Ўзбекистон Руспубликаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 261]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички Ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Маданий мерос агентлиги билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 май,
01/2-20-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2024 йил 23 апрель
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2024 йил 23 апрель
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 29 апрель
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2024 йил 23 апрель
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2024 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 1 май
Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б. АБДИКАРИМОВ
2024 йил 4 май
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2024 йил 17 апрель
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2024 йил 19 апрель
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2024 йил 18 апрель
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 19 апрель
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАХМУДОВ
2024 йил 17 апрель
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 13 май
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2024 йил 23 апрель
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси А. АЗИЗОВ
2024 йил 24 апрель

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 20 майдаги 01/2-20-сон буйруғига

ИЛОВА

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш, лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришга оид бўлган шаҳарсозлик талабларини белгилайди.
1-боб. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу ШНҚда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Экологик хавфсизлик тўғрисида умумий техник регламент;
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3586, 2024 йил 19 декабрь);
ШНҚ 1.02.07-19 «Қурилиш учун муҳандислик-техник изланишлар. Асосий қоидалар»;
ШНҚ 1.02.09-21 «Қурилиш учун муҳандислик-геология изланишлари»;
ШНҚ 1.03.02-23 «Ҳудудларни ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни»;
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
ШНҚ 2.02.02-20 «Гидротехника иншоотларининг асослари»;
ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;
ШНҚ 2.04.03-24 «Оқова сувларни чиқариб юбориш. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари»;
ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.13-24 «Қозонхоналар»;
ШНҚ 2.04.17-24 «Тураржой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари»;
ШНҚ 2.05.02-23 «Автомобил йўллари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.05.03-22 «Кўприклар ва қувурлар»;
ШНҚ 2.05.04-21 «Метрополитенлар»;
ШНҚ 2.05.06-22 «Магистрал қувурлар»;
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар»;
ШНҚ 2.05.08-21 «Аэродромлар»;
ШНҚ 2.05.09-22 «Трамвай ва троллейбус йўллари»;
ШНҚ 2.05.12-22 «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудига ётқизилган нефт қувурлари»;
ШНҚ 2.06.01-24 «Гидротехника иншоотлари»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.06.03-21 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаштириш талаблари»;
(1-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-14-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 397, 15.04.2026 й.) таҳририда)
ШНҚ 2.06.04-21 «Гидротехника иншоотларига бўладиган юкланиш ва таъсирлар»;
ШНҚ 2.06.05-21 «Грунт материалларидан тўғонлар»;
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Пиёда минтақалари 2-қисм»;
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча йўллари. Ҳаракат хавфсизлиги 3-қисм»;
ШНҚ 2.07.07-24 «Ер ости маконлари»;
ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
ШНҚ 2.08.03-21 «Санаторийлар»;
ШНҚ 2.08.07-22 «Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаштириш»;
ҚМҚ 2.09.01-19 «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бош режалари»;
ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари»;
ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.09.21-22 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари»;
ШНҚ 2.09.19-22 «Нефт ва нефт маҳсулотлари омборхоналари»;
ШНҚ 2.09.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари»;
ЎзМСт 133:2024 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш»;
Ўз ДСт 3196:2023 «Автомобил йўллари ва шаҳар кўчаларидаги автобус бекатлари. Умумий техник талаблар»;
СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0083-24 «Ер ости ва ер усти сув объектларини муҳофаза қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0198-06 «Ўзбекистон Республикаси дам олиш муассасалари курорт-рекреация зоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва ободонлаштириш»;
СанҚваН 0200-06 «Ўзбекистон аҳолисини марказлаштирилган хўжалик ичимлик суви билан таъминлаш учун ер усти ва ер ости сув манбалари синфларини аниқлаш, гигиеник баҳолашнинг санитария қоидалари ва нормалари»;
СанҚваН 0244-07 «Хўжалик ичимлик суви қувурлари ва сув таъминоти учун мўлжалланган санитар қўриқланадиган зоналардан фойдаланиш ва лойиҳалаштиришнинг санитария қоидалари ва нормалари»;
СанҚваН 0267-20 «Турар жойларда, жамоат биноларида, аҳоли яшаш ҳудудларида ва дам олиш зоналарида рухсат этилган шовқин даражасининг санитария қоидалари ва меъёрлари»;
СанҚваН 0102-25 «Турар жой объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0318-15 «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув ҳавзаларида сувни муҳофаза қилиш бўйича гигиеник ва эпидемияга қарши талаблар» ;
СанҚваН 0331-16 «Ўзбекистон иқлими шароитларида турар жойларни лойиҳалаштириш, ташкилетиш ва сақлаш бўйича санитария қоидалари ва нормалари»;
СанҚваН 0339-16 «Ўзбекистон аҳоли пунктларини режалаштириш ва ривожлантириш бўйича санитария қоидалари ва нормалари»;
СанҚваН 0103-25 «Санитария-муҳофаза зонасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;
СанҚваН 0370-19 «Аҳоли пунктларида радиотехник объектларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари ва нормалари»;
СанҚваН 0060-23 «Радиочастоталарнинг электромагнит майдонлари манбалари билан ишлашнинг санитария қоидалари ва нормалари»;
ГОСТ 22283-2014 «Авиация шовқини. Турар жой қурилишида шовқиннинг йўл қўйиладиган даражалари ва уларни ўлчаш усуллари» (расмий манба: Шум авиационный. Допустимые уровни шума на территории жилой застройки и методы его измерения);
ГОСТ 20444-2014 «Шовқин. Транспорт оқимлари. Шовқин тавсифларини ўлчаш усуллари» (расмий манба: Шум. Транспортные потоки. Методы определения шумовой характеристики).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
автотураргоҳ — транспорт воситаларини доимий, вақтинча ёки мавсумий сақлаш (туриши) учун мўлжалланган алоҳида ёки қўшиб қурилган, ерусти, ерости ёки бирлашган бино, иншоот (бино ёки иншоот қисми) ёхуд махсус очиқ майдон;
агломерация — аҳоли пунктларининг ихчам ҳудудий гуруҳи бўлиб, унинг асосий кўриниши шаҳарлар, ажралиб турадиган жойлар бўлиб, интенсив саноат, транспорт ва маданий алоқаларга эга бўлган кўп қатламли кўп компонентли динамик тизимда бирлаштирилган;
аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);
аҳоли пунктлариаро ҳудудлар — икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти оралиғидаги аҳоли пунктлари чегараларидан ташқаридаги ҳудудлар;

баланд қаватли турар жой бинолари — 25 ва ундан кўп қаватли турар жой бинолари;

бириктирилган (блокланган) уй — икки ёки ундан ортиқ хонадондан иборат бўлган, ҳар бири ер участкасига кириш ва алоҳида муҳандислик тизимлари билан таъминланган турар жой биноси;
аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;
даҳа (квартал) — энг яқин кўчалар билан чегараланган ҳудуд, энг кичик шаҳарсозлик элементи;
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
зоналаштириш — ҳудудни ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш чоғида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишга доир чекловларни белгилаган ҳолда, ҳудуднинг функционал мақсадга кўра бўлиниши;
кам қаватли турар жой бинолари — мансарда қаватини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 1 — 3 қаватли турар жой бинолари;
кўп қаватли турар жой бинолари — 10 — 16 қаватли турар жой бинолари;
кўп квартирали уй-жойлар — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуи;
магистраль кўча — шаҳарнинг асосий тармоқ йўли. Улар умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган (аҳоли яшовчи, саноат туманлари ва жамоат марказлари ўртасидаги алоқа, шаҳар ташқарисидаги автомобиль йўлларига чиқиш) ва туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар (туман чегарасидаги ва умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган магистраль кўчалар билан транспорт алоқалари)га бўлинади.
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар — ер ва/ёки сув кенгликлари (акваториялар)нинг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик бўлган, хўжалик мақсадидаги доимий ёки вақтинча фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган участкалари;
реконструкция қилиш — бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар;
санитария-муҳофаза зоналари — атмосферани ифлослантирувчи манбалар бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги объектлар учун санитария-муҳофазаси зонаси бўлиб, унинг кенглиги жойлашган ишлаб чиқаришнинг синфига қараб белгиланади;
стилобат — бинонинг поғонали ярим ертўласининг юқори қисми ёки бир нечта биноларни боғлайдиган умумий ярим ертўла. Меъморчиликда стилобатлар кўпинча тижорат объектларини жойлаштириш учун фойдаланилади;
ташқи транспорт — автомобиль, дарё, темир йўл ва ҳаво транспортларини ўз ичига олувчи тизим тушунчаси;
турар жой мавзеси — магистрал кўчаларга туташ, турар жой бинолари ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари мажмуаси бўлган, шаҳар турар жой қурилишининг бирламчи бирлиги;
умумий фойдаланишдаги ҳудуд (ер)лар — аҳолининг эркин ҳаракатланиши (фойдаланиши) учун мўлжалланган ва давлат мулки сифатида шаҳар, туман давлат ҳокимияти органларининг бевосита тасарруфидаги ерлар;
функционал зоналар — шаҳарсозлик ҳужжатларида амалга ошириладиган қурилиш параметрлари билан бирга ҳудуддан фойдаланиш мақсадлари акс эттирилган ва чегаралари белгиланган ҳудудлар. Функционал зоналар ҳудудда рухсат этилган шаҳарсозлик фаолияти турлари (қурилиши, реконструкция, реновация ва бошқалар) ва чегаравий (максимал ёки минимал) ўлчамларига кўра ҳудудий зоналар ва кичик ҳудудий зоналарга бўлинади;

юқори қаватли турар жой бинолари — 17 — 24 қаватли турар жой бинолари;

якка тартибдаги уй-жой — якка тартибда уй-жой қуриш ва томорқа хўжалигини юритиш учун мўлжалланган бир ер участкасида жойлашган бир ёки бир нечта турар жой бинолари ва хўжалик қурилмалари мажмуи;
ўрта қаватли турар жой бинолари — мансарда қаватини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 4 — 9 қаватли турар жой бинолари;
қайта қуриш (қайта тиклаш) — объектдаги бино ва иншоотларни тўлиқ ёки қисман бузиб ташлаб, уларнинг ихтисослашишини ўзгартирган ёки ўзгартирмаган ҳолда янгиларини қуриш;
қизил чизиқлар — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланадиган, мавзеларнинг, кичик даҳаларнинг ва режалаштириш тузилмаси бошқа элементларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчаларидан, тор кўчаларидан ва майдонларидан ажратиб турувчи чегаралар;

қурилиш ҳудуди — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган чегаралар ва функционал мақсадга эга бўлган, бино ва иншоотлар қурилган ёки қурилиши режалаштирилган ҳудуд;

қурилишни тартибга солиш чизиғи — шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланадиган, бино ва иншоотларни жойлаштиришда қизил чизиқлар ёки ер участкасининг чегараларидан чекиниш чегаралари.
3. Ушбу ШНҚда қуйидаги шартли белгиланишлар ва қисқартмалар қўлланилган:
АПТ — аҳоли пунктлари тизими;
УМН — турар жой биносининг умумий майдони ер участкаси майдонига нисбати;
ТХС — техник хизмат кўрсатиш станциялари;
АЁҚС — автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари;
ГТС — газ тақсимлаш станциялари;
ГТП — газ тақсимлаш пунктлари;

РТС — Радиотелевидение станциялари;

РРС — радиореле станциялари.
3-боб. Умумий қоидалар
4. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш, лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда қуйидагилар таъминланиши лозим:

саноат зоналари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантирилиши, санитария ҳолатини яхшиланиши, аҳоли саломатлигини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиниши, тарих ва маданият ёдгорликларининг сақланиши, аҳоли пунктлари табиий ҳамда техноген хусусиятга эга омилларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш;

фуқароларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий, маданий ва маданий хизматлар кўрсатиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш, ҳаёт хавфсизлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.
5. Аҳоли пункти ҳудудий режалаштириш ижтимоий, иқтисодий, экологик омиллар, барқарор ривожланиш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш комбинацияси асосида ҳудудларнинг функционал мақсадини аниқлашга қаратилган бўлиб, қуйидагиларни таъминлаши керак:
шаҳарнинг барқарор ривожланишини;
шаҳар атроф-муҳитининг сифатини яхшилашни;
тарихий-маданий меросни асраш ва қайта тиклашни;

муҳандислик, транспорт ва ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришни;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳисобга олиш.
6. Шаҳарчалар кичик шаҳарларга қўйилган талаблар бўйича лойиҳалаштирилиши лозим.

4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш

1-§. Аҳолини жойлаштириш тизимлари
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳида қуйидаги лойиҳа ечимлари белгиланиши зарур:
аҳолини жойлаштириш тизимларини, табиатдан фойдаланишни ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий прогнозлар;
ҳудудларида экологик вазиятни яхшилаш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, маданий мерос объектлари ҳудудларини сақлаш, умумдавлат аҳамиятига молик муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантиришга доир ечимлар;
аҳолини жойлаштириш тизимларини ривожлантириш учун қулай ҳудудлар;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар;
қишлоқ хўжалигига ва ўрмон хўжалигига мўлжалланган ҳудудлар;
экстремал табиий-иқлим шароитларига эга бўлган ҳудудлар;
табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудлар;
фойдали қазилмалар жойлашган ҳудудлар;

шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш режимлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан фойдаланишнинг бошқа турлари;

ҳудудларда шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишга оид чекловлар.
8. Аҳоли пунктлари республика миқёсидаги жойлаштириш тизими ва унинг таркибига кирувчи вилоятлар, туманлар, қишлоқ хўжалиги корхоналарини жойлаштириш тизимлари, шунингдек минтақавий жойлаштириш тизимларининг таркибий қисмлари сифатида лойиҳалаштирилиши лозим.
Бунда, жойлаштириш тизимлари учун умумий бўлган ижтимоий, ишлаб чиқариш, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини, шунингдек жойлаштириш тизимлари марказларининг таъсири доирасидаги истиқболли ривожланаётган меҳнат, маданий, маиший, жамоа ва рекреацион алоқалар шаклланишини ҳисобга олиш лозим.
9. Турли ҳудудий даражадаги жойлаштириш тизимлари марказларининг таъсир доиралари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асосида қабул қилиниши керак.
10. Барча тизимларда ҳудуднинг функционал-фазовий ташкил этилишини ҳар томонлама тартибга солувчи асосий омиллар аҳоли, ишлаб чиқариш ва табиий ресурслар бўлиши лозим.
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини жойлаштириш тизимида йирик шаҳарларнинг асосий таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:
пойтахт вазифасини бажарувчи йирик агломерациялар — Тошкент, Самарқанд, Наманган шаҳарлари;
йирик агломерациялар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий макон функцияларини бажарадиган аҳоли пунктлари тизимлари (масалан, Фарғона — Марғилон, Фарғона водийсининг субвилоят маркази сифатида, Самарқанд, Бухоро, агломерациялар марказлари, йирик саноат ва туристик марказлари сифатида, Навоий, Жиззах, Қарши, Нукус — йирик саноат шаҳарлари сифатида, Урганч ва Хива йирик туристик марказлар);

тарихий, маданий, туристик ва рекреацион функцияларга эга бўлган аҳоли пунктлари, илмий, мудофаа ва бошқа функцияларга эга бўлган аҳоли пунктлари;

миллий ва жаҳон маданияти ёдгорликларига эга бўлган аҳоли пунктлари.
12. АПТ гуруҳлари шаклланиш хусусиятлари республиканинг турли минтақаларида аҳоли жойлашуви ривожланишининг тарихан шаклланганлиги ва табиий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қуйидагича белгиланиши керак:
аҳолиси зич жойлашган ва яхши ривожланган урбанистик тузилмалар ҳамда аҳолининг кенг қамровли жойлашувига эга, аввалдан ўзлаштирилганлиги ва аҳоли пунктлари тақсимланиши нисбатан бир текисда бўлган ҳудудлари (Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари, Фарғона водийси);
қулай табиий-иқлимий минтақалар ва коммуникацион тизимлар бўғинида жамланган майда аҳоли пунктлардан иборат Хоразм ва Қорақалпоғистондаги қадимдан суғорилиб келинувчи ҳудудлар;
Фарғона водийсининг марказий қисми, Қарши, Жиззах чўллари ҳамда Мирзачўлдаги аҳоли пунктлари анча тарқоқ жойлашган янги суғориладиган ерлар;

катта бўлмаган аҳоли пунктлари жойлашган дарёлар воҳалари тоғли ҳудудлар;

кичик аҳоли пунктлари ва яйловларга эга бўлган дашт-чўл ҳудудлари.
13. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатдан режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқишда аҳоли пунктларининг бир-бирига қўшилиб кетиши шарт-шароитлари ҳисобга олиниши керак.
14. Шаҳарлари жадал ривожланаётган ҳудудларда шаҳарлар агломерацияларининг шаклланиш тенденциялари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарлар таркибига қўшилиб кетиши ҳисобга олиниши лозим.
15. Республика ҳудудида аҳолини жойлаштириш бош тарҳини, республика ҳудудини режалаштириш тарҳини, вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳларини ҳамда туманларни режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда аҳолини жойлаштириш тизимларини шакллантиришга доир лойиҳа ечимлари аниқлаштирилиши керак.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда дастлабки ҳисоб-китобларга асосланиш керак.
2-§. Аҳоли пунктларининг аҳолини жойлаштириш тизимларидаги жойлашуви

16. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишида уларнинг аҳолини жойлаштириш тизимидаги тутган ўрни инобатга олиниши лозим.

Бунда, аҳоли пунктлар республика, вилоятлар ва туманлар жойлаштириш тизимининг элементлари сифатида кўрилиши ҳамда бу тизимлар марказларининг таъсир доирасига кирадиган манзилгоҳ ва ҳудудлар билан биргаликда маъмурий, ишлаб чиқариш, меҳнат, маданий-маиший ва рекрацион алоқаларининг ривожланиши белгиланиши керак.

17. Турли даражадаги аҳолини жойлаштириш тизимлари марказлари вазифасини бажарадиган аҳоли пунктларнинг таъсир доиралари туманни режалаштириш лойиҳалари асосида қабул қилиниши керак.

Бунда, аҳоли пунктларини истиқболли ривожлантириш, функционал зоналаштириш, режалаштириш тузилмаси, муҳандислик-транспорт инфратузилмаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳа ечимлари қабул қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ишлаб чиқиладиган шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳавий муддатлари ШНҚ 1.03.02-23га мувофиқ белгиланиши зарур.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
19. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда уларнинг маъмурий-хўжалик бўйсунуви ва аҳамияти ҳисобга олиниши лозим. Хусусан:
минтақа (республика) маркази — Тошкент;
вилоятлараро субминтақалар марказлари;
АПТ гуруҳлари марказлари — вилоятлар марказлари бўлган шаҳарлар;

маҳаллий жойлаштириш тизимлари марказлари — маъмурий-ҳудудий туманларнинг марказлари бўлган шаҳарлар ва шаҳарчалар;

дам олиш, ишлаб чиқариш ва транспорт марказлари — маҳаллий жойлаштириш тизимлари таркибига кирувчи ва жойлаштириш тизимининг дастлабки бўғини ҳисобланувчи аҳоли пунктлари.
20. АПТ гуруҳлари марказлари бўлган шаҳарларда уларнинг ўз аҳолисидан ташқари бутун гуруҳ тизими аҳолисига ҳам хизмат кўрсатадиган йирик ишлаб чиқариш корхоналари, транспорт объектлари, аҳолига ижтимоий, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари жойлаштирилиши лозим.
21. Маҳаллий жойлаштириш тизими марказлари бўлган шаҳарлар ва шаҳарчаларда АПТ гуруҳлари марказларида жойлашган корхоналарнинг филиаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, шунингдек ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолига ижтимоий, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари жойлаштирилиши керак.
22. Маҳаллий жойлаштириш тизимлари таркибига кирувчи аҳоли пунктлари ҳудудида АПТ гуруҳлари марказларида ва маҳаллий жойлаштириш тизимларида жойлашган корхоналарнинг филиаллари, агросаноат комплекси корхоналари, ишлаб чиқариш-таъмирлаш ва хўжалик омборлари, шунингдек маҳаллий аҳолига мавсумий, даврий ҳамда кундалик ижтимоий, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари жойлаштирилиши лозим.
23. Аҳоли пунктларидан жойлаштириш тизимлари марказлари билан ижтимоий, маданий ва маиший алоқалар боғланиши (бир йўналишда жамоат транспортида қатнаш масофаси — вақт бирлигида) қуйидагилардан ошмаслиги керак:

маҳаллий жойлаштириш тизимлари учун — 1,5 h;

АПТ гуруҳлари марказлари, вилоятлараро ва минтақавий марказлар учун — 2 h.
24. Кундалик меҳнат миграцияси алоқалари жамоат транспортидан фойдаланганда қуйидагилардан ошмаслиги зарур:
маҳаллий жойлаштириш тизимлар марказларигача — 45 min;
АПТ гуруҳлари марказларигача — 60 min;

энг йирик, йирик, катта ва ўртача шаҳарлар ичида — 40 min;

кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ (овул) аҳоли пунктлари ичида — 30 min.
25. Аҳоли пунктлари тармоғи зич бўлган ҳудудлар учун аҳоли сонини ҳисоблашда аҳолини жойлаштириш тизимларининг марказларидаги бошқа аҳоли пунктлари билан кундалик меҳнат миграцияси алоқаларини ҳисобга олиш лозим.

26. Маҳаллий жойлаштириш тизимлари марказларига ишга келаётганларни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг сони шаҳар аҳолисининг 5 — 15 фоизи, АПТ гуруҳлари марказлари учун эса 5 — 10 фоиз миқдорда қабул қилиниши керак.

27. Шаҳарлар ва шаҳарчаларининг режавий тузилмаси бўйича ечимларни қабул қилишда ёндош қишлоқ (овул) аҳоли пунктлари билан ўзаро алоқаларни, қишлоқ (овул) аҳоли пунктлари тузилмаси бўйича ечимларни қабул қилишда эса уларнинг қишлоқлар агломерациясига қўшилиб кетишини ҳисобга олиш зарур.
28. Вилоятлараро тизимлар марказлари учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда уларнинг ҳудудларида йирик саноат, илм-фан, маданият, туризм марказлари барпо этилишини режалаштириш лозим.
29. Жойлаштириш тизимлари марказлари бўлган энг йирик, йирик ва катта шаҳарлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда шаҳар билан ягона хўжалик-иқтисодий, муҳандислик-техник, табиий-экологик ва режавий мажмуаларни ҳосил қилувчи шаҳар атрофлари зоналари билан биргаликда кўриб чиқилиши керак.
Бундай шаҳарларга ёндош ҳудудлар қишлоқ хўжалиги ерлари, ландшафт-рекреация зоналари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳамда бошқа объектларни ўз ичига олувчи кўкаламзорлаштирилган минтақа (яшил тасма) сифатида режалаштирилиши лозим.
Шунингдек, меҳнат ресурсларини ҳисоблаш ҳамда шаҳар кичик тизимларининг ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш ишлари марказ-шаҳар атрофидаги аҳоли пунктлари билан кундалик меҳнат ва маданий-маиший алоқаларни ҳисобга олинган ҳолда бажарилиши керак.
30. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалашдан аввал ўтказиладиган илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишлар ҳамда ШНҚ 1.02.07-19га мувофиқ бажариладиган муҳандислик-техник изланишлар асосида ишлаб чиқилиши лозим.

31. Аҳолининг лойиҳавий муддат учун ҳисобланган сони ҳудуднинг, шу жумладан аҳоли пунктининг истиқболли ривожланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳамда демографик прогнозлар асосида аниқланиши керак.

32. Аҳоли пунктларини ривожлантириш учун ҳудудларнинг режавий ечимлари ҳудудларнинг техник-иқтисодий ва санитария-гигиеник кўрсаткичларини, энергетика, сув ва ҳудудий захираларини, атроф-муҳит ҳолатининг вариантларини таққослаш асосида табиий ва муҳит шароитларининг истиқболдаги ўзгариши прогнозларини, ушбу ҳудудлардан оқилона фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.
33. Аҳоли пунктларнинг янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш учун ҳудудларни аҳолининг ишлаш, яшаш ва дам олиш жойларини жойлаштириш шароитларини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.
Бунда, ҳудудларни қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланилмайдиган ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз, сифати ёмон ва ўзлаштириш учун махсус муҳандислик тадбирларни ўтказиш талаб этадиган ерлардан танлаш лозим.

34. Янгидан қуриладиган саноат корхоналарининг ишчи-ходимларини жойлаштириш (ишчилар шаҳарчаси) учун ҳудудларни ушбу корхоналар учун ҳудудларни танлаш билан бир вақтда танлаш лозим.

35. Аҳоли пунктининг бош режасида белгиланган чегараларида жойлашган, бироқ қурилишлар амалга оширилмаган ерлар биринчи навбатда ўзлаштирилиши лозим (янги қўшилаётган ер майдонлари бундан мустасно).
36. Мелиорация ҳолати яхши бўлган шудгор ерлар, мевазор ва узумзорлар билан банд бўлган, шунингдек сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари, иҳота дарахтзорлари ва ўрмонлар билан банд бўлган ерлар шаҳарсозлик фаолияти мақсадлари учун фойдаланиш ушбу ерларни бир тоифасидан бошқасига ўтказилгандан сўнг амалга оширилишига йўл қўйилади.

37. Аҳоли пунктлари ҳудудларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда бино ва иншоотлар қурилиши учун ер майдонларининг ўлчамлари минимал зарур бўлган катталикда, қурилиш зичлиги талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилиниши лозим.

38. Фойдали қазилмалари мавжуд бўлган майдонларда шаҳарсозлик фаолияти учун ҳудудларни ушбу конларни ўзлаштириш дастурларини инобатга олган ҳолда танлаш лозим.
39. Қуйидаги ҳолларда бино-иншоотларни ва коммуникацияларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
шахталар ва фойдали қазилмаларни бойитиш комбинатларининг тоғ жинслари ағдармалари мавжуд бўлган зоналарда;
ўпирилишлар, қор кўчкилари ва сел оқимлари, сув омборларининг фавқулодда сув чиқариш ва сув босиш хавфи мавжуд бўлган зоналарда;
сув таъминоти манбаларининг санитария муҳофазаси зоналарининг биринчи ҳалқаси доирасида;

лойиҳаланаётган объектлар курортлардаги даволаш воситалари эксплуатацияси билан бевосита боғлиқ бўлмаганда курортларнинг санитария муҳофазаси зонасида;

шаҳарлардаги иҳота ва санитария-гигиеник функцияларни бажарувчи ҳамда аҳолининг дам олиш масканлари ҳисобланган ўрмонлар, ўрмон-боғлар ва бошқа дарахтзорлар эгаллаган кўкаламзорлаштирилган зоналарда;
хизмат қилиш ва зарарсизлантириш муддатлари ўтмаган органик ва радиоактив чиқиндилар билан ифлосланган ерларда;

табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказилиши ёки илмий-маданий аҳамият касб этадиган табиат боғлари сақланишига хавф солиниши мумкин бўлган ҳолларда қўриқхоналарда ва уларнинг қўриқланадиган зоналарида;

маданий мерос объектларининг қўриқланадиган чегараларда.
3-§. Аҳолининг лойиҳавий сони
40. Аҳолининг лойиҳавий сонини ҳисоблашда, аҳолининг жорий ҳолатдаги (кундаги) демографик таркиби ва унинг ҳисобий даврлар бўйича кутиладиган ўзгаришлар ҳисобга олиниши керак.
Аҳолининг лойиҳавий сони қуйидаги усулларга асосланиши лозим:

меҳнат ресурсларидан фойдаланиш — меҳнат баланси усули;

ўтган йиллардаги ва аҳолини рўйхатга олиш давридаги аҳолининг табиий ортиши ва миграция ҳаракатларини таҳлил қилиш асосида демографик прогнозлаш усули.
41. Меҳнат ресурслари аҳолини келажакдаги ёш бўйича тузилмасига мувофиқ аниқланиши, бунда аҳолининг меҳнатга лаёқатли гуруҳига қуйидагилар қўшилмаслиги лозим:
уй хўжалигида ва шахсий ёрдамчи хўжаликда банд бўлган шахслар ва кўп болали оналар (меҳнатга лаёқатли гуруҳга кирадиган аҳолининг умумий сонидан шаҳар ва шаҳарчаларда 3 — 6 фоизни, қишлоқ аҳоли пунктларида 4 — 8 фоизни ташкил этади);

ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва ишга лаёқатли ёшида нафақа олувчилар (аҳолининг лойиҳавий сонидан шаҳарлар ва шаҳарчаларда 1 — 2,5 фоизни, қишлоқ аҳоли пунктларида 1-2 фоизни ташкил этади).

Меҳнат ресурслари таркибига қўшимча равишда нафақа ёшида ишлашни давом этаётган шахслар киритилади (лойиҳавий муддатда шу гуруҳга кирадиган аҳоли сонининг 25 — 40 фоизини ташкил этади).
42. Банд аҳоли уч гуруҳга бўлинади:
16 ёшдан катта ишламайдиган — умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари, академик лицей, олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари;

аҳолига ижтимоий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасаларида ишловчилар;

иқтисодиёт тармоқларининг шаҳарни шакллантирувчи соҳаларида банд бўлган ишчи-ходимлар.
43. 16 ёшдан катта, ишламайдиган ўқувчилар сони статистик маълумотларига кўра, келажакдаги сони эса ёш таркиби ва ўқув юртлари тармоқларининг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши, бу гуруҳга кирадиган аҳолининг лойиҳавий умумий сонидан 2,5 — 5 фоиз миқдорида қабул қилиниши керак.
44. Хизмат кўрсатувчи гуруҳга кирадиган аҳолиси сони аҳоли пунктининг жойлашиш тизимидаги аҳамияти ва унинг умумий аҳоли сонига қараб ҳамда мазкур ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган кўрсаткичлар бўйича аниқланиши керак.
45. Шаҳарни шакллантирувчи гуруҳга кирадиган аҳолининг сони шаҳарни шакллантирувчи ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, муассасалар ва ташкилотларда ишлайдиганларнинг умумий сони йиғиндиси сифатида аниқланиши керак.

46. Аҳоли пунктлари аҳолисининг умумий сонини ҳисоблашда санатория-курорт муассасаларида дам олувчилар сони ҳамда ташкил этилмаган дам олувчиларнинг нисбатан турғун контингенти қўшимча равишда ҳисобга олиниши керак.

47. Реконструкция қилинадиган аҳоли пунктларида аҳолининг лойиҳавий сони қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

Ах 100

Н = ––––––––––––––,

Т — а — в

бу ерда:
А — шаҳарни шакллантирувчи ходимлари сони;
Т — банд аҳоли сони, аҳолининг умумий сонидан фоизда олинади;

а — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқийдиган, 16 ёшдан катта бўлган ўқувчи ва талабалар сони, аҳолининг умумий сонидан фоизда олинади;

в — аҳолининг хизмат кўрсатувчи гуруҳи сони, аҳолининг умумий сонидан фоизда олинади.
48. Шаҳарни шакллантирувчи гуруҳга кирувчи аҳоли сонини аниқлашда туманни режалаштириш лойиҳаларининг маълумотлари, аҳоли пунктининг жойлаштириш тизимидаги ўрни ва аҳамияти, шаҳар атрофи ва бошқа аҳоли пунктларидан ишга келаётганлар ҳамда шаҳар атрофи ва бошқа аҳоли пунктларига ишга кетаётган ишчи-ходимлар ҳисобга олиниши лозим.
4-§. Аҳоли пунктларининг функционал зоналари (ҳудудлари)
49. Аҳоли пунктлари ҳудудларининг режавий тузилмасини турар жой, ижтимоий-амалий, ишлаб чиқариш зоналари ва меҳнат қилиш жойлари, кўча-йўл тармоғи ҳамда умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаган ҳолда, шунингдек аҳоли пунктининг катталиги ва ҳудудининг табиий-иқлимий хусусиятларига асосланган ҳолда, унинг умумий режавий тузилмасига боғлаб шакллантириш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
491. Ҳудудларда шамол йўналишининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида шаҳарларнинг бош режаларида вентиляция йўлаклари (коридорлари) назарда тутилиши керак.
Бунда бино ва иншоотларнинг (баландлиги, зичлиги, узлуксиз фронт ҳосил қилиши ҳамда бошқа параметрлари) вентиляция йўлакларида (коридор) жойлашуви шамол йўналишининг эркин ҳаракатини чекламаслиги лозим.
(491-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-14-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 397, 15.04.2026 й.) асосан киритилган)
50. Аҳоли пунктлари ҳудудларида қуйидаги функционал зоналар белгиланиши лозим:
турар жой зоналари;
ижтимоий-амалий зоналар;
ишлаб чиқариш зоналари;
муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари;
рекреация зоналари;
қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар;
махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар;
ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудлар зоналари;
шаҳар атрофи зоналари.
Маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб бошқа ҳудудий зоналар белгиланишига йўл қўйилади.
51. Маданий мерос объектларига эга бўлган шаҳарлар учун тарихий қурилиш зонаси ажратиб кўрсатилиши лозим.

52. Функционал зоналарнинг фойдаланиш мақсадлари ҳамда уларнинг ҳудудларида жойлаштирилишига йўл қўйиладиган объектлар Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ қабул қилиниши керак.

53. Аҳоли пунктларнинг режавий тузилмаси функционал зоналарнинг ихчам жойлашуви ва ўзаро алоқалари, ҳудуддан самарали фойдаланиш ва оқилона бўлиниши, табиий-иқлимий, ландшафт, миллий-маиший хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек атроф-муҳит ва маданий мерос объектлари муҳофазасини таъминлаган ҳолда шакллантириш лозим.

5-боб. Турар жой зоналари

1-§. Умумий талаблар
54. Турар жой зоналари (истиқомат қилиш ҳудудлари) режавий тузилмаси аҳоли пунктнинг шаклланган шаҳарсозлик ва табиий вазиятларини, унинг катта-кичиклиги ва аҳолини жойлаштириш тизимида эгаллаган ўрни, экологик ва санитария-гигиена шароитлари, турар жой ва жамоат бино-иншоотларининг композицион ва эстетик мужассамлиги, аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари тармоғи, кўча-йўл тармоғи, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектлари, умумий кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, шунингдек меҳнат қилиш жойларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиши лозим.
55. Турар жой зоналарида турар жой ва жамоат бино-иншоотларидан ташқари илмий-тадқиқот ташкилотлари, майдонлар, истироҳат боғлари ва бошқа умумий фойдаланиш жойлари, санитария-муҳофаза зоналарини яратишни талаб этмайдиган баъзи коммунал ва ишлаб чиқариш объектлари жойлаштирилишига йўл қўйилади.
56. Турар жой зоналари қуйидаги функционал-режавий бирликлари бўйича ташкил этилиши керак:
даҳалар (кўчалар билан бўлинмаган, майдони 10 ha гача бўлган ҳудудлар);

мавзелар (даҳа, маҳалла ёки уларнинг гуруҳлари, майдони 10 — 50 ha ни ташкил қилувчи, кўчаларнинг қизил чизиқлари ёки аҳоли пунктининг бошқа ҳудудий элементлари билан чегараланган, магистрал ёки туман аҳамиятига молик кўчалар билан бўлинмаган ҳудуд). Мавзеларда турар жой зоналарининг функцияларига зид бўлмаган объектлар жойлаштирилиши;

турар жой тумани (майдони 50 — 250 ha ни ташкил қилувчи мавзелар гуруҳлари, умумий марказга эга, шаҳар аҳамиятига молик магистрал кўчалар, темир йўллар, табиий ҳудудлар билан бўлинмаган ҳудуд). Турар жой туманида жамоат, маъмурий, ишлаб чиқариш, коммунал ва аҳолига даврий хизмат кўрсатишга мўлжалланган объектлар ва кўкаламзорлашган ҳудудлар жойлаштирилиши.
57. Турар жой зоналарини режалаштиришда қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:
кўп қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар мавзелари;

томорқали (блокланган ва якка тартибдаги) уй-жойлар даҳалари;

аралаш қурилиш ҳудудлари — функционал мақсадларига кўра (жамоат-турар жой, ишлаб чиқариш-турар жой) ҳамда режавий тузилишига кўра (кўп квартирали ва томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар) ташкил этган ҳудудлар.
58. Турар жой зоналарида қуйидагиларни жойлаштиришга йўл қўйилади:
алоҳида турган, биргаликда қурилган, биргаликда-қўшимча қилиб қурилган ёки қўшимча қилиб қурилган ижтимоий ва маданий-маиший объектларни;

автотураргоҳларни;

ибодатхоналарни (масжидлар, черковлар, синагогалар ва ш.к.).

59. Қишлоқ аҳоли пунктларида турар жой зоналарининг режавий тузилмаси ишлаб чиқариш объектларининг жойлашуви ва уларнинг ўзаро боғланишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши лозим.

I — III тоифали автомобиль йўллари, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси юриши учун мўлжалланган йўллар қишлоқ аҳоли пунктларининг турар жой зоналарини кесиб ўтишига йўл қўйилмайди.
2-§. Кўп квартирали турар жой ҳудудлари
60. Турар жой зоналарининг ўлчамларини аниқлашда ҳамда турар жой фондини ҳисоблашда ва тузилмасини белгилашда аҳолининг демографик таркиби, ҳар бир оилани уй-жой билан таъминланиши заруратидан келиб чиқиб, мавжуд ва истиқболда уй-жой билан таъминланганлик даражаси тўғрисидаги статистик ва прогноз қилинган маълумотлар таҳлили асосида аниқланиши керак.
61. Ҳисоблаш учун аҳолининг турар жой билан таъминланиш даражаси (ижтимоий норма) киши бошига 16 m² кам бўлмаган миқдорида қабул қилиниши лозим.
62. Турар жой зоналарининг майдонлари 1000 киши аҳолига ҳисобланган қуйидаги кўрсаткичлар бўйича қабул қилиниши лозим.
а) шаҳарларда:
томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар учун — 20 — 25 hа;
кам қаватли (томорқасиз) уй-жойлар учун — 10 — 15 hа;
ўрта ва кўп қаватли уй-жойлар учун — 8 hа;
баланд ва юқори қаватли уй-жойлар учун — 7 hа;
б) қишлоқ аҳоли пунктларида:
томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар учун — 40 hа;
кам қаватли (томорқасиз, хўжалик қурилмалари билан) уй-жойлар учун — 20 — 25 hа;

кам ва ўрта қаватли (хўжалик қурилмаларисиз) ) уй-жойлар учун — 10 — 15 hа.

Экстремал табиий-иқлимий шароитларга эга бўлган ҳудудлар (чўл, тоғли жойлар) учун ушбу кўрсаткичлар 30 фоизгача ўзгартирилишига йўл қўйилади.
63. Турар жой зоналарини режалаштиришда уларда жойлаштириладиган бинолар турлари, қаватлар сони ва зичлиги, ҳудуднинг тарихий-маданий, табиий-иқлимий ва бошқа маҳаллий хусусиятлардан келиб чиқиб белгиланиши керак.
64. Турар жой зоналари таркибида қуйидаги кичик зоналар ёки уларнинг аралаш зоналари ташкил этилишига йўл қўйилади:
баланд ва юқори қаватли турар жой бинолари зоналари;
ўрта ва кўп қаватли турар жой бинолари зоналари;

кам қаватли турар жой бинолари зоналари;

якка тартибдаги (шу жумладан блокланган) уй-жойлар зоналари.
65. Турар жой зоналарини ташкил этишда, турар жой қурилиши ҳажмини ҳисоблашда, турар жой бинолари турларини танлашда оилаларнинг демографик таркиби ҳамда аҳолининг анъанавий турмуш тарзи ҳисобга олиниши керак.
66. Шаҳарда қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ерустидаги барча қаватларнинг фойдали майдонлари йиғиндиси) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонига нисбати (УМН) тўрт ярим баробардан ошмаслиги лозим.
Турар жой зоналарида турар жой биноларининг УМН коэффициентлари шаҳар бош режаларида белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
67. Турар жой биноларнинг қулайлик даражаси ШНҚ 2.08.01-24 ҳамда қуйидаги 1-жадвалда кўрсатилган турлари бўйича қабул қилиниши керак.
(67-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

1-жадвал

Турар жой биноси ва квартиранинг қулайлик даражаси бўйича турлари

Квартиранинг норматив майдони, бир кишига, m2

Квартирада яшовчиларни ҳисоблаш формуласи

Турар жой қурилишининг умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

Бизнес синф

40

k = n + 2

15

Эконом синф

30

k = n + 1

50

Муниципал

20

k = n

30

Махсус

ШНҚ 2.08.01-24 бўйича

k = n — 1

5

(1-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Изоҳлар:
1. k — квартирадаги хоналарнинг сони, n — истиқомат қилувчилар сони.

2. Кўрсаткичлар лойиҳадаги ҳисобий давр учун белгиланган.

3. Ушбу кўрсаткичлар ҳисоб-китоб учунгина фойдаланилади.
68. Турар жой билан таъминланганлик даражасининг ўртача ҳисобий кўрсаткичи қулайликнинг турли даражасига эга уй-жой (хонадон)ларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ ҳолда ҳисоб-китоблар асосида аниқланиши керак.
69. Юқори ва баланд қаватли турар жой бинолари қурилиши энг йирик ва йирик шаҳарларда, техник-иқтисодий асосланишларга биноан амалга оширилиши керак.
70. Ўрта қаватли турар жой бинолари катта ва йирик шаҳарлар учун қурилишнинг асосий тури сифатида қўлланилиши лозим.

71. Кам қаватли турар жой бинолари ҳамда якка тартибдаги уй-жойлар ўрта ва кичик шаҳар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари учун қурилишнинг асосий тури сифатида қўлланилиши керак.

72. Кам қаватли, юқори қурилиш зичлигига эга турар жой бинолари қаватлар сони бўйича чекловлар белгиланган ҳудудларда ҳамда юқори қурилиш зичлигига эришиш мақсадида қўлланилиши керак.
73. Қишлоқ аҳоли пунктларининг турар жой зоналарида томорқали (якка тартибдаги), коттеж ва блокланган уй-жойлар ҳамда кам қаватли кўп квартирали турар жой бинолари қурилиши лозим.

74. Уй-жой (хонадон) қошидаги томорқа ерларининг ўлчамлари уй-жой турлари ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб белгиланиши, бироқ 200 m² кам бўлмаслиги лозим.

75. Якка тартибда уй-жой қуриш (томорқа ва уй-жойни ободонлаштириш) учун ер участкаларининг ўлчамлари 400 m² га тенг қилиб қабул қилиниши лозим.
76. Турар жой зоналарида реконструкция (реновация) қилиниши режалаштирилган ҳудудларда мавжуд турар жой ва жамоат бинолари сақланиб қолиниши ёки янгиланиши керак.
Бундай ҳудудларда ушбу ШНҚ талабларига риоя қилган ҳолда янги бино ва иншоотлар қурилиши, мавжуд турар жой ва жамоат биноларининг пастки қаватларидан фойдаланиш мақсадларини ўзгартирилиши, бинолар устига янги қават ёки мансарда қаватларини қурилиши, ерусти ва ерости маконларидан фойдаланиш лозим.
77. Тарихий зоналарда реконструкция ёки реновация қилинадиган турар жой бинолари устига тарихий муҳитнинг умумий услубий бирлигини ҳисобга олган ҳолда, маданий мерос объектларининг тарихий визуал-ландшафтини сақлаб қолган ҳолда мансардали қаватларни қуришга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Турар жой биноларидан турар жой ва бошқа мақсадли (жамоат, ишлаб чиқариш) биноларгача бўлган оралиқ масофалар яшаш хоналарига қуёш нурининг тушиши ва табиий ёритилиши даражасининг СанҚваН 0102-25 ва ШНҚ 2.08.01-24 да белгиланган инсоляция нормаларига мувофиқлиги, шунингдек яшаш хоналаридан ёнидаги ҳовлиларнинг сатҳи кўринмаслиги шартларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.
(78-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, мазкур ШНҚнинг 18-бобида ва ШНҚ 2.01.02-04да ёнғинга қарши масофалар бўйича талабларга риоя этиш лозим.
(78-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
79. Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар қуйидаги 2-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.

