

9.

«Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

10.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2008 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

11.

«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг тоғ-кон саноати корхоналари ва «Саноатконтехназорат» инспекцияси томонидан ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

12.

«Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетин?нг 2008 йил тўққиз ойидаги ижроси тўғрисида.

IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

14.

Саноат кооперациясини ривожлантириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

15.

«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

3. Тадбирлар

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

3.1. Конференциялар

1.

«Мамлакат балиқчилиги: муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзусида конференция.

III чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

3.2. Семинарлар

1.

«Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қўллаш амалиёти» мавзусида семинар.

I чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

2.

«Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзусида семинар.

I чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

3.

«Электр энергетикаси тизимидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларини татбиқ этишнинг долзарб масалалари» мавзусида семинар.

II чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

3.3. Давра суҳбатлари

1.

«Техник жиҳатдан тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш — бозорда рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни шакллантириш асоси» мавзусида давра суҳбати.

I чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

2.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамаси бўйича давра суҳбати.

II чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

3.

«Коллекторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўйича давра суҳбати.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

4.

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўйича давра суҳбати.

III чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

5.

«Юқори технологик ишлаб чиқаришларга ўтиш ва замонавий дастгоҳлар ва технологияларни жорий этиш — мамлакат саноатини ривожлантиришининг асосий йўналишларидан бири» мавзусида давра суҳбати.

III чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

6.

«Ипотека қимматли қоғозлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси бўйича давра суҳбати.

IV чорак

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

7.

«Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати ва хом ашёни қайта ишлаш жараёнларини чуқурлаштириш: тамойиллар, муаммолар ва истиқболлар» мавзусида давра суҳбати.

IV чорак

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

8.

«Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзусида давра суҳбати.

IV чорак

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси

VI. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза соҳаларида

1. Қонунчилик фаолияти

1.1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари

Т/р

Қонун лойиҳасининг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

1.

«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ва касб касалликларининг давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

2.

«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

3.

«Фан тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

4.

«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

5.

«Тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

6.

«Миллий музей фонди ва музейлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масаллари қўмитаси

1.2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари

1.

Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масаллари қўмитаси

1.3. Амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунлар лойиҳалари

1.

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

2.

«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси .

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

2. Назорат-таҳлил фаолияти

1.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ва «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

2.

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги, телерадиоканаллар, нашриётлар ва фонограмма тайёрловчи ташкилотлар томонидан ижро этилиши ҳақида.

I чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

4.

«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонунларнинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

5.

«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тизимида ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

6.

«Давлат тили ҳақида»ги, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги, «Реклама тўғрисида»ги қонунларнинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.

III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

7.

«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

8.

«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.

IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3. Тадбирлар

Т/р

Тадбирларнинг номи

Бажариш муддати

Масъул қўмита

1

2

3

4

3.1. Конференциялар

1.

«Қандли диабет касаллигининг профилактикаси муаммолари» мавзусида конференция.

I чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

2.

«Давлат ва нодавлат музейлари: тажриба, муаммолар ва ечимлар» мавзусида конференция.

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.

«Ёшлар сиёсатининг қонунчилик асослари» мавзусида конференция.

III чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

4.

«Давлат тили — миллат тили» мавзусида конференция (давлат тилининг илмий қоидаларини ва нормаларини жорий этиш тўғрисида).

IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.2. Семинарлар

1.

«ОИТС (ОИВ) касаллигининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича халқаро амалиёт» мавзусида семинар.

II чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

2.

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг амалиётда қўлланилиш муаммолари» мавзусида семинар.

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.3. Давра суҳбатлари

1.

«Ёшларнинг таълим тизимидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари» мавзусида давра суҳбати.

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

2.

«Герб — давлат ва жамият ифтихори» мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинганлигининг 16 йиллигига).

II чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

3.

«Йод етишмаслигининг олдини олиш соғлом авлодни вояга етказиш кафолати» мавзусида давра суҳбати.

IV чорак

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

4.

«Мустақиллик ва ғурур рамзи» мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 17 йиллигига).

IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

5.

«Давлат мадҳияси — эл мадҳияси» мавзусида давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 16 йиллигига).

IV чорак

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 1-сон, 36-модда)