Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024 24.03.2000 йилдаги 102-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ВАКОЛАТХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 9 сентябрдаги 417-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет элдаги ваколатхоналари тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг ҳисобга қўйилган чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳар чоракда ахборот бериб туради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари ўша давлатда жойлашган Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатхоналари, делегациялари ва мутахассислари гуруҳларига кўмаклашадилар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхоналар ва мутахассислар гуруҳлари раҳбарлари дипломатик ваколатхоналарни ёки консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб турадилар, уларга ўз функцияларини амалга оширишларида кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2732-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 102-cон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари ва корхоналарининг чет эллардаги ваколатхоналари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари, корхоналари (кейинги ўринларда муассис деб аталади) хорижий давлатларда ваколатхоналар, бош ваколатхоналар ёки минтақавий ваколатхоналар (кейинги ўринларда — ваколатхона деб аталади) очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг ваколатхона ўзининг таклифига биноан таъсис этилган вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси тизимига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эллардаги ваколатхона мустақил ваколатхона сифатида таъсис этилади ёхуд бош ёки минтақавий ваколатхона таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош ваколатхона Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идорасининг ёки давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонасининги икки ёки ундан кўпроқ ваколатхонаси бўлган давлатда, шунингдек, уларнинг юқори даражадаги манфаатлари уни талаб қиладиган давлатларда таъсис этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эллардаги минтақавий ваколатхона иқтисодий ва жуғрофий белгилари бўйича ўзаро боғлиқ давлатлар гуруҳи учун таъсис этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатхона ўзи жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ушбу Низомга, ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларига, шунингдек, ўзи жойлашган давлат қонунчилигига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатхона ходимлари сони Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ваколатхона жойлашган давлатдаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатхоналарда сиёсий партиялар тузилмалари, диний ва жамоат бирлашмалари ташкил этилиши мумкин эмас, касаба уюшмалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳудудида ваколатхона фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунлари ва меъёрий ҳужжатларига риоя этишга, анъана ва урф-одатларини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатхона ходимларининг ва улар оиласи аъзоларининг шахсий манфаатни кўзлаб тадбиркорлик ёки тижорат фаолияти билан шуғулланишлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ВАКОЛАТХОНА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чет эллардаги ваколатхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик шаклларини ривожлантириш, чуқурлаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини қидириб топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо, иқтисодиёт, молия, фан ва техника, транспорт, туризм, маданият соҳасидаги ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни амалга оширишга самарали кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда иқтисодий, тижорат ва илмий-техника ахборотлари алмашишни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз товарларининг хорижий бозорларга кириб бориши, шу жумладан конференциялар, кўргазмалар, кўчма ярмаркалар ва реклама компаниялари ўтказиш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат битишувлари ва бошқа шартномалар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машиналар, асбоб-ускуналар, товарлар ва хизматлар экспорти ва импортини ривожлантиришга самарали кўмаклашиш, уларга техника хизматлари кўрсатиш, жаҳон техникасининг энг янги ютуқлари билан таништириш мақсадида очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг асосий вазифалари, функциялари, тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш уларнинг таъсис ҳужжатларига ҳамда муассиснинг хусусиятларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ўзлари жойлашган давлатдаги ваколатхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб борадилар. Ваколатхона дипломатик ваколатхоналарни ва консуллик муассасаларини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиб туради ва уларга ўз функцияларини амалга оширишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона бошлиғи дипломатик ваколатхонани ёки консуллик муассасасини муассислар томонидан назарда тутилган чет элларда юриш-туриш қоидалари ваколатхона ходимлари томонидан бузилишининг барча ҳоллари тўғрисида мажбурий тартибда хабардор қилиб туриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона жойлашган давлатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда ваколатхона олдиндан келишиб олган ҳолда вазирликлар, идоралар, давлат бошқа органларининг ваколатхона жойлашган давлатга хизмат сафарига келишган мансабдор шахсларига, делегацияларига, мутахассислар гуруҳларига ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ВАКОЛАТХОНАГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Минтақавий ваколатхонани минтақавий вакил, бош ваколатхонани — бош вакил, ваколатхонани — муассис вакили бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакил, бош вакил ва вакил бевосита Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси раҳбарига бўйсунади ва улар томонидан берилган ишончнома асосида фаолият кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатхона бошлиғи ва ваколатхона ходимлари лавозим вазифаларининг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатхона ишлари ваколатхона раҳбари томонидан тузиладиган ва муассис тасдиқлайдиган режалар асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ВАКОЛАТХОНА БОШЛИҒИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатхона бошлиғи ўз фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади ва у қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жойлашган давлат идоралари ва бошқа ташкилотлари олдида муассиснинг расмий вакили сифатида иш кўриш, ушбу ташкилотларнинг раҳбар шахслари билан бевосита алоқалар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жойлашган давлатдаги ваколатхонага унга юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис номидан ваколатхона жойлашган давлатдаги ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида шартномалар ва контрактлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонанинг пул маблағларини, ўз номига берилган ишончномага биноан, тасдиқланган смета доирасида, тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил чораги режаларини ваколатхона учун тасдиқланган йиллик режалар доирасида, бу тўғрида юқори турувчи вакилни ва муассисни хабардор қилган ҳолда, ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонага тегишли ёки ўзи ижарага олган мол-мулкни муассис билан келишган ҳолда суғурта қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган смета доирасида, муассис билан келишган ҳолда, ваколатхона ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона учун ишлаб чиқариш биноларини ва ваколатхона ходимлари учун уй-жойларни ижарага олиш юзасидан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ва ваколатхона жойлашган давлатнинг меҳнат қонунчилигида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида, муассис фаолияти хусусиятларига мувофиқ, ваколатхона бошлиғи учун қўшимча ҳуқуқлар назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ВАКОЛАТХОНА БОШЛИҒИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатхона бошлиғи қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона фаолиятининг юқори рентабеллигини ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисга ваколатхона ишларини режалаштириш ва ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқариш — молия фаолияти истиқбол режалари бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона барча ходимларининг тайёргарлиги юқори даражада бўлишини, уларнинг малакасини доимий равишда оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона биноларини иғвогарона ва террористик ҳодисалардан муҳофаза қилиш юзасидан ташкилий тадбирларни амалга ошириш, ваколатхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жамоасида соғлом маънавий муҳитни таъминлаш, ваколатхона ходимларининг ва улар оила аъзоларининг саломатлиги, турмуши, маданий хордиғи ва таълим олиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона биноларидан ваколатхона функцияларига зид бўлган мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисга белгиланган тартибда ваколатхонанинг ишлаб чиқариш-молия ва тижорат фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида ваколатхона бошлиғи учун муассис фаолияти хусусиятига мувофиқ равишда қўшимча мажбуриятлар назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ВАКОЛАТХОНА БОШЛИҒИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатхона бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассиснинг халқаро фаолияти ва ташқи алоқаларини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида унга юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуман ваколатхона тўғрисидаги Низомга риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассис томонидан белгиланган ишлаб чиқариш-молия режалари ва топшириқларининг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режа ва молия интизомининг, ҳисоб ва ҳисоботнинг аҳволи, муассиснинг тегишли бўлимлари ва хизматларига ҳисобот ҳужжатларининг ўз вақтида топширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, хизмат ва тижорат сирлари сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ходимлари ва улар оила аъзоларининг хавфсизлигини, шунингдек, ваколатхона бинолари муҳофазасини таъминлаш бўйича тадбирларнинг ташкил этилиши ва амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона ходимлари, уларнинг оила аъзолари, ваколатхона йўли билан келувчи делегациялар аъзолари ўртасидаги интизомнинг аҳволи, улар томонидан фуқароларнинг чет элларда юриш-туриши меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона йўли билан ваколатхона жойлашган давлатга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан содир бўлган барча воқеалар тўғрисида элчихона (консуллик) ва муассис номига йўлланган ахборотларнинг ишончлилиги ва ўз вақтида топширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритишнинг, ваколатхонага тегишли моддий бойликларни ҳисобга олиш ва сақлашнинг аҳволи учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонанинг таъсис ҳужжатларида ваколатхона бошлиғи учун муассис фаолияти хусусиятига мувофиқ равишда бошқа жавобгарликлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ВАКОЛАТХОНАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДА БЎЛИШИ МУДДАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатхона бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ходимлари орасидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона бошлиғи ва ходимларини ишга тайинлаш, шунингдек, уларни чақириб олиш муассис томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатхонада ишлашга, муассис билан келишган ҳолда, контракт асосида, Ўзбекистон Республикасининг ваколатхона жойлашган давлат ҳудудида доимий яшовчи фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бошлиқлар ва ходимлар ваколатхона жойлашган давлатдаги тегишли ваколатхонада ишлаш учун, меҳнат шартномасини расмийлаштирган ҳолда, қоидага кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий ваколатхоналар, бош ваколатхоналар, ваколатхоналар бошлиқлари — уч йилгача муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонанинг штатдаги бошқа ходимлари — икки йилгача муддатга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат бошқа органи, ташкилоти, корхонаси фаолияти хусусиятига кўра, меҳнат шартномаси билан белгиланган ишлаш муддати вакил ва штатдаги бошқа ходимлар учун кўпи билан бир йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимни ваколатхонадаги лавозимга кейинги тайинлаш орадан икки йил ўтгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддат истисно ҳоллардагина бир йилгача қисқартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона ходими эгаллаб турган лавозимидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхона жойлашган давлатда унинг саломатлиги ўз функционал вазифаларини бажаришга тўсқинлик қиладиган даражада жиддий ёмонлашганда ва унинг оила аъзолари оғир касалланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг томонидан эгаллаб турган лавозимида бундан кейин қолишига зид бўлган қоида бузиш содир этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхонанинг ички меҳнат тартибини муттасил бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ва ваколатхона жойлашган давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда муддатидан олдин чақиртириб олиниши мумкин.
(18-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, давлат бошқа органлари, ташкилотлари, корхоналари ўзларининг ички ҳужжатларида мутахассисларни чет элга юборишни навбатлаш тартибини ва уларни жўнатишни олдиндан келишиб олиш масалаларини янада аниқлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ВАКОЛАТХОНА ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатхона фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган молиявий ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлиги, идораси, давлат органи, ташкилоти, корхонаси меъёрий ҳужжатларига, шунингдек, ваколатхона жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ваколатхона фаолиятини назорат қилиш тегишли вазирлик, идора, давлат органи, ташкилот, корхона меъёрий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ЮРИДИК МАҚОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, идораси, давлат органи, ташкилоти, корхонасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланадилар, ўз номлари ёзилган штамп ва муҳрга, ўз фаолиятларини амалга ошириш учун ўзлари жойлашган давлат банкларида ҳисоб рақамларига эга бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)