2-жадвал

2-бино баландлиги Н2

Йўл тарафдаги ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

Деворда деразалари бор бино тарзи (бинонинг узун томони)

Деворда деразалари бор бино ён тарзи

Деворда деразалари йўқ бино ён тарзи

Қўшни тараф ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

1-бино баландлиги Н1

Йўл тарафдаги ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

-

Н2 • 0,25

Н2 • 0,25

Н2 • 0,25

-

Деворда деразалари бор бино тарзи (бинонинг узун томони)

Н1 • 0,25

Нmax • kй

2× Нmax • 0,3

2× Нmax ×0,3

Н1× kй/2

Деворда деразалари бор бино ён тарзи

Н1 • 0,25

2× Нmax • 0,3

1+ Н2) • 0,3*

1+ Н2) • 0,25*

Н1 • 0,25*

Деворда деразалари йўқ бино ён тарзи

Н1 • 0,25

2× Нmax • 0,3

1 + Н2) • 0,25*

1+ Н2) • 0,15*

Н1 • 0,25*

Қўшни тараф ҳудуд чегарасигача бўлган масофа

-

Н2 • kй/2

Н2 • 0,25*

Н2 • 0,25*

-

* оловбардошлиги I ёки II даражали бўлган бинолар орасидаги масофаларни ҳисоблашда қўлланилади (бунда, ҳисобланган қиймат 6 m дан кам бўлмаслиги керак); ёнғинга бардошлилигининг бошқа даражали бинолар орасидаги масофа ушбу
Изоҳлар:
1. Н — лойиҳалаштирилган бинонинг баландлиги (ер сатҳидан энг юқори қаватнинг томёпмасигача бўлган ўлчам).
2. Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (kй) ушбу ШНҚнинг 2-иловаси бўйича қабул қилинади.
3. Ёпиқ ички ҳовлиси бор турар жойларда биноларнинг ички фасадлари орасидаги масофа Нmax • 2,3 қийматида қабул қилиниши керак.

4. Мансарданинг вертикал ташқи девори 1,5 m дан кам ва томнинг қиялиги 60º дан кам бўлганда мансарданинг баландлиги бинонинг баландлигига киритилмайди.

5. Мавжуд мавзелар ва кичик даҳаларнинг кўп квартирали турар жой бинолари оралиғида болалар ўйин майдончалари, катталар дам олиш майдончалари, воркаут майдончалари, кийим-кечак қуритиш майдончалари ҳамда автотураргоҳлардан ташқари бошқа объектларнинг жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
6. Кўп қаватли турар жой бинолар ва якка тартибдаги уй-жойлар орасидаги энг кам масофа кўп қаватли турар жой биносининг баландлигидан кам бўлмаслиги керак. Ойнаси бўлмаган томонидан масофани икки баробаргача қисқартиришга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Реконструкция, реновация ва мураккаб шаҳарсозлик шароитларда СанҚваН 0102-25га мувофиқ инсоляция нормалари таъминлаганда ушбу жадвалда келтирилган масофаларни икки баробаргача қисқартиришга йўл қўйилади.
(изоҳнинг 7-банди Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
8. Фаоллиги 8 балл ва ундан юқори бўлган сейсмик ҳудудларда турар жой биноларнинг узун (параллель) томонлари орасидаги масофа энг баланд бинонинг икки баравар баландлигидан кам бўлмаслиги лозим.
80. Марказлашган канализация тармоғи бўлмаган ҳудудларда ҳовли ҳожатхоналари турар жой ва таълим муассасалари биноларидан, болалар ва катталарнинг дам олиш майдончаларидан 20 m дан, якка тартибдаги уй-жой томорқаларида — 10 m дан, сув таъминоти манбаи (қудуқ)гача эса — 25 m дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.
81. Турар жой ҳудудларидан шаҳарсозлик жиҳатдан фойдаланиш самарадорлигининг асосий мезони турар жой фондининг зичлиги бўлиб, у қуйидаги параметрлар билан тартибга солинади:
уй-жой фондининг зичлиги — 1 ha ҳудудга уй-жой фондининг умумий майдони (қаватлари бўйича) жами миқдори, m2/ha;

1 ha ҳудудга тўғри келадиган квартиралар сони;

​​​​​​​
УМН коэффициенти — фоизда, бирлик улуши.
82. Турар жой фондининг зичлиги қуйидаги 3-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

3-жадвал

Қурилиш типи

Уй-жой фондининг зичлиги, m2 умумий майдони/ha дан кам бўлмаган

Кўп квартирали:

баланд ва юқори қаватли

6700 — 7500

кўп қаватли

6000 — 6700

ўрта қаватли

4200 — 6000

кам қаватли

2200 — 4200

Томорқали (блокланган ва якка тартибда):

зичлиги юқори бўлган (участкалари 0,02 — 0,04 ha)

1800

зичлиги ўртача бўлган (участкалари 0,04 — 0,10 ha)

1200

зичлиги паст бўлган (участкалари 0,10 — 0,15 ha)

1000

Аралаш қурилган:

зичлиги юқори бўлган

2500

зичлиги ўртача бўлган

1000

Изоҳлар:
1. Турар жой туманларида туман ва шаҳар аҳамиятига молик жамоат ва ишлаб чиқариш объектларининг жойлашувини инобатга олиб улардаги зичликни 20 фоизгача пасайтириш керак.
2. Ҳудудларни қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларида турар жой фондининг зичлиги ушбу жадвалда келтирилгандан ҳамда бош режаларда қабул қилинган зичликдан юқори бўлмаслиги керак.
3. Турар жой фондининг зичлигини аниқлашда турар жой ҳудудида жойлашган турар жойлар, таълим муассасалари, кундалик хизмат кўрсатиш объектлари, кўкаламзорлар ва автотураргоҳларнинг ер майдонлари қўшиб ҳисобланиши керак.

Ҳисобланадиган ҳудуд таркибига туман ва шаҳар аҳамиятига молик бўлган объектларнинг ҳудудлари қўшилмайди.

4. Турли хил қаватли бинолар қурилишларида турар жой фондининг зичлиги қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

100

а11 + а22 + а33 + …,

бу ерда а1, а2, а3 — лойиҳада қабул қилинган қаватлиликдаги турар жой биноларининг умумий майдони, мавзенинг барча турар жой бинолари умумий майдонидан фоизларда;

н1, н2, н3 — турар жой фондининг қабул қилинган бинолар қаватлигига боғлиқ бўлган зичлиги, m2/ha.
83. Шаҳарларда реконструкция ва реновация шароитида турар жой фондининг зичлиги тегишли асослаш билан ўзгартирилишига йўл қўйилади.

84. Кўп қаватли комплекс қурилишда мавзеларнинг ҳисобий аҳоли зичлиги 400 киши/ha дан ошмаслиги лозим.

85. Турар жой бинолари, таълим муассасаларининг участкалари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, кўкаламзорлар, автотураргоҳлар эгаллаган ҳудудларнинг улуши уй-жой фондининг қабул қилинган зичлигига, турар жой биноларининг жойлашиши ва типологиясига, меъморий-режавий ечимларига боғлиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Кўп квартирали уй-жойлари бўлган турар жой зоналарининг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари майдони (мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари участкаларини ҳисобга олмаганда) мавзе ҳудуди майдонининг 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-15-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 396, 11.04.2026 й.) таҳририда)
87. Дам олиш ва болалар майдончалари ҳамда пиёдалар йўлакларининг майдонлари агарда уларнинг майдони участка умумий майдонининг 30 фоиздан ортиқ бўлмаган қисмини ташкил этганда кўкаламлаштирилган ҳудудларнинг таркибига қўшиб ҳисобланиши керак.
88. Турар жой мавзе (даҳа, маҳалла)ларида қуйидаги умумий фойдаланишдаги майдончалар бўлиши керак:
мактабгача ёшдаги болалар учун;
мактаб ёшидаги болалар ўйнаши учун;
катта ёшдаги аҳолининг дам олиши учун;
жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун;
маиший чиқиндиларни йиғиш учун;

ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун;

велосипед ва бошқа мобил воситаларни (самокат, ногиронлиги бўлган шахслар ва болаларнинг аравачалари) сақлаш учун.
89. Майдончаларнинг ўлчамлари ҳамда турар жой ва жамоат биноларигача масофалар қуйидаги 4-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши лозим.

4-жадвал

Майдончалар

Майдончаларнинг ўлчамлари, m2/киши

Майдончалардан турар жой ва жамоат биноларигача энг кам масофалар, m

Мактабгача ва кичик ёшдаги мактаб болаларининг ўйнаши учун

0,7

10

Катта ёшдаги аҳолининг дам олиши учун

0,1

6

Жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун

2,0

10 — 40

Хўжалик мақсадлари учун

0,3

20

Автотураргоҳлар

0,8

29-жадвалга мувофиқ

Ит ва бошқа уй ҳайвонларини сайр қилдириш учун

-

40

Кийим-кечак қуритиш учун

нормаланмайди

90. Чанг бўронлари мунтазам содир бўладиган ҳудудларда хўжалик мақсадлари учун ёпиқ иншоотлар қурилганда хўжалик майдончалари ўлчамларини, шунингдек мавзе миқёсида спорт-соғломлаштириш мажмуалари шакллантирилганда, болаларнинг ўйнаш майдончалари, катталарнинг дам олиши жойлари ҳамда жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун майдончалар ўлчамларини икки баробаргача қисқартиришга йўл қўйилади.
91. Болаларнинг ўйнаш майдончалари, катталарнинг дам олиши жойлари ҳамда жисмоний машғулотлари билан шуғулланиш майдончаларини умумлаштиришга йўл қўйилади, бунда майдончаларнинг юзаси 150 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
92. Уй-жой қурилишининг зичлиги юқори бўлган (7000 m2/hа дан ортиқ) ҳудудларда белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун болаларнинг ўйнаш майдончаларини, катталарнинг дам олиши жойларини ва жисмоний машғулотлари билан шуғулланиш майдончаларини ерости ва ярим ерости иншоотларнинг томларига жойлаштириш ҳамда томларни кўкаламзорлаштириш (газонлар, саёз илдизли буталар) усулларидан фойдаланиш керак.
93. Чиқинди тўплаш майдончаларидан турар жой бинолари, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш, болаларнинг ўйнаш майдончалари ҳамда катта ёшдаги аҳолининг дам олиш жойларигача, шунингдек таълим, соғлиқни сақлаш ва умумий овқатланиш муассасаларигача бўлган масофа 25 m дан кам бўлмаган, турар жой биносининг энг узоқ кириш жойигача 100 m дан ортиқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши лозим.
3-§. Томорқали уй-жойлар ҳудудлари
94. Томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар ҳудудлари аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ режалаштирилиши керак.
Бунда, ҳудуддан фойдаланиш самарадорлигини, аҳоли пунктларининг хусусиятларини, турар жой биноларининг типологиясини, ривожланиш омилларини ва ҳудуднинг аҳоли пункти таркибида жойлашувини ҳисобга олиш керак.
95. Аҳоли пунктлари ерларини иқтисод қилиш мақсадида ерларнинг шаҳарсозлик қийматини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларни реконструкция қилиш шароитида тегишли асослашларга таяниб томорқалар ўлчамлари кичрайтирилган ўлчамларда қабул қилиниши лозим.
96. Якка тартибдаги уй-жой участкаларининг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилган (томорқадан иборат бўлиши) бўлиши лозим. Участкадаги дарахтлар уларнинг баландлигига қараб қўшни чегарасидан 1 — 3 m узоқликда экилиши керак.
97. Якка тартибдаги уй-жойлар учун томорқалар ўлчамлари ва шакли биноларнинг чизиқли қурилиш зичлиги ва зарур бўлган хўжалик қурилмалари жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.
98. Ер участкасининг олд ўлчами (кенглиги) режадаги уйнинг асосий фасадининг узунлигига ҳамда қўшни биноларгача белгиланган маиший, санитария ва ёнғин хавфсизлиги масофаларига қараб, участканинг чуқурлиги эса турар жой биносидан хўжалик қурилмаларигача бўлган санитария масофалари уларнинг фаолият мақсади ва ҳажмига қараб белгиланиши керак.
99. Якка тартибдаги уй-жой зоналари ва боғдорчилик-узумчилик ширкатларидаги турар жой бинолари деразаларидан қўшни ер участкаларида жойлашган хўжалик (ёрдамчи) қурилмалари (омбор, гараж, ҳаммом) ҳамда чорва ва паррандаларни сақлаш жойларигача оралиқ масофалар СанҚваН 0339-16га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
100. Ер участкаси чегарасидан турар жой биноси деворигача бўлган масофа 3 m дан, хўжалик биноларигача — 1 m дан кам бўлмаслиги керак.
Ушбу оралиқ масофа турар жойларни чангдан, шовқиндан ва транспортдан чиқувчи зарарли газлардан иҳоталаш мақсадида кўкаламзорлаштириш учун фойдаланилиши керак.
101. Чегарадош томорқалардаги уй-жой бинолари ва хўжалик қурилмалари ёнғин хавфсизлиги ва зилзилабардошлик талабларини ҳисобга олган ҳолда бирлаштирилиши (блокировка қилиниши)га йўл қўйилади.​​
102. Чегарадош ер участкалардаги уй-жой бинолари ва хўжалик қурилмалари томларининг нишаблигини ёғингарчиликдан ҳосил бўладиган сувларни қўшнининг участкасига тушмайдиган қилиб йўналтирилиши лозим.
103. Кўчаларнинг қизил чизиқлари ва қурилишни тартибга солиш чизиқларида хўжалик қурилмалари қурилишига йўл қўйилмайди.
104. Якка тартибдаги уй-жойлар зоналарида чиқиндиларни тўплаш майдончалари қурилишини режалаштириш лозим.
105. Якка тартибдаги уй-жой участкаларида савдо, ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
106. Бир томорқада икки ва уч оилага мўлжалланган уй-жойлар блокланиб қурилишига йўл қўйилади.

107. Туризм салоҳиятига эга бўлган аҳоли пунктларида якка тартибдаги уй-жой участкаларида (этно, агро, эко, гастрономик) туризм доирасида жисмоний шахсларнинг вақтинча яшаши учун мўлжалланган меҳмон уйларини жойлаштиришга йўл қўйилади.

108. Қишлоқ аҳоли пунктларида турар жой фондининг зичлиги қуйидаги 5-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

5-жадвал

Уй-жойлар турлари

Турар жой фондининг зичлиги,

m2 ум.майдони/ha дан кам бўлмаган

1. 1-2 қаватли уй-жойлар ер участкалари майдони, m2:

1200

400

1000

500

800

600

600

700

400

800

2. Бирлаштирилган (блокланган) уй-жойлар ер участкалари майдони, m2:

600

700

400

1000

3. Томорқаси бўлмаган секцияли уй-жойлар ер участкалари майдони, m2:

2

1800

3

2300

4

2500

5

2600

Изоҳлар:
1. Истиқомат қилиш ҳудудида яшовчилар учун уй-жойлар, чорва ва паррандалар, транспорт воситалари ва бошқа маиший эҳтиёжлар учун хўжалик бинолари бўлганда, ушбу жадвалнинг 3-бандида кўрсатилган уй-жой фонди зичлигини 20 фоизгача камайтиришга йўл қўйилади.

2. Уй-жой фондининг зичлигини ҳисоблашда аҳоли пунктлараро аҳамиятга эга бўлган муассасалар ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг ер участкалари ҳисобга олинмайди.

3. Реконструкция шароитида ушбу жадвал кўрсаткичларини тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра ўзгартиришга йўл қўйилади.
4-§. Аралаш қурилиш ҳудудлари
109. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда аралаш қурилиш ҳудудлари жамоат, ишлаб чиқариш объектлари ва кўкаламзорларни ўз ичига олган турар жой даҳаларидан иборат бўлиши, реконструкция шароитида эса уларнинг таркибида илм-фан ва таълим муассасалари, бизнес объектлари жойлаштирилиши мумкин.
110. Аралаш қурилиш ҳудудларида участка майдони 0,5 hа дан ортиқ бўлмаган, ижтимоий-амалий ва маиший-коммунал мақсадларга эга объектлар, шунингдек ўз ҳудудидан ташқаридаги атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайдиган (шовқин, тебраниш, магнит майдонлари, радиация таъсири, тупроқ, ҳаво, сувнинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирлар) саноат, коммунал ва омборхона объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Қишлоқ аҳоли пунктларининг аралаш зоналарида СанҚваН 0103-25га мувофиқ кенглиги 50 m дан ортиқ бўлган санитария-муҳофаза зонаси ташкил этилиши талаб этилмайдиган кичик корхоналар ва қишлоқ хўжалиги объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
112. Аралаш зоналарда турар жой ва жамоат бинолари, илм-фан, таълим ва хизмат кўрсатиш муассасалари, саноат корхоналари ва ишлаб чиқариш ва бизнес объектларини (участка майдони 5 hа дан катта бўлмаган) жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бундай зоналарда ишлаб чиқариш жараёнида портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлмаган, турар жой ва жамоат бинолари учун белгиланган шовқин, тебраниш, электромагнитли ва ионловчи нурланишларни вужудга келтирмайдиган, атмосфера ҳавосини, ерусти ва ерости сувларини ифлослантирмайдиган ишлаб чиқариш объектлари жойлаштирилиши керак.
Улар учун белгиланган санитария-муҳофаза зоналарининг кенглиги 50 m дан ошмаслиги, ҳудудларига темир йўл изларининг кирмаслиги, шунингдек юк автомобилларининг оқими бир суткада (бир йўналишга) 50 дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

113. Аралаш зоналарда мавжуд турар жой ва ишлаб чиқариш бино-иншоотларини реконструкция қилишда корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф қилиниши (технологик қайта жиҳозлаш орқали зарарсиз жараёнларга ўтиш, қувватларни камайтириш, корхонанинг алоҳида ишлаб чиқариш йўналишлари ихтисосини ўзгартириш ёки уни саноат зонасига кўчириш) керак.

114. Аралаш зоналар учун шаҳарларда майдони — 10 hа, қишлоқ аҳоли пунктларида — 3 hа дан кам бўлмаган ҳудудлар ажратилиши лозим.
6-боб. Ижтимоий-амалий зоналар
115. Ижтимоий-амалий зоналарда амалий, молиявий, ижтимоий фаоллик марказларини, соғлиқни сақлаш, маданият, савдо, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш ва бизнес объектларини, давлат таълим муассасаларини ва нодавлат таълим ташкилотларини, маъмурий, илмий-тадқиқот муассасаларини, диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар) ва иншоотларни, ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек автотураргоҳларни жойлаштиришга йўл қўйилади.
116. Ижтимоий-амалий зоналар таркибига маданий мерос объектларини киритишга йўл қўйилади. Бундай биноларда маданий (музей, кутубхона, ўқув марказлари) ҳамда туризмга оид (этнографик, косибчилик ва миллий ҳунармандчилик устахоналари) объектларни жойлаштириш лозим.
117. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг ижтимоий-амалий зоналари таркиби умумшаҳар маркази, режалаштириш туманларининг марказлари, турар жой туманлари марказлари, маҳаллий (мавзе, даҳа, маҳалла) марказлари, бирламчи хизмат кўрсатиш марказлари, дам олиш зоналари марказларидан иборат бўлиши керак.
118. Йирик ва катта шаҳарларда барпо этиладиган маъмурий туманлар марказлари режалаштирилиши ёки турар жой туманлари марказлари билан умумлаштирилиши лозим.
119. Маданий мерос объектлари бўлган аҳоли пунктларда барпо этиладиган умумшаҳар марказлари аввалдан шаклланган тарихий муҳит яхлитлигини таъминлаши лозим.

120. Йирик ва катта шаҳарларда истиқомат қилиш ҳудудлари бўлакларга бўлинганда умумшаҳар марказларига шаҳар аҳамиятидаги кичик марказлар қўшилиши лозим.

121. Ўрта ва кичик шаҳарларда ягона умумшаҳар марказлари шакллантирилиб, улар таркибига истиқомат қилиш ҳудудларининг маҳаллий (мавзе, даҳа, маҳалла) марказлари киритилиши керак.
122. Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари тизимини шакллантиришда турли даражадаги марказларнинг ўзаро таъсирини ҳамда қуйидаги 6-жадвалда келтирилган ҳисобий хизмат кўрсатиш доирасидаги аҳоли сонини ҳисобга олиш лозим.

6-жадвал

Аҳоли пунктларининг турлари

Жамоат маркази ва хизмат кўрсатувчи аҳоли сони, минг киши

Умумшаҳар маркази

Режалаш-тириш тумани маркази,

100 — 300

Турар жой тумани маркази,

25 — 80

Маҳаллий хизмат кўрсатиш маркази (мавзе),

5 — 15

Бирламчи турар жой бирлиги маркази (маҳалла),

1 — 3

Йирик шаҳар

+*

+

+

+

+

Катта шаҳар

+*

+

+

+

Ўрта шаҳар

+**

+

+

Кичик шаҳар

+**

+

Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари

+

+

Аҳоли пункти ичида турли даражадаги марказларнинг хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобий радиуслари

Пиёда ёки транспортда етиб олиш,

45 min

Пиёда ёки транспортда етиб олиш, 45 min

800 — 1500 m, пиёда етиб олиш,

15 — 20 min

500 m гача,

пиёда етиб олиш,

5 — 10 min

150 — 300 m,

пиёда етиб олиш,

1,5 — 5 min

Изоҳлар:
1* — 1,5 — 2,0 h лик транспорт қатнови доирасидаги шаҳар атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг 10 фоизга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда.

2** — 45 — 60 min ли транспорт қатнови доирасидаги шаҳар атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг 20 фоизга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда.

3. Чўл ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари учун шу марказларгача пиёда етиб олиш вақти 20 — 25 фоизга ўзгартирилиши керак.
123. Ижтимоий-амалий зоналари, жойлашаётган объектлар таркиби ва биноларнинг турларига қараб кўп функцияли (умумшаҳар ва туман) ва ихтисослашган зоналарга ажратилиши керак.
124. Ижтимоий-амалий зоналарни аҳоли пунктининг марказий қисмларида, магистраль кўчаларга, жамоат транспорти тугунларига, саноат корхоналари ва бошқа оммавий қатновли объектларга туташ ҳудудларда шакллантириш лозим.
125. Кўп функцияли ижтимоий-амалий зоналарда, уларнинг функцияларни амалга оширишга монелик қилмайдиган ҳажмда кўп қаватли турар жой бинолари жойлаштирилишига йўл қўйилади. Бунда, турар жой биноларининг пастки қаватлари ёки стилобат қисмларида ижтимоий-амалий зоналарнинг функционал мақсадларига мос келувчи тижорат ва бизнес объектлари бўлиши керак.
126. Кўп функцияли ижтимоий-амалий зоналар минимал ўлчамли ер участкаларида жойлашиши ва кенг таркибли функцияларга эга ижтимоий марказлар кўринишида шаклланиши керак. Уларда асосан савдо ва умумий овқатланиш муассасалари, бошқарув, бизнес, фан, маданият ҳамда шаҳар ва туман аҳамиятига молик объектлар, хизмат кўрсатиш соҳасига доир муассасалари бўлган турар жой бинолари, шунингдек катта ер участкалари талаб қилмайдиган (1,0 ha дан катта бўлмаган) ва санитария-муҳофаза зонасининг кенглиги 25 m дан ортиқ бўлмаган корхоналар жойлаштирилиши керак.
127. Ижтимоий-амалий зоналар аҳоли пункти миқёсидаги марказлар тизимини шакллантириши, маҳаллий марказларнинг, шу жумладан маҳаллаларнинг бир қисми бўлиб, турар жой ва бошқа функционал зоналарда алоҳида ажратилган участкалар кўринишида шакллантирилиши керак.
128. Маҳалладаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудларнинг улуши марказ ҳудудининг камида 25 фоизни ташкил қилиши керак.
Автотураргоҳлар марказнинг исталган жойидан 100 m, жамоат ҳожатхоналари — 200 m масофада ёки бинолар таркибида жойлаштирилиши лозим.
129. Кўп функцияли ижтимоий-амалий зоналарнинг майдонлари йириклаштирилган кўрсаткичлар асосида, бир киши ҳисобига, m² да ҳисобланиши керак:
энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда — 2 — 5;
ўрта шаҳарларда — 5 — 10;
кичик шаҳарларда, шаҳарчаларда ва қишлоқ аҳоли пунктларида — 10 — 20.
130. Маданий мерос объектлари бўлган аҳоли пунктларида мавжуд тарихий муҳитнинг яхлитлигини сақлаб қолган ҳолда ва маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиш зоналарининг режимларига риоя қилган ҳолда умумшаҳар марказининг ядросини шакллантириш керак.
Бунда, атроф-муҳитнинг комплекс фаоллигини таъминлаган ҳолда жамоат-тарихий бинолар билан бир қаторда турар жой биноларини сақлаш, тиклаш ва ривожлантириш лозим.
131. Тарихий зоналардаги турар жой биноларининг турлари ва қаватлари сони маданий мерос объектлари бўлган аҳоли пунктнинг функционал ва меъморий-макон хусусиятларини, унинг тарихий-маданий анъаналарини очиб берадиган ҳамда мавжуд биноларни реконструкция қилиш бўйича талабларни, шунингдек ерусти ва ерости маконидан фойдаланиш қоидаларини белгилайдиган тарихий-шаҳарсозлик тадқиқотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган лойиҳада кўрсатилиши керак.
132. Ижтимоий соҳа объектлари зоналари маъмурий, тиббий, илмий, таълим, савдо (шу жумладан ярмаркалар, буюм ва кийим-кечак бозорлари), кўргазмалар, спорт ва бошқа объектларни ўз ичига олган шаҳар аҳамиятига эга ихтисослашган марказлар сифатида шакллантирилиши лозим.
Ушбу зоналарни жойлаштиришда уларнинг фаолияти хусусиятлари, ҳудудга бўлган эҳтиёжлари, катта сиғимли автотураргоҳларни ташкил этиш, ривожланган транспорт ва муҳандислик инфратузилмаларини яратиш зарурати, шунингдек атроф-муҳит ва қўшни бино-иншоотларга таъсир даражаси ҳисобга олиниши керак.
133. Ихтисослашган марказлар аҳоли пунктлари чегарасида ёки уларнинг ташқарисида жойлаштирилишига йўл қўйилади.
134. Томорқали (якка тартибдаги) турар жой зоналари бўлган кичик аҳоли пунктларининг турар жой зоналарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ва бошқа ишлаб чиқариш объектларни ташкил этишга йўл қўйилади.
135. Ижтимоий-амалий зоналар кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар билан узвий боғланишни лозим. Бу зоналар доирасида кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар камида 25 фоизни ташкил этиши керак.
Маданий мерос объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда шаклланган ҳолатдан келиб чиқиб ушбу кўрсаткич 25 фоиздан кам бўлишига йўл қўйилади.

136. Умумшаҳар ва туман аҳамиятига молик истироҳат боғлари ижтимоий-амалий зоналар билан туташ ҳудудларда жойлаштирилиши ва уларнинг режавий тизими билан уйғунлаштирилиши лозим.

137. Истироҳат боғлари ижтимоий-амалий зоналар билан туташ ҳудудларда жойлаштирилганда улар учун автотураргоҳларни умумлаштиришга йўл қўйилади.
138. Ижтимоий-амалий зоналарни қуйидагилар ҳисобига ривожлантириш лозим:
жамоат биноларини тубдан реконструкция ва модернизация қилиш, объектларнинг ихтисослигини ўзгартириш, қурилиш зичлигини ошириш;
хизмат кўрсатиш объектларигача етиб бориш нормаларини таъминлаган ҳолда пиёдалар алоқа йўлларини шакллантириш;
бош магистрал кўчаларда ҳаракат тезлигини таъминлаш ҳамда режалаштириш тизимларининг асосий тугунларида пиёдалар алоқа йўлларини фазовий жиҳатдан иҳоталаш;
маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш.

139. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг жамоат марказларида объектларни энг катта мужассамланганлиги ва мажмуалилиги билан ажралиб турувчи ядро (ўзак)ларни ажратиш лозим.

140. Ядро (ўзак)ларнинг майдони бир истиқомат қилувчига 1 — 3 m² ҳисобидан қабул қилиниши керак.

7-боб. Ишлаб чиқариш зоналари

1-§. Умумий талаблар

141. Аҳоли пунктларининг ҳудудларида ишлаб чиқаришни таъминлайдиган саноат ишлаб чиқариш ва коммунал объектлари, омборхоналар, муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар объектлари, ёрдамчи ишлаб чиқаришлар жойлаштириладиган ишлаб чиқариш зоналари шакллантирилиши лозим.

Ушбу зоналарда ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятини таъминлайдиган ёрдамчи биноларни ва омборхоналарни, авария-қутқарув хизмати объектларини, ишчиларга хизмат кўрсатиш муассасаларини ҳамда илмий муассасаларнинг тажриба ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
142. Қишлоқ аҳоли пунктларида ишлаб чиқариш ҳудудларида қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш устахоналари ва гаражлари, уруғ, ўғит, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва чорва емлари омборлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлашга ихтисослашган объектлар жойлаштирилиши лозим.

143. Ишлаб чиқариш зоналарининг режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида тегишли ишлаб чиқариш соҳаларининг истиқболли ривожланиши бўйича прогнозларни ҳисобга олган ҳолда уларни ривожлантириш босқичлари белгиланиши керак.

144. Ишлаб чиқариш зоналари таркибига қуйидагиларни киритишга йўл қўйилади:
коммунал зоналар (коммунал ва омборхона объектлари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари, транспорт объектлари, улгуржи савдо объектлари жойлашган зоналар);
саноат зоналари (темир йўл шохобча йўллари жойлашган, эни 50 m дан катта бўлган санитария-муҳофаза зоналарини ташкил этиш талаб қиладиган ишлаб чиқариш объектлари жойлашган зоналар);
ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари, муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари (илмий-тажриба ишлаб чиқариш зоналари, технопарклар, махсус иқтисодий ва индустриал зоналар).
Олдинги таҳрирга қаранг.
145. Ишлаб чиқариш зоналарида жойлашган корхоналар ва объектларнинг хавфлилик даражаси ШНҚ 2.09.02-23 бўйича аниқланиши керак.
(145-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
146. Ишлаб чиқариш зоналари ва корхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналари доирасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган уй-жойлар, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, боғ-дала ҳовлилар, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, спорт иншоотлари, бошқа жамоат биноларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Санитария-муҳофаза зоналаридан рекреация ёки қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Корхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналари ер майдонлари бу корхоналарнинг ҳудудлари таркибига қўшилмайди.
147. Турар жой ва ишлаб чиқариш зоналарини, ишлаб чиқариш корхоналари ва турар жой ҳудудларини аралаш жойлаштиришига йўл қўйилмайди.
148. Озиқ-овқат, тиббий, фармацевтика ҳамда санитария-муҳофаза зонаси 100 m дан кам этиб белгиланган корхоналарни зарарли ишлаб чиқариш корхоналари (металлургия, кимё, нефть кимёси ва шунга ўхшаш) ҳудудида ва уларнинг санитария-муҳофаза зоналарида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
149. Ишлаб чиқариш зоналари функционал-режавий жиҳатдан мавзе (гуруҳ)лар кўринишида ташкил этилиши, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш бино-иншоотлари корхонанинг юк обороти ва транспорт тури, қурилиш босқичлари ҳамда қувватларни ўзлаштириш навбатларини инобатга олган ҳолда ШНҚ 2.09.17-24га мувофиқ жойлаштирилиши керак.
150. Тоғ-кон саноати (очиқ конлар, тўпланган тоғ жинслари, шлак тўплагичлар) билан боғлиқ ҳудудлар аҳоли пунктлари чегарасидан ташқарида, уларнинг санитария-муҳофаза зоналарини ва шамолнинг асосий (устувор) эсиш йўналишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Санитария-муҳофаза зоналарининг кенглиги СанҚваН 0103-25 бўйича қабул қилиниши керак.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
152. Портловчи моддаларни ва улар асосида ишланган маҳсулотларни (қурол-яроғ омборлари, базалар, портловчи моддалар омборлари) тайёрловчи ва сақловчи объектлар учун чекловлар ўрнатилган (хавфли) зоналар ва майдонлар белгиланиши лозим. Чекловлар ўрнатилган (хавфли) зоналарда турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш бино-иншоотлари қурилишига йўл қўйилмайди.
153. Илмий-тажриба ишлаб чиқариш зоналарида илмий муассасаларнинг тажриба ишлаб чиқариш ташкилотлари, илмий муассасаларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, улар билан боғлиқ бўлган олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари, турар жой бинолари, меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш муассасалари, шунингдек муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
154. Илмий муассасаларнинг ер участкалари ўлчамлари (биноларнинг ҳар қаватдаги 1000 m2 умумий майдонига), гектар (hа) ҳисобида кўпи билан қуйидагича бўлиши керак:
табиий ва техника фанлари — 0,12 — 0,17;
ижтимоий фанлар — 0,08 — 0,1.
Ушбу кўрсаткичлар алоҳида шароит ва ишлаш тартибини талаб қилувчи объектларга (ботаника боғлари, обсерватория, элементар заррачаларни тезлашгичлар) татбиқ этилмайди. Мазкур ҳудудлар таркибига тажриба майдонлари, полигонлар, захира ҳудудлари, санитария-муҳофаза зоналари киритилмайди, мазкур кўрсаткичларнинг кичиги қабул қилиниши керак.

155. Илмий муассасалар ҳудудларда бинолар, майдонлар, кўкаламзорлар, йўллар, йўлаклар ва автотураргоҳлар учун ҳудудлар ажратилиши, бунда, бино ва иншоотларни қурилиш майдони муассаса участкаси майдонининг 50 фоизидан, йўллар ва йўлаклар майдони 15 — 20 фоиздан ортиқ, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ва спорт майдончалари майдони 20 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

156. Аҳоли пунктларида ишлаб чиқариш зоналарнинг янгиларини жойлаштириш ёки мавжудларини кенгайтириш учун ер участкаларни танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
транспорт логистикасининг қулайлиги;
геологик шароитлар;
сейсмик микроҳудудлаштириш;
ерости чучук сувларининг ҳимоя зоналари;
мўлжалдаги корхоналар ва ишлаб чиқаришларнинг соҳаси ва турлари;
аҳоли пунктининг умумий режавий тузилмасига мувофиқлиги;
транспорт логистикасининг қулайлиги;
корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва технологик жиҳатдан ўзаро алоқалари оқилона ташкил этилиши;
техник-иқтисодий, санитария-гигиеник кўрсаткичлар, энергетика, сув ва ҳудудий захиралар, атроф-муҳит ҳолатининг истиқболли прогнозларини қиёслаш асосида фойдаланиш;
табиий ва бошқа шароитларнинг истиқболдаги ўзгариши тахминлари.
157. Мавжуд корхоналар таркибида бошқа йўналишдаги янги ишлаб чиқаришларни ва кичик корхоналарни уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири даражаси асосий ишлаб чиқаришнинг зарари даражасидан ошиб кетмаганда ва экологик шароити ёмонлашувига олиб келмаганда жойлаштиришга йўл қўйилади.
2-§. Саноат зоналари
158. Саноат (ишлаб чиқариш) корхоналари аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зоналари ҳудудида, умумий ёрдамчи ишлаб чиқаришлари ёки инфратузилма объектлари бўлган корхоналар гуруҳлари таркибида, уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олиб жойлаштириш лозим.
159. Саноат (ишлаб чиқариш) зоналарини жойлаштиришда корхона ходимларининг йўл вақтлари энг кам бўлиши учун уларнинг турар жой мавзелари билан ўзаро боғланишини таъминлаш лозим.

160. Саноат (ишлаб чиқариш) зоналари ўлчамлари уларнинг фойдаланиш жадаллиги, аҳоли пунктида жойлашуви, ҳудуднинг шаҳарсозлик қиймати, корхоналарнинг соҳавий хусусиятлари, юк айланиши ва транспорт турлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг ихчам жойлашувини ҳисобга олиниши лозим.

161. Ишлаб чиқариш корхоналари, ишлаб чиқариш объектлари, хизмат кўрсатиш муассасаларининг қурилиш майдонлари корхоналар эгаллаган ҳудудларнинг 70 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.
162. Саноат (ишлаб чиқариш) зонаси ҳудудининг эгалланиш даражаси аниқланиши, саноат (ишлаб чиқариш) корхоналари, улар билан боғлиқ объектлар ва хизмат кўрсатиш муассасаларнинг ҳудудлари майдонлари, жумладан темир йўл бекатлари ва шохобча йўллари эгаллаган майдонлар аҳоли пунктининг бош режасида белгиланиши керак.
163. Ишлаб чиқариш корхоналари учун ер участкалари майдонларининг ўлчамлари дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблар ёки амалдаги ўхшаш корхоналар бўйича нисбий кўрсаткичларга асосланган ҳисоблар билан аниқланиши керак.
Ишлаб чиқариш корхоналари учун ажратиладиган ер участкалари майдони бундай корхоналарни режалаштириш лойиҳалари билан ҳамда ШНҚ 2.09.17-24га мувофиқ белгиланиши керак.
164. Санитария-муҳофаза зоналарининг кўкаламзорлаштириш майдони қуйидаги фоизларда бўлиши керак:
300 m гача — 60;
301 — 1000 m — 50;
1001 — 3000 m — 40.
165. Турар жой ҳудуди томонидан эни камида 50 m ли, зона эни 100 m гача бўлганда эса камида 20 m ли дарахт-бутазорлар экилиши керак.
166. Корхоналарнинг чиқиндихоналари, шағал, шох-шабба сақланадиган жойлари, сарқит ва чиқинди ўраларини қуришга фақат бу чиқиндиларни қайта ишлаш мумкин бўлмаганда йўл қўйилади, бунда ишлаб чиқариш зоналари ва тармоқ корхоналари учун марказлашган (гуруҳли) чиқиндихоналар қурилиши керак.
Улар учун ер участкалари корхоналардан ҳамда ерости сувлари ҳимоя зоналарининг II минтақасидан ташқарида ажратилиши, бунда ифлослантирувчи моддаларнинг тупроққа ва сизот сувларига тушишининг олди олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
167. Кўмир, сланец, маргимуш, қўрғошин, симоб ва бошқа ёнувчи ҳамда заҳарли моддалар бўлган чиқиндихоналар турар жой ҳамда жамоат бино ва иншоотларидан СанҚваН 0103-25га мувофиқ аниқланган масофада жойлаштирилиши лозим.
(167-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
168. Қишлоқ аҳоли пунктларида доимий ва мавсумий саноат (ишлаб чиқариш) корхоналарининг ихтисослашган филиалларини жойлаштириш лозим.
169. Қишлоқ аҳоли пунктларида ишлаб чиқариш зоналари умумий тармоқ автомобиль ва темир йўллар билан алоҳида участкаларга бўлинмаслиги лозим.
170. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зоналарига кириб борувчи электр, телекоммуникация, алоқа тармоқлари, маҳаллий аҳамиятдаги бошқа симли тармоқлар дала четларидан, йўллар ёқаларида, мавжуд трассалар бўйлаб, қишлоқ хўжалиги экинзорлари билан банд бўлмаган ерлардан, коммуникацияларгача бемалол етиб олиш имконини таъминлаган ҳолда жойлаштириш керак.
3-§. Коммунал-омбор зоналари
171. Коммунал-омборхона зоналарида озиқ-овқат ва гўшт-сут саноати корхоналари, умумтовар (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат) ҳамда ихтисослашган омборхоналар (музхона, картошка, сабзавот ва мевалар сақлаш жойлари), шаҳар аҳолисига коммунал, транспорт ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари жойлаштирилиши керак.
172. Ишлатиб бўлинган тоғ-кон ерости лаҳимлари ва ерусти участкаларининг объектларни жойлаштириш учун яроқли бўлган жойлар мавжуд бўлганда уларда озиқ-овқат ва саноат моллари омборхоналари, тақсимловчи музхоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.
173. Картошка, сабзавот ва мевалар сақлаш жойларининг санитария-муҳофаза зоналари ўлчамлари 50 m дан кам бўлмаслиги лозим.
174. Аҳолига бевосита кундалик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган омборлар тизимини аҳоли пунктларидан ташқарида транспорт тугунларига, ташқи автомобиль ва темир йўл транспорт тармоқларига яқин жойларда жойлаштириш лозим.
Бир гуруҳ аҳоли пунктларига хизмат кўрсатувчи марказлашган омборлар қурилиши ва улар кўпроқ туман марказларида ёки темир йўл бекатлари ёнидаги аҳоли пунктларида жойлаштирилиши керак.

175. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда коммунал-омбор зоналарини алоҳида-алоҳида, турар жой ва ишлаб чиқариш ҳудудлари билан транспорт алоқаларини таъминлаган ҳолда жойлаштириш лозим.

176. Коммунал-омбор зоналарида омборхоналар ва коммунал корхоналарнинг ихтисослашган гуруҳлари асосан бирлашган ҳамда товарларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштириш керак.
177. Аҳоли пунктларини реконструкция қилиш даврида турар жой ҳудудларида жойлашган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда ёнғинга қарши нормалар талабларига жавоб бермайдиган омборхоналар ва коммунал объектлар коммунал-омбор зоналарига кўчирилиши лозим.
178. Коммунал-омбор зоналари ер участкаларининг майдонлари энг йирик ва йирик шаҳарларда кўп қаватли омборларни қуришни ҳисобга олиб аҳолининг бир киши учун 2 m2, бошқа шаҳар аҳоли пунктларида эса 2,5 m2 ҳисобидан қабул қилиниши керак. Умумтовар ва ихтисослашган омборлар участкаларининг ўлчамлари ушбу ШНҚнинг 3-иловасига кўра қабул қилиниши лозим.
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари
1-§. Умумий талаблар
179. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналарида ҳаво, темир йўл, автомобиль, дарё транспорти ва қувур орқали етказиб бериш транспорти, алоқа иншоотлари ҳамда коммуникацияларини ва муҳандислик ускуналарини жойлаштириш, уларнинг ишлаб туриши учун иншоотлар жойлаштирилиши лозим.
180. Аҳоли пунктларининг муҳандислик жиҳозланиши турар жой, ижтимоий-амалий, ишлаб чиқариш ва бошқа ҳудудлар учун сув таъминоти, оқава сувлари тармоқлари, электр, иссиқлик ва газ таъминоти, телекоммуникация ва бошқа турдаги муҳандислик тизимларни мужассамлаштирган ҳолда лойиҳалаштириш лозим.
2-§. Аҳоли пунктларининг муҳандислик инфратузилмаси

181. Аҳоли пунктларида иқлимий, географик ва бошқа шароитларидан қатъий назар аҳоли учун зарур санитария-гигиеник шароитларни, шунингдек меҳнати, маиший турмуши ва дам олиши учун қулайликларни таъминловчи муҳандислик ускуналар билан жиҳозланиши лозим.

182. Техник-иқтисодий асосланишларга мувофиқ бир бирига яқин жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари эҳтиёжларини таъминлаш учун марказлашган туман сув ва иссиқлик таъминоти, оқава сувларини тозалаш иншоотлари ва бошқа тизимлар бўлиши керак.
183. Аҳоли пунктларнинг муҳандислик инфратузилмаларини шакллантиришда қуйидагилар таъминланиши лозим:
фойдаланишнинг ишончлилиги, аҳоли пунктларининг мавжуд ва лойиҳалаштирилган муҳандислик инфратузилмасининг барқарорлиги;
аҳоли учун қулай санитария-гигиеник ва хавфсиз яшаш шароитлари;
янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларининг санитария-техник қулайлиги;
етказиб бериладиган ресурслар ва коммунал хизматларнинг истеъмол сифати;

ресурслар (энергия)ни тежаш;

аҳоли пунктлари ҳудудларида ва улардан ташқаридаги табиий мажмуаларни аҳоли пунктлари урбанизацияланган муҳитининг салбий техноген таъсиридан муҳофаза қилиш.
184. Муҳандислик инфратузилмаларни ривожлантириш ва ўзгартириш схемалари, технологиялари, техник ва лойиҳавий ечимлари аҳоли пунктлари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатдан ўзлаштириш (янги қурилиш, реконструкция қилиш) хусусиятлари, жойлашган объектларга нисбатан истеъмол талаблари ва ҳажмларини таъминлаши лозим.
185. Аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда асосий ресурсларга электр энергияси, телекоммуникация, алоқа воситалари, газ, иссиқлик ва сувга бўлган эҳтиёжлар қуйидагилар асосида белгиланиши керак:
тармоқларни эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг маълумотлари ва техник шартлари;
норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлар ва кўрсаткичлар;
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг эҳтиёжлари, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган корхоналарнинг лойиҳавий кўрсаткичлари;

ресурслар истеъмолининг жорий миқдорлари ва ресурсларни тежаш дастурларини ҳисобга олган ҳолда жамланган кўрсаткичлар;

тадқиқотлар ва асослаш.
3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви
186. Муҳандислик тармоқларни жойлаштиришда қуйидагилар таъминлаши керак:
ерусти ва ерости маконидан оқилона фойдаланиш;

қурилишнинг энг паст қиймати, тармоқларнинг сақланиши ва ишончли ишлаши, улардан фойдаланиш қулайлиги ва хавфсизлиги;

транспорт ҳаракати учун энг кам тўсқинлик қилиши, йўл қопламалари ва кўкаламзорларнинг сақланиши, аҳоли учун нормал турмуш шароити.
187. Муҳандислик тармоқларининг (техник) зоналарида қуйидагилар бўлиши зарур:

магистрал йўллар тизими ва муҳандислик тармоқлари тизимининг режавий жиҳатдан ажратилиши;

муҳандислик тармоқларини қуриш ва фойдаланиш сарф-харажатлари камайишини таъминлайдиган юқори ихчамлиги;

зарур ерости маконини келгусида янги тармоқларни ётқизиш учун захиралаш;

муҳандислик тармоқлари тизимини турар жой тумани ва мавзе (даҳа, маҳалла)ларнинг режавий ечимлари билан узвий боғлаш;

муҳандислик тармоқларини қуриш ва фойдаланиш даврида кўкаламзорларни сақлаб қолиш.

