11.12.2003 йилдаги 560-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш — юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган аудио-, видео-, график ва матнли ахборот;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдори — ахборот ресурсларига ёки ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг эгаси — қонун билан ёки ахборот ресурсларининг, ахборот тизимларининг мулкдори томонидан белгиланган ҳуқуқлар доирасида ахборот ресурсларига ёхуд ахборот тизимларига эгалик қилувчи, улардан фойдаланувчи ва уларни тасарруф этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологияси — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект — инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, шу жумладан мустақил равишда ўрганиш ва ечимларни излаш ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берадиган технологик ечимлар мажмуи.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 январдаги ЎРҚ-1115-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар кимнинг ахборотни эркин олиш ва тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, ахборот ресурсларидан эркин фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот маконини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ахборот тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан эркин фойдаланиш учун шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, ахборот тизимларини яратиш ҳамда ривожлантириш, уларнинг бир-бирига мослигини ва ўзаро алоқада ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот технологияларининг замонавий воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини шакллантиришга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллектни жорий этиш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек ҳуқуқий, технологик ва иқтисодий асосларни белгилаш;
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 январдаги ЎРҚ-1115-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ривожлантирилишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотларни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ахборотлаштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Махсус ваколатли орган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш ва ахборот технологияларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари яратилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг техника воситалари ҳамда хизматларини сертификатлаштириш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз ахборот ресурслари ҳамда ахборот тизимлари муҳофаза этилишини таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурслари, хизматлари ва ахборот технологиялари бозорини ривожлантиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект йўналишига инвестицияларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг маълумотларини сунъий интеллект асосида қайта ишлаш учун техник инфратузилмани шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект йўналишида кадрлар тайёрлашни, уларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 январдаги ЎРҚ-1115-сонли Қонунига асосан тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш соҳасида маркетинг тадқиқотлари ва мониторингни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб ахборот хавфсизлигини ҳамда ахборот тизимларидан устувор фойдаланилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(6-модданинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг ҳуқуқий режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг ҳуқуқий режими қуйидагиларни белгиловчи нормалар билан аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни ҳужжатлаштириш, ахборот ресурсларини шакллантириш ва ахборот тизимларини яратиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларига ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларининг улардан эркин фойдаланиш даражаси бўйича тоифасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимларининг тармоқлараро уланиши тартибини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда. Ахборот ресурсларини яратишда хамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган ахборот ресурслари ҳамда сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари инсонга, унинг ҳаётига, соғлигига, эркинлигига, шаънига, кадр-қимматига путур етказмаслиги ва унинг бошқа ажралмас ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилиш чогида фақат сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимларининг хулосаларига таяниш мумкин эмас.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 январдаги ЎРҚ-1115-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ахборотни ҳужжатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шартидир. Ахборотни ҳужжатлаштириш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларида сақланадиган ва ишлов бериладиган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ахборот электрон ҳужжат бўлиб, қоғоз ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжатни ва электрон рақамли имзони шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар қонун билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари оммавий ҳамда хусусий мулк бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келишига қуйидагилар асос бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурслари ҳамда ахборот тизимларининг давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ёки қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилиши;
(9-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқининг ўзга шахсга ўтиши шартларини ўз ичига олган олди-сотди шартномаси ёки бошқа битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келишининг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Давлат ахборот ресурслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ахборот ресурслари қуйидагилардан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг ахборот ресурсларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган ахборот ресурсларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат сирлари ҳамда махфий ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда тақдим этиладиган ҳужжатлаштирилган ахборотидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ҳужжатлаштирилган ахборотни давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун тегишли давлат органларига белгиланган тартибда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳужжатлаштирилган ахборотни мажбурий тақдим этиши тартиби, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш учун масъул давлат органларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари ва махфий ахборот жумласига киритилган ахборотни тақдим этиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш тоифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурслари улардан эркин фойдаланиш тоифалари бўйича ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларига ва эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурсларига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекланмаган доирадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган ахборот ресурслари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари тўғрисидаги ахборотни ва махфий ахборотни ёки эркин фойдаланилиши ахборот ресурсларининг мулкдорлари томонидан чеклаб қўйилган ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурсларига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва эгалари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурсларидан юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг тенг ҳуқуқ асосида эркин тарзда фойдаланишини таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларини эркин фойдаланиш тоифаларига киритиш қонунчиликда белгиланган тартибда ахборот ресурсларининг мулкдори томонидан аниқланади.
