Ҳужжат кучини йўқотган 23.07.2008 29.08.1998 йилдаги 672-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.07.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ДЕПОЗИТАРИЙЛАР ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонуннинг мақсади қимматли қоғозлар бозорида депозитарийларнинг корпоратив қимматли қоғозларга доир фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб туришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив қимматли қоғозлар (бундан буён матнда қимматли қоғозлар деб юритилади) — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд ёки нақд бўлмаган ҳолда чиқарилган қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд қимматли қоғозлар — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ҳужжатлари шаклида тайёрланган ва муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд бўлмаган қимматли қоғозлар — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарийларнинг ҳисобга олиш рўйхатларидаги ёзув шаклида муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларнинг ҳисобга олиш рўйхатлари — қимматли қоғозларни депозитарийда сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича депозитар операциялар стандартлари билан белгиланган ёзувлар тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар ҳаракати— депозитарийларнинг ҳисобга олиш рўйхатларида қайд қилинадиган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўтиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар депозитарийлари — (бундан буён матнда депозитарийлар деб юритилади) — қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори институтлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси (бундан буён матнда Марказий депозитарий деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси депозитарийларида қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи депозитарий;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар эгаси — қимматли қоғозлар унга мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонент — депозитарий билан қимматли қоғозларни сақлаш ва унинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқини ҳисобга олиш ҳақида шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депо ҳисобварағи — депонентнинг қимматли қоғозларини сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олишга мўлжалланган депозитарийнинг ҳисобга олиш рўйхатларидаги жами ёзувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома — депо ҳисобварағидан кўчирма бўлиб, депонентнинг тегишли ҳуқуқларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар билан депозитар операциялар (бундан буён матнда депозитар операциялар деб юритилади) — қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича депозитарийлар томонидан ҳисобга олиш рўйхатларида амалга ошириладиган операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитар операциялар стандартлари — депозитар операциялар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлари ва қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитар шартнома — депозитарий билан депонент ўртасида ёзма шаклда тузиладиган, қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб турувчи шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш ваколати давлат томонидан берилган орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Депозитарийлар фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Депозитарийлар тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан, юридик шахснинг исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида депозитарий сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий устав фондининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида тегишли юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига нисбатан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Депозитарийларнинг филиаллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий филиаллар очиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар депозитарийнинг алоҳида бўлинмалари деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий филиали ўз фаолиятини уни тузган депозитарий тасдиқлаган низом асосида, унинг раҳбари эса — тегишли ишончнома асосида амалга оширади. Депозитарий филиали уни тузган депозитарийга берилган лицензияда назарда тутилмаган депозитар хизматлар кўрсатиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Депозитарийлар фаолиятига лицензия бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширадилар. Лицензияда рухсат берилган депозитар хизматлар рўйхати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш, уни қайтариб олиш ёхуд унинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Депозитарийнинг фаолиятини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийнинг фаолиятини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ўн кунлик муддат ичида матбуотда тегишли ахборот эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолиятини тугатаётган (тугатилаётган) депозитарийда сақланаётган қимматли қоғозлар ва ҳисобга олиш рўйхатлари депонентнинг қарорига биноан бир ҳафталик муддат ичида бошқа депозитарийга ўтказилади, бундай қарор мавжуд бўлмаган ҳолларда эса — ваколатли давлат органи томонидан (ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссияси томонидан) белгиланган муддатларда, депонентлар томонидан танланган депозитарийларга кейинчалик ўтказиш учун — Марказий депозитарийга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Депозитарийлар тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудудида икки босқичли бўлиб, улар Марказий депозитарийни ва депозитарийларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир депозитарий давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия олгандан сўнг ваколатли давлат органи тасдиқлаган тартибда Марказий депозитарийда вакиллик ҳисобварағини очиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар ўз депонентларининг Марказий депозитарий вакиллик ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган нақд бўлмаган қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритадилар, шунингдек нақд қимматли қоғозларни сақлашни амалга оширадилар ва улар бўйича ҳуқуқлар ҳисобини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Марказий депозитарий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхонаси сифатида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий ўз фаолиятини хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий хизматлари учун олинадиган тарифлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Марказий депозитарийнинг мутлақ вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарий мутлақ вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд бўлмаган қимматли қоғозларни сақлаш;