188. Ер ости муҳандислик тармоқлари кўча ва йўлларнинг кўндаланг кесимлари ичида, тротуарлар ёки йўл ҳаракатини ажратувчи тасмалар остида, траншеялар ёки тоннелларда (ўтиш мумкин бўлган коллекторларда) жойлаштириш лозим.

Қизил чизиқ ва қурилишни тартибга солиш чизиғи орасида паст ва ўрта босимли газ тармоқлари ва кабеллар (электр, телекоммуникация линиялари, сигнализация, диспетчерлик) жойлаштирилиши керак.
189. Йўлнинг қатнов қисми кенглиги 22 m дан ортиқ бўлганда сув таъминоти тармоқлари кўчанинг ҳар икки томонида жойлаштирилиши керак.

190. Кўча ва йўлларнинг қатнов қисмларини реконструкция қилишда уларнинг тагида (ер остида) жойлашган тармоқларни ҳаракатини ажратувчи тасмалар ва тротуарлар тагига кўчирилиши, тоннеллар қурилганда йўл остидаги мавжуд тармоқларни сақлаб қолиш ва янгиларини ўтказишга йўл қўйилади.

191. Муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун тоннель (ўтиш коллектор)лар бир вақтнинг ўзида диаметрлари 500 — 1000 mm бўлган иссиқлик тармоқларини, 500 mm гача сув таъминоти тармоқларини, диаметри 10 mm дан ортиқ бўлган телекоммуникация кабель линияларини ва кучланиши 10 kV гача бўлган электр тармоқлари кабелларни жойлаштириш зарурати бўлганда, шунингдек магистраль кўчалар ва темир йўллари билан кесишган жойларда лойиҳаланиши керак.
192. Тоннелларда газ ҳамда ёнувчан ва енгил алангаланувчи моддаларни ташувчи қувурларни кабеллар билан биргаликда ўтказилишига йўл қўйилмайди.
193. Реконструкция шароитида, маданий мерос объектларининг қўриқланадиган зоналарида ёки кўчаларнинг кенглиги етарли бўлмаганда, диаметри 200 mm дан ортиқ бўлган иссиқлик тармоқлари тоннель (коллектор)лар ўтказилиши керак.
Тупроқларнинг геологик ва гидрогеологик хусусиятига кўра еростидан ўтказиш имконияти бўлмаса ёки шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш зоналарида вақтинчалик ечим сифатида иссиқлик тармоқларини ерустидан ўтказишга йўл қўйилади.

194. Техник зоналарни қисқартириш мақсадида мавзе (даҳа, маҳалла)ларда муҳандислик тармоқларни юкламалар ўқларига яқинроқ жойлаштириш керак.

195. Мавзе (даҳа, маҳалла)ларни лойиҳалаштиришда канализация, сув таъминоти ва дренаж тармоқлари учун схемаларни, шунингдек бинолар қурилишининг навбатларини режалаштириш имкониятини яратиш мақсадида муҳандислик ускуналари (иссиқлик ва совутиш пунктлари, насос станциялари) ҳамда тармоқларнинг мавзе (даҳа, маҳалла)лар ҳудудларига кириш жойларини рельеф бўйича пастроқ томондан жойлаштириш лозим.
196. Биноларга ёндош участкаларнинг ободонлаштириш даражасини яхшилаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши керак:

иссиқлик ва сув таъминоти қувурларининг транзит тармоқларини биноларнинг ертўла қисмида ажратилган бўлмалар орқали ўтказиш;

иссиқлик ва сув таъминоти қувурларининг кириш жойлари, шунингдек канализация тармоқларининг чиқиш жойларини биноларнинг ён тарафидан амалга ошириш;

газ қувурлари киришини биноларнинг ҳовли томонидан амалга ошириш;

телекоммуникация кабель линияларини (ғилоф қувурларда) биноларнинг отмосткаси тагидан, электр кабелларини эса бевосита отмостка ёқалаб ўтказиш;

муҳандислик тармоқларини умумий траншеяда, қурилиши зич ҳудудларда, иқтисодий асосланган бўлса умумий коллекторларда ётқизилиш.

197. Турар жой бинолари, умумий ўрта ва мактабгача таълим ташкилотлари бинолари ертўлаларида кучланиши 0,4 — 10 kV бўлган кабель электр тармоқларини ўтказиш ва паст кучланишли шчитларни ўрнатиш лозим.
198. Бир техник зонада материаллари ва ётқизиш чуқурлиги бир хил бўлган қувурлар ётқизилиши керак.
199. Техник зоналарда пиёдалар йўлкалари, спорт машғулотлари ва болалар майдончаларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда, улар тармоқларнинг кузатув қудуқлари ва камераларидан камида 3 m масофада бўлиш лозим.

200. Мавзе (даҳа, маҳалла)даги муҳандислик тармоқларининг энг самарадор схемаси тармоқларни ётқизиш вариантларининг техник-иқтисодий ҳисобларни қиёслаш асосида танланиши керак.

201. Мавзе (даҳа, маҳалла)ларда режавий ечимлар самарадорлиги муҳандислик тармоқлари узунлиги ва ихчамлиги нуқтаи назаридан 1000 m² умумий майдондаги тармоқлар зичлиги кўрсаткичлари билан белгиланиши керак. Улар қуйидаги 7-жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим.

7-жадвал

Муҳандислик тармоқлари ва жиҳозлар қисмлари

ўлчов бирлиги

Қурилиш қаватлилиги

1-2

3-4

5 — 8

9 ва ундан ортиқ

Сув қувурлари

m

106

36

34

36

Оқава тармоғи

m

123

46

40

28

Иссиқлик тармоғи

m

90

31

25

20

Газ қувурлари

m

108

36

30

20

Электр кабеллари 10 kV

m

57

33

28

21

Электр кабеллари 0,4 kV

m

-

71

60

37

Ташқи ёритиш:

кабеллар

m

-

48

38

30

ёриткичлар

дона

3

1,5

1,3

1

Телефонлаштириш

m

105

42

35

28

Ирригация ва дренаж тармоқлари

m

125

55

49

37

Изоҳ. 1-2 қаватли қурилган мавзе (даҳа, маҳалла)да 0,4 kV ва ташқи ёритиш электр тармоқлари ҳаво тармоқлари сифатида қабул қилиниши керак.
202. Умумшаҳар ва туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларда бевосита кўчага хизмат қилувчи ва шаҳар транспортининг узлуксиз ишлашини таъминловчи тармоқларни (шаҳар электр транспорти, кўча ёритиш ва йўл ҳаракатини тартибга солиш кабеллари), шунингдек транзит сув ва газ қувурлари, канализация коллекторлари, иссиқлик ва бошқа махсус мақсадли тармоқларни жойлаштиришга йўл қўйилади.
203. Кўчанинг қизил чизиғидан ерости муҳандислик тармоқлари қуйидаги тартибда жойлаштирилиши лозим:

телефон канализацияси;

электр кабеллари;

иссиқлик тармоғи;

газ қувурлари;

сув қувурлари;

канализация тармоғи;

дренаж тармоқлари.

Бунда, тармоқларнинг вертикал ҳолати уларга эркин уланиш имконини таъминлаши керак.

204. Иссиқлик ва сув таъминоти қувурлари ҳамда кўп сонли кабелларни бир жойдан ётқизишда, ерости хўжалиги яхши ривожланган шаҳар магистралларини қайта қуришда, кўчанинг кўндаланг кесимида тармоқларни алоҳида ётқизиш учун жой етарли бўлмаганда, магистрал кўчалар ва темир йўллар билан кесишганда муҳандислик тармоқларини умумий коллекторларда ётқизилиши керак.
205. Трансформатор подстанцияларидан ва телекоммуникация станцияларидан чиқишда, шунингдек кўп сонли алоқа ва электр кабелларини ётқизиш мўлжалланаётган кўчаларда кабель коллекторлари лойиҳаланиши лозим.
206. Муҳандислик тармоқларни бевосита грунтга ётқизишда техник жиҳатдан асосланган ҳолатларда қувурларни умумий траншеяда биргаликда ётқизиш керак.
207. Ёнувчан суюқликлар ва газларни ташувчи қувурларни ҳамда кучланиш кабелларини биргаликда ётқизишга йўл қўйилмайди.

208. Муҳандислик тармоқлар орасида, шунингдек улардан бино ва иншоотлар пойдеворигача масофалар бу тармоқлардаги камералар, қудуқлар ва бошқа қурилмалар ўлчами ҳамда жойлашуви, монтаж ва таъмир шароитларидан келиб чиқиб белгиланиши керак.

209. Ерости муҳандислик тармоқларидан бино ва иншоотларгача энг узоқ масофа қуйидаги 8-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши лозим.

8-жадвал

Муҳандислик тармоқлари

Ерости тармоқларидан масофа (ёруғликда), m

бино ва иншоотлар пойдевори

корхона тўсиқлари, эстакадалар пойдеворигача, алоқа тармоғи

чекка йўл ўқигача

автомобиль йўлларигача

ҳаво тармоқлари таянчларигача

эни 250 mm темир йўллар, камида тўшама ва ўра тагигача хандақ чуқурлиги

эни 750 mm темир йўллар ва трамвай излари

йўл чети тоши, қатнов қисми чети, йўл четининг мустаҳкамланган чизиғи

кюветнинг ташқи чети ёки йўл пойининг чети

1 kV гача ташқи ёритиш, трамвай ва троллейбусларнинг туташиш тармоғи

35 kV гача

35 kV дан ортиқ

Сув қувури ва босимли канализация

5

3

4

2,8

2

1

1

2

3

Ўзи оқар канализация ва сув оқимлари

3

1,5

4

2,8

1,5

1

1

2

3

Дренажлар

3

1

4

2,8

1,5

1

1

2

3

Ёнувчан газлар қувурлари,

босими, МРа (kgf/sm2):

паст, 0,005 (0,05) гача

2

1

3,75

2,8

1

1

1

5

10

ўрта, 0,005 (0,05) — 0,3 (3)

4

1

4,8

2,8

1,5

1

1

5

10

юқори, 0,3 (3) — 0,6 (6)

7

1

7,8

3,8

2,5

1

1

5

10

юқори, 0,6 (6) — 1,2 (12)

10

1

10,8

3,8

2,5

1

1

5

10

Иссиқлик тармоғи (канал, тоннель ташқи деворидан),

шу жумладан каналсиз ётқизилган тармоқнинг изоляция қобиғидан

2 (5)*

1,5

4

2,8

1,5

1

1

2

3

Барча кучланиш кабеллари ва алоқа кабеллари

0,6

0,5

3,3

2,8

1,5

1

0,5

5

10

Каналлар, коммуникация тоннеллари

2

1,5

4

2,8

1,5

1

1

2

3

Ташқи ҳаво-чиқинди қувурлари

2

1

3,8

2,8

1,5

1

1

3

5

Изоҳлар:
1. Тор шароитларда юқори босимли газ қувурларидан бино (иншоот)ларгача бўлган масофани ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.
2. Канал туби бино (иншоот) асосидан 0,5 m дан кўпроқ баландликда жойлашган бўлса иссиқлик тармоқларини бино (иншоот) пойдеворига жипслаштириб жойлаштиришга йўл қўйилади.
3. Ушбу жадвалда кўрсатилган кабеллардан ҳаво тармоқлари таянчларигача масофа бўлиб кучланишли кабелларга тегишлидир.
4. 110 — 120 kV кучланишли кабеллардан, корхона тўсиқлари, эстакадалар, туташиш тармоғи ва телекоммуникация тармоқларигача бўлган масофа камида 1,5 m бўлиши керак.
5. Кучланишли кабеллардан электрлашган темир йўлгача масофа камида 10,75 m бўлишли лозим.

6. Тармоқлар бошқа тармоқлар ва иншоотлар пойдевори асосидан пастда жойлаштирилганда ушбу жадвалдаги масофани тупроқ турига кўра ошириш ёки пойдеворни мустаҳкамлаш керак.

7. Пойдеворлар чўкиши, тармоқдаги аварияларда таянч ва эстакадалар пойдеворлари шикастланиши эҳтимолини истисно қилувчи чораларни амалга ошириш шарти билан ерости муҳандислик тармоқларини қувурларнинг таянчлари ва эстакадалари, телекоммуникация тармоқлари доирасида жойлаштиришга йўл қўйилади.
Қурилиш даврида сув сатҳини пасайтириш орқали ётқизилиши лозим бўлган муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда улардан бино (иншоот)ларгача масофани асос грунти мустаҳкамлиги бузилиши эҳтимоли бўлган зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак.

8. Суғориладиган ҳудудларда ерости муҳандислик тармоқларидан суғориш каналларигача (канал қирғоғигача) масофа қуйидагича қабул қилинади: паст ва ўрта босимли газ қувурларидан, сув, канализация ва суюқ ёнилғи қувурларидан, сув оқимларидан — 1 m, босими 0,6 МPа (6 kgf/sm²) гача бўлган юқори босимли газ қувурлари, иссиқлик тармоқлари, хўжалик-маиший ва ёмғир канализациясидан — 2 m, кучланишли кабеллар ва алоқа кабелларидан — 1,5 m, кўча тармоғи суғориш каналларидан бино (иншоот)лар пойдеворларигача — 5 m.

9. 20 m дан кам чуқурликда жойлашган (конструкциянинг юқори қисмидан ернинг юзасигача) метрополитен ерости иншоотлари чўян тюбинглар ҳамда темир-бетон ёки ёпиштириладиган гидроизоляцияли бетон қобиқлардан масофа қуйидагича қабул қилинади: сув, канализация ва иссиқлик тармоқларигача — 5 m, ёпиштириладиган гидроизоляцияси бўлмаган қобиқлардан канализация тармоқларигача — 6 m, бошқа сув узатувчи қувурларгача — 8 m, қобиқлардан 10 kV гача кучланишли кабелларгача — 1 m, 35 kV гача кучланишли кабелларгача — 3 m.

10. Сув қувурлари ва канализация тармоқларини траншеяда ўтказишда I турдаги грунт шароитларида тармоқлардан бино (иншоот)лар пойдеворларигача масофа камида 5 m, II турдаги грунт шароитида қуйидаги жадвалдаги мувофиқ қабул қилинади:

​​​​​​​

Чўкувчи грунт қалинлиги, m

Масофа, m, қувурлар диаметри учун, mm

100 гача

100 — 300

300 дан ортиқ

5 гача

чўкмайдиган грунтлар каби

5 — 12

5

7,5

10

12 дан ортиқ

7,5

10

15

Чўкувчанлиги II-турдаги грунт шароитида бино (иншоот)ларни қуришда грунтнинг чўкувчанлик хоссалари йўқотилганидан сўнг қувурлардан бино (иншоот)ларнинг пойдеворларигача масофа чўкувчан бўлмаган грунтдаги сингари қабул қилинишига йўл қўйилади.

Ушбу масофаларга риоя этишнинг иложи бўлмаганда қувурлар сув ўтказмайдиган каналлар, тоннеллар ва тагликларда ётқизилиши, авариявий сувларни текшириш қудуқларига чиқариб юбориш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.

210. Ёнма-ён ўтувчи ерости муҳандислик тармоқлари (параллель жойлашганда) орасидаги масофалар қуйидаги 9-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.

9-жадвал

Муҳандислик тармоқлари

Горизонтал бўйича масофа, m

сув қувуригача

канализация тармоғигача

дренаж ва ёмғир канлизациясигача

босимли газ қувурларигача, МPа (kgf/сm2)

барча кучланишли кабелларгача

алоқа кабелларигача

иссиқлик тармоқларигача

каналлар, тоннелларгача

ташқи ҳаво чиқинди қувурларигача

паст 0,005 (0,05) гача

ўрта 0,005 (0,05) — 0,3 (3) гача

юқори

0,3 (3) — 0,6 (6) гача

0,6 (6) — 1 2 (12) гача

канал, тоннелнинг ташки девори

каналсиз ётқизиш кобиги

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Сув қувурлари

1-изоҳ қара

2-изоҳ қара

1,5

1

1

1,5

2

0,5*

0,5

1,5

1,5

1,5

1

Маиший канализация тармоғи

2-изоҳ қара

0,4

0,4

1

1,5

2

5

0,5*

0,5

1

1

1

1

Ёмғир канализацияси

1,5

0,4

0,4

1

1,5

2

5

0,5*

0,5

1

1

1

1

Газ қувурлари, босими — МРа (kgf/sm2):

паст 0,005 (0,05) гача

0,5

0,5

0,5

0,5

0,5

0,5

0,5

1

1

2

1

2

1

ўрта 0,005 (0,05) — 0,3 (3) гача

0,8

0,8

0,8

0,5

0,5

0,5

0,5

1

1

2

1

2

1,5

юқори 0,3 (3) — 0,6 (6) гача

1,5

2

2

0,5

0,5

0,5

0,5

1

1

2

1,5

2

2

юқори 0,6 (6) — 1,2 (12) гача

2

5

5

0,5

0,5

0,5

0,5

2

1

4

2

4

2

Барча кучланишли кабеллар

0,5*

0,5*

0,5*

1

1

1

2,0

0,1 — 0,5*

0,5

2

2

2

1,5

Алоқа кабеллари

0,5

0,5

1

1

1

1

1

0,5

-

1

1

1

1

Иссиқлик тармоқлари:

канал, тоннелнинг ташқи деворидан

1,5

1

1

2

2

2

4

2

1

-

-

2

1

каналсиз ётқизиш қобиғидан

1,5

1

1

1

1

1,5

2

2

1

-

-

2

1

Каналлар, тоннеллар

1,5

1

1

2

2

2

4

2

1

2

2

-

1

Ташки ҳаво чиқинди қувурлари

1

1

1

1

1,5

2

2

1,5

1

1

1

1

-

* — Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ.

Изоҳлар:

1. Бир нечта сув қувурларини параллель ётқизишда орасидаги масофа ШНҚ 2.04.02-19 га мувофиқ олиниши керак.

2. Маиший канализация ва хўжалик-ичимлик суви қувурлари орасидаги энг кам масофа қуйидагича олинади: темир-бетон қувурлардан сув қувуригача — 1,5 m; диаметри 200 mm гача бўлган чўян қувурлардан сув қувуригача — 0,7 m; диаметри 200 mm дан ортиқ қувурлардан — 1 m; пластмасса сув қувуригача — 0,7 m.

3. Газ қувурларини параллель ётқизишда — бир траншеяда икки ва ундан кўп газ қувурлари босимидан қатъи назар, ёнма-ён жойлаштирилганда улар орасидаги масофа қуйидагича олинади: диаметри 300 mm гача бўлган қувурлар учун — 0,4 m, диаметри 300 mm дан ошиқ қувурлар учун — 0,5 m.

4. Ушбу жадвалда пўлат газ қувурлари учун масофа кўрсатилган. Нометалл газ қувурларини жойлаштириш ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ олиниши керак.

5. Қудуқ (камера) девори қаршисида пайвандланган ёки йиғма бирикиш жойлари бўлмаган ҳолларда қувур билан қудуқ (камера)нинг ташқи девори ўртасидаги масофа 0,15 m олинишига йўл қўйилади. Қудуқ (камера)ларни пўлат қувурлари билан айланиб ўтишга йўл қўйилади.

6. Муҳандислик тармоқларини канализация тармоқлари билан параллель ётқизишда бошқа тармоқда ўрнатилган қудуқ тубини бетон билан монолитлаган ҳолда канализация қувурини қудуқ тагидан ўтказишга йўл қўйилади.

7. Бошқа иншоотларнинг қудуқ (камера)лари ҳамда умумий коллекторларни ҳар қандай муҳандислик тармоқлари кесиб ўтишига йўл қўйилади. Бунда, лойиҳаланаётган муҳандислик тармоғи қудуқ (камера) ёки умумий коллекторнинг ҳар томонидан 0,5 m га чиқувчи ва уларда жойлашган арматура ҳамда ускуналардан фойдаланишга ва таъмирлашга халақит бермайдиган ғилофга олиниши керак.

8. Сув қувурини иссиқлик тармоғи билан бир траншеяда ётқизишда, улар орасидаги масофа иссиқлик-техник ҳисоблар асосида қабул қилиниши керак.

9. Кучланишли электр кабелларини иссиқлик тармоғи билан параллель ётқизишда иссиқлик тармоғининг иссиқлик изоляцияси кабеллар йилнинг ҳар қандай фаслида иссиқлик тармоғидан қўшимча тарзда исиши, кучланиши 10 kV гача бўлган кабеллар учун 10⁰ дан ва 220 kV гача кабеллар учун 5⁰ дан ошмаслигини таъминлаши керак.

10. Полиэтилен қувурли телефон канализациясидан бошқа тармоқларгача масофа телефон канализациясида кузатув қудуқлари ўрнатилишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.

11. Кучланиши 35 kV гача бўлган кабелларни ётқизишда кўрсатилган масофалар махсус изоляциясиз кабеллар учун 0,5 m гача, кабеллар ғилоф қувурлардан ўтказилганда эса 0,25 m гача камайтиришга йўл қўйилади. 110 — 220 kV ли мой тўлдирилган кабелларнинг яқинлашиш масофаси 50 m дан ошиқ бўлмаган участкаларда қувурларгача бўлган масофани улар ўртасида кабелларнинг механик шикастланишини истисно қилувчи ҳимоя деворини ўрнатиш шарти билан 0,5 m гача камайтиришга йўл қўйилади. Суюқ ёнилғи ва газ қувурўтказгичлари бундан мустасно. Қувурлар остидан ва устидан кабеллар ўтказишга йўл қўйилмайди.

211. Муҳандислик тармоқлари ўзаро кесишганда улар орасидаги вертикал масофалар қуйидаги 10-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

10-жадвал

Тармоқлар номи

Тармоқлар орасидаги масофалар, m

сув қувурлари

канализация ва сув оқимлари

газ қувурлари

иссиқлик тармоқлари

кучланиш кабеллари

алоқа кабеллари

умумий коллекторлар

зирҳли

блок ва қувурларда

Сув қувурлари

0,1

0,1

0,1

0,1

0,25

0,1

0,1

0,2

Канализация ва сув оқимлари

0,1

0,1

0,1

0,1

0,25

0,1

0,1

0,2

Газ қувурлари

0,1

0,1

0,1

0,1

0,25

0,1

0,1

0,1

Иссиқлик қувурлари

0,1

0,1

0,1

-

0,5

0,1

0,1

-

Кучланиш кабеллари

0,25

0,25

0,25

0,5

-

0,2

0,1

0,1

Алоқа кабеллари:

зирҳли

0,1

0,1

0,1

0,1

0,2

-

-

0,1

блок ва қувурларда

0,1

0,1

0,1

0,1

0,1

-

-

0,1

Умумий коллекторлар

0,2

0,2

0,1

-

0,1

0,1

0,1

-

Изоҳ. Тор шароитларда ушбу жадвалдаги масофаларни камайтиришга йўл қўйилади. Бунда лойиҳаларда тармоқлар орасига махсус қистирма тагликлар ўрнатилиши керак.
212. Муҳандислик тармоқларнинг метрополитен иншоотлари билан кесишиши 60 — 90° бурчак остида бўлиши керак.
213. Кесишиш участкаларида қувурлар бир томонга нишабликка эга бўлиши ва ҳимоя конструкциялари (пўлат ғилофлар, монолит бетон ёки темир-бетон каналлар, коллекторлар, тоннеллар) ичидан олиб ўтилиши лозим.
Метрополитен иншоотлари қобиқлари ташқарисидан ҳимоя конструкциялари охиригача масофа ҳар бир томонга камида 10 m, қобиқ ёки рельс пойи (ерусти линияларида) ва ҳимоя конструкциялари орасидаги вертикал масофа камида 1 m бўлиши лозим.
214. Муҳандислик тармоқларининг метрополитен станция иншоотларини кесиб ўтишига ва газ қувурларини тоннеллар тагидан ўтказишга йўл қўйилмаслиги керак.
215. Метрополитен иншоотлари билан кесишиш жойларида босимли қувурлар пўлатдан ясалган ва кесишиш участкасининг ҳар иккала томонида сув чиқариш жойлари бўлган қудуқлар ҳамда ёпиш арматураси ўрнатилган бўлиши лозим.
216. Муҳандислик тармоқлари ерости пиёдалар ўтиш жойлари билан кесишганда қувурларни тоннеллар остидан, электр ва алоқа кабелларини тоннеллар устидан ўтказиш керак.
217. Ишлаб чиқариш корхоналари ва омборларини таъминлаш учун суюлтирилган газ ҳамда ёнувчан ва енгил алангаланувчи моддаларни ташувчи қувурларни турар жой ҳудудларидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
218. Магистрал қувурлари (газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув қувурлари) ШНҚ 2.05.06-22 ва ШНҚ 2.05.12-22га мувофиқ, вайроналиклар бўлиши эҳтимоли бўлган ҳудудлар ташқарисидан ўтказиш лозим.
(218-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
219. Магистрал газ қувурларини лойиҳалаштиришда уларни мавжуд ва ётқизилаётган газ қувурлари билан ҳалқаланиши лозим.
4-§. Сув таъминоти
220. Марказлашган ичимлик суви таъминоти учун манбалар ва сув олиш жойлари СанҚваН 0200-06 ва OʻzМSt 133:2024 талабларига мувофиқ танланиши, бунда сув олиш иншоотларининг тури ва схемаси ҳудуднинг геологик, гидрологик ва санитария шароитларидан келиб чиқиб белгиланилиши керак.
Ичимлик суви таъминоти эҳтиёжлар учун биринчи навбатда ерусти сув объектларидан кейин эса ерости сув объектларидан амалга оширилиши лозим.

221. Ерости сувлари захиралари кам бўлган тақдирда, улар техник-иқтисодий асосга мувофиқ ичимлик сувини сунъий равишда тўлдириш чоралари белгиланиши лозим.

Ичимлик суви учун сув олиш, ерусти ҳамда ерости манбалари жойлашган санитария-муҳофаза зоналарида ичимлик суви таъминотига тааллуқли бўлмаган ҳамда саноат ва фуқаролик объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
222. Ичимлик суви учун сув олиш жойлари атрофида СанҚваН 0244-07га мувофиқ санитария-муҳофаза зоналари ташкил этилиши керак.
Аҳоли пунктлари ҳудудида марказлаштирилган ичимлик суви олиш иншоотларини жойлаштириш ва магистрал сув қувурларини ётқизиш, сув таъминоти иншоотлари ва қувурлари учун санитария-муҳофаза зоналари ушбу ШНҚ, ШНҚ 2.04.02-19 ва СанҚваН 0244-07 талабларига мувофиқ белгиланиши лозим.
223. Сув таъминоти тизимлари, шунингдек ёнғинга қарши сув тармоқлари ШНҚ 2.04.02-19га мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.

224. Сув олиш иншоотларининг янгиларини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш лойиҳаларида уларга ёндош ҳудудларининг табиий муҳити ва экологик ҳолатига таъсири (юза ва ерости ўзанлари, ер-тупроқ ҳолати, ўсимликлар) ҳисобга олиниши керак.

225. Сувни тайёрлаш станциялари учун ер участкалари майдонлари уларнинг қувватидан (минг m3/d) келиб чиқиб лойиҳа ҳужжатлари бўйича қабул қилиниши лозим, кўпи билан, ha:

0,8 гача — 1;

0,8 — 12 — 2;

12 — 32 — 3;

32 — 80 — 4;

80 — 125 — 5;

125 — 250 — 12;

250 — 400 — 18;

400 — 800 — 24.

226. Ер участка майдонлари кейинчалик лойиҳа ҳужжатларида ШНҚ 2.04.02-19 бўйича аниқлаштирилиши керак.

227. Аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимларини лойиҳалашда аҳолининг ўртача бир суткалик хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув истеъмоли ШНҚ 2.04.02-19 бўйича олиниши лозим.

228. Аҳоли пунктларида ташқи ёнғинга қарши сув таъминоти бўлиши, ёнғинга қарши сув тармоқлари хўжалик-ичимлик ёки ишлаб чиқариш сув таъминоти тармоқлари билан бирлаштирилиши зарур.
229. Энг йирик, йирик, катта ва бошқа тоифаланган шаҳарларнинг ҳамда алоҳида аҳамиятга эга бўлган объектларнинг сув таъминоти тизимлари янгидан лойиҳалаштирилганда камида иккита мустақил сув манбаларига эга бўлиши ҳамда уларнинг бири ерости манбаларидан бўлиши керак.
Сув таъминоти тизимини иккита мустақил манбадан ташкил этиш имкони бўлмаганда, сув олиш бош иншоотлари икки гуруҳга ажратилиши лозим.
230. Сув олиш бош иншоотларнинг қуввати ШНҚ 2.04.02-19 бўйича ҳисобланиши керак. Бош иншоотларнинг бир гуруҳи ишдан чиққанда фаол қолган иншоотларнинг қуввати корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва технологик эҳтиёжларини авария ҳолатидаги режимда, шунингдек аҳолининг хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув билан таъминлаши керак.
231. Бош иншоотлар ишдан чиққанда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, сиғим (резервуар)ларда ёки магистрал сув қувурларида ичимлик суви захираси сақланиши лозим.
232. Сиғим (резервуар)лар кучли вайроналиклар эҳтимоли бўлган ҳудудларда жойлашганда уларнинг конструкциялари кучли портлашлар оқибатида ҳосил бўладиган зарба тўлқинининг ортиқча босими таъсирига бардош бериши лозим.
233. Сувнинг стратегик захирасини яратиш учун мўлжалланган ичимлик суви сиғим (резервуар)лари ҳамда магистрал сув қувурлари участкалари ҳимояланган герметик люклар ҳамда ҳаракатланувчи сув идишлари (авто ва темир йўл цистерналари)га сувни тақсимлаб қўйиш қурилмалари билан жиҳозланиши керак.
234. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларни сув билан таъминловчи иншоотлар фавқулодда ҳолат даврида электр токи манбасидан узиб қўйилганда захира электр манбаларига уланиши лозим.
235. Марказлаштирилган электр энергияси таъминоти узиб қўйилганда шаҳар ташқарисидаги ҳимояланган сув таъминоти иншоотларининг умумий ишлаб чиқариш қувватлари маҳаллий ва эвакуация қилинган аҳолининг, шунингдек чорва молларининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш учун етарли бўлиши керак.
236. Хавфли зарарланиш (ифлосланиш) эҳтимоли бўлган ҳудудларда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ерости сув манбаларидан таъминланадиган ҳимояланган марказлаштирилган (гуруҳланган) сув таъминоти тизимини ташкил этиш лозим.
5-§. Оқава сувлари (канализация) тизимлари

237. Аҳоли пунктларининг канализация тизимлари учун лойиҳалар сув истеъмоли ва оқава сувларни чиқариб ташлаш баланслари таҳлили билан бирга сув таъминоти тизимларининг лойиҳалари билан боғлаб ишлаб чиқилиши керак.

Бунда, ишлаб чиқариш сув таъминоти ва суғориш учун тозаланган оқава сувларини ҳамда ёмғир сувларини жамлаш ва улардан фойдаланиш имкони кўриб чиқилиши лозим.
238. Оқава сувларини тозалаш иншоотлари учун ер участкалари майдони мазкур ШНҚнинг 11-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши керак.
239. Марказлаштирилган канализация тизими бўлмаган ҳудудларда барча қабул қилинган ечимлар марказлашган канализация умумий тизимининг таркибий қисми бўлиши, аҳоли пунктларида тупроқ шароитларини ҳисобга олиб септиклар ва оқава сувларни ташиб келиб тўкиш станциялари бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
240. Тўкиш станциялари ва уларнинг санитария-муҳофаза зоналари ШНҚ 2.04.03-24, СанҚваН 0083-24 ва СанҚваН 0103-25 талабларини инобатга олган ҳолда қуйидаги 11-жадвалга мувофиқ жойлаштирилиши керак.
(240-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)

11-жадвал

Оқава сувларни тозалаш иншоотларининг қуввати, минг m3/d

Ер участкалари майдони, ha

Тозалаш иншоотлари

Балчиқли майдончалар

Биологик ҳовузлар

0,7 гача

0,5

0,2

-

0,7 дан 17 гача

4

3

3

17 дан 40 гача

6

9

6

40 дан 130 гача

12

25

20

130 дан 175 гача

14

30

30

175 дан 280 гача

18

55

-

Изоҳлар:

1. Қуввати 280 минг m3/d дан ортиқ бўлган тозалаш иншоотлари ер участкалари майдони лойиҳалар, ўхшаш иншоотлар лойиҳалари бўйича олиниши керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Маҳаллий канализация тизимларини тозалаш иншоотлари ва уларнинг санитария-муҳофазаси зоналари учун ер участкалари ўлчамлари грунт шароитлари ва оқава сувлар миқдорига кўра ШНҚ 2.04.13-24 ҳамда СанҚваН 0103-25га мувофиқ олиниши керак.
(изоҳнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
241. Аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишда қуйидаги 12-жадвалга мувофиқ сув баланси тузилиши лозим.

12-жадвал

Истеъмолчилар

Сарфлар, m3/d

лойиҳавий муддати учун

ичимлик суви

техник сув

оқава

Хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари:

аҳоли

+

+

ҳисобга олинмаган сарфлар (20 фоиз)

+

+

+

Жами

+

+

+

Суғориш:

йўл қопламаси

-

+

+

кўкаламзорлар:

сув қувурлари тармоғидан

+

+

+

ирригация тармоғидан

-

+

+

Жами

+

+

+

Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари

+

+

саноат соҳалари бўйича:

+

+

Жами

+

+

Ҳаммаси

+

+

Сарфни қоплаш бўйича таклифлар

Изоҳлар:
1. Аҳолининг хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув истеъмоли ШНҚ 2.04.02-19 бўйича олиниши керак.

2. Саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ишлаб чиқариш ва хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув сарфлари ШНҚ 2.04.02-19 бўйича олиниши керак.

3. Маҳаллий саноат учун сув сарфлари ҳисобга олинмаган сарфлар билан бирга хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув сарфининг 20 фоиз миқдорида ҳисобга олиниши керак.
6-§. Ёмғир канализацияси
242. Шаҳарларда ҳамда саноат корхоналари ҳудудларида ёпиқ ёмғир канализацияси бўлиши, ёмғир сувларини олиб чиқиб кетишнинг очиқ тизимларидан ўрта ва кичик шаҳарларда, шаҳарчаларда ва қишлоқ аҳоли пунктларида, истироҳат боғлари ва хиёбонларда фойдаланишга йўл қўйилади.
Кўчалар бўйлаб ҳамда кам қаватли бинолар қурилиши ҳудудларида кювет лотоклар кўринишидаги очиқ тизимлардан фойдаланиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
243. Ёмғир канализацияси аҳоли пунктларининг мавжуд ҳудуди ва ривожланишини ҳисобга олган ҳолда муҳандислик инфратузилмаси ва ҳудудни ободонлаштириш элементи сифатида ШНҚ 2.04.13-24 ҳамда СанҚваН 0083-24га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
(243-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)

Ёмғир канализацияси турлари ҳудуддан функционал фойдаланиш, режалаштириш ва санитария талабларни ҳисобга олган ҳолда танланиши керак.

244. Ёмғир канализациясига келиб тушадиган ёғингарчилик сувлари (ёмғир, қор) нинг ҳажми ШНҚ 2.01.01-22га мувофиқ ҳисобланиши керак.
7-§. Санитария тозалаш

245. Аҳоли пунктлари ҳудудларини санитария тозалаш тизими канализация тизими билан биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш талабларини ҳисобга олган ҳолда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йиғиш ва йўқ қилишни (олиб ташлаш, зарарсизлантиришни) таъминлаши керак.

Маиший чиқиндилар йиғилиши нормалари қуйидаги 13-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

13-жадвал

Маиший чиқиндилар

1 кишига бир йилда йиғиладиган маиший чиқинди миқдори

kg

l

Қаттиқ:

сув таъминоти, оқава канализацияси, марказий иситиш, газ билан жиҳозланган турар жойлардан

210 — 250

990 — 1100

бошқа турар жойлардан

330 — 500

1200 — 1700

Жамоат биноларини ҳисобга олиб шаҳар бўйича умумий миқдори

310 — 330

1500 — 1700

Ҳожатхоналардан суюғи (оқава бўлмаганда)

-

2200 — 3850

Кўча, майдон ва истироҳат боғларда қаттиқ қопламалари 1 m2 дан супуриндиси

5,5 — 16,5

9 — 22

Изоҳлар:

1. Чиқинди йиғилиш нормаларининг каттароқ миқдорлари энг йирик ва йирик шаҳарлар учун олиниши керак.

2. Йирик ўлчамли маиший чиқиндиларнинг йиғилиш нормалари қаттиқ маиший чиқиндилар учун келтирилган қийматларининг таркибида 5 фоиз миқдорида қабул қилиниши керак.

246. Маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш, ташиш ва қайта ишлаш учун корхоналари ва иншоотларнинг ер участкалари ҳамда санитария-муҳофазаси зоналари ўлчамлари қуйидаги 14-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

14-жадвал

Корхоналар ва иншоотлар

Ер участкаси майдони, 1000 t маиший чиқиндига, hа

Санитария-муҳофаза зоналари ўлчами, m

Маиший чиқиндини саноат асосида қайта ишлаш ва зарарсизлантириш корхоналари, қуввати йилига минг t:

40 гача

0,05

300

40 дан ортиқ

0,05

500

Компост омборлари

0,04

500

Қаттиқ маиший чиқиндини йиғиш ва сақлаш полигони

0,02 — 0,05

500

Компостлаш далалари

0,5 — 1,0

500

Оқава станциялари

0,2

300

Чиқиндини қайта юклаш станциялари

0,04

100

Зарарсизлантирилган қуйқани йиғиш ва кўмиш далалари (қуруқ модда бўйича)

0,3

1000

Изоҳлар:

1. Полигон майдонларининг кичик ўлчамлари қумли тупроқларда жойлашган иншоотлар учун берилган.

2. Чиқиндини қайта ишлаш ва чиқиндини ёқиш корхоналари атмосфера ҳавосига зарарли моддаларни чиқариб ташлаганда санитария-муҳофазаси зонасининг ўлчамлари ифлосланишнинг тарқалиши ҳисоб-китоблари асосида аниқлаштирилиши керак.

247. Чиқиндиларни жойлаштириш объектлари энг яқин аҳоли пунктларига нисбатан, ерости сувлари оқимидан камида 10 m пастда (лойли ёки суглинкали грунтли ерларда) жойлаштирилиши керак. Бундай жойлардаги ерости сувлари истеъмол қилиш ва суғориш мақсадлари учун фойдаланилмаслиги лозим.
248. Қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларга, компостлаш майдонларига, қайта ишлаш ва ёқиш заводларига, шаҳар суюқ чиқиндилари эса оқаваларни тозалаш станцияларига ёки ассенизация майдонларига ташилиши зарур.

249. Ишлаб чиқаришда утилизация қилиниши мумкин бўлмаган саноат чиқиндилари корхоналар томонидан махсус полигонларга ёки саноат чиқиндихоналарига ташилиши керак.

250. Энг йирик ва йирик шаҳарлар ҳамда республика аҳамиятига молик курортлар учун маиший чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари қурилиши керак.
8-§. Электр энергияси таъминоти
251. Кучланиши 35 kV ва ундан юқори бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари (бундан буён матнда электр тармоқлари деб юритилади) аҳоли пунктларининг турар жой ҳудудларидан ташқарида ўтказилиши лозим.
252. Энг йирик ва йирик шаҳарларнинг турар жой ва жамоат ҳудудларида пасайтирувчи подстанцияларга кирувчи кучланиши 35 kV ва ундан юқори электр тармоқлари кабеллар орқали ўтказилиши ва умумий энергетика тизимларга кирувчи электр узатиш тармоқларининг ишлаб чиқариш зоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
253. Реконструкция шароитида кучланиши 35 kV ва ундан юқори бўлган мавжуд электр тармоқларини турар жой ҳудудларидан ташқарига чиқариш ёки ҳаво линияларини кабель линияларига алмаштирилиши лозим. Бўшаган ҳудудларда турар жой ва жамоатчилик биноларини қуриш режалаштирилганда подстанцияларини ёпиқлари билан алмаштириш зарур.
254. Трансформатор қуввати 16 000 kWA ва юқорироқ бўлган пасайтириш станциялари ҳамда турар жой ҳудудларидан ўтувчи ҳаво тармоқларининг кабель тармоғига ўтиш жойлари, курорт мажмуалари ҳудудида эса барча трансформатор подстанциялари ва тақсимлаш қурилмалари ёпиқ турда бўлиши керак.
255. Подстанциялар ва ҳаво тармоқларининг кабелга ўтиш жойларига транспорт воситалари ҳамда кабель ва ҳаво тармоқлари кириб-чиқиши учун техник йўлакларни жойлаштириш лозим.
256. Ёпиқ пасайтириш подстанциялари ҳамда 110 — 220 kV кучланишли мажмуалар ва тақсимлаш қурилмалари учун ер участкаларининг ўлчамлари 0,6 ha дан, ҳаво тармоқларининг кабель тармоғига ўтиш жойлари учун эса 0,1 ha дан ошмаслиги керак.
257. Алоҳида турадиган тақсимлаш пунктларини ва ҳар бири 1000 kV қувватига эга бўлган кўпи билан иккита трансформаторли 6 — 20 kV кучланишли подстанцияларни жойлаштиришда шовқиндан сақлаш мақсадида уларнинг турар жой ва жамоат биноларидан узоқлиги камида 10 m, даволаш-профилактика муассасалари биноларидан камида 25 m бўлиши лозим.
258. Умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудларида тақсимлаш пунктлари ва трансформатор подстанцияларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

259. Шаҳарларнинг турар жой ҳудудларида 4 қаватли ва ундан баланд бинолар қурилиши ҳудудларида ҳамда курорт мажмуалари ҳудудида барча электр тармоқлари кабель орқали ўтказилиши керак.

Ташқи ёритиш тармоқларини ҳаво симлари орқали амалга оширишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
260. Электр таъминоти тизимлари ШНҚ 2.04.17-24 ҳамда Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(260-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
261. Электр энергияси сарфини аниқлашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — фаолият юритаётган корхоналарнинг истеъмол ҳажмлари, янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган ёки ўхшаш корхоналарнинг лойиҳалари ва йириклаштирилган кўрсаткичлар;

Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик-маиший ва коммунал эҳтиёжлар учун ШНҚ 2.04.17-24 нормалари.
(261-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
262. Электр истеъмолининг йириклаштирилган кўрсаткичлари қуйидаги 15-жадвал бўйича қабул қилинишига йўл қўйилади.

15-жадвал

Аҳоли пунктларининг ободонлаштириш даражаси

Электр истеъмоли, 1 кишига kW.h/йил

Электр энг кўп юкланишдан фойдаланиш, h/йил

Стационар электр плиталари билан жиҳозланмаган шаҳарлар:

кондиционерларсиз

1700

5200

кондиционерли

2000

5700

Стационар электр плиталари билан жиҳозланган шаҳарлар (100 фоиз қамровли):

кондиционерларсиз

2100

5300

кондиционерли

2400

5800

Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари (кондиционерсиз)

Стационар электр плиталари билан жиҳозланмаган

950

4100

Стационар электр плиталари билан жиҳозланган:

(100 фоиз қамровли)

1350

4400

Изоҳлар:

1. Электр истеъмоли кўрсаткичлари катта шаҳарлар учун келтирилган. Улар шаҳарлар гуруҳи коэффициентлари билан қабул қилиниши керак:

энг йирик 1,2;

йирик 1,1;

ўрта 0,9;

кичик 0,8.

2. Келтирилган кўрсаткичларда турар жой ва жамоат бинолари, коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, ташқи ёритиш, шаҳар транспорти (метрополитенсиз), сув таъминоти, оқава сувини чиқариш ва иссиқлик таъминоти тизимларининг электр истеъмоли ҳисобга олинган.

263. Энергетика тизимига кирувчи электр узатиш тармоқлари схемалари зарур ҳолатларда энергия тизимини мустақил ишлайдиган қисмлар (боғламлар, узеллар)га автоматик равишда ажратиш имкониятига эга бўлиши лозим.

264. Янги энергетика иншоотлари, юқори кучланишли (200 — 500 kV ва ундан юқори) электр узатиш тармоқлари ва подстанциялари тоифаланган шаҳарлар ва объектларнинг кучли вайроналиклар, шунингдек ҳалокатли сув тошқини бўлиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардан ташқарида жойлаштирилиши керак.