(11-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларидан фойдаланувчилар ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга, эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурслари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган тартибда ҳақ олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот билан таъминлашга доир ахборот ва хизматлар рўйхатларини, ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш тартиби ҳамда шартлари ҳақидаги маълумотларни ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва эгалари фойдаланувчиларга бепул тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар қонуний асосларда ахборот ресурсларидан ўзлари олган ахборотдан ахборот манбаини албатта ҳавола этган ҳолда ҳосила ахборот яратиш учун фойдаланишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларидан ахборот олиш тартибини ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда аниқлайди.
(12-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-модда. Ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш;
(121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 январдаги ЎРҚ-1115-сонли Қонунига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порнографияни, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзга шахсларга тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш;
(121-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-959-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2024 й., 03/24/959/0698-сон — 2024 йил 12 декабрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни, шу жумладан вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқа тарзда жалб қилишга қаратилган ахборотни тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ўзга ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайти ва (ёки) веб-сайт саҳифалари ёхуд бошқа ахборот ресурсининг, шу жумладан тезкор хабарлар алмашиш тизимларининг мониторингини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот ва материалларни аниқлаш мақсадида амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот аниқланган тақдирда, дарҳол мазкур ахборотни ўчириб ташлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда, мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган талабларни бузганлик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талаблар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаганлиги натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахслар ўз ҳуқуқларини, шаъни, қадр-қимматини ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун, шу жумладан зарарнинг ўрнини қоплаш, маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги даъволар билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ-679-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда тўғрилигини таъминлаш мақсадида уларга аниқликлар киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши қонун билан чекланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишни ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси рад этганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Миллий ахборот тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот тизимига давлат органларининг ахборот тизимлари, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимлари, шунингдек юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ахборот тизимлари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот тизими давлат бюджети маблағлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан яратилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот тизими унинг таркибига кирувчи ахборот тизимларининг халқаро ахборот тизимлари билан бир-бирига мослигини ҳисобга олган ҳолда яратилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ахборот алмашиш шартнома асосида амалга оширилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ахборот тизимларидан битимлар тузишда фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар ўртасида битимлар тузишда ахборот тизимларидан фойдаланиш қонунчилик билан тартибга солинади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ахборот тизимларининг техника воситаларини сертификатлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимларини ташкил қилувчи техника воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши керак.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ахборот тизимларининг, тармоқ ва ҳудудий ахборот тизимларининг, юридик ҳамда жисмоний шахслар ахборот тизимларининг давлат сирлари ёки махфий ахборотни ўз ичига олган ахборотни ишловдан ўтказиш учун мўлжалланган техника воситалари, шунингдек мазкур тизимларни муҳофаза қилиш воситалари мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши турли ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашиш учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ ўзаро тармоқлараро боғланиш имкониятини ахборот тизимларининг мулкдорлари, эгалари таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли ахборот тизимларининг тармоқлараро боғланиши ахборот тизимларининг мулкдорлари, эгалари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқлараро боғланишни амалга ошириш ҳамда турли ахборот тизимларининг ўзаро алоқада бўлиш тартиби ва шартлари махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини муҳофаза қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларининг тарқалиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузиб талқин этилиши, тўсиб қўйилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсатсиз эркин фойдаланилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни йўқ қилиш, тўсиб қўйиш, ундан нусха олиш, уни бузиб талқин этишга доир рухсатсиз ҳаракатларнинг ҳамда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларидаги мавжуд давлат сирлари ва махфий ахборотни сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари, агар улар билан ғайриқонуний муносабатда бўлиш натижасида ахборот ресурсларининг ёки ахборот тизимларининг мулкдорларига, эгаларига ёхуд бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга зарар етказилиши мумкин бўлса, муҳофаза қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари муҳофаза қилинишини ташкил этиш тартиби уларнинг мулкдорлари, эгалари томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирлари ҳамда махфий сирлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ахборот ресурслари ва ахборот тизимларининг муҳофаза қилинишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Халқаро ахборот тармоқларига уланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ўз ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига қонунчиликда белгиланган тартибда улаши мумкин.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот ресурсларини ўз ичига олган ахборот тизимларининг халқаро ахборот тармоқларига ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиши фақат зарур муҳофаза чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборотлаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
560-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 36-сон, 452-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 11.09.2024 й., 03/24/959/0698-сон; 21.01.2026 й., 03/26/1115/0063-сон)