(10-модда иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд қимматли қоғозларини улар сотиб олингунга қадар бўлган даврда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитарийларнинг вакиллик ҳисобварақларини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг қимматли қоғозлари савдоларга қўйилишидан олдин улар борлигини ва ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдоларда тузилган битимларга мувофиқ биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозлар муомалага чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар томонидан, шунингдек қимматли қоғозларнинг хорижий фонд бозорларида Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тартибга солиб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитар операциялар стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва депозитарийлар уларга риоя этишини назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда депозитар операцияларга оид ҳужжатларни ўз архивларида сақлашга мажбурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Депозитар хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар ўз фаолиятларини амалга ошириш чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ қуйидаги хизмат турларини кўрсатадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва тегишли гувоҳнома бериш йўли билан буни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юкланган ҳолатларни, шунингдек улар тугатилган ҳолатларни ҳисобга олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Қимматли қоғозлар бозорида депозитарий фаолиятини фаолиятнинг бошқа турлари билан қўшиб олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларни сақлайдиган депозитарий қимматли қоғозлар эгасининг топшириғи асосида қимматли қоғозлар эгалари реестрида қимматли қоғознинг номинал эгаси сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий ўз фаолиятини қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш фаолияти билан қўшиб олиб бериши мумкин, бунда у қимматли қоғозларнинг номинал эгаси ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорида бошқа фаолият турлари билан қўшиб олиб бориши мумкин эмас, қимматли қоғознинг номинал эгаси сифатидаги фаолият, шунингдек қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш фаолияти бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи барча қимматли қоғозларнинг чиқарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар аслининг бир нусхасини Марказий депозитарийга берилишини таъминлайди. Марказий депозитарий депозитар операциялар бўйича белгиланган стандартларга мувофиқ ҳисобга олиш рўйхатларини тўлдириш йўли билан қимматли қоғозларнинг ҳисобга олинишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати ушбу Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Депонентнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депонент қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитарийдаги ўзининг депо ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва доирада тасарруф этиш. Депонентда депозитарийда ҳисобга олинадиган қимматли қоғозларни тасарруф этиш ҳуқуқи қимматли қоғозлар унинг депо ҳисобварағига киритилган пайтдан эътиборан вужудга келади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитарийга ўз депо ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга ошириш юзасидан топшириқ бериш (учинчи шахслар олдида зиммасига мажбуриятлар юкланган қимматли қоғозларни уларга юкланган мажбуриятлар тугаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмай туриб ўтказиш тўғрисидаги фармойиш бундан мустасно), сўров киритиш, топшириқлар бажарилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига тегишли нақд қимматли қоғозларни сақлаш ва исталган депозитарийга нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан мулк эгалиги ҳуқуқини ҳамда бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳисобга олишни топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитар шартнома тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилгунга қадар депозитарийда қимматли қоғозларни сақлаш ва ҳисобга олиш қоидалари билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитар шартнома шартларига мувофиқ ўз депо ҳисобварағининг ҳолати ҳақида гувоҳнома олиш ва ўзининг депо ҳисобварағи бўйича депозитарий томонидан ўтказилган операциялар тўғрисида ҳисобот олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депонент қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Депонентнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депонент қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ваколатли шахсининг ваколати тугатилиши ёки ўзгариши тўғрисида депозитарийни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз реквизитларидаги барча ўзгаришлар ҳақида депозитарийга хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитарийнинг ёзма хабарлари тўғрилигини ва тўлалигини текшириш, агар ноаниқликлар борлиги аниқланадиган бўлса, улар ҳақида депозитарийни ўз вақтида хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депонент қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Депозитарийнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда нақд қимматли қоғозларнинг ҳақиқийлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд қимматли қоғозларни инкассация қилиш ва ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентларнинг топшириғига биноан уларга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий қуйидагиларга ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига сақлаш учун берилган мулкдан қимматли қоғозлар сифатида фойдаланиш ёки депо ҳисобварақларидан депонентнинг рухсатисиз қимматли қоғозларни ўтказиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи чиқарган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар билан олди-сотди, воситачилик, топшириқ, ҳадя, айирбошлаш шартномаларини ва бошқа турдаги битимларни тузиш, депозитарийнинг ўзи чиқарган қимматли қоғозларга доир битимлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Марказий депозитарий қуйидагиларга ҳам ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга тегишли бўлмаган нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш, ушбу Қонуннинг 7 ва 10-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлар реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга молиявий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа юридик шахсларнинг устав жамғармасида қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Депозитарийнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига