Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2005 21.10.2002 йилдаги ПФ-3151-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.07.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда хўжалик юритувчи субъектларнинг мустақиллигини ошириш, маркетинг тизимини такомиллаштириш ва мамлакат товарларини халқаро бозорларга кенг кўламда киритиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги этиб қайта ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш ва уни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича шарт-шароитлар яратиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлиги ривожланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Инновация» ДАТСК, «Ўзмарказимпекс» ДАТСК, «Ўзсаноатмашимпекс» ДАТСК, «Марказсаноатэкспорт» ДАТСК, «Ўзташқитранс» ДАК, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автомобилда юк ташиш ДАК акциядорлик компаниялари Ўзбекистон Республикасининг қайта ташкил этилаётган Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибидан чиқарилсин ҳамда уларнинг мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари юқорида кўрсатиб ўтилган давлат-акциядорлик ташқи савдо ва транспорт компанияларининг фаолиятига, ташкилий тузилмаси ва бошқарув тизимига танқидий баҳо бериб, уларнинг Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган сиёсатнинг объектив талабларига мувофиқ бўлишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакиллик бошқармалари Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари этиб қайта ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Агентликнинг минтақавий бошқармалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги минтақавий вакиллик бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 февралдаги ПФ–350-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармон ижроси юзасидан ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3151-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 194-модда)