Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2003 26.03.1992 йилдаги 147-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.03.1992 йилдаги 147-сон
Кучга кириш санаси
26.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи иқтисодий фаолиятини юритиш, ташқи бозорда умумдавлат манфаатларини таъминлаш, чет мамлакатлар билан иқтисодий, техникавий ва савдо-сотиқ ҳамкорлигининг самаралилигини ошириш, бу соҳани бошқаришни такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига халқаро майдонда самарали ишлашлари учун зарур шароит яратиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича таклифларини, халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ташқи иқтисодий фаолият юритишни таъминлаш, республика ҳудудида ташқи иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан бошқарилишини амалга ошириш, вазирликлар, идоралар, ташқи иқтисодий ташкилотлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон манфаатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишига қандай риоя қилинаётганлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва бирлашмалар, чет мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ишида қатнашиш, республиканинг тегишли вазирликлари ва идораларининг улардаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари қатнашчилари идоралари билан ташқи иқтисодий соҳасида келишилган сиёсатни ўтказишда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида жойлашган ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатидаги корхоналар ва ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш, хорижий фирмаларни, компанияларни, ташкилотларни аккредитация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси билан биргаликда товар-молия кредитларининг миқдорлари ва йўналишларини, уларга хизмат кўрсатишни, шунингдек, валюта билан ўз харажатини ўзи қоплаш принциплари асосида йирик инвестиция маблағларини аниқлаш, кредитлардан қандай фойдаланаётганлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхоналар ва бошқа ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг фаолиятларини текшириш учун аудитор хизматини ташкил этиш, экспорт ва импорт товарларини, йирик ташқи иқтисодий лойиҳалар ва дастурларни эркин экспертиза қилиш, хорижий инвестициялардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет мамлакатлардаги савдо вакилликларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликка бириктирилиб қўйилган номенклатура бўйича умумреспублика аҳамиятига эга бўлган товарлар билан экспорт-импорт аъмолларини ўтказишни, экспорт ва импорт тузилмаларини яхшилашга оид таклифларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ва хорижда ташқи иқтисодий фаолият учун кадрлар тайёрлашни ва уларни стажировкадан ўтказишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат-ахборот ва реклама ишларини олиб бориш, республикада ва хорижда халқаро ва чет эл кўргазмалари ҳамда ярмаркаларини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига берилган ваколат доирасида барча вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ҳокимият органлари, қайси идорага бўйсуниши ва мулкий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ва корхоналарнинг бажариши мажбурий бўлган меъёрий услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқаларнинг хўжалик ва ташкилий механизмини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, республика иқтисодиёт органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, қайси идорага бўйсуниши ва мулкий шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини комплекс текшириш, ташқи иқтисодий фаолиятни бирмунча тўхтатиб туриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, суд органларига республиканинг қонунларини бузувчи ва Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларига зиён етказувчи ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига нисбатан уни тугатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият, божхона статистикаси юзасидан ҳисобот статистика маълумотлари олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо юкларига транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш, уларни республика ҳудудида, шунингдек, асосий дарё портларига, темир йўл чегара станцияларига жойлаш, ишлов бериш ва эълон қилиш тизимини такомиллаштиришга оид тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги йўли бўйича чет мамлакатларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориладиган халқ хўжалиги мутахассисларининг жўнаб кетишлари тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожлантириш, рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаш фондларини ва бошқа марказлаштирилган фондлар яратиш учун идораларга қарашли ташкилотлар, фирмалар, корхоналарнинг даромадларидан сўм ва валюта ажратмаларининг нормативларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг расмий таклифи билан Ўзбекистонга келувчи чет эл делегацияларининг республика ҳудудида яшаши ва транспорт харажатларини сўмларда тўлашига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. Вазирликнинг марказий аппарати ходимларининг ва унинг минтақавий бошқармалари вакилларнинг энг кўп сони 400 кишидан иборат қилиб, тегишли иш ҳақи фонди билан, (биноларни қўриқловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига вазирнинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, икки нафар биринчи ўринбосарига эга бўлишга рухсат этилсин. Вазирлик ҳайъатининг сони 17 кишидан иборат қилиб белгилансин, унга республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш, божхона, молия органлари вакиллари ҳам киради, уларнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибига юридик шахслар ҳуқуқида республика ташқи иқтисодий ва ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалари, тижорат-реклама марказлари, транспорт вакилликлари ва хорижий муассасалар киради. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига зарур бўлган ҳолларда республика ташқи иқтисодий комплексининг самарали ишлашини таъминлаш учун ишлаб турувчи бошқа ташкилотлар тузишга, қайта ташкил этишга ва тугатишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо алоқалари давлат қўмитаси бўлимлари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг минтақавий вакиллари бошқармалари тузилсин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига кадрларни танлашда ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича вакил қилинган минтақавий бошқармаларнинг штатларини тўлдиришда ёрдам кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов) Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) билан биргаликда ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг фаолиятини таъминловчи бюджет маблағлари эҳтиёж лимитларининг ҳисоб-китобини қилиб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги зиммасига юклатилган экспорт-импорт товарларини экспертиза қилиш, кўргазмалар ва ярмаркалар ташкил этиш, реклама хизматлари кўрсатишга оид функцияларни бажариш учун бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимига Савдо-саноат палатасининг ишлаб чиқариш фирмалари қабул қилинсин-топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари ва идоралари билан тузилган савдо-иқтисодий шартномаларнинг, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар билан тузилган шартномалар ва битимларнинг барча лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида албатта экспертиза қилинади ва ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги республиканинг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мутахассислари бошчилигида хусусий ва давлат чет эл фирмалари ва компаниялари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик қилиш лойиҳаларини экспертиза қилиш, контрактлар, шартномалар ва битимларнинг ижросини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қўмитаси, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Миллий авиакомпания, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги 1992 йилнинг 15 апрелидан бошлаб ташқи савдо юкларини фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг белгиси бўлганда расмийлаштириш ва ташиш учун қабул қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддат ичида вазирлик тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Халқ Хўжалиги Ютуқлари Кўргазмаси негизида таркибида ахборот-консультатив, кўргазма ва меҳмонхонага оид комплекслар бўлган тижорат-реклама маркази ташкил этиш тўғрисидаги фармойиш лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги доимий вакили (ўртоқ Саидов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ваколатхонасини жойлаштиришда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзшартномасавдо» Давлат-акционерлик уюшмаси (ўртоқ Шарипов), Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги (ўртоқ Искандаров), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ўз базалари объектларини қуриш ва тузатиш учун моддий-техника ресурсларининг лимитларини белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг талабномалари бўйича зарур миқдорда алоқа воситаларини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Аҳметов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига марказий аппаратнинг қўшимча 10 та енгил автомобилини сақлаш учун зарур лимит маблағлари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан тузилган шартномалар бўйича вакилларнинг минтақавий бошқармаларига хизмат кўрсатиш учун енгил автомобиллар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ Алматов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг талабномаларига кўра қўриқлаш-гувоҳнома билан кириш тартибини ташкил этиш тўғрисидаги масалани белгиланган тартибда ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳар ҳокими ўртоқ Фозилбеков Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги берган талабномага мувофиқ Куйбишев районининг Поленов кўчасида вазирликнинг ташқи савдо фирмалари биноларини қуриш учун ер майдони ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 350-сон, 1990 йил 26 июндаги 242-сон, 1990 йил 12 октябрдаги 330-сон, 1990 йил 31 октябрдаги 351-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 27 мартдаги 69-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси (ўртоқ Ҳамидов)га юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 26 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)