Кучли вайроналиклар бўлиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардан ўтувчи мавжуд, қуввати 200 kV бўлган тармоқларни қайта ётқизиш зарурати бўлганда уларни бундай ҳудудлардан ташқарига чиқариш, энг қисқа йўлдан ўтувчи туташмаларни қуриш, ёхуд уларни ерости кабеллар орқали ўтказиш лозим.
265. Электр таъминоти тизимининг тақсимловчи тармоқлари ҳалқаланган бўлиши керак.
266. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг ташқи электр таъминоти схемасини лойиҳалаштиришда уларнинг электр таъминоти вайроналиклар бўлиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардан ташқарида тарқоқ жойлашган бир неча мустақил манбалардан таъминланиши лозим.

267. Электр таъминоти тизими объектлари бузилганда ҳаво орқали электр узатиш тармоғига қисқа улангичлар ўрнатиш ҳисобига электр энергиясини бузилган объектлардан айлантириб ўтказиш имконини таъминлаши керак.

268. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда жойлашган мудофаа ва фуқаро муҳофазаси объектлари, корхоналар, метрополитен, темир йўлнинг электрлашган участкалари, газ ва сув таъминоти объектларини, даволаш муассасаларини ва бошқа муҳим объектларни фавқулодда ҳолат даврида электр билан барқарор таъминлаш мақсадида, ҳаводан ўтказилган 0,4 — 220 kV қувватли электр тармоқлари кабель тармоғига алмаштирилиши керак.
9-§. Иссиқлик таъминоти

269. Аҳоли пунктларининг иссиқлик таъминоти иссиқлик таъминоти схемаларига мувофиқ режалаштирилиши лозим.

270. Бир ва икки қаватли бинолар қуриладиган ҳудудларда иссиқлик таъминоти схемаси бўлмаганда, марказий иссиқлик таъминоти тизимларини жамоат ва турар жой бинолари гуруҳлари учун умумлаштирилган қозонхоналардан ташкил этилиши лозим.
271. Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг манба (қозонхона)ларини жойлаштириш учун ер участкаларининг ўлчамлари қуйидаги 16-жадвал бўйича олиниши лозим.

16-жадвал

Қозонхоналарнинг иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати, MW

Қозонхоналар ер участкаларининг майдони, hа

қаттиқ ёнилғида ишлайдиган

газ-мазут ёнилғисида ишлайдиган

6 гача

0,7

0,7

6 дан 12 гача

1,0

1,0

12 дан 58 гача

2,0

1,5

58 дан 116 гача

3,0

2,5

116 дан 233 гача

3,7

3,0

233 дан 466 гача

4,3

3,5

Олдинги таҳрирга қаранг.

Изоҳлар:

1. Иссиқ сув истеъмолчиларини бевосита сув олиш йўли билан таъминловчи иситиш қозонхоналари, шунингдек ёнилғиси темир йўл орқали келтириладиган қозонхоналар учун ер участкалари майдонини 20 фоизга кенгайтириш керак.

2. Кул-шлак йиғиш жойлари турар жой, ижтимоий-амалий ва рекреация зоналаридан ташқарида жойлаштирилиши лозим.

3. Қозонхоналарнинг санитария-муҳофаза зоналари СанҚваН 0103-25га мувофиқ белгиланиши керак.

(изоҳ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
272. Аҳоли пунктларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти манбалари коммунал ва ишлаб чиқариш зоналарида, иссиқлик юкламалари марказида жойлаштирилиши керак.
273. Реконструкция шароитида истеъмолчиларни якка тартибдаги иссиқлик таъминотига ўтказишни ҳисобига самарадорлиги паст бўлган қозонхоналарнинг иссиқлик юкламаларини марказлаштирилган энергия ишлаб чиқарувчи манбаларга ўтказилиши ёки ёпилиши лозим.

274. Иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш ва реконструкция қилишда изоляция қилинган қувурлардан фойдаланиш керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.
275. Аҳоли пунктларининг иссиқлик таъминоти тизимлари ШНҚ 2.04.05-22, ШНҚ 2.04.07-22, ШНҚ 2.04.13-24 ва бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.
(275-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
276. Турар жой ва жамоат бино (иншоот)ларини иситиш, вентиляция ва иссиқ сув билан таъминлаш лойиҳалари мавжуд бўлмаганда, соатлик ҳисобланган иссиқлик истеъмоли биноларнинг умумий майдонининг 1 m² га тенг бўлган иссиқлик истеъмолининг нисбий кўрсаткичлари қуйидаги 17-жадвал бўйича аниқланиши лозим.

17-жадвал

Комплекс жамланган иссиқлик истеъмоли тузилмаси

Ҳисоб даври учун иссиқлик истеъмолининг нисбий комплекс кўрсаткичлари

(энергия тежашни ҳисобга олган ҳолда уй-жой биноларининг умумий майдонининг 1 m2 га, kcal/h (W))

1. Турар жой биноларини иситиш учун соатлик максимал иссиқлик истеъмоли

68,0

2. Жамоат биноларини иситиш учун соатлик максимал иссиқлик истеъмоли

35,4 (41,16)

3. Жамоат биноларини вентиляция қилиш учун соатлик максимал иссиқлик истеъмоли

47,7 (55,46)

4. Турар жой ва жамоат биноларини иссиқ сув билан таъминлаш учун иситиш давридаги соатлик ўртача иссиқлик истеъмоли

14,0 (16,27)

5. Уй-жой коммунал секторида иссиқлик истеъмолининг комплекс кўрсаткичи

165,0 (191,86)

6. Жамоат ва уй-жой секторларининг иситиш юкламаларининг нисбати

0,52

7. Шаҳарнинг жамоат биноларида вентиляция ва иситиш юкламаларининг нисбати

1,35

Жами

165,0 (191,86)

10-§. Газ таъминоти
Олдинги таҳрирга қаранг.
277. Магистрал газ қувурўтказгичларининг ГТСлари аҳоли пунктларидан ташқарида ШНҚ 2.05.06-22га мувофиқ жойлаштирилиши ва магистрал газ қувурўтказгичларнинг аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида ўтказилиши керак.
(277-бандЎзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
278. Магистрал қувурўтказгичлардан аҳоли пунктлари ва саноат корхоналари чегараларигача бўлган масофалар ШНҚ 2.05.06-22 бўйича олиниши керак.
(278-бандЎзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
279. Аҳоли пунктлари ҳудудида газ тарқатиш тизими ҳамда газ истеъмол қилувчи объектларидан турли мақсадлардаги бино (иншоот)ларгача бўлган масофалар ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ белгиланиши керак.
280. Газ тўлдириш шохобчаси ер участкалари майдони уларнинг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиқиб қуйидагича қабул қилиниши лозим, кўпи билан, ha:

10 минг t/йил 6;

20 минг t/йил 7;

40 минг t/йил 8.

281. ГТПлар ва оралиқ баллон сақлаш омборлари учун ер участкалари 0,6 ha ўлчамда ажратилиши керак. Ушбу объектлардан турли мақсадлардаги бино (иншоот)ларгача бўлган масофалар ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ белгиланиши лозим.
282. Суюлтирилган углеводород ГТПларни аҳоли пунктларининг ташқарисида ёки чекка қисмида жойлаштириш керак.
283. Газ тарқатиш тизими, газ босими, ГТП сони ҳамда газ тарқатиш қувурлари тузилмалари (ҳалқа, боши берк, аралаш) газ истеъмоли ҳажмини, истеъмолчиларнинг жойлашиш зичлигини, газ таъминоти ишончлилигини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.
284. ГТПлар юкламалар марказларига яқинлаштирилган ҳолда жойлаштириш керак.
285. Кам қаватли уй-жойлари бўлган даҳа (маҳалла)лар учун иситиш ва иссиқ сув таъминоти газ ёқилғисидан фойдаланиладиган алоҳида иссиқлик манбаларига ўтказилиши лозим.
286. Газдан фойдаланиладиган уй-жой массивлари учун ҳисобланган газ сарфини аниқлаш учун ШНҚ 2.04.08-22 бўйича нисбий максимал соатлик газ истеъмоли ҳисобланиши керак.
287. Газ таъминоти тизимлари ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

288. Аҳоли пунктларида газнинг ҳисобий сарфи ШНҚ 2.04.08-22га бўйича олиниши керак.

289. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларни икки ва ундан ортиқ мустақил магистрал газ қувурлари орқали газ билан таъминлашда газни узатиш ушбу қувурларга уланган ҳамда бу шаҳарлардан ташқарида жойлашган ГТС орқали амалга оширилиши лозим.
290. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг ГТС ва ГТПлари, шунингдек бундай шаҳарлардан ташқарида жойлашган алоҳида аҳамиятга эга объектларнинг ГТПлари ер остидан айлантириб олиб ўтиладиган газ қувурлари (байпаслар) ҳамда уларда газни узиб қўядиган ускуналар билан жиҳозланиши керак.

291. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда юқори ва ўрта босимли асосий тақсимловчи газ қувурлари ҳамда фавқулодда ҳолат даврида фаолиятини давом этувчи ушбу шаҳарларнинг объектларига уланадиган тармоқлар ер остидан ўтказилиши ва ҳалқаланиши лозим.

292. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда янги газ таъминоти тизимларини лойиҳалаштириш ва мавжудларини реконструкция қилишда асосий газ тақсимлаш тугунларида (ГТС, ГТП) ҳаводаги зарба тўлқини босими (импульси) таъсирида газ тармоғидан узиб қўядиган ускуналарни ҳамда олди берк (тупик) газ қувурлари орасига байпаслар ўрнатилиш керак.
11-§. Алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш
293. Телекоммуникациялар, алоқа, радиоэшиттириш ва телевидение, қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси, муҳандислик ускуна тизимларини диспетчерлаш корхоналари, бино ва иншоотлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва лойиҳалаш нормаларига мувофиқ жойлаштирилиши керак.
Шунингдек, аҳолини фавқулодда вазиятлардан хабардор қилиш мақсадида маҳаллий телевидение, кабель телевидение, радиоэшиттириш, мобиль алоқа, симли хабардор қилиш ҳамда овоз чиқариш воситаларидан фойдаланиш лозим.
294. РТС, РРС биноларини ва антенна-мачта иншоотларини жойлаштиришда эфирга узатилишига халақит берувчи манбалардан узоқлашиш масофалари қуйидаги 18-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.

18-жадвал

Халақит берувчи манбалар

Халақит берувчи манбалардан энг кам масофа, m

Изоҳ

Трамвай ва троллейбус линиялари, автомобиль, шаҳар йўллари

60

РТС ёки РРС биносидан

Темир йўллар, метрополитеннинг ташқи линиялари

100

объект чегарасигача

Таркибида рентген, электр даволаш хоналари, юқори частотали қуритиш ва иситиш бўлган корхоналар, илмий-тадқиқот, даволаш-тиббий ва ўқув муассасалари

100

объект чегарасигача

РТС ва РРС таркибига кирмайдиган ишлаб чиқариш корхоналари, йирик гаражлар ва автобазалар

250

объект чегарасигача

Радио узатиш станцияси таркибига кирмайдиган барча турдаги узатувчи радиостанциялар

1000

объект чегарасигача

Кучланишли электр узатиш линиялари:

объект чегарасигача

20 kV гача

400

150 kV гача

700

500 kV гача

1000

Изоҳ: Халақит берувчи манбалардан масофалар барча тоифа РТС ёки РРС қурилиши учун танланган майдонларда уларнинг қийматига яраша аниқланиши керак.
12-§. Транспорт ва кўча-йўл тармоқлари
295. Транспорт инфратузилмаси аҳоли пунктлари ичида, аҳоли пунктлари ўртасида ва уларга туташ ҳудудлар билан қулай ҳамда хавфсиз йўловчи ва юк ташиш алоқаларига бўлган эҳтиёжни таъминлайдиган ташқи, шаҳар атрофи ва шаҳар транспорти учун алоқа йўналишлари ва тузилмаларининг ягона тизими сифатида шаклланиши керак.
296. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш шаҳарсозлик ҳужжатлари ва улар асосида ишлаб чиқилган махсус тарҳлар ва лойиҳалар билан белгиланиши керак.
Объектларни қуриш ва қуришни лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида, шунингдек муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ ва сув таъминоти, канализация, темир йўл ҳамда автомобиль йўллари ва бошқалар) барпо этишда, шу жумладан дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолинишини қатъий таъминлаши керак.
297. Ташқи, шаҳар атрофи ва шаҳар транспорти коммуникациялари ҳамда иншоотларини, шунингдек уларнинг ўзаро алоқалари тугунларини (транспорт алмаштириш узелларини) ривожлантириш учун жамоат марказлари, турар жой, ландшафт-рекреацион ҳудудлар ҳамда умумий фойдаланишдаги кўкаламзор ҳудудларни транзит ва юк ташиш транспортлари оқимларидан иҳоталанишини ташкил этиш учун ҳудудий захиралар билан таъминлаш лозим.
298. Аҳолининг автомобилизация даражаси муайян ҳудуд учун статистик маълумотларга асосланган ҳолда унинг ижтимоий, иқтисодий, географик ва бошқа функционал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилиши керак.
13-§. Ташқи ва шаҳар атрофи транспорти
299. Ташқи ва шаҳар атрофи транспорти коммуникациялари ва иншоотларини ривожлантириш туман, вилоят ва мамлакатнинг ягона транспорт тармоғининг таркибий қисми сифатида кўриб чиқилиши керак. Бунда, қуйидаги автомобиль йўлларининг функционал-режалаштириш таснифи ҳисобга олиниши керак:
халқаро аҳамиятга молик;

давлат аҳамиятига молик;

маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль йўллари.
300. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари аҳоли пунктларини уларнинг истиқболли чегараларидан ташқарида айланиб ўтадиган қилиб лойиҳалаштириш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Аҳоли пунктлари орқали ўтадиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг участкалари уларнинг таснифини ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.05.02-23 ва ШНҚ 2.07.06-24 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
302. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ўқидан аҳоли пунктларининг турар жой зоналари чегараларигача масофа камида қуйидагича, m, бўлиши лозим:
I — III-тоифа йўллари учун — 100;
303. Автомобиль йўллари ўқидан жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш ширкатлари чегараларигача масофа камида қуйидагича, m, қабул қилиниши керак:
I — III-тоифа йўллари учун — 50;

IV-тоифа йўллари учун — 25;

V-тоифа йўллари учун — нормаланмайди.
304. Аҳоли пунктлари ҳудудларини автомобиль транспортининг шовқини ва чиқинди газларидан салбий таъсирни камайтириш мақсадида йўл ёқалаб камида 10 m кенгликдаги иҳота дарахтзорлар яратилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
305. Тегишли асослаш билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини шаҳар ҳудудидан ўтказишга йўл қўйилади. Бунда, автомобиль йўллар ШНҚ 2.05.02-23га мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
(305-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
306. Аҳоли пунктларининг истиқболли чегаралари доирасида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рельефдан (ариқлар, жарлар ва бошқалар) шовқин тарқалишига табиий тўсиқ сифатида фойдаланган ҳолда, турар жой ва ижтимоий-амалий зоналари, дам олиш масканлари, маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиш зоналаридан ташқарида қурилишлардан ҳоли бўлган ҳудудлар орқали ўтказилиши керак.
307. Транспорт мезонига кўра шаҳар атрофи ҳудуди йўналишли йўловчи ташиш ҳамда енгил автомобиль транспортларида меҳнат ҳаракати учун сарфланадиган ўртача вақтга кўра ажратилиши ва бу кўрсаткичлар қуйидагидан ошмаслиги лозим, min:
энг йирик ва йирик шаҳарлар учун — 40;
йирик ва ўрта шаҳарлар учун — 30;

кичик шаҳарлар ва шаҳарчалар учун — 20.

Бунда, шаҳар атрофи йўловчи ташиш транспортининг тўхташ жойларига пиёдаларнинг яқинлашиш узоқлиги 1 km дан ошмаслиги керак.
14-§. Кўча-йўл тармоғи
308. Шаҳарлар кўча-йўл тармоғини ривожлантиришда фавқулодда вазиятларда эвакуация қилинаётган аҳолини ўтқазиш-тушуриш учун мўлжалланган темир йўл станция (пункт)ларигача келадиган магистрал йўллар қурилиши лозим.

309. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг энг йирик, йирик ва катта шаҳарлар чегаралари билан кесишган жойларида транспорт инфратузилмаси объектларини махсус техникани ҳамда аҳоли (ходимлар)ни санитария ишловидан ўтказиш учун мослаштириш имкониятлари яратилиши керак.

310. Шаҳарлар кўча-йўл тармоғининг таснифи ва асосий кўрсаткичлари мазкур ШНҚнинг 19- ва 20-жадвалларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.

19-жадвал

Шаҳар кўчалари ва йўллари тоифалари

Кўчалар ва йўлларнинг асосий вазифалари

Шаҳарларнинг магистрал кўчалари

1-синф — тезкор ва узлуксиз ҳаракат

Энг йирик ва йирик шаҳарлардаги олис ишлаб чиқариш ва аҳоли истиқомат қилиш ҳудудлари ўртасида юқори тезликдаги транспорт алоқалари.

Ташқи автомагистралларга, аэропортларга, йирик оммавий дам олиш масканларига ва АПТдаги аҳоли пунктларига чиқиш.

Узлуксиз ҳаракат.

Турли даражадаги кесишмалар орқали транспорт воситаларининг кириши.

Барча турдаги транспорт воситаларининг ўтиши.

Барча тоифадаги йўл ва кўчалар билан кесишиш (турли даражаларда).

Пиёдалар ўтиш жойини йўлнинг ташқарисида жойлаштириш керак.

2-синф — тартибга солинадиган ҳаракат

Шаҳар туманлари орасидаги транспорт алоқалари.

Ташқи йўлларга чиқиш.

Турар жой зоналари ташқарисидан ўтади.

Тартибга солинадиган ҳаракат.

Автотранспорт воситаларининг оралиғи 300-400 m дан ортиқ бўлмаган чорраҳалар ва туташмалар орқали кириши.

Барча турдаги транспорт воситалари ўтиши.

Барча тоифадаги йўл ва кўчалар билан кесишиш (бир хил ёки турли даражаларда).

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида ва йўл ҳаракати даражасида жойлаштириш керак.

Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар

1-синф — узлуксиз ҳаракат

Энг йирик, йирик ва катта шаҳарлардаги турар жой, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-амалий зоналари, шунингдек бошқа магистрал кўчалари, шаҳар ва ташқи автомобиль йўллари билан транспорт алоқалари.

Асосий йўналишда тўхтовсиз узлуксиз ҳаракатни таъминлайди.

Шаҳарларнинг урбанизациялашган ҳудудлари доирасида юқори тезликдаги алоқаларни таъминлайдиган асосий транспорт коммуникациялари.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига чиқишни таъминлайди.

Биноларга хизмат кўрсатиш ёндош ёки маҳаллий йўллар орқали амалга оширилиши керак.

Барча турдаги транспорт воситаларининг ўтиши.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида жойлаштирилиши керак.

2-синф — тартибга солинадиган ҳаракат

Турар жой ва ишлаб чиқариш зоналари, шаҳар ва туман ҳудудлари марказлари, ташқи автомобиль йўллари билан транспорт алоқалари.

Шаҳарнинг транспорт-режалаштириш ўқлари, шаҳар ва аҳоли пунктининг функционал-режалаштириш тузилмасининг асосий элементлари.

Тартибга солинадиган ҳаракат.

Барча турдаги транспорт воситаларининг ўтиши.

Ерусти жамоат транспорти ҳаракати учун тегишли асослашлар билан ажратилган тасмалар ташкил этилиши керак.

Бошқа тоифадаги йўл ва кўчалар билан кесишиш — бир хил ёки турли даражаларда.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида ва йўл сатҳида жойлаштирилади, светофор билан тартибга солиниши керак.

3-синф — тартибга солинадиган ҳаракат

Улар шаҳар туманларини ўзаро боғланиши керак.

Ҳаракат тартибга солинади ва ўз-ўзини тартибга солиши керак.

Барча турдаги транспорт воситалари ўтишига йўл қўйилади.

Ерусти жамоат транспорти ҳаракати учун тегишли асослашлар билан ажратилган тасмалар ташкил этилиши керак.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида ва йўл сатҳида жойлаштирилиши керак.

Туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар

тартибга солинадиган ҳаракат

Истиқомат қилиш ҳудудлари ичидаги транспорт ва пиёдалар алоқаси, бошқа магистрал кўчаларга чиқишни таъминлаши керак.

Туманлараро ва умумшаҳар аҳамиятидаги кўча ва йўлларга чиқишни таъминлаши керак.

Ҳаракат тартибга солиниши ва ўз-ўзини тартибга солиши керак.

Барча турдаги транспорт воситалари ўтишини таъминлаши керак .

Йўллар ва кўчалар билан бир хил даражадаги кесишишига йўл қўйилади.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида ва йўл сатҳида жойлаштиришга йўл қўйилади.

Маҳаллий аҳамиятидаги кўчалар

Турар жой ҳудудларидаги кўчалар

Турар жой туман (мавзе, даҳа, маҳалла)лардаги транспорт ва пиёдалар алоқалари, туман аҳамиятидаги асосий кўчаларга, ҳаракати тартибга солинадиган кўча ва йўлларга чиқишни таъминлаши керак.

Бинолар ва ер участкаларига тўғридан-тўғри киришни таъминлаши керак.

ижтимоий-амалий ва савдо зоналардаги кўчалар

Чакана савдо, офислар ва маъмурий бинолар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ташкилотлари ва бошқаларга киришни таъминлаш учун зоналар ва туманлар ичидаги транспорт ва пиёдалар алоқаларини таъминлаши керак.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўл сатҳида жойлаштиришга йўл қўйилади.

ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналаридаги кўчалар

Ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналарида транспорт ва пиёдалар алоқалари таъминланиши керак.

Бинолар ва ер участкаларига тўғридан-тўғри киришни таъминлаши керак.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўл сатҳида жойлаштиришга йўл қўйилади.

пиёдалар кўчалари, йўлаклари ва майдонлар

Пиёдаларнинг ҳаракатланиши ва дам олиши учун мўлжалланган, хавфсизликни ва жойида бўлишнинг юқори қулайлигини таъминлайдиган, кўча-йўл тармоғидаги ободонлаштирилган макондир.

Жамоат объектларининг бошқа бинолар билан пиёдалар алоқаларини таъминлаши керак.

Барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл қўйилмайди.

Махсус транспортларнинг ўтиш имконияти таъминлаши керак.

Изоҳлар:

1. Кўча-йўл тармоғи таркибида шаҳар марказининг архитектура-режалаштириш тузилиши учун асос бўлган шаҳарнинг шохкўчалари ажратиб чиқарилиши керак.

2. Шаҳарларнинг катталиги ва режалаштириш тузилмасига, транспорт оқимининг ҳажмига қараб, кўрсатилган асосий тоифалар кўча ва йўллар билан тўлдирилиши ёки уларнинг тўлиқ бўлмаган таркибидан қўлланилишга йўл қўйилади.

3. Реконструкция шароитида, шунингдек туман аҳамиятига эга кўчалар учун фақат жамоат транспорти воситалари ва пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган магистрал кўчалар ёки уларнинг участкалари қурилишига йўл қўйилади.

4. Маданий мерос объектлари бўлган шаҳарларда шаҳар марказининг тарихий қисмидан ўтадиган ерусти транспорти ҳаракати чекланиши ёки қисқартирилиши керак:

айланма магистрал кўчалар, транспорт ҳаракати чекланган кўчалар, пиёдалар кўчалари ва зоналарини ташкил этиш;

тарихий қисмининг периметри бўйлаб автотураргоҳларни жойлаштириш.

5. Алоҳида транспорт ўтиши тури сифатида велосипедлар учун алоҳида ўтиш йўлакчалари ўз ичига олган тизим сифатида ёки йўл тармоғи бўйлаб лойиҳалаштирилиши керак.

20-жадвал

Шаҳар кўчалари ва йўллари тоифалари

Ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги, km/h

Тасма кенглиги, m

Тасмалар сони (жами икки йўналишда)

Тарҳдаги эгриликнинг энг кичик радиуси, m

Узунасига энг катта қиялик, фоиз

Вертикал эгриликнинг энг кичик радиуслари, m

Пиёдалар йўлагининг энг кичик кенглиги, m

қавариқлар, m

ботиқлар, m

Шаҳарларнинг магистрал кўчалари

1-синф кўчалари

130

3,50-3,75

4 — 10

1200/1900

40

21500

2600

-

110

760/1100

45

12500

1900

90

430/580

55

6700

1300

2-синф кўчалари

90

3,50-3,75

4 — 8

430/580

55

5700

1300

-

80

3,25-3,75

310/420

60

3900

1000

70

230/310

65

2600

800

Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар

1-синф кўчалари

90

3,50-3,75

4 — 10

430/580

55

5700

1300

4,5

80

3,25-3,75

310/420

60

3900

1000

70

230/310

65

2600

800

2-синф кўчалари

80

3,25-3,75

4 — 10

310/420

60

3900

1000

3,0

70

230/310

65

2600

800

60

170/220

70

1700

600

3-синф кўчалари

70

3,25-3,75

4 — 6

230/310

65

2600

800

3,0

60

170/220

70

1700

600

50

110/140

70

1000

400

Туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар

70

3,25-3,75

2 — 4

230/310

65

2600

800

2,25

60

170/220

70

1700

600

50

110/140

70

1000

400

Маҳаллий аҳамиятидаги кўчалар

Турар жой ҳудудларидаги кўчалар

50

3,0-3,5

2 — 4

110/140

80

1000

400

2,0

40

70/80

80

600

250

30

40/40

80

600

200

ижтимоий-амалий ва савдо зоналардаги кўчалар

50

3,0-3,5

2 — 4

110/140

80

1000

400

2,0

40

70/80

80

600

250

30

40/40

80

600

200

ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналаридаги кўчалар

50

3,5

2 — 4

110/140

60

1000

400

2,0

пиёдалар кўчалари, йўлаклари ва майдонлар

-

ҳисоб-китоб бўйича

ҳисоб-китоб бўйича

-

50

-

-

лойиҳа бўйича

Изоҳлар:

1. Кўчалар ва йўлларнинг кенглиги транспорт ва пиёдалар ҳаракатининг жадаллигига, кўндаланг профилга жойлаштирилган элементларнинг таркибига (йўллар, ерости коммуникацияларини ётқизиш учун техник йўлаклар, тротуарлар, яшил майдонлар ва бошқалар) қараб, санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан аниқланиши керак. Кўчалар ва йўлларнинг қизил чизиқлардаги кенглиги қуйидагича қабул қилинади, m: магистрал йўллар — 50 — 100; магистрал кўчалар — 40 — 100; маҳаллий аҳамиятга эга кўчалар ва йўллар — 15 — 30.

2. Ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги қийматини кўча ва йўлнинг функциясига, йўл қурилиши турига (қурилиш, реконструкция) ва уларнинг шароитларига қараб қабул қилиниши керак. Қурилишдан ҳоли ҳудудларда янги қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда тезликнинг юқори қийматлари қабул қилиниши керак. Реконструкция объектларини лойиҳалаштиришда ёки мавжуд қурилишда ер сатҳи баландликларида катта фарқ бўлган мураккаб рельеф шароитида, техник-иқтисодий асослашлар билан тезликнинг пастки қийматлари қабул қилинишига йўл қўйилади. Бунда ҳаракатнинг рухсат этилган тезлиги 10 km/h га пастроқ қилиб қабул қилиниши керак.

3. Йўлнинг кенглиги 10 та тасма белгиланганда турли сатҳлардаги транспорт ечимлари орасидаги минимал масофа 20 фоиз га оширилиши керак.

4. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг магистрал кўчаларида жамоат транспортлари ҳаракатланиши учун кенглиги 3,75 m бўлган алоҳида тасмаларни ташкил этишга йўл қўйилади.

5. Пиёдалар йўлакларининг кенглиги киосклар, ўриндиқлар ва бошқаларни жойлаштириш учун зарур бўлган майдонларни ўз ичига олмайди.

6. Маҳаллий кўчаларни реконструкция қилиш шароитида, шунингдек ҳар икки йўналишда ҳисобланган пиёдалар ҳаракати 50 киши/h дан кам бўлса, кенглиги 1 m бўлган йўлакларни қуришга йўл қўйилади.

7. Пиёдалар йўлаклари биноларнинг деворларига, тиргак деворларга ёки тўсиқларга туташганда, уларнинг кенглиги камида 0,5 m га оширилиши керак.

8. Магистрал кўчалар ва йўллар, транспорт чорраҳаларининг лойиҳавий кўрсаткичларига босқичма-босқич эришилганда келажакда қурилиш учун ҳудуд ва ерости маконини захиралаш лозим.

9. Магистрал йўлларни лойиҳалаштиришда йўл бўйлаб тўсиқларсиз зонани таъминлаш лозим (ҳаракатни ташкил қилишнинг техник воситалари бундан мустасно). Бундай зонанинг ўлчами тор шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ҳаракатнинг ҳисобланган тезлигига қараб қабул қилиниши керак.

Олдинги таҳрирга қаранг.
311. Кўчаларнинг режа ва кўндаланг кесими элементлари ШНҚ 2.07.06-24га мувофиқ қабул қилиниши керак.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
312. Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўча ва йўллари таснифи ҳамда асосий кўрсаткичлари мазкур ШНҚнинг 21- ва 22-жадвалларига мувофиқ қабул қилиниши керак.

21-жадвал

Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўча ва йўллари тоифалари

Кўчалар ва йўлларнинг асосий вазифалари

Аҳоли пунктининг асосий кўчалари

Аҳоли пунктининг бутун ҳудуди бўйлаб ўтади.

Транспорт ва пиёдаларнинг асосий алоқасини таъминлайди, шунингдек турар жой ҳудудларини жамоат маркази билан боғлайди Ташқи йўлларга чиқишни таъминлайди

Маҳаллий кўчалар

Турар жойлар қурилган ҳудудларни асосий кўчалар билан боғлайди

Маҳаллий йўлар

Турар жой ва ишлаб чиқариш ҳудудларини ўзаро боғлаши ишлаб чиқариш ҳудудларига хизмат қилиши керак

Ўтиш йўллари

Турар жой, ишлаб чиқариш ва жамоат бинолари ва иншоотларига бевосита киришни таъминлаши керак

22-жадвал

Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўча ва йўллари тоифалари

Ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги, km/h

Тасма кенглиги, m

Тасмалар сони (жами икки йўналишда)

Тарҳдаги эгриликнинг энг кичик радиуси, m

Узунасига энг катта қиялик, фоиз

Вертикал эгриликнинг энг кичик радиуслари, м

Пиёдалар йўлагининг энг кичик кенглиги, m

қавариқлар, m

ботиқлар, m

Аҳоли пунктининг асосий кўчалари

60

3,5

2 — 4

220

70

1700

600

1,5 — 2,25

Маҳаллий кўчалар

40

3,0

2

80

80

600

250

1,5

Маҳаллий йўлар

30

2,75

2

40

80

600

200

1,0

(бир томонлама қилишга йўл қўйилади)

Ўтиш йўллари

30

4,5

1

40

80

600

200

313. Истироҳат боғларининг йўллари, ўтиш йўллари ва велосипед йўлаклари мазкур ШНҚнинг 23 ва 24-жадвалларида келтирилган кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.

23-жадвал

Кўчалар ва йўлар тоифалари

Кўчалар ва йўлларнинг асосий вазифалари

Истироҳат боғлари йўллари

Йўллар ташриф буюрувчиларга ва истироҳат боғлари ҳудудига хизмат кўрсатиш, экологик тоза транспорт, велосипедлар, шунингдек махсус транспорт (тозалаш ускуналари, тез ёрдам ва шу кабилар) ўтиши учун мўлжалланган

Ўтиш йўллари

Туманлар, мавзе (даҳа, маҳалла)лар ичидаги турар жой ва жамоат бинолари, муассасалар, корхоналар ва бошқа объектларига транспорт воситаларининг кириши

Велосипед йўлаклари:

Велосипедлар учун махсус ажратилган тасма.

кўча-йўл кесими таркибида

Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларда ҳамда мавзе (даҳа, маҳалла)лар кўчаларида қурилишига йўл қўйилади

рекреацион ҳудудларда, турар жой зоналарида

Велосипедлар ҳаракатланиш учун махсус ажратилган йўлак

24-жадвал

Кўчалар ва йўлар тоифалари

Ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги, km/h

Тасма кенглиги, m

Тасмалар сони (жами икки йўналишда)

Тарҳдаги эгриликнинг энг кичик радиуси, m

Узунасига энг катта қиялик, фоиз

Вертикал эгриликнинг энг кичик радиуслари, м

Пиёдалар йўлагининг энг кичик кенглиги, m

қавариқлар, m

ботиқлар, m

Истироҳат боғлари йўллари

40

3,0

2

75

80

600

250

Ўтиш йўллари

- асосий

40

3,0

2

50

70

600

250

1,00

- иккинчи даражали

30

3,5

1

25

80

600

200

0,75

Велосипед йўлаклари:

кўча-йўл кесими таркибида

1,50*

1,00**

1 — 2

2

25

70

рекреацион ҳудудларда, турар жой зоналарида

20

1,50*

1,00**

1 — 2

2

25

70

15-§. Магистрал йўллар
314. Магистрал кўчалар тармоғининг ўртача зичлиги кўриб чиқилаётган ҳудуднинг чегаралари доирасида ўтадиган кўчаларнинг узунлигини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктининг қурилган майдонига нисбатан 2,2 — 2,4 km/km2 зичликда қабул қилиниши керак.
315. Реконструкция шароитида аҳоли пунктларининг марказий ҳудудларида бинолар билан қурилган кўчаларнинг автомобиль йўлларининг кенглиги етарли бўлмаганда орасидаги масофа 350 m дан ошмайдиган масофада параллел кўчалар орқали бир томонлама ҳаракатланишни ташкил этиш керак. Реконструкция шароитида фақат жамоат транспорти ва пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган кўчаларни қуришга йўл қўйилади.
316. Турли транспорт воситалари ҳаракатининг интенсивлигини ҳисоблашда уларни қуйидаги коэффициентларидан фойдаланган ҳолда битта автомобиль ҳисобига келтириш лозим:
енгил автомобиллар — 1;
юк автомобиллари, юк кўтариши, t:
2,0 гача — 1,5;
2,0 дан 5 гача — 2,0;
5 дан 8 гача — 2,5;
8 дан ортиқ — 3,5;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автопоездлар — ШНҚ 2.05.02-23га мувофиқ;
(316-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
автобуслар — 2,5;
троллейбуслар — 3,0;
улама автобуслар, троллейбуслар ва трамвайлар — 4,0;
мотоцикл, мопедлар — 0,5.
317. Кўчанинг қатнов қисмида бир тасманинг ўтказиш қобилияти транспорт турлари, ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги, бўйлама қиялиги, тасмалар сони, транспорт воситаларининг бир тасмадан иккинчисига чап ёки ўнга бурилиш учун ўтиши жадаллигига қараб ҳисобланиши керак.
318. Дастлабки ҳисоб-китоблар учун кўчанинг бир тасмасининг ўтказувчанлиги қуйидаги чорраҳаларда олиниши керак:

турли сатҳларда — 1200 — 1500 келтирилган авто/h;

бир сатҳида — 750 — 850 келтирилган авт/h.

319. Бир сатҳда кесишишда ўтказувчанлик светофорлар билан бошқариладиган чорраҳаларда чапга бурилиш ҳаракати бўлмаган ҳолат учун аниқланиши керак.
Чорраҳада чапга бурилиш ҳаракати бўлганда ҳаракат тасмасининг ўтказувчанлиги чапга бурилиш ҳаракатининг жадаллигига мутаносиб равишда пасайиши лозим.
320. Узлуксиз ҳаракат магистралларида марказий қатнов қисмлари ҳамда бир томонлама ҳаракатли маҳаллий ўтиш йўллари қурилиши керак.
321. Узлуксиз ҳаракат магистралларининг маҳаллий ўтиш йўллари кенглиги аҳоли пункти ичида кўпи билан 11,25 m, аҳоли пунктидан ташқарида — 7,5 m қабул қилиниши лозим.
322. Қурилган ҳудудларда маҳаллий ўтиш йўллари кенглигини 8 m гача камайтиришга йўл қўйилади.
323. Узлуксиз ҳаракат магистралларининг қатнов қисми четидан турар жой биноларигача масофа камида 50 m деб олиниши лозим. Шовқин пасайтирувчи қурилмалардан фойдаланганда бу масофани 25 m гача камайтиришга йўл қўйилади.
324. Узлуксиз ҳаракат магистралларининг марказий қатнов қисмлари бошқа умумшаҳар аҳамиятидаги магистраллар ва йўллар билан, шунингдек темир йўллар билан барча кесишувларни турли сатҳларда 1500 — 2000 m масофада жойлаштириш керак.
16-§. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар
325. Шаҳар аҳамиятидаги, ҳаракати тартибга солинадиган магистрал кўчаларнинг бошқа транспорт йўллари билан кесишуви бир сатҳда лойиҳаланилиши, тегишли техник-иқтисодий асослаш билан бу кесишувларда турли сатҳлардаги транспорт ечимлари қурилишига йўл қўйилади.
326. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларнинг бошқа кўчалар билан кесишувлари бир-биридан камида 500 m масофада бўлиши, тор кўчаларни шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларга туташиш масофаси чорраҳадан камида 100 m этиб белгиланиши лозим.
327. Тартибга солинадиган ҳаракат чорраҳаларига яқинлашганда йўл қатнови қисми тўхташ чизиғидан камида 50 m масофада 1-2 қаторга кенгайтирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
328. Бир сатҳда белгиланган пиёдалар ўтиш жойларида ШНҚ 2.07.06-24 га мувофиқ транспорт воситалари ва пиёдаларнинг «кўриш учбурчаги» ҳисобга олиниши керак.
(328-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
329. Аҳоли пунктлари кўча ва йўлларининг ер пойи ёндош ҳудуднинг ҳамда мавжуд бино ва иншоотларининг баландлик қийматларини ҳисобга олиб лойиҳаланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
330. Ер пойи ва йўл қопламаларининг конструкциялари ШНҚ 2.05.02-23га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(330-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
331. Транспортнинг бир томонлама бир ва икки тасмали ҳаракати бўлган кўча ва йўлларнинг қатнов қисми 750 m гача бўлган радиусли горизонтал эгри участкаларида қуйидаги 25-жадвалга мувофиқ кенгайтирилиши лозим.

25-жадвал

Радиуслар, m

Ҳар бир ҳаракат тасмага кенгайиш, m

551 дан 750 гача

0,20

401 дан 550 гача

0,25

301 дан 400 гача

0,30

201 дан 300 гача

0,35

151 дан 200 гача

0,60

91 дан 150 гача

0,70

51 дан 90 гача

0,80

332. Икки тасмали йўлларнинг узунасига нишаби 40 фоиздан ортиқ ва узунлиги 300 m дан ортиқ бўлган участкалардаги кўтарилишларда қўшимча тасма бўлиши лозим.
333. Икки тасмали йўлдан ўтиш ва унга қайтиш узунлиги камида 70 m бўлиши, бунда тўлиқ кенгликдаги тасма узунлиги 40 m ва ўтиш тасмаларини тўғрилаш узунлиги 30 m дан кам бўлмаслиги керак.
334. Боши берк кўчаларнинг қатнов қисмларини айланиш радиуси 15 m дан кам бўлмаган майдончалар ёки 20х20 m ўлчамли айланиш майдончалари билан тугаши лозим.
Айланиш майдончаларида жамоат транспортининг охирги бекатларини ва автотураргоҳларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги керак.

335. Узунлиги 150 m дан ошмаган боши берк тор кўчалар тротуар билан бирлаштирилиши ва кенглиги камида 3,5 m қилиб қабул қилинишига йўл қўйилади. Боши берк тор кўчалар ўлчамлари 12х12 m бўлган айланиш майдончалари ёки йўл ўқи бўйича камида 20 m радиусли ҳалқа билан тугаши лозим.

336. Мавзе ва даҳаларга кириш йўллари, шунингдек бинолардан ўтиш жойлари бир-биридан камида 300 m, периметр бўйича қурилган реконструкция қилинаётган ҳудудларда эса камида 180 m масофада бўлиши керак.
337. Ўтиш йўллари ва пиёдалар йўлаклари турар жой ва жамоат бинолари деворларидан камида 5 m узоқликда жойлаштирилиши лозим.
338. Аҳолиси 3 минг кишидан ортиқ бўлган кўп қаватли турар жой бинолари гуруҳларига олиб борувчи, кенглиги 5,5 m бўлган икки тасмали ва 1,5 m кенгликдаги тротуарлари бўлган ўтиш йўллари қабул қилиниши лозим.
339. Бир томонлама айлана ҳаракатли ва узунлиги кўпи билан 300 m бўлган ўтиш йўлларининг тротуарлари бўлган ҳолатларда кенглиги 3,5 m бўлган бир тасмали ҳаракат йўлаги қилиб қабул қилинишига йўл қўйилади. Бир тасмали ўтиш йўлларида 100 m дан кўп бўлмаган оралиқ билан кенглиги 6 m ва узунлиги 15 m бўлган айрилиш майдончалари бўлиши керак.
340. Турар жой ва жамоат биноларига ўтиш йўлларини лойиҳалаштиришда ушбу ШНҚнинг 15-бобига мувофиқ ёнғин-қутқарув машиналарининг етиб бориш имкониятлари таъминланиши лозим.
341. Кўча ва йўллар қатнов қисмларининг бурилиш радиуслари тротуарлар ва ажратувчи тасмалар четидан камида 15 m деб олиниши керак. Аҳоли пунктининг реконструкцияси шароитида ва қурилган ҳудудларида ушбу радиусни 5 m гача камайтиришга йўл қўйилади.
342. Узлуксиз ҳаракат магистралларида кенглиги 4 m бўлган ўрталик ажратиш тасмалари лойиҳаланиши керак.
343. Ажратувчи тўсини (иҳота тўсиғи) бўлган ўрталик ажратиш тасмасининг кенглиги 2 m гача камайтирилишига йўл қўйилади.
344. Кенглиги 5 m дан кам бўлган ўрталик ажратиш тасмасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга алоқаси бўлмаган иншоотлар ўрнатилишига йўл қўйилмаслиги лозим.
345. Қизил чизиқлар ёқалаб жойлашган тротуарларнинг ўтказувчанлиги 700 киши/h, кўча қатнов қисмидан бир сатҳдаги пиёдалар ўтишида — 1200 киши/h, ерости пиёдалар ўтишларда — 1500 киши/h ҳисобида қабул қилиниши керак.
346. Тротуарларнинг узунасига қиялиги 30 m дан кўп бўлмаганда уларнинг қиялиги 60 фоиздан, тоғли шароитларда эса 80 фоиздан ошмаслиги, қияликлар катта ва узун бўлганда зиналар қурилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тротуарлар ногиронлар аравачалари учун ҳаракатланиш имконияти ШНҚ 2.07.02-24га мувофиқ таъминлаши керак.
(346-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
347. Узлуксиз ҳаракат магистралларининг марказий қатнов қисмларидан пиёдалар ўтишларини турли сатҳларда лойиҳалаш лозим.

348. Ер ости пиёдалар ўтиш тоннелларининг эни 3 m, тоннелларга тушиш зиналарининг эни (тоннелнинг ҳар иккала томонида) — 2,25 m кам бўлмаслиги керак.

