Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қуйидаги қўмиталари ва комиссиялари ташкил этилсин:
Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси;
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси;
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси;
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси;
Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси;
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорлик масалалари қўмитаси;
Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси;
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси;
Матбуот ва ахборот қўмитаси;
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси;
Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси;
Оила ва аёллар муаммолари комиссияси;
Ёшлар ишлари бўйича комиссияси;
Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 22 январь,
7-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 1-сон, 7-модда)