Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ И. А. КАРИМОВНИНГ ИККИНЧИ ЧАҚИРИҚ ОЛИЙ МАЖЛИС БИРИНЧИ СЕССИЯСИДАГИ МАЪРУЗАСИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН, 2000—2002 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ҚОНУНЧИЛИК ВА НАЗОРАТ ФАОЛИЯТИНИНГ УСТУВОРЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессиясидаги маърузасидан келиб чиқадиган, 2000—2002 йилларга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолиятининг устуворликлари тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 май,
66-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессиясидаги маърузасидан келиб чиқадиган, 2000—2002 йилларга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолиятининг устуворликлари тўғрисида
Жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, аҳолининг моддий фаровонлиги ва ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтириш, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролар тотувлигини сақлаш ва мустаҳкамлашни таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларга риоя этилиши устидан назорат қилиш иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари фаолиятининг устуворликлари ҳисобланади.
Ушбу устуворликлар парламент қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ва назорат-таҳлил ишининг стратегик йўналишларини қамраб олади. Қўмиталар ва комиссиялар ўз фаолияти мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга, Олий Мажлиснинг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси демократия ва тараққиёт йўлидан янада илгарилаб бориши учун жамиятимиз олдида турган бошқа вазифаларни ҳам ҳал этадилар.
Асосий эътибор фуқароларнинг мурожаатлари билан олиб бориладиган ишларга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга, қонунчилик ишининг долзарб масалалари ва қонунлар ижроси устидан парламент назоратини такомиллаштириш муаммолари юзасидан семинарлар, анжуманлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказишга қаратилади.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан парламент назоратини кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида парламент қўмиталари ва комиссияларининг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан ўзаро ҳамкорлигини анчагина фаоллаштириш назарда тутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг ишини сифат жиҳатидан янада юқорироқ даражага кўтариш керак бўлади. Қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, қўмиталар ва комиссияларга назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш Мониторинг институти фаолиятининг устувор йўналишлари деб ҳисобланиши, илмий тадқиқотларнинг натижалари қонунчилик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларда ўз ифодасини топиши керак.
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссияларида тайёрлаш режалаштирилаётган асосий қонун лойиҳаларининг рўйхати
2000 йил
«Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
«Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
«Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Судлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
2001 йил
«Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Фуқаролар жамғармаларининг муҳофазаланиши ҳамда банклардан маблағлари сир сақланиши кафолатлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Хўжалик ширкатлари ҳамда чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Қон донорлиги ва қон компонентлари донорлиги тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси лойиҳаси
«Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Маданий қадриятлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Фуқароларнинг шикоят ва аризаларини давлат органлари томонидан кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
2002 йил
«Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Банк электрон тизимларининг ахборотларини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Кооперация тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири)
«Ипотека тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Хайрия фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Илмий-техник ахборот тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Резерв ва резервистларни тайёрлаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Экспорт назорати тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
«Референдум тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари назорат-таҳлил фаолиятининг асосий масалалари рўйхати
Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги Давлат бюджети ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижросини кўриб чиқиш
2000 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил юзасидан ҳисоботини эшитиш ва 2000 йилга мўлжалланган пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини кўриб чиқиш ҳамда ушбу масалани Олий Мажлис сессияси тасдиғига киритиш
2000 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи чорагидаги ижросини кўриб чиқиш
2000 йилнинг I ярми
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил биринчи ярмидаги ижросини кўриб чиқиш
2000 йилнинг П ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2000 йил тўққиз ойидаги ижросини ҳамда 2001 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг лойиҳасини кўриб чиқиш
2000 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги Давлат бюджети ҳамда асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижросини кўриб чиқиш
2001 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил биринчи чорагидаги ижросини кўриб чиқиш
2001 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2000 йил юзасидан ҳисоботини эшитиш
2001 йилнинг I ярми
«Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2001 йил тўққиз ойидаги ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджетининг лойиҳасини кўриб чиқиш
2002 йилнинг II ярми
«Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги Давлат бюджети ижросини кўриб чиқиш
2002 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2001 йил юзасидан ҳисоботини эшитиш
2002 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи чорагидаги ижросини кўриб чиқиш
2002 йилнинг I ярми
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил биринчи ярмидаги ижросини кўриб чиқиш
2002 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йил тўққиз ойидаги ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги Давлат бюджетининг лойиҳасини кўриб чиқиш
2002 йилнинг II ярми
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
«Адвокатура тўғрисида»ги ҳамда «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунларнинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури бажарилишининг бориши тўғрисида
2000 йилнинг II ярми
Вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши курашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг суд процессида адвокат ва прокурорнинг ҳуқуқлари тенглигини таъминлашга доир қисми ижро этилиши тўғрисида
2001 йилнинг I ярми
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги маъмурий комиссиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Прокуратура органларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя этилишини таъминлашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш борасидаги иши тўғрисида
2002 йилнинг I ярми
«Нотариат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги: халқаро конвенциялар — Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 103-Конвенция ҳамда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенциянинг ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни тенг рағбатлантириш тўғрисидаги Конвенция ҳамда Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
Ёлланма жиноятчиларни ёллаш, улардан фойдаланиш, молиявий таъминлаш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги Халқаро Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг ижро этилиши тўғрисида
2001 йилнинг I ярми
«Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Дипломатия хизмати учун кадрлар тайёрлашнинг бориши тўғрисида
2001 йилнинг II ярми
Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Йўл белгилари ва сигналлари тўғрисидаги Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси
«Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
Қишлоқ хўжалигида ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш тўғрисида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
Қишлоқ хўжалигида хўжалик шартномалари тузиш ва уларни бажариш масалаларига доир қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳақида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида
2000 йилнинг II ярми
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини муҳофаза этиш ҳақида
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Фермер ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳақида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг II ярми
«Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Қишлоқ хўжалигидаги ижтимоий сиёсат ҳақида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг I ярми
«Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ресурсларини муҳофаза этиш ҳақида
Ер кодекси, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг II ярми
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид этиш давлат органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳақида
«Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида
2002 йилнинг II ярми
Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси
«Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги ва «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
Қишлоқ хўжалигида ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳақида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
«Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Фермер ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳақида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ва бошқа қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг II ярми
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
«Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Оила кодекси 17-моддасининг (никоҳ тузаётганларнинг тиббий кўрикдан ўтиши тўғрисидаги) қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, «Соғлом авлод» Давлат дастурининг амалиётда ижро этилишини жойларда текшириш
2000 йилнинг I ярми
«Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Оила кодексининг эр-хотинлар ўртасидаги мол-мулкнинг шартнома режимига доир қисми (VI қисм, 29—36-моддалар) нормаларининг ижро этилишини ўрганиш (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)
2001 йилнинг II ярми
«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Қишлоқ хўжалигидаги ижтимоий сиёсат ҳақида
Ер кодекси, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг I ярми
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда)
2002 йилнинг II ярми
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2002 йилнинг II ярми
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
«Геодезия ва картография тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бажарилишининг бориши тўғрисида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
«Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг ижро этилиши тўғрисида (Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
«Архивлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига доир қисми ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларнинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2002 йилнинг I ярми
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2002 йилнинг I ярми
«Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг ижро этилиши тўғрисида
2002 йилнинг II ярми
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Ўзбек тилига жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика атамашунослик қўмитаси томонидан таклиф этилган янги атамаларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш (Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси билан биргаликда)
Мунтазам равишда
Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 1999 йилги иши тўғрисида шу Қўмита ҳисоботи
2000 йилнинг I ярми
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмини амалга оширишга доир қисми ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 1999—2005 йилларга мўлжалланган фаолият дастурининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бажарилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини муҳофаза этиш ҳақида
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилишини ўрганиш асосида (Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Биологик ранг-баранглик тўғрисидаги Конвенциянинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат Қўмитасининг 2001 йилги иши тўғрисида шу Қўмита ҳисоботи
2002 йилнинг I ярми
«Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳақида
2002 йилнинг II ярми
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари сифатига тааллуқли талабларга риоя этишга доир қисмининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Матбуот ва ахборот қўмитаси
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги ва «Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларнинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг I ярми
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг I ярми
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг II ярми
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Ҳарбий билим юртларида офицер кадрлар тайёрлаш тўғрисида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Ҳарбий хизматга бораётган ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашни яхшилаш ишларини ташкил этиш тўғрисида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
Ўқув юртларида офицер кадрлар тайёрлаш тўғрисида
2000 йилнинг II ярми
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг жазони ўтаётган шахслар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга доир қисмининг ижро этилиши тўғрисида
2001 йилнинг I ярми
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг давлат чегарасини ҳимоя этишда аҳолининг ва «Чегара посбонлари» жамоат тузилмаларининг ролини оширишга доир қисмининг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Муқобил хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ёшлар ишлари комиссияси билан биргаликда)
2001 йилнинг II ярми
«Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Мудофаа тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Мудофаа ишлари бўлимларида чақирилувчиларнинг, шунингдек захирадаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси
Ижроия органларида «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунга риоя этилиши ҳақида
2000 йилнинг II ярми
«Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш
2001 йилнинг I ярми
Маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш
2001 йилнинг II ярми
Фуқаролар йиғинларининг ўз ваколатларини бажариш борасидаги иши тўғрисида
2001 йилнинг II ярми
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг I ярми
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда»
2002 йилнинг II ярми
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги иши тўғрисида
2002 йилнинг II ярми
Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси
Комиссия заруратга қараб:
депутатлик дахлсизлиги ва депутатлар фаолиятининг бошқа кафолатлари билан ёки депутатни сайловчилар томонидан чақириб олиш, шунингдек депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан хулосалар беради;
Олий Мажлиснинг, Олий Мажлис Раиси, Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан Олий Мажлис депутатларининг ўз вазифаларини бажаришга тааллуқли фаолиятини текширади ҳамда шу масалалар юзасидан Олий Мажлис муҳокамасига материаллар тақдим этади;
Олий Мажлиснинг, Олий Мажлис Раиси, Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан депутатлик одоби бузилганлиги билан, депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя этиш билан боғлиқ масалаларни қараб чиқади;
Олий Мажлиснинг, Олий Мажлис Раиси, Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан бошқа масалаларни қараб чиқади.