349. Барча ер ости пиёдалар ўтиш тоннелларида болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаси ҳаракатланиши учун кенглиги 1 m бўлган пандус лойиҳаланиши керак.
17-§. Ташқи транспорт
350. Темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортининг йўловчи вокзалларини аҳоли пунктининг маркази, турар жой ва ишлаб чиқариш зоналари билан, шунингдек ташқи автомобиль йўллари билан транспорт алоқаларини таъминлаган ҳолда жойлаштириш керак.
351. Автовокзаллар, автостанциялар ва шаҳар атрофи автобус йўналишларининг охирги бекатлари, жамоат ва савдо марказлари жойлашган мажмуаларда жойлаштирилиши керак:

энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда — марказий ёки ўрталик ҳудудларда;

ўрта ва кичик шаҳарларда ҳамда шаҳарчаларда — марказий зонада.
352. Темир йўл транспортидан автобусга ва аксинча, шунингдек қишлоқ аҳолисини яшаш жойларига етказилишини таъминлаш учун темир йўл вокзал (бекат)лари ва автовокзал (бекат)лар бир-бирига яқин жойлаштирилиши керак.
18-§. Темир йўл транспорти
353. Турар жой зоналари ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудларида темир йўлнинг саралаш, юк ва техника станциялари, юк ҳовлилари, омборхоналарнинг контейнер майдончалари ҳамда уларга олиб борувчи йўлларнинг янгиларини қуриш ва мавжудларини кенгайтиришга йўл қўйилмайди.
354. Темир йўл узелларида юклар ҳаракати аҳоли пунктларининг истиқболли чегараларидан ташқарида айланма йўналишлари орқали таъминланиши керак.
355. Энг йирик ва йирик шаҳарларда шаҳар атрофи поездларининг ҳаракати марказий йўловчи станция орқали диаметрал йўналишда амалга оширилиши лозим.
356. Шаҳар атрофи поездларининг тўхташ бекатлари ишлаб чиқариш ва турар жой зоналари, жамоат марказлари яқинида, транспорт узелларини ташкил этилган ҳолда жойлаштирилиши керак.
357. Темир йўлларнинг ҳар хил сатҳларда кесишувини I, II тоифадаги йўллар учун — аҳоли пунктларидан ташқарида, III, IV тоифадаги йўллар учун — истиқомат қилиш ҳудудларидан ташқарида лойиҳаланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
358. Аҳоли пунктларининг ҳудудида темир йўлларнинг кўчалар ва автомобиль йўллари, шунингдек жамоат электр йўловчи транспорти йўналишлари билан бир сатҳда кесишувлари ШНҚ 2.05.02-23 ва ШНҚ 2.05.09-22 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(358-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
359. Турар жойлар темир йўлдан (темир йўлнинг четки изидан ҳисоблаганда) 100 m кенгликдаги санитария-муҳофаза зонаси билан ажратилиши, санитария-муҳофаза зонаси 50 m гача камайтирилишига йўл қўйилади.
360. Сараловчи бекатлардан турар жойларгача масофалар юк айланиши, ташиладиган юкларнинг портлаш хавфи, шунингдек йўл қўйиладиган шовқин ва тебраниш даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш асосида қабул қилиниши керак.
361. Темир йўлдан боғдорчилик ширкатлари ҳудудларигача бўлган санитария-муҳофаза зонасининг эни камида 50 m бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
362. Санитария-муҳофаза зонасида, темир йўл тармоқланишидан ташқарида СанҚваН 0103-25да белгиланган объектларни, шу жумладан автомобиль йўллари, автотураргоҳлар, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари, омборлар ва коммунал-маиший ташкилотларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
(362-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Санитария-муҳофаза зонаси майдонининг камида 60 фоизи кўкаламзорлаштирилиши керак.
19-§. Ҳаво транспорти
Олдинги таҳрирга қаранг.
363. Аэродромлар ШНҚ 2.05.08-21 талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш ва лойиҳалаштириш керак. Парвозлар хавфсизлиги, ҳаво кемаларининг шовқини ва электромагнит нурланишининг рухсат этилган даражалари ГОСТ 22283-2014, СанҚваН 0060-23 ва СанҚваН 0370-19га мувофиқ таъминланиши лозим.
(363-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
364. Фаолият юритаётган аэродромлар ҳудуди яқинида турар жойлар ва дам олиш масканлари ушбу ШНҚга риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши керак.
365. Шаҳардан аэропортгача бўлган масофа 10 km дан ортиқ бўлганда шаҳар ҳудудида аэровокзал лойиҳаланиши лозим.
366. Аэродромлар чегараларидан истиқомат қилиш ҳудудларигача масофалар, уларнинг келажакдаги ривожланишини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги 26-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

26-жадвал

Аэродром учиш-қўниш йўли ўқининг истиқомат қилиш ҳудудига нисбатан йўналиши

Самолётларнинг истиқомат қилиш ҳудудига нисбатан трасса йўллари

Аэродром тоифасига боғлиқ масофа, km

А

Б

В

Г

Д

Е

кесиб ўтади

кесиб ўтади

30

30

20

10

5

5

кесиб ўтади

кесиб ўтмайди

17

15

15

-

-

-

кесиб ўтмайди

кесиб ўтмайди

6

6

6

5

2

1

Изоҳлар:

1. Аэродром тоифаси фуқаролик авиацияси аэродромларини технологик лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ белгиланиши керак.

2. Аэродромнинг учиш-қўниш ўқидаги шовқин таъсири зонасига тушган истиқомат қилиш ҳудудларини янада ривожлантиришига йўл қўйилмайди.

367. Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэродромлар атрофида парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи қуйидаги объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

аэродром назорат нуқтасидан 46 km радиусда жойлаштириладиган бинолар, иншоотлар, шунингдек одамлар, қушлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар (кемирувчилар) кўплаб тўпланишига олиб келадиган объектлар;

аэродром назорат нуқтасидан 46 km радиусда жойлаштириладиган радио алоқа ва электр узатиш линиялари (шу жумладан юқори кучланишли), радио ва электромагнит нурланишли бошқа объектлар, шунингдек ёритиш техникаси объектлари;

аэродром назорат нуқтасидан 15 km радиусда жойлаштириладиган портлаш хавфи бўлган объектлар;

жойлаштириладиган жойидан қатъи назар чиқариб юбориладиган газларни фавқулодда ёқиш учун машъала қурилмалари;

аэродром назорат нуқтасидан 46 km радиусда жойлаштириладиган саноат ва бошқа корхоналар ҳамда иншоотлар, парвоз кўринишини ва аэродром учиш майдонларининг ҳолатини ёмонлаштирувчи объектлар;

жойлаштириладиган еридан қатъи назар мутлақ баландлиги 50 m ва ундан ортиқ бўлган объектлар.

20-§. Дарё транспорти
368. Дарё портлари турар жой зоналаридан ташқарида, дарё ўзани бўйлаб пастда, турар жойлардан камида 100 m узоқликда жойлаштирилиши керак.
369. Дарё портларининг чангийдиган юкларни юклаш-тушириш ва сақлаш жойлари турар жойлардан камида 300 m узоқликда жойлаштирилиши лозим.
370. I тоифага мансуб бўлган енгил ёнувчан ва ёнилғи суюқликларни сақлаш омборлари турар жойлардан камида 200 m, II ва III тоифа омборлари эса 100 m узоқликда жойлаштирилиши керак.
371. Дарё портлари ҳудудида сувга тушиш йўллари ва ёнғин қутқарув машиналарининг сув олиши майдончаларини жойлаштириш лозим.
372. Дарё портининг юк сақлаш жойларининг қирғоқбўйи ҳудудлари кенглиги 300 m дан ошмаслиги керак.
373. Ташиш ишларида банд бўлмаган кемалар ҳамда кичик ҳажмли моторли кемаларнинг соҳил базалари ва тўхташ жойлари турар жой биноларидан ва оммавий дам олиш жойларидан 50 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши лозим.
374. Дарё портининг енгил ёнувчан ва ёнилғи суюқликлар омборларини жойлаштириш учун мўлжалланган ҳудудлари дарё ўзани бўйлаб пастда, хўжалик-ичимлик сувини олиш иншоотлари, турар жойлар ва оммавий дам олиш масканлари, пристанлар, дарё вокзаллари, кемалар туриш жойлари, гидроэлектростанциялар, ишлаб чиқариш корхоналари ва кўприклардан камида 500 m узоқликда жойлаштирилиши керак.
375. Дарё ўзани бўйлаб тепароқда жойлаштирилганда ушбу объектлардан I тоифа омборлари учун камида 5,0 km, II ва III тоифадагилар учун эса — 3,0 km масофада жойлаштиришга йўл қўйилади.
21-§. Жамоат транспорти
376. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарлар учун жамоат транспорти турлари ва йўналишлари ҳисоблар асосида танланиши керак.
377. Шаҳарсозлик ҳужжатининг лойиҳавий муддатига транспорт ҳаракати ҳисоблари учун кўрсаткичлар бир йилда бир кишига катта шаҳарлар учун 350 — 425, йирик шаҳарлар учун 425 — 470 сафар деб қабул қилиниши лозим.
378. Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида, турар жой ҳудудларидан иш жойларигача масофа 1,5 km дан ошмаганда, шаҳарчада жамоат транспорти бўлмаслигига йўл қўйилади.
379. Шаҳарларнинг қурилган ҳудудларида жамоат транспорти йўналишларининг зичлиги йўловчи оқимларининг интенсивлигига боғлиқ ҳолда 1,5 — 2,5 km/km2 қабул қилиниши керак.
Энг йирик ва йирик шаҳарларнинг марказий қисмларида бу тармоқнинг зичлигини 4,5 km/km2 гача оширилиши лозим.
380. Жамоат транспорти оддий турларининг ташиш имкониятлари транспорт воситаси сиғими бўйича, ёки йўловчи салонининг бўш майдони тўлиши 4 киши/m2, тезюрар турлари учун — 3 киши/m2 нормаси билан аниқланиши керак.
381. Жамоат транспорти ҳар хил турларининг қатнов тезлиги ва ташиш имкониятлари қуйидаги 27-жадвалга мувофиқ олиниши лозим.

27-жадвал

Транспорт

Ўртача қатнов тезлиги, km/h

Транспорт йўналишининг бир томонга ташиш имконияти, km/h

Автобуслар сиғими:

60 гача йўловчи

18 — 20

3-4

60 дан ортиқ йўловчи

18 — 20

5-6

Автобус-тезюрарлар

20 — 25

8 — 10

Троллейбуслар

18

4 — 6

Трамвай сиғими:

120 гача йўловчи

18 — 20

6 — 8

120 дан ортиқ йўловчи

18 — 20

9 — 12

Тезюрар трамвай сиғими:

120 гача йўловчи

25 — 30

12 — 20

120 дан ортиқ йўловчи

25 — 30

20 — 24

Метрополитен, поездлар таркиби:

5 вагон

40 — 45

25 — 30

8 вагон

40 — 45

45 — 50

Электрлаштирилган темир йўл

50 — 60

35 — 60

Монорельс йўл

60 — 70

10 — 30

382. Истиқомат қилиш жойи ёки ишхонадан жамоат транспортининг энг яқин бекатигача пиёда етишнинг узоқлиги 400 m дан ошмаслиги керак.
Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳудудларида бу масофа 600 m гача, ўрта ва кичик шаҳарларда эса 800 m гача оширилишига йўл қўйилади.
383. Энг йирик ва йирик шаҳарларнинг умумшаҳар марказларида жамоат транспорти бекатларигача пиёда етишнинг узоқлиги 250 m, оммавий дам олиш ва спорт зоналарида 800 m дан ошмаслиги керак.
Мураккаб рельеф шароитида бу масофа босиб ўтиладиган паст-баландликнинг ҳар 10 m учун 50 m га қисқартирилиши лозим.

384. Шаҳар транспортининг бекатлари орасидаги масофалар автобус, троллейбус ва трамвайлар учун 400 — 600 m, тезюрар автобус ва трамвайлар учун 800 — 1200 m, метрополитен учун 1000 — 2000 m, электрлаштирилган темир йўл учун 1500 — 2000 m қабул қилиниши керак.

385. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда транспортнинг бир туридан бошқасига ўтиш жойларида транспорт тугунлари жамоат транспортининг барча турлари мажмуаси сифатида ташкил этилиши лозим.
386. Ўтиш жойлари турига қараб қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ташқи ва шаҳар атрофи транспорти учун тўхташ бекатлари;

кўчадан ташқарида тезюрар электр транспорти станциялари;

кўча йўловчи ташиш транспорти бекатлари;

шахсий транспорт воситалари учун автотураргоҳлар;

пиёдалар учун майдонлар ва йўлаклар.

387. Транспортнинг бир туридан бошқасига ўтиш жойларида, ҳисобий йўловчи оқимлари қийматларидан қатъи назар, йўловчининг бекатдан-бекатга ўтиш вақти, кутиш вақтини ҳисобга олмаганда 5 min дан ошмаслиги керак.
388. Ўтиш жойларида қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун транспортёр, эскалатор, лифт, кўтаргич ва ҳаракатланувчи йўлаклар каби қурилмалар бўлиши керак.
389. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда жамоат транспорти йўналишлари, шу жумладан трамвай йўллари ва метрополитеннинг ер устидан ўтган қисмлари, транспорт воситаларининг умумий оқими ҳаракатланиши тартибга солинадиган магистрал кўчалар ва йўлларда, йўлнинг ажратилган тасмасида ёки алоҳида йўл қисмида ташкил этилиши лозим.
390. Мавзе (даҳа, маҳалла)лар ичидан ўтувчи жамоат транспорти йўналишларида жамоат транспорти ҳаракатланишининг интенсивлиги соатига 30 дона, ҳаракатланиш тезлиги эса 40 km/h дан ошмаслиги керак.
391. Ҳаракат тезлашуви ва пасайиши учун ўтиш йўллари ўлчамлари қуйидаги 28-жадвал бўйича олиниши лозим.

28-жадвал

Бўйлама нишаблик, фоиз

Тезликни ўзгартириш йўлининг узунлиги, m

Тезликни ошириш ва пасайтириш йўлининг узунлиги, m

тезлашиш учун

пасайтириш учун

-40

140

110

80

-20

160

105

80

0

180

100

80

+20

200

95

80

+40

230

90

80

392. Трамвай йўллари асосан алоҳида тўшамада жойлаштирилиши керак. Икки йўлли алоҳида трамвай тўшамасининг эни бутун трамвай йўналиши давомида, майдончаларини ҳисобга олганда камида 10 m, бир йўлли — 3,8 m деб қабул қилиниши керак. Трамвай йўллари ШНҚ 2.05.09-22 талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
393. Автобус ва троллейбусларнинг бекатларини чорраҳадан сўнг камида 20 м масофада жойлаштириш лозим. Бунда, йўл ҳаракати иштирокчилари учун кўриш учбурчаги таъминланиши ҳамда ШНҚ 2.07.06-24 ва Ўз ДСт 3196:2023 талабларига риоя этилиши лозим.
(393-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
394. Бир чиқиш майдончасининг узунлигини бир йўналишли бекат учун 20 m, бир неча йўналишли учун камида 30 m деб қабул қилиш керак. Чиқиш майдончаларининг эни камида 1,5 m бўлиши керак.
395. Тўхташ ва чиқиш майдончалари кўча қатнов қисмини торайтириш ҳисобига қурилишига йўл қўйилмаслиги лозим.
396. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда жамоат транспортининг охирги бекатларида ҳаракат бўйича диспетчер хонаси, ҳайдовчилар учун дам олиш ҳамда овқатланиш хоналари, транспорт воситаларининг вақтинча туриш майдончалари ва чиқиш майдончалари жойлаштирилиши учун ўлчами 1 — 1,5 hа бўлган махсус майдончалар бўлиши керак.
22-§. Метрополитенлар
397. Метрополитенлар қурилиши маҳаллий геологик, гидрогеологик ва иқтисодий шароитларни инобатга олган ҳолда режалаштирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
398. Метрополитенлар ер остида, шунингдек ер усти (осма) усулида қуришига йўл қўйилади. Метрополитенлар ШНҚ 2.05.04-21га мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.
(398-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)

399. Ерости метрополитен йўллари ёки уларнинг участкалари тинчлик ҳамда фавқулодда ҳолат даврида аҳолини муҳофаза қилиш нуқтаи-назаридан иккиламчи иншоот сифатида таснифланиши керак.

Фавқулодда ҳолат даврида аҳолини замонавий қуролларнинг бевосита таъсиридан муҳофаза қилиш учун ерости метрополитенларни иккиламчи иншоот сифатида мослаштириш бўйича муҳандислик-техник тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим.
23-§. Велосипед инфратузилмаси
400. Велосипед инфратузилмасини (шу жумладан велосипед йўлакларини) лойиҳалаштириш аҳоли пунктлари чегараларида ишлаб чиқилган велосипед ҳаракати схемаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
401. Магистрал кўчаларда велосипед йўлаклари қурилиши ҳаракатланиш учун йўлнинг қатнов қисмидан ёки тротуарлар қисмидан алоҳида йўлакларни ажратган ҳолда амалга оширилиши керак. Маҳаллий кўчаларда велосипедчиларнинг ҳаракатланиши йўл бўйлаб ташкил этилиши лозим.
402. Туман аҳамиятидаги магистраль кўчаларда, ажратиш тасмалари билан ажратилган велосипед йўлаклари бўлиши керак.
403. Аҳолининг оммавий дам олиши зоналарида ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудларда велосипед йўлаклари бошқа кўчалар, йўллар ва пиёдалар йўналишларидан иҳоталанган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак. Велосипед йўлаклари бир ва икки томонлама ҳаракатли қилиб барпо этилиши лозим. Бунда велойўлак четидан хавфсизлик масофаси камида, m:

йўл қатнов қисмигача, транспорт иншоотлари таянчлари ва дарахтларгача — 0,75;

тротуарларгача — 0,5;

автотураргоҳлар ва жамоат транспорти бекатларигача — 1,5 m бўлиши керак.

​​​​​​​
404. Кўчаларнинг қатнов қисми четидан велосипед тасмаларини жуфт чизиқ билан белгиланишига йўл қўйилади.
Велосипед йўлагининг эни транспорт оқими йўналишидаги ҳаракатда камида 1,2 m ва қарама-қарши ҳаракатда камида 1,5 m, тротуар ёнида барпо этиладиган велосипед тасмасининг эни камида 1,0 m бўлиши керак.
405. Велосипед йўллари қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган йўллар бўйлаб участкаларда, транспорт интенсивлиги кунига камида 4 мингга етадиган ҳамда дастлабки беш йилида велосипед ёки мопедларнинг интенсивлиги бир йўналишда 200 велосипед (мопед)га ва 30 min ичида энг кўп трафик билан ёки кунига 1 000 донага етиши мумкин бўлган йўл қисмларида лойиҳалаштирилиши лозим.
406. Ҳудудларни режалаштириш ва қуриш тўғрисида (шу жумладан йўл қурилиши лойиҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларида велосипед ва югуриш йўлаклари, бадминтон, стритбол ва мини-футбол майдончалари ҳамда йўналишлари бўйича йўл белгилари билан таъминланиши лозим.
407. Янги қуриладиган турар жой мавзеларида ҳар 5 та квартира учун камида битта велосипед ҳисобидан велосипедларни сақлаш жойлари лойиҳаланиши керак.

408. Велосипедларни сақлаш учун кўп квартирали уй-жойлар, жамоат, маъмурий, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноларига кириш жойлари яқинида, умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлар ҳудудларида, шунингдек автотураргоҳларда велосипед тураргоҳлари жойлаштирилиши керак.

​​​​​​​
24-§. Автомобилларга ва транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш корхоналари
409. Фуқароларга тегишли енгил автомобилларни доимий сақлаш жойлари (100 фоизи қамраб олган ҳолда), уларнинг эгалари яшаш жойидан кўпи билан 1000 m масофада жойлаштирилиши лозим. Реконструкция қилинадиган ва шаҳарларнинг тарихий зоналарида бу масофа 1,5 баробарга оширилиши мумкин.
Ногиронлиги бўлган шахсларга қарашли транспорт воситаларини сақлаш учун бокс туридаги гаражлар уларнинг яшаш жойидан кўпи билан 200 m масофада жойлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
410. Ҳисоб муддатига кутиладиган автомобиллар сонини жойлаштириш учун етарли бўлган сиғимдаги ерости ёки кўп қаватли автотураргоҳлар ШНҚ 2.05.07-24 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Шаҳарсозлик ҳужжатининг биринчи навбати даври учун очиқ автотураргоҳлар ШНҚ 2.05.07-24 га мувофиқ лойиҳаланиши йўл қўйилади.
(410-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
411. Автотураргоҳларда машина жойларининг камида 5 фоизи (лекин битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун ажратилиши керак.
412. Савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига электромобилларни қувватлантириш станциялари киритилиши лозим.
Бунда, мазкур инфратузилма объектлари автотураргоҳларидаги машина жойларининг камида 5 фоизи (лекин битта жойдан кам бўлмаган ҳолда) электромобиллар ва гибрид автомобилларни қувватлантириш учун ажратилиши керак.
413. Енгил автомобилларга мўлжалланган автотураргоҳлар учун ер участкалари майдонлари қуйидаги ўлчамларда қабул қилиниши керак, бир машина-жой учун камида, m2:

2-қаватли автотураргоҳлар — 20;

3-қаватли автотураргоҳлар — 14;

4-қаватли автотураргоҳлар — 12;

5-қаватли автотураргоҳлар — 10;

очиқ атотураргоҳлар — 25;

кўкаламзорларни ҳисобга олган ҳолда очиқ атотураргоҳлар учун — 35.

414. Автотураргоҳларнинг кириш-чиқиш жойлари магистрал кўчалар чорраҳаларидан камида 50 m, маҳаллий аҳамиятидаги кўчалардан 20 m, жамоат транспорти бекатларидан 5 m масофада бўлиши керак.
415. Ерости автотураргоҳларининг кириш-чиқиш жойлари турар жой ва жамоат бинолари деразаларидан, шунингдек таълим ва даволаш муассасалари ҳудудларидан камида 15 m узоқликда бўлиши керак.
416. Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблаш нормалари қуйидаги 29-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.

29-жадвал

Автотураргоҳлар жойлашадиган ҳудудлар ва объектлар

Ҳисоб бирлиги

Ҳисоб бирлигига машина-жойлари сони (камида)

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари

10 та квартирага

7 та

Бошқа вилоятларда жойлашган кўп қаватли турар жой бинолари

2 та квартирага

1 та

Мактабгача таълим ташкилотлари

25 та болага

1 та

Мактаб

25 та ўқувчига

1 та

Олий таълим ташкилотлари

4 та талабага

1 та

Тиббиёт муассасалари:

шифохоналар

5 та койкага

1 та

поликлиникалар

5 та қатновчига

1 та

Маъмурий бинолар

бинонинг ҳар 10 m2 майдони

1 та

Умумий овқатланиш ва маросимлар ўтказиш бинолари (тўйхоналар)

4 та ўринга

1 та

Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектлари

бинонинг ҳар 10 m2 майдони

1 та

Масжидлар

10 кишига

1 та

Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари

20 та ходимга

2 та

Сиғими 500 кишидан зиёд бўлган спорт бино ва иншоотлари

10 та ўринга

1 та

Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар ва кўргазма мажмуалари

5 та ўринга

1 та

Маданият ва истироҳат боғлари

ҳудуднинг ҳар 0,05 ha га

1 та

Савдо майдони 200 m2 дан зиёд бўлган савдо марказлари

10 m2 (савдо майдонига)

1 та

Бозорлар

2 та савдо растасига

1 та

Меҳмонхоналар

5 та ўринга

1 та

Аэропорт, вокзаллар ва автостанциялар

5 та йўловчига

(тиғиз пайтида)

1 та

Санаторийлар ва дам олиш уйлари

10 та дам олувчига

1 та

Қабристонлар

ҳудуднинг ҳар 0,05 ha га

1 та

(29-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ:
2. Транспорт воситаларини доимий ёки вақтинча сақлаш учун мўлжалланган автотураргоҳлар алоҳида ёки қўшиб қурилган, ерусти, ерости ёки бирлашган бино, иншоот (бино ёки иншоотнинг қисми) ёхуд махсус очиқ майдон шаклида маҳаллий шароитдан келиб чиқиб ташкил этилишига йўл қўйилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
417. Вақтинча автотураргоҳлардан аэропортлар, вокзаллар, темир йўл бекатлари ва савдо мажмуаларигача бўлган масофа кўпи билан 100 m, бошқа объектлар учун — 300 m бўлиши керак.
418. Очиқ автотураргоҳлар ҳамда автомобилларга ТХСдан турар жой ва жамоат бинолари деразаларигача, болалар ва даволаш муассасалари ҳудудларигача бўлган масофалар қуйидаги 30-жадвалда келтирилган масофалар дан кам бўлмаслиги керак.

30-жадвал

Масофалар ҳисобланадиган бинолар

Масофа, m

Ерусти, ерусти-ерости ҳамда очиқ автотураргоҳлар, енгил автомобиллар сони

ТХС, постлар

10 гача

11 — 50

51 — 100

101 — 300

300 дан зиёд

10 гача

11 — 30

30 дан зиёд

Турар жой бинолари:

олд томонидан

12

15

25

35

50

15

25

50

деразасиз ён томонидан

12

10

15

25

35

-

-

-

Жамоат бинолари

10

10

15

25

25

15

20

20

Мактаблар, таълим ташкилотлари

15

25

25

50

-

50

-

-

Стационар туридаги даволаш муассасалари

25

50

-

-

-

50

-

-

419. ТХС 200 енгил автомашинага 1 пост ҳисобидан, уларнинг ер участкаси ўлчамлари (hа) станция учун қуйидагича қабул қилиниши лозим:

3 — 5 пост учун — 0,3-0,5;

10 пост учун — 1,0;

15 пост учун — 1,5;

25 пост учун — 2,0;

40 пост учун — 3,5.

420. ТХС аҳоли пунктларининг марказий ва бош кўчаларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди. ТХС магистрал йўллар бўйида, бир-биридан камида 1,5 — 2,0 km масофада жойлаштириш керак.
421. Йирик ТХС аҳоли пунктларининг коммунал-омбор ва ишлаб чиқариш зоналарида жойлашиши лозим.
422. ТХС боксларининг чиқиш жойлари магистрал кўчаларга тўғридан-тўғри чиқмаслиги керак.
25-§. Автомобилларга ёнилғи қуйиш станциялари
423. Аҳоли пунктларида АЁҚС турар жой ва жамоат ҳудудлардан ташқарида, умумий эҳтиёжни ҳисобга олиб автомобиллашуви даражаси, ҳаракат интенсивлиги ва истеъмол талабига боғлиқ ҳолда жойлаштириш керак.
424. Муайян жойлашув учун АЁҚС турини танлаш унинг қуввати ва технологик ечимларига боғлиқ ҳолда, шаҳарсозлик чекловлари ва табиат муҳофазасига оид талабларини ҳисобга олиб ўтказилиши лозим.
425. АЁҚС санитария-гигиеник ҳамда ёнғинга қарши талабларга риоя қилган ҳолда, ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига сервис хизмат кўрсатиш, чакана савдо, тез овқатланиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ювиш ва мойлаш хоналари ҳамда алоҳида объектлари бўлган автоёнилғи қуйиш мажмуалари сифатида лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
426. АЁҚС 1200 та енгил автомобилга бир ёнилғи-қуйиш колонкаси ҳисобидан ШНҚ 2.09.20-08га мувофиқ лойиҳаланиши керак.

427. Автомобиллашув даражаси 1000 киши аҳоли сонига ўртача 80 дона автомобиль ҳисобидан қабул қилиниши керак.

428. Таркибида транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш пунктлари бўлган АЁҚС фақат саноат ва коммунал-омбор зоналари кўча-йўллари бўйлаб, уларнинг ҳудудида ва аҳоли пунктларидан чиқишда жойлаштирилиши лозим.
429. Шаҳарларда АЁҚС умумшаҳар ва туман аҳамиятидаги магистрал кўча-йўлларда, шунингдек саноат ва коммунал-омбор зоналари кўчалари бўйлаб ҳамда уларнинг ҳудудларида, транспорт ҳаракати йўналишлари ва ёқилғи туридан қатъий

назар, бир-биридан 2,5 — 3,0 km масофада жойлаштирилиши керак.

АЁҚС ҳудудларида камида 2 та электромобиль аккумуляторларини қувватлантириш ускуналари ўрнатилиши лозим.

Олдинги таҳрирга қаранг.
430. Аҳоли пунктлариаро ҳудудларда АЁҚСни жойлаштириш ҳамда улар орасидаги масофалар ШНҚ 2.05.02-23га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
(430-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
26-§. Автокорхоналар, гаражлар ва деполар
431. Автокорхоналар, енгил ва юк автомобиллари гаражлари, трамвай ва троллейбус деполари шаҳарларнинг саноат зоналарида жойлаштирилиши керак.
432. Автокорхоналарнинг ер майдонлари қуйидаги ўлчамларда лойиҳаланиши лозим, бир транспорт воситаси учун, m²:

кўчма таркибга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишларининг тўла мажмуи билан автотранспорт корхоналар, автобуслар учун очиқ тўхташ жойи билан — 160;

юк автомобиллари учун — 120 — 150;

енгил таксомоторлар учун — 85 — 120;

енгил автомобиллар учун ёпиқ тўхташ жойи билан — 32 — 40;

таъмир устахоналарисиз трамвай депоси учун — 500 — 600;

таъмир устахоналари бўлган трамвай депоси учун — 400 — 600;

троллейбус парклари учун — 300 — 350.

9-боб. Рекреация зоналари
1-§. Умумий талаблар
433. Аҳоли пунктларида табиий тизим билан боғлиқ умумий фойдаланишдаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар (бундан буён матнда яшил ҳудудлар деб юритилади) ва бошқа очиқ майдонлар тизимининг узлуксизлиги таъминланиши керак.

434. Ландшафт-рекреация ҳудудлари туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, таркибида кўкаламзор объектлари (шаҳар ўрмонлари, ўрмон-боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, боғлар, сайилгоҳлар), ҳайвонот боғлари, ҳовузлар, пляжлар, соҳилбўйи объектлари ва бошқа объектларни жойлаштиришга йўл қўйилади.

Бундай тизимлар ёрдамида аҳоли пунктининг ўлчамлари, аҳамияти, режалаштириш ҳамда архитектура-фазовий тузилмаси асосида очиқ ва яшил майдонларнинг ягона тизими шаклида аҳоли пунктининг табиий-экологик тизими яратилиши керак.
435. Аҳоли пунктлари ва шаҳар атрофи ҳудудларнинг яшил ҳудудлари рекреация тадбирларни ташкил этиш ва атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг иқлим ўзгаришига мослашуви ҳисобга олиниши лозим.
436. Яшил ҳудудлар аҳоли пунктларининг турар жойлари, жамоат ва бизнес объектлари билан қулай пиёда ва транспорт алоқаларига эга бўлиши керак.
437. Аҳоли пунктининг режалаштириш тузилмасини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган сув объектлари мавжуд бўлганда, сув-яшил тизимларни яратиш лозим.
438. Шаҳарсозлик ҳужжатларида рекреация ва захира ҳудудлар сифатида белгиланган яшил ҳудудлар рекреация функционал зонасига ажратиб чиқарилиши керак.

439. Яшил ҳудудлардан функционал фойдаланиш тури уларнинг мақсади, ҳолати, қиймати ва режалаштириш тизимида эгаллаган ўрнидан келиб чиқиб белгиланиши керак.

Аҳолининг яшил майдонларга бўлган эҳтиёжлари ушбу ШНҚга мувофиқ ҳисобланиши керак.
2-§. Минтақавий рекреация тизимлари
440. Рекреация ҳудудлари ривожланишини аҳоли пунктлари тизимларининг режавий тузилмасидан, мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдаланишдан келиб чиқиб уларни ўзлаштириш муддатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
441. Рекреация мақсадлари учун ҳудуд танлаш, рекреация ҳудудини функционал зоналаштириш ва меъморий-режавий ташкил этиш табиий захиралар мажмуини баҳолаш асосида амалга оширилиши керак.
442. Баҳолаш ишлари курорт захиралари, манзаралар, санитария-гигиеник хусусиятлар, муҳандислик-қурилиш шароитлари, ҳудудлардан жорий фойдаланилишини таҳлил қилиш асосида бажарилиши лозим.

443. Рекреация ҳудудларининг чегаралари географик объектлар ва табиий тўсиқлар (тоғ тизмалари, дарёлар, кўллар, автомобиль йўллари) бўйича, таркибига миллий боғлар, қўриқхоналар ва буюртма қўриқхоналарни ташкил этиш учун яроқли табиий ҳудудларни киритган ҳолда белгилаш лозим.

444. Рекреация ҳудудларига бўлган эҳтиёж ҳисоблари ва турли рекреация зоналарида бир дам олувчи учун майдон нормасидан келиб чиқиб қуйидаги 31-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

31-жадвал

Рекреация ҳудудларининг турлари

Аҳоли пунктлари тизимидаги бир кишига майдон нормаси, m2

Турли рекреация зоналарида бир дам олувчига майдон нормаси, m 2

Узоқ муддатли дам олиш зоналари ва марказлари

0,8 — 1

0,2 — 0,3

200 — 400

150 — 300

Қисқа муддатли дам олиш зоналари ва марказлари

10 — 12

2 — 3

100 — 150

20 — 100

Изоҳ: Каср суратида тоғ ва тоғолди ҳудудлари учун махражда сув ҳавзалари ёнидаги текислик ҳудудлари учун нормалар келтирилган.
445. Кам сувли ҳудудларда дам олиш жойларини ташкил этиш мақсадида мавжуд сув омборларининг соҳилларидан фойдаланиш ҳамда сунъий ҳавзаларни яратиш лозим.
Улар аҳоли пунктлари тизимларининг асосий шаҳарлари-марказларидан 10 — 15 km доирасида жойлаштирилиши керак.
446. Сунъий ҳавзалар соҳилларида дам олиш жойларини тузилиши ушбу объектлардан фойдаланиш талабларига жавоб бериши, ерлар рекультивацияси, саёз жойлар ва ботқоқликларни йўқ қилиш, сув ҳавзаларини ободонлаштириш ва табиий муҳитни асраш тадбирлари амалга оширилиши лозим.
447. Табиий ва сунъий сув ҳавзалари асосида ташкил этилган пляжларда бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчилар сони пляжларнинг бир вақтнинг ўзида юкланиш коэффициентлари асосида қуйидагича ҳисобланиши керак:

санаторийлар учун — 0,6 — 0,8;

дам олиш ва туризм муассасалари учун — 0,7 — 0,9;

болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари учун — 0,5 — 1,0;

маҳаллий аҳоли учун умумий фойдаланиш пляжлари — 0,2;

мустақил дам олувчилар учун — 0,5.

Соҳилларда ташкил этиладиган пляжлар сиғими сув алмашуви шартларига риоя қилган ҳолда сунъий бурунлар, кўрфазлар ва яриморолларни ташкил этиш йўли билан оширилишига йўл қўйилади.

448. Ҳар қандай турдаги рекреация муассасаси участкаси чегарасидан бўлган масофани қуйидагича қабул қилиш керак, камида, m:

турар жой уйларигача — 500, реконструкция шароитида — 100;

коммунал хўжалик муассаса ва объектлари, базалар, омборлар ва бошқалар — 500;

I, II, III тоифадаги автомобиль йўлларигача — 500, IV тоифа — 200;

боғдорчилик ширкатлари ҳудудларигача — 300.

449. Тоғли рекреация зоналарининг функционал тузилиши муайян табиий-шаҳарсозлик вазияти, вертикал зоналаштириш, шунингдек ҳудуддан фойдаланишнинг мўлжалланган йўналишини ва ушбу ШНҚнинг 4-иловасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши лозим.
450. Тоғ шароитларида дам олиш жойларини шакллантиришда функционал зоналар ҳудудлари ва йўл қўйиладиган рекреацион юкламаси нисбатининг ҳисобий кўрсаткичлари қуйидаги 32-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

32-жадвал

Зоналар

Майдонининг нисбий салмоғи, фоиз

Рекреацион юкламалар, киши/ha

Рекреация иншоотлари

2 — 5

400 гача

Тоғ спорти

15 — 20

2 — 20

Сайёҳлик ва ландшафтли-йўналиш йўлаклари:

ўзгартирилган ландшафт

10 — 20

22 — 50

табиий ландшафт

50 — 70

0,3 — 3

Қўриқхоналар буюртма қўриқхоналари

30 гача

0,1 — 0,2

451. Рекреация зоналарида барча дам олувчиларнинг, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек доимий аҳоли эҳтиёжларини қондирувчи очиқ ва ёпиқ элементлардан иборат бўлган маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари тармоғи шакллантирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
452. Ёпиқ тармоқ муассасалари мунтазам дам олиш муассасалари таркибида ташкил этилиб, санаторийлар, дам олиш муассасалари ва меҳмонхоналарини лойиҳалаштириш ШНҚ 2.08.02-23 ва ШНҚ 2.08.03-21 га мувофиқ ҳисобланиши керак.
(452-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
453. Рекреация ҳудудларидаги очиқ хизмат кўрсатиш тармоғини қуйидаги 33-жадвалга кўра лойиҳалаштириш лозим.

33-жадвал

Маданий-маиший хизмат кўрсатиш турлари

Ўлчов бирлиги

1000 дам олувчи учун меъёрий кўрсаткич

Умумий овқатланиш корхоналари:

ўтириш жойи

кафе ва тамаддихона

28

ошхоналар

40

ресторанлар

12

Мустақил овқат тайёрлаш ўчоғи

дона

10

Дўконлар:

иш жойи

озиқ-овқатлар

1 — 1,5

саноат моллари

0,5 — 0,8

Ижара (прокат) пункти

иш жойи

0,2

Киномайдончалар

томоша жойи

20

Рақс майдончалари

20 — 25

Спорт майдончалари

3800 — 4000

Қайиқ станциялари

қайиқ сони

15 — 20

Ҳовузлар

m² сув сатҳи

300

Вело ва чанғи станциялари

жой

200

Изоҳ: Хизмат кўрсатиш тизимининг ҳар бир бўғини рекреация юкламаси ўзгаришларига мосланиши лозим: хизмат кўрсатиш марказлари, тармоқлари — мавсумий, маҳаллий элементлар — ҳафталик; объектларнинг майдаланган тармоғи — кундалик.
454. Рекреация ҳудудларида аҳоли пунктлари тизимининг асосий магистрал йўллари билан қулай алоқага эга бўлган транспорт ва пиёдалар йўлларининг ягона тизимини яратиш керак.
Йўллар рекреация ҳудудидаги асосий оқимларини тақсимловчи бош йўллар ҳамда алоҳида дам олиш муассасаларига хизмат қиладиган маҳаллий йўлларга бўлиниши лозим.
455. Транзит автомобиль ва темир йўллар дам олиш жойларини кесиб ўтмаслиги, уларни айланиб ўтиши, дам олиш масканлари орқали транспорт магистралларининг ўтказилишини истисно қилиш иложи бўлмаганда, уларнинг сатҳи чуқурлаштирилиши, ер остидан ёки осма йўлўтказгичлар орқали ўтказилиши керак.
456. Рекреация ҳудудининг майдони катта бўлганда, қатнов қисмлари қуйидаги кенгликда бўлган, ҳаракат тезлиги чекланган автомобиль йўллари ва йўл-сўқмоқ тармоғи лойиҳаланиши керак, m:

шоссе йўллари — 9;

бош йўллар — 5 — 7;

иккинчи даражали йўллар — 2,5 — 3,0;

бош йўлкалар — 7;

сўқмоқлар — 1,2 — 2,0.

3-§. Шаҳар атрофи рекреация зоналари
457. Аҳоли пунктларининг рекреация тизимларини шаҳар атрофи ҳудудларининг режавий тузилмаси ечимлари билан уйғунликда лойиҳалаштириш керак.
458. Шаҳар атрофидаги қисқа муддатли оммавий дам олиш масканларини жойлаштириш дам олиш оқимларининг кўламини ҳисобга олган ҳолда, уларга жамоат транспортида етиб олиш вақти қуйидагилардан ошмаслиги лозим, min:

энг йирик ва йирик шаҳарлар учун — 60;

катта ва ўрта шаҳарлар учун — 40;

кичик шаҳарлар ва шаҳарчалар учун — 30.

459. Қисқа муддатли оммавий дам олиш объектлари (бундан буён матнда дам олиш масканлари деб юритилади) ҳудудларининг ўлчамлари битта ташриф буюрувчига камида 500 — 1000 m² ҳисобидан олиниши, шу жумладан унинг фаол дам олиш турлари учун интенсив фойдаланиладиган қисми битта ташриф буюрувчига камида 100 m² ни ташкил этиши керак.
460. Алоҳида қисқа муддатли оммавий дам олиш зонасининг майдони камида 50 ha, чўл ва ярим-чўл ҳудудларда камида 30 ha бўлиши лозим.
461. Шаҳар атрофи рекреация зоналарида яшил ҳудудлар шакллантирилиб, улар таркибида қуйидагилар жойлаштирилиши керак:

табиий шароитларда қисқа муддатли дам олиш ва туризм объектлари ва ҳудудлар — рекреацион-соғломлаштириш ўрмонлари ва сув ҳавзалари, шаҳар ташқарисидаги боғлар ва ўрмон боғлари, очиқ осмон остидаги мемориал ва этнографик музейлар, тарихий-маданий мажмуалар;

таркибида дам олиш масканлари, пансионатлар, санаторий-курорт мажмуалари, мотель ва кемпинглар, пляжлар, спорт иншоотлари, сайёҳлик, ов ва балиқчилик базалари, спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари, боғдорчилик ширкатлари бўлган аралаш, қисқа муддатли ва узоқ муддатли дам олиш зоналари;

узоқ муддатли дам олиш, туризм ва курорт зоналари, даволаш-профилактика муассасалари (тегишли табиий-даволаш омиллари мавжуд бўлганда), қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернатлари;

462. Шаҳар атрофи рекреация зоналари мавжуд ўрмонлар негизида йўл-сўқмоқ тармоғини ўтказиш, кичик меъморий шакллар ва дам олиш мосламалари билан жиҳозлаш орқали шакллантирилиши керак.
463. Шаҳар ташқарисидаги боғларда ҳудудининг 8 — 12 фоизгача бўлган қисми, ўрмон боғларда ҳудудининг 4 фоизгача бўлган қисми йўл-сўқмоқ тармоғи учун ажратилиши лозим.
464. Рекреация ҳудудларига дам олувчилар юкламаси қуйидагилардан ошмаслиги керак, киши/ha:

шаҳар ташқарисидаги боғлар учун — 50;

яйлов боғлари учун — 15;

ўрмон боғлари учун — 10.

465. Аҳолининг ҳар хил турдаги ва шакллардаги дам олишга бўлган эҳтиёжининг норматив ҳисоби қуйидаги 34-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

34-жадвал

Жойлаштириш шарт-шароитлари ва табиий дам олиш захиралари

Дам олувчиларнинг тақсимланиши

Шаҳарлар тоифаси ва дам олувчиларнинг тахминий тақсимоти

ўта йирик ва йирик

катта ва ўрта

кичик

Қулай:

шаҳарда, 20 ва ундан ортиқ

ташқарига чиқади

20 — 30 / 10 — 20

20 — 30 / 10 — 20

20 — 30 / 10 — 20

шаҳар атрофида,

70 ва кўпроқ

шаҳарда қолади

40 — 30 / 50 — 40

45 — 35 / 50 — 45

55 — 50 / 55 — 50

Нисбатан қулай:

шаҳарда, 5 — 10

ташқарига чиқади

15 — 25 / 5 — 15

15 — 20 / 5 — 10

0 — 5 / 0

шаҳар атрофи зонасида,

15 — 45

шаҳарда қолади

45 — 35 / 55 — 45

50 — 40 / 55 — 50

60 — 55 / 60

Ноқулай:

шаҳарда, 0 — 3

ташқарига чиқади

5 — 10 / 0 — 5

0 — 5 / 0

0 / 0

шаҳар атрофи зонасида,

0 — 10

шаҳарда қолади

55 — 50 / 60 — 55

60 — 55 / 60

60 / 60

Изоҳлар:

1. Жадвалда ёзги якшанба кунлари қисқа муддатли дам олувчи шаҳарликларнинг шаҳар аҳолиси сонига нисбатан улуши тақсимоти табақалаштирилган ҳисобда келтирилган.

2. Сурат ва махражда шаҳар муҳитининг юқори ва суст урбанизациялашган шаҳарлар учун дам олувчиларнинг тақсимланиши мос равишда келтирилган.

3. Шаҳар ташқарисидаги рекреация ҳудудлари учун дам олувчиларнинг алмашиш коэффициентини — 1, шаҳар ичида эса 2 дан кўп бўлмаган деб олиш керак.

4. Бир вақтнинг ўзида дам олувчи шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонининг нисбатини мавсумдан қатъи назар, узоқ муддатли дам олиш учун 6:1 деб олиниши керак.

466. Шаҳарлар ташқарисидаги оммавий дам олиш муассасалари ва курорт-рекреация зоналари СанҚваН 0198-06 талаблари асосида лойиҳалаштирилиши лозим.
467. Курорт зоналари ва дам олиш зоналарида жойлашган пляжлар ҳудудининг ўлчамлари битта ташриф буюрувчи қуйидагича қабул қилиниши керак, камида, m2:

йирик сув омборлари ва кўлларда — 5;

дарё ва кўлларда — 8;

дарё ва кўлларда (болалар учун) — 4.

468. Қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишга яроқли бўлган ерларда жойлашган дарё ва кўл пляжлари ўлчамларини битта ташриф буюрувчи учун 4 m2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиш лозим.
469. Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус даволаш пляжлари ҳудудининг ўлчамлари битта ташриф буюрувчи учун 8 — 12 m2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак.
470. Бир ташриф буюрувчи учун пляж қирғоғининг минимал узунлиги қуйидагича қабул қилиниши керак, камида, m:

йирик сув омборлари ва кўлларда — 0,2,

дарё ва кўлларда — 0,25.

​​​​​​​
471. Рекреация зоналари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда рекреация, дам олиш, соғломлаштириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаган омборхоналар, саноат, ишлаб чиқариш, коммунал ва бошқа объектларнинг янгиларини қуриш ва мавжудларини кенгайтиришга йўл қўйилмаслиги керак.
Бундай ҳудудларда табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга солиниши ҳамда муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимлари ўрнатилиши керак.

472. Эстетик ва маданий-тарбиявий аҳамиятга эга юқори даражада сақланиб қолган табиий ландшафтлар ҳудудларида миллий ва табиат боғларини шакллантириш керак.

473. Миллий ва табиат боғларини меъморий-ҳажмий жиҳатдан ташкил этишда уларнинг ҳудудларини қўриқхона, қўриқхона-рекреация, рекреация ва хўжалик зоналарига ажратган ҳолда улардан илмий, маданий-маърифий ва рекреация мақсадларида фойдаланиш лозим.
4-§. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналари ва кўкаламзорлаштирилган (яшил) ҳудудлари
474. Аҳоли пунктлари ҳудудларидаги турли мақсадлардаги яшил майдонларнинг улуши (яшиллик даражаси), шу жумладан турар жой ёки аралаш қурилиш ҳудудларида, мавзе (даҳа, маҳалла)ларнинг умумий кўкаламзорлаштирилганлик даражаси камида 25 фоизни ташкил этиши керак.
Алоҳида турувчи бино ва иншоотлар ёки уларнинг мажмуалари ҳудудлари бино (иншоот)ларнинг қурилиш майдонининг 30 фоизидан кам бўлмаган майдони кўкаламзорлаштирилган (дарахт экилган) бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент шаҳри ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган баландлиги ер юзасидан 12 м ва ундан юқори ёки умумий майдони 500 м2 ва ундан катта бўлган якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек умумий ҳажми 300 м3 ва ундан ортиқ бўлган нотурар жой бинолари (саноат объектлари бундан мустасно) лойиҳалаштирилаётганда бино умумий майдонининг ҳар 100 квадрат метрига камида битта дарахт ва иккита бута кўчатлари экилиши лозим.
(474-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-3-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 383, 26.01.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
475. Функционал мақсадларга кўра аҳоли пунктларининг яшил ҳудудлари қуйидагиларга бўлиниши лозим:

умумий фойдаланишдаги — рекреацион, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар (агар шаҳар туманларга бўлинган бўлса, шаҳар ва туман аҳамиятга эга бўлган истироҳат боғлари, хиёбонлар), шаҳар ўрмонлари, дам олиш зоналари, сув бўйидаги қисқа муддатли дам олиш жойлари, умумшаҳар ва вилоят аҳамиятига эга марказлари жамоат жойларининг яшил ҳудудлари;

чекланган фойдаланишдаги — саноат, коммунал-омборлар, маъмурий-бизнес, илмий-таълим, савдо-маиший, тиббий-соғломлаштириш, спорт ва кўнгилочар, маданий-маърифий, диний бинолар атрофидаги яшил ҳудудлар;

махсус мақсадлар учун — ботаника боғлари, дендрологик боғлар, санитария-муҳофазаси зоналари ва санитария оралиқлари чегараларида жойлашган яшил ҳудудлар, эрозияга қарши ва йўл четидаги дов-дарахтлар майдонлари;

турар жой ҳудудларининг кўкаламзорлаштирилган ҳудудлари;

аҳоли пунктлари кўчаларининг қизил чизиқлари чегарасида жойлашган дов-дарахтлар майдони;

захира ҳудудлар — шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланган, аҳоли пунктининг яшил ҳудудлари тизимини такомиллаштириш учун кейинчалик ободонлаштирилиши режалаштирилган яшил ҳудудлар;

аҳоли пунктининг ободонлаштирилмаган ҳудудлари — шаҳарсозлик ҳужжатлари билан қурилиш учун белгиланган ҳудудлар.

476. Аҳоли пунктларининг рекреация зоналарига шаҳар ўрмонлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, шаҳар боғлари, ҳовузлар, кўллар, сув ҳавзалари, пляжлар эгаллаган ҳудудлар, шунингдек дам олиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт мақсадлари учун мўлжалланган бошқа ҳудудлар киритилиши лозим.
477. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари чегараларида алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар зоналари ажратилиши, уларнинг таркибига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, илмий, тарихий-маданий, рекреацион ва соғломлаштириш қийматига эга бўлган ер участкалари киритилиши керак.
478. Истироҳат боғларига жамоат транспортида етиб олиш вақти (транспортни кутиш вақтини ҳисобга олмаганда) шаҳар боғларига — 30 min дан ва туман боғларига — 20 min дан кўп бўлмаслиги лозим.
479. Ҳайвонот боғлари рекреация зоналари таркибида жойлаштирилиши керак. Ҳайвонот боғлари чегараларидан турар жой ва жамоат биноларигача бўлган масофа санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши, лекин 50 m да кам бўлмаслиги керак.
480. Истироҳат боғлари ва хиёбонларини жойлаштиришда мавжуд дов-дарахтлар ҳамда сув ҳавзалари бўлган ҳудудлар сақлаб қолиниши лозим.
481. Истироҳат боғлари ва хиёбонларнинг майдонларини қуйидагича қабул қилиш лозим, камида, ha: шаҳар боғлари — 15, режавий туманлар боғлари — 10, турар жой туманлари боғлари — 3, хиёбонлар — 0,5.
Реконструкция шароитида боғ ва хиёбонларнинг майдонларини 20 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.
482. Сайилгоҳлар пиёдаларнинг оммавий ҳаракати йўналишларида лойиҳаланиши керак.
Кўчанинг ўқи бўйлаб жойлашган битта йўлакли сайилгоҳ (бульвар, аллея)ларнинг кенглиги 18 m дан, кўчанинг бир томонида (йўл ва бино ўртасида) жойлашганда эса 10 m дан кам бўлмаслиги лозим.
483. Сайилгоҳлар уларнинг узунлиги ва кенглиги, кўчанинг кўндаланг кесимидаги жойлашуви кўчанинг меъморий-режавий ечими ва уларнинг қурилишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Сайилгоҳларда қисқа муддатли дам олиш жойлари бўлиши лозим.
484. Ноқулай ландшафт-иқлим шароитида жойлашган аҳоли пунктлари боғларининг майдонини сайилгоҳлар сонини ва уларнинг узунлигини ошириш ҳисобига қисқартиришга йўл қўйилади.
485. Бино ва иншоотлардан ҳамда ободонлаштириш объектларидан дарахтлар ва буталаргача бўлган масофа қуйидаги 35-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

35-жадвал

Бинолар, иншоотлар, ободонлаштириш объектлари

Бино, иншоот, объектдан ўққача масофалар, m

дарахт пояси

бута пояси

Бино ва иншоотнинг ташқи девори

5,0

1,5

Трамвай йўлининг чети

5,0

3,0

Тротуар ва боғ йўлкаси чети

0,7

0,5

Кўча қатнов қисмининг чети, йўл ёқасининг маҳкамланган ёнбағри ёки ариқ қирғоғи

2,0

1,0

Ёритиш тармоғи, трамвай устуни, кўприк таянчи, эстакада

4,0

Ёнбағир ва терасса пойи, шу кабилар

1,0

0,5

Тиргак деворнинг асоси ёки ички қирраси

3,0

1,0

Ерости тармоқлари:

газ ва канализация тармоқлари

1,5

-

иситиш тармоғи (канал, тоннелнинг девори ёки каналсиз ўтказилган қувур қобиғи)

2,0

1,0

сув ва дренаж тармоқлари

2,0

-

кучланиш кабели, алоқа кабели

2,0

0,7

Изоҳлар:

1. Келтирилган нормалар шох-шаббаси 5 m гача бўлган дарахтларга тегишли бўлиб, каттароқ дарахтлар учун оширилиши керак.

2. Электр узатиш ҳаво тармоқларидан дарахтларгача бўлган масофа Электр ускуналарининг тузилиши қоидаларининг II бўлимига мувофиқ қабул қилиниши керак.

3. Бинолар яқинида экиладиган дарахтлар турар жой ва жамоат хоналарининг меъёрланган инсоляциясига тўсқинлик қилмаслиги лозим.

486. Аҳоли пунктлари ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар (истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар) майдони қуйидаги 36-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

36-жадвал

Умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар

Бир кишига умумий фойдаланишдаги яшил ҳудуд майдони, m2

Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда

Ўрта шаҳарларда

Кичик шаҳарлар ва шаҳарчаларда

Қишлоқ аҳоли пунктларида

Умумшаҳар истироҳат боғлари

4

5

6

6

Туман истироҳат боғлари

6

6

-

-

Хиёбонлар ва сайилгоҳлар

2

2

2-3

3

Жами

10

7

8-9

9

Турар жой туманлари боғлари

4-5

4-5

-

-

Мавзелардаги яшил ҳудудлар

3-4

3-4

3-4

4 — 6

шу жумладан:

мавзелардаги хиёбонлар

1

1

1

-

турар жой уйлари гуруҳлари ва маҳалла марказлари қошидаги боғлар

1-1,5

1-1,5

1

1

асосий пиёдалар йўналишидаги сайилгоҳлар

1-1,5

1-1,5

1

1

Жами

7 — 9

7 — 9

3-4

4 — 6

Ҳаммаси

17 — 19

14 — 16

11 — 13

13 — 15

Изоҳлар:

1. Курорт шаҳарларда умумий фойдаланишдаги умумшаҳар яшил ҳудудларнинг майдони 50 фоизгача оширилиши керак.

2. Чўл ва ярим-чўл ҳудудларда, чўл-сахро воҳаларда ҳамда қуруқ ерларда жойлашган аҳоли пунктларда умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдони 20-30 фоизгача оширилиши керак.

3. Ўрмонлар, йирик дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида ва сув ҳавзалари яқинида жойлашган ўрта ва кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларида умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудларнинг майдонини 20 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.

4. Кенглиги 1 km дан ортиқ санитария-муҳофаза зоналари ташкил этилиши талаб этиладиган корхоналар жойлашган шаҳарларда яшил ҳудудларнинг майдонини камида 15 фоизга оширилиши керак.

487. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда мавжуд шаҳар ўрмонлари ҳудудлари шаҳар ўрмон боғларига айлантирилиши ва ушбу ШНҚнинг 36-жадвалида келтирилган яшил ҳудудларга қўшимча равишда бир кишига 5 m2 ҳисобидан қўшимча ҳисобланиши керак.
488. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда шаҳар ҳамда туман аҳамиятига эга истироҳат боғларидан ташқари ихтисослашган болалар, спорт, кўргазма, ҳайвонот ва ботаника боғлари ташкил қилиниши керак.
489. Болалар боғларининг ўлчамлари спорт майдончалари ва иншоотларнинг майдонларини қўшган ҳолда 0,5 m²/киши ҳисобидан қабул қилиниши лозим.
490. Истироҳат боғлари ва хиёбонлар майдонларини қуйидагича қабул қилиш лозим:

шаҳар истироҳат боғлари — 15 hа;

режавий туманлар истироҳат боғлари — 10 hа;

турар жой туманлари истироҳат боғлари — 3 hа;

хиёбонлар — 0,5 hа.

Реконструкция шароитида уларнинг майдонини камайтиришга йўл қўйилади.
491. Истироҳат боғлари ҳудудларининг камида 70 фоизни кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ташкил этиши керак.
492. Умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар ободонлаштирилиши ва кичик меъморий шакллар (фавворалар, ҳовузлар, зиналар, рампалар, тиргак деворлар, соябонлар, кўшклар, лампалар) билан жиҳозланиши лозим.
493. Рекреация ҳудудларида йўл-сўқмоқ тармоғи (йўл, сайилгоҳ, йўлак), пиёдалар ҳаракатининг асосий йўналишлари, жамоат транспорти бекатлари, ўйин ва спорт майдончаларигача энг қисқа масофаларни аниқлаган ҳолда, кичик қияликлар билан танланиши керак.
Йўлаклар кенглигининг карралиги 0,75 m (бир кишилик йўлак кенглиги)га тенг бўлиши керак.
494. Ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда қуйидагилар таъминланиши лозим:

йўлаклар ёритилган бўлиши ҳамда бўйлама қиялиги — 8 ‰ дан, кўндаланг қиялиги — 2 ‰ дан кўп бўлмаслиги;

йўлаклар кенглиги 1 m дан кам бўлмаслиги.

Бундай йўлакларнинг ҳар 100 — 150 m да дам олиш ва ногиронлик аравачаларни буриб (қайтариб) олиш майдончалари бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
495. Аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришда атмосфера ҳавоси сифатини сақлаш (ПМ2.5, ПМ10) ҳамда микроиқлимни яхшилаш мақсадида аҳоли пунктлари атрофида шамол йўналишини ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда шамолдан ҳимоя қилувчи иҳотазорлар барпо этилиши лозим.
(495-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-14-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 397, 15.04.2026 й.) таҳририда)
496. Ҳимоя иҳотазорларнинг эни камида қуйидагича бўлиши керак:

энг йирик ва йирик шаҳарлар учун — 500 m;

катта ва ўрта шаҳарлар учун — 100 m;

кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари учун — 50 m.
497. Мўътадил иқлимли ҳудудларда ҳимоя иҳотазорларнинг эни 25 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.
5-§. Дам олиш ва курорт зоналари
498. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар таркибида тиббий шифобахш омилларга, қулай микроиқлим, ландшафт ва санитария-гигиена шароитларига эга бўлган ерларда даволаш-соғломлаштириш зона (санаторий, курорт)лар ажратиб чиқарилиши керак.
499. Бу ҳудудларда санаторий-курорт ва соғломлаштириш, дам олиш ва сайёҳлик муассасалари, даволанувчилар ва дам олувчиларга хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари, шунингдек курорт зоналари марказларини шакллантирувчи курорт боғлари ва умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлар ва пляжлар жойлаштирилиши лозим.
500. Янги лойиҳаланаётган санаторий, курорт ва соғломлаштириш муассасалари ҳудудларидан курорт ва дам олиш объектларига хизмат кўрсатишга дахли бўлмаган объектларгача масофалар қуйидагича қабул қилиш керак, камида, m:

турар жой ва жамоат бинолари, коммунал хўжалик объектлари ва омборхоналаргача — 500;

хўжалик объектлари ва омборхоналаргача реконструкция шароитида — 200;

боғдорчилик ширкатлари қурилмаларигача — 300;

умумий фойдаланишдаги темир йўлларгача — 500;

автомобиль йўлларигача, тоифалари:

I — 500;

II ва III — 300;

IV — 200;

V — 50.

501. Истироҳат боғлари, ўрмонли боғлари, шаҳар ўрмонлари ҳудудларига бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчиларнинг ҳисобий сони қуйидагича қабул қилиш лозим, кўпи билан, киши/ha:

шаҳар истироҳат боғлари учун — 100;

дам олиш зонаси истироҳат боғлари учун — 70;

курорт истироҳат боғлари учун — 50;

ўрмон боғлари учун (ўтлоқ боғлари, гидробоғлар) — 10;

шаҳар ўрмонлари учун — 1 — 3.

502. Ташриф буюрувчилар сони бир вақтнинг ўзида 10 — 15 киши/ha бўлганда уларнинг ҳаракатини ташкил этиш учун йўл-сўқмоқ тармоғи, ўрмоннинг яланглик чеккаларида тупроқни ҳимояловчи экинлар экилиши, ташриф буюрувчилар сони бир вақтнинг ўзида 50 киши/ha ва ундан ортиқ бўлганда ўрмон ландшафтини боғ ландшафтига айлантириш ишлари лойиҳаларга киритилиши керак.
503. Курорт зоналарининг умумий фойдаланишдаги ҳудудлари майдони санаторий, курорт ва соғломлаштириш муассасалари сиғимидан келиб чиқиб қабул қилиниши лозим:

курорт зоналари марказлари учун 10 m2/киши;

яшил ҳудудлар учун 100 m2/киши ҳисобидан.

504. Чўл ва ярим-чўл ҳудудларда, шунингдек шаклланиб бўлган тоғли курортларнинг умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлари майдонини 30 фоизгача камайтиришга йўл қўйилади.
505. Дам олиш масканлари, санаторий ва курортлар дарёлар ва сув омборлари қирғоқларида жойлаштиришда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария-муҳофазаси зоналарида ердан фойдаланиш ва хўжалик фаолиятини юритиш бўйича ўрнатилган режимга риоя этиш лозим.
506. Рекреация зоналарида уларнинг экологик, санитария-гигиеник ва дам олиш вазифаларини бажаришига зид бўлган объектлар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
507. Оммавий қисқа муддатли дам олиши зоналари санаторийлардан, болалар ва ўсмирлар учун дам олиш оромгоҳларидан, мактабгача ёшдаги болалар учун санатория-соғломлаштириш муассасаларидан, боғдорчилик ширкатларидан, умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан камида 500 m, дам олиш уйларидан эса камида 300 m масофада жойлаштирилиши керак.
508. Ўрмон боғлари, дам олиш ҳамда курорт зоналари ҳудудида автотураргоҳлар бўлиши лозим.
509. Пляжлар, хизмат кўрсатиш объектлари ва дам олиш масканларидан автотураргоҳларгача масофа 500 m дан ошмаслиги керак.
Дам олиш масканларидан автотураргоҳларгача энг кам масофа 50 m, пляжлардан эса — санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлиши керак.
510. Курорт зоналарини лойиҳалашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

санаторий-курорт муассасаларини шовқин даражаси мақбул бўлган ҳудудларда жойлаштирилишини;

болалар учун санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини катталар учун мўлжалланган муассасалардан кенглиги 100 m дан кам бўлмаган кўкаламзор тасмалар билан ажратилишини;

даволанувчилар ва дам олувчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва коммунал-омборхона объектларини, турар жой ва жамоат биноларини олиб чиқишни;

транспорт ҳаракатини чеклаш ва кесиб ўтувчи транспортнинг транзит ҳаракатини истисно қилишни.

511. Санатория-курорт ва соғломлаштириш муассасаларининг хизмат кўрсатувчи ходимлари яшайдиган турар жойларни уларнинг ишлаш жойигача етиб бориш учун зарур бўлган вақти сарфи 30 min атрофида бўлишини таъминланган ҳолда, курорт ҳудудидан ташқарида жойлаштириш лозим.
512. Курорт зонасида жойлашган бир хил турдаги ва ихтисослиги бўйича яқин бўлган санатория-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини тиббий, маданий-маиший ва хўжалик хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича марказлаштириш ва ягона меъморий-ҳудудий мажмуаларга бирлаштириш лозим.
513. Дам олиш ва курорт зоналари учун табиий ва сунъий сув ҳавзалари асосида ташкил этиладиган пляжларда бир вақтнинг ўзида ташриф буюрувчилар сони мазкур ШНҚнинг 457-банди талабларига мувофиқ ҳисобланиши керак:

Пляжлар сув ҳавзасидан 100 m гача кенгликдаги ҳудудда жойлашганда 30 — 40 киши/ha рекреацион юкламани таъминлаш даражасида ободонлаштирилиши керак.

Яйлов-ўтлоқли пляжлар учун рекреация юкламаси 75 — 100 киши/ha, қумли пляжлар учун — 1000 киши/ha ҳисобидан олиниши керак.
10-боб. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналар
514. Аҳоли пунктларининг чегаралари чизиғи доирасида ҳайдаладиган ерлар, боғлар, токзорлар, полизлар, пичанзорлар, яйловлар ва бошқа ер майдонлари, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бинолар ва иншоотлар эгаллаб турган, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган зоналарга ажратилади.
515. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зоналарида, уларнинг ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи, тўлиқ ва тизимли қайта ишлаш корхоналар гуруҳлари ёки айрим кичик корхоналарни жойлаштириш лозим.
516. Қишлоқ хўжалиги ва бошқа қайта ишлаш корхоналари, бино ва иншоотларни қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зонасида жойлаштиришда уларнинг орасида технологик лойиҳалашнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳамда ёнғинга қарши нормалари талабларидан келиб чиқиб, шунингдек ҚМҚ 2.09.01-19 талабларини ҳисобга олиб йўл қўйиладиган энг кичик масофалар белгиланиши лозим.

517. Чорвачилик мажмуалари ва фермалар ҳудудида ҳамда уларнинг санитария-муҳофаза зоналарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни, умумий овқатланиш ва уларга тенглаштирилган объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

518. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини ва бошқа объектларни жойлаштиришда тупроқнинг, ерусти ҳамда ерости сувларининг, юзаки сув тўплаш жойларининг сув ҳавзалари ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қарши чоралар кўрилиши лозим.
11-боб. Махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар
519. Махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар фойдаланилиши аҳоли пунктлари ҳудудий зоналарининг бошқа турларидан фойдаланишга тўғри келмайдиган дафн қилиш жойлари, чорва моллари кўмиладиган жойларни, маиший чиқиндилар ташланадиган ахлатхоналарни ва бошқа объектларни жойлаштириш учун ажратилиши лозим.

520. Махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар аҳоли пунктлари ҳудудларидан ташқарида жойлаштирилиши лозим.

Олдинги таҳрирга қаранг.
521. Махсус мақсадларга мўлжалланган зоналар учун СанҚваН 0103-25га мувофиқ санитария-ҳимоя зоналари ўрнатилиши керак.
(521-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
12-боб. Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудлар зоналари
522. Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудлар зоналарида алоҳида режим белгиланадиган объектлар жойлаштирилиши керак.
523. Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 m гача бўлган масофада бино ва иншоотлар лойиҳаланмаслиги, мазкур ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 m дан сўнг, бино ва иншоотларнинг баландлигини 15 m гача лойиҳаланилиши лозим.

Агар бино ва иншоотлар баландлиги 15 m дан оширилганда ҳар бир метр баландлик учун мос равишда масофа ҳам 1,5 m га узайтирилиши керак.

Бино ва иншоотлар портлаш хавфи мавжуд объектларгача 400 — 5000 m масофада лойиҳаланиши зарур.

13-боб. Шаҳар атрофи зоналари
524. Шаҳар атрофи зоналари шаҳарлар чегараларидан ташқаридаги, шаҳар билан ягона ижтимоий, табиий, хўжалик жиҳатдан уйғунлашиб кетган ҳудудни ташкил этади.
525. Шаҳар атрофи зоналари таркибига қуйидаги ҳудудлар ажратилиши лозим:

шаҳар атрофи зонасига кирувчи аҳоли пунктлари ҳудудлари;

аҳоли пунктлариаро ҳудудлари (шаҳарни ривожлантириш учун захира ҳудуди);

жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ер участкалари;

аҳоли дам олиш жойлари ва шаҳар атрофи рекреация зоналари;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун мўлжалланган ерлар;

муҳандислик, транспортга оид инфратузилмалар объектлари ерлари;

муҳофаза ва санитария-гигиена вазифаларини бажариш учун мўлжалланган ерлар.

526. Қуйидаги саноат, коммунал, омборхона объектлари шаҳар атрофи зоналарида жойлаштирилиши керак:

айрим ажратилган омборлар;

давлат захиралари омборлари;

нефть ва нефть маҳсулотларининг 1-гуруҳ омборлари;

нефть ва нефть маҳсулотларининг тушириб-ортиш омборлари;

суюлтирилган газ омборлари;

кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларнинг таянч омборлари;

озиқ-овқат, ем-хашак ва саноат хомашёлари таянч омборлари;

портловчи моддалар омборлари;

ўрмон ва қурилиш ашёларининг таянч омборлари.

527. Шаҳар атрофи зоналарида аҳоли пунктларини кўчат материаллари билан таъминлашни ҳисобга олиб, дарахт ва буталар кўчатхона (питомник)лари ҳамда гул-оранжерея хўжаликлари ташкил этилиши керак.

528. Кўчатхоналар майдони аҳоли пунктининг умумий фойдаланишдаги яшил ҳудудлари ва санитария-муҳофазаси зоналари ўлчамларидан келиб чиқиб 3 — 5 m2/киши ҳисобидан қабул қилиниши керак. Кўчатхоналарнинг майдони камида 80 ha бўлиши лозим.

529. Гул-оранжерия хўжаликларининг умумий майдонини 0,4 m2/киши ҳисобидан қабул қилиниши керак.
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари
1-§. Умумий талаблар
530. Аҳолига хизмат кўрсатиш тизимлари аҳоли пунктларининг аҳолини жойлаштириш тизимидаги аҳамиятидан келиб чиқиб табақалаштирилган турли типдаги мажмуалардан шакллантирилиши керак.
531. Пойтахтларда ҳамда вилоят марказлари бўлган шаҳарларда хизмат кўрсатиш мажмуалари таркибига халқаро тадбирлар ўтказилишини таъминлаш имкониятига эга миллий аҳамиятга молик объектлар (театрлар, музейлар, санъат ва савдо кўргазма мажмуалари, спорт иншоотлари ва базалари, ташқи ва ички савдонинг бренд корхоналари, модалар уйлари, юқори тоифали меҳмонхоналар) киритилиши лозим.
532. Вилоятлараро аҳамиятга эга шаҳарлар учун хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, вилоят марказларининг хизмат кўрсатиш объектларидан узоқда жойлашган аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича бир қатор функцияларни такрорлаши керак.
533. Туман марказлари бўлган шаҳарларда хизмат кўрсатиш мажмуалари туманнинг кичик шаҳарлари, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисига эпизодик, даврий ва кундалик эҳтиёжлари бўлган хизматларнинг стандарт тўпламини кўрсатишни таъминлайдиган оддий стационар ва кўчма объектлар тармоғини шакллантириши лозим.
534. Кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш мажмуалари транспортдан фойдаланган ҳолда етиб олиш имконияти доирасида бўлган, аҳоли пунктлари ва уларга туташ ҳудудларнинг маъмурий чегараларида яшовчи аҳоли учун даврий ва кундалик эҳтиёжлари бўлган хизматларнинг барча турларини таъминлайдиган хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олиши керак.
535. Хизмат кўрсатиш мажмуаларини ривожланиш параметрлари, аҳоли пунктининг функционал-ҳудудий тузилиши ва уларнинг таркибий-режалаштириш элементларини аниқлашда ушбу ШНҚнинг 5-илова кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

аҳоли пунктининг режавий тузилмаси, функционал зоналаштириш хусусиятлари ва жамоат жойларининг маҳаллийлашганлигини;

аҳоли сонининг динамикаси ва ижтимоий-демографик таркибини;

турли муассаса ва корхоналарнинг ижтимоий ҳамда ҳудуддаги жойлашуви қулайлигини;

объектларнинг таркиби, уларнинг жойлашуви, функцияларининг ривожланиш даражаси, моддий-техника базасининг ҳолати ва мулк турларини.

2-§. Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари

536. Аҳолига хизмат кўрсатиш аҳолининг тўлақонли яшаш муҳитига бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи, таълим, ижтимоий, маданий, маиший, тиббий, савдо, умумий овқатланиш ва коммунал хизмат турларини кўрсатиш, телекоммуникация, алоқа, шунингдек спорт иншоотлари ва молия муассасалари томонидан кўрсатилиши лозим.

537. Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари аҳолининг асосий қисми истиқомат қиладиган ва иш жойларига яқин ҳудудларда, жамоат марказларида ҳамда жамоат транспорти тизими билан боғланган ҳолда, пиёдалар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш доирасида жойлаштирилиши керак.
538. Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари уларга етиб олиш қулайлиги бўйича:

кундалик эҳтиёжлар учун — пиёда 30 min дан кўп бўлмаган;

даврий эҳтиёжлар учун — транспортдан фойдаланган ҳолда 30 min дан ошмайдиган масофада жойлаштирилиши керак.

539. Аҳолига кундалик хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг хизмат кўрсатиш радиуслари қуйидаги 38-жадвал бўйича, уларнинг бинолари ва ер участкалари чегарасидан кўчаларнинг қизил чизиқлари ва бошқа биноларгача бўлган масофалар эса мазкур ШНҚнинг 39-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.

38-жадвал

Муассасалар ва ташкилотлар

Хизмат кўрсатиш радиуси, m

шаҳар аҳоли пунктларида

қишлоқ аҳоли пунктларида

Мактабгача таълим ташкилотлари

300

500

Мактабгача таълим ташкилотлари, қурилиш зичлиги паст бўлган (1-2-қаватли томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар жойлашган) ҳудудларда

500

750

Умумий ўрта таълим ташкилотлари

1000 ёки транспортда 15 дақиқа

I босқич — бошланғич таълим (I — IV синфлар)

300

II босқич — таянч ўрта таълим (V — IX синфлар)

500

2000 ёки транспортда 30 дақиқа

III босқич — ўрта таълим (X — XI синфлар)

800

Ҳордиқ ва жисмоний-соғломлаштириш объектлари

500

2000 ёки транспортда 30 дақиқа

Туман аҳамиятидаги жисмоний-спорт марказлари

1500

Поликлиникалар ва уларнинг филиаллари, қишлоқ врачлик пунктлари

1500

транспортда 30 дақиқа

Дорихоналар

500

транспортда 30 дақиқа

Дорихоналар, қурилиш зичлиги паст бўлган (1-2-қаватли уй-жойлар жойлашган) ҳудудларда

800

Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат ташкилотлари:

маҳаллий аҳамиятга эга марказлар, кундалик қатнов

300 — 500

800 — 2000

даврий қатнов (ноозиқ-овқат дўконлари, бозорлар)

800 — 1500

транспортда 30 дақиқа

Маҳалла марказлари (жамоат идоралари)

500

1000 ёки транспортда 15 дақиқа

Изоҳлар:

1. Жадвалда кўрсатилган радиуслар ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, шунингдек гимназиялар, лицейлар, алоҳида фанларни ўрганиш марказларига ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

2. Чўл ва ярим чўл зоналарда ҳамда мураккаб рельефли ҳудудларда жадвалда кўрсатилган радиусларни 20 фоизгача ўзгартиришга йўл қўйилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

39-жадвал

Хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналарининг бинолари

(ер участкалари)

Хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг бинолари (ер участкалари)дан масофа, m

Қизил чизиққача

Уй-жойлар деворигача

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари, даволаш муассасалари биноларигача

шаҳар аҳоли пунктларида

қишлоқ аҳоли пунктларида

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари,

(бино деворигача)

25

10

инсоляция ва ёритиш нормаларига кўра

Ёнғин қутқарув деполари

10

10

-

-

Иккиламчи хомашё қабул пунктлари

-

-

20

50

Қабристонлар

6

6

СанҚваН 0103-25 бўйича

Поликлиника, диспансер ва шифохоналар

6

6

СанҚваН 0020-22 бўйича

(39-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
3-§. Таълим муассасалари ва ташкилотлари
540. Таълим ташкилотлари аҳолининг таълим, меҳнат, эстетик ва жисмоний тарбияга кундалик эҳтиёжин таъминлаш тизимлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

мактабгача таълим ташкилотлари (умумий турдаги, кўп тармоқли ихтисослаштирилган, инклюзив гуруҳларга эга бўлган ҳамда қўшма турдаги);

умумий ўрта таълим ташкилотлари (бошланғич таълим, таянч ўрта таълим ва ўрта таълим муассасалари, лицейлар, гимназиялар, ўқув-педагогик мажмуалар ва бошқалар);

профессионал таълим ташкилотлари (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар);

мактабдан ташқари таълим муассасалари (болаларнинг бўш вақти ва дам олишини ташкил этиш учун маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт йўналишидаги мактабдан ташқари таълим ташкилотлари);

жисмоний тарбия-соғломлаштириш марказлари;

ёшлар учун ўқув, маданият ва дам олиш марказлари;

олий таълим ташкилотлари (бакалавриат ва магистратура босқичи);

олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари (олий таълим ва илмий ташкилотлар, таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ва докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун таълим шакли).

541. Кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ва туман марказларида мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотлари сиғими ёндош ҳудудлардаги қишлоқ аҳоли пунктларидан келадиган болаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим.
4-§. Мактабгача таълим ташкилотлари
542. Мактабгача таълим ташкилотларининг сиғими аҳолининг демографик таркибидан келиб чиқиб, мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олиш даражаси 1 — 5 ёшдаги болаларни — 85 фоиз, 5 ёшдан катта болаларни эса — 100 фоиз миқдорда қабул қилиниши керак.
543. Мактабгача таълим ташкилотлари учун ер участкалари майдони 1 ўрин ҳисобидан қуйидаги ўлчамларда қабул қилиниши керак, m2:

100 ўрингача — 40;

100 ўриндан ортиқ — 35;

турар жой бинолари ичига қўшиб қурилганда — 29.

якка тартибдаги уй-жойларда жойлаштириладиган мактабгача таълим ташкилотлари учун — 12.

Олдинги таҳрирга қаранг.
544. Мактабгача таълим ташкилотлари ва уларнинг ҳудудлари ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(544-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
545. Соғломлаштириш, махсус ҳамда ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ШНҚ 2.08.07-22га мувофиқ жойлаштирилиши лозим.
546. Мактабгача таълим ташкилотларининг сиғимларини мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олиниши кўрсаткичлари, соғломлаштириш ва махсус муассасалар демографик маълумотларга ҳамда қуйидаги 40-жадвалга мувофиқ ҳисобланиши лозим.

40-жадвал

Шаҳарсозлик шароитларнинг турлари

Ташкилотларнинг таъминланиш даражаси, мактабгача ёшидаги болалар қамрови, фоиз

умумий турдаги

соғломлаш-тириш

махсус

жами

Саноат шаҳарлари ва саноат-аҳоли жойлашган туманлар, янги турар жой қурилиш туманларида

75

10

5

90

Шаклланган (эски шаҳар), кам қаватли якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудларида

60

10

5

75

Қишлоқ аҳоли пунктларида

50

5 — 10

5 — 10

60 — 70

547. Мактабгача таълим ташкилотлари тизимига идоравий ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳам киришига йўл қўйилади.
5-§. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар
548. Умумий ўрта таълим ташкилотларининг қувватлари болаларни қамраб олишни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим, бунда умумий ўрта таълим ташкилотларининг бошланғич ва таянч ўрта таълим босқичлари учун — 100 фоиз, ўрта таълим босқичи учун — 75 фоиз.
549. Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдони ўлчамлари қуйидаги 41-жадвалига мувофиқ белгиланиши лозим.

41-жадвал

Т/р

Ўқувчилар сони (киши)

Бир ўқувчига ажратилган умумий ер майдони ўлчами (м²)

1.

40 — 660 нафар

20

2.

661 — 989 нафар

15

3.

989 нафардан ортиқ

10

550. Ихтисослаштирилган ва махсус мактаблар (математика, тиллар, аниқ фанлар), гимназиялар, лицейлар, шунингдек нодавлат таълим ташкилотларининг сиғимлари ўқувчи ўрин сони ҳисобидан қабул қилиниши керак.
551. Мактаб-интернатларнинг сиғими муайян шароитлардан келиб чиқиб лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
552. Аҳоли пунктларидаги умумий ўрта таълим ташкилотларининг оқова сувларни чиқариб юбориш тизими қуйидаги ечимлардан бири асосида лойиҳалаштирилиши лозим:
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига улаш;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғи мавжуд бўлмаган ҳолда оқова сувларни олиб чиқиб кетиш ёки инфильтрацияли тизимга улаш.
(552-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 июндаги 01/2-24-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 407, 03.07.2026 й.) таҳририда)
553. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари сиғими ҳамда участкалар майдони ўлчамлари қуйидаги 42-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.

42-жадвал

Муассасалар

Ҳисоб нормаси

Участка ўлчамлари

Барча мактабдан ташқари муассасалар, қамрови ўқувчиларнинг умумий сонидан, фоизда,

10 — 15

жумладан:

санъат мактаблари (мусиқа, бадиий, рақс, табиатшунослик ва техник тўгараклар)

2,7 — 3,5

1 жойга 40 — 50 m2

болалар-ўсмирлар спорт мактаблари

2,3 — 3,5

1 жойга 50 — 70 m2

554. Мактабдан ташқари таълим ташкилотларини болаларнинг турар жойига пиёда етиб олиш яқинлигини ҳисобга олиб жойлаштириш керак. Йирик мактаблар негизида болалар учун маданий-ҳордиқ ва жисмоний-соғломлаштириш марказлари (тўгараклари)ни яратишга йўл қўйилади.

555. Қишлоқ аҳоли пунктларида мактабдан ташқари таълим ташкилотлари аҳоли пунктида жойлашган мактаблар ва маданият марказлар таркибида жойлаштирилиши лозим. Йирик қишлоқ аҳоли пунктларида мактабдан ташқари таълим ташкилотлари қишлоқлар гуруҳини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
6-§. Профессионал таълим, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари
556. Профессионал таълим ташкилотлари (ПТТ) йирик ва катта шаҳарларда, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари (ОТТ) эса энг йирик ва йирик шаҳарларда лойиҳалаштириш топшириғига кўра жойлаштирилиши керак.
ОТТнинг ўқитувчилари ва хизмат кўрсатиш ходимларининг сони шаҳарни шакллантирувчи гуруҳ таркибида ҳисобга олиниши лозим.
557. Профессионал таълим ташкилотларининг сиғими умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатган ўқувчилар сонининг 25 фоизи миқдорида ҳисобга олиниши керак.

ПТТнинг ўқитувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари шаҳарни шакллантирувчи гуруҳ таркибида ҳисобга олиниши зарур.

558. ПТТ ва ОТТ учун ер участкалари майдони таълим йўналишдан ва талабалар сонидан келиб чиқиб мазкур ШНҚнинг 43 ва 44-жадваллари бўйича ҳисобланиши, реконструкцияси шароитида уларнинг ер участкалари майдони 30 фоизгача камайтирилишига йўл қўйилади.

43-жадвал

Талабалар сони, киши

1 талабага ҳисобланган участка майдони, m2, йўналиши бўйича

Профессионал таълим ташкилотлари

360

100 — 130

450

70 — 110

540

65 — 100

720

63 — 85

900

63 — 77

44-жадвал

ОТТнинг зоналари

1 талабага ҳисобланган участка майдони,

m2, йўналиши бўйича

Ўқув зонаси

30 — 70

Спорт зонаси

10 — 20

Ётоқхона зонаси

15 — 30

Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари, шу жумладан малака ошириш институтлари

йўналишига мувофиқ, К = 0,5

559. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТТнинг ўқув хўжаликлари (қишлоқ хўжалиги далалари, тажриба участкалари, полигонлар) ўқув биноларидан алоҳида жойлаштиришга йўл қўйилади. Уларнинг майдонлари лойиҳалаштириш топшириғи билан белгиланиши керак.
7-§. Даволаш-профилактика муассасалари
560. Даволаш-профилактика муассасалари сиғими ва участкаларининг ўлчамлари ҳисоб кўрсаткичлари СанҚваН 0020-22 ҳамда қуйидаги 45-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

45-жадвал

Жойлашуви

Муассасалар

Ўлчов бирлиги

1000 кишига сони

Ер участкалари ўлчами, hа

1

2

3

4

5

Даҳа, мавзе, магистраллараро ҳудуд

Марказлашган дорихоналар

объект

1 та объект

0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган

Поликлиника, амбулатория

объект

1 та объект

0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган

Турар жой тумани

Умумий йўналиш (оилавий) поликлиникалари

сменада қатнов

26

объект учун 0,3-0,5

жумладан:

катталар учун

13

объект учун 0,2-0,3

болалар учун

13

объект учун 0,2-0,3

Марказлашган дорихоналар

объект

2 — 4 та объект

0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари

объект

топшириқ бўйича

0,3-0,5 ёки ичига қурилган

Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлари

Ихтисослаштирилган ва стационардаги поликлиникалар, диспансерлар

(стационарсиз)

сменада қатнов

10

(топшириқ бўйича)

объект учун 0,3-0,5

Марказлашган дорихона

объект

топшириқ бўйича

объект учун 0,2-0,3

Барча турдаги шифохоналар (стационарлар) жумладан:

койка

15-12

стационар сиғими (жойларда)

1 койкага m2

50 — 150 — 300 m2

150 — 400 — 125 m2

400 — 600 — 100 m2

600 ва ундан кўп — 80 m2

катталар учун

(жумладан туғруқхоналар)

койка

9 — 14

туғруқхона учун 0,7 коэфф.

Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлари

болалар учун

койка

6 — 11

болалар учун 1,5 коэфф.

Қон қуйиш станцияси

объект

0,2 объект

топшириқ бўйича (0,4 — 1,0)

Санитария-эпидемиология муассасалари

ҳудуд бирлигига объект

1 ҳудудга 1 та объект

топшириқ бўйича (1,0 — 2,5)

Тез тиббий ёрдам станцияси (подстанцияси)

авто-машина

1 та махсус транспорт

топшириқ бўйича (камида 0,1)

Тез тиббий ёрдам станцияси (қишлоқ аҳоли пунктлари учун)

авто-машина

1 та махсус транспорт

топшириқ бўйича (камида 0,1)

Изоҳлар:

1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари давлат тиббиёт муассасаларига қўшимча ҳисобга олиниши керак.

2. Қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун маҳаллий ва туман шифохоналари бўлиши лозим.

3. Бир ер участкасида бир неча стационар жойлашганда участка майдони умумий сиғимидан келиб чиқиб ҳисобланиши керак.

Энг йирик ва йирик шаҳарларда реконструкция ҳудудларида, рельефда, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш учун ноқулай шароитларида шифохоналар учун ер участкалари майдонини 25 фоизгача камайтиришга йўл қўйилади.

Шаҳар атрофи зоналарида жойлаштириладиган шифохоналарнинг участкалари майдонини 25 фоизгача оширишга йўл қўйилади.

4. Сиғими 400 койкагача бўлган шифохона ер участкасини 50 фоизгача оширишга йўл қўйилади.

5. Стационар ва поликлиника (диспансер) ер участкалари ўлчамлари битта даволаш-профилактика қилиш муассасасига бирлаштирилганда тегишли нормалар бўйича олиниши керак.

6. Шахсий даволаш муассасалари ер участкалари ўлчамлари давлат даволаш-профилактика муассасалари нормалари бўйича олиниши керак.

7. Даволаш-профилактика муассасаларининг жойлашуви, ҳисоб нормалари ва ер участкаси ўлчамлари СанҚваН 0020-22 бўйича олиниши керак.

561. Аҳоли пунктлариаро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда даволаш-профилактика муассасалари учун ҳисобий кўрсаткичлар қуйидаги 46-жадвал бўйича олиниши керак.

46-жадвал

Муассасалар, ўлчов бирлиги

Ҳисоб кўрсаткичлари

вилоят марказида, минтақавий жойлаштириш тизими марказида

шаҳарда, маҳаллий жойлаштириш тизими марказида

Вилоят бўйсунуви-даги шаҳарда

Туман бўйсунувидаги шаҳарда

Барча турдаги стационарларда, 1000 киши аҳолига койкалар сони,

25

20

20

16

жумладан:

катталар учун

14

12

12

9

болалар учун

11

8

8

7

Поликлиникалар, сменада қатновчи сони,

38

35

35

33

жумладан:

катталар учун

19

17

17

16

болалар учун

19

18

18

17

562. Дорихоналар хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони ҳисобидан 8 — 10 минг кишига битта дорихона ҳисобидан аниқланади. Дорихона (объект) учун ер участкаси майдони 0,25 ha ўлчамда қабул қилинади.

Кичик ва дори-дармон тайёрланмайдиган дорихоналарни турар жой, жамоат бошқа биноларининг биринчи қаватида жойлаштиришга йўл қўйилади.

563. Даволаш-профилактика муассасалари аҳоли пунктининг турар жой ва жамоат зоналарининг кўкаламзорлаштирилган ҳамда санитария-гигиеник жиҳатдан энг қулай ҳудудларда жойлаштирилиши керак.
564. Йирик ихтисослашган шифохоналар (руҳий, сил, юқумли, онкологик, тери-таносил касаллиги), шунингдек қариялар ва меҳнат фахрийлари учун интернатлар, пансионатлар ҳамда психоневрологик интернатлар аҳоли жойлашган ҳудуддан камида 500 m масофада жойлаштириш лозим.
565. Даволаш-профилактика муассасаларини аввал чиқиндихона, нажаслардан тозалаш майдонлари, ҳайвонлар кўмилган жойлар, қабристонлар, шунингдек органик, кимёвий ва бошқа чиқиндилар учун фойдаланилган ҳудудларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
566. Даволаш-профилактика муассасалари ҳудуди орқали магистрал муҳандислик коммуникацияларни (сув, иссиқлик, электр таъминоти, оқава тармоқлари) ўтказишга йўл қўйилмайди.
567. Даволаш-профилактика муассасаларининг туғруқхона, стационар ва даволаш бинолари муассаса участкаси чегараси (қизил чизиғи)дан 30 m масофада, турар жой ва жамоат биноларидан камида 50 m масофада, даволаш-диагностика, поликлиника, диспансерлар ва аёллар маслаҳатхоналари биноларидан камида эса 15 m масофада жойлаштириш лозим.
568. Даволаш-профилактика муассасаларининг кириш йўллари, ички ўтиш йўллари ва пиёдалар йўлаклари қаттиқ қопламага эга бўлиши керак.
569. Даволаш-профилактика муассасаси ҳудудидаги бинолар орасидаги санитария масофалар инсоляция, ёритиш, шамоллатиш, шовқин ва чангдан ҳимоя қилиш чораларини таъминлаши лозим.
570. Аҳолиси 10 минг кишидан кўп бўлган шаҳар ва шаҳарчаларда поликлиникалар жойлаштирилиши лозим.