сақлаш учун топширилган нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларнинг сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир депонентга тегишли қимматли қоғозларнинг турлари, сони ва номинал қийматини ҳисобга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар зиммасига мажбуриятлар юклатилган ҳоллар ва улар тугатилган ҳоллар ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентларнинг ёзма топшириқлари асосида депонентларга эмитентдан ёки реестр эгасидан олинган акциядорлар йиғилиши, дивидендлар тўланиши ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги ахборотни етказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентлар ҳисобварақлари бўйича операцияларни фақат депонентларнинг ёки улар ишончли вакилларининг белгиланган шаклдаги топшириқлари асосида амалга ошириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(18-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депо ҳисобварақлари ҳолатига ўзгартишлар киритишга асос ҳисобланувчи барча бирламчи ҳужжатларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентнинг қимматли қоғозларга мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларини тегишли гувоҳнома бериш билан тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депо ҳисобварағининг ҳолати ва ундаги ўзгартишлар тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депо ҳисобварағи бўйича операцияларни ваколатли давлат органи, монополияга қарши кураш давлат органи, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органининг талабига биноан ўзининг фаолиятига тааллуқли маълумотларни қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган доирада тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Депозитарийларда қимматли қоғозлар сақланишининг кафолати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийларда қимматли қоғозларнинг сақланиши уларни қимматли қоғозларни сақлашга доир талабларга жавоб берадиган қимматли қоғозларни сақлаш жойларида сақлаш ва ҳисобга олиш рўйхатларини депозитар операциялар стандартларига мувофиқ ҳолда юритиш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий депозитарийда сақланаётган ва ҳисобга олинаётган қимматли қоғозларнинг сақланиши, шунингдек Марказий депозитарийнинг маълумотлари мажмуида қўшимча сақлаб турилиши, техник тизимларда узилиш юз берганда ва кутилмаган вазиятлар вужудга келганда Марказий депозитарий маълумотлари мажмуини тезкор тиклаш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қимматли қоғозларнинг Депозитарийларда сақланиши ва уларга бўлган ҳуқуқ ҳисоби юритилиши ишончлилигини таъминлашга доир қўшимча талабларни белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ахборотнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийлар депо ҳисобварақларидаги операцияларининг махфийлигини кафолатлайди. Депозитарийларнинг барча хизматчилари депо ҳисобварақларидаги операцияларни сир тутишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарийнинг депонентлари тўғрисидаги, депо ҳисобварақларининг ҳолати ҳақидаги, депо ҳисобварақларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларни ўтказиш чоғида депозитарийга уларни махфий сақлаш зарурлиги ёзма равишда кўрсатилган бошқа маълумотлар махфий ахборот ҳисобланади ва қонун билан қўриқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг депозитар операциялари ҳамда депо ҳисобварақлари бўйича маълумотномалар қимматли қоғозлар эгаларининг ўзларига ёки номинал эгаларига ҳамда уларнинг қонуний вакилларига берилади, шунингдек судларга, суриштирув ва тергов органларига улар ихтиёридаги ишлар юзасидан, депонентларнинг депо ҳисобварақларида бўлган қимматли қоғозлари хатланиши, ундирувга қаратилиши ёки мусодара қилиш қўлланилиши мумкин бўлган ҳолларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитар операциялар ва депо ҳисобварақлари юзасидан маълумотномалар уларнинг эгалари вафот этган тақдирда меросхўрларига ёки депо ҳисобварағи эгаси томонидан кўрсатилган шахсларга, мерос ишларини кўриб чиқаётган нотариал идораларга, чет эл фуқаролари масаласида эса — чет эл консуллик муассасаларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг депозитар операциялари ҳамда депо ҳисобварақлари юзасидан маълумотномалар юридик шахсларнинг ўзларига, прокурорга, судларга берилади, суриштирув ва тергов органларига эса — қўзғатилган жиноий иш мавжуд бўлган ҳолларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий ахборотни ошкора этганликлари учун бундай ахборотдан хабардор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Депозитарийнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий қуйидаги ҳолларда ўз депонентлари олдида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депо ҳисобварақларида қимматли қоғозлар эгалари ва уларга тегишли қимматли қоғозлар тўғрисидаги ёзувлар йўқотилганда. Депозитарий ўз ҳисобидан йўқотилган ёзувларни тиклайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентларнинг нақд қимматли қоғозлари депозитарийнинг сақлаш жойларида тегишлича сақланмаганлиги оқибатида улар йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келганда. Депозитарий кўрсатилган қимматли қоғозларни тайёрлашга кетадиган харажатларни қоплайди ёки ўз ҳисобидан янгиларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ва ҳисобга олиш рўйхатларидаги ёзувларни лозим даражада сақламаганда ва бу уларнинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлганда. Депозитарий ўз ҳисобидан кўрсатилган ҳужжатларни ва қимматли қоғозларнинг ҳисобга олиш рўйхатларини тиклайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депонентларга тегишли қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқи ўз вақтида ва лозим даражада ҳисобга олинмаганда. Депонент кўрсатилган хизматлар учун Депозитарий шартномасида белгиланган миқдорда тўловларни камайтириш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги депонент ўзига тегишли қимматли қоғозлар билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга ошира олмаслигига олиб келганда. Депозитарий депонентга зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўла ҳажмда тўлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитар шартнома шартларини бузганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий билан депонент ўртасидаги низолар суд тартибида ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хакамлар муҳокамасида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 29 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
672-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 172-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда)