Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 январь,
17-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 132-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-иловада:
II бўлимдаги ҳамда «Божлар, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тўлашдан валюта тушумини тақсимлаш» жадвалининг 10-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бўйича» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бўйича» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлимдаги «1170 АҚШ доллари» сўзларидан олдин «йилига» сўзи қўшилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 28 августдаги 343-сон қарори 1-бандининг олтинчи ва саккизинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро классдаги «Интерконтиненталь-Тошкент» меҳмонхона мажмуини фойдаланишга топшириш тўғрисида» 1996 йил 23 сентябрдаги 334-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Контрактларни мустақил экспертиза қилиш ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 3 декабрдаги 534-сон қарорида:
3-банддаги, 4-банднинг учинчи хатбошидаги ва 5-банднинг бешинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги, 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда 13-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги ва 1-илова номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Словакия ҳукуматлараро комиссиясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 12 майдаги 201-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Органнинг номи» устунидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича вазифалари» устунидан ўттиз иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 7-банднинг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Германиянинг «КФВ» тараққиёт банки томонидан маблағ билан таъминланадиган Оролбўйи қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 8 июндаги 243-сон қарори 2-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футболини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини яхшилаш ва уни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 6 июлдаги 283-сон қарори 8-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Индонезия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш тўғрисида» 1998 йил 17 августдаги 351-сон қарори 3-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Болгария ҳукуматлараро комиссиясини тузиш тўғрисида» 1998 йил 24 августдаги 363-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 6 октябрдаги 424-сон қарорида:
8-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг 2, 6 ва 7-бандларидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий, илмий-технология ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитасини тузиш тўғрисида» 1999 йил 13 январдаги 15-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро савдо-кўргазма комплексидаги Савдо марказидан фойдаланиш масалалари тўғрисида» 1999 йил 29 январдаги 42-сон қарорида:
1 ва 5-бандлардаги, 2-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошидаги «Инновация» сўзи «Ўзинтеримпэкс» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» ва «Инновация» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниясига» сўзлари «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компаниясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 214-сон қарори 6-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Молиявий Протокол доирасидаги қарз маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 17 июндаги 305-сон қарори 8-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «бир ҳафта» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари тегишли равишда «уч кун» ҳамда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида низом»га иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 20-сон қарори билан маъқулланган «Озонни бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш миллий дастури» 3-бўлими 3.1-бандининг саккизинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда; 2001 й., 6-сон, 34-модда) 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» ва «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 24 мартдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 14-модда):
2-банддаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова 1-бандининг олтинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Австрия Қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида» 2000 йил 8 июндаги 219-сон қароридаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 июндаги 245-сон қарорида:
4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-илова 19-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг марказлаштирилган экспортни амалга оширувчи бўлинмалари» сўзлари «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарорига 1-иловадаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» ва «Инновация» сўзлари тегишли равишда «Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси» ва «Ўзинтеримпэкс» сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 8 июлдаги 260-сон қарорига илованинг 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари» сўзлари «Ўзмарказимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпэкс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компанияси ёки «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон—Япония марказини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 16 январдаги 31-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашиш ва аёлларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш учун Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан берилаётган грантларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 7 февралдаги 70-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда сув тақчиллиги оқибатларини енгиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 8 июндаги 249-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори 6-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Чехия Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 3 сентябрдаги 357-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 сентябрдаги 414-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 159-модда)
33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар рўйхатини аниқлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 ноябрдаги 456-сон қарорининг 2-бандидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг республика экспорт имкониятларини ривожлантириш Бош бошқармасини ташкил қилиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 5 мартдаги 117-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2003 й., 15-16-сон, 132-модда; 17-18-сон, 159-модда; 2005 й., 8-9-сон, 69-модда; 32-33-сон, 246-модда; 32-33-сон, 247-модда; 34-36-сон, 264-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)