571. Даволаш-профилактика муассасалари ҳудудларидаги қурилиш зичлиги умумий майдонининг камида 15 фоизни ташкил этиши, қолган ҳудудлари (умумий майдоннинг камида 60 фоизи) ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилиши керак. Бунда, боғ зонасининг майдони бир койкага 25 m2 ҳисобидан олиниши керак.

Даволаш-профилактика муассасалари ҳудудларининг периметри бўйлаб эни 10 m дан кам бўлмаган дарахтзор ва бутазорлар экилиши лозим.
8-§. Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари

572. Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари аҳоли пунктларининг барча турар жой ҳудудларида ва шаҳар атрофидаги яшил зоналарда жойлаштирилиши керак.

Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари жойлашуви, ҳисоб кўрсаткичлари, участкаларининг майдони қуйидаги 47-жадвалга мувофиқ бўлиши лозим.

47-жадвал

Жойлашуви

Иншоотлар

Ўлчов бирлиги

1000 кишига норма

Ер участкаси ўлчами

Мавзе (даҳа)лар, маҳалла, турар жой мажмуаси

Болалар ўйинлари, спорт ўйинлари ва жисмоний тарбия-спорт машғулотлари майдончалари

0,31

жумладан:

мактабгача ёшидаги болалар учун

0,05

кичик ёшдаги ўқувчилар учун

0,06

катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун

0,2

Катталар ва болаларнинг жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш машғулотлари учун хоналар

пол майдони, m2

40-60

лойиҳалаш топшириғи бўйича

Турар жой тумани маркази — спорт иншоотлари ёки спорт маркази зонаси

Жисмоний-спорт иншоотлари мажмуи

0,2-0,3

Спортзаллар

поли, m2

20-40

лойиҳалаш топшириғи бўйича

Ҳовузлар:

m2 сув юзаси

Ёпиқ

10-15

Очиқ

15-20

Умумшаҳар маркази — спорт иншоотлари зонаси

Жисмоний-спорт иншоотлари мажмуи

Га

0,15-0,25

Спортзаллар

поли, m2

40

лойиҳалаш топшириғи бўйича

Ҳовузлар:

m2 сув юзаси

Ёпиқ

10-15

Очиқ

15-20

Изоҳлар:

1. Мавзе (даҳа)лардаги катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун спорт майдончалари мактабларнинг спорт майдонлари билан бирлаштирилиши лозим.

2. 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларда жисмоний-спорт майдончалари майдони 1 минг кишига 0,5 hа ҳисобидан олиниши керак.

9-§. Маданият ва санъат муассасалари

573. Маданият ва санъат муассасаларини жамоат марказларида жойлаштириш керак.

Уларнинг жойлашуви, ҳисобий кўрсаткичлари ва участка майдонлари қуйидаги 48-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

48-жадвал

Муассасалар

Ўлчов бирлиги

1000 кишига ҳисобий кўрсаткич

Ер участкалари катталиги

турар жой тумани маркази, мавзе (даҳа)

шаҳар маркази, шаҳар тумани маркази

Маданий-оммавий ишлар ва ҳордиқ олиш муассасалари

фойдали майдони, m2

30 — 60

-

жумладан, маҳалла ва болалар-ўсмирлар клублари учун,

1 ўринга 5 — 7 m2,

объект учун 0,6-1,0 hа

Маданият марказлари

томошабин, ўрин

25 — 30

25 — 50

Кинотеатрлар (видеозаллар)

томошабин, ўрин

10 — 15

15

1 ўринга 5 m2

Ўйин-аттракцион ва ўйин-автомат заллари

ташриф буюрувчи

топшириқ бўйича

топшириқ бўйича

ичига қурилган,

ёпиқ майдонларда,

ёзги хоналарда,

йиғма қурилмаларда

Театрлар

томошабин, ўрин

-

4 — 6

топшириқ бўйича

(1 ўринга 13 — 20 m2,

объект учун 1,0-1,7 hа)

Концерт заллари

-

3 — 4

Цирклар

-

3 — 5

Рақс заллари

пол майдони, m2

-

3 — 5

топшириқ бўйича

(1 ўринга 6 — 12 m2)

Лекция заллари

ўрин

-

1,5 — 2

топшириқ бўйича

(1 ўринга 6 — 12 m2)

Универсал спорт-томоша заллари (ареналар), жумладан сунъий музли

ўрин

5 — 8

1 та объект учун

0,8-2 hа

Оммавий кутубхоналар

сақлаш бирлиги./

китобхон жойи

1,5 — 2

1,0

1,5 — 2,5

1,0 — 2,0

1 та объект учун

0,15 — 0,3 hа

Қўшимча шаҳар кутубхонаси

50 — 100 минг кишига

топшириқ бўйича

100 — 250 минг кишига

топшириқ бўйича

Кўргазма заллари, музейлар

объект

топшириқ бўйича

топшириқ бўйича,

1 та объект учун

0,5 — 1,2 га

Изоҳлар:

1. Нормаларнинг энг кам қиймати энг йирик шаҳарлар учун олиниши керак. Янги шаҳарлар учун ҳисобий ҳажмини энг катта, участкалар майдонини эса энг кам кўрсаткичлардан олиш керак.

2. Мавсумий томоша иншоотларининг сиғими (ёзги кинолар, концерт ва театр заллари) лойиҳалаш топшириғига кўра стационар иншоотларнинг нормаларидан ташқари олиниши керак.

3. Туман ва шаҳар ақмиятидаги жамоат марказлари таркибида маданий муассасалар жойлашганида умумий ер участкасининг ўлчами 25 — 30 фоизга камайтирилиши керак.

4. Марказий шаҳар кутубхоналари учун ҳисоб нормалари аҳоли пунктлараро вазифалари ҳисобидан маҳаллий шароитларга кўра (лойиҳалаш топшириғи бўйича) аниқланиши керак.

574. 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида маданият марказларининг сиғими ва участкалари ўлчамлари аҳоли пунктлариаро вазифаларини ҳисобга олган ҳолда (пиёда юришда 30 min лик масофада) лойиҳалаштириш топшириғи билан белгиланиши керак.

Ҳисоблар учун аҳоли пунктининг лойиҳавий аҳолиси сонидан (минг кишида) келиб чиқиб, қуйидаги томошабинлар ўрини ҳисобида қабул қилиниши лозим:

1,0 гача — 300;

1,0 — 2,0 гача — 250 — 200;

2,0 — 5,0 гача — 200 — 190;

5,0 — 10,0 гача — 190 — 140;

10,0 — 20,0 — 140 — 80.

575. Қишлоқ аҳоли пунктларида кутубхоналарни маданият марказлар таркибида, лойиҳалаштириш топшириғига кўра жойлаштириш лозим. Бунда, 1 минг кишига 3 — 5 минг сақлаш бирлиги ва 2 — 5 китобхон жойи ҳисобидан олиниши керак.
10-§. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
576. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг ҳисоб кўрсаткичлари ва участка ўлчамлари қуйидаги 49-жадвал бўйича олиниши керак.

49-жадвал

Корхоналар, ўлчов бирлиги

Шаҳар аҳоли пунктларида

Қишлоқ аҳоли пунктларида

Ер участкалари майдони

Дўконлар, 1000 кишига m2 савдо майд.

250 — 300

Савдо корхоналари,

савдо майд. m2,

100 m2 савдо майдони:

600 гача — 0,08 hа

600 дан 1500 гача — 0,05 hа

1500 дан 3000 гача — 0,02 hа.

жумладан:

озиқ-овқат моллари

70

90 — 100

Маҳаллий аҳамиятдаги савдо марказлари,

аҳоли сони, минг кишига:

4 дан 6 гача — 0,4 — 0,6 hа

6 дан 10 гача — 0,6 — 0,8 hа

10 дан 15 гача — 0,8 — 1,1 hа

15 дан 20 гача — 1,1 — 1,3 hа.

ноозиқ-овқат моллари

30

160 — 200

Қишлоқ аҳоли пунктлари ва кичик шаҳарлар савдо марказлари, аҳолиси сони, минг кишига:

1 гача — 0,1 — 0,2 hа

1 дан 3 гача — 0,2 — 0,4 hа

3 дан 4 гача — 0,4 — 0,6 hа

5 дан 6 гача — 0,6 — 1,0 hа

7 дан 10 гача — 1,0 — 1,2 hа.

Бозор мажмуалари, 1 минг киши, m2 савд.май./савд. жойи

12 — 18

2 — 3

топшириқ бўйича

Бозор мажмуасининг савдо майдони, m2

600 гача — 1 m 2 савд.май.га 14 m2

600 дан 3000 гача — 10 m2

3000 дан ортиқ — 6 — 8 m2

Мавсумий бозор савдоси, m2 савдо майдони

топшириқ бўйича, асосий ҳажмидан: 50 — 100 фоиз

Умумий овқатланиш корхоналари, 1 минг кишига

6 — 8

20 — 30

ўтириш жойи, 100 жойга hа:

50 гача — 0,2 — 0,25 hа

50 дан 150 гача — 0,2 — 0,15 hа

150 дан ортиқ — 0,1 hа

Овқатланиш корхоналарининг мавсумий жойлари

топшириқ бўйича, асосий ҳажмидан:

30 — 60 фоиз

50 — 100 фоиз

Кулинария дўконлари, 1 минг кишига 1 m2 савд.майд.

3

3

топшириқ бўйича

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, 1 минг кишига 1 иш жойи,

2

5 — 7

10 иш жойи учун, корхоналар қуввати иш жойлари ҳисобида,

10 дан 50 гача — 0,1 — 0,2 hа

50 дан 150 гача — 0,05 — 0,08 hа

150 дан ортиқ — 0,03 — 0,04 hа

жумладан:

бевосита хизмат кўрсатиш

2

3 — 4

буюртмаларни марказлаштирилган ҳолда бажариш корхоналари

2

2 — 3

Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари:

кир ювиш корхонаси (фабрикаси) 1 минг кишига, сменада kg кийим-чойшаб

40 — 80

30 — 40

1 объект учун 0,5 — 1,0 hа

ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кирхонаси, объект

10

10 — 20

1 объект учун 0,1 — 0,2 hа

кимёвий тозалаш корхоналари, 1000 кишига, сменада kg кийим (буюм)

6

3 — 4

1 объект учун 0,1 — 0,2 hа

Ҳаммом, 1000 кишига жой

5

7

0,2-0,4 hа 1 объектга

577. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини мажмуаларга бирлаштириб, жамоат марказлари таркибида жойлаштириш лозим.
578. Катта бўлмаган бозорчалар маҳсулотларни бевосита истеъмолчиларга чаканалаб сотишни ҳисобга олган ҳолда шаҳар ва мавзеларнинг марказий туманларига жойлаштириш керак.

10 — 30 савдо ўрнига эга бўлган кичик бозорларни (бозор павильонларини) маҳалла марказларига ва аҳолиси 5 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида жойлаштириш лозим.

50 — 100 савдо ўрнига эга бўлган ва тўрли хил савдодан (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари; саноат моллари ва хўжалик моллари) ташкил топган бозорларни мавзеларда ва аҳолиси 25 минггача бўлган мавзеларда жойлаштириш керак.

150 — 400 савдо ўрнига эга бўлган бозор бирлашмалари ва бозор мажмуаларини (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; озиқ-овқат маҳсулотлари; саноат моллари ва хўжалик моллари) бир-биридан ажратган ҳолда жойлаштириш лозим.

579. Қурилиш материаллари, автомобиллар ва уларга эҳтиёт қисмлари, уй ҳайвонлари ва паррандаларни сотишга ихтисослашган бозорларни аҳоли пунктларининг чеккаларида ёки улардан ташқарида жойлаштириш лозим.
11-§. Маъмурий-хўжалик ва коммунал муассасалар
580. Бошқариш, маъмурий, молия муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек телекоммуникация, ахборот технологиялари, алоқа корхоналари шаҳарлар, режалаштириш туманлари, турар жой ва саноат зоналарининг жамоат марказларида жойлаштирилиши, мазкур муассасаларнинг ер участкалари ўлчамлари қуйидаги 50-жадвал бўйича олиниши керак.

50-жадвал

Муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар (ўлчов бирлиги)

Ҳисоб нормаси

Ер участкалари майдони

Давлат бошқаруви муассаса ва ташкилотлари, объект (жумладан туман ва шаҳар ҳокимликлари)

топшириқ бўйича

1 ходимга:

44 — 19 m2 — 3 — 5 қаватли бинода

13 — 11 m2 — 9 — 12 қаватли бинода

10 m2 — қаватлари 16 ва ундан ортиқ,

шаҳарчаларда ва қишлоқ аҳоли пунктларида 1 ходимга:

60 — 40 m2 — 3 қаватгача бинода

Турар жой даҳаларида, маҳалла марказлари, объект

1,5 — 3,0 минг кишига

1 та объект учун 0,6 — 0,9 hа

Касаба қўмиталари бинолари, объект

топшириқ бўйича

1 та объект учун 0,3 — 0,6 hа

Ички ишлар вазирлигининг туман ва шаҳар бўлимлари, объект

топшириқ бўйича

шаҳар бўлимлари учун 0,35 — 0,5 hа

туман бўлимлари учун 0,2 — 0,4 hа

Лойиҳа ташкилотлари

топшириқ бўйича

1 ходимга:

30 — 15 m2 — 2-5 қаватли биноларда

9,5-8,5 m2 — 9-12 қаватли биноларда

7 m2 — қаватлари 16 ва ундан ортиқ

Туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлар, иш жойи

30 минг кишига 1 судья

1 та объект учун, судья (ходим)лар сонидан:

0,15 hа — 1

0,3 hа — 5

0,4 hа — 10

0,5 hа — 25

Вилоят жиноят ишлари бўйича судлар, иш жойи

60 минг кишига 1 суд аъзоси

Юридик маслаҳатхоналар, иш жойи

10 минг кишига 1 адвокат

Нотариал идоралар, иш жойи

30 минг кишига 1 нотариус

Телекоммуникация станциялари ва уларнинг инфратузилмалари, жумладан, радио, радиореле, мобиль алоқа станциялари, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказлари, почта алоқаси боғламаси ва бўлимлари, телеграф, телекоммуникация боғламаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли (маъмурий ва хўжалик) объектлари, телевидение, кабель телевидение, радио-эшиттириш ва интернет тармоқлари

идоравий қурилиш нормалари бўйича

шаҳар аҳоли пунктларида:

9 минг кишигача — 0,07-0,08 hа

9 — 18 минг кишига — 0,09-0,1 hа

20 — 25 минг кишига — 0,11-0,12 hа

қишлоқ аҳоли пунктларида:

0,5 — 2,0 минг кишига — 0,3 — 0,35 hа

2 — 6 минг кишига — 0,4 — 0,45 hа

Банк бўлимлари, иш юритувчи ғазналар

10 — 30 минг кишига 1 ғазна

объект учун:

2 ғазна — 0,2 hа

7 ғазна — 0,5 hа

Халқ банки бўлимлари ва филиаллари, иш жой:

2-3 минг кишига 1 иш жой (ойна)

шаҳарларда

3 иш жойга — 0,05 hа

шаҳарчаларда ва қишлоқ аҳоли пунктларида

5 иш жойга — 0,1 hа

581. Коммунал хўжалиги корхоналарининг ер участкалари жойлашуви ўлчамлари қуйидаги 51-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
582. Ёнғин-қутқарув деполарини ШНҚ 2.09.21-22 талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, уларнинг ҳисобий кўрсаткичлари қуйидаги 51-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

51-жадвал

Муассасалар ва корхоналар, ўлчов бирлиги

Ҳисоб нормаси

Ер участкалари майдони

Турар жойдан фойдаланиш ташкилот, объект:

Мавзеларда

10 — 20 минг кишига 1 объект

0,3 hа

Турар жой туманида

30 — 80 минг кишига 1 объект

0,6-1,0 hа

Иккиламчи хом ашёни қабул қилиш пункти, объект

6 — 10 минг кишига 1 объект

0,01 hа

Шаҳар муҳандислик хизматлари бинолари, объектлар (жумладан, санитария, шаҳар ирригацияси, шаҳар кўкаламзорлаш хўжалиги, шу кабилар)

топшириқ бўйича

0,2 — 1,5 hа

Ёнғин-қутқарув деполари, минг киши аҳолиси бўлган пунктларда, ёнғин-қутқарув автомобиллари сони:

1 гача

1 минг кишига

1 та объект учун 0,6 — 0,8 hа

1 дан 5 гача

1 — 5 минг кишига

1 та объект учун 0,8 — 1,2 hа

5 дан 20 гача

1 — 5 минг кишига

1 та объект учун 1,2 — 1,5 hа

21 дан 50 гача

1 — 5 минг кишига

1 та объект учун 1,5 — 3 hа

51 дан 100 гача

1 — 6 минг кишига

топшириқ бўйича

101 дан 200 гача

1 — 7 минг кишига

201 дан 500 гача

1 — 8 минг кишига

500 дан ортиқ

топшириқ бўйича

Меҳмонхоналар, 1 минг кишига жойлар:

сиғими, 1 жойга майдони:

25 дан 100 гача — 55 m2

100 дан 500 гача — 30 m2

500 дан 1000 гача — 20 m2

кичик ва ўрта шаҳарлар ҳамда шаҳарчалар учун

6 — 10

катта, йирик ва энг йирик шаҳарлар учун

10 — 15

Жамоат ҳожатхоналари

1 минг кишига 1 жиҳоз

топшириқ бўйича

Дафн қилиш хизмати идораси

топшириқ бўйича

топшириқ бўйича

Мотам-маросимларини ўтказиш уйи

топшириқ бўйича

топшириқ бўйича

Қабристонлар

топшириқ бўйича

1 минг кишига 0,24 hа

Изоҳ: Аҳолиси 250 минг киши ва ундан ортиқ бўлган маъмурий туманлари бўлган шаҳарларда шаҳар хизматлари объектлари участкаларининг энг катта нормасидан 40 фоиз миқдорда ер участкалари бўлган туман муҳандислик хизматлари объектлари жойлаштирилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хизмат кўрсатиш доираси умумий фойдаланиш йўллари бўйича ҳисобланганда 3 000 м деб қабул қилиниши керак.
(582-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
583. Меҳмонхона, мотел ва меҳмон уйлари ҳисоб-китоблар асосида шаҳарларнинг жамоат марказларида жойлаштирилиши керак.
12-§. Санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасалари
584. Санаторий-курорт, соғломлаштириш, дам олиш ва сайёҳлик муассасаларининг сиғими статистик маълумотлар асосида ва лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ҳисобланиши, ҳисобий кўрсаткичлар эса қуйидаги 52-жадвали бўйича қабул қилиниши керак.

52-жадвал

Муассасалар

Ўлчов бирлиги

Ҳисоб кўрсаткичи

Муассаса сиғими, жой, ер участкаси майдони, 1 жойга m2

Доимий жойлар

Мавсумий жойлар

Санаторийлар жумладан касалликлар бўйича:

сиғими 500 гача бўлганда — 150

сиғими 1000 ортиқ бўлганда — 120

сил бўлмаган нафас олиш аъзолари

киши/жой

топшириқ бўйича,

0,43 (0,25)

қон айланиши аъзолари

киши/жой

0,64

ҳазм қилиш аъзолари

киши/жой

0,58 (0,11)

ҳаракат аъзолари

киши/жой

0,36 (0,14)

асаб тизими

киши/жой

0,32 (0,08)

бод хасталиклари

киши/жой

0,15

буйрак хасталиклари

киши/жой

0,08 (0,02)

гинекологик хасталиклари

киши/жой

0,17

сил санаторийлари

киши/жой

0,64 (0,36)

Мактабгача таълим ташкилотларининг чорбоғлари

киши/жой

топшириқ бўйича

-

120 — 140

Болалар сағломлаштириш оромгоҳлари

киши/жой

8

30

150 — 200

Спорт-сағломлаштириш оромгоҳлари

киши/жой

10

15 — 20

150 — 200

Дам олиш базалари, пансионатлар

киши/жой

8-9

10

120 — 130

шу жумладан болалар билан

киши/жой

(5)

(7)

140 — 150

Сайёҳлик базалари

киши/жой

5

5 — 9

70 — 100

Кемпинглар

киши/жой

-

5 — 9

130 — 150

Курорт меҳмонхоналари

киши/жой

топшириқ бўйича

-

65 — 75

Сайёҳлик меҳмонхоналари

киши/жой

топшириқ бўйича

-

50 — 75

Изоҳлар:

1. Санаторийлар учун қавс ичида болалар учун, дам олиш уйлари ва пансионатлар учун қавс ичида болали оилалар учун кўрсаткичлар келтирилган.

2. Санаторийлар қисқа муддатли ва узоқ дам олиш зоналари таркибида жойлашганда қуйидаги масофалар қабул қилиниши керак: оммавий дам олиш зоналари, болалар оромгоҳлари, мактабгача таълим ташкилотлари чорбоғлари, кемпинглар ва мотелларгача — 500 m; дам олиш уйлари, сайёҳлик базаларигача — 300 m.

3. Санаторий-курорт ва дам олиш муассасалари участкалари чегарасигача I ва II тоифа автомобиль ва темир йўлларидан масофа — 300 m, лекин автомобиль йўлларигача 20 min пиёда юришдан ошмаслиги лозим.

4. Муассасалар участкалари майдонлари маҳаллий шароитга кўра, ёзги кенгайишини ҳисобга олиб қабул қилиниши керак.

5. Овчилик ва балиқчилик базалари маҳаллий шароитларга кўра жойлаштирилиши керак.

6. Дам олувчилар учун маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини ҳисоблаш уларнинг мақсадлари ва мавсумий кенгайиши ҳамда фойдаланиш талабларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.

585. Санаторий-курорт, соғломлаштириш, дам олиш ва сайёҳлик муассасалари учун жой танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

табиий даволаш омиллари (санаторий-курорт муассасалари учун);

табиий шароитлар хусусиятлари, жумладан маданий омиллар, шунингдек сайёҳлик ва сайр учун қизиқ бўлган объектларнинг мавжудлиги; санитария-гигиеник шароитлар, ижтимоий инфратузилманинг зарур қисмлари билан таъминлаш талаблари.

13-§. Интернатлар, қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус яшаш уйлари

586. Қариялар ва меҳнат фахрийлари, ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек физиологик жиҳатдан заиф бўлган ва руҳий хаста (психоневрологик) беморлар учун интернатлар сиғими статистик маълумотлари асосида ҳисобланиши керак.

587. Муассасаларнинг ҳисобий кўрсаткичлари ва участкалари ўлчамлари қуйидаги 53-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

53-жадвал

Муассасалар

Ҳисобий кўрсаткичи

Ер участкалари ўлчами, сиғимига қараб, 1 жойга m2

Қариялар ва меҳнат фахрийлари учун интернатлар, пансионатлар, 1 минг кишига жой (60 ёшдан юқори)

15 — 20

200 гача — 150

200 дан ортиқ — 100

Ногиронлиги бўлган шахслар учун:

катта ёшдагилар интернатлари, 1 кишига жой

2

Психоневрологик интернатлар, 1 минг кишига жой (18 ёшдан)

1,5 — 3

14-§. Аҳоли пунктлариаро хизмат кўрсатиш муассасалари
588. Аҳолини жойлаштириш тизимлари марказлари бўлган шаҳарлардаги хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотларининг қувватини ҳисоблашда қўшимча равишда уларнинг қамраб олиш зонасида жойлашган кичик шаҳарлар,

шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларидан келиб-кетувчи аҳолини ҳисобга олиш керак:

энг йирик, йирик ёки катта шаҳарда — 2 h гача;

ўрта ва кичик шаҳарда — 1 h гача.

589. Ҳисоблар қуйидаги 54-жадвалнинг кўрсаткичлари асосида бажарилиши лозим.

54-жадвал

Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарининг номи

Ўлчов бирлиги

Жойлаштириш тизимида 1 минг кишига норма

маҳаллий жойлаштириш тизими маркази

минтақавий жойлаштириш тизими маркази

Дўконлар:

озиқ-овқат

савдо майд. m2

5

2

ноозиқ-овқат

8

4

Умумий овқатланиш муассасалари

ўрин

6

3

Концерт заллари

ўрин

0,8

0,5

Театрлар

ўрин

1,0

0,5

Цирклар

ўрин

1,0

1,0

Универсал спорт-томоша заллари

ўрин

2,0

2,0

Маданият марказлари ва саройлари

ўрин

1,0

0,5

Кутубхоналар

минг жилд

0,5

0,3

Кинотеатрлар

ўрин

1,0

0,5

Дорихоналар

объект

+

+

Поликлиникалар:

сменада қатнов сони

1,0

1,0

болалар учун

катталар учун

2,0

1,0

Шифохоналар:

болалар учун

койка

Мазкур ШНҚнинг меъёрларда ҳисобга олинган

катталар учун

Тез ёрдам станцияси

автойўл

0,1

-

Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари

объект

1,0

-

Маърифат уйлари

жой

0,3

-

Ҳаммомлар

жой

0,2

-

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари:

бевосита хизмат кўрсатиш

иш жойи

0,5

-

ишлаб чиқариш корхоналари

иш жойи

4,0

0,5

Кир ювиш фабрикаси

сменада тозаланган буюм, kg

30

-

Кимёвий тозалаш фабрикаси

1,5

-

Қариялар ва меҳнат фахрийлари учун интернатлар (60 ёшдан)

жой

2,5

-

Болалар интернатлари (4 — 17 ёш)

жой

1,0

-

Психоневрологик интернатлар (18 ёшдан)

жой

1,0

-

Ветеринария шифохонаси, ветеринария-бактериологик лабораторияси билан

объект

1,0

-

15-боб. Ҳудудларни муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш

1-§. Хавфли геологик ва гидрогеологик ҳодисалардан муҳофаза қилиш
590. Ҳудудларни муҳандислик жиҳатдан тайёрлашга оид тадбирлар таркиби иқлим хусусиятлари ҳамда бош режаларини ишлаб чиқишдан аввал бажарилган муҳандислик-геологик, гидрогеологик изланишлар ва радиоэкологик текширувлар натижаларига кўра белгиланиши керак.
591. Ҳудудни муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш бўйича тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

умумий — бутун ҳудудга тааллуқли бўлган:

кўкаламзор майдонларни сунъий суғориш;

сув оқимларини тартибга солиш, табиий ёки сунъий гидрографик тармоқларни бошқариш, қирғоқбўйи минтақаларни ташкил этиш ва ободонлаштириш;

антисейсмик тадбирлар (сейсмик фаоллиги 8 баллдан ортиқ бўлган ҳудудларда);

босимсиз оқава ва ёмғир канализациялари ҳамда дренаж тармоқларини ётқизиш;

ер сатҳини вертикал режалаштириш, йўл ва кўчаларда бўйлама нишабликни яратиш;

махсус — айрим аҳоли пунктлари ҳудудларига тааллуқли бўлган:

- ҳудудларда сув сатҳини пасайтириш;

- сув ҳавзаларининг қирғоқларини бузилишдан ҳимоялаш;

- сел оқимлари, тошқинлар ва сув босишдан ҳимоялаш;

- ер чўкишига қарши тадбирлар;

- жарликларнинг пайдо бўлиши ва мавжудларининг ривожланиши олдини олиш;

- инсон фаолияти натижасида ишдан чиққан ҳудудларни (чиқиндихоналар, фаолияти тугатилган карьерлар ва бошқалар) қайта тиклаш.

2-§. Сунъий суғориш, сув ободончилиги, сувни олиб чиқиб кетиш
592. Суғориш тизимлари суғориш, сув чиқариш, декоратив ва микроиқлимий вазифаларни ўзида мужассам этиши, қаттиқ қопламаларни намлаш ва ювишда фойдаланишни, шунингдек сунъий ҳавзаларда сув оқимини таъминлаши лозим.
593. Суғориш учун сув сарфини суғориш тартиби, ҳудуд баланси, ҳудуднинг айрим қисмларини кўкаламзорлаштириш фоизига мувофиқ суғориш нормалари асосида аниқлаш лозим. Суғориш нормалари ШНҚ 2.04.02-19га ҳамда СанҚваН 0339-16га мувофиқ қабул қилиниши керак.
594. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда бетонли ариқлар тармоғи қурилиши лозим.

Ўрта ва кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ҳамда қишлоқ аҳоли пунктлари нишаблар ва ҳудуд шароитларидан келиб чиқиб ҳам бетонли, ҳам тупроқли ариқларда очиқ тармоқ билан суғоришга йўл қўйилади.

595. Аҳоли пунктлари марказида ҳамда шаҳарнинг магистрал йўллари бўйлаб, ҳудудини очиқ тармоқлардан сув тиндириб ёки ерости сув олиш қудуғидан оладиган, босимли стационар тармоқлар орқали томчилатиб суғориш лозим.
Маданий мерос объектлари атрофидаги ҳудудларда эса ёдгорликларни муҳофаза қилиш талаблардан келиб чиқиб суғориш тизимларини лойиҳалаш зарур.
596. Сув «қуйиш» усулида суғоришга фақатгина махсус мақсадли кўкаламзор ҳудудларда — иҳота дарахтзорларда ҳамда санитария-муҳофазаси зоналарида йўл қўйилади.
597. Сув таъминоти етарли бўлмаган ҳудудларда сув сарфини анча камайтириш имконини берувчи суғориш усулларидан (томчилатиб, жўякариқлардан инфильтрация усули) фойдаланиш керак.
598. Аҳоли пунктларини суғориш учун сув манбалари сифатида ерусти сувларидан (канал, дарё, кўл, сув ҳавзалари), ерости сувлари ҳамда тозаланган оқава сувларидан фойдаланиш лозим.
Сув таъминоти тақчил ҳудудларда ёғингарчилик сувлари тўплаш, булоқ сувларини қувурга олиш (каптаж) усуллари қўлланилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
599. Суғориш тизимлари ва тармоқларини ШНҚ 2.02.02-20, ШНҚ 2.04.02-19, ШНҚ 2.05.03-22, ШНҚ 2.06.01-24 ва ШНҚ 2.06.03-21га мувофиқ лойиҳалаштириш керак.
(599-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-14-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 397, 15.04.2026 й.) таҳририда)
600. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда фақат ёғингарчилик ҳамда дренаж сувларини қабул қилувчи зовурлар ёпиқ бўлиши керак. Ўрта ва кичик шаҳарларда, шаҳарчаларда ва қишлоқ аҳоли пунктларида зовурлар очиқ бўлишига йўл қўйилади. Бунда уларнинг ёқасида қирғоқбўйи минтақалари белгиланиши керак.
3-§. Вертикал режалаштириш ва дренаж

601. Ҳудудни вертикал режалаштириш ер массаларининг нолли баланс мувозанати билан белгиланиши, вертикал режалаштириш ёғингарчилик оқимлари тупроқ эрозиясини келтириб чиқармайдиган тезликда оқизиб юборилишини таъминлаши лозим.

Ер сатҳи нишабликлари тупроқ хоссаларига кўра қуйидаги 55-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

55-жадвал

Тупроқлар

Сатҳ нишаблари, фоиз, ёғинларнинг йиллик миқдорига кўра, mm

150 гача

151 — 300

301 — 450

450 ва ортиқ

Лойли

2 — 50

2 — 50

3 — 50

3 — 50

Қумли

2 — 30

10 — 30

20 — 30

30

Лёсс, майда қум

2 — 10

3 — 10

5 — 10

10

II турдаги чўкувчан тупроқлар

2 — 10

3 — 10

5 — 10

5 — 10

602. Ерости сизот сувларнинг сатҳи юқори бўлган участкаларда уни пасайтириш ёпиқ дренажларни қуриш орқали амалга оширилиши, кичик шаҳар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларида сув сатҳини пасайтириш зовурлар тармоғи ёрдамида амалга оширилиши керак.

603. Дренаж тури муҳандислик-геологик ва гидрогеологик изланишлар асосида танланиши, тошлоқ, қумлоқ, қумлоқ-тупроқли ерларда чиқарилган сувлардан (яроқли бўлган ҳолларда) суғориш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланиш шарти билан вертикал ёки аралаш дренаж тизимлари қўлланилиши ҳамда суглинкали ва лёссли тупроқли участкаларда ўзи оқар ёки мажбурий оқизиладиган горизонтал дренажлар қурилиши лозим.

Олдинги таҳрирга қаранг.
604. Дренаж тизимлари ШНҚ 1.02.09-21га асосан бажарилган муҳандислик-геология изланишларга ҳамда ШНҚ 2.04.02-19га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(604-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
4-§. Хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш
605. Барча турдаги қурилишлар учун ҚМҚ 2.01.03-19га мувофиқ антисейсмик тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
606. Аҳоли пунктлари учун шаҳарсозлик ҳужжатлари сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари ва ШНҚ 1.02.09-21га мувофиқ бажарилган муҳандислик-геология изланишлари натижалари асосида ишлаб чиқилиши керак.
(606-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
607. Сейсмик даражанинг ўсишини келтириб чиқарувчи омиллар (геодинамик жараёнлар, сув босиши, ерости сувларининг сизиб чиқиши) сабабли мураккаблашган ҳудудлар қурилишдан чиқарилиши, қурилиши ўта зич бўлган ҳудудларда бу омиллар бартараф этилиши лозим.
608. Қирғоқлари эрозия (ўпирилиш, жарликлар ҳосил бўлиши) таъсирига учраган очиқ сув оқимлари бўйича қирғоқларни мустаҳкамлаш тадбирлари амалга оширилиши лозим.
Оқимлари фақат ёғингарчилик сувларидан ташкил топадиган очиқ сув оқимлари тубида сув чиқариш қувури ва дренаж коллекторлари ўрнатилиши, усти эса қисман ёки бутунлай грунт билан тўлдирилиши, ҳудудда кўкаламзорлар, кўп поғонали транспорт иншоотлари, коммунал қурилмалар, савдо дўконлари қурилишига йўл қўйилади.
609. Сел хавфи бўлган ҳудудларда селдан ҳимоялаш мақсадида аҳоли пунктлари бош режалари сел оқимларидан сақланиш тарҳлари билан боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилиши керак.
610. Дарёларнинг қуйи террасаларида жойлашган аҳоли пунктлари ҳудудларини тошқин сувлар босишидан ҳимоя қилишда ҳудудни ерости сувлари сатҳидан камида 0,5 m га кўтарган ҳолда грунт билан тўлдириш ёки дамбалар қуриш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
611. Эрозия таъсирига учраган қирғоқларни мустаҳкамлаш, аҳоли пунктлари ҳудудларини селдан ва тошқин сувлари босишидан ҳимоя қилиш ҳамда ернинг чўкувчанлигига қарши лойиҳалар ШНҚ 2.06.01-24, ШНҚ 2.06.04-21, ШНҚ 2.06.05-21 ва ШНҚ 2.04.02-19га мувофиқ ишлаб чиқилиши керак.
(611-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)

16-боб. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

1-§. Шаҳарсозлик экологияси ва табиий захиралардан оқилона фойдаланиш
612. Барча турдаги шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий захиралардан оқилона фойдаланишга доир тадбирлар атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси таркибида ишлаб чиқилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
613. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) материаллари Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3586, 2024 йил 19 декабрь) мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
(613-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
614. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) шаҳарсозлик тадбирлари:

табиий тизимни сақлаш ва ривожлантириш (сув оқимлари ва улар бўйини кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни барпо этиш);

ҳудудни режалаштириш тарҳлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда дарёлар, сойлар, каналлар ва сув омборларининг муҳофазаси зоналари, шунингдек курорт захираларининг ва ерости сувлари манбалари шаклланадиган зоналарининг қатъий тартибга солиш режимлари белгиланган санитария-муҳофаза зоналаридан функционал фойдаланишга доир талабларга риоя этилишини таъминлаш;

энг йирик, йирик ва катта шаҳарлар атрофида яшил белбоғларни барпо этиш;

йўл-транспорт тизимини такомиллаштириш.

б) муҳандислик-техник тадбирлар:

саноат ва энергетика объектларни реконструкция қилиш, чиқиндисиз технологияларни жорий этиш;

муҳандислик инфратузилмаси ва коммунал хўжаликни юқори технологик даражада ривожлантириш;

аҳоли пунктларини муҳандислик ускуналари билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш.

615. Шаҳарсозлик ҳужжатларида лойиҳаланаётган ҳудудларнинг яшиллик даражасини умумий ҳудудга нисбатан 30 фоизгача етказилиши лозим.
616. Яшил белбоғлар рекреация, санитария-гигиеник ва хўжалик мақсадларида фойдаланилиши, яшил белбоғларда уларнинг функционал вазифаларини бажаришига монелик қиладиган хўжалик фаолиятини юритишга йўл қўйилмаслиги лозим.
617. Чўл ва ярим чўл зоналарида жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари атрофида шамол-чангдан ҳимоя қилувчи иҳота дарахтзорларини барпо этиш, эрозияга учраётган тепаликлар, жарлар ва сойликларнинг ёнбағирларини кўкаламзорлаштириш чоралари кўрилиши лозим.
618. Иҳота дарахтзорларнинг эни камида қуйидагича бўлиши лозим:

энг йирик ва йирик шаҳарлар учун — 500 m;

катта ва ўрта шаҳарлар учун — 100 m;

кичик шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари учун — 50 m.
619. Аҳоли пунктларидан ташқаридаги темир йўллари ва автомобиль йўллари ёқасидаги иҳота дарахтзорларнинг эни 25 m дан кам бўлмаслиги лозим.
2-§. Лойиҳаланаётган ҳудудларда экологик хавфсизликни таъминлаш
620. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари лойиҳаланаётган ҳудудда маҳсулотларни (чиқиндиларни) ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларининг экологик хавфсизлигини таъминлайдиган қуйидаги талабларни белгилаши лозим:

атмосфера ҳавоси муҳофазасини;

сув объектларининг муҳофазасини;

ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг муҳофазасини;

ер ресурсларининг муҳофазасини;

чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишни.

621. Лойиҳаланаётган ҳудудларнинг экологик хавфсизлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Экологик хавфсизлик тўғрисида умумий техник регламент талабларига мувофиқ таъминланиши лозим.
3-§. Ҳудудларни шовқин, тебраниш, электромагнит майдони ва радиациядан ҳимоя қилиш
622. Турар жой ҳудудларида автомобиллар, темир йўл ва фуқаролик авиацияси транспорти воситалари ҳамда уларнинг инфратузилма объектлари, коммунал-транспорт ва ишлаб чиқариш корхоналари, қозонхоналар ва насосларнинг шовқинлари ҳисобга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
623. Турар жой ва жамоат бинолари ҳамда ёндош ҳудудлар учун йўл қўйиладиган шовқин шароитлари, ташқи шовқиннинг асосий манбаларининг шовқин хусусиятлари, кутилаётган шовқин даражасини аниқлаш тартиби ва ҳисоблаш нуқталарида уларнинг камайиши СанҚваН 0267-20 ва ШНҚ 2.01.08-24 бўйича олиниши керак.
(623-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
624. Авиация шовқинининг йўл қўйиладиган даражалари ГОСТ 22283-2014 бўйича белгиланиши лозим.
625. Аҳоли пунктлари кўча ва йўлларида транспорт (автомобиль ва темир йўллари, метрополитенларнинг очиқ участкалари) оқимининг шовқин тавсифи ГОСТ 20444-2014га мувофиқ ўлчаниши керак.
626. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда транспорт оқимлари, рельсли транспорт, коммунал-транспорт корхоналари ва бошқа шовқин манбаларидан товушнинг эквивалент даражалари, LAэкв (dB), ушбу ШНҚнинг 6-иловаси 1 — 6-жадваллари бўйича бўлиши лозим.
Товуш даражасининг иҳота дарахтзорлари ёрдамида пасайтирилиши LAкўк ушбу ШНҚнинг 6-иловаси 7-жадвали бўйича олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
627. Турар жой биноларида тебранишларнинг йўл қўйиладиган даражалари СанҚваН 0103-25га мувофиқ бўлиши лозим.
(627-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
628. Саёз метро йўлларини жойлаштиришда турар жой ва жамоат биноларигача масофаларни аниқлаш учун тебраниш ва шовқин даражаси ШНҚ 2.05.04-21 асосида ҳисобланиши лозим.
(628-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
629. РТС, фуқаролик авиациясининг радиолокация станциялари, юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини жойлаштиришда СанҚваН 0370-19 ҳамда Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари талабларига асосланиш лозим.
(629-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
630. Радиоактив моддаларни ишлаб чиқаришда, ишлов беришда, қўллаш, сақлаш, ташиш, зарарсизлантириш ва кўмишида радиациявий хавфсизлик таъминланиши «Радиация хавфсизлиги нормалари» (РХН 2006) ва «Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари» (РХТАСҚ 2006)га мувофиқ амалга оширилиши керак.
17-боб. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
631. Ҳудудида маданий мерос объектлари мавжуд бўлган аҳоли пунктларини режалаштиришда тарихий-маданий бойликлар ҳудудларини, маданий мерос объектлари, ландшафтлар ва маданий қатламларни муҳофаза қилиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини тартибга алоҳида солиш зоналарини белгилаш лозим.
Ушбу зоналарнинг чегаралари шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
632. Маданий мерос объектлари мавжуд бўлган аҳоли пунктлари учун ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ҳужжатларида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш лойиҳалари ШНҚ 1.03.02-23га мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
(632-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
633. Тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларнинг участкаларида уларнинг муҳофаза қилиш зоналарида ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш зоналарида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

янги биноларни жойлаштиришга;

транспорт магистраллари, йўл ўтказгичлар, кўприклар ва бошқа муҳандислик иншоотларини қуришга;

транспорт тузилмасини реконструкция қилиш ва тарихий муҳитнинг ўзгартиришга олиб келадиган янги элементларни қуришга;

юк оқими кўпайишига олиб келадиган саноат корхоналари, омборхоналар ва савдо объектлари, ҳаво ва сув ҳавзаларини ифлослантирувчи, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган иншоотларни жойлаштириш ҳамда мавжудларини кенгайтиришга;

археология объектлари ва археологик ашёларни муҳофаза қилиш ҳудудларида қурилиш ва қазиш ишларини олиб боришга.

634. Маданий мерос объекти ер участкасида, муҳофаза зонасида ва қурилишни тартибга солиш зонасида қуйидагилар таъминланиши керак:

тарихий режалаштириш тузилмасини сақлаш;

кўча тармоғининг йўқолган элементлари ва режалаштириш тузилмасини тиклаш;

бутунлай вайрон бўлган маданий мерос объектини қайта тиклаш ёки маданий қатламда сақланиб қолган девор ва пойдевор қисмларини консервация қилиш, ҳудудни ободонлаштириш;

тарихий режалаштириш элементларини сақлаб қолган ҳолда анъанавий услублар ва материаллардан фойдаланган ҳолда ҳудудни ободонлаштириш;

янги қурилишларни чеклаш;

фасадларнинг меъморий ечимларини такомиллаштириш, ободонлаштиришни ташкил этиш тадбирларни амалга ошириш орқали тарихий муҳитга мос келмайдиган ва номутаносиб бўлган биноларнинг таъсирини камайтириш.

635. Қўриқланадиган табиий ландшафтларнинг муҳофаза қилиш зоналарида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

мавжуд рельеф ва ландшафт хусусиятини ўзгартиришга;

дарахтларни кесишга;

бино ва иншоотларни қуришга;

транспорт коммуникацияларини қуришга.

636. Қўриқланадиган табиий ландшафтларнинг муҳофаза қилиш зоналарида қуйидагилар таъминланиши керак:

ландшафтнинг тарихий қиёфасини ва атрофдаги қурилишлар билан алоқаларини муҳофаза қилиш ва тиклаш, шунингдек уни бузиб турувчи иншоотларни бартараф этиш;

рельефни, ўсимлик қопламасини ва ўтлоқларни сақлаш, қирғоқбўйи ҳудудларини эрозия ва кўчкилардан ҳимоя қилиш, ёнбағирларини мустаҳкамлаш, сув ҳавзалари ва дарёларни тозалаш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.

637. Моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳамда уларга туташ ҳудудларда ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация, хўжалик ишларини олиб боришда археологик назорати таъминланиши ҳамда археологик ёдгорликларни муҳофаза қилиш чоралари амалга оширилиши керак.
638. Транспорт ва муҳандислик коммуникациялари маданий мерос объектларидан қуйидаги масофаларда ўтказилиши лозим, камида, m:

тезкор ва узлуксиз ҳаракат магистралларининг қатнов қисмлари ҳамда саёз қурилган метрополитен йўллари:

мураккаб рельеф шароитида — 100 m;

текис рельефда — 50 m;

сув ва оқава сувлари қувурлари, иссиқлик таъминоти тармоқлари (тақсимлаш тармоқларидан ташқари) — 15 m;

бошқа ерости муҳандислик тармоқлари — 5 m.
639. Реконструкция шароитида муҳандислик тармоқларигача бўлган масофаларни камайтиришга йўл қўйилади, бироқ улар камида қуйидагича бўлиши лозим:

сув олиб борувчи тармоқларгача — 5 m;

сув олиб бормайдиган тармоқларгача — 2 m.

640. Маданий мерос объектларидан суғориладиган кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ва дарахтзорларгача бўлган масофалар қуйидагича бўлиши керак, m:

мураккаб рельеф шароитида — 50 m;

текис рельефда — 100 m.

Томчилатиб суғориш тизимларидан фойдаланилганда бу масофалар 50 фоизгача камайтиришга йўл қўйилади.
18-боб. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
641. Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1 — Ф4 синфларига мансуб бинолар ва иншоотлар (кейинги ўринларда — бинолар) орасидаги ёнғинга қарши минимал масофа мазкур ШНҚнинг 56-жадвали бўйича бўлиши, бунда биноларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича синфлари ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
642. Ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1 — Ф4 синфларига мансуб бинолардан то Ф5.1 — Ф5.3 синфларидаги биноларгача бўлган ёнғинга қарши масофалар қуйидаги 56-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

56-жадвал

Бинонинг оловбардошлик даражаси

Конструктив ёнғин хавфи синфи

Ф1-Ф4 синфларига биноларнинг оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфлари асосида минимал масофалар, m

I, II, III

C0

II, III

C1

IV

C0, C

IV, V

C2, C3

Ф1-Ф4 синфларига мансуб бинолар

I, II, III

С0

6

8

8

10

II, III

С1

8

10

10

12

IV

С0, С1

8

10

10

12

IV, V

С2, С3

10

12

12

15

Ф5.1 — Ф5.3 синфларига мансуб бинолар

I, II, III

С0

10

12

12

12

II, III

С1

12

12

12

12

IV

С0, С1

12

12

12

15

IV, V

С2, С3

15

15

15

18

Изоҳ: Биноларнинг оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфи ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ белгиланади.
643. АЁҚС, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, газ таъминоти объектлари, нефть-газ саноати, энергетика объектлари ва иншоотлари, ўта хавфли ва техник жиҳатдан мураккаб объектларгача бўлган ёнғинга қарши масофалар ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланиши лозим.
644. Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф5.1 — Ф5.3 синфларига мансуб бинолар (жумладан ишлаб чиқариш майдонлари ташқарисида жойлашганлари) орасидаги масофалар ШНҚ 2.09.17-22 ва ҚМҚ 2.09.01-19га мувофиқ белгиланиши керак.
645. Оловбардошлик даражаси I — II ва конструктив ёнғин хавфи синфлари C0 — C1 бўлган Ф1 — Ф4 синфларига мансуб бўлган ҳамда ёрдамчи мақсадлардаги бинолардан то том қопламаларининг изоляция материаллари ёнғин хавфлилиги кўрсаткичлари Ё3 — Ё4, А3, АТ4, Т3 ва З4 бўлган Ф5.1 синфига мансуб биноларгача бўлган минимал оралиқ масофа 15 m дан кам бўлмаслиги керак.
646. Кам қаватли зич қурилиш ҳудудларидаги турар жой биноларидан автомобиль йўлгача бўлган максимал масофа ўтиш жойлари очиқ йўлакли ва уларнинг икки чегараси йўлнинг қатнов қисми билан туташганда 60 m дан ва боши берк бўлган йўлакларда эса 45 m дан кўп бўлмаслиги керак.
647. Асосий конструкциялардан 1 m дан ортиқ чиқиб турувчи Ё1 — Ё4 гуруҳига кирувчи материаллардан ишланган конструктив элементлари мавжуд бўлганда масофа ушбу конструкциялардан олиниши керак.
648. Оловбардошлик даражаси I — II ва конструктив ёнғин хавфи синфи С0 бўлган биноларнинг ёпиқ деворлари (деразасиз, эшиксиз, бўшлиқларсиз) орасидаги ёнғинга қарши масофани томнинг юқори қатлами ёнмайдиган материаллардан ёки ҳимоя қатламига (қоплама) эга бўлганда ушбу ШНҚнинг 56-жадвалида белгиланган кўрсаткичларга нисбатан 20 фоизга қисқартиришга йўл қўйилади.
649. Сейсмик фаоллиги 9 балл ва ундан юқори бўлган ҳудудларда Ф1 синфга мансуб бинолар орасидаги масофа, шунингдек конструктив ёнғин хавфи синфидан қатъий назар оловбардошлик даражаси IV — V бўлган Ф1 — Ф4 синфларига мансуб бинолар орасидаги масофалар 20 фоизга оширилиши керак.
650. Оловбардошлик даражаси V бўлган синч ва шчитли конструкцияли икки қаватли бинолар учун, шунингдек томлари ёнғин хавфи кўрсаткичлари Ё1 — Ё4 бўлган материаллар билан ёпилган бинолар учун ёнғинга қарши масофалар 20 фоизга оширилиши керак.
651. Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланган оловбардошлик даражаси I — II, конструктив ёнғин хавфи синфи C0 бўлган бинолар орасидаги ёнғинга қарши масофаларни 56-жадвалда белгиланган кўрсаткичларга нисбатан 50 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6511. Конструктив ёнғин хавфи синфидан қатъи назар, функционал ёнғин хавфи бўйича F1 — F4 синфларига мансуб ҳамда I-II оловбардошлик даражасига эга бўлган биноларни жойлаштиришда, агар қарама-қарши жойлашган биноларда бирининг девори (махсус қурилган мустақил девор) ёки ҳар иккала бинонинг бир-бирига қараган деворлари I-турдаги ёнғинга қарши (ойна ва эшикларсиз) бўлганда, ушбу бинолар орасидаги оралиқ масофалар нормаланмайди. Мазкур талаблар вақтинчалик бинолар ва иншоотларга (қурилмаларга) нисбатан ҳам татбиқ этилишига йўл қўйилади.
(6511-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 381, 05.01.2026 й.) асосан киритилган)
652. Томорқа ер участкасидаги бир ва икки хонадонли турар жой уйлари ҳамда хўжалик иморатлари (сарой, гараж, ҳаммом)дан қўшни ер участкаларидаги турар жой уйлари ва хўжалик иморатларигача масофалар мазкур ШНИқнинг 56-жадвали бўйича олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, қурилмаларнинг умумий қурилиш майдони уларнинг орасидаги қурилмаган майдонни билан қўшиб ҳисобланганда ШНҚ 2.08.01-24 га мувофиқ, оловбардошлик даражасидаги бир бино учун ёнғинга қарши деворларсиз, энг кўпи билан йўл қўйиладиган майдон (қават) талабларига мос бўлиши керак.
(652-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Битта ер участкаси доирасида жойлашган турар жой бинолари ўртасидаги, шунингдек турар жой бинолари билан хўжалик иморатлари (омборхона, гараж, ҳаммом) ўртасидаги масофалар нормаланмайди.
(652-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
653. Бир ва икки хонадонли турар жой бинолари томорқа ер участкаларида ёнғин хавфсизлиги нормаларини инобатга олган ҳолда бир жуфт доирасида жойлаштирилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, мазкур ШНҚнинг 652-банди биринчи хатбошисида белгиланган талабларга риоя этилиши лозим.
(653-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
654. Хўжалик омборлари ва гаражлар уйни яшаш хонасининг деразали девори ва верандасигача ҳамда бир жуфт уйлар доирасидаги қўшни уй орасидаги масофа 7 m дан кам бўлмаслиги ёхуд омбор ва гаражни бир ёки икки хонадонли уйга қўшиб қурилиши лозим.
655. Турар жой бинолари ошхона плиталари ва ҳаммом (ванна) колонкалари билан жиҳозланганда, шунингдек ертўлаларни муҳандислик-геологик шароитларга кўра жойлаштириш имконияти бўлмаганда, мавзе (даҳа) ҳудудида бир киши учун

0,8 m2, бироқ ҳар бир хонадон учун камида 4 m2 ҳисобидан ёқилғи сақлаш омборлари жойлаштирилиши керак.

656. Омборлардан турар жой биноларигача бўлган масофалар ушбу ШНҚнинг 56-жадвалидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги, бироқ уйнинг энг узоқ кириш жойигача 100 m дан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.09.03-23 талабларига мувофиқ оловбардошлилик даражаси V бўлган ҳамда ёнғин хавфи бўйича B1 — B4 тоифаларига мансуб омбор биноларини бир-бирига жипслаштириб (ёнма-ён) қуришга йўл қўйилади.
(656-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
657. Чорва ва паррандалар учун саройларга энг яқин жойлашган турар жой биносигача бўлган масофа камида қуйидагилардан ошмаслиги керак:

битталик ва иккиталик саройлар учун — 15 m;

блоклари 8 тагача бўлган гуруҳли саройлар учун — 25 m;

блоклари 8 тадан кўп бўлган гуруҳли саройлар учун — 50 m.

Энг узоқ саройларгача бўлган масофа 130 m дан.

150 блоклардан кўп бўлган чорва ва паррандалар учун гуруҳли саройлар истиқомат қилиш ҳудудидан ташқарида жойлаштирилиши керак.

658. Бир-бирига блокланган гуруҳли саройларнинг қурилиш майдони 800 m2 дан ошмаслиги лозим.
Гуруҳли саройлар орасидаги масофалар ШНҚ 2.09.03-23 га мувофиқ қабул қилиниши керак.
659. Блоклаб қурилган хўжалик иморатларнинг қурилиш майдони 800 m2 дан ошмаган ҳолда томорқа участкаларидан ташқарида жойлашган хўжалик иморатлари (сарой, гараж, ҳаммом) орасидаги масофалар нормаланмайди ва уларнинг орасидаги масофалар 56-жадвал бўйича олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
660. Ф1 — Ф4 синфга мансуб биноларидан нефт ва нефт маҳсулотлари сақланадиган биринчи гуруҳ омборларигача бўлган ёнғинга қарши масофалар ШНҚ 2.09.19-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.
Ф1 — Ф4 синфига мансуб биноларга хизмат кўрсатадиган қозонхоналар, дизел ёқилғили электр станциялари ва бошқа энергетика объектларнинг иккинчи даражали ёқилғи омборларигача ёнғинга қарши масофалар қуйидаги 57-жадвал бўйича олиниши керак.

57-жадвал

Омбор сиғими, m3

Омборгача бўлган масофалар, m, Ф1 — Ф4 синфига мансуб биноларнинг оловбардошлик даражаси (конструктив ёнғин хавфи синфидан қатъи назар)

I, II

III

IV, V

100 гача

20

25

30

101 дан 800 гача

30

35

40

801 дан 1000 гача

40

45

50

Изоҳлар:
1) Ф1.1, Ф2 ва Ф3.6 ва Ф4.1 синфларига мансуб бинолардан сиғими 100 m3 гача бўлган омборларгача масофалар икки баробарга оширилиши, сиғими 100 m3 дан кўп бўлган омборларгача масофа эса ШНҚ 2.09.19-22 га мувофиқ биринчи гуруҳнинг III-тоифали омборларига қўйиладиган талаблар бўйича қабул қилиниши керак.
2) Ҳажми 10 m3 ва ундан кам бўлган сиғимлар ер остида жойлаштирилганда оловбардошлик даражаси I ва II, конструктив ёнғин хавфи синфи C0 ёки C1 бўлган биноларгача масофани 50 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.
(660-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
661. Суюлтирилган газ резервуарларидан Ф1 — Ф5 синфларига мансуб биноларгача, шунингдек суюлтирилган газ омборлардан газ тўлдириш станцияларига тегишли бўлмаган бино ва иншоотларгача масофалар ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.
662. Газ тўлдириш пунктлари ва баллонлар оралиқ сақланадиган омборлардан, алоҳида ГТПдан ҳамда суюлтирилган газ сиғимларидан бино ва иншоотларгача масофалар ШНҚ 2.04.08-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.
663. АЁҚСнинг нефть маҳсулотларини сақлаш резервуарлари ҳамда тарқатиш колонкаларидан биноларгача масофалар ШНҚ 2.09.20-08га мувофиқ олиниши керак.
664. Дам олиш муассасалари оловбардошлик даражаси IV ва V бўлганда қўшни бинолардан ушбу ШНҚнинг 56-жадвалида белгиланган кўрсаткичларга нисбатан 30 фоизга оширилган масофада жойлаштирилиши керак.
665. Ўрмон массивларидан шаҳар аҳоли пунктлари чегараларигача масофа камида 50 m, қишлоқ аҳоли пунктлари ва боғдорчилик ширкатлари участкалари чегараларигача эса камида 15 m бўлиши зарур.
666. Автомобиллар учун ўтиш йўллари ва пиёдалар йўлакларини лойиҳалашда Ф1 — Ф4 синфларига мансуб биноларнинг бутун узунлиги бўйлаб (томорқали, якка тартибдаги ва блокланган уйлар бундан мустасно) асосий ва махсус ёнғин-қутқарув автомобилларининг етиб келиши ва улар ёрдамида исталган хонадонга ёки хонага кириш имконияти ҳамда қуйидагилар таъминланиши лозим:

бинонинг иккала узун томонидан — баландлиги 28 m ва ундан юқори бўлган Ф1.3 синфига мансуб биноларга;

баландлиги 18 m ёки ундан юқори бўлган Ф1.2, Ф2.1, Ф2.2, Ф3, Ф4.2, Ф4.3, Ф4,4 синфларига мансуб биноларга;

бинонинг битта узун томондан — юқорида келтирилган синфлардаги биноларнинг баландлиги паст бўлиб, қуйидаги шартларнинг бири бажарилган ҳолларда:

барча хоналар ёки хонадонларнинг деразалари ёнғин-қутқарув автомобиллари етиб келадиган томонга қараган ёхуд барча хоналар ёки хонадонлар бинонинг икки томонлама ориентацияга эга бўлганда;

ёнғин-қутқарув автомобиллари бинонинг етиб кела олмайдиган томонида қўшни қаватларнинг лоджиялари ва балконларини бир-бирига боғлайдиган ташқи очиқ зиналар ўрнатилганда;

йўлакли лойиҳалаштирилган бинолар, ташқи 3-тип зиналар билан таъминланганда;

бинонинг барча томондан Ф1.1 ва Ф4.1 синфларига мансуб биноларига, шунингдек қурилиш майдони 10 000 m2 дан ортиқ ёки эни 100 m дан кўп бўлган Ф1 — Ф4 синфларига мансуб бошқа барча биноларга.

667. Ёнғин-қутқарув техникалари ўтиш йўллари кенглиги бино (иншоот)ларнинг баландлигидан келиб чиқиб, қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

биноларнинг баландлиги 13,0 m гача бўлганда — 3,5 m;

биноларнинг баландлиги 13,0 m дан 46,0 m гача бўлганда — 4,2 m;

биноларнинг баландлиги 46 m дан ортиқ бўлганда — 6,0 m.

668. Боғдорчилик ширкатлари ҳудудидаги ёнғин-қутқарув техникалари ўтиш йўллари кенглиги 3,5 m дан кам бўлмаслиги керак.
669. Ёнғин-қутқарув техникалари ўтиш йўлининг умумий кенглигига, бино ва иншоотнинг асосий кириш йўли билан бирлаштирилган пиёдалар йўлакларини қуришга йўл қўйилади.
670. Ўралган ҳудудларда автомобиллар кириш дарвозаларининг кенглиги ёнғин-қутқарув автомобилларининг тўсиқларсиз ўтишини таъминлаши керак.
671. Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1.4 синфига мансуб кам қаватли (3 қаватгача) турар жой қурилиши ҳудудларидаги уйлари, шунингдек боғдорчилик ширкатлари биноларини жойлаштиришда ёнғин-қутқарув техникаларининг етиб келиш масофа 50 m дан кўп бўлмаслиги керак.
672. Ёнғин-қутқарув техникалари ўтишига мўлжалланган йўл қопламалари конструкциялари ёнғин-қутқарув автомобиллари оғирлигига ҳисобланган бўлиши керак.
673. Кириш йўллари бўлмаган биноларнинг олд томонлари бўйлаб, уларнинг қопламасига ёки тупроққа тушадиган юкини ҳисобга олган ҳолда, ёнғин-қутқарув автомобиллари ўтиши учун 6 m кенгликдаги йўлларни ташкил этишга йўл қўйилади.
674. Дарёлар ва сув ҳавзаларидан ёнғин-қутқарув техникаларининг сув олиш имкониятини яратиш учун уларга бориш йўллари ва майдонча (пирс)ларни жойлаштириш лозим.
675. Ёнғин-қутқарув автомобили келиш жойининг ички қисмидан функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1 — Ф4 синфларига мансуб биноларнинг ташқи деворлари ёки бошқа ўраб турган конструкцияларигача масофалар қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:

баландлиги 28 m дан паст бўлган бинолар учун — 5 — 8 m;

баландлиги 28 m дан ортиқ бўлган бинолар учун — 8 — 10 m.

Олдинги таҳрирга қаранг.
676. Ёнғин-қутқарув автомобилларининг келиш жойлари билан бинолар орасидаги ҳудудларда ёнғин-қутқарув автонарвонлари ва автокўтаргичлари ишлашига тўсқинлик қилувчи қатор дарахтларни экиш, тўсиқлар (уй олди боғлари учун тўсиқлар бундан мустасно), ҳаво электр узатиш линиялари ва бошқа конструкцияларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
(676-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)

677. Бино мажмуалари стилобат қисмида том орқали ёнғин-қутқарув техникалари келиши мўлжалланган бўлса, ёнғин-қутқарув автомобилларининг ҳар бир ўқидан стилобат конструкциясига 16 t дан кам бўлмаган юк тушиши ҳисобга олиниши керак.

678. Ёнғин-қутқарув техникалари учун ўтиш ва келиш жойларига қўйилган талабларни бажариш ҳамда ёнғин-қутқарувчиларнинг ёнғин-қутқарув тадбирларини бажаришлари учун (шу жумладан ёнғин-қутқарув техникаси ёрдамида ҳам) лозим бўлган жойларга кира (бора) олишларини таъминлашга оид масалаларда норматив ҳужжатлар талабларидан оғишишлар мавжуд бўлганда, ҳимояланувчи объектларда авария-қутқарув ишларини олиб бориш ва ёнғинни ўчириш бўйича ҳаракатларнинг дастлабки режалаштириш ҳужжатлари ишлаб чиқилиши лозим.
679. Турар жой ҳамда жамоат бино ва иншоотларидан вақтинчалик иншоотлар (қурилмалар)гача бўлган ёнғинга қарши масофалар мазкур ШНҚнинг 56-жадвали бўйича олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ноаниқ ёнғин-техник хусусиятларига эга бўлган иншоот (қурилма)ларгача бўлган масофа оловбардошлик даражаси V бўлган бинолар каби қабул қилиниши керак.
(679-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)

680. Вақтинчалик қурилмаларгача (мобиль йиғма иншоотлар, ангарлар, қурилиш, реконструкция ёки таъмирлаш ишлари учун қурилмалар) масофа 15 m дан кам бўлмаслиги лозим.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ШНҚнинг 6511-банди талабларига мос бўлган махсус мустақил деворлар қурилганда турар жой ҳамда жамоат бино ва иншоотларидан вақтинчалик иншоот (қурилма)ларгача бўлган масофалар нормаланмайди.
(680-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2026 й.) таҳририда)
19-боб. Ерости макондан фойдаланиш
681. Аҳоли пунктлари ҳудудларида ерости маконидан фойдаланиш турлари шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланиши керак.
682. Ерости иншоотларини жойлаштиришда муҳандислик-геологик шароитлар ҳисобга олиниши, шунингдек қуйидаги омилларга эътибор қаратилиши лозим:

гидрогеологик ва геоморфологик шароитлар;

геологик ва муҳандислик-геологик жараёнлар;

қадимги эрозия водийлари;

геологик тузилиши;

тош чуқурлиги;

тупроқларнинг таркиби, ҳолати ва хоссалари;

сейсмик ва сейсмотектоник шароитлари;

тектоник тузилмалар, ёриқлар ва бурмалар;

техноген таъсирлар.

683. Ерости маконидан фойдаланишда қуришнинг мураккаблигини баҳолаш учун ўзлаштирилган тупроқ массаларига гравитациявий техноген юкни, шунингдек унинг ерости қисмининг зичлиги ва чуқурлигини, тузилмалар, тавсия этилган ривожланиш жойи билан фарқланиши, шу жумладан ерости муҳандислик тармоқлари, коммуникациялар ва уларнинг жойлашиш чуқурлиги таҳлил қилиниши керак.
684. Шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибида қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

ер участкасини режалаштириш тарҳлари, жумладан ер участкасининг бош режаси, маршрутни режалаштириш тарҳлари, чизиқли (тармоқ) объектларни олиб ўтиш шартлари;

архитектура-режавий ечимлар;

ички муҳандислик ускуналари ва тизимлар ҳақида маълумот;

технологик ечимлар тарҳлари, шу жумладан ерости иншоотлари ёки мажмуалари, транспорт иншоотлари, тоннеллар ва метрополитен учун технологик ечимлар;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар;

ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни таъминлаш чора-тадбирлари.

685. Ерости маконида автотураргоҳлар, омборхоналар, савдо-маиший муассасалар, тоннеллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари, турли мақсадли сиғим (резервуар)лар жойлаштирилиши керак.
20-боб. Энергия тежайдиган шаҳарсозлик ечимлар
686. Энергияни тежашда қуйидагилар таъминланиши лозим:

бинолар, турар жой ва жамоат бинолари уфқ томонларига оқилона йўналтирилиши;

йилнинг совуқ даврида биноларни иситиш ва йилнинг илиқ даврида ҳаддан ташқари қизиб кетмаслик учун қуёшдан нурланишни ҳисобга олиниши;

ҳудудни шамоллатиш, ҳаво оқими ва аэрация жараёнларини ҳисобга олган ҳолда бинолар орасидаги мақбул масофаларни қабул қилиниши;

бино майдони ва уларнинг қаватлари сони энергияни тежаш нуқтаи назардан оқилона режалаштирилиши.

687. Ҳудудларни режалаштиришда энергия ресурсларининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги соҳалар қамраб олиниши лозим:

аҳоли пунктлари ривожланишини тартибга солиш, уларнинг ишлаб чиқариш комплексларини мақсадли шакллантириш, аҳоли пунктлари ҳудудлари ихчамлигини ошириш орқали транспорт ва муҳандислик коммуникациялари узунлигини қисқартириш;

аҳоли пунктлари ҳудудида энергия истеъмолчиларини оқилона жойлаштириш.

688. Энергияни тежаш чора-тадбирларининг самарадорлиги қуйидаги 58-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши лозим.

58-жадвал

Тадбирлар гуруҳи

Энергияни тежаш чора-тадбирлари самарадорлиги, фоиз

ўрта ва кичик шаҳарларда

йирик ва катта шаҳарларда

Шаҳарнинг ривожланишини ва унинг иқтисодиёт комплекси тузилишини тартибга солиш

7 — 10

12 — 15

Функционал зоналаштириш ва ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигини ошириш орқали шаҳар режасининг ихчамлигини таъминлаш

10 — 15

25

Шаҳар ҳудудида энергия таъминоти ва энергия истеъмоли объектларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда режалаштириш

10 — 15

20

Энергия истеъмоли хусусиятларига кўра бинолар тузилишини такомиллаштириш ва ҳудудларни муҳандислик ускуналар билан жиҳозлаш

40 — 45

10

Транспорт ва муҳандислик коммуникациялар тарҳларини ишлаб чиқиш, режалаштириш ва техник жиҳатдан такомиллаштириш

7 — 10

15 — 20

Энергия истеъмоли соҳасида аҳоли муносабатини ўзгартириш, энергия сарфини самарали назорат қилиш ва бошқариш, прогрессив стандартларни жорий етиш

5 — 7

7 — 10

21-боб. Аҳоли пунктлари ҳудудларини реконструкция қилиш
689. Аҳоли пунктини барқарор ривожлантириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш, ҳудудлардан, ижтимоий соҳа, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида аҳоли пунктининг ҳудудлари, бино ва иншоотлари реконструкция қилиниши лозим.
690. Аҳоли пунктлари ҳудудларини реконструкция қилиш жараёнларида бино ва иншоотларни, муҳандислик жиҳозларини реконструкция ва модернизация қилиш йўли билан амалга оширилиши керак.
691. Энг йирик, йирик ва катта шаҳарларда ҳудудларни реконструкция қилишда, функционал зоналарни танлашда шаҳарларнинг марказий ва ўрталиқ зоналарига устунлик бериш лозим.
692. Шаҳарни қайта қуриш тадбирларини амалга оширишда функционал зоналари ривожланиши шароитларини баҳолаш асосида қуйидагилар белгиланиши керак:

ҳудудларнинг функционал мақсадини сақлаб қолиш ёки ўзгартириш имконияти;

реконструкция қилиниши мўлжалланган ҳудуднинг шаҳарнинг бошқа ҳудудлари билан режалаштириш хусусиятлари ва функционал алоқалари;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини ҳамда ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш.

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

1-ИЛОВА

Аҳолининг хизмат кўрсатувчи гуруҳларидаги сони

Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари

Аҳолига хизмат кўрсатувчи гуруҳнинг солиштирма нисбати, аҳоли жойлари гуруҳлари бўйича, фоиз

шаҳарлар

шаҳарчалар

қишлоқ аҳоли пунктлари

энг йирик

йирик

катта

ўрта

кичик

Мактабгача таълим ташкилотлари

2,1 — 2,3

2,2 — 2,4

2,2 — 2,6

2,5 — 2,9

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактабдан ташқари таълим муассасалари

3,5 — 3,8

3,6 — 3,9

3,7 — 4,0

3,8 — 4,1

3,8 — 4,4

Маданият ва санъат муассасалари

1,9

1,6

1,3

1,0

1,0

0,5

0,9

Соғлиқни сақлаш муассасалари

3,5

3,3

3,2

3,0

2,8

1,8 — 2,1

1,9

Жисмоний тарбия ва спорт муассасалари

0,3

0,2

Савдо корхоналари

3,8

3,6

3,4

3,3

3,2

2,0

2,1

Умумий овқатланиш корхоналари

1,3

1,2

1,0

Бошқарма ва молиявий ташкилотлар ва муассасалар

0,5

0,6

0,4

Телекоммуникация, алоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхоналари

0,8

0,7

0,6

0,5

0,4

Маиший хизмат корхоналари

2,3

2,0 — 2,2

1,8 — 2,

1,6

Коммунал хўжалик муассасалари:

шаҳар транспорти

1,3

1,2

1,0

0,7

0,4 — 0,5

0,2

0,1

инженер-техник хизматлари

1,3

1,4

1,5

турар-жой — эксплуатация хизмати

0,5

0,3

бошқа турлар

0,4

0,5

0,6

0,7

0,9

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

2-ИЛОВА

Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (kй) диаграммаси*
* — мазкур коэффициентлар биноларнинг узун томонлари бир бирига нисбатан параллел ёки 45⁰ гача бурчак остида жойлашганда қўлланилиши керак.

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

3-ИЛОВА

Умумтовар ва ихтисослашган омборлар учун ер участкаларининг ўлчамлари

Омборлар номи

1 минг аҳолига,

m2 ер участка майдони

Озиқ-овқат моллари

135

Ноозиқ-овқат моллари

180

Совутгичлар

105

Мева сақлаш омборлари

148

Картошка сақлаш омборлари

102

Сабзавот сақлаш омборлари

120

Қурилиш материаллари омборлари

300

Ёнилғи омборлари

150

Бензин ва бошқа ёнилғи-мойлаш материаллари омборлари

360

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

4-ИЛОВА

Дам олиш ҳудудлари юкламасининг йўл қўйиладиган ҳисобий кўрсаткичлари

Фойдалинилаётган ҳудудлар турлари

Машғулотлар турлари

Дам олиш юкланиши, киши/ha

Умумий сиғимни аниқлаш учун ҳисобий юклама, киши/ha

Изоҳ

экологик

технологик

психологик

Тоғли туманлар: сўқмоқлар тармоғи

сайр-лар

5 — 10

-

6,5 — 1

5

Йўллар доирасида чекланмаган ёки 800 m сўқмоққа 1 гуруҳ

Тик ён бағирли водий-сайёҳлик йўлаги:

саёҳат туризми

1-2

-

0,5 — 1

2

Чодир тикиш зонасидаги яланглик

туризм

-

300

20 — 30

100

Учиш учун тоғ ён бағирлари

чанғи спорти

-

2 — 20

-

20

Меъёрий талаблар

Тоғ дарёлари ва жилғалари қирғоқлари

чўмилиш, дам олиш

5 — 7

-

2 — 5

5

Бир ванна — тўғонга

Тоғ сув омборларининг соҳиллари

-

1000

100 — 500

500

Текислик туманлари:

сайрлар

10 — 20

-

2 — 5

10

Ободончилигига қараб оширилади

Сув ҳавзалари қирғоқ бўйининг ўзгартирилган манзараси

Табиий пляжлар

чўмилиш, дам олиш

-

1000 — 1500

100 — 200

1100

Энг кўп ободонлаштирилишини ҳисобга олиб

Сунъий пляжлар

-

2000 — 2500

150 — 500

1500

Анҳорлар ва сув омборларидаги сунъий акваториялар

чўмилиш

-

600 — 800

150 — 500

500

Асосий ҳавзадан дамба, тўғон ёки сув ажратиш анҳори билан ажратилган аквагория

Сув ҳавзаларининг акваториялари

мусобақалар

-

1 — 5

0,5 — 1

5

Сув спортининг турига қараб

Дарёлар ва кўллар соҳиллари ёқалаб овчилик хўжаликлари

ов

-

1-2

-

2

Хавфсизлик шартларини ҳисобга олган ҳолда

Балиқчилик кўллари

балиқ овлаш

-

10 — 20

-

15

Қирғоқдан овлашда 50-100/km2

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

5-ИЛОВА

Аҳолига хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари нормалари

Хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари

Ўлчов бирлиги

1000 киши аҳоли учун норма

Бинонинг ҳисобий қурилиш ҳажми, m2

1 навбат қурилиши

лойиҳавий муддатга

1 киши учун

1000 киши аҳолига

1

2

3

4

5

6

1. Кундалик хизмат кўрсатиш муассасалари:

Умумий ўрта таълим ташкилоти

ўрин

165 — 280

175 — 280

24,0

4200 — 6720

Мактабгача таълим ташкилоти

ўрин

70 — 125

90 — 155

33,0

2805 — 5115

Озиқ-овқат дўконлари

m2, савдо майдони

60

70

11,4

798

Саноат моллари дўконлари

m2, савдо майдони

25

30

10,2

408

Умумий овқатланиш корхонаси

ўтириш жой

8

8

25,4

406,4

Маданий-оммавий бинолар

m 2, пол майдони

50 — 60

50 — 60

Уй-жойларни бошқариш компаниялари ва уларнинг базалари 250 минг кишигача

шаҳарга объект

1

1

6500

195 — 84,5

шаҳар туманида аҳолиси 250 минг кишидан ортиқ бўлганда

туманга объект

1

1

аҳолиси 5 минг кишидан ортиқ бўлган мавзе ва даҳаларда

мавзе (даҳа)га объект

0,06-0,1

0,06-0,1

3045,0

304,5

Почта алоқаси бўлими, омонат кассаси (6-8 минг кишига 1 об.)

объект

0,1-0,16

0,1-0,16

2506,0

350,8 — 401

Дорихона (1 мавзега 1 объект)

объект

0,1-0,16

0,1-0,16

1257,0

188,6

Устахона ва сартарошхоналар, буюртма қабул пунктлари

1 ходим-қабул

2,0

2,0

95,6

267,7

Кир ювиш корхоналари қабул пунктлари

1 kg қуруқ мато сменада

80

110

0,85

93,5

Кимёвий тозалаш корхоналари қабул пунктлари

1 kg ишлов бер. буюм сменада

3,5

4,0

2,0

8

Иккиламчи хом ашё қабул қилиш пунктлари (20 минг кишига 1 об.)

объект

0,1

0,1

630,0

63

2. Даврий хизмат кўрсатиш муассасалари:

Озиқ-овқат дўконлари

m2 савдо майдони

20

30

11,4

228

Саноат моллари дўконлари

m2 савдо майдони

120

150

13,3

1380

Кулинария дўкони

m2 савдо майдони

6

6

Умумий овқатланиш корхонаси

ўтириш жой

26

32

25,3

607,2

Болалар мусиқа мактаби

(ками 100, энг кўпи 500 жой)

фоиз ўқувчидан

2,3

2,3

36,0

180 — 216

Болалар бадиий мактаби

(ками 50, энг кўпи 250 жой)

1 сменада жой

2,7

2,7

36,0

180 — 216

Болалар санъат мактаби

(аҳолиси 25000 дан ва ортиқ бўлган шаҳарда 150 — 420 жой)

1 сменада жой

2,3

2,3

36,0

180 — 216

Болалар спорт мактаби

фоиз

2,3

2,3

32,0

420 — 504

Концерт зали камида 200 жой

жой

3-4

3,5 — 5

18,0

63 — 90

Театрлар (йирик ва катта шаҳарларда) катталарга камида 500 жой, болаларга — 300 жой

жой

4 — 6

5 — 6

72,0

360 — 576

Цирклар (энг йирик ва йирик шаҳарларда) камида 1200 жой

жой

3,5-5

95,0

330 — 475

Универсал спорт томоша зали (йирик ва катта шаҳарларда) камида 1000 жой

жой

5 — 8

6 — 9

100,0

600-900

Маданият марказлари ва саройлари

залда жойлар/ келувчилар

35/70

40/80

33,5

1340

Кутубхоналар:

минг сақлаш бирлиги/

ўқиш жойи

а) марказий, шаҳар аҳоли пунктлари

75,0

ўрта ва катта шаҳарчаларда

-

5/3,3

кичик шаҳарларда

-

3/2,5

ўрта шаҳарларда

-

2,8/1,5

катта шаҳарларда

-

2,7/1,4

йирик шаҳарларда

-

2,6/1,3

б) туман, шаҳар аҳоли пунктлари

минг сақлаш бирлиги/

ўқиш жойи

киши

69,0

кичик шаҳарларда

-

0,8 — 1,0

ўрта шаҳарларда

-

1,5 — 0,8

катта шаҳарларда

-

йирик шаҳарларда

-

Рақс заллари

жой

6

6

Лекториялар

-//-

2

2

Аттракцион ва ўйин заллари

пол майдони, m2

3

3

Кинотеатрлар

жой

20 — 30

25,5 — 35

16,0

480 — 800

Дорихоналар

объект

0,02

0,02

4756,0

142,7

Поликлиникалар

сменда киши

-

35

37,0

1295

Шифохоналар

койка

295

8991,4

Тез ёрдам станциялари

автомашина

0,1

0,1

800

80

Қон қуйиш станциялари (аҳолиси 50 мингдан ортиқ шаҳар бўлганда)

объект

1

1

5200

104-52

Шаҳар СЭС-250 минг кишигача шаҳар аҳоли пунктларида

шаҳарга объект

1

1

8800

440 — 35

шаҳар туманида аҳолиси 250 минг кишидан ортиқ бўлганда

туманга объект

1

1

8800

52,8

Бозорлар

m2 савдо майдони

24 — 40

24 — 40

27,3

81,9

Меҳмонхоналар

ўрин

3 — 5

6

103

618

Мотеллар (сиғими ками 100 жой)

ўрин

5

9

99

891

Шаҳар аҳоли пунктларидаги ёнғин-қутқарув деполари,

25

25

аҳолиси, минг киши: 8 гача

автоюриш

0,30

0,30

8,1 дан 20 гача

автоюриш

0,25

0,25

21 дан 50 гача

автоюриш

0,20

0,20

51 дан 100 гача

автоюриш

0,15

0,15

101 дан 250 гача

автоюриш

0,14

0,14

251 дан 500 гача

автоюриш

0,13

0,13

501 дан 1000 гача

автоюриш

0,10

0,10

1001 дан 2000 гача

автоюриш

0,07

0,07

2000 дан ортиқ

автоюриш

0,05

0,05

Жамоат ҳожатхоналари

1 жиҳоз

1

1

58

290 — 174

Ҳаммомлар

жой

5

Маданий хизмат уйлари, махсус корхоналари

1 ишл/чиқ. ишчи ва қабул қил

5

7

95

1064

Кир ювиш фабрикалари

1 kg қуруқ буюм сменада

90

120

4

480

Кимёвий тозалаш фабрикалари

1 kg ишлов бериш буюмлари сменада

11

81,4

8-10/3

а) марказий

3,2

7,4

б) туман

4,0

4,0

Интернат-уйлар:

а) қариялар ва меҳнат фахрийлари учун (60 ёшдан эркаклар, 55 ёшдан-аёллар) 1000 кишига

ўрин

-

25

60

120 — 240

б) катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар учун 18 ёшдан, 1000 киши

ўрин

-

3

в) болалар интернат уйлари 1000 кишига, 4 дан 17 ёшгача.

ўрин

3

3

г) психоневрологик интернатлар 1000 кишига 18 ёшдан

ўрин

3

3

Шаҳар аҳоли пунктларидаги музейлар

кичик шаҳарларда

шаҳарга объект

1

1

21000

630

ўрта шаҳарларда

шаҳарга объект

-

1-2

катта шаҳарларда

шаҳарга объект

-

2-3

йирик шаҳарларда

шаҳарга объект

-

3 — 5

Болалар сут ошхонаси

порция

120

120

0,1

12

Спорт заллари

m2 пол майдони

36 — 50

60 — 80

-

-

Ёпиқ сузиш ҳовузи

m2 сув юзаси

5

8

15

120

Очиқ ҳовуз

-//-

12 — 17

12 — 17

Маъмурий-хўжалик ташкилотлари

ходимлар

10

10

45

450

Ветшифохона, ветлабораторияси билан

шаҳарга объект

1

1

5700

570 — 57

Алоқа уйи

шаҳарга объект

1

1

8000 — 18000

400 — 72

Шаҳар сувоқава корхонаси

шаҳарга объект

-

-

3000 — 12000

150 — 48

Шаҳар газ таъминоти корхонаси

шаҳарга объект

-

-

1500 — 4000

75 — 16

Шаҳар иссиқлик таъминоти корхонаси

шаҳарга объект

-

-

1500 — 4000

75 — 16

Шаҳар электр таъминоти корхонаси

шаҳарга объект

-

-

2000 — 9000

100 — 36

Шаҳар ёритиш тармоғи корхонаси

шаҳарга объект

-

-

1000 — 4000

50 — 16

Шаҳар суди

шаҳарга объект

-

-

45

450 — 300

Туман суди

30 минг кишига 1 судья

-

-

30

300

Изоҳ:

1. Суратда алоҳида участкада жойлашишдаги рақамлар, махражда эса турар жой биносининг биринчи қаватида жойлашишдаги рақамлар берилган.

2. Кимёвий тозалаш корхоналарини 90 kg гача қувватида турар жой уйларининг биринчи қаватларида жойлаштириш керак.

3. Аҳолиси 250 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳар аҳоли пунктларида тегишли туман объектларини жойлаштириш лозим.

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

6-ИЛОВА

Турли шовқин манбаларидан эквивалент товуш даражалари, товуш даражасининг дарахтзор зоналари билан пасайтирилиши

Автомобиль транспорти оқимларининг шовқин тавсифлари

1-жадвал

Йўллар ва кўчалар тоифалари

Қатнов қисмининг иккала йўналишда ҳаракат йўлаклари сони

экв, dB

эквивалент товуш даражаси

Тез ҳаракатланиш йўллар

6

8

86

87

Умумшаҳар аҳамиятидаги магистраль

кўчалар ва йўллар:

тўхтовсиз ҳаракатли

6

8

84

85

тартибга солинадиган ҳаракат

4

6

81

82

шаҳар тумани аҳамиятидаги ҳаракат

4

6

81

82

Маҳаллий аҳамиятидаги кўчалар ва йўллар:

турар жой кўчалари

2

4

73

75

саноат ва коммунал-омбор зоналарининг йўллари

2

4

79

81

2-жадвал

Рельсли транспортнинг шовқин тавсифлари

Рельсли транспорт ҳаракат таркибининг тури

Товушнинг эквивалент даражаси, dB, ҳаракат интенсивлигида, жуфт/соат

1

2

3

4

5

6

8

10

15

20

30

Йўловчи поезди

68

71

73

74

75

76

77

78

80

81

-

Юк поезди

77

81

82

83

84

85

86

87

89

91

-

Электр поезди

-

71

72

73

74

75

76

77

79

81

82

Трамвай

-

-

-

60

61

62

63

63

65

66

-

Метро поезди

-

-

-

-

-

63

64

65

67

68

69

Темир йўл транспорти объектларининг шовқин тавсифлари

3-жадвал

Объектлар

экв, dB

Саралаш станциялари:

1 тоифа

99

тоифасиз

97

Юк станциялари

87

Юк ҳовлилари

97

Локомотивларнинг реостатли синов пункти

107

Локомотив ва вагон деполари

90

Коммунал-транспорт объектларининг шовқин тавсифлари

4-жадвал

Корхоналар номи

Участка майдони, ha

Участка чегарасида товушнинг энг кўп даражаси, dB

Фабрика-кир ювиш хонаси

3,0

74

300 йўналишли автовокзал

4,0

78

300 автобус учун автобус парки

5,7

77

200 поездлик трамвай депоси

2,9

76

150 машиналик троллейбус депоси

4,1

69

Таксомотор парки, очиқ автотураргохлар

2,0

76

Авто транспорт корхоналари:

500-600 юк автомобили учун

2,8

80

300-600 автомобиль учун

3,2

74

200 автомашина учун

1,8

75

Автобус бекат станцияси

7,6

71

Очиқ трансформатор кичик станциясидан 7 m масофадаги товуш даражаси, dB

5-жадвал

Трансформаторнинг турига кўра қуввати, МVA

10

16

25

32

40

63

80

125

200

Шовқин даражаси, dB

70

72

75

76

76

77

77

79

80

Мавзе (даҳа) ичидаги манбаларнинг шовқин тавсифлари

6-жадвал

Мавзе (даҳа) ичидаги шовқин манбаи

Товушнинг энг кўп даражаси, dB

Болалар ўйинлари

80

Спорт ўйинлари:

футбол

85

волейбол

78

баскетбол

73

теннис

71

стол тенниси

66

Дўконларда моллар туширилиши ва ўрамлар юкининг ортилиши:

саноат моллари, китоблар

71

озиқ овқат маҳсулотлари

74

мебел жиҳозлари

76

мева-сабзавотлар, вино-салқин ичимликлар

89

Чиқинди олувчи машиналарнинг ишлаши

98

Уй-жойлар гуруҳларининг ичида якка автомобиллар юриб ўтиши:

енгил автомашина

63

юк автомобиллар

77

Товуш даражасининг иҳота дарахтзорлари ёрдамида пасайтирилиши

7-жадвал

Дарахтзорлар

Йўл эни, m

Товуш даражасининг пасайиши, dB

Дарахтзор ичида дарахтларни шахмат усулида экилиши

10 — 15

4 — 5

худди шундай

16 — 20

5 — 8

Икки қаторли, қаторлар орасида 3 — 5 m масофа; қаторлар бир қаторли экилишга айнан ўхшаш

21 — 25

8 — 10

Икки ёки уч қаторли, қаторлар орасида масофа 3 m; қаторлар бир қаторли экилишга айнан ўхшаш

26 — 30

10 — 12

Изоҳ. Дарахтлар баландлиги камида 5 — 8 m деб қабул қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 20 майдаги 01/2-20-сон буйруғига

2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг

РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2009 йил 23 декабрдаги 128-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.07.01-03* «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.
2. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2018 йил 2 октябрдаги «Қурилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 208-сон буйруғининг 1-банди 2-хатбошиси ва мазкур буйруқнинг 1-иловаси.
3. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2019 йил 4 февралдаги «Қурилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 69-сон буйруғи.
4. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2020 йил 22 январдаги «Меъёрий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 28-сон буйруғининг 1-банди 3-хатбошиси ва мазкур буйруқнинг 2-иловаси.
5. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 5 апрелдаги «ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 179-бандига қўшимча киритиш тўғрисида»ги 71-сон буйруғи (ҳисоб рақами 158, 2023 йил 14 апрель).
6. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 12 июндаги «ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 153-сон буйруғи (ҳисоб рақами 175, 2023 йил 20 июнь).
7. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 7 декабрдаги «ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 415-сон буйруғи (ҳисоб рақами 223, 2023 йил 14 декабрь).
8. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 23 январь «ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3-бандига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 20-сон буйруғи (ҳисоб рақами 230, 2024 йил 24 январь).