Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2003 05.03.1994 йилдаги 117-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.01.2003
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ РЕСПУБЛИКА ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш стратегиясини, унинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эксперт қилиш операцияларининг ўтказилишини ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда республиканинг экспорт имкониятларини ривожлантириш стратегияси ва истиқболини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналари ва хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқиши учун уларнинг иқтисодий, молиявий, технологик ва бошқа имкониятларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига республиканинг экспорт имкониятларини оширишга оид таклифларни киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги марказий аппаратнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида республика экспорт имкониятларини ривожлантириш Бош бошқармасини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари эканлиги белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган экспорт, ҳукуматлараро битимлар бўйича маҳсулот етказиб беришни тартибга солишни ва назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга сотишга оид тавсияларни тайёрлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларини, шунингдек, давлат саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарнинг экспорт ресурсларининг таҳлилини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика экспорт имкониятларини ривожлантириш Бош бошқармаси ходимларига ваколатлари доирасида давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг материаллари ҳамда ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика экспорт имкониятларини ривожлантириш масалаларига оид зарур ахборотнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юкланган қўшимча вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг талабномаси бўйича қўшимча телефон линиялари, шу жумладан, халқаро ва ҳукумат алоқа линияларини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун тегишли бюджет маблағлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 5 март,

117-сон