Оила ва аёллар муаммолари комиссияси
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги: халқаро конвенциялар — Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция, Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 103-Конвенциянинг ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Енгил саноат корхоналарида Меҳнат кодексининг аёлларга (ҳомиладор, эмизикли, ёш болали ва ногирон боласи бор аёлларга) имтиёзлар беришга доир қисми ижро этилишини ўрганиш
2000 йилнинг II ярми
Бир хил қийматга эга бўлган меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларни тенг рағбатлантириш тўғрисидаги ҳамда Хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияларнинг ижро этилиши ҳақида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг туғуруқхоналар иши, ҳомиладор аёл ва унинг янги туғилган гўдагига патронажлик ва бошқа масалалар бўйича ижро этилиши ҳақида (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
Болаларнинг ўсишига экологик омилларнинг таъсири ҳамда унинг олдини олиш муаммолари масаласини ўрганиш
Натижалари асосида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлаш
2001 йилнинг I ярми
Оила кодексининг эр-хотинлар ўртасидаги мол-мулкнинг шартнома режимига доир қисми (VI қисм, 29—36-моддалар) нормаларининг ижро этилишини ўрганиш (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг II ярми
Оила кодексининг васийлик ва хомийлик органлари фаолиятига тааллуқли қоидаларининг ижро этилишини ўрганиш
2001 йилнинг II ярми
Йод етишмовчилиги ва унинг ўсиб келаётган авлодга таъсири масаласини ўрганиш
Натижалари асосида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрлаш
2002 йилнинг I ярми
Хотин-қизларнинг сиёсий партиялар, ҳаракатлардаги ва жамоат бирлашмаларидаги иштироки масаласини ўрганиш
2002 йилнинг I ярми
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг II ярми
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Ёшлар ишлари комиссияси
Ҳарбий билим юртларида офицер кадрлар тайёрлаш тўғрисида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бажарилишининг бориши тўғрисида (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг I ярми
Ҳарбий хизматга бораётган ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашни яхшилаш ишларини ташкил этиш тўғрисида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
Вояга етмаган шахслар ўртасидаги жиноятчиликка қарши курашга қаратилган қонунларнинг ижро этилиши ҳақида (қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига доир қисмининг ижро этилиши тўғрисида (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг I ярми
«Муқобил хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2001 йилнинг II ярми
«Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2001 йилнинг II ярми
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг I ярми
«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг I ярми
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг ижро этилиши ҳақида (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси билан биргаликда)
2002 йилнинг II ярми
«Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонуннинг ижро этилиши ҳақида
2002 йилнинг II ярми
Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси
Амалдаги қонун ҳужжатларида норматив-ҳуқуқий атамаларни қўлланиш мониторинги
Мунтазам равишда
Оммавий ахборот воситаларида норматив-ҳуқуқий атамалардан фойдаланилишини ўрганиб бориш
Мунтазам равишда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика атамашунослик қўмитаси томонидан янги, илмий асосланган норматив-ҳуқуқий атамаларни ўзбек тилига жорий этиш амалиётини ўрганиш
2000 йилнинг I ярми
«Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг ижро этилиши тўғрисида (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
2000 йилнинг II ярми
Ўзбек тилига жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги республика атамашунослик қўмитаси томонидан таклиф этилган янги атамаларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш (Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан биргаликда)
Мунтазам равишда
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 137-модда)