05.06.2001 йилдаги 245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА БОШҚАРУВНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек республика ва ҳудудий даражаларда автомобиль транспортини бошқаришнинг самарали ташкилий тузилмасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорациясини тугатиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда икки ой муддатда «Ўзавтотранс» корпорациясини тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсин, корпорация, шунингдек унинг таркибига кирувчи бўлинмалар балансидаги давлат мулкини хатловдан ўтказсин ва ундан бундан буён самарали фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тугатилаётган «Ўзавтотранс» корпорациясига кирган бирлашмалар ва компаниялар муассисларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансхизмати» давлат-акциядорлик бирлашмаси, «Ўзтранстараққиёт» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзавтоходим» давлат-акциядорлик бирлашмасини тугатиш, улар таркибига кирган корхоналар ва ташкилотларни автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошвилоятйўловчитранс» давлат-акциядорлик компанияси ва «Тошвилоятюктранс» давлат-акциядорлик компаниясини «Тошвилтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмасига айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзвилоятларароавтотранс» республика давлат-акциядорлик бирлашмаси, «Ўзтранссаноат» республика уюшмаси, «Йўловчи» суғурта компанияси, «BK INTRANS» очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида фаолият кўрсатиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Хоразмдарёфлот» бошқармаси тугатилсин, унга қарашли ташкилотлар Хоразм вилояти автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси таркибига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Хоразмдарёфлот» бошқармасини тугатиш чора-тадбирларини белгиланган тартибда икки ой муддатда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дарё йўлларининг Хўжайли ва Чалиш техник участкаларини маблағ билан таъминлашни республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджетларидан маблағ билан таъминлашга ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль ва дарё транспортини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бирлашмалари ва уюшмалари, автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмалари таркибига берилаётган корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тугатиш комиссияси белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Автотранспорт Узбекистана» журнали, «Ўзбекистон автомобилчиси» газетаси таҳририятларини ва автомобиль транспортида хизматларни сертификатлаш республика марказини Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ихтиёрига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган «Ўзавтотранс» корпорациясининг 5-иловага мувофиқ ўқув муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ихтиёрига берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 120-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2001 йил 1 августгача бўлган муддатда илгари «Ўзавтотранс» корпорацияси тизимига кирган автомобиль транспорти акциядорлик жамиятларидаги акциялар пакетларининг давлат улушини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчиларни танлов асосида тайинласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2001 йил 1 августгача бўлган муддатда ҳудудий давлат-акциядорлик концернлари ва бирлашмаларини автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшмаларига айлантириш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзавтотранс» давлат-акционерлик корпорациясини тугатиш бўйича махсус комиссия бозор нормалари ва мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб, лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати ва лицензиялаш тартибини, автомобилда юк ва йўловчилар ташишга қўйиладиган лицензия шартлари ва талабларини, уларни янада эркинлаштиришни назарда тутган ҳолда, қайта кўриб чиқишга доир таклифларни бир ой муддатда кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча автомобилда юк ва йўловчилар ташувчилар томонидан белгиланган лицензия шартлари ва талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш механизмини назарда тутувчи Автомобилда юк ва йўловчилар ташишни назорат қилиш тартибини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда божхона постларида назорат қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш ва республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрлари, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини инспекциядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Илгари «Ўзавтотранс» корпорациясига кирган ҳамда «Ўзавтотранс» корпорацияси кафиллиги остида «Асака» банкидан олинган кредитлар бўйича қарздор бўлган автотранспорт корхоналари ва ташкилотлари кафиллик шартномаларини кредитларни таъминлашнинг бошқа турларига — гаров, кафолат ва учинчи шахсларнинг кафиллигига бир ой муддатда белгиланган тартибда қайта расмийлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда Халқаро тиклаш ва тараққиёт банкининг № UZ 4547 қарз битими бўйича «Ўзтранссаноат» республика уюшмасини тугатилаётган «Ўзавтотранс» корпорацияси ўрнига субқарз олувчи этиб белгилаш масаласини Халқаро тиклаш ва тараққиёт банки билан ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тугатиш комиссияси Тошкент шаҳар, академик Я.Ғуломов кўчасидаги 39а уйдаги бинони ва бошқа мол-мулкни белгиланган тартибда «Ўзавтотранс» балансидан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги балансига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль транспорти («Ўзавтотранс») давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисидаги 1993 йил 12 январдаги 21-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль ва дарё транспортини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Республика даражасида

Ҳудудий даражада

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

«Ўзвилоятларароавтотранс» ДАБ

«Қорақалпоқтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Андижонтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари

«ВК INTRANS» ОАЖ

«Бухоротранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Жиззахтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

Автомобиль транспортида хизматларни сертификатлаш республика маркази

«Қашқадарётранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Самарқандтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Автотранспорт Узбекистана» журнали таҳририяти

«Намангантранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Сурхондарётранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Сирдарётранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Фарғонатранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Ўзбекистон автомобилчиси» газетаси таҳририяти

«Тошвилтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

«Тошшаҳарюктранс» уюшмаси

«Хоразмтранс» автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 64-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 7-сон, 57-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда юк ва йўловчилар ташиш ҳудудий уюшма бошқаруви ижро этувчи аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорациясининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказиладиган ўқув муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ўқув муассасаларни номи‎

1.‎ Тошкент автомобиль йўллари техникуми‎
2.‎ Бухоро автомобиль йўллари техникуми‎

3.‎

Нукус автомобиль йўллари техникуми‎

4.‎

Урганч автомобиль йўллари техникуми‎

5.‎

Қўқон автомобиль йўллари техникуми‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 10-сон, 120-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага ҳамда Давлат божхона қўмитасига назорат-ўтказиш пунктларида хорижий автомобилда юк ва йўловчилар ташувчиларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига — хорижий автотранспортнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига республикага кириб келаётган автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини, йўл қўйиладиган оғирлик ва габарит параметрларини, халқаро юк ва йўловчилар ташишни амалга оширишда Европа битими (ЕСТР) талабларига мувофиқ уларда назорат приборлари (тахографлар) мавжудлигини ҳисобга олиш ва назорат қилиш юклансин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1998 йил 2 октябрдаги 422-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 65-модда; 2004 й., 10-сон, 120-модда; 2005 й., 7-сон, 57-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 09/21/738/1